EFFECT.UZ | Расмий канал
18.3K subscribers
67.7K photos
16K videos
31 files
68K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Президент Жиззахда: “Зомин технопарки”да 1,2 миллиард долларлик лойиҳалар амалга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев Жиззах вилоятига ташриф буюриб, “Зомин технопарки” махсус саноат зонасини бориб кўрди.

Бу мажмуа қурилишини ўтган йили 27 июнда давлатимиз раҳбари тантанали равишда бошлаб берган эди. 400 гектар майдонда барпо этилаётган технопаркда Хитой инвесторлари билан ҳамкорликда 1 миллиард 200 миллион долларлик 31 та лойиҳа амалга оширилиши режалаштирилган.

Ўтган давр мобайнида зарур инфратузилма ва иншоотлар барпо этилди. Яқинда илк корхона — “Xinjiang Honglin Tiandi” компанияси томонидан қиймати 10 миллион долларлик бетон маҳсулотлари тайёрлаш лойиҳаси ишга туширилди. Бу орқали 60 нафар фуқаронинг бандлиги таъминланди.

Айни пайтда 42 миллион долларлик иккинчи лойиҳа бўйича ишлар якуний босқичда. Унга мувофиқ, “Midea” бренди остида йилига 300 минг дона маиший электр техникаси ишлаб чиқарилади. Бу лойиҳа 150 та янги иш ўрни яратишни назарда тутади.

Биринчи босқичда махсус саноат зонасига 9 та лойиҳа жойлаштирилган. Бугунги кунда қарийб 300 миллион долларлик яна 7 та лойиҳа бўйича қурилиш ишлари жадал суръатларда давом этмоқда. Уларда қурилиш материаллари, конструкциялар, электр техникаси ва кимё маҳсулотлари ишлаб чиқарилади, шунингдек, логистика ва тренинг маркази ташкил этилади.

Умуман, саноат зонасидаги барча лойиҳалар натижасида қарийб 5 трлн сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилиши, 15 турдаги янги маҳсулот ўзлаштирилиши ҳамда 70 миллион долларлик экспорт салоҳияти яратилиши кўзда тутилган. Энг муҳими, 5 мингдан ортиқ фуқаро доимий иш билан таъминланади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍31👎1🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон ва Қозоғистон чегарасида 450 метр узунликдаги ер ости туннели аниқланди

Маълум қилинишича, икки давлат ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари мазкур ер ости траншеяси орқали Қозоғистондан Ўзбекистонга ёқилғи олиб ўтилаётганини аниқлашди.

Туннель Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари кўмагида ўтказилган операция натижасида фош этилган.

Тергов маълумотларига кўра, мазкур жиноий фаолият икки ойдан буён амалга ошириб келинган. Контрабанда учун барқарор логистика тизими, хориждан молиялаштириш ва етказиб бериш канали ташкил этилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢4👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ходимларини "ишонч синови"дан ўтказган автосалон раҳбари жазоланди

Тошкентда автосалон раҳбари томонидан амалга оширилган хавфли ҳаракат жамоатчилик эътиборини тортди. У ўз ходимларини йўлга турғизиб, автотранспорт воситасини улар томон ҳайдаган ҳолда "ишонч синови" ўтказган. Видеоязувга кўра, у машина тезлиги билан яқинлашиб, ходимлар олдида тўхтаган, аммо синов пайтида камида бир ходимни уриб кетгани қайд этилган.

Ушбу видео ижтимоий тармоқларда кенг тарқалгач, Тошкент шаҳар Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси томонидан ҳолат юзасидан текширув ўтказилди. Ҳуқуқбузарнинг автомобили жарима майдонига жойлаштирилди ва бир қатор қоидабузарликлар учун маъмурий жавобгарлик чоралари кўрилди.

Автосалон раҳбари ўз ҳаракатини Instagram орқали диққатни жалб қилиш мақсадида амалга оширганини тан олди ҳамда келгусида бундай хатарли ҳолатларга йўл қўймасликка ваъда берди.

Мутахассислар бу каби хатти-ҳаракатлар фуқаролар ҳаёти ва хавфсизлигига таҳдид солиши, жиноий оқибатларга олиб келиши мумкинлигини таъкидлашмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢4👍2🔥2👎1
Андижонда бошқа бир аёлни самосуд қилган бутик раҳбарини ИИБ назоратга олди

Ижтимоий тармоқларда Андижон вилоятида аёл киши, бошқа бир аёлга нисбатан зўравонлик ишлатаётган ҳолати акс этган видеотасвирлар тарқалиб, жамоатчилик эътирозига сабаб бўлмоқда.

