EFFECT.UZ | Расмий канал
18.3K subscribers
67.7K photos
16K videos
31 files
68K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Ўзбекнефтгаз” АИ-80 бензини ишлаб чиқаришни тўхтатади

“Ўзбекнефтгаз” 2025 йил сентябрдан АИ-80 бенз.ини ишлаб чиқаришни тўлиқ тўхтатиш ниятида. Жорий йилнинг ўзида АИ-80 захиралари тизим корхоналари омборларида тугатилади. 2026 йилдан фақат юқори октанли автобензинлар (масалан, АИ-91, АИ-95) сотилиши режалаштирилган.

Бу қарор “Ўзбекистон–2030” стратегияси доирасидаги атроф-муҳитни асраш ва яшил иқтисодиёт мақсадларига мувофиқ қабул қилинмоқда. Президент фармонига биноан, 2025 йил якунига қадар АИ-80дан фойдаланиш ва сотишни чеклаш учун барча ресурслар сафарбар этилади.


Муаллиф: Камола Қурбонова

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎3👍1
Бекободда Сирдарё ўзанидан қум-шағал қазиб олганлар табиатга қарийб 17 млрд. сўм зарар етказди

Рейдда аниқланишича, икки фуқаро “Ачамайли” МФЙ ҳудудидан оқиб ўтувчи Сирдарё ўзанидан ноқонуний қум-шағал аралашмаси қазиб олган.

Оқибатда табиатга етказилган зарар 16 млрд. 912 млн. 862 минг сўмни ташкил қилган.

Ҳолатга ҳуқуқий баҳо бериш мақсадида тўпланган ҳужжатлар Тошкент вилояти прокуратурасига юборилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АҚШда сиам эгизаклардан бири турмуш қурди

Эгизаклардан бири Кармен Андраде ўз севгилиси Даниел Маккормакка турмушга чиққан. Улар илк бор 2020 йилда Hinge иловасида танишган.

Қизиқ жиҳати шундаки, унинг бир танадаги синглиси Лупита Андраде турмушга чиқмоқчи эмаслигини айтган. Опа-сингиллар тос суяги, бир оёғи ва репродуктив тизимга эга. Ҳар бирининг иккита қўли бор. Қизлар ҳомиладор бўла олмайди. Улар эндометриоз туфайли гормон блокерларини қабул қилади.

Маълумот учун, бириккан эгизаклар баъзида халқ орасида сиам эгизаклари деб ҳам аталади. Жуда кам учрайдиган мазкур ҳодиса 49 мингтадан 189 мингта туғилиш ҳолатида атиги 1 та кузатилади.


Муаллиф: Камола Қурбонова

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎4🔥1
«Крокус Сити Холл» теракти: 19 нафар шахс иши бўйича суд жараёни бошланди

2024 йил 22 март куни Москва яқинидаги «Крокус Сити Холл» концерт залида содир этилган ва юзлаб қурбонлар билан тугаган теракт бўйича жиноят иши юзасидан суд жараёни бошланди.

2025 йил 21 июль куни Москванинг Иккинчи Ғарбий округ ҳарбий судида мазкур иш юзасидан дастлабки ёпиқ эшитувлар ўтказилди. Бу ҳақда суд матбуот хизматининг хабарига таянган ҳолда ТАСС агентлиги маълум қилди.

Суд жараёни хавфсизликни таъминлаш мақсадида мисли кўрилмаган даражадаги қатъий чоралар билан бошлангани қайд этилмоқда. Жиноят иши уч нафар ҳакамдан иборат ҳайъат томонидан кўриб чиқилади.

Иш материаллари 470 жилддан зиёд ҳажмда бўлиб, уларга тергов давомида йиғилган ашёвий далиллар, шунингдек, 200 дан ортиқ экспертиза натижалари киритилган.

Судланувчилар курсисида 19 нафар шахс: Фаридуни Шамсиддин, Далержон Мирзоев, Муҳаммадсобир Файзов, Саидакром Ражабализода, Умеджон ва Мустақим Солиевлар, Шаҳромжон Гадоев, Зубайдулло Исмоилов, Ҳусайн Ҳамидов, Муҳаммадзоир Шарифзода, Ёқубжон Юсуфзода, Лутфуллои Назримад, Жумахон Қурбонов, Ҳусайн Медов, Жаброил Аушев, Алишер Қосимов, Исроил, Диловар ва Аминжон Исломовлар иштирок этмоқда. Улардан кўпчилиги Тожикистон фуқаролари экани маълум қилинган.

Айни пайтда терактнинг икки ташкилотчиси ва яна тўрт нафар иштирокчисига нисбатан тергов ишлари давом этмоқда.

Россия Тергов қўмитасига кўра, ҳужум аниқ режа асосида амалга оширилган бўлиб, у «Украина раҳбарияти манфаатларини кўзлаб, мамлакатда вазиятни издан чиқариш» мақсадида тайёрланган. Теракт ва келиб чиққан ёнғин натижасида 149 киши ҳалок бўлган, 609 нафар инсон турли даражада тан жароҳатлари олган, бир нафар шахс бедарак йўқолган.

Тергов жараёнида, шунингдек, гумонланувчилар гуруҳи Доғистондаги Каспийск шаҳрида жойлашган кўнгилочар мажмуани портлатишни ҳам режалаштиргани, аммо бу жиноятнинг олди олингани маълум бўлди.

Маълумотларга кўра, «Крокус»даги ҳужумга тайёргарлик бир неча ой давом этган. Ижрочилардан айримлари Россияга чет элда махсус тайёргарликдан ўтгач кириб келган, бироқ тайёргарлик қайси давлатларда ўтказилгани ҳозирча ошкор этилмаган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1😢1
Августдан бошлаб чиқинди қарзи борларга электр тўлови чекланади

2025 йил 1 августдан бошлаб чиқинди хизмати учун қарзи мавжуд абонентларга электр энергияси учун тўловни амалга ошириш вақтинча чекланади. Бу “Чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш хизматлари бўйича тўлов интизомини мустаҳкамлашга қаратилган” 1044-сонли Қонунга асосан жорий этилмоқда.

Янги тартибга кўра, ҳар ойнинг 3-санасигача қарздорлар рўйхати “Toza makon” электрон тизими орқали “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖга юборилади. Кейин эса 5-санасига қадар абонентларга “2100” қисқа рақами орқали SMS орқали огоҳлантирув хабари юборилади.

Огоҳлантирувдан сўнг қарзни бартараф этиш учун 5 кун муҳлат берилади. Агар шу муддат ичида қарз тўланмаса, абонент электр энергияси учун тўловни амалга ошира олмайди. Қарз тўланганидан сўнг чеклов автоматик равишда бекор қилинади.

Ушбу тартиб 2025 йил 30 июнгача йиғилган қарзларга тааллуқли эмас. Қарзлар саноқ ва аниқ ҳисоб-китоб учун масъулият санитар тозалаш корхоналари зиммасида. Хизмат ўз вақтида ва сифатли кўрсатилмаса, кўрсатилмаган кунлар учун қайта ҳисоб-китоб қилинади.

Чиқинди хизматига оид таклиф ва шикоятлар бўйича “1205” қисқа рақамига 24/7 режимда мурожаат қилиш мумкин.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎6👍1
ДХХ: 22 кг дан ортиқ гиёҳвандлик воситалари мусодара қилинди

Давлат хавфсизлик хизмати, ички ишлар ва божхона органлари ҳамкорлигида ўтказилган бир қатор тезкор тадбирлар давомида жами 22 кг 585 гр гиёҳвандлик воситасининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди.

