EFFECT.UZ | Расмий канал
18.3K subscribers
67.7K photos
16K videos
31 files
68.1K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Қашқадарёдаги метан заправка портлаши оқибатида 4 киши ҳалок бўлган

Бугун, 16 июль куни Қашқадарё вилояти, Кўкдала тумани, «Олтиндала» МФЙда жойлашган аҳолига газ тўлдириш станцияси ҳудудида ёқилғи сақлаш резервуарида чақнаш ва ундан сўнг ёнғин келиб чиққан. Бу бўйича ФВБга хабар келиб тушган.

Шунга кўра 4 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 14:45 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 15:00 да ўраб олинган ва соат 15:35 да тўлиқ ўчирилган. Ҳодиса оқибатида 4 нафар фуқаро вафот этган.

Воқеа жойига ФВБ, ИИБ, ССБ, прокуратура ва бошқа тегишли ташкилотлар ходимлари етиб борган.

Шунингдек, воқеа жойига Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази бош директори бошчилигидаги бир гуруҳ тажрибали мутахассислар юборилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢3👎1
Тошкентда ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб беришни ваъда қилган ППХ инспектори ушланди

Тошкент шаҳар ИИББ Жамоат тартибини сақлаш бошқармасининг Патруль-пост хизмати инспектори хизмат мавқеини суиистеъмол қилган ҳолда ўзганинг ишончига кириб, унинг Навоий вилоятида яшовчи, 1995 й.т. танишини давлат имтиҳонидан муваффаққиятли ўтказиб, унга ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб беришини айтади.

ДХХ Тошкент шаҳар бўйича бошқармаси ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимлари ҳамкорлигида Юнусобод туманида ўтказилган тезкор тадбирда инспектор 1500 АҚШ доллари ва кириш имтиҳони учун тўланиши лозим бўлган 1 млн 900 минг сўм пул маблағларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Ҳолат юзасидан унга нисбатан Жиноят Кодексининг 168 ва 211-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎3🔥1
Ўзбекистонда 1800 дан зиёд радар ишламоқда — манзиллар ва вазифалар очиқланди

Ўзбекистонда йўл ҳаракати қоидаларига риоя этилишини назорат қилиш мақсадида 1800 дан ортиқ фото ва видео радарлар ўрнатилгани маълум қилинди. Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бу қурилмалар жойлашган аниқ манзиллар ва улар қайд этадиган қоидабузарликлар турлари ҳақида очиқ маълумот тақдим этди.

Бу радарлар мамлакатнинг турли ҳудудларидаги асосий йўллар ва чорраҳаларга жойлаштирилган. Улар тезлик меъёри бузилиши, йўл белгиларига амал қилинмаслиги, пиёдалар йўлакларидаги қоидалар бузилиши, ҳамда йўлнинг қарши йўналишига чиқиш каби ҳолатларни автомат тарзда қайд этади.

Ушбу маълумотлар ҳайдовчиларнинг масъулиятлироқ бўлишига ва қоидаларга риоя қилишга ёрдам бериши кутилмоқда.

Қурилмалар жойлашган аниқ манзиллар рўйхати билан қуйида танишиш мумкин.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥1
Истанбулнинг собиқ мэри Акром Имомўғли қамоқ жазосига ҳукм қилинди, аммо сиёсий тақиқ йўқ

Туркиядаги мухолифат вакили, Истанбул шаҳрининг собиқ шаҳар ҳокими Акром Имомўғли 1 йилу 8 ой муддатга озодликдан маҳрум этилди. У ўз вазифасини бажариш жараёнида мансабдор шахсни ҳақорат қилганликда айбдор деб топилди.

Жиноят иши 2025 йил январ ойида Имомўғли Истанбул бош прокурори Оқин Гурлек ҳақида билдирган танқидий баёнотлар билан боғлиқ. Ҳозирча айнан қандай сўзлар айтилгани ошкор қилинмаган.

Суд муҳокамаси Истанбулда ўтказилиши керак эди, аммо суд зали катталиги етарли эмаслиги сабабли жараён Силивридаги Мармара қамоқхонасида ташкил этилди.

