Тошкентда чорвачилик соҳасини ривожлантиришга бағишланган илмий-амалий конференция бўлиб ўтди
Тошкент шаҳрида Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан “Чорвачилик ва унинг тармоқларини янада ривожлантириш, соҳадаги мавжуд муаммолар ва уларнинг ечими” мавзусида илмий-амалий конференция ташкил этилди.
Тадбир президентнинг тадбиркорлар билан очиқ мулоқотига тайёргарлик кўриш ва соҳадаги тизимли муаммоларни аниқлаш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш мақсадида ўтказилди.
Конференцияда сўнгги йилларда соҳани ривожлантириш бўйича қабул қилинган 5 та фармон, 33 та қарор ва Вазирлар Маҳкамасининг 50 та қарорининг ижроси, шунингдек, улар орқали белгиланган устувор вазифалар муҳокама қилинди.
Жорий йилнинг 30 январь куни қабул қилинган “Яйловларни муҳофаза қилиш ва улардан оқилона фойдаланиш ҳамда ветеринария ва чорвачилик соҳаларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент фармони ҳамда 23 июндаги хорижий инвестицияларни жалб қилиш бўйича ҳужжат доирасида фермерларга имтиёзли кредитлар ажратилиши таъкидланди.
Маълумот ўрнида, бугунги кунда мамлакат бўйича 19 минг 158 та чорвачилик субъекти фаолият юритмоқда. Фақатгина 2025 йилнинг ўтган даврида 2,5 трлн сўмлик 578 та лойиҳа амалга оширилиб, 5 мингдан ортиқ иш ўринлари яратилди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

👍1😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Наманган шаҳрида халқаро террористик ташкилот
тарафдорларидан иборат ноқонуний гуруҳ фош этилди
Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ички ишлар органлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда Наманган шаҳрида “Ислом Давлати Хуросон Вилояти” халқаро террористик ташкилотининг яширин “жамоати” фош этилди.
Гуруҳнинг 16 нафар аъзоларининг яшаш манзиллари кўздан кечирилиб, 37 та уяли алоқа воситалари, 51 дона нашриёти кўрсатилмаган диний адабиётлар, 40 та DVD диск, 4 та флеш-карта ҳамда Notebook ва планшет ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинди.
Давлатобод туманида яшовчи фуқаро томонидан ташкил этилган “жамоат” йиғилишларида халқаро террористик ташкилотлар ғоявий раҳнамоларининг “жиҳод” ва “шаҳидлик”ка чорловчи даъватлари фаол тарғиб қилинган.
Қолаверса, жамоат етакчиси “Telegram” мессенжерида жами 120 нафардан ортиқ аъзоси бўлган виртуал канал ва гуруҳлар ташкил қилиб, уларда “Ислом Давлати” террористик ташкилоти атрибутлари, экстремистик материаллар ҳамда “жиҳодий” мазмундаги аудио-видео файлларни тарқатган ҳамда жамоат аъзолари билан ўзаро муҳокамалар қилган.
Шунингдек, мазкур виртуал каналларда ёшларни “шариат ҳукми” асосида “жиҳодий” руҳда улғайтириш ва мамлакатимиздаги сиёсий, ижтимоий-диний ислоҳотларга қарши норози кайфиятда тарбиялаш орқали “Исломий давлат” асосларини омма орасида тарғиб қилишга қаратилган “пост”лар ва диний даъватлар жойлаштириб келинган.
Таъкидлаш лозимки, жамоат етакчиси 2022 йилда Туркиянинг Истамбул шаҳрида ташкил қилинган “ҳужра”да диний сабоқ олиши натижасида унинг қарашларида кескин ўзгаришлар содир бўлган. Бундан хабар топган отаси қизининг нотўғри йўлда эканлиги бўйича насиҳат қилганида, у ўз падари бузрукворини “кофир”га чиқарган.

Ҳозирда гуруҳ ташкилотчиси ва 3 нафар фаол аъзосига нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди. Гуруҳнинг қолган аъзоларига нисбатан ҳам суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍6🔥1
Чиқинди хизмати кўрсатилмаган жойларда қарз ҳисобланмайди
Сўраган эдингиз... — чиқиндилар хизмати бўйича жавоблар
1️⃣ Савол: "Олис туманда чиқинди машинаси ўз вақтида келмайди. Шунда ҳам қарздор бўламизми?"
➡️ Жавоб: Йўқ. Агар чиқинди ташувчи машиналар GPS орқали белгиланган хизматни кўрсатмаган бўлса, сизга ҳисобланмайди. Бу тизим босқичма-босқич жорий этилади.
2️⃣ Савол: "Тоғли ҳудуддамиз, санитар тозалаш хизмати йўқ. Бизга ҳам қарз ҳисобланадими?"
➡️ Жавоб: Йўқ. Бу тартиб санитар тозалаш хизмати кўрсатилган жойлардагина амал қилади ва 2025 йил июлидан шаклланган қарздорликларга тааллуқли бўлади.
3️⃣ Савол: "Айрим чиқиндиларимизни махсус техника қабул қилмайди. Бу тўғрими?"
➡️ Жавоб: Ҳа, тўғри. Қуйидаги чиқиндилар қабул қилинмайди:
— Қурилиш материаллари (ғишт, гипсакартон, қум);
— Нефт маҳсулотлари, мой, бўёқ;
— Электр лампалар, аккумуляторлар;
— Катта ҳажмли буюмлар (мебел, эшик, матрас);
— Электрон ва тиббиёт чиқиндилари.
4️⃣ Савол: "Кўчаларга чиқинди қутилари қачон ўрнатилади?"
➡️ Жавоб: Бу тартиб Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 787-сон қарори асосида амалга оширилади.
Хулоса: Хизмат кўрсатилмаган жойларда қарз ҳисобланмайди. Ҳар бир тўлов GPS орқали аниқланади.

👍4👎4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сирдарёда бошлиқ қўл остида ишловчи ходим номига кредит олиб, Ҳажга борган
Сирдарё вилоятида коммунал хизмат кўрсатиш соҳасида ишловчи масъул шахс ўзининг қўл остидаги ходимаси номига кредит расмийлаштириб, маблағни шахсий мақсадда, яъни Ҳаж сафари учун сарфлаган.
Мазкур ҳолат вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов томонидан маҳаллий йиғилишда тилга олиниб, мансаб ваколатини қўпол равишда суиистеъмол қилиш деб баҳоланди.

😢6
Россия нодўстона давлатлар мессенжерларига қарши янги чекловларни режалаштирмоқда
Россия президенти Владимир Путин ҳукуматга нодўстона давлатлар томонидан ишлаб чиқилган мессенжер ва дастурлардан фойдаланишни чеклаш бўйича таклифлар ишлаб чиқишни топширди. Бу ҳақда Кремль матбуот хизмати маълум қилди.
Президентнинг таъкидлашича, Ғарб компаниялари Россияда фаолият юритмаслик ҳақида баёнот берган бўлса-да, амалда ҳали ҳам мамлакатда фойда кўришда давом этмоқда. Шу боис, Путин уларга нисбатан қатъий жавоб чоралари кўрилиши кераклигини билдирди.
деди у.
Путин, шунингдек, Россия аҳолисини хорижий рақамли технологияларга бўлган қарамликдан халос этиш ва миллий альтернатив ечимларга ўтиш зарурлигини қайд этди.
Мазкур таклифлар 1 сентябрга қадар тайёрланиши кутилмоқда.

Агар бизга босим қилинаётган бўлса, уларга ҳам босим билан жавоб беришимиз лозим, —
деди у.
Путин, шунингдек, Россия аҳолисини хорижий рақамли технологияларга бўлган қарамликдан халос этиш ва миллий альтернатив ечимларга ўтиш зарурлигини қайд этди.
Мазкур таклифлар 1 сентябрга қадар тайёрланиши кутилмоқда.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2👎1
Тўқимачилик тармоғи: тизимли ёндашув ва аниқ ечимлар вақти келди
Ўзбекистон иқтисодиётида муҳим ўрин тутадиган тўқимачилик саноати кейинги йилларда экспорт салоҳиятини ошириш, янги иш ўринлари яратиш ва ҳудудлар иқтисодий фаоллигини кучайтиришда муҳим роль ўйнамоқда. Бироқ, бу соҳада ечимини кутаётган қатор тизимли муаммолар мавжудлигича қолмоқда.
Хусусан, тадбиркорлар кредит олишда қийинчиликка дуч келмоқда, ички бозорда талаб ва таклиф ўртасидаги мувозанат таъминланмаган, хомашё таъминотида узилишлар кузатилмоқда. Бу муаммолар ишлаб чиқариш жараёнларига тўғридан-тўғри таъсир кўрсатмоқда.
Айни дамда тўқимачилик саноати вакиллари билан бўлиб ўтаётган очиқ мулоқотда айнан шундай муаммолар муҳокама қилиняпти. Ҳозирда соҳада фаолият юритаётган тадбиркорлар иштирокида очиқ мулоқотлар ташкил этилиб, амалдаги қонунчилик, солиқ сиёсати ва молиявий қўллаб-қувватлаш чораларини қайта кўриб чиқиш зарурлиги қайд этилмоқда. Шу билан бирга, кластер тизимининг самарадорлиги, экспорт рақобатбардошлигини ошириш ва соҳага хусусий сармояларни жалб этиш бўйича аниқ механизмлар ишлаб чиқиш муҳим.
Бундай мулоқотлар давлат ва бизнес ўртасидаги ишончли ҳамкорликни мустаҳкамлайди. Аммо энг асосийси — билдирилган таклиф ва фикрлар асосида аниқ қарорлар қабул қилиниши ва уларнинг ижроси таъминланиши керак.
Жонли эфирни қуйидаги ҳавола орқали кузатишингиз мумкин.

Бакалавр ва магистрлар учун давлат гранти квоталари тасдиқланди
Президент фармойишига мувофиқ, 2025/2026 ўқув йилидан бошлаб келаси 3 йил учун олий таълим муассасаларига давлат грантлари сони тасдиқланди.
🎓 Бакалавриат (кундузги):
2025/2026 – 35 500 та;
2026/2027 – 36 023 та;
2027/2028 – 36 460 та;
2028/2029 – 36 761 та.
🎓 Магистратура (кундузги):
2025/2026 – 9 922 та;
2026/2027 – 10 191 та;
2027/2028 – 10 477 та;
2028/2029 – 10 784 та.
Шунингдек, қуйидаги йўналишларда тақсимот таклифлари тайёрланади:
▪️ Хорижий ва нодавлат ОТМлар учун – 1 320 та грант;
▪️ Хорижда яшовчи ёш ватандошлар учун – 30 та грант;
▪️ Хотин-қизлар учун – 4 000 та грант.
Тақсимот таклифларини Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Давлат комиссиясига тақдим этади.

👍1
Bakalavr grant 4 yillik.pdf
1.4 MB
Бакалавриат таълим йўналишлари учун 4 йиллик давлат гранти
2025/2026 ва келгуси уч ўқув йилида давлат олий таълим ташкилотлари бакалавриатнинг КУНДУЗги таълим шакли бўйича ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси (гранти) параметрлари:
▪️ 2025/2026-ўқув йили учун – 35 минг 500 та;
▪️ 2026/2027-ўқув йили учун – 36 минг 023 та;
▪️ 2027/2028-ўқув йили учун – 36 минг 460 та;
▪️ 2028/2029-ўқув йили учун – 36 минг 761 та.

Magistratura grant 4 yillik.pdf
5.8 MB
⚡️Магистратура таълим йўналишлари учун давлат гранти
4 йиллик даврда олий таълим ташкилотларига магистратуранинг КУНДУЗги таълим шакли бўйича ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси (гранти) параметрлари:
▪️ 2025/2026-ўқув йили учун – 9 минг 922 та;
▪️ 2026/2027-ўқув йили учун – 10 минг 191 та;
▪️ 2027/2028-ўқув йили учун – 10 минг 477 та;
▪️ 2028/2029-ўқув йили учун – 10 минг 784 та.

Фермерларда муаммо кўп: Кенгаш «Фермер минбари» телеграм гуруҳи орқали Сиз билан очиқ мулоқотга тайёр!
Ҳурматли фермерлар, Сиз билан очиқ мулоқот қилиш, таклиф, тавсияларингизни ўрганиш ва амалий ёрдам кўрсатиш учун Ўзбекистон фермерлари кенгашининг – «Фермер минбари» телеграм гуруҳи узлуксиз ишламоқда. Кенгаш вакиллари сиз билан очиқ мулоқот қилишга тайёр!
– Сизнинг қонунчиликни такомиллаштириш ҳақидаги таклиф ва тавсияларингизни тегишли тартибда расмийлаштириб кўриб чиқиш учун киритишга;
– мурожаатингизни ўрганиб муаммоларингизни тезкор ҳал этишга;
– соҳага оида қабул қилинган қонунчилик ҳужжатларини тушунтиришга кенгаш юрисконсультлари доим тайёр.
«Fermer minbari» @minbarfermer телеграм гуруҳи орқали сиз учун қулай вақтда онлайн мулоқот қилинг.

👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Юнусободда йирик миқдорда гиёҳванд моддалар тарқатилишининг олди олинди
Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида Ички ишлар вазирлиги ва Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида Spark русумли автомашина тўхтатилиб, кўздан кечирилди.
Автомобилнинг олд қисмидаги текширув чоғида полиэтилен пакетларга ўралган ҳолда 5 килограмм гиёҳвандлик моддаси аниқланди.
Қўшимча суриштирув жараёнида гумонланувчининг шериги борлиги маълум бўлиб, унинг яшаш манзилига ҳам текширув ўтказилди. Хонадондан бир нечта ўрамда сақланган турли хилдаги наркотик воситалар топилди.
Тезкор тадбир натижасида жами 5 килограмм 370 грамм гиёҳванд моддалар муомаласига чек қўйилди.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми асосида жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчилар қамоққа олинган.

🔥2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Минг пушаймонмиз! Наманганнинг Поп туманида ноинсофлар камбағал оилаларни нега қийнаяпти?
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢5
Ўзбекистон ва Мўғулистон ўртасида қишлоқ хўжалиги соҳасидаги келишувлар амалга оширилади
“Мўғулистонга олий даражадаги ташриф давомида қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат соҳаларида эришилган келишувларни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди.
Қарорга кўра, Ўзбекистон ва Мўғулистон ўртасида 2025–2026 йилларда қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат соҳаларида амалга ошириладиган чора-тадбирларнинг асосий кўрсаткичлари этиб қуйидагилар белгиланди, жумладан:
🔹 Мўғулистондан Ўзбекистонга 100 минг бош майда шохли молларни олиб келиш ва маҳаллий шароитда наслчилик-селекция ишлари ёрдамида кўпайтириш орқали уларнинг сонини 2029 йил якунига қадар 1 млн бошга етказиш;
🔹 мева-сабзавот ва озиқ-овқат маҳсулотларининг Мўғулистонга экспорт ҳажмини ҳар йили ошириб бориб, 10 баробарга кўпайтириш чораларини кўриш.
2025 йил 1 августдан 2027 йил 31 декабргача Мўғулистондан майда шохли молларни Ўзбекистонга импорт қилишда тадбиркорларга:
🔸 ҳаво транспортида ташиш харажатларининг 50 фоизи Давлат бюджети ҳисобидан қоплаб берилади;
🔸 ҚҚСни тўлаш муддатини фоизлар ҳисобланмаган ҳолда тўлов таъминотисиз кечиктириб тўлаш имконияти берилади.
2025–2026 йилларда қуйидагилар ташкил этилади:
▪️ Мўғулистоннинг йирик савдо марказларида “Ўзбекистон маҳсулотлари” ярмаркаси;
▪️ Улан-Батор шаҳридаги йирик савдо майдонларида Ўзбекистон маҳсулотлари стенди;
▪️ Ўзбекистон-Мўғулистон савдо уйи.

👍3👎2
Эковазирлик мораторийни бекор қилиш таклифига қарши чиқди ва қурилишларни текширишни таклиф қилди
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги тадбиркор Мурод Назаров томонидан билдирилган — дарахт кесиш мораторийси ўрнига "компенсацион экиш" ва "дарахтлар банки"ни жорий этиш таклифи юзасидан расмий баёнот берди.
Баёнотда таъкидланишича, Ўзбекистон денгиз ва океанларга чиқиши йўқ мамлакат сифатида табиий кислород манбалари ва СО₂ ни ютиб қолиш имкониятига эга эмас. шу сабабли, мавжуд яшил ҳудудлар, хусусан дарахтлар экологик мувозанат учун жуда муҳим.
— дейилади баёнотда.
Вазирлик маълумотларига кўра, Марказий Осиёда иқлим исиши жаҳон ўртачасидан икки баробар тез кечмоқда. охирги 30 йилда ҳарорат 1,5°C га ошган.
Шу билан бирга, ёш кўчатлар вояга етган дарахтларнинг экологик функциясини тўлиқ бажара олмаслиги, хусусан СО₂ ни ютишда самарасиз экани қайд этилди.
— дейди вазирлик.
“Дарахтлар банки” амалиёти эса ноқонуний дарахт кесишни яшириш воситасига айланиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирилди. Human Rights Watch маълумотларига кўра, бундай схемалар айрим давлатларда коррупцияга хизмат қилган.
Баёнотда айрим қурилишларнинг қонунни четлаб ўтишга ҳаракатлари танқид қилинди:
Мазкур масалада жаҳон амалиётига мисоллар ҳам келтирилди:
– Германия, Буюк Британия, Қозоғистон ва Россияда дарахт кесиш учун қаттиқ жавобгарлик белгиланган.
– Ўзбекистонда ҳам 2024 йилда кодекснинг 79-моддасига ўзгартиш киритилиб, жарималар оширилган.
Шунингдек, президентнинг сайловолди дастурида дарахт кесишга чекланмаган муддатли мораторий жорий этилиши белгилангани эслатилди.
Вазирлик 2023 йилда қабул қилинган 199-сонли фармонга кўра, қурилиш объектлари атрофидаги ер майдонининг камида 25 фоизи кўкаламзорлаштириш талаб этилишини таъкидлади.
Якунда вазирлик шундай хулоса қилди:

“Мавжуд мораторий айнан экологик барқарорликни сақлаш мақсадида жорий этилган ва уни сақлаш зарур”,
— дейилади баёнотда.
Вазирлик маълумотларига кўра, Марказий Осиёда иқлим исиши жаҳон ўртачасидан икки баробар тез кечмоқда. охирги 30 йилда ҳарорат 1,5°C га ошган.
Шу билан бирга, ёш кўчатлар вояга етган дарахтларнинг экологик функциясини тўлиқ бажара олмаслиги, хусусан СО₂ ни ютишда самарасиз экани қайд этилди.
“Битта дарахт йилига ўртача 21 кг СО₂ ни ютади. бу вазифани бирорта кўчат бир неча ўн йиллар давомида бажара олмайди”,
— дейди вазирлик.
“Дарахтлар банки” амалиёти эса ноқонуний дарахт кесишни яшириш воситасига айланиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирилди. Human Rights Watch маълумотларига кўра, бундай схемалар айрим давлатларда коррупцияга хизмат қилган.
Баёнотда айрим қурилишларнинг қонунни четлаб ўтишга ҳаракатлари танқид қилинди:
“Дарахтларни сунъий қуритиш орқали кейин қонуний тарзда кесиш – бу экологик нормаларни қасддан заифлаштиришдир”.
Мазкур масалада жаҳон амалиётига мисоллар ҳам келтирилди:
– Германия, Буюк Британия, Қозоғистон ва Россияда дарахт кесиш учун қаттиқ жавобгарлик белгиланган.
– Ўзбекистонда ҳам 2024 йилда кодекснинг 79-моддасига ўзгартиш киритилиб, жарималар оширилган.
Шунингдек, президентнинг сайловолди дастурида дарахт кесишга чекланмаган муддатли мораторий жорий этилиши белгилангани эслатилди.
Вазирлик 2023 йилда қабул қилинган 199-сонли фармонга кўра, қурилиш объектлари атрофидаги ер майдонининг камида 25 фоизи кўкаламзорлаштириш талаб этилишини таъкидлади.
Вазирлик Мурод Назаров томонидан баён қилинган ёндашувлар ва амалиётлар юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан тўлиқ текширув ўтказилиши зарур, деб ҳисоблайди.
Якунда вазирлик шундай хулоса қилди:
“Барқарор қурилиш — яшил ҳудудни йўқ қилиб, кейин уни компенсация қилишга эмас, балки мавжуд дарахтларни сақлашга асосланиши керак”. Вазирлик конструктив мулоқотга тайёр, лекин давлат экологик сиёсатининг асосий принципларини қайта кўриб чиқишга эмас”.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍15👎2
EFFECT.UZ | Расмий канал
Тўқимачилик тармоғи: тизимли ёндашув ва аниқ ечимлар вақти келди Ўзбекистон иқтисодиётида муҳим ўрин тутадиган тўқимачилик саноати кейинги йилларда экспорт салоҳиятини ошириш, янги иш ўринлари яратиш ва ҳудудлар иқтисодий фаоллигини кучайтиришда муҳим роль…
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Кластерлар фермерлар олдидаги қарзини қачон тўлайди?
Солиқ қўмитаси раиси Шерзод Кудбиев йиғилиш бошидаёқ оғриқли, лекин доим иккинчи даражали бўлиб келаётган муаммо - кластерларнинг фермерлар олдидаги қарзи масаласини кўтарди.
Айрим туманларда нафақат 2024 йил ҳосили учун, 2023 йил ҳосили учун қарздорликлар ҳам ёпилмаган. Натижада фермерлар солиқ олдидаги қарзларини сўндиришда, кредит мажбуриятлари ёпишда муаммоларга дуч келишмоқда.

👍8😢4🔥1
Канада ва Германиядан ҳам яхшироқ: Ўзбекистон хавфсизлик даражаси бўйича юқори натижани қайд этди
Ўзбекистон Numbeo ва Global Terrorism Index каби халқаро рейтингларда хавфсизлик даражаси бўйича Канада ва Германиядан ҳам юқори ўринни эгаллаб, дунёдаги энг тинч 30 давлат қаторига кирди. Мамлакатда қасддан одам ўлдириш, гиёҳвандлик ва терроризм ҳолатлари ўта паст даражада қайд этилмоқда. Бу натижалар ички барқарорлик, ҳуқуқий назорат, жамоавий ҳушёрлик ва аҳоли онгининг ошгани самарасидир.
👉https://effect.uz/uz/6478

👍5😢4👎3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Диққат! Жиззахда ҳоким қарори қидириляпти...
Таҳририятимизга Жиззах вилояти Фориш ва Пахтакор туманларида яшовчи фуқаролардан мурожаат келиб тушди.
Уй-жойингизнинг солиқларини ўз вақтида тўлаб, қонунларга амал қилиб яшаганга нима етсин. Лекин айрим сабабларга кўра, уйингизнинг, эгаллаб турган ерингизнинг кадастр ҳужжатлари жойида бўлмаса, хушёр бўлишингиз керакка ўхшайди, айниқса Жиззах вилоятида яшасангиз. Сизнинг хабарингиз бўлмасдан бошқа бировнинг номига кадастр расмийлаштириб юборишлари мумкин.
Кадастр ҳужжати тўғриланаётганда – доимий рўйхатда туриб, шу уйда яшаётганлар, маҳалла раиси, мутахассислардан иборат жамоа тузилмайдими? Кейин судма-суд, ҳокимят ва кўп ташкилотларга мурожаат қилиб сарсон бўласиз. Бу ҳақда мурожаатчиларнинг ўзларидан эшитинг.
👉 Тўлиқ видео
Муаллиф: Асомиддин Нурман

😢2