👉 https://effect.uz/6491

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍6😢2
Шавкат Мирзиёев Жиззах вилояти Зомин туманида қурилаётган маиший техника заводини кўздан кечирди

“Навоий” махсус саноат паркининг филиали сифатида ташкил этилган мажмуа 80 гектарда жойлашган.


👉 https://effect.uz/6492

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍19🔥1😢1
Алижон Абдуллаев ўз аризаси асосида Бош прокуратурадаги лавозимидан озод этилди

Бош прокуратурадаги Кадрлар бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келган Адлия катта маслаҳатчиси Алижон Абдуллаев ўз хоҳишига кўра берилган аризаси асосида лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати маълум қилди.

Алижон Абдуллаев Ўзбекистон Бош прокурори Ниғматилла Йўлдашевнинг тегишли буйруғига асосан ишдан бўшатилган. У ушбу бошқармага 2020 йил 20 ноябрь куни тайинланган эди.

Маълумотларга кўра, Абдуллаев 1953 йилда Фарғона вилоятида туғилган, олий маълумотли, ҳуқуқшунос. У 1977 йилда собиқ Иттифоқ Давлат хавфсизлиги қўмитаси (КГБ) Олий курсларини якунлаган. Тайинловга қадар эса Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизматининг масъул лавозимларида меҳнат фаолиятини амалга оширган.

Бош прокуратура таъкидлашича, у лавозимга келгунга қадар кадрлар йўналишида етарлича тажриба тўплаган. Абдуллаевдан аввал ушбу лавозимда 2019 йил 3 июлдан 2020 йил 20 июнгача Содиқжон Назаров фаолият юритган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢2🔥1
Эндиликда олий таълимга киришда мактаб баҳолари инобатга олинмайди

2024 йил 19 июль куни президент томонидан имзоланган фармонга мувофиқ, абитуриентларнинг мактабда олган баҳолари олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонларида қўшимча балл сифатида ҳисобланмайди.

Мазкур фармон билан Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 19 ноябрдаги “Олий таълим ташкилотларига кириш имтиҳонларида абитуриентларнинг таълим тўғрисидаги ҳужжатларига қўйилган баҳоларини инобатга олиш тартибини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ўз кучини йўқотди.

Мазкур қарорга мувофиқ, 2023–2024 ўқув йилидан бошлаб абитуриентларнинг 6 йиллик ўртача баҳоси асосида тест натижасига 3, 4 ёки 5 балл қўшилиши белгиланган эди. Яъни, масалан, тестдан 130 балл тўплаган абитуриентга мактабдаги ўртача баҳосига қараб қўшимча балл берилиши кўзда тутилган эди.

Бироқ ушбу тартиб 2023 йилда амалга жорий этилмасдан, икки йилга кечиктирилганди. Янги фармонга кўра, энди бу амалиёт умуман бекор қилинди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2😢1
Фарғонада аёлнинг соғлом оёғини кесиб юборган шифокор судланди

Марҳуманинг яқинлари фойдасига 27.806.292 сўм моддий зарар ва 80.000.000 сўм маънавий зарарни ундириш белгиланган.


👉 https://effect.uz/6493

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍6😢3🔥1
Тошкентда 9-этаждан ўзини пастга ташлаган шахс тирик қолди

21 июль куни Юнусобод туманида 23 ёшли фуқаро ўзини кўп қаватли уйлардан бирининг 9-қаватидан пастга ташлаган.

У кириш йўлагининг том қисмига урилиб, ерга тушган ва оқибатда чап ўмров суяги, ўнг кўкрак суяги, биринчи бел умуртқаси компрессион синиши 2-,3-даража, травматик шок 2-даражаси ташхиси билан шифохонага олиб борилган. Ҳозирда бемор шифокорлар назоратида.

Маълум бўлишича, 2024 йилнинг охиридан буён фуқаронинг руҳиятида ўзгаришлар кузатилишни бошланган. Мазкур ҳолат юзасидан Юнусобод тумани ИИО ФМБ томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥1
Давлат банкларини хусусийлаштириш кечикмоқда: Парламент Марказий банкдан ҳисобот сўради

2025 йилгача давлат улуши бўлмаган банклар активларини 60 фоизга етказиш режалаштирилган бўлса-да, бу кўрсаткич ҳозирда 35 фоизни ташкил этмоқда. 22 июль куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Марказий банк раиси Тимур Ишметовга йўллаган парламент сўровида шу ва банк тизимидаги бошқа қатор муаммолар юзасидан изоҳ сўралди.

