EFFECT.UZ | Расмий канал
18.3K subscribers
67.7K photos
16K videos
31 files
68K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
EFFECT.UZ | Расмий канал
Тўқимачилик тармоғи: тизимли ёндашув ва аниқ ечимлар вақти келди Ўзбекистон иқтисодиётида муҳим ўрин тутадиган тўқимачилик саноати кейинги йилларда экспорт салоҳиятини ошириш, янги иш ўринлари яратиш ва ҳудудлар иқтисодий фаоллигини кучайтиришда муҳим роль…
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Кластерлар фермерлар олдидаги қарзини қачон тўлайди?

Солиқ қўмитаси раиси Шерзод Кудбиев йиғилиш бошидаёқ оғриқли, лекин доим иккинчи даражали бўлиб келаётган муаммо - кластерларнинг фермерлар олдидаги қарзи масаласини кўтарди.

Айрим туманларда нафақат 2024 йил ҳосили учун, 2023 йил ҳосили учун қарздорликлар ҳам ёпилмаган. Натижада фермерлар солиқ олдидаги қарзларини сўндиришда, кредит мажбуриятлари ёпишда муаммоларга дуч келишмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍8😢4🔥1
Канада ва Германиядан ҳам яхшироқ: Ўзбекистон хавфсизлик даражаси бўйича юқори натижани қайд этди

Ўзбекистон Numbeo ва Global Terrorism Index каби халқаро рейтингларда хавфсизлик даражаси бўйича Канада ва Германиядан ҳам юқори ўринни эгаллаб, дунёдаги энг тинч 30 давлат қаторига кирди. Мамлакатда қасддан одам ўлдириш, гиёҳвандлик ва терроризм ҳолатлари ўта паст даражада қайд этилмоқда. Бу натижалар ички барқарорлик, ҳуқуқий назорат, жамоавий ҳушёрлик ва аҳоли онгининг ошгани самарасидир.

👉https://effect.uz/uz/6478

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍5😢4👎3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Диққат! Жиззахда ҳоким қарори қидириляпти...

Таҳририятимизга Жиззах вилояти Фориш ва Пахтакор туманларида яшовчи фуқаролардан мурожаат келиб тушди.

Уй-жойингизнинг солиқларини ўз вақтида тўлаб, қонунларга амал қилиб яшаганга нима етсин. Лекин айрим сабабларга кўра, уйингизнинг, эгаллаб турган ерингизнинг кадастр ҳужжатлари жойида бўлмаса, хушёр бўлишингиз керакка ўхшайди, айниқса Жиззах вилоятида яшасангиз. Сизнинг хабарингиз бўлмасдан бошқа бировнинг номига кадастр расмийлаштириб юборишлари мумкин.

Кадастр ҳужжати тўғриланаётганда – доимий рўйхатда туриб, шу уйда яшаётганлар, маҳалла раиси, мутахассислардан иборат жамоа тузилмайдими? Кейин судма-суд, ҳокимят ва кўп ташкилотларга мурожаат қилиб сарсон бўласиз. Бу ҳақда мурожаатчиларнинг ўзларидан эшитинг.

👉 Тўлиқ видео

Муаллиф: Асомиддин Нурман

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢2
Таълим соҳасидаги хизматлар ҳажми 8,9 % га ошган

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь-май ойларида таълим соҳасидаги хизматлар ҳажми 14,7 трлн сўмни ёки кўрсатилган бозор хизматлари умумий ҳажмининг 4 % ини ташкил этган.

Бу кўрсаткич 2024 йилнинг мос даврига нисбатан 8,9 % га ошган.


Таълим соҳасидаги хизматларнинг умумий ҳажмида олий таълим соҳасидаги хизматлар устунлик қилиб, 2025 йилнинг январь-май ойларидаги улуши 49,2 % ни ташкил этган.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Хоразмлик Дилфуза Полвонова Ҳиндистонда одам савдоси билан шуғулланаётгани аниқланди. ИИБ аёл билан мулоқотга киришаётган фуқароларни огоҳлантирди

Фарғонада “Хавфсиз ва соғлом юрт” тезкор профилактик тадбирлари доирасида одам савдоси билан боғлиқ ҳолат фош этилди. Урганч шаҳрида яшаган Дилфуза Полвонова 1999 йилда туғилган фуқарони Ҳиндистонга ишга чақириб, одам савдоси билан шуғулланаётгани аниқланди.

«Ҳурматли фуқаролар агарда сиз ҳам ушбу аёлдан жабрланган бўлсангиз, ёки сизга ҳам юқоридаги каби таклифларни билдириб, мулоқотга киришган бўлса, зудлик билан 102 рақамига ёки яқин орадаги ИИО га мурожаат қилинг», дейилади Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати ахборотида.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Наманганда халқаро террористик ташкилот тарафдорлари фош этилди

Наманган шаҳрида халқаро террористик ташкилот тарафдорларидан иборат ноқонуний гуруҳ аниқланди.

👉 https://effect.uz/6479

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢2
Истанбулдан Тошкентга учган самолётда чақалоқ дунёга келди

Бу ҳақда Uzbekistan Airways матбуот хизмати раҳбари Қизлархон Хўжаева маълум қилди.

👉 https://effect.uz/6480

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍8
Тошкентдаги кўчалардан бири 1 ойга ёпилди

Ушбу вақт мобайнида айрим автобус йўналишлари ҳам ўзгаради.

👉 https://effect.uz/6481

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎6👍1
Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси "Халқаро журналистлар уйи" аъзолигига қабул қилинди

Хитойнинг Сзянси провинциясида "Матбуотнинг кучи: цивилизациялараро мулоқот ва глобал модернизацияга журналистларнинг таъсири" мавзусида йирик халқаро медиа-форум бўлиб ўтди.

Мазкур нуфузли тадбирда дунёнинг қарийб 60 мамлакатидан, жумладан, АҚШ, Хитой, Германия, Франция, Россия, Болгария, Беларус каби давлатлардан юз нафардан ортиқ медиа соҳаси вакиллари ва мутасадди ташкилотлар раҳбарлари иштирок этди.

Форум доирасида Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси Халқаро журналистлар уйи аъзолигига қабул қилинди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥2
Академик лицейларга кириш тест синовлари санаси ва вақти маълум бўлди

2025 йил 24 июль — тест синовлари республиканинг барча ҳудудларида, 25 июль — Тошкент шаҳрида махсус белгиланган ҳудудларда ўтказилади.

Тест синовлари икки сменада ўтказилади:
🔹 Биринчи смена — соат 09:00;
🔹 Иккинчи смена — соат 15:00.

Эслатма: Абитуриентлар тест синови ўтказиладиган ҳудудга камидан 1,5 соат олдин, шахсини тасдиқловчи ҳужжат ва рухсатнома билан келишлари талаб этилади.

Синов ўтказиладиган манзил рухсатномада кўрсатилган бўлади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янгиҳаётдаги "валломат" тадбиркорлардан аҳоли нега норози?

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3🔥3😢1
EFFECT.UZ | Расмий канал
Askiya City'дан жабр чеккан фуқаролар ДХХга мурожаат йўллаши ортидан МЧЖ мансабдорларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди Тошкент шаҳри Яккасарой туманидаги Askiya City турар жой мажмуаси қурилиш ишлари «қотиб қолиши» ортидан кўплаб фуқаролар норози бўлишмоқда.…
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Бир қанча фуқароларнинг норозилигига сабабчи бўлган – Askiya City офиси мухрланди. Ўзида қўшимча калит мавжуд эмаслигини айтган компания вакили бир неча соатдан сўнг терговчининг мухрлаш қоғозини «йиртиб», офисни рухсатсиз очди

Аввалроқ, Askiya City'дан жабр чеккан фуқаролар ДХХга мурожаат йўллаши ортидан МЧЖ мансабдорларига нисбатан жиноят иши қўзғатилгани тўғрисида хабар берган эдик.

Ҳолат юзасидан, Яккасарой туман ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан 23 апрель куни «Insoft Invest» МЧЖ мансабдор шахслари ва бошқаларга нисбатан жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми (жуда кўп миқдорда фирибгарлик) «а» банди билан жиноят иши очилган.

Аниқланишича, «Insoft Invest» МЧЖ мансабдор шахслари томонидан харидорлар билан тузилган шартнома шартлари вақтида бажарилмаган. Шунга кўра, ишни олиб бораётган тергов гуруҳи ходими майор Турғунов томонидан 19 июль куни компаниянинг Яккасарой ҳудудидаги офиси мухрланган.

Терговчи мухрлаш жараёнида компания ходими Мўмин Бобожоновдан унда бошқа калит бор ёки йўқлигини сўраган. Бобожонов бунга жавобан «йўқ» дея жавоб берган, аммо унинг ўзи бироз вақт ўтиб, терговчининг ҳатти-ҳаракатлари нотўғри эканлигини айтиб, офисни ўзбошимчалик билан рухсатсиз очишга эришган. Ваҳоланки, мухрлангани тасвирланган оқ қоғозда «жиноят иши якунига қадар очилмасин», сўзлари ёзилган эди.

Effect.uz билан гаплашган манба, Askiya City қурилиш компанияси мансабдорлари «тепадаги танишлари» орқали, терговга аралашаётган бўлиши мумкинлигини қайд этди.

Шуни қайд этиш керакки, иш юзасидан жабрланувчи сифатида эътироф этилиб, фуқаровий даъвогар ҳисобида тергов органида аллақачон рўйхатдан ўтказилган.

Маълумот ўрнида, «Insoft Invest» МЧЖ директори ҳам таъсисчиси Азизбек Очилов бўлиб, 2017 йилда давлат рўйхатидан ўтказилган жамиятга бошқа шахсларнинг ҳам норасмий таъсири борлиги айтилади. Аммо уларнинг кимлиги ёки тергов ишига жалб қилингани ҳозирча номаълум. Ички ишлар вазирлигидан ҳолат бўйича расмий муносабат сўралади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥14👍2😢2
Ўзбекистонда 3500 нафар она фарзанди учун алимент тўламоқда

Ўзбекистонда фарзандини моддий қўллаб-қувватлаш мақсадида 3500 нафар онага нисбатан алимент ундирилиши бўйича ижро ҳужжатлари мавжуд. Бу ҳақда Мажбурий ижро бюроси матбуот котиби Фаррух Тошпўлатов маълум қилди.

Унинг таъкидлашича, 2018 йилда алимент ва моддий таъминот билан боғлиқ жами 240 мингта ижро ҳужжати мавжуд бўлган бўлса, 2025 йилда бу кўрсаткич 348 мингтага етган. Бу эса сўнгги етти йилда мазкур тоифадаги ишлар сони 45 фоизга кўпайганини англатади.

Айни пайтда МИБ органлари иш юритувида 348 мингдан зиёд алимент ва моддий таъминот бўйича ҳужжатлар мавжуд. Ҳар бир давлат ижрочиси ойига ўртача 147 та шундай иш билан шуғулланмоқда. Шулардан 3500 таси — она шахсига нисбатан алимент ундирувига тааллуқлидир.

Статистикага кўра, аёллар томонидан алимент тўлаш ҳолатлари бўйича энг юқори кўрсаткич Самарқанд вилоятига тўғри келади. Кейингги ўринларда эса Фарғона, Сурхондарё ва Андижон вилоятлари қайд этилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥1
Судлар томонидан оқланганлар сони кескин қисқарди: 2025 йилнинг биринчи ярмида энг паст кўрсаткич қайд этилди

2025 йилнинг январь-июнь ойларида Ўзбекистонда судлар томонидан оқланган ва реабилитация қилинган шахслар сони 204 нафарни ташкил этди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 2,5 баробар кам кўрсаткич ҳисобланади — 2024 йилнинг биринчи ярмида 465 киши оқланган эди.

Сўнгги йиллар статистикасига қаралса, 2023 йилнинг илк ярмида 564 нафар, 2022 йилда эса 468 нафар шахс оқланган. Шу билан бирга, 2024 йил умумий ҳисобда 723 нафар оқланган шахс билан сўнгги етти йил ичидаги энг паст кўрсаткични қайд этди.

2025 йил бошидаги маълумотлар ушбу пасайиш тенденцияси давом этаётганини кўрсатмоқда.

2017 йилдан 2023 йилгача бўлган давр мобайнида Ўзбекистонда судлар томонидан жами 6 679 нафар фуқаро оқланган. Бу йиллар кесимида қуйидагича тақсимланган:

2017 йил — 263 киши

2018 йил — 867 киши

2019 йил — 859 киши

2020 йил — 781 киши

2021 йил — 932 киши

2022 йил — 1 010 киши

2023 йил — 1 244 киши.

Мазкур маълумотлар суд-ҳуқуқ тизимида оқлаш ҳолатлари йил сайин камайиб бораётганини кўрсатади. Бу ўзгаришлар қандай сабаблар билан боғлиқ экани юзасидан расмий изоҳ берилмаган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍6😢5
2025 йилда хотин-қизлар учун 4 000 та грант ажратилади

Президент фармойишига асосан, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги 2025–2026 ўқув йили учун давлат грантлари тақсимоти бўйича бир қатор таклифларни Давлат комиссиясига тақдим этади.

Таклиф этилаётган йўналишлар қуйидагиларни ўз ичига олади:

🔹 Республикада фаолият юритаётган хорижий олий таълим муассасалари, уларнинг филиаллари ва нодавлат ОТМлар учун ажратилган 1 320 та давлат грантини тақсимлаш тартиби;
🔹 Хорижда истиқомат қилаётган ёш ватандошлар учун давлат олий таълим муассасаларида таълим олиш имконини яратиш мақсадида 30 та давлат грантини таълим йўналишлари бўйича тақсимлаш;
🔹 Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш мақсадида Оила ва хотин-қизлар қўмитаси билан ҳамкорликда ажратиладиган 4 000 та давлат грантини мақсадли ва адолатли тақсимлаш тартиби;
🔹 Давлат буюртмаси асосида талабаларни қабул қилиш истагида бўлган нодавлат ОТМлар рўйхатини шакллантириш;
🔹 2025–2026 ўқув йили учун таълим шакллари ва тиллари кесимида умумий қабул параметрлари бўйича ОТМлардан таклифларни қабул қилиш.

Ушбу ташаббус таълимда тенгликни таъминлаш, хотин-қизлар ва хориждаги ватандошлар учун янги имкониятлар яратишга хизмат қилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍23👎1
Хорижий тил ўқитувчиси жамиятнинг тенг ҳуқуқли аъзоси эмасми? Сертификат машмашасига қачон барҳам берилади?!

Ўзбекистонда чет тили ўқитувчилари учун В2 даражасидаги тил сертификатини мажбурий талаб этиш ҳақидаги қарор мамлакат бўйлаб кенг муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Ушбу талабни янги ўқув йилидан кучга киритилиши эълон қилингач, бир гуруҳ ўқитувчилар бош вазир, бош прокурор, Адлия вазири, Халқ таълими вазири ва Касаба уюшмалари федерацияси раҳбарларига мурожаат билан чиқди. Улар бу қарор ортида инсон қадри, меҳнат ҳуқуқлари ва таълим тизимининг барқарорлигига оид жиддий саволлар ётганини таъкидлашмоқда.

