Дала четига экин: Фермерлар кенгаши қонун лойиҳаси бўйича тушунтириш берди
Бугун, 15 июль куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси мажлисида депутатлар қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш тизимини такомиллаштиришга қаратилган Қонун лойиҳасини иккинчи ўқишда қўриб чиқмоқда.
Фермерлар кенгаши мутахассисларининг ўрганишича, ижтимоий тармоқларда Қонун лойиҳаси билан танишмасдан ҳақиқатга тўғри келмайдиган постлар жойлаштирилган.
– Биринчидан, лойиҳага кўра дала четига экин экилмаганда фермерга эмас, балки дала четини иккиламчи ижарага олган шахсга нисбатан жарима қўлланилади.
– Иккинчидан, дала четига экин экилмаганда 3 карра солиқ умумий ерга эмас балки экилмаган дала четига нисбатан қўлланилади.
– Учинчидан, дала чети расмий ҳужжатлар билан, кадастр ҳужжати, ер ижара шартномасига асосан фермернинг зиммасига топширилмаган бўлса, ҳеч қандай