This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Учтепада 64-автобус ёниб кетди
20 июл куни соат 12:44 да Тошкент шаҳар Учтепа тумани Бирлик мавзесида автобусда ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида Тошкент шаҳар ФВБга хабар келиб тушган.
Ёнғин-қутқарув экипажлари айтилган манзилга соат 12:50 да етиб бориб, ёнғин соат 12:53 да ўчирилди.
Айтилган манзилда 18-автосаройга қарашли 64-рақамли автобус ёниб зарарлангани аниқланди.
Ҳодиса оқибатида жабрланганлар йўқ.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

👍2👎1
Гонконгда одамни ҳам учириб юборадиган тайфун кузатилмоқда
Маҳаллий ОАВ хабар беришича, шамол тезлиги 160 км/соатгача етган. Жамоат транспорти ва паромлар вақтинча тўхтатилган.
Халқаро ОАВ маълумотига кўра, табиий офат сабаб аэропортлар кундузги рейсларни бекор қилган. 100 мингдан ортиқ йўловчи парвозини кутмоқда. Тезюрар поездлар ҳам ҳаракатини тўхтатган.
Ҳозирча жабрланганлар ҳақида расмий маълумот йўқ.

👍4
Абдуқодир Ҳусанов – АПЛнинг энг тезкор футболчилари қаторида
Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси ва “Манчестер Сити” клуби ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов 2024/25 йилги мавсумда Англия Премьер Лигасининг энг тезкор футболчилари рўйхатига кирди. Give Me Sport нашри эълон қилган маълумотларга кўра, Ҳусанов соатига 36,27 километр тезлик билан 8-ўринни эгаллаган. Бу кўрсаткич “Ноттингем Форест”га қарши 28-тур доирасидаги ўйинда қайд этилган.
Таъкидлаш жоизки, ўтган мавсумда АПЛдаги энг юқори тезликни “Тоттенҳэм” ҳимоячиси Микки ван де Вен қайд этган — 37,38 км/соат. Ундан сўнгги ўринларда “Ньюкасл”нинг швециялик янги аъзоси Энтони Эланга (36,65 км/соат) ва “Брентфорд” вингери Брайан Мбеумо (36,65 км/соат) жойлашган.
Маълумот учун, Абдуқодир Ҳусанов 2025 йил қишки трансфер ойнасида Франциянинг “Ланс” жамоасидан “Манчестер Сити” сафига қўшилган эди. У инглиз гранди сафида Премьер Лигада 6 та учрашувда майдонга тушган, шунингдек, Англия Кубоги (2 ўйин), Чемпионлар Лигаси ва Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ҳам бир марталик иштирок қайд этган.
Ҳозирда Ҳусановнинг “Манчестер Сити” билан тузган шартномаси 2029 йил ёзигача амал қилади. Transfermarkt портали маълумотларига кўра, футболчининг бозор қиймати 35 миллион еврога баҳоланган.

Англия Премьер Лигасининг энг тезкор 10 футболчиси (2024/25 мавсум):
1. Микки ван де Вен (“Тоттенҳэм”) — 37,38 км/соат
2. Энтони Эланга (“Ньюкасл” / “Ноттингем Форест”) — 36,65 км/соат
3. Брайан Мбеумо (“Брентфорд”) — 36,65 км/соат
4. Карлос Боржес (“Вулверхэмптон” / “Аякс”) — 36,58 км/соат
5. Янкуба Минте (“Брайтон”) — 36,40 км/соат
6. Уилсон Одобер (“Тоттенҳэм”) — 36,36 км/соат
7. Абдуқодир Ҳусанов (“Манчестер Сити”) — 36,27 км/соат
8. Эммануэл Агбаду (“Вулверхэмптон”) — 36,15 км/соат
9. Эрлинг Ҳоланд (“Манчестер Сити”) — 36,01 км/соат
10. Маркус Рэшфорд (“Манчестер Юнайтед”) — 35,35 км/соат
Маълумот учун, Абдуқодир Ҳусанов 2025 йил қишки трансфер ойнасида Франциянинг “Ланс” жамоасидан “Манчестер Сити” сафига қўшилган эди. У инглиз гранди сафида Премьер Лигада 6 та учрашувда майдонга тушган, шунингдек, Англия Кубоги (2 ўйин), Чемпионлар Лигаси ва Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ҳам бир марталик иштирок қайд этган.
Ҳозирда Ҳусановнинг “Манчестер Сити” билан тузган шартномаси 2029 йил ёзигача амал қилади. Transfermarkt портали маълумотларига кўра, футболчининг бозор қиймати 35 миллион еврога баҳоланган.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎5👍3🔥1
Академик лицейларга кириш тест синовлари ўтказилиш санаси ва вақти аниқ бўлди
Академик лицейларга кириш тест синовлари ўтказилиш санаси ва вақти аниқ бўлди. Бу ҳақида Таълим назорати Telegram-каналида маълум қилинди.
👉 https://effect.uz/6483
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Академик лицейларга кириш тест синовлари ўтказилиш санаси ва вақти аниқ бўлди. Бу ҳақида Таълим назорати Telegram-каналида маълум қилинди.
👉 https://effect.uz/6483
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1
Тошкентда «Lacetti» ва «Tracker» тўқнашуви оқибатида бир нафар пиёда вафот этди
Мазкур ҳолат юзасидан Ички ишлар бош бошқармаси муносабат билдирди.
👉 https://effect.uz/6484
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Мазкур ҳолат юзасидан Ички ишлар бош бошқармаси муносабат билдирди.
👉 https://effect.uz/6484
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢4
Юлдуз Усмонованинг қўшиғини куйлаган хонанда жаримага тортилди
Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар берди.
👉 https://effect.uz/6485
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар берди.
👉 https://effect.uz/6485
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎13
Солиқ қоидабузарликлари ҳақида хабар қилган фуқароларга 17,7 млрд сўм мукофот тўланди
Ўзбекистонда солиқ қонунчилигини бузган ҳолатлар ҳақида хабар берган фуқароларга 2025 йилнинг биринчи ярми давомида умумий ҳисобда 17,7 миллиард сўм мукофот пули тўлаб берилди. Бу ҳақда Давлат солиқ қўмитаси маълум қилди.
Маълумотларга кўра, жорий йилнинг январь-июнь ойларида “Солиқ ҳамкор” мобил иловаси орқали 54 401 та мурожаат қабул қилинган. Улардан:
49 015 таси — харид чеки бермаслик ҳолати,
1 898 таси — тўловни пластик карта орқали қабул қилмаслик,
126 таси — карта орқали тўловда нархни асоссиз равишда ошириш,
3 362 таси — бошқа турдаги қоидабузарликларга оид бўлган.
Тушган мурожаатларнинг 26 155 таси такрорий бўлгани ёки ҳозирда текширув жараёнида экани боис ҳали кўриб чиқилмаган. Аммо 21 702 та ҳолат бўйича сайёр солиқ текширувлари амалга оширилган ва уларнинг 99,1 фоизида қонунбузарликлар тасдиқланган.
Натижада, 24 762 та мурожаат асосида фуқароларга жами 17,7 миллиард сўм мукофот пули тўланди. Қонунчиликка кўра, аниқланган қоидабузарлик учун тўланган жарима суммасининг 20 фоизи хабар берган шахсга мукофот сифатида берилади.
Энг кўп мукофот Тошкент шаҳар фуқароларига тўланган — 4 млрд 279 млн 500 минг сўм, энг кам мукофот эса Жиззах вилояти фуқароларига — 512 млн сўм миқдорида.
Шунингдек, солиқдан ташқари соҳаларда ҳам фуқароларнинг ҳуқуқбузарликлар ҳақидаги фаоллиги қўллаб-қувватланади. Жумладан, сув, электр ва газдан ноқонуний фойдаланиш, ер участкаларини ўзбошимчалик билан эгаллаш ёки дарахтларни ноқонуний кесиш ҳолатлари ҳақида фото ва видео материаллар тақдим этган фуқароларга ҳам мукофот тўлаш амалиёти мавжуд.

👎8👍5
Талабаларни ўқишга қабул қилиш “аввал тест, сўнг танлов” тамойилига мувофиқлаштирилади
Президент фармони билан президентнинг айрим ҳужжатларига ўзгартиришлар киритилди.
Фармон билан киритилган ўзгартиришларга кўра, Тошкент шаҳридаги Турин политехника университетида талабаларни Турин политехника университети (Италия Республикаси) ўқув режа ва дастурлари билан бир қаторда бошқа илғор хорижий олий таълим ташкилотларининг ҳам ўқув режа ва дастурлари асосида ўқитиш тизими жорий қилинади.
Шунингдек, олий таълим ташкилотларининг бакалавриат таълим йўналишларига ўқишга қабул қилиш жараёнлари “аввал тест, сўнг танлов” тамойилига мувофиқлаштирилади.

"Молиявий хизматлар рекламаcида аниқ ва тўлиқ маълумот бўлиши шарт" — Рақобат қўмитаси
Рақобат қўмитаси молиявий хизматларга оид рекламаларда истеъмолчилар ҳуқуқларини бузадиган ҳолатлар ҳануз кузатилаётганини маълум қилди.
Мониторинг натижасига кўра, айрим рекламаларда банк кредит ва омонатлари бўйича фоиз ставкалари, шартлар, қўшимча тўловлар каби муҳим маълумотлар умуман кўрсатилмаяпти ёки чалғитувчи тарзда берилмоқда.
“Реклама тўғрисида”ги қонунга кўра, бундай реклама:
аниқ ва тўлиқ бўлиши,
шартномаларнинг муҳим шартларини очиб бериши,
истеъмолчини чалғитмаслиги лозим.
Шунингдек, рекламада ўқиш қийин бўлган шрифтлар, яширин матнлар ёки бошқа ташкилотлар номи орқали чалғитишга йўл қўйилмаслиги шарт.
Рақобат қўмитаси истеъмолчиларни нотўғри ахборотдан ҳимоя қилиш мақсадида қонунбузарларга нисбатан молиявий санкциялар қўлланилиши мумкинлигини эслатади.

👍2
Тошкент вилоятида ноқонуний диний сабоқ бериш ҳолатлари аниқланди
Давлат хавфсизлик хизмати ва Ички ишлар вазирлиги ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирлар давомида, 21 ёшли ва 43 ёшли икки нафар ишсиз фуқаро ноқонуний диний ўқиш ташкил қилганликлари фош этилди.
Жумладан, 21 ёшли фуқаро Тошкент вилояти Зангиота туманида жойлашган хонадонлардан бирида 31 нафар болаларга, 43 ёшли фуқаро эса Тошкент туманидаги хонадонлардан бирида 12 нафар вояга етмаган болаларга диний сабоқ берган.

Ноқонуний фаолият юритган мазкур шахслар ҳамда болаларни тарбиялаш мажбуриятларини бажармаган ота-оналарга нисбатан қонунларда белгиланган тартибда жазо тайинланди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥1
Қирғизистондаги зилзила тўлқинлари Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида ҳам сезилди
2025 йил 21 июль куни соат 10:38 да Қирғизистон ҳудудида ер қимирлаши кузатилди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази маълум қилди.
Маълумотларга кўра, зилзиланинг эпицентри Тошкент шаҳридан 348 км жануби-шарқда жойлашган бўлиб, у ерда ер силкинишининг кучлилиги 4 баллга етган.
Ўзбекистон ҳудудида зилзила тўлқинлари қуйидагича сезилган:
Хонобод туманида — 2–3 балл,
Қўргонтепа туманида — 2 балл.
Зилзила оқибатида зарар ҳақида маълумотлар келиб тушмаган.

👎1
Хорижий инвесторлар кенгаши мажлисида эришилган келишувлар ижроси таъминланади
“Хорижий инвесторлар кенгашининг навбатдаги мажлиси доирасида эришилган келишувлар ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди.
Қарор билан президент ҳузуридаги Хорижий инвесторлар кенгаши Ўзбекистон томонининг янгиланган таркиби тасдиқланди.
Қарорга кўра Кенгаш котибияти нодавлат нотижорат ташкилот сифатида ташкил этилади ҳамда унинг аъзолигига халқаро молия институтлари ҳам жалб қилинади.
Кенгаш котибияти томонидан хорижий инвесторлар билан тўғридан-тўғри ишлаш орқали мамлакатимизда инвестиция муҳитини яхшилаш бўйича таклифлар ишлаб чиқилади, шунингдек, лойиҳаларни амалга ошириш учун инвестиция маблағларини жалб қилишга кўмаклашилади.
Бундан ташқари, Кенгашнинг давлат органлари ва ташкилотлари билан боғлиқ фаолиятини Кенгаш котибияти томонидан мувофиқлаштириш бўйича маҳаллий ва хорижий компаниялар вакиллари билан маслаҳатлашувлар ташкил этилади.

Турк Ривиерасининг “жонли” шаҳарлари ҳақида эшитганмисиз?
Турк Ривиераси Ўрта ер денгизидаги энг жозибали манзиллардан биридир. Ушбу мўъжизавий йўналиш ҳайратомуз манзаралари билан саргузаштга бой саёҳат истаганлар учун ажойиб имкониятдир.
👉 https://effect.uz/6486
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Турк Ривиераси Ўрта ер денгизидаги энг жозибали манзиллардан биридир. Ушбу мўъжизавий йўналиш ҳайратомуз манзаралари билан саргузаштга бой саёҳат истаганлар учун ажойиб имкониятдир.
👉 https://effect.uz/6486
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3
Журналист Анoра Содиқовани ҳақоратлаган блогер жавобгарликка тортилди
Журналист Анoра Содиқовага нисбатан ҳақоратли баёнотлар билан чиқиш қилган блогер жавобгарликка тортилди. Бу ҳақда инсон ҳуқуқлари фаоли Абдураҳмон Ташанов маълум қилди.
Фуқаролик ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди Анoра Содиқованинг шикояти юзасидан биринчи инстанция — Шайхонтоҳур туманлараро суди чиқарган қарорни бекор қилди ва даъвони қаноатлантирди.
Суд қарорига асосан, "Муфаса" тахаллуси билан ижтимоий тармоқларда фаолият юритаётган блогер журналистга етказилган маънавий зарар учун 25 миллион сўм ва бошқа зарарлар учун 5 миллион сўм тўлаб бериши керак бўлади. Шу билан бирга, у Анoра Содиқовадан расман узр сўраши ва у ҳақдаги ҳақоратли постларини ўчириши шарт қилиб белгиланди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, 2024 йил 28 май куни Шайхонтоҳур туманлараро суди Анoра Содиқованинг даъвосини рад этган эди.

👍16🔥5
Давлат олий таълим муассасалари учун тўрт йиллик қабул квоталари белгиланди
Ўзбекистонда давлат ОТМларига 2025–2029 йиллар учун қабул квоталари тасдиқланди. Энди бакалавриат ва магистратура учун ўринлар тўрт йил олдиндан белгиланади. Қўшимча грантлар хотин-қизлар, хорижда истиқомат қилаётган ватандошлар ва нодавлат ОТМлар учун ҳам ажратилади.
https://effect.uz/uz/6487
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Ўзбекистонда давлат ОТМларига 2025–2029 йиллар учун қабул квоталари тасдиқланди. Энди бакалавриат ва магистратура учун ўринлар тўрт йил олдиндан белгиланади. Қўшимча грантлар хотин-қизлар, хорижда истиқомат қилаётган ватандошлар ва нодавлат ОТМлар учун ҳам ажратилади.
https://effect.uz/uz/6487
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1
«Ўзбекнефтгаз» АИ-80 бензинидан воз кечади
2025 йил сентябридан «Ўзбекнефтгаз» АЖ АИ-80 бензини ишлаб чиқаришни тўхтатади. 2026 йилдан эса компания фақат АИ-92 ва АИ-95 каби юқори октанли ёнилғи турларини ишлаб чиқаради ва сотади. Бу қарор Хитой билан ҳамкорликда амалга оширилаётган лойиҳа ва экологик мақсадлар доирасида қабул қилинган.
2024 йилда икки томонлама инвестиция лойиҳаси асосида Бухоро нефтьни қайта ишлаш заводида йилига 1 млн тонна юқори октанли бензин ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. Танланган технология таннархни пасайтириш имконини беради.
2025 йилда заводда жами 1 млн 30 минг тонна бензин ишлаб чиқарилиши режалаштирилган. Шундан 487 минг тоннаси АИ-80 бўлиб, ишлаб чиқариш фақат сентябргача давом этади. Қолган 543 минг тоннаси юқори октанли ёнилғи бўлади.
АИ-80 захиралари йил охиригача тўлиқ чиқариб юборилади. 2026 йилдан бозорда фақат АИ-92 ва ундан юқори бензин турлари қолади. Бу "Ўзбекистон–2030" стратегиясидаги экологик мақсадларга мосдир.

👎7👍3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентдаги омборхонадан ҳавога водород пероксиди тарқалди
Олмазор туманидаги Узумбоғ кўчасида жойлашган омборхоналардан биридаги махсус сиғимдан кимёвий модда — водород перекиси ҳавога сизиб чиққан. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг ахборот хизмати маълум қилди.
Фавқулодда ҳолатни бартараф этиш ишлари Тошкент шаҳар ФВБнинг Радиацион, кимёвий ва тиббий-биологик ҳимоя бўлимлари томонидан олиб борилди. Ҳодиса соат 04:00 да тўлиқ назоратга олинган.
Айни пайтда воқеа юзасидан суриштирув ишлари давом этмоқда. Норасмий маълумотларга кўра, воқеа жойига бир неча тез ёрдам машиналари жалб қилинган.
Эслатиб ўтамиз, яқинда Навоий вилоятида ҳам ҳавода чангсимон тутун қайд этилган эди.

😢5
Аббосбек Файзуллаев «Истанбул Башақшеҳир»га 7,5 млн еврога трансфер қилинди
ЦСКА клуби ярим ҳимоячиси Аббосбек Файзуллаев Туркиянинг «Истанбул Башақшеҳир» жамоаси сафига ўтди. Бу ҳақда «Спорт-Экспресс» нашри манбаларига таяниб хабар берди.
Маълумотларга кўра, трансфер 7,5 миллион еврога баҳоланган ва тўлов ЦСКА клуби томонидан тўлиқ бир йўла амалга оширилган. Журналист Иван Карпов ҳам мазкур маълумотни аввалроқ маълум қилган эди.
Шунингдек, Файзуллаев Россия Премьер-лигасининг биринчи туридаги «Оренбург»га қарши учрашув учун ЦСКА таркибида жамоа билан бирга бормагани қайд этилди.

👍19😢1