Прокуратура аввал Имомўғлини 2 йилу 8 ойдан 7 йилу 4 ойгача қамоққа ҳукм этишни, шунингдек, Туркия жиноят кодексининг 53-моддаси асосида уни сиёсий фаолиятдан маҳрум қилишни сўраган эди. Бироқ, суд қарорда бундай чекловга ўрин бермади.

Имомўғли ўз айбини инкор этиб, ишни сиёсий сабабларга боғлади. У 2025 йил март ойида коррупция ва террорчиликка алоқадорлик айбловлари бўйича Истанбулда қўлга олинган эди — бу воқеа уни мухолифат номзоди сифатида кўрсатиш кутилган партия қурултойи арафасида рўй берган.

Кўплаб таҳлилчилар Имомўғлини амалдаги президент Эрдўғаннинг асосий сиёсий рақиби сифатида кўришади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢1
Меҳнат шартномаси бекор қилинса — иш берувчи ҳисоб-китобни ўз вақтида амалга ошириши шарт

Меҳнат шартномаси бекор қилинган ҳолда, иш берувчи ўша куннинг ўзида ходим билан тўлиқ ҳисоб-китоб қилиши шарт.

Ҳисоб-китоб қуйидаги тўловларни ўз ичига олади:
🔹 охиригача тўланмаган иш ҳақи;
🔹 фойдаланилмаган асосий ва қўшимча таътиллар учун компенсация;
🔹 меҳнат қонунчилиги ёки шартномада назарда тутилган бошқа тўловлар.

Агар тўлов кечиктирилса, ҳар кечиккан кун учун Марказий банк қайта молиялаш ставкасига асосан 10 фоизи миқдорида компенсация тўланиши керак.

Бу қоида иш берувчи томонидан, албатта, бажарилиши лозим.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3😢1
31 та корхона устун музокара кучига эга деб топилди — Рақобат қўмитаси хулосаси

Рақобат қўмитаси ҳудудий бошқармалари томонидан республика миқёсида бозор субъектлари фаолияти ва рақобат муҳити ўрганилиб, 31 та хўжалик юритувчи субъект “устун музокара кучига эга” деб еътироф этилди.

Таҳлиллар қуйидаги хизматлар бўйича олиб борилди:
🔹 маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш,
🔹 темир йўлда ташиш,
🔹 нефть-газ соҳасида таҳлил ва назорат,
🔹 суюлтирилган газни сақлаш,
🔹 иссиқлик энергиясини ишлаб чиқариш ва сотиш.

Қонуннинг 14-моддасига асосан, бу корхоналар белгиланган ҳудудларда битим шартларига таъсир ўтказиш салоҳиятига эга субъектлар сифатида қайд этилди.

Жумладан, Самарқанд, Қашқадарё, Жиззах, Навоий, Бухоро ва Тошкент вилоятларидан корхоналар рўйхатга киритилган.

Бу мақом бозордаги рақобатни мониторинг қилиш ва назоратни кучайтиришда муҳим аҳамиятга эга.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Телеграм орқали ҳайдовчилик гувоҳномаси ваъда қилган фирибгарлар ушланди

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўтказилган тезкор тадбирлар давомида ҳайдовчилик гувоҳномасини имтиҳонларсиз расмийлаштириб беришни ваъда қилган шахслар қўлга олинди.

Текширувлар давомида аниқланишича, фирибгарлар Телеграм ижтимоий тармоғида фуқаролар билан боғланиб, 5 миллион сўм эвазига гувоҳнома олиб беришларини айтган. Улар сохта ҳужжатлар тайёрлаш ёки “таниш-билиш” йўли билан расмийлаштиришни ваъда қилган.

Ҳолат юзасидан жиноий иш қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ички ишлар органлари фуқароларни бундай фирибгарларга учмаслик, шубҳали таклифларга ишонмаслик ва барча расмий ҳужжатларни қонун доирасида расмийлаштиришга чақирмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Кўкдала туманидаги ёнғин юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Кўкдала туманида содир бўлган ёнғин билан боғлиқ ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 205-моддаси (ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш) ва 259-моддаси (ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузиш) бўйича жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов маълум қилди.

Ҳозирда тегишли соҳа мутахассислари иштирокида ёнғин кўлами ва етказилган зарар миқдорини аниқлаш ишлари амалга оширилмоқда.

Жиноят иши доирасида суд-тиббий, ёнғин келиб чиқишини аниқлаш бўйича суд-кимёвий, биология, криминалистика ва ёнғин техникавий экспертизалари тайинланган.

Ҳодиса юзасидан тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢1
Болаларни ўткир тиғли буюм билан уриштирган блогерга нисбатан маъмурий чора кўрилди

Ижтимоий тармоқларда блогер Гулзода Абдуллаева (Чеченка)нинг болалар иштирокидаги ноўрин видеоси тарқалди. Унда блогер оилавий дам олиш вақтида ўз ўғли ва жиянини ўзаро уриштиргани, бу ҳолатни видеога олиб, шахсий Instagram саҳифаси орқали тарқатгани акс этган.

Мазкур ҳолат Болалар омбудсмани томонидан ўрганилиб, 2025 йил 14 июл куни Ички ишлар вазирлигига расмий сўров юборилган.

Текширувлар натижасида, Яккасарой тумани Ички ишлар бўлими томонидан Гулзода Абдуллаевага нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 47-моддаси (болаларни тарбиялаш ва таълим бериш борасидаги мажбуриятларни бузиш) бўйича иш юритилиб, у жавобгарликка тортилди.

Қонунчиликка мувофиқ, мазкур ҳуқуқбузарлик учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 бараваридан 5 бараваригача жарима белгиланган.

Болалар омбудсмани ўз муносабатида таъкидлаганидек, бола тарбиясида биринчи навбатда ота-онанинг масъулияти устувор ҳисобланади. Агарда фарзандга тарбия бериш ўрнига уни зўравонлик, агрессия ва шафқатсизликка чорловчи ҳолатлар юз берса, бундай ота-оналарнинг ўзи ҳам тарбияга муҳтож, дея билдирилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥1
Истиқболли ташаббуслар рағбатлантирилади

“Ислоҳотларни амалга оширишда истиқболли ташаббусларни янада қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги президент фармони қабул қилинди.

Фармонга кўра, қуйидагилар аҳолининг истиқболли ташаббусларини рағбатлантириш чора-тадбирларининг асосий мақсадлари этиб белгиланди, жумладан:

🔹 самарали ва халқчил ислоҳотларни амалга оширишда кенг жамоатчилик ва жамиятнинг турли қатламлари вакилларининг иштирокини қўллаб-қувватлаш;

🔹 истиқболли ташаббусларни қўллаб-қувватлаш мақсадида кенг аҳоли қатлами учун очиқ мулоқот майдонини яратиш;

🔹 замонавий, илғор ғоялар ва истиқболли ташаббусларни саралаш ва танлаб олишнинг самарали механизмларини жорий қилиш.

2025 йилдан ҳар йили "Келажак учун" истиқболли ташаббуслар форуми ўтказиб борилади.

Форум ўтказиладиган устувор йўналишлар ҳар йили “Келажак учун” истиқболли ташаббуслар форумига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича ташкилий қўмита томонидан белгилаб берилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Туркия ва Ўзбекистон ўртасида туризм соҳасидаги ҳамкорлик янги босқичга чиқмоқда

Туркий давлатлар ташкилотининг туризм бўйича йиғилишидан сўнг Туркия Маданият ва туризм вазирининг ўринбосари Надир Алпаслан ва Ўзбекистон Туризм қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Джамшид Абдусаламовлар ўртасида учрашув бўлиб ўтди.


👉 https://effect.uz/6475

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4
“Келажак учун” истиқболли ташаббуслар форуми ўтказилади

“Ислоҳотларни амалга оширишда истиқболли ташаббусларни янада қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги президент фармони қабул қилинди.

Фармон билан “Келажак учун” истиқболли ташаббуслар форумини ўтказиш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди.

Низом “Келажак учун” истиқболли ташаббуслар форумини ўтказишга тайёргарлик кўриш, истиқболли ташаббусларни йиғиш, таҳлил қилиш ва кўриб чиқиш ҳамда уларни амалга ошириш тартибини белгилайди.

Форум доирасида истиқболли ташаббусларни йиғиш, дастлабки саралаш ва умумлаштириш жараёнлари Стратегик ислоҳотлар агентлиги томонидан ҳар йили 1 июлдан 1 сентябргача ўтказилади.

Форумда муҳокама қилиш учун юбориладиган истиқболли ташаббуслар қуйидаги мезонларга мувофиқ бўлиши лозим:

долзарблик;
ўзига хослик;
имкониятлилик;
таъсирчанлик;
тармоқ ёки жамиятга ижобий таъсир кўрсатиш.

Менторлар кенгаши томонидан топ-10 деб топилган энг долзарб истиқболли ташаббуслар Президент иштирокида ўтказиладиган Форумнинг ялпи мажлисида муҳокама қилинади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Ўқувчиларни мактабдан-мактабга кўчириш жараёни 1 августдан давом эттирилади

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 1 июндаги 295-сон қарори билан тасдиқланган тегишли Маъмурий регламент асосида амалга оширилаётган ўқувчиларни бир мактабдан бошқасига кўчириш бўйича давлат хизмати жорий йилнинг 31 июлига қадар тўхтатилган эди.

Мазкур вақт оралиғида электрон платформа (erp.maktab.uz) орқали умумий ўрта таълим муассасаларини янги ўқув йилига ҳамда ўқувчиларни синфдан-синфга ўтказиш жараёни амалга оширилади.

Ўқувчиларни бир мактабдан бошқасига кўчириш бўйича давлат хизмати жорий йил 1 августдан давом эттирилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2
«UzAuto Motors» АЖдан мижозлар учун янгилик

«UzAuto Motors» АЖ мижозларнинг хоҳишларини инобатга олган ҳолда, 2025 йил 21 июлдан бошлаб Chevrolet Onix, Tracker ва Damas автомобилларини тижорат банклари орқали сотиб олиш учун янги шартларни таклиф қилади.


👉 https://effect.uz/6476

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎13👍5😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда яшовчи шахс уйидан 4,4 млрд сўмлик наркотик модда топилди

Миробод туманида ўтказилган тезкор тадбир давомида гумонланувчининг уйи холислар иштирокида текширилганда, у ердан жами 6 кг 80 грамм турли хилдаги гиёҳвандлик воситалари топилган.

Натижада 304 минг инсонни гиёҳвандлик воситаларидан заҳарланиши олди олинди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍7🔥1
Жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган шахсларга нафақа тайинлаш тартиби белгиланди

Ҳукумат қарори билан “Жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган шахсларга бир марталик нафақа тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди.

Низом жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган шахсларга бир марталик нафақа тайинлаш ва тўлаш тартибини белгилайди.

Нафақа тайинлаш учун мурожаат қилиш, мурожаатларни кўриб чиқиш ва нафақаларни тайинлаш “E-probatsiya” ахборот тизими орқали амалга оширилади.

Ариза берувчи жазони ижро этиш муассасасидан озод қилинган кундан бошлаб 1 ой ичида туман (шаҳар) пробация бўлимлари (ваколатли орган) га шахсан мурожаат қилади.

Ваколатли орган 1 иш кунида ариза берувчини нафақа тайинлангани ва нафақани олиш учун мурожаат қилиниши лозим бўлган тижорат банки тўғрисида хабардор қилади.

Нафақа олувчи шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар ёки жазони ўтаб бўлганлик ёхуд жазодан озод қилинганлик ҳақидаги маълумотнома асосида, 1 ой муддатда тижорат банкининг исталган филиалига мурожаат қилиши мумкин.

Маълумот учун: нафақа миқдори БҲМнинг 6 бараварини ташкил этади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида ички назорат тизими такомиллаштирилади

Ҳукумат қарори билан “2025–2027 йилларда республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида ички назорат тизимини янада такомиллаштириш” концепцияси тасдиқланди.

Концепция республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида ички назорат тизимини такомиллаштиришнинг устувор йўналишлари, вазифалари, ўрта ва узоқ муддатли истиқболдаги ривожланиш босқичларини белгилайди.

Концепцияга кўра, ички назорат тизимини ривожлантириш қуйидаги йўналишларни ўз ичига олади:
назорат муҳитининг яхлит тизимини шакллантириш;
хавфларни бошқаришнинг самарали тизимини жорий этиш;
назорат жараёнларининг натижадорлигини ошириш;
ахборот ва коммуникация тизимини такомиллаштириш;
ички назорат тизимини доимий мониторинг қилиш ҳамда ҳисобдорликни янада мустаҳкамлаш.

Ушбу устувор йўналишларини қуйидаги механизмлар орқали амалга ошириш лозим:

🔹 ички назорат тизимини ташкил этишни стандартлаштириш мақсадида қонунчилик асосларини такомиллаштириш;

🔹 ички назорат тизимини ташкил этишни янада ривожлантириш;

🔹 ходимларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини ривожлантириш.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥1
Саксовул ўғриларини тўхтатган инспекторлар калтакланди

Бухоро вилоятининг Пешку туманида ноқонуний дарахт кесиш ҳолатини аниқлаган экология инспекторлари калтакланди. Бу ҳақда вилоят Экология бошқармаси маълум қилди.

Маълумотга кўра, Пешку туманида ўтказилган рейд чоғида инспекторлар "ЗИЛ" русумли юк машинасига ортиб, саксовулларни ноқонуний равишда олиб кетаётган фуқароларни пайқашган. Уларни тўхтатишга уринган инспекторлар юк машинасини Хоразм вилояти томон 110 км масофада таъқиб қилишга мажбур бўлишган.

Хоразмга етгач, инспекторларнинг автомашинаси номаълум шахслар гуруҳи томонидан тўсиб қўйилган ва уларга арматура ҳамда темир труба билан ҳужум қилинган.

Жабрланганлар зўрлик билан юк машинаси бортига чиқарилиб, ўзлари билан олиб кетилган. Йўлда инспекторлар ҳаракатдаги машинадан сакраб, ўз жонларини сақлаб қолишга муваффақ бўлишган.

Ҳозирда ушбу воқеа юзасидан Хоразм вилояти Тупроққалъа тумани прокуратураси томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢2👍1
Қорақалпоқ давлат университети ўқитувчиси 18 млн сўм билан ушланди

"Бердақ" номидаги Қорақалпоқ давлат университети ўқитувчиси Г.Н. фуқаро A.D.ning ишончига кириб, уни ва 17 нафар талабани юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали якуний имтиҳондан ўтказиб беришини айтиб, 18,3 млн сўм олган вақтида Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг
Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси, ДХХ ва ИИБ ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланди.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥1
Меҳнат мигрантларининг пул жўнатмалари кўпаймоқда

2025 йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистонга келиб тушган трансчегаравий пул ўтказмалари 8,2 млрд долларни ташкил этди, бу 2024 йилнинг мос даврига нисбатан 27 фоизга кўп. Уларнинг 78 фоизи Россия ҳиссасига тўғри келади. Ўтган йилга нисбатан улуш барқарор қолмоқда.

Сўнгги йилларда ташқи меҳнат миграцияси жадал диверсификация қилинаётгани пул жўнатмалари географиясида ҳам акс этмоқда. Трансфертлар ҳажми Буюк Британиядан 2 баробар, Европа Иттифоқи мамлакатларидан 41 фоизга (Ирландия 2,8 баробар, Литва 79 фоиз, Нидерландия 44 фоиз, Польша 20 фоиз) ҳамда АҚШдан 15 фоизга ошди.

Чет элдан P2P орқали пул жўнатиш тобора оммалашмоқда. Ушбу даврда жисмоний шахсларга келиб тушган маблағларнинг 4,3 млрд доллари (53 фоизи) анъанавий халқаро пул ўтказма тизимлари орқали (ўсиш 22 фоиз), 3,6 млрд доллари (44 фоизи) хориждан жисмоний шахсларнинг банк карталарига тўғридан-тўғри – P2P ўтказмалар орқали (ўсиш 40 фоиз) ҳамда 251 млн доллари (3 фоизи) банк ўтказмаси – SWIFT орқали (камайиш 22 фоиз) амалга оширилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3😢2