EFFECT.UZ | Расмий канал
18.3K subscribers
67.7K photos
16K videos
31 files
68K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Қирғизистондаги зилзила тўлқинлари Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида ҳам сезилди

2025 йил 21 июль куни соат 10:38 да Қирғизистон ҳудудида ер қимирлаши кузатилди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази маълум қилди.

Маълумотларга кўра, зилзиланинг эпицентри Тошкент шаҳридан 348 км жануби-шарқда жойлашган бўлиб, у ерда ер силкинишининг кучлилиги 4 баллга етган.

Ўзбекистон ҳудудида зилзила тўлқинлари қуйидагича сезилган:

Хонобод туманида — 2–3 балл,

Қўргонтепа туманида — 2 балл.

Зилзила оқибатида зарар ҳақида маълумотлар келиб тушмаган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎1
Хорижий инвесторлар кенгаши мажлисида эришилган келишувлар ижроси таъминланади

“Хорижий инвесторлар кенгашининг навбатдаги мажлиси доирасида эришилган келишувлар ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди.

Қарор билан президент ҳузуридаги Хорижий инвесторлар кенгаши Ўзбекистон томонининг янгиланган таркиби тасдиқланди.

Қарорга кўра Кенгаш котибияти нодавлат нотижорат ташкилот сифатида ташкил этилади ҳамда унинг аъзолигига халқаро молия институтлари ҳам жалб қилинади.

Кенгаш котибияти томонидан хорижий инвесторлар билан тўғридан-тўғри ишлаш орқали мамлакатимизда инвестиция муҳитини яхшилаш бўйича таклифлар ишлаб чиқилади, шунингдек, лойиҳаларни амалга ошириш учун инвестиция маблағларини жалб қилишга кўмаклашилади.

Бундан ташқари, Кенгашнинг давлат органлари ва ташкилотлари билан боғлиқ фаолиятини Кенгаш котибияти томонидан мувофиқлаштириш бўйича маҳаллий ва хорижий компаниялар вакиллари билан маслаҳатлашувлар ташкил этилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Турк Ривиерасининг “жонли” шаҳарлари ҳақида эшитганмисиз?

Турк Ривиераси Ўрта ер денгизидаги энг жозибали манзиллардан биридир. Ушбу мўъжизавий йўналиш ҳайратомуз манзаралари билан саргузаштга бой саёҳат истаганлар учун ажойиб имкониятдир.


👉 https://effect.uz/6486

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3
Журналист Анoра Содиқовани ҳақоратлаган блогер жавобгарликка тортилди

Журналист Анoра Содиқовага нисбатан ҳақоратли баёнотлар билан чиқиш қилган блогер жавобгарликка тортилди. Бу ҳақда инсон ҳуқуқлари фаоли Абдураҳмон Ташанов маълум қилди.

Фуқаролик ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди Анoра Содиқованинг шикояти юзасидан биринчи инстанция — Шайхонтоҳур туманлараро суди чиқарган қарорни бекор қилди ва даъвони қаноатлантирди.

Суд қарорига асосан, "Муфаса" тахаллуси билан ижтимоий тармоқларда фаолият юритаётган блогер журналистга етказилган маънавий зарар учун 25 миллион сўм ва бошқа зарарлар учун 5 миллион сўм тўлаб бериши керак бўлади. Шу билан бирга, у Анoра Содиқовадан расман узр сўраши ва у ҳақдаги ҳақоратли постларини ўчириши шарт қилиб белгиланди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, 2024 йил 28 май куни Шайхонтоҳур туманлараро суди Анoра Содиқованинг даъвосини рад этган эди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍16🔥5
Давлат олий таълим муассасалари учун тўрт йиллик қабул квоталари белгиланди

Ўзбекистонда давлат ОТМларига 2025–2029 йиллар учун қабул квоталари тасдиқланди. Энди бакалавриат ва магистратура учун ўринлар тўрт йил олдиндан белгиланади. Қўшимча грантлар хотин-қизлар, хорижда истиқомат қилаётган ватандошлар ва нодавлат ОТМлар учун ҳам ажратилади.

https://effect.uz/uz/6487

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1
«Ўзбекнефтгаз» АИ-80 бензинидан воз кечади

2025 йил сентябридан «Ўзбекнефтгаз» АЖ АИ-80 бензини ишлаб чиқаришни тўхтатади. 2026 йилдан эса компания фақат АИ-92 ва АИ-95 каби юқори октанли ёнилғи турларини ишлаб чиқаради ва сотади. Бу қарор Хитой билан ҳамкорликда амалга оширилаётган лойиҳа ва экологик мақсадлар доирасида қабул қилинган.

2024 йилда икки томонлама инвестиция лойиҳаси асосида Бухоро нефтьни қайта ишлаш заводида йилига 1 млн тонна юқори октанли бензин ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. Танланган технология таннархни пасайтириш имконини беради.

2025 йилда заводда жами 1 млн 30 минг тонна бензин ишлаб чиқарилиши режалаштирилган. Шундан 487 минг тоннаси АИ-80 бўлиб, ишлаб чиқариш фақат сентябргача давом этади. Қолган 543 минг тоннаси юқори октанли ёнилғи бўлади.

АИ-80 захиралари йил охиригача тўлиқ чиқариб юборилади. 2026 йилдан бозорда фақат АИ-92 ва ундан юқори бензин турлари қолади. Бу "Ўзбекистон–2030" стратегиясидаги экологик мақсадларга мосдир.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎7👍3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентдаги омборхонадан ҳавога водород пероксиди тарқалди

Олмазор туманидаги Узумбоғ кўчасида жойлашган омборхоналардан биридаги махсус сиғимдан кимёвий модда — водород перекиси ҳавога сизиб чиққан. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг ахборот хизмати маълум қилди.

Фавқулодда ҳолатни бартараф этиш ишлари Тошкент шаҳар ФВБнинг Радиацион, кимёвий ва тиббий-биологик ҳимоя бўлимлари томонидан олиб борилди. Ҳодиса соат 04:00 да тўлиқ назоратга олинган.

Айни пайтда воқеа юзасидан суриштирув ишлари давом этмоқда. Норасмий маълумотларга кўра, воқеа жойига бир неча тез ёрдам машиналари жалб қилинган.

Эслатиб ўтамиз, яқинда Навоий вилоятида ҳам ҳавода чангсимон тутун қайд этилган эди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢5
Аббосбек Файзуллаев «Истанбул Башақшеҳир»га 7,5 млн еврога трансфер қилинди

ЦСКА клуби ярим ҳимоячиси Аббосбек Файзуллаев Туркиянинг «Истанбул Башақшеҳир» жамоаси сафига ўтди. Бу ҳақда «Спорт-Экспресс» нашри манбаларига таяниб хабар берди.

Маълумотларга кўра, трансфер 7,5 миллион еврога баҳоланган ва тўлов ЦСКА клуби томонидан тўлиқ бир йўла амалга оширилган. Журналист Иван Карпов ҳам мазкур маълумотни аввалроқ маълум қилган эди.

Шунингдек, Файзуллаев Россия Премьер-лигасининг биринчи туридаги «Оренбург»га қарши учрашув учун ЦСКА таркибида жамоа билан бирга бормагани қайд этилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍19😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентдаги омборхонадан перекис водород моддаси очиқ ҳавога сизиб чиқди

Атрофни туманга ўхшаш қуюқ тутун қоплаган. ФВВ бирламчи маълумотига кўра, ушбу модда Олмазор туманидаги омборхонада жойлашган сиғимдан сизиб чиққан. ФВБ Радиацион, кимёвий ва тиббий-биологик ҳимоя бўлимлари томонидан бу ҳолат соат 04:00 да тўлиқ бартараф этилган.

Air.Tashkent хизматининг ҳаво сифати датчиклари соат 01.00 дан бошлаб Олмазор туманида ҳаво ифлосланишининг "хавфли" ва "ўта хавфли" даражада юқори ифлосланиш кўрсаткичларини қайд этган.


Муаллиф: Камола Қурбонова

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2😢2
Феруза Муҳаммаджонова: «Пиво фестивали — миллий қадриятларга нисбатан таҳқир»

Тошкентда ўтказилган пиво фестивали “Миллий тикланиш” демократик партияси вакили Феруза Муҳаммаджонова томонидан танқид остига олинди. У мазкур тадбирни миллий ва маънавий қадриятларга зид, жамият онгига салбий таъсир этувчи ҳолат сифатида баҳолади. Депутат фикрича, бундай фестиваллар хавфли ижтимоий тенденцияга айланиши мумкин.

«Бугун пиво, эртага вино, кейин эса ҳеч қандай маданий чекловсиз спиртли ичимликлар барчаси бўлган фестиваллар. Бу орқали жамият онгини ўзгартириш — мураккаб, аммо изчил жараён»,

дейди депутат.

https://effect.uz/uz/6488

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍36👎5🔥4
EFFECT.UZ Хоразмда!

EFFECT.UZ ходимлари хизмат сафари билан Хоразм вилоятида аҳоли мурожаатлари билан бўлиб турибди.

EFFECT.UZ'ГА МУРОЖААТ УЧУН:

+998909053332
+998979663232
+998971663232

EFFECT.UZ'ни ғойибона қўллаб-қувватланг! Албатта, сизга энг яхшиларини илинамиз!

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍16😢2👎1🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Ўзбекнефтгаз” АИ-80 бензини ишлаб чиқаришни тўхтатади

“Ўзбекнефтгаз” 2025 йил сентябрдан АИ-80 бенз.ини ишлаб чиқаришни тўлиқ тўхтатиш ниятида. Жорий йилнинг ўзида АИ-80 захиралари тизим корхоналари омборларида тугатилади. 2026 йилдан фақат юқори октанли автобензинлар (масалан, АИ-91, АИ-95) сотилиши режалаштирилган.

Бу қарор “Ўзбекистон–2030” стратегияси доирасидаги атроф-муҳитни асраш ва яшил иқтисодиёт мақсадларига мувофиқ қабул қилинмоқда. Президент фармонига биноан, 2025 йил якунига қадар АИ-80дан фойдаланиш ва сотишни чеклаш учун барча ресурслар сафарбар этилади.


Муаллиф: Камола Қурбонова

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎3👍1
Бекободда Сирдарё ўзанидан қум-шағал қазиб олганлар табиатга қарийб 17 млрд. сўм зарар етказди

Рейдда аниқланишича, икки фуқаро “Ачамайли” МФЙ ҳудудидан оқиб ўтувчи Сирдарё ўзанидан ноқонуний қум-шағал аралашмаси қазиб олган.

Оқибатда табиатга етказилган зарар 16 млрд. 912 млн. 862 минг сўмни ташкил қилган.

Ҳолатга ҳуқуқий баҳо бериш мақсадида тўпланган ҳужжатлар Тошкент вилояти прокуратурасига юборилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АҚШда сиам эгизаклардан бири турмуш қурди

Эгизаклардан бири Кармен Андраде ўз севгилиси Даниел Маккормакка турмушга чиққан. Улар илк бор 2020 йилда Hinge иловасида танишган.

Қизиқ жиҳати шундаки, унинг бир танадаги синглиси Лупита Андраде турмушга чиқмоқчи эмаслигини айтган. Опа-сингиллар тос суяги, бир оёғи ва репродуктив тизимга эга. Ҳар бирининг иккита қўли бор. Қизлар ҳомиладор бўла олмайди. Улар эндометриоз туфайли гормон блокерларини қабул қилади.

Маълумот учун, бириккан эгизаклар баъзида халқ орасида сиам эгизаклари деб ҳам аталади. Жуда кам учрайдиган мазкур ҳодиса 49 мингтадан 189 мингта туғилиш ҳолатида атиги 1 та кузатилади.


Муаллиф: Камола Қурбонова

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎4🔥1
«Крокус Сити Холл» теракти: 19 нафар шахс иши бўйича суд жараёни бошланди

2024 йил 22 март куни Москва яқинидаги «Крокус Сити Холл» концерт залида содир этилган ва юзлаб қурбонлар билан тугаган теракт бўйича жиноят иши юзасидан суд жараёни бошланди.

2025 йил 21 июль куни Москванинг Иккинчи Ғарбий округ ҳарбий судида мазкур иш юзасидан дастлабки ёпиқ эшитувлар ўтказилди. Бу ҳақда суд матбуот хизматининг хабарига таянган ҳолда ТАСС агентлиги маълум қилди.

Суд жараёни хавфсизликни таъминлаш мақсадида мисли кўрилмаган даражадаги қатъий чоралар билан бошлангани қайд этилмоқда. Жиноят иши уч нафар ҳакамдан иборат ҳайъат томонидан кўриб чиқилади.

Иш материаллари 470 жилддан зиёд ҳажмда бўлиб, уларга тергов давомида йиғилган ашёвий далиллар, шунингдек, 200 дан ортиқ экспертиза натижалари киритилган.

Судланувчилар курсисида 19 нафар шахс: Фаридуни Шамсиддин, Далержон Мирзоев, Муҳаммадсобир Файзов, Саидакром Ражабализода, Умеджон ва Мустақим Солиевлар, Шаҳромжон Гадоев, Зубайдулло Исмоилов, Ҳусайн Ҳамидов, Муҳаммадзоир Шарифзода, Ёқубжон Юсуфзода, Лутфуллои Назримад, Жумахон Қурбонов, Ҳусайн Медов, Жаброил Аушев, Алишер Қосимов, Исроил, Диловар ва Аминжон Исломовлар иштирок этмоқда. Улардан кўпчилиги Тожикистон фуқаролари экани маълум қилинган.

Айни пайтда терактнинг икки ташкилотчиси ва яна тўрт нафар иштирокчисига нисбатан тергов ишлари давом этмоқда.

Россия Тергов қўмитасига кўра, ҳужум аниқ режа асосида амалга оширилган бўлиб, у «Украина раҳбарияти манфаатларини кўзлаб, мамлакатда вазиятни издан чиқариш» мақсадида тайёрланган. Теракт ва келиб чиққан ёнғин натижасида 149 киши ҳалок бўлган, 609 нафар инсон турли даражада тан жароҳатлари олган, бир нафар шахс бедарак йўқолган.

Тергов жараёнида, шунингдек, гумонланувчилар гуруҳи Доғистондаги Каспийск шаҳрида жойлашган кўнгилочар мажмуани портлатишни ҳам режалаштиргани, аммо бу жиноятнинг олди олингани маълум бўлди.

Маълумотларга кўра, «Крокус»даги ҳужумга тайёргарлик бир неча ой давом этган. Ижрочилардан айримлари Россияга чет элда махсус тайёргарликдан ўтгач кириб келган, бироқ тайёргарлик қайси давлатларда ўтказилгани ҳозирча ошкор этилмаган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1😢1
Августдан бошлаб чиқинди қарзи борларга электр тўлови чекланади

2025 йил 1 августдан бошлаб чиқинди хизмати учун қарзи мавжуд абонентларга электр энергияси учун тўловни амалга ошириш вақтинча чекланади. Бу “Чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш хизматлари бўйича тўлов интизомини мустаҳкамлашга қаратилган” 1044-сонли Қонунга асосан жорий этилмоқда.

Янги тартибга кўра, ҳар ойнинг 3-санасигача қарздорлар рўйхати “Toza makon” электрон тизими орқали “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖга юборилади. Кейин эса 5-санасига қадар абонентларга “2100” қисқа рақами орқали SMS орқали огоҳлантирув хабари юборилади.

Огоҳлантирувдан сўнг қарзни бартараф этиш учун 5 кун муҳлат берилади. Агар шу муддат ичида қарз тўланмаса, абонент электр энергияси учун тўловни амалга ошира олмайди. Қарз тўланганидан сўнг чеклов автоматик равишда бекор қилинади.

Ушбу тартиб 2025 йил 30 июнгача йиғилган қарзларга тааллуқли эмас. Қарзлар саноқ ва аниқ ҳисоб-китоб учун масъулият санитар тозалаш корхоналари зиммасида. Хизмат ўз вақтида ва сифатли кўрсатилмаса, кўрсатилмаган кунлар учун қайта ҳисоб-китоб қилинади.

Чиқинди хизматига оид таклиф ва шикоятлар бўйича “1205” қисқа рақамига 24/7 режимда мурожаат қилиш мумкин.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎6👍1
ДХХ: 22 кг дан ортиқ гиёҳвандлик воситалари мусодара қилинди

Давлат хавфсизлик хизмати, ички ишлар ва божхона органлари ҳамкорлигида ўтказилган бир қатор тезкор тадбирлар давомида жами 22 кг 585 гр гиёҳвандлик воситасининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди.

🔹 Сурхондарё вилояти, Денов туманида тўхтатилган “Кобальт” автомашинасида йўловчи сифатида кетаётган, муқаддам судланган шахснинг ёнидан 9 кг “гашиш” моддаси топилди. Мазкур модда Тожикистондан олиб кирилгани аниқланган.

🔹 Фарғона шаҳрида иккита шахснинг автомобилидан 5 кг 862 гр “гашиш” аниқланди. Улар ушбу моддани сотиш ниятида бўлгани маълум бўлди. Шунингдек, 1997 йилда туғилган харидор ва жиноий гуруҳ етакчиси ҳам ушланди.

🔹 Наманган шаҳрида 1992 йилда туғилган, муқаддам судланган фуқаро 3 кг 950 гр “гашиш”ни 38 минг долларга сотмоқчи бўлган вақтда ушланди. Унинг уйидан яна 868 гр модда топилди.

🔹 Сурхондарё вилояти, Олтинсой туманида маҳаллий фуқаро ва унинг шериги Тожикистондан олиб келинган 1 кг 962 гр “опий”ни 200 млн сўмга сотмоқчи бўлган пайтида ушланди.

🔹 Сирдарё вилоятида Тожикистондан контрабанда йўли билан олиб кирилган 943 гр “опий”ни сотиш ниятида бўлган икки шахс ашёвий далиллар билан қўлга олинди.

Ҳозирда барча ҳолатлар юзасидан жиноят ишлари қўзғатилиб, гумонланувчилар қамоққа олинган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1