EFFECT.UZ | Расмий канал
18.3K subscribers
67.7K photos
16K videos
31 files
68.1K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган шахсларга нафақа тайинлаш тартиби белгиланди

Ҳукумат қарори билан “Жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган шахсларга бир марталик нафақа тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди.

Низом жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган шахсларга бир марталик нафақа тайинлаш ва тўлаш тартибини белгилайди.

Нафақа тайинлаш учун мурожаат қилиш, мурожаатларни кўриб чиқиш ва нафақаларни тайинлаш “E-probatsiya” ахборот тизими орқали амалга оширилади.

Ариза берувчи жазони ижро этиш муассасасидан озод қилинган кундан бошлаб 1 ой ичида туман (шаҳар) пробация бўлимлари (ваколатли орган) га шахсан мурожаат қилади.

Ваколатли орган 1 иш кунида ариза берувчини нафақа тайинлангани ва нафақани олиш учун мурожаат қилиниши лозим бўлган тижорат банки тўғрисида хабардор қилади.

Нафақа олувчи шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар ёки жазони ўтаб бўлганлик ёхуд жазодан озод қилинганлик ҳақидаги маълумотнома асосида, 1 ой муддатда тижорат банкининг исталган филиалига мурожаат қилиши мумкин.

Маълумот учун: нафақа миқдори БҲМнинг 6 бараварини ташкил этади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида ички назорат тизими такомиллаштирилади

Ҳукумат қарори билан “2025–2027 йилларда республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида ички назорат тизимини янада такомиллаштириш” концепцияси тасдиқланди.

Концепция республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида ички назорат тизимини такомиллаштиришнинг устувор йўналишлари, вазифалари, ўрта ва узоқ муддатли истиқболдаги ривожланиш босқичларини белгилайди.

Концепцияга кўра, ички назорат тизимини ривожлантириш қуйидаги йўналишларни ўз ичига олади:
назорат муҳитининг яхлит тизимини шакллантириш;
хавфларни бошқаришнинг самарали тизимини жорий этиш;
назорат жараёнларининг натижадорлигини ошириш;
ахборот ва коммуникация тизимини такомиллаштириш;
ички назорат тизимини доимий мониторинг қилиш ҳамда ҳисобдорликни янада мустаҳкамлаш.

Ушбу устувор йўналишларини қуйидаги механизмлар орқали амалга ошириш лозим:

🔹 ички назорат тизимини ташкил этишни стандартлаштириш мақсадида қонунчилик асосларини такомиллаштириш;

🔹 ички назорат тизимини ташкил этишни янада ривожлантириш;

🔹 ходимларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини ривожлантириш.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥1
Саксовул ўғриларини тўхтатган инспекторлар калтакланди

Бухоро вилоятининг Пешку туманида ноқонуний дарахт кесиш ҳолатини аниқлаган экология инспекторлари калтакланди. Бу ҳақда вилоят Экология бошқармаси маълум қилди.

Маълумотга кўра, Пешку туманида ўтказилган рейд чоғида инспекторлар "ЗИЛ" русумли юк машинасига ортиб, саксовулларни ноқонуний равишда олиб кетаётган фуқароларни пайқашган. Уларни тўхтатишга уринган инспекторлар юк машинасини Хоразм вилояти томон 110 км масофада таъқиб қилишга мажбур бўлишган.

Хоразмга етгач, инспекторларнинг автомашинаси номаълум шахслар гуруҳи томонидан тўсиб қўйилган ва уларга арматура ҳамда темир труба билан ҳужум қилинган.

Жабрланганлар зўрлик билан юк машинаси бортига чиқарилиб, ўзлари билан олиб кетилган. Йўлда инспекторлар ҳаракатдаги машинадан сакраб, ўз жонларини сақлаб қолишга муваффақ бўлишган.

Ҳозирда ушбу воқеа юзасидан Хоразм вилояти Тупроққалъа тумани прокуратураси томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢2👍1
Қорақалпоқ давлат университети ўқитувчиси 18 млн сўм билан ушланди

"Бердақ" номидаги Қорақалпоқ давлат университети ўқитувчиси Г.Н. фуқаро A.D.ning ишончига кириб, уни ва 17 нафар талабани юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали якуний имтиҳондан ўтказиб беришини айтиб, 18,3 млн сўм олган вақтида Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг
Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси, ДХХ ва ИИБ ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланди.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥1
Меҳнат мигрантларининг пул жўнатмалари кўпаймоқда

2025 йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистонга келиб тушган трансчегаравий пул ўтказмалари 8,2 млрд долларни ташкил этди, бу 2024 йилнинг мос даврига нисбатан 27 фоизга кўп. Уларнинг 78 фоизи Россия ҳиссасига тўғри келади. Ўтган йилга нисбатан улуш барқарор қолмоқда.

Сўнгги йилларда ташқи меҳнат миграцияси жадал диверсификация қилинаётгани пул жўнатмалари географиясида ҳам акс этмоқда. Трансфертлар ҳажми Буюк Британиядан 2 баробар, Европа Иттифоқи мамлакатларидан 41 фоизга (Ирландия 2,8 баробар, Литва 79 фоиз, Нидерландия 44 фоиз, Польша 20 фоиз) ҳамда АҚШдан 15 фоизга ошди.

Чет элдан P2P орқали пул жўнатиш тобора оммалашмоқда. Ушбу даврда жисмоний шахсларга келиб тушган маблағларнинг 4,3 млрд доллари (53 фоизи) анъанавий халқаро пул ўтказма тизимлари орқали (ўсиш 22 фоиз), 3,6 млрд доллари (44 фоизи) хориждан жисмоний шахсларнинг банк карталарига тўғридан-тўғри – P2P ўтказмалар орқали (ўсиш 40 фоиз) ҳамда 251 млн доллари (3 фоизи) банк ўтказмаси – SWIFT орқали (камайиш 22 фоиз) амалга оширилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3😢2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Кўп қаватли уйлардаги ўзбошимчаликка чек қўйилди

Чилонзор туманида фуқаро томонидан кўп қаватли уйнинг 1-қаватидан ертўлага тешик очиб, ўзбошимчалик билан зина қурилгани аниқланди.

Учтепа туманида эса назорат тадбирлари давомида кўп қаватли уйнинг белгиланмаган қисмида асосий бетон конструкциялар икки нуқтадан тешилиб, эшик ва йўл очилган ҳолат қайд этилди.

Икки ҳолатда ҳам жавобгар шахсларга маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 159-моддасига асосан базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баравари миқдорида, жарима қўлланилди ҳамда 15 кун муддатда ҳолатни ўз ҳолатига келтириш бўйича бажарилиши шарт бўлган ёзма кўрсатмалар берилди.

Бундай хатти-ҳаракатлар нафақат кўп қаватли уйларнинг сейсмик барқарорлигига, балки ушбу уйда яшовчи
фуқароларимиз ҳаётига ҳам жиддий таҳдид солади.

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекциясининг республика ишчи гуруҳи томонидан пойтахт бўйлаб назорат тадбирлари изчил давом эттирилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Мурод Назаров дарахт кесишга чекловни қайта кўриб чиқишни таклиф қилди

17 июль куни Тошкентда қурилиш соҳасига бағишланган йиғилишда тадбиркор Мурод Назаров пойтахтдаги қурилиш жараёнларида дарахтларни кесишга қўйилган чекловларга муносабат билдирди. Унинг таъкидлашича, бу каби қатъий чекловлар қурилиш ишларини қийинлаштиришдан ташқари, коррупцияга ҳам йўл очиши мумкин.

“Тошкент шаҳрида қурилиш асосан реконструкция ва реновация ҳудудларида амалга оширилмоқда. Бўш жой қолмаган, деярли ҳар бир бинога туташ жойда дарахт бор. Айрим ҳолларда қурилиш техникаси кириши учун дарахтларни олиб ташлашга мажбур бўлиняпти. Лекин мавжуд чекловлар туфайли бу жараён шаффоф эмас ва турли қийинчиликларга сабаб бўлмоқда”, — деди тадбиркор.

Унинг фикрича, чекловлар ўрнига аниқ ва адолатли механизм жорий этилиши зарур. Назаров бунда “дарахтлар банки” деган тизим яратишни таклиф қилди. Унга кўра, ҳар бир қурилиш компанияси кесилиши мумкин бўлган дарахтлар сонини олдиндан ҳисоблаб, ўрнига шунча дарахтни экиб қўйиши керак.

“Битта катта дарахтнинг ўрнига неча кичик дарахт тўғри келиши аниқ белгилаб қўйилсин. Агар қурилишчи компания дарахт экмаса, ушбу хизматни учинчи шахслардан сотиб олиш имкони бўлсин. Бу орқали дарахт экиш жараёнига ҳам инвестиция сифатида қаралади”, — деди у.

Шунингдек, Назаров кесилган дарахтлар ўрнига экиладиган дарахтлар тегишли туман балансига ўтказилиши кераклигини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, бу экологик мувозанатни сақлаш билан бирга, қурилиш соҳасида шаффофликни таъминлайди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎29👍11😢6
Иссиқлик оқибатлари оғирлашмоқда: 2090 йилга бориб Ўзбекистонда аномал иссиқ сабаб 23 минггача ўлим қайд этилиши мумкин

Жаҳон банкининг сўнгги таҳлилига кўра, Европа ва Марказий Осиёдаги 70 та йирик шаҳарда, жумладан, Тошкент ва бошқа ўзбек шаҳарларида аномал иссиқлик инсон саломатлиги ва иқтисодиёти учун жиддий хавф туғдирмоқда.

Ҳисоботда қайд этилишича, Остона, Бишкек ва Тошкент каби шаҳарларда ҳар 100 минг аҳолига йилига 19–21 та иссиқлик билан боғлиқ ортиқча ўлим тўғри келмоқда. Бу кўрсаткич келгуси децентликлар давомида янада кескин ошиб бориши мумкин.

Тахминларга кўра, 2090 йилга келиб Марказий Осиёнинг катта шаҳарларида, хусусан, Тошкент ва Остонада иссиқлик оқибатидаги умумий ўлимлар сони йилига 10 мингдан 23 минг нафаргача етиши мумкин.

Бунинг устига, 2023 йилдаёқ Ўзбекистонда аномал ҳароратлар 22 мингдан зиёд иш ўрни йўқолишига сабаб бўлган. Бундай салбий таъсирлар шаҳар инфратузилмасининг иссиқликка тайёр эмаслиги ва иқлим ўзгаришига қарши чоралар етарлича эмаслигини кўрсатади.

Жаҳон банки мутахассислари бу хавфнинг олдини олиш учун бир қатор чораларни таклиф қилмоқда. Жумладан:

🔷шаҳар ҳудудларида соя берадиган дарахтларни кўпайтириш,

🔷биноларни иссиқликни пасайтирадиган технологиялар асосида қайта жиҳозлаш,

🔷аҳолини эрта огоҳлантириш тизимларини йўлга қўйиш,

🔷тиббиёт хизматларини кучайтириш ва “совутиш марказлари” ташкил этиш,

🔷иссиқликка чидамли материаллардан фойдаланиш,

🔷шаҳарсозлик режаларида иқлим хавфларини ҳисобга олиш.

Тадқиқотчилар фикрича, бу каби тизимли ёндашувлар келажакда юз бериши мумкин бўлган фожиаларнинг олдини олишга ёрдам беради.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢3🔥1
Тошкентда йўл таъмири сабаб айрим автобуслар ҳаракати ўзгартирилади

2025 йил 18 июль соат 12:00 дан 22 июлгача Шайхонтоҳур туманидаги КҲАЙ йўлида йўл таъмири ишлари олиб борилиши муносабати билан Беруний кўчаси билан Бешқайроғоч кўчаси чорраҳаси oralig‘i вақтинча транспорт учун ёпилади. Бу ҳақда шаҳар транспорт бошқармаси маълум қилди.

Қурилиш-монтаж ишлари туфайли айрим жамоат транспорти йўналишлари вақтинча ўзгартирилади. Автобуслар ҳаракати муқобил кўчалар орқали амалга оширилади, аммо қайтиш йўллари ўзгаришсиз қолади.

Мазкур давр мобайнида қуйидаги автобуслар ўз йўналишини ўзгартиради:

34-сонли автобус (Шифокорлар шаҳарчаси → Чилонзор метро):
Беруний → Нурафшон → Кўкча дарвоза кўчаси орқали ҳаракатланади.

64-сонли автобус (Пахтакор метро → Бирлик мавзеси):
Нурафшон → Кўкча дарвоза кўчаси орқали.

87-сонли автобус (Қора Қамиш 2/4 → Чилонзор 30-даҳа):
Беруний → Нурафшон → Кўкча дарвоза орқали.

116-сонли автобус (Шифокорлар шаҳарчаси → Чилонзор буюм бозори):
Беруний → Нурафшон → Кўкча дарвоза орқали.

131-сонли автобус (Олимпия меҳмонхонаси → Дўстлик-2):
Беруний → Нурафшон → Кўкча дарвоза орқали.

147-сонли автобус (Чорсу АШБ → Чинни бозори):
Беруний → Нурафшон → Кўкча дарвоза орқали ҳаракатланади.

Фуқаролардан мазкур ўзгаришларни инобатга олиб ҳаракат режасини мослаштириш сўралмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎1
Қирғизистондан 5,2 млрд сўмлик тилла буюмларни ноқонуний олиб келган шахс ушланди

Давлат хавфсизлик хизматининг Андижон ва Фарғона вилоятлари бўйича бошқармалари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Қирғиз Республикасидан “Водил авто” чегара божхона пости орқали Фарғона вилояти ҳудудига ўтган вақтида Андижон шаҳрида яшовчи, 1992 й.т. фуқаро тўхтатилиб, ўрнатилган тартибда текширилди.

Натижада, ушбу шахс эгнидаги кийимлари остига яширган ҳолда, жами 859 дона заргарлик буюмлари ва 1 дона қўл соатини қўшни давлатдан олиб келганлиги аниқланди.

Экспертлар хулосасига кўра, кимёвий таркиби олтин ҳисобланган, бриллиант тошлари билан безак берилган мазкур заргарлик буюмларининг соф оғирлиги 4 кг. 155 гр. бўлиб, умумий баҳоси 5 млрд 213 млн сўмни ташкил этади.

Аниқланишича, Андижон ва Фарғона вилоятларида яшовчи 10 нафарга яқин савдогарлар томонидан Туркия давлатидан Қирғиз Республикасига олиб келинган ушбу заргарлик буюмларини мазкур шахс 400 АҚШ доллари хизмат ҳақи эвазига чегара божхона постидан ўтказиб бериши керак бўлган.

Ҳозирда унга нисбатан Жиноят кодексининг 182-моддаси 2-қисми “а” банди билан қўзғатилган жиноят иши доирасида ушбу қимматбаҳо буюмлар эгаларининг шахсига аниқлик киритилмоқда.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎2👍1
Ўзбекистон Мўғулистондан 100 минг бош қўй олиб келади — тадбиркорларга имтиёз ва компенсациялар берилади

Президент қарорига мувофиқ, 2025–2026 йилларда Мўғулистондан Ўзбекистонга 100 минг бош майда шохли моллар (қўй ва эчки) олиб келинади. Улар маҳаллий шароитда наслчилик ва селекция ишлари орқали кўпайтирилиб, 2029 йил охирига қадар сони 1 миллион бошга етказилиши кўзда тутилган.

Импорт жараёнида тадбиркорлар учун бир қатор қулайликлар яратилади:

🔸 2025 йил 1 августдан 2027 йил 31 декабргача:

Ҳаво транспортида ташиш харажатларининг 50% давлат бюджети ҳисобидан компенсация қилинади.

Қўшилган қиймат солиғини (ҚҚС) фоизсиз ва таъминотсиз кечиктириб тўлаш имконияти берилади.


🔸 Қўшимча молиявий имтиёзлар:

Халқаро молия институтлари кредитлари тадбиркорларга йиллик 10% ставкада (3% банк маржаси) 5 йилга, 2 йиллик имтиёзли давр билан берилади.

Кредит таъминоти сифатида суғурта механизмидан фойдаланган ҳолда гаров 50% гача этиб белгиланади.

Бу чора-тадбирлар Ўзбекистонда чорвачиликни ривожлантириш ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашга хизмат қилиши кутилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢6
Пластик карта орқали пора олган божхона инспекторига жиноят иши қўзғатилди

Ҳолат юзасидан божхона инспекторига нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “в” банди ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


👉 https://effect.uz/6477

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍10🔥1
Тошкент шаҳрига янги прокурор тайинланди

Тошкент шаҳри прокуратурасига Анвар Ўрмонов раҳбарлик қилаётгани маълум бўлди. У бу лавозимда Президент администрацияси ҳузуридаги Комплаенс хизмати раҳбари лавозимига тайинланган Эркин Йўлдошев ўрнини эгаллади.

Анвар Ўрмонов Тошкент шаҳри прокурори вазифасини бажарувчига айланган, бу ҳақда Ўзбекистон бош прокуратураси хабаридан билиш мумкин.

«Тошкент шаҳрида жорий йилнинг 15 июл кунидан 15 август кунига қадар “Хавфсиз ва соғлом пойтахт” номи остида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларга қарши кураш ойлиги доирасида профилактик тадбирлар ўтказилиши белгиланди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎1
Айрим темирйўл транспорти ходимларининг иш вақти режимлари тартибга солинди

“Иши бевосита поездлар ҳаракати билан боғлиқ бўлган темирйўл транспорти айрим тоифадаги ходимларининг иш вақти ва дам олиш вақти режимлари тўғрисида”ги низом Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди.

Низомга кўра, иш вақтининг нормал давомийлиги 5 кунлик ёки 6 кунлик иш ҳафтасида ҳафтасига 40 соатдан ортиқ бўлиши мумкин эмас.

Ишларни бажариш жойи хизмат кўрсатилаётган асосий иш жойидан ташқарида бўлса, мазкур тоифадаги ходимларнинг 24 соатда босиб ўтган йўлининг 8 соати бевосита уларнинг иш вақтига қўшилади.

Поездлар ҳаракати билан бевосита боғлиқ бўлган темир йўл транспорти ходимларининг иш вақтига қуйидагилар киради:

🔹 ишга тайёргарлик кўриш вақти, шу жумладан, йўл-йўриқдан ўтиш вақти;

🔹 ишдан олдинги тиббий кўрикдан ўтиш вақти;

🔹 асосий меҳнат вазифаларини бажаришга бевосита сарфланадиган вақти;

🔹 асосий иш жойидан хизмат кўрсатилаётган иш жойига йўловчи сифатида бориш ва ундан қайтиш ҳамда кутиш вақти;

🔹 ходимга бевосита боғлиқ бўлмаган ҳолатларда унинг бўш туриб қолган вақти.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
EFFECT.UZ | Расмий канал
Мурод Назаров дарахт кесишга чекловни қайта кўриб чиқишни таклиф қилди 17 июль куни Тошкентда қурилиш соҳасига бағишланган йиғилишда тадбиркор Мурод Назаров пойтахтдаги қурилиш жараёнларида дарахтларни кесишга қўйилган чекловларга муносабат билдирди. Унинг…
“Мораторий жорий этилмаганида, бугунги кунда биз чўлда қолган бўлардик” — депутат Жавлон Абдуллаев

17 июль куни Тошкент шаҳрида қурилиш соҳасига бағишланган йиғилишда тадбиркор Мурод Назаров пойтахтда қурилиш ишлари жараёнида дарахтларни кесишга қўйилган мораторийни қайта кўриб чиқиш таклифини берди. Унинг фикрича, бу чекловлар қурилишни қийинлаштириш билан бирга, айрим ҳолларда коррупцияга ҳам олиб келиши мумкин.

Мазкур баёнот жамоатчилик орасида турли муҳокамаларга сабаб бўлди. Экопартия депутати Жавлон Абдуллаев ушбу масала юзасидан ўз муносабатини билдирди. Унинг таъкидлашича, мораторий бекор қилинган тақдирда, дарахтлар оммавий равишда кесилиб, экологик мувозанатга катта зарар етиши мумкин эди.

🔹 Депутатнинг қайд этишича, мораторий самарасида жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида келиб тушган 3 235 та дарахт кесиш бўйича ариза рад этилган ва натижада 453 238 та дарахт, жумладан, 86 309 та қимматбахо нав сақлаб қолинган.

🔹 Абдуллаев таъкидлаганидек, ҳар бир дарахт ҳавони тозалаш, шовқинни камайтириш, тупроқни муҳофаза қилиш, ҳароратни тартибга солиш каби муҳим вазифаларни бажаради. Уни етиштириш учун ўнлаб йил ва доимий парвариш талаб этилади.

🔹 Шунингдек, жамоатчилик сўнгги пайтларда “қайта экиш” номида амалга оширилаётган кўчатлар кўкармаётгани, қуриб қолаётганини кўриб турибди. Бу эса, қайта экишнинг самарасиз амалга оширилаётганини кўрсатади.

Экопартия вакиллари тадбиркорларнинг “экологик мувозанатни инобатга олмаган” бу каби таклифларига қарши эканини билдиришди. Уларга кўра, табиатни муҳофаза қилиш — қонунчиликдаги устувор вазифалардан бири бўлиб, унинг бузилиши экологик жиноят сифатида баҳоланиши мумкин.

🔸 Депутат шуни ҳам маълум қилдики, келгусида мораторий эълон қилинган дарахтлар ва буталарни зарар етказилиши мумкин бўлган объект эмас, балки қонун билан муҳофаза қилинувчи табиий бойлик сифатида тан олиш бўйича ташаббуслар кўриб чиқилмоқда.

Шунингдек, Экопартия #men_daraxt_kesilishiga_qarshiman хештеги остида жамоатчиликни она табиатни муҳофаза қилиш акцияларида фаол қатнашишга чақирди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍11
Ўқувчилар физиология ҳолати асосида спорт турларига йўналтирилади

“Ўқувчиларнинг физиология ва антропометрия ҳолатига баҳо бериш орқали уларни спорт турларига йўналтириш ҳамда спортни оммалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ҳукумат қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, умумий ўрта таълим мактабларида ўқувчиларни тиббий кўриклардан ўтказишда уларнинг физиология ва антропометрия ҳолатига баҳо бериш орқали спорт турига бўлган қобилиятини аниқлаш ва спортга йўналтириш бўйича электрон тизим йўлга қўйилади.

2025/2026 ўқув йилидан ҳар йили 1 марта мактаб ҳамширалари учун ўқувчиларнинг физиологик ва антропометрик кўрсаткичларини аниқлаш бўйича ўқув-семинарлар ташкил этилади.

Шунингдек, ўқувчиларни тиббий кўрикдан ўтказиш орқали уларнинг физиологик ва антропометрик кўрсаткичлари шакллантирилиб, “Электрон соғлиқни сақлаш” ахборот тизимига киритилади.

“ERP-maktab” ахборот тизимида ўқувчиларнинг физиологик ва антропометрик кўрсаткичлари асосида уларнинг спорт турига бўлган қизиқишлари аниқланади ва тизимда қайд этилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Саида Мирзиёева янги ваколатларга эга бўлди

“Давлат бошқаруви тизимида самарадорлик, проактивлик ва натижадорликни ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент фармонига кўра, эндиликда администрация раҳбари:

⁃ Президент маслаҳатчилари ва бўлинма раҳбарларининг ўринбосарларини тайинлайди ва озод этади, мазкур лавозимларга аввал тайинланган мансабдорларни лавозимидан озод этади;

⁃ Администрация ходимлари штатлар жадвалини тасдиқлайди;

⁃ маҳаллий ва хорижий экспертларни тўғридан-тўғри шартнома асосида жалб қилиши мумкин;

⁃ ходимларни аттестациядан ўтказади ва салоҳиятли кадрларни танлаб олади;

⁃ мутахассислар учун иш ҳақини миллий ёки чет эл валютасида белгилайди;

⁃ харажатлар сметасини ва моддий рағбатлантиришни мустақил тасдиқлайди.

Муаллиф: Камола Қурбонова


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍24👎22😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сангинов эффекти: Бандихон халқи тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда, бу уларнинг узоқ йиллик орзуси эди…

Сариосиёдаги – «Тўполанг» сув омборидан Термизгача қарийб 382 километр узунликдаги магистраль сув тармоғи қурилиши амалга оширилмоқда. Ушбу мегалойиҳа амалга ошса, вилоятда фақат Бойсун ва Узундан ташқари барча ҳудуд тоза ичимлик суви билан таъминланади.

Effect.uz ходимлари аввалроқ айнан ичимлик суви муаммоси билан мурожаат йўллаган бандихонлик фуқароларнинг масаласини ўрганган эди. Узоқ йиллик муаммонинг ечими айнан лойиҳа орқали ҳал этилди.

«Ўзбекгидроэнерго» АЖ Бошқаруви раиси Абдуғани Сангинов 22 май куни аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш лойиҳаси доирасида Бандихон ва Термиз туманларида қурилиш-монтаж ишлари олиб борилаётган объектлардаги ишларнинг боришини кузатган ва 10 июнга қадар Тўпалангдан тортиб келинаётган магистраль қувурга ва босимли ҳовузга Бандихондаги мавжуд ичимлик суви тармоқларини улаб, туманнинг 60 минг аҳолисини тоза ичимлик суви билан таъминлаш бўйича масъулларга тегишли топшириқлар берган. А.Сангиновга туман ҳокими Абдумалик Алламуродов ҳамроҳлик қилди, Effect.uz жараённи тўғридан-тўғри кузатди.

«Халқ давлат борлигини, Президентни ҳис қилиши керак, аҳоли тезкорлик билан ичимлик суви билан таъминланиши шарт», деди Сангинов.


Ҳозирда сув сақлаш иншоотининг бир қисми ишга туширилган, бўлиб 12 июль куни ҳам Сурхондарёга борган Effect.uz ходимлари қурилишдаги ўзгаришлар билан танишди. Маълум қилинишича, аҳолига сув берилиши бир ой аввал бошланган, туман аҳолисининг узоқ йиллик орзуси бугунга келиб, рўёбга чиқмоқда.

Маълумот ўрнида, лойиҳа доирасида Термиз туманида 28.6 км узунликдаги ички металл сув қувури тармоғи ҳамда Бандихон туманида 9.42 км магистраль ҳамда 2.3 км ички металл сув қувури тармоғи барпо этилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍8😢2👎1
Ўқишга киритишни ваъда қилган фирибгар қўлга олинди

Хуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан

ўтказилган тезкор тадбир давомида одамларни Ўзбекистон давлат Санъат ва маданият институтига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган фирибгар шахс қўлга олинди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4🔥3