Парламент сўровида банк тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар, қишлоқ жойларда молиявий хизматлар қамровининг заифлиги, ахборот хавфсизлиги ва молиявий фирибгарликлар билан боғлиқ муаммоларга эътибор қаратилди.

Бюджет ва иқтисодий масалалар қўмитаси раиси Шарофиддин Назаров таъкидлашича, “Ўзсаноатқурилишбанк” (СҚБ), “Асакабанк” ва “Алоқабанк”да хусусийлаштириш жараёни секин кечмоқда. Бу ҳолат молиявий хизматлар оммалашувига ва инновацион ривожланишга тўсқинлик қилмоқда.

Сўров доирасида Марказий банкдан қуйидаги масалалар юзасидан аниқ маълумот бериш сўралди:

🔷давлат банкларини трансформация қилиш жараёнининг ҳолати;

🔷кредит таваккалчиликларини бошқариш механизмлари;

🔷масофавий банк хизматларини ривожлантириш;

🔷имтиёзли кредитлар ажратишда коррупция омилларини бартараф этиш чоралари.

Депутатлар, шунингдек, қишлоқ ҳудудларда банк хизматларининг етарли даражада тарқалмагани, фуқаролардан молиявий фирибгарлик ва ахборот хавфсизлиги бўйича кўплаб шикоятлар келиб тушаётганини ҳам алоҳида қайд этган.

Маълумот ўрнида, аввалроқ “Ўзсаноатқурилишбанк” 2022 йил, “Асакабанк” эса 2023 йил охиригача хусусийлаштирилиши белгиланган эди. Бироқ бу муддатлар кейинчалик 2025 йил охиригача узайтирилди. Fitch Ratings агентлиги эса ушбу жараён яна кечикиши мумкинлигини тахмин қилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎6👍1
2025 йилда давлат бюджети биринчи марта ойлик плюс билан якунланди

2025 йил июль ойининг дастлабки 21 кунида Давлат бюджетининг даромадлари 23,6 трлн сўмни, харажатлари эса 22,5 трлн сўмни ташкил этди. Натижада давлат бюджети 1,1 трлн сўмлик ижобий фарқ билан, яъни плюс билан якунланди. Бу жорий йил давомида биринчи марта ойлик даражада плюс қайд этилган ҳолат бўлди.

Иқтисодчи Отабек Бакировнинг таъкидлашича, бу ҳолат 1 июлдан пенсия ва нафақалар миқдори оширилганига қарамай юз берди. Ҳаражатлар ўсганига қарамай, даромадлар ундан ҳам юқори суръатда ортган. Энергетика соҳасига субсидиялар қисқартирилгани ҳам бу натижага ҳисса қўшган бўлиши мумкин.

Маълумот учун, 2023 йилда давлат бюджети ойлик плюс билан якунланган ҳолат умуман кузатилмаган. 2024 йилда эса фақат октябрь ойидагина шундай натижа қайд этилган.

Иқтисодчилар фикрича, давлат бюджети барқарорлиги ва унинг консолидацияси Ўзбекистонда макроиқтисодий барқарорликни таъминлашда катта аҳамият касб этади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎1
"Жиноятчи аёлга енгиллик адолатми?" – Қодиров 50-моддани танқид қилди

2 ёшли боғча тарбияланувчисини қийнаб ўлдирган тарбиячи аёл 6 йил муддатга озодликдан маҳрум этилди. Ушбу ҳолат жамиятда кенг муҳокамаларга сабаб бўлди.

Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексида белгиланишича, 50-моддага мувофиқ, жазони ўташда аёлларга нисбатан енгилликлар назарда тутилган бўлиб, уларга тайинланадиган жазо муддати умумий белгиланган жазонинг 3 дан 2 қисми этиб белгиланади.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Алишер Қодиров ушбу модда юзасидан ўз позициясини билдириб, қонунни қайта кўриб чиқиш зарурлигини таъкидлади.

«Эътибор беринг, ҳар қандай аёл, ҳар қандай жиноят учун, ҳатто қасддан одам ўлдирган, бундан аввал ҳам буни қилган хавфли рецидивист бўлса ҳам, шу моддага мувофиқ, жазо муддатининг 3 дан 2 қисми берилади. Жиноятни рағбатлантиришдек инсонпарварлик! Балки шу сабаб аёллар орасида жиноятчилик ошиб бораётгандир...»,

— деди депутат.

Шунингдек, Қодиров таълим муассасаларида ишлайдиган ходимлар бўйича қўшимча таклиф ҳам илгари сурди. Унинг сўзларига кўра, болалар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ушбу соҳада пенсия ёшини 50 ёшгача қисқартириш, шу билан бирга, пенсионерларни болалар билан бевосита ишлашдан чеклаш масаласини кўриб чиқиш лозим.

«Бу нафақат хавфсизлик, балки соҳада қон алмашинувини тезлаштириш, замонавий қарашларни жорий этиш учун ҳам керак»,

— дея таъкидлади у.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍20
Ишсизлар учун қўллаб-қувватлов: субсидия ва фоизсиз ссудалар учун аризалар қабул қилинмоқда

Ҳозирда ишсиз фуқароларни қўллаб-қувватлаш мақсадида субсидия ва фоизсиз ссудалар ажратиш бўйича аризалар тест тарзида қабул қилинмоқда. Дастур 3 йўналишни қамраб олган:

▪️ Уруғ ва кўчат харид қилиш учун — 1 125 000 сўмлик қайтарилмайдиган субсидия
▪️ Хориждан қайтган шахслар учун — қишлоқ хўжалиги кооперативларига устав фонди сифатида киритиш учун 3 750 000 сўмлик субсидия
▪️ Камбағал оила аъзолари учун — зарур асбоб-ускуналар харидига 18 750 000 сўм миқдорида фоизсиз ссуда

Молиявий ёрдам олиш учун қуйидаги шартларга мос келиш талаб этилади:

Ариза берувчи ижтимоий ҳимоя реестри ёки камбағал оила реестрида рўйхатга олинган бўлиши;

“Ишсизлар реестри”да расман ишсиз деб эътироф этилган бўлиши зарур.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢2
“103” хизматининг барча ҳудудий филиалларида “қайта қўнғироқ” тизими йўлга қўйилмоқда

Самарқанд вилояти тажрибасидан келиб чиққан ҳолда жорий йилдан Республика тез тиббий ёрдам марказининг барча ҳудудий филиалларида “Call-back” тизими ишга тушириляпти.

Бу тизимнинг аҳамияти нимада?

Айрим ҳолларда “Тез ёрдам” бригадалари томонидан бажарилган тиббий хизматлар сифати юзасидан турли танқидий мурожаатлар келиб тушади. “103” хизмати фаолиятига доир шу каби эътирозларни камайтириш, фуқаролардан бўлаётган бундай мурожаатлар сабабини олдиндан аниқлаб, уларни ўз вақтида бартараф этиш мақсадида шу йилдан бошлаб барча ҳудудий филиалларда тажриба-синов тариқасида “Call-back” (қайта қўнғироқ) тизими йўлга қўйилмоқда.

“Айни пайтда мазкур тизим орқали “Тез ёрдам” бригадалари фаолияти доимий назорат қилиб бориляпти. Натижада аҳолидан бўлаётган эътирозлар сони аввалги йилларга нисбатан анчайин камайди.

Хусусан, ўтган йилнинг май-июнь ойларида “103” хизматига жами 783 та ана шундай мурожаат келиб тушган бўлса, 2025 йилнинг айни шу даврида бу кўрсаткич 32,3 фоизга камайиб, 538 тани ташкил этди”, деб хабар берди Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2
АҚШда визалар учун янги йиғим жорий этилади

2026 йилдан бошлаб барча ноиммиграцион визалар (Б-1/Б-2, Ф/М, Ҳ-1Б, Ж ва бошқалар) учун қўшимча $250 йиғим жорий этилади.

Бу йиғим 2025 йил 4 июлда қабул қилинган “One Big Beautiful Bill Act” қонуни асосида киритилади. У инфляцияга қараб йил сайин қайта кўриб чиқилади.

Ҳозирги $185 лик виза божига қўшимча тўловлар билан бирга умумий харажат $450–$470 атрофига етиши мумкин.

Ариза берувчи ёши ёки мақсадига қараб истиснолар йўқ. Вақтли чиқиб кетган ва қоидаларга риоя қилганларга тўлов қайтарилиши мумкин, лекин механизм ҳали ишлаб чиқилмаган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢1