EFFECT.UZ | Расмий канал
18.3K subscribers
67.7K photos
16K videos
31 files
68K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Magistratura grant 4 yillik.pdf
5.8 MB
⚡️Магистратура таълим йўналишлари учун давлат гранти

4 йиллик даврда олий таълим ташкилотларига магистратуранинг КУНДУЗги таълим шакли бўйича ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси (гранти) параметрлари:

▪️ 2025/2026-ўқув йили учун – 9 минг 922 та;
▪️ 2026/2027-ўқув йили учун – 10 минг 191 та;
▪️ 2027/2028-ўқув йили учун – 10 минг 477 та;
▪️ 2028/2029-ўқув йили учун – 10 минг 784 та.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Фермерларда муаммо кўп: Кенгаш «Фермер минбари» телеграм гуруҳи орқали Сиз билан очиқ мулоқотга тайёр!

Ҳурматли фермерлар, Сиз билан очиқ мулоқот қилиш, таклиф, тавсияларингизни ўрганиш ва амалий ёрдам кўрсатиш учун Ўзбекистон фермерлари кенгашининг – «Фермер минбари» телеграм гуруҳи узлуксиз ишламоқда. Кенгаш вакиллари сиз билан очиқ мулоқот қилишга тайёр!

– Сизнинг қонунчиликни такомиллаштириш ҳақидаги таклиф ва тавсияларингизни тегишли тартибда расмийлаштириб кўриб чиқиш учун киритишга;

– мурожаатингизни ўрганиб муаммоларингизни тезкор ҳал этишга;

– соҳага оида қабул қилинган қонунчилик ҳужжатларини тушунтиришга кенгаш юрисконсультлари доим тайёр.

«Fermer minbari» @minbarfermer телеграм гуруҳи орқали сиз учун қулай вақтда онлайн мулоқот қилинг.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Юнусободда йирик миқдорда гиёҳванд моддалар тарқатилишининг олди олинди

Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида Ички ишлар вазирлиги ва Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида Spark русумли автомашина тўхтатилиб, кўздан кечирилди.

Автомобилнинг олд қисмидаги текширув чоғида полиэтилен пакетларга ўралган ҳолда 5 килограмм гиёҳвандлик моддаси аниқланди.

Қўшимча суриштирув жараёнида гумонланувчининг шериги борлиги маълум бўлиб, унинг яшаш манзилига ҳам текширув ўтказилди. Хонадондан бир нечта ўрамда сақланган турли хилдаги наркотик воситалар топилди.

Тезкор тадбир натижасида жами 5 килограмм 370 грамм гиёҳванд моддалар муомаласига чек қўйилди.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми асосида жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчилар қамоққа олинган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Минг пушаймонмиз! Наманганнинг Поп туманида ноинсофлар камбағал оилаларни нега қийнаяпти?

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢5
Ўзбекистон ва Мўғулистон ўртасида қишлоқ хўжалиги соҳасидаги келишувлар амалга оширилади

“Мўғулистонга олий даражадаги ташриф давомида қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат соҳаларида эришилган келишувларни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, Ўзбекистон ва Мўғулистон ўртасида 2025–2026 йилларда қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат соҳаларида амалга ошириладиган чора-тадбирларнинг асосий кўрсаткичлари этиб қуйидагилар белгиланди, жумладан:

🔹 Мўғулистондан Ўзбекистонга 100 минг бош майда шохли молларни олиб келиш ва маҳаллий шароитда наслчилик-селекция ишлари ёрдамида кўпайтириш орқали уларнинг сонини 2029 йил якунига қадар 1 млн бошга етказиш;

🔹 мева-сабзавот ва озиқ-овқат маҳсулотларининг Мўғулистонга экспорт ҳажмини ҳар йили ошириб бориб, 10 баробарга кўпайтириш чораларини кўриш.