🔹 Сурхондарё вилояти, Денов туманида тўхтатилган “Кобальт” автомашинасида йўловчи сифатида кетаётган, муқаддам судланган шахснинг ёнидан 9 кг “гашиш” моддаси топилди. Мазкур модда Тожикистондан олиб кирилгани аниқланган.

🔹 Фарғона шаҳрида иккита шахснинг автомобилидан 5 кг 862 гр “гашиш” аниқланди. Улар ушбу моддани сотиш ниятида бўлгани маълум бўлди. Шунингдек, 1997 йилда туғилган харидор ва жиноий гуруҳ етакчиси ҳам ушланди.

🔹 Наманган шаҳрида 1992 йилда туғилган, муқаддам судланган фуқаро 3 кг 950 гр “гашиш”ни 38 минг долларга сотмоқчи бўлган вақтда ушланди. Унинг уйидан яна 868 гр модда топилди.

🔹 Сурхондарё вилояти, Олтинсой туманида маҳаллий фуқаро ва унинг шериги Тожикистондан олиб келинган 1 кг 962 гр “опий”ни 200 млн сўмга сотмоқчи бўлган пайтида ушланди.

🔹 Сирдарё вилоятида Тожикистондан контрабанда йўли билан олиб кирилган 943 гр “опий”ни сотиш ниятида бўлган икки шахс ашёвий далиллар билан қўлга олинди.

Ҳозирда барча ҳолатлар юзасидан жиноят ишлари қўзғатилиб, гумонланувчилар қамоққа олинган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қорақалпоқ судларидан адолат кутаётган аёл

Таҳририятимизга Қорақалпоғистон Республикаси Тахиатош туманида истиқомат қилувчи фуқародан мурожаат келиб тушди.

Мурожаатчининг сўзларига кўра, у Тахиатош туманида жойлашган 2-сонли давлат мактабгача таълим муассасасида хамшира бўлиб ишлаган. Селби опага қўйилган айб бюджет пулларини ўзлаштириш.

Унинг таъкидлашича, мудира ишга чиқмаган пайт, ноябрь ва январь ойида раҳбарининг топшириғига асосан, табелга имзо қўйиб берган. Қарабсизки, судда раҳбар бу имзо меники эмас, мен билмайман деб, гўёки унинг номидан хамшира қўл қўйиб, пулларни еб юборган деб иддао қилган. Биринчи инстанция судида хамшира ва боғча мудирасини тил бириктирган, деб 16 миллион сўм пулни тенг тақсимлаган ҳолда қайтариб тўлаш ва 2 йил озодликдан чеклаш жазоси берилган.

Қолган тафсилотларни батафсил видеода кўришингиз мумкин.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2🔥1
Россияда икки ўзбекистонлик қурилиш майдончасидаги деворлар қулаб тушиши оқибатида вафот этди

Ленинград вилоятидаги қурилиш лойиҳаларидан бирида икки ўзбекистонлик ҳалок бўлди. Уларнинг жасадлари воқеа жойидан топилган. Яна бир — 37 ёшли фуқаро оғир ҳолда касалхонага ётқизилди. Маълумотларга кўра, улар Россияда ноқонуний равишда меҳнат фаолияти олиб борган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢6
Ўзбекистонда 45 даражагача бўлган иссиқлик сақланиб қолади

“Ўзгидромет”нинг 21—25 июль кунларига мўлжалланган об-ҳаво маълумотларига кўра, мамлакат ҳудудида жуда иссиқ об-ҳаво сақланиб қолади.

Кундуз кунлари ҳаво ҳарорати кўпчилик вилоятларда +40...+43 даража атрофида бўлади. Жанубий ҳудудларда эса ҳарорат +44...+45 даражагача кўтарилиши мумкин.

Иш ҳафтасининг иккинчи ярмида ҳам ҳароратда сезиларли ўзгариш кутилмаяпти. Ҳарорат асосан кундуз кунлари +38...+41 даража, жанубда айрим жойларда +42...+43 даражагача бўлиши эҳтимол қилинмоқда. Тунги ҳарорат эса +23...+28 даража оралиғида сақланади.

Шу кунларда мамлакат бўйлаб ёғингарчилик кутилмаяпти. Айрим ҳудудларда шамол 13-18 м/с тезликкача кучайиши ва чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин.

Пойтахт Тошкентда об-ҳаво асосан кам булутли ва қуруқ бўлади. Шамол илдиздан ўртача тезликда эсиши тахмин қилинмоқда. Ҳарорат тунларида +23...+26 даража, кундуз кунлари 21—23 июль кунлари +40...+42 даража, 24—25 июльда эса +38...+40 даража бўлиши кутилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎3👍1
Экстремистик каналларга обуна бўлган Ўзбекистон ва Тожикистон фуқароларига Россияга кириш тақиқланди — ТАСС

Россия чегарачилари Ўзбекистон ва Тожикистон фуқароларининг телефонларида террористик ва экстремистик ташкилотлар, шунингдек, радикал каналларга обунани аниқлаган тақдирда, уларга мамлакат ҳудудига киришга рухсат берилмаяпти. Бу ҳақда 20 дан ортиқ суд ҳужжатларига таяниб ТАСС ахборот агентлиги хабар берди.

"Яна бир неча шахс Украинапараст каналларга обуна бўлгани, шунингдек, Россия ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларининг хатти-ҳаракатларини қораловчи ёзишмалари борлиги аниқланган. Баъзилар чегарани кесиб ўтишдан олдин мессенжерлардаги ёзишмаларини тозалашга ҳаракат қилган", дейилади хабарда.

" 2024 йил март ойида Crocus City Hall концерт залида содир этилган терактдан кейин Россия чегарасида хорижликларни текшириш кучайтирилди. Терактни содир этишда гумон қилиниб, Тожикистон фуқаролари қўлга олинган", дея қайд этди ТАСС.

Ахборот агентлиги маълумотларига кўра, сўнгги бир ярим йил ичида Тожикистон ва Ўзбекистоннинг 20 дан ортиқ фуқаролари Россияга кириш тақиқи устидан шикоят қилишга уринган, бироқ судлар барча ҳолларда рад этишни асосли деб ҳисоблаган

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4👎2
Қирғизистонда SIM-карталар ва молиявий реквизитларни бегона шахсларга берганлик учун жиноий жазо белгиланди

Бу ҳақда мамлакат президенти матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Қирғизистон президенти Садир Жапаров “Қирғизистон Республикаси Жиноят кодексига ўзгартишлар киритиш тўғрисида”ги қонунни имзолаган. Қонун мамлакат парламенти – Жогорку Кенеш томонидан 2025 йил 25 июнда қабул қилинган.

Ушбу қонун билан учинчи шахсларга электрон тўлов воситалари, виртуал актив ҳамён ва SIM-картани қасддан бериш ёки сотиш учун жавобгарликни назарда тутади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2😢2
Президент Мирзиёев Жиззахда амалга оширилаётган лойиҳалар билан танишади

Бугун президент Шавкат Мирзиёев Жиззах вилоятига ташриф буюриб, саноат ва ижтимоий соҳаларда амалга оширилаётган ишлар, янгидан ишга туширилаётган ишлаб чиқариш қувватлари ҳамда бошқа муҳим объектлар билан яқиндан танишиши режалаштирилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍14
Сибутрамин сақловчи оздирувчи маҳсулотлар савдоси фош этилди

Бухоро вилояти Ғиждувон туманида ўтказилган тезкор тадбир давомида таркибида кучли таъсир қилувчи модда — сибутрамин мавжуд бўлган оздирувчи маҳсулотлар ноқонуний савдоси аниқланди.

Давлат хавфсизлик хизмати вилояти бошқармаси ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамкорлигида амалга оширилган ушбу тадбирда, 1985 йилда туғилган, аввал судланган фуқаронинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилди.

Текширув натижасида божхона ҳужжатлари мавжуд бўлмаган, чет элда ишлаб чиқарилган жами 100 мингга яқин турли номдаги оздирувчи дори воситалари топилди. Улар қаторида “KETO COFFEE MIX SLIM COFFEE”, “SLT SLIM LUX COFFEE”, “HOODIA CACTUS SLIMMING COFFEE”, “SLIM GREEN COFFEE”, “NATURE COMPLEX LK FAT BURNING”, “FIT90 FAT BURNER”, “РЕДУКСИН ЛАЙТ”, “ЦЫНЗИШОУ PLUS” каби маҳсулотлар мавжуд.

“Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази” ДМнинг хулосасига кўра, ушбу дори воситалари таркибидаги “сибутрамин” моддаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йилдаги 818-сонли қарорига мувофиқ, кучли таъсир қилувчи моддалар рўйхатига киритилган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 251-1 моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дори воситаларининг келиб чиқиши ва муомаласи билан боғлиқ ҳолатларга ойдинлик киритиш бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Қирғизистонда фарғоналик 18 ёшли йигит машинада жарликка қулаб вафот этди

Ушбу ҳолат Фарғона вилоят ИИБ томонидан ўрганиб чиқилган. Маълум бўлишича, воқеа кеча, 21 июль куни Сўх-Риштон автомобиль йўлининг Қирғизистон Республикаси Баткен вилояти ҳудудидан ўтган қисмида содир бўлган.

Сўх тумани «Ленбур» маҳалласида яшовчи вояга етмаган 2007 йилда туғилган С.С. «Nexia-3» русумли автомашинани Баткен вилояти Бужай айили ҳудудида бошқариб кетаётиб, руль бошқарувини йўқотган ва жарликка ағдарилиб кетган. Оқибатда ҳайдовчи С.С. тан жароҳати олиб, ҳодиса жойида вафот этган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3😢1
Жаҳон бозорида олтин қимматлашди, Марказий банк эса барқарор нархда турибди

22 июль куни жаҳон бозорида олтин нархи рекорд даражага чиқди — бир троя унцияси 3 402 долларга баҳоланди. Бу АҚШнинг импорт божлари бўйича Европа Иттифоқи билан келиша олмаётгани фонида юз берди.

Бундан фарқли равишда, Ўзбекистонда олтин қуймалари нархи сезиларли ўзгаришга учрамади. Марказий банк 1 граммлик қуймалар учун 1 млн 410 минг сўм нархни белгилади.

Бу кўрсаткич ўтган ой қайд этилган рекорд — 1 грамм учун 1 млн 445 минг сўмдан паст ҳисобланади.

Кузатувчиларга кўра, Марказий банк халқаро нархларни синчиклаб кузатмоқда ва ички бозорда барқарорликни сақлашни мақсад қилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2
Зомин технопаркида илк корхона ишга тушди

Президент Шавкат Мирзиёев 22 июль куни Жиззах вилоятига ташриф буюриб, Зомин технопарки махсус саноат зонасини бориб кўрди.

👉 https://effect.uz/6489

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍37🔥1
Ўзбекистон ва Қозоғистон чегарасида нефть маҳсулотлари контрабандаси учун қазилган яширин туннель фош этилди

Қозоғистон ва Ўзбекистон чегарасида ёнилғи-мойлаш материалларини контрабанда йўли билан олиб ўтиш учун қазилган 450 метрлик туннель аниқланди.

👉 https://effect.uz/6490

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍6👎3
Ўзбекистон ЯИМ 6 ойда 7,2% ўсди

2025 йилнинг январь-июнь ойларида ялпи ички маҳсулот ҳажми 807 трлн. 937,1 млрд. сўмни ташкил қилди.

Иқтисодий ўсишнинг тармоқлар кесимида тақсимоти:

Хизматлар соҳаси — 8,2% ўсиш
Саноат — 6,6%
Қурилиш — 10,7%
Қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги — 4,0%
Маҳсулотларга соф солиқлар — 6,5%

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4😢3
Ўзбекистонда электр энергияси истеъмоли рекорди янгиланди

Биринчи марта ёзги истеъмол ҳажми қишги истеъмол ҳажмини ортда қолдирди.

Миллий диспетчерлик маркази маълумотларига кўра, 2025 йил 16–21 июль кунлари кузатилган аномал иссиқ даврида мамлакат энергетика тизимида суткалик электр энергияси истеъмоли ва юкламаси бўйича янги тарихий рекордлар қайд этилди.

2025 йил 18 июль куни:
▪️ Кунлик истеъмол миқдори — 272,6 млн кВт•соат;
▪️ Бу қишки максимум (271,8 млн кВт•соат) ва аввалги ёзги рекорд (253,3 млн кВт•соат)дан юқори.
Максимал қувват13,3 ГВт (соат 17:00 да);
▪️ Бу кўрсаткич ҳам қишки (12,5 ГВт) ва 2024 йил июлидаги (11,8 ГВт) кўрсаткичлардан ошиб тушди.

Тошкент шаҳрида энг катта ўсиш қайд этилди:
▪️ Суткалик истеъмол — 32,4 млн кВт•соат;
▪️ 2024 йилга нисбатан — 33% ўсиш;
▪️ Юклама соат 14:52 да — 1811 МВт (2024 йилда — 1680 МВт);
▪️ Жорий истеъмол 2024 йил мос даврига нисбатан 7,6%, ой бошидан — 11% ўсган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢1
Президент Жиззахда: “Зомин технопарки”да 1,2 миллиард долларлик лойиҳалар амалга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев Жиззах вилоятига ташриф буюриб, “Зомин технопарки” махсус саноат зонасини бориб кўрди.

Бу мажмуа қурилишини ўтган йили 27 июнда давлатимиз раҳбари тантанали равишда бошлаб берган эди. 400 гектар майдонда барпо этилаётган технопаркда Хитой инвесторлари билан ҳамкорликда 1 миллиард 200 миллион долларлик 31 та лойиҳа амалга оширилиши режалаштирилган.

Ўтган давр мобайнида зарур инфратузилма ва иншоотлар барпо этилди. Яқинда илк корхона — “Xinjiang Honglin Tiandi” компанияси томонидан қиймати 10 миллион долларлик бетон маҳсулотлари тайёрлаш лойиҳаси ишга туширилди. Бу орқали 60 нафар фуқаронинг бандлиги таъминланди.

Айни пайтда 42 миллион долларлик иккинчи лойиҳа бўйича ишлар якуний босқичда. Унга мувофиқ, “Midea” бренди остида йилига 300 минг дона маиший электр техникаси ишлаб чиқарилади. Бу лойиҳа 150 та янги иш ўрни яратишни назарда тутади.

Биринчи босқичда махсус саноат зонасига 9 та лойиҳа жойлаштирилган. Бугунги кунда қарийб 300 миллион долларлик яна 7 та лойиҳа бўйича қурилиш ишлари жадал суръатларда давом этмоқда. Уларда қурилиш материаллари, конструкциялар, электр техникаси ва кимё маҳсулотлари ишлаб чиқарилади, шунингдек, логистика ва тренинг маркази ташкил этилади.

Умуман, саноат зонасидаги барча лойиҳалар натижасида қарийб 5 трлн сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилиши, 15 турдаги янги маҳсулот ўзлаштирилиши ҳамда 70 миллион долларлик экспорт салоҳияти яратилиши кўзда тутилган. Энг муҳими, 5 мингдан ортиқ фуқаро доимий иш билан таъминланади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍31👎1🔥1