“4 йил ўқидик, бу ихтиёрий бўлиши керак, пул ишлаш манбайи эмас. Сертификат дипломдан устун бўлиши мумкинми?... Ва бу нега фақат чет тили ўқитувчиларида? Ҳозир ҳамма фанда даража сертификат имтиҳони бор, лекин уларда бу сертификат натижаси аҳамиятсиз. Усиз ҳам диплом билан бемалол ишлайверади. Чет тили ўқитувчилари эса бусиз ишлолмайди. Нега? Биз демократик жамиятнинг тенг ҳуқуқли фуқаросимасмизми?”
дейилади мурожаатда.

https://effect.uz/uz/6482

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍12😢1
Ўзбекистонда 4 ва 5 қаватли уйларга лифт ўрнатиш режалаштирилмоқда

2025 йил 8 июль куни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида бўлиб ўтган матбуот анжуманида Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги томонидан 4 ва 5 қаватли уйларга лифт ўрнатиш бўйича махсус дастур ишлаб чиқилаётгани маълум қилинди.

Вазирлик бўлим бошлиғи Азиз Халилов маълум қилишича, мамлакатда ҳозирда 14 637 та тўрт қаватли ва 7541 та беш қаватли турар жой биноси мавжуд. Шу муносабат билан халқаро тажриба ўрганилган.

«Мутахассисларимиз беш қаватли уйларга лифт ўрнатиш амалиётини хорижий мамлакатлар мисолида таҳлил қилдилар. Бу тажрибани мамлакатимизда жорий этиш юзасидан тегишли таклифлар ишлаб чиқилмоқда»,

— деди Халилов.

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири ўринбосари Озода Жўраева ҳам мазкур йўналишда иш олиб борилаётганини тасдиқлади. Унинг таъкидлашича, айниқса ногиронлиги бўлган фуқаролардан ушбу масалада кўплаб мурожаатлар келиб тушмоқда.

Дастур доирасида, авваламбор, амалдаги лифт тизимини янгилашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Халиловнинг сўзларига кўра, ҳукумат қарорига асосан мамлакат бўйлаб 5491 та кўп қаватли уйдаги 13 798 та лифт инвентаризация қилинди. Текширув натижасида 2001 та лифт фойдаланиш муддати тугагани боис алмаштирилиши, 382 та лифт таъмирталаб экани аниқланган.

«Лифт тизимини янгилаш ишлари учун маҳаллий бюджетлардан 854,6 миллиард сўм ажратилиши режалаштирилган»,

— дея маълум қилди Азиз Халилов.

Шундан сўнггина 4 ва 5 қаватли уйларга лифт ўрнатиш ишлари амалга оширилади. Бундай ташаббус халқаро амалиётда кенг тарқалган бўлиб, Австрия, Германия, Финляндия, Эстония каби мамлакатлар мисолида ҳам кузатиш мумкин.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Учтепада 64-автобус ёниб кетди

20 июл куни соат 12:44 да Тошкент шаҳар Учтепа тумани Бирлик мавзесида автобусда ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида Тошкент шаҳар ФВБга хабар келиб тушган.

Ёнғин-қутқарув  экипажлари айтилган манзилга соат 12:50 да етиб бориб, ёнғин соат 12:53 да ўчирилди.

Айтилган манзилда 18-автосаройга қарашли 64-рақамли автобус ёниб зарарлангани аниқланди.

Ҳодиса оқибатида жабрланганлар йўқ.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2👎1
Гонконгда одамни ҳам учириб юборадиган тайфун кузатилмоқда

Маҳаллий ОАВ хабар беришича, шамол тезлиги 160 км/соатгача етган. Жамоат транспорти ва паромлар вақтинча тўхтатилган.

Халқаро ОАВ маълумотига кўра, табиий офат сабаб аэропортлар кундузги рейсларни бекор қилган. 100 мингдан ортиқ йўловчи парвозини кутмоқда. Тезюрар поездлар ҳам ҳаракатини тўхтатган.

Ҳозирча жабрланганлар ҳақида расмий маълумот йўқ.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4