Транспорт вазирлиги Янги Тошкентга кўчди
Бундан буён вазирликнинг янги манзили Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ тумани «Истиқбол» МФЙ Янги Тошкент шаҳрини барпо этиш ҳудуди Транспорт вазирлиги маъмурий биноси бўлади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Энергетика вазирлиги Янги Тошкентга кўчиб бўлганлиги ҳамда яқин кунларда Қурилиш, Транспорт ва Экология вазирликлари ҳам вақтинчалик биноларга кўчирилиши маълум қилинганди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

👍3🔥1
Тошкент Шимолий вокзалида автоуловлар учун кириш йўлаги ташкил этилди
«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ маълум қилишича, Тошкент Шимолий темир йўл вокзалида автоуловлар учун махсус кириш йўлаги ташкил этилди. Эндиликда йўловчилар, уларни олиб келаётган шахсий автоуловлар, таксилар ва бошқа транспорт воситалари тўғридан-тўғри вокзал биноси кириш қисмигача ҳаракатланиши мумкин.
Автомобиллар учун қуйидаги тартиб белгиланган:
▪️ 5 дақиқагача тўхташ – бепул
▪️ 5–10 дақиқа оралиғида – белгиланган тўлов асосида
▪️ 10 дақиқадан ортиқ туриш – жарима билан расмийлаштирилади
Жарималар инсон омилисиз, замонавий видеокузатув камералари орқали аниқланади ва автоматик тарзда расмийлаштирилади.
Айни пайтда мазкур йўлак синов тариқасида ишга туширилган бўлиб, шлагбаумлар ва камералар ўрнатиш ишлари давом этмоқда. Бу тизим босқичма-босқич Ўзбекистондаги барча йирик вокзалларда жорий этилади. Мазкур жараён махсус ишлаб чиқилган "йўл харитаси" асосида амалга оширилади.
Эслатиб ўтамиз, жорий йил июнь ойида барча вокзаллар атрофидаги тўсиқлар демонтаж қилинган эди. Бу орқали фуқаролар учун очиқ ва қулай шароитлар яратиш мақсад қилинган.
Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2024 йил 27 майда ўтказган йиғилишида ҳам айнан вокзал ва аэропортларда фуқароларга кенг имкониятлар яратиш бўйича топшириқлар берилган эди.

👍6👎1
Қорақалпоғистондаги туманда жазирама сабаб боғчалар ёпилди
Қорақалпоғистон Республикасининг Хўжайли туманида жазирама иссиқ сабаб туман хокимининг буйруғи билан боғчалар фаолияти вақтинча тўхтатилди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги хабар берди.
👉 https://effect.uz/6470
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Қорақалпоғистон Республикасининг Хўжайли туманида жазирама иссиқ сабаб туман хокимининг буйруғи билан боғчалар фаолияти вақтинча тўхтатилди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги хабар берди.
👉 https://effect.uz/6470
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4😢1
Қашқадарёда дарёга чўмилиш учун борган аёллар чўкиб кетди
Қашқадарёда чўмилиш учун дарёга борган 61 ёшли икки аёл оқиб кетиб, вафот этди. Бу ҳақда «Миллий» телеканалида хабар қилинди.
👉 https://effect.uz/6471
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Қашқадарёда чўмилиш учун дарёга борган 61 ёшли икки аёл оқиб кетиб, вафот этди. Бу ҳақда «Миллий» телеканалида хабар қилинди.
👉 https://effect.uz/6471
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍7😢1
Ногиронлиги бўлган талабалар учун таълимда тенг имкониятлар таъминланади
🔹 Қонунчиликка мувофиқ, тест синовлари тўғрисидаги маълумотлар ногиронлиги бўлган абитуриентлар учун қулай форматда тақдим этилиши шарт.
🔸 Жумладан, видеороликлар сурдотаржима (ишора тили) ёки субтитрлар билан намойиш этилиши лозим.
🔹 Шу билан бирга, олий таълим муассасалари ногиронлиги бўлган талабаларга таълим жараёнида кўмаклашиш мақсадида, уларнинг оила аъзоси ёки бошқа шахснинг бирга бўлиши учун зарур шарт-шароитларни яратиши керак.

Президент администрацияси раҳбари Саида Мирзиёевага янги ваколатлар берилди
“Давлат бошқаруви тизимида самарадорлик, проактивлик ва натижадорликни ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент фармонига кўра, эндиликда администрация раҳбари:
⁃ Президент маслаҳатчилари ва бўлинма раҳбарларининг ўринбосарларини тайинлайди ва озод этади, мазкур лавозимларга аввал тайинланган мансабдорларни лавозимидан озод этади;
⁃ Администрация ходимлари штатлар жадвалини тасдиқлайди;
⁃ маҳаллий ва хорижий экспертларни тўғридан-тўғри шартнома асосида жалб қилиши мумкин;
⁃ ходимларни аттестациядан ўтказади ва салоҳиятли кадрларни танлаб олади;
⁃ мутахассислар учун иш ҳақини миллий ёки чет эл валютасида белгилайди;
⁃ харажатлар сметасини ва моддий рағбатлантиришни мустақил тасдиқлайди.

😢22👍5👎4🔥3
Хусусий таълимдаги муаммолар ва имкониятлар юзасидан очиқ мулоқот ўтказилмоқда
Айни пайтда хусусий таълим соҳасида фаолият юритаётган тадбиркорлар иштирокида очиқ мулоқот бўлиб ўтмоқда. Ушбу учрашув президентнинг тадбиркорлар билан очиқ мулоқотига тайёргарлик доирасида ташкил этилган.
Мулоқот давомида хусусий таълим йўналишидаги тадбиркорлар амалиётда учраётган муаммо ва тўсиқлар, шунингдек, уларни бартараф этиш йўллари хусусида фикр билдирмоқда. Самарали ечимларни ишлаб чиқиш масалалари ҳам муҳокама қилинмоқда.
Тадбирда Савдо-саноат палатаси, Бизнес омбудсман, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, тижорат банклари ҳамда тегишли ташкилотлар вакиллари иштирок этмоқда.
Мулоқотда таълим соҳасидаги мавжуд имкониятлар, долзарб масалалар ва уларнинг ечимлари юзасидан очиқ фикр алмашинмоқда.
Учрашув жонли эфир орқали намойиш этилмоқда.

😢1
Ўзбекистонда доллар курси яна пастлади
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 17 июль куни амалда бўладиган қийматини белгилади.
👉 https://effect.uz/6472
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 17 июль куни амалда бўладиган қийматини белгилади.
👉 https://effect.uz/6472
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
"80 бензин ишлаб чиқариш ва сотишни тақиқлаш учун энг қулай вақт бугун, эртага ёки шу ҳафта" – иқтисодчи
Ўзбекистонда атроф-муҳитга зарар етказувчи ва автомобиллар учун ҳам самарасиз бўлган 80 маркали бензин ҳануз оммабоп ёқилғи сифатида ишлатилмоқда. Дунёнинг кўплаб давлатлари, ҳатто яқин қўшнимиз Афғонистон ҳам бу турдаги ёқилғини тақиқлаган бўлса-да, мамлакатимизда унинг ишлаб чиқарилиши ва сотилиши ҳали ҳам юқори улушни ташкил этмоқда. Бу ҳолат жамиятда экологик хавф, иқтисодий самарадорлик ва бозордаги адолатли рақобат борасида жиддий саволлар туғдираётганини кўрсатади.
Иқтисодчи Отабек Бакиров ушбу масала юзасидан таҳлилий фикр-мулоҳазалари билан чиқиш қилди. Унинг таъкидлашича, сўнгги йилларда давлат раҳбари 80 бензинни тақиқлаш бўйича бир неча бор аниқ топшириқлар берган бўлса-да, бу вазифалар амалда бажарилмаяпти.
Бакировга кўра, йил давомида юқори октанли, рақобатбардош ва арзон бензин таклифини кенгайтириш бўйича ҳеч қандай тайёргарлик кўрилмайди. Кузга бориб эса сунъий танқислик яратилиб, "80 шиптирни тақиқласак, ёқилғисиз қоламиз" деган шантаж характеридаги муносабат шакллантирилади. Натижада масала яна кейинги йилга қолади.
Иқтисодчи фикрича, агар 80 маркали бензинни бирданига тақиқлаш амалга оширилса, бозорда очиқ рақобатга йўл очилади. Монополистлар эса янги иштирокчиларни киритиш, темир йўл ва омбор инфратузилмасидаги коррупцион тўсиқларни бартараф этишга мажбур бўлади.
Бакировнинг таъкидлашича, бу қарорни чўзавериш эмас, айнан ҳозир — бугун, эртага ёки шу ҳафта қабул қилиш учун энг қулай фурсатдир. Акс ҳолда, энергетик шантаж воситасига айланган куз-қиш мавсумида яна бир бор бу масала орқа планга сурилиши эҳтимоли катта.

👎9👍7😢2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тилларда достон "Нодир Худо"
Нодир Худо номи билан танилган Нодир Тўрақулов 2018 йилнинг бошларида, президент Шавкат Мирзиёев Сурхондарё вилоятининг Қизириқ туманида фаоллар билан учрашув вақтида Миллий хавфсизлик хизматининг вилоят бошқармаларидаги ходимлари кескин танқид қилинганидан кейин қамоққа олинган бўлиб, 2018 йилнинг октябрида 16 йил муддатга озодликдан маҳрум этилиб, 81 млн сўм миқдорида жаримага тортилган эди.
Кейинчалик у Жиноят кодексининг 10 дан ортиқ моддаси бўйича айбланган. Тўрақулов устидан одам ўғирлаш, қотиллик, қийноққа солиш сингари яна ўнга яқин модда билан жиноят иши очилган.
Жорий йилнинг февраль ойида Собиқ махфий хизмат терговчиси қамоқхонадаги ишлаб чиқариш корхонасида эҳтиётсизлик оқибатида тўрт бармоғидан айрилгани ҳақида маълумот берилганди.
Энди бўлса, Тўрақулов томонидан Департамент инспектори 56 кун асоссиз ҳибсда сақлангани ҳақида хабарлар тарқалди. Бу ҳақда суд ҳужжаттида келтирилган.

👍11👎1😢1
Кўкдаладаги газ заправкада ёнғин содир бўлди — 4 киши ҳалок бўлди
16 июль куни соат 14:40 да Қашқадарё вилояти Кўкдала туманидаги “Олтиндала” маҳалласида жойлашган аҳолига газ тўлдириш станциясида ёқилғи сақлаш резервуарида чақнаш содир бўлиб, ёнғин келиб чиққан.
4 та ёнғин-қутқарув экипажи 5 дақиқа ичида етиб бориб, ёнғинни соат 15:00 да ўраб олди ва 15:35 да тўлиқ ўчирилди.
Ҳодиса оқибатида 4 нафар фуқаро вафот этди.
Воқеа жойига ФВБ, ИИБ, ССБ, прокуратура ҳамда Республика шошилинч тиббий ёрдам маркази мутахассислари етиб бориб, тегишли ишлар олиб бормоқда.
Тергов ҳаракатлари бошланган.

Қорақалпоғистоннинг яна икки туманида иссиқлик туфайли боғчалар вақтинча ёпилди
Қорақалпоғистон Республикасининг Тахиатош ва Қораўзак туманларида 2025 йил 16–18 июль кунлари мактабгача таълим ташкилотлари фаолияти вақтинча тўхтатилди. Бу қарор тегишли туман ҳокимликлари томонидан қабул қилинган.
Ушбу чеклов чораси ҳудудда об-ҳаво шароитининг кескин иссиқлашгани билан боғлиқ. Аввалроқ, Хўжайли туманида ҳам шунга ўхшаш қарор қабул қилинган эди.
«Ўзгидромет»нинг маълум қилишича, 17–19 июль кунлари Ўзбекистон ҳудудига жанубий томондан жуда иссиқ ҳаво оқимлари кириб келиши кутилмоқда. Шу муносабат билан, 17 июль куни республика шимоли, жануби ва чўл ҳудудларида, 18–20 июль кунлари эса мамлакатнинг аксарият ҳудудларида ҳаво ҳарорати +40…+43 даражагача, айрим жойларда эса +44...+45 даражагача кўтарилиши мумкин.

👍3😢1
Қашқадарёдаги метан заправка портлаши оқибатида 4 киши ҳалок бўлган
Бугун, 16 июль куни Қашқадарё вилояти, Кўкдала тумани, «Олтиндала» МФЙда жойлашган аҳолига газ тўлдириш станцияси ҳудудида ёқилғи сақлаш резервуарида чақнаш ва ундан сўнг ёнғин келиб чиққан. Бу бўйича ФВБга хабар келиб тушган.
Шунга кўра 4 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 14:45 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 15:00 да ўраб олинган ва соат 15:35 да тўлиқ ўчирилган. Ҳодиса оқибатида 4 нафар фуқаро вафот этган.
Воқеа жойига ФВБ, ИИБ, ССБ, прокуратура ва бошқа тегишли ташкилотлар ходимлари етиб борган.
Шунингдек, воқеа жойига Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази бош директори бошчилигидаги бир гуруҳ тажрибали мутахассислар юборилган.

😢3👎1
Тошкентда ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб беришни ваъда қилган ППХ инспектори ушланди
Тошкент шаҳар ИИББ Жамоат тартибини сақлаш бошқармасининг Патруль-пост хизмати инспектори хизмат мавқеини суиистеъмол қилган ҳолда ўзганинг ишончига кириб, унинг Навоий вилоятида яшовчи, 1995 й.т. танишини давлат имтиҳонидан муваффаққиятли ўтказиб, унга ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб беришини айтади.
ДХХ Тошкент шаҳар бўйича бошқармаси ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимлари ҳамкорлигида Юнусобод туманида ўтказилган тезкор тадбирда инспектор 1500 АҚШ доллари ва кириш имтиҳони учун тўланиши лозим бўлган 1 млн 900 минг сўм пул маблағларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Ҳолат юзасидан унга нисбатан Жиноят Кодексининг 168 ва 211-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

👎3🔥1
Ўзбекистонда 1800 дан зиёд радар ишламоқда — манзиллар ва вазифалар очиқланди
Ўзбекистонда йўл ҳаракати қоидаларига риоя этилишини назорат қилиш мақсадида 1800 дан ортиқ фото ва видео радарлар ўрнатилгани маълум қилинди. Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бу қурилмалар жойлашган аниқ манзиллар ва улар қайд этадиган қоидабузарликлар турлари ҳақида очиқ маълумот тақдим этди.
Бу радарлар мамлакатнинг турли ҳудудларидаги асосий йўллар ва чорраҳаларга жойлаштирилган. Улар тезлик меъёри бузилиши, йўл белгиларига амал қилинмаслиги, пиёдалар йўлакларидаги қоидалар бузилиши, ҳамда йўлнинг қарши йўналишига чиқиш каби ҳолатларни автомат тарзда қайд этади.
Ушбу маълумотлар ҳайдовчиларнинг масъулиятлироқ бўлишига ва қоидаларга риоя қилишга ёрдам бериши кутилмоқда.
Қурилмалар жойлашган аниқ манзиллар рўйхати билан қуйида танишиш мумкин.

🔥1
Истанбулнинг собиқ мэри Акром Имомўғли қамоқ жазосига ҳукм қилинди, аммо сиёсий тақиқ йўқ
Туркиядаги мухолифат вакили, Истанбул шаҳрининг собиқ шаҳар ҳокими Акром Имомўғли 1 йилу 8 ой муддатга озодликдан маҳрум этилди. У ўз вазифасини бажариш жараёнида мансабдор шахсни ҳақорат қилганликда айбдор деб топилди.
Жиноят иши 2025 йил январ ойида Имомўғли Истанбул бош прокурори Оқин Гурлек ҳақида билдирган танқидий баёнотлар билан боғлиқ. Ҳозирча айнан қандай сўзлар айтилгани ошкор қилинмаган.
Суд муҳокамаси Истанбулда ўтказилиши керак эди, аммо суд зали катталиги етарли эмаслиги сабабли жараён Силивридаги Мармара қамоқхонасида ташкил этилди.
Прокуратура аввал Имомўғлини 2 йилу 8 ойдан 7 йилу 4 ойгача қамоққа ҳукм этишни, шунингдек, Туркия жиноят кодексининг 53-моддаси асосида уни сиёсий фаолиятдан маҳрум қилишни сўраган эди. Бироқ, суд қарорда бундай чекловга ўрин бермади.
Имомўғли ўз айбини инкор этиб, ишни сиёсий сабабларга боғлади. У 2025 йил март ойида коррупция ва террорчиликка алоқадорлик айбловлари бўйича Истанбулда қўлга олинган эди — бу воқеа уни мухолифат номзоди сифатида кўрсатиш кутилган партия қурултойи арафасида рўй берган.
Кўплаб таҳлилчилар Имомўғлини амалдаги президент Эрдўғаннинг асосий сиёсий рақиби сифатида кўришади.

Меҳнат шартномаси бекор қилинса — иш берувчи ҳисоб-китобни ўз вақтида амалга ошириши шарт
Меҳнат шартномаси бекор қилинган ҳолда, иш берувчи ўша куннинг ўзида ходим билан тўлиқ ҳисоб-китоб қилиши шарт.
Ҳисоб-китоб қуйидаги тўловларни ўз ичига олади:
🔹 охиригача тўланмаган иш ҳақи;
🔹 фойдаланилмаган асосий ва қўшимча таътиллар учун компенсация;
🔹 меҳнат қонунчилиги ёки шартномада назарда тутилган бошқа тўловлар.
Агар тўлов кечиктирилса, ҳар кечиккан кун учун Марказий банк қайта молиялаш ставкасига асосан 10 фоизи миқдорида компенсация тўланиши керак.
Бу қоида иш берувчи томонидан, албатта, бажарилиши лозим.

31 та корхона устун музокара кучига эга деб топилди — Рақобат қўмитаси хулосаси
Рақобат қўмитаси ҳудудий бошқармалари томонидан республика миқёсида бозор субъектлари фаолияти ва рақобат муҳити ўрганилиб, 31 та хўжалик юритувчи субъект “устун музокара кучига эга” деб еътироф этилди.
Таҳлиллар қуйидаги хизматлар бўйича олиб борилди:
🔹 маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш,
🔹 темир йўлда ташиш,
🔹 нефть-газ соҳасида таҳлил ва назорат,
🔹 суюлтирилган газни сақлаш,
🔹 иссиқлик энергиясини ишлаб чиқариш ва сотиш.
Қонуннинг 14-моддасига асосан, бу корхоналар белгиланган ҳудудларда битим шартларига таъсир ўтказиш салоҳиятига эга субъектлар сифатида қайд этилди.
Жумладан, Самарқанд, Қашқадарё, Жиззах, Навоий, Бухоро ва Тошкент вилоятларидан корхоналар рўйхатга киритилган.
Бу мақом бозордаги рақобатни мониторинг қилиш ва назоратни кучайтиришда муҳим аҳамиятга эга.

Телеграм орқали ҳайдовчилик гувоҳномаси ваъда қилган фирибгарлар ушланди
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўтказилган тезкор тадбирлар давомида ҳайдовчилик гувоҳномасини имтиҳонларсиз расмийлаштириб беришни ваъда қилган шахслар қўлга олинди.
Текширувлар давомида аниқланишича, фирибгарлар Телеграм ижтимоий тармоғида фуқаролар билан боғланиб, 5 миллион сўм эвазига гувоҳнома олиб беришларини айтган. Улар сохта ҳужжатлар тайёрлаш ёки “таниш-билиш” йўли билан расмийлаштиришни ваъда қилган.
Ҳолат юзасидан жиноий иш қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ички ишлар органлари фуқароларни бундай фирибгарларга учмаслик, шубҳали таклифларга ишонмаслик ва барча расмий ҳужжатларни қонун доирасида расмийлаштиришга чақирмоқда.

Кўкдала туманидаги ёнғин юзасидан жиноят иши қўзғатилди
Кўкдала туманида содир бўлган ёнғин билан боғлиқ ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 205-моддаси (ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш) ва 259-моддаси (ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузиш) бўйича жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов маълум қилди.
Ҳозирда тегишли соҳа мутахассислари иштирокида ёнғин кўлами ва етказилган зарар миқдорини аниқлаш ишлари амалга оширилмоқда.
Жиноят иши доирасида суд-тиббий, ёнғин келиб чиқишини аниқлаш бўйича суд-кимёвий, биология, криминалистика ва ёнғин техникавий экспертизалари тайинланган.
Ҳодиса юзасидан тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Болаларни ўткир тиғли буюм билан уриштирган блогерга нисбатан маъмурий чора кўрилди
Ижтимоий тармоқларда блогер Гулзода Абдуллаева (Чеченка)нинг болалар иштирокидаги ноўрин видеоси тарқалди. Унда блогер оилавий дам олиш вақтида ўз ўғли ва жиянини ўзаро уриштиргани, бу ҳолатни видеога олиб, шахсий Instagram саҳифаси орқали тарқатгани акс этган.
Мазкур ҳолат Болалар омбудсмани томонидан ўрганилиб, 2025 йил 14 июл куни Ички ишлар вазирлигига расмий сўров юборилган.
Текширувлар натижасида, Яккасарой тумани Ички ишлар бўлими томонидан Гулзода Абдуллаевага нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 47-моддаси (болаларни тарбиялаш ва таълим бериш борасидаги мажбуриятларни бузиш) бўйича иш юритилиб, у жавобгарликка тортилди.
Қонунчиликка мувофиқ, мазкур ҳуқуқбузарлик учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 бараваридан 5 бараваригача жарима белгиланган.
Болалар омбудсмани ўз муносабатида таъкидлаганидек, бола тарбиясида биринчи навбатда ота-онанинг масъулияти устувор ҳисобланади. Агарда фарзандга тарбия бериш ўрнига уни зўравонлик, агрессия ва шафқатсизликка чорловчи ҳолатлар юз берса, бундай ота-оналарнинг ўзи ҳам тарбияга муҳтож, дея билдирилди.