2025 йил 1 августдан 2027 йил 31 декабргача Мўғулистондан майда шохли молларни Ўзбекистонга импорт қилишда тадбиркорларга:

🔸 ҳаво транспортида ташиш харажатларининг 50 фоизи Давлат бюджети ҳисобидан қоплаб берилади;

🔸 ҚҚСни тўлаш муддатини фоизлар ҳисобланмаган ҳолда тўлов таъминотисиз кечиктириб тўлаш имконияти берилади.

2025–2026 йилларда қуйидагилар ташкил этилади:

▪️ Мўғулистоннинг йирик савдо марказларида “Ўзбекистон маҳсулотлари” ярмаркаси;
▪️ Улан-Батор шаҳридаги йирик савдо майдонларида Ўзбекистон маҳсулотлари стенди;
▪️ Ўзбекистон-Мўғулистон савдо уйи.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3👎2
Эковазирлик мораторийни бекор қилиш таклифига қарши чиқди ва қурилишларни текширишни таклиф қилди

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги тадбиркор Мурод Назаров томонидан билдирилган — дарахт кесиш мораторийси ўрнига "компенсацион экиш" ва "дарахтлар банки"ни жорий этиш таклифи юзасидан расмий баёнот берди.

Баёнотда таъкидланишича, Ўзбекистон денгиз ва океанларга чиқиши йўқ мамлакат сифатида табиий кислород манбалари ва СО₂ ни ютиб қолиш имкониятига эга эмас. шу сабабли, мавжуд яшил ҳудудлар, хусусан дарахтлар экологик мувозанат учун жуда муҳим.

“Мавжуд мораторий айнан экологик барқарорликни сақлаш мақсадида жорий этилган ва уни сақлаш зарур”,

— дейилади баёнотда.

Вазирлик маълумотларига кўра, Марказий Осиёда иқлим исиши жаҳон ўртачасидан икки баробар тез кечмоқда. охирги 30 йилда ҳарорат 1,5°C га ошган.

Шу билан бирга, ёш кўчатлар вояга етган дарахтларнинг экологик функциясини тўлиқ бажара олмаслиги, хусусан СО₂ ни ютишда самарасиз экани қайд этилди.

“Битта дарахт йилига ўртача 21 кг СО₂ ни ютади. бу вазифани бирорта кўчат бир неча ўн йиллар давомида бажара олмайди”,

— дейди вазирлик.

“Дарахтлар банки” амалиёти эса ноқонуний дарахт кесишни яшириш воситасига айланиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирилди. Human Rights Watch маълумотларига кўра, бундай схемалар айрим давлатларда коррупцияга хизмат қилган.

Баёнотда айрим қурилишларнинг қонунни четлаб ўтишга ҳаракатлари танқид қилинди:

“Дарахтларни сунъий қуритиш орқали кейин қонуний тарзда кесиш – бу экологик нормаларни қасддан заифлаштиришдир”.

Мазкур масалада жаҳон амалиётига мисоллар ҳам келтирилди:
– Германия, Буюк Британия, Қозоғистон ва Россияда дарахт кесиш учун қаттиқ жавобгарлик белгиланган.
– Ўзбекистонда ҳам 2024 йилда кодекснинг 79-моддасига ўзгартиш киритилиб, жарималар оширилган.

Шунингдек, президентнинг сайловолди дастурида дарахт кесишга чекланмаган муддатли мораторий жорий этилиши белгилангани эслатилди.

Вазирлик 2023 йилда қабул қилинган 199-сонли фармонга кўра, қурилиш объектлари атрофидаги ер майдонининг камида 25 фоизи кўкаламзорлаштириш талаб этилишини таъкидлади.

Вазирлик Мурод Назаров томонидан баён қилинган ёндашувлар ва амалиётлар юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан тўлиқ текширув ўтказилиши зарур, деб ҳисоблайди.

Якунда вазирлик шундай хулоса қилди:

“Барқарор қурилиш — яшил ҳудудни йўқ қилиб, кейин уни компенсация қилишга эмас, балки мавжуд дарахтларни сақлашга асосланиши керак”. Вазирлик конструктив мулоқотга тайёр, лекин давлат экологик сиёсатининг асосий принципларини қайта кўриб чиқишга эмас”.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍15👎2
EFFECT.UZ | Расмий канал
Тўқимачилик тармоғи: тизимли ёндашув ва аниқ ечимлар вақти келди Ўзбекистон иқтисодиётида муҳим ўрин тутадиган тўқимачилик саноати кейинги йилларда экспорт салоҳиятини ошириш, янги иш ўринлари яратиш ва ҳудудлар иқтисодий фаоллигини кучайтиришда муҳим роль…
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Кластерлар фермерлар олдидаги қарзини қачон тўлайди?

Солиқ қўмитаси раиси Шерзод Кудбиев йиғилиш бошидаёқ оғриқли, лекин доим иккинчи даражали бўлиб келаётган муаммо - кластерларнинг фермерлар олдидаги қарзи масаласини кўтарди.

Айрим туманларда нафақат 2024 йил ҳосили учун, 2023 йил ҳосили учун қарздорликлар ҳам ёпилмаган. Натижада фермерлар солиқ олдидаги қарзларини сўндиришда, кредит мажбуриятлари ёпишда муаммоларга дуч келишмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍8😢4🔥1
Канада ва Германиядан ҳам яхшироқ: Ўзбекистон хавфсизлик даражаси бўйича юқори натижани қайд этди

Ўзбекистон Numbeo ва Global Terrorism Index каби халқаро рейтингларда хавфсизлик даражаси бўйича Канада ва Германиядан ҳам юқори ўринни эгаллаб, дунёдаги энг тинч 30 давлат қаторига кирди. Мамлакатда қасддан одам ўлдириш, гиёҳвандлик ва терроризм ҳолатлари ўта паст даражада қайд этилмоқда. Бу натижалар ички барқарорлик, ҳуқуқий назорат, жамоавий ҳушёрлик ва аҳоли онгининг ошгани самарасидир.

👉https://effect.uz/uz/6478

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍5😢4👎3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Диққат! Жиззахда ҳоким қарори қидириляпти...

Таҳририятимизга Жиззах вилояти Фориш ва Пахтакор туманларида яшовчи фуқаролардан мурожаат келиб тушди.

Уй-жойингизнинг солиқларини ўз вақтида тўлаб, қонунларга амал қилиб яшаганга нима етсин. Лекин айрим сабабларга кўра, уйингизнинг, эгаллаб турган ерингизнинг кадастр ҳужжатлари жойида бўлмаса, хушёр бўлишингиз керакка ўхшайди, айниқса Жиззах вилоятида яшасангиз. Сизнинг хабарингиз бўлмасдан бошқа бировнинг номига кадастр расмийлаштириб юборишлари мумкин.

Кадастр ҳужжати тўғриланаётганда – доимий рўйхатда туриб, шу уйда яшаётганлар, маҳалла раиси, мутахассислардан иборат жамоа тузилмайдими? Кейин судма-суд, ҳокимят ва кўп ташкилотларга мурожаат қилиб сарсон бўласиз. Бу ҳақда мурожаатчиларнинг ўзларидан эшитинг.

👉 Тўлиқ видео

Муаллиф: Асомиддин Нурман

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢2
Таълим соҳасидаги хизматлар ҳажми 8,9 % га ошган

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь-май ойларида таълим соҳасидаги хизматлар ҳажми 14,7 трлн сўмни ёки кўрсатилган бозор хизматлари умумий ҳажмининг 4 % ини ташкил этган.

Бу кўрсаткич 2024 йилнинг мос даврига нисбатан 8,9 % га ошган.


Таълим соҳасидаги хизматларнинг умумий ҳажмида олий таълим соҳасидаги хизматлар устунлик қилиб, 2025 йилнинг январь-май ойларидаги улуши 49,2 % ни ташкил этган.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Хоразмлик Дилфуза Полвонова Ҳиндистонда одам савдоси билан шуғулланаётгани аниқланди. ИИБ аёл билан мулоқотга киришаётган фуқароларни огоҳлантирди

Фарғонада “Хавфсиз ва соғлом юрт” тезкор профилактик тадбирлари доирасида одам савдоси билан боғлиқ ҳолат фош этилди. Урганч шаҳрида яшаган Дилфуза Полвонова 1999 йилда туғилган фуқарони Ҳиндистонга ишга чақириб, одам савдоси билан шуғулланаётгани аниқланди.

«Ҳурматли фуқаролар агарда сиз ҳам ушбу аёлдан жабрланган бўлсангиз, ёки сизга ҳам юқоридаги каби таклифларни билдириб, мулоқотга киришган бўлса, зудлик билан 102 рақамига ёки яқин орадаги ИИО га мурожаат қилинг», дейилади Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати ахборотида.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Наманганда халқаро террористик ташкилот тарафдорлари фош этилди

Наманган шаҳрида халқаро террористик ташкилот тарафдорларидан иборат ноқонуний гуруҳ аниқланди.

👉 https://effect.uz/6479

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢2
Истанбулдан Тошкентга учган самолётда чақалоқ дунёга келди

Бу ҳақда Uzbekistan Airways матбуот хизмати раҳбари Қизлархон Хўжаева маълум қилди.

👉 https://effect.uz/6480

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍8
Тошкентдаги кўчалардан бири 1 ойга ёпилди

Ушбу вақт мобайнида айрим автобус йўналишлари ҳам ўзгаради.

👉 https://effect.uz/6481

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎6👍1
Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси "Халқаро журналистлар уйи" аъзолигига қабул қилинди

Хитойнинг Сзянси провинциясида "Матбуотнинг кучи: цивилизациялараро мулоқот ва глобал модернизацияга журналистларнинг таъсири" мавзусида йирик халқаро медиа-форум бўлиб ўтди.

Мазкур нуфузли тадбирда дунёнинг қарийб 60 мамлакатидан, жумладан, АҚШ, Хитой, Германия, Франция, Россия, Болгария, Беларус каби давлатлардан юз нафардан ортиқ медиа соҳаси вакиллари ва мутасадди ташкилотлар раҳбарлари иштирок этди.

Форум доирасида Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси Халқаро журналистлар уйи аъзолигига қабул қилинди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥2
Академик лицейларга кириш тест синовлари санаси ва вақти маълум бўлди

2025 йил 24 июль — тест синовлари республиканинг барча ҳудудларида, 25 июль — Тошкент шаҳрида махсус белгиланган ҳудудларда ўтказилади.

Тест синовлари икки сменада ўтказилади:
🔹 Биринчи смена — соат 09:00;
🔹 Иккинчи смена — соат 15:00.

Эслатма: Абитуриентлар тест синови ўтказиладиган ҳудудга камидан 1,5 соат олдин, шахсини тасдиқловчи ҳужжат ва рухсатнома билан келишлари талаб этилади.

Синов ўтказиладиган манзил рухсатномада кўрсатилган бўлади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янгиҳаётдаги "валломат" тадбиркорлардан аҳоли нега норози?

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3🔥3😢1
EFFECT.UZ | Расмий канал
Askiya City'дан жабр чеккан фуқаролар ДХХга мурожаат йўллаши ортидан МЧЖ мансабдорларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди Тошкент шаҳри Яккасарой туманидаги Askiya City турар жой мажмуаси қурилиш ишлари «қотиб қолиши» ортидан кўплаб фуқаролар норози бўлишмоқда.…
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Бир қанча фуқароларнинг норозилигига сабабчи бўлган – Askiya City офиси мухрланди. Ўзида қўшимча калит мавжуд эмаслигини айтган компания вакили бир неча соатдан сўнг терговчининг мухрлаш қоғозини «йиртиб», офисни рухсатсиз очди

Аввалроқ, Askiya City'дан жабр чеккан фуқаролар ДХХга мурожаат йўллаши ортидан МЧЖ мансабдорларига нисбатан жиноят иши қўзғатилгани тўғрисида хабар берган эдик.

Ҳолат юзасидан, Яккасарой туман ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан 23 апрель куни «Insoft Invest» МЧЖ мансабдор шахслари ва бошқаларга нисбатан жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми (жуда кўп миқдорда фирибгарлик) «а» банди билан жиноят иши очилган.

Аниқланишича, «Insoft Invest» МЧЖ мансабдор шахслари томонидан харидорлар билан тузилган шартнома шартлари вақтида бажарилмаган. Шунга кўра, ишни олиб бораётган тергов гуруҳи ходими майор Турғунов томонидан 19 июль куни компаниянинг Яккасарой ҳудудидаги офиси мухрланган.

Терговчи мухрлаш жараёнида компания ходими Мўмин Бобожоновдан унда бошқа калит бор ёки йўқлигини сўраган. Бобожонов бунга жавобан «йўқ» дея жавоб берган, аммо унинг ўзи бироз вақт ўтиб, терговчининг ҳатти-ҳаракатлари нотўғри эканлигини айтиб, офисни ўзбошимчалик билан рухсатсиз очишга эришган. Ваҳоланки, мухрлангани тасвирланган оқ қоғозда «жиноят иши якунига қадар очилмасин», сўзлари ёзилган эди.

Effect.uz билан гаплашган манба, Askiya City қурилиш компанияси мансабдорлари «тепадаги танишлари» орқали, терговга аралашаётган бўлиши мумкинлигини қайд этди.

Шуни қайд этиш керакки, иш юзасидан жабрланувчи сифатида эътироф этилиб, фуқаровий даъвогар ҳисобида тергов органида аллақачон рўйхатдан ўтказилган.

Маълумот ўрнида, «Insoft Invest» МЧЖ директори ҳам таъсисчиси Азизбек Очилов бўлиб, 2017 йилда давлат рўйхатидан ўтказилган жамиятга бошқа шахсларнинг ҳам норасмий таъсири борлиги айтилади. Аммо уларнинг кимлиги ёки тергов ишига жалб қилингани ҳозирча номаълум. Ички ишлар вазирлигидан ҳолат бўйича расмий муносабат сўралади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥14👍2😢2
Ўзбекистонда 3500 нафар она фарзанди учун алимент тўламоқда

Ўзбекистонда фарзандини моддий қўллаб-қувватлаш мақсадида 3500 нафар онага нисбатан алимент ундирилиши бўйича ижро ҳужжатлари мавжуд. Бу ҳақда Мажбурий ижро бюроси матбуот котиби Фаррух Тошпўлатов маълум қилди.

Унинг таъкидлашича, 2018 йилда алимент ва моддий таъминот билан боғлиқ жами 240 мингта ижро ҳужжати мавжуд бўлган бўлса, 2025 йилда бу кўрсаткич 348 мингтага етган. Бу эса сўнгги етти йилда мазкур тоифадаги ишлар сони 45 фоизга кўпайганини англатади.

Айни пайтда МИБ органлари иш юритувида 348 мингдан зиёд алимент ва моддий таъминот бўйича ҳужжатлар мавжуд. Ҳар бир давлат ижрочиси ойига ўртача 147 та шундай иш билан шуғулланмоқда. Шулардан 3500 таси — она шахсига нисбатан алимент ундирувига тааллуқлидир.

Статистикага кўра, аёллар томонидан алимент тўлаш ҳолатлари бўйича энг юқори кўрсаткич Самарқанд вилоятига тўғри келади. Кейингги ўринларда эса Фарғона, Сурхондарё ва Андижон вилоятлари қайд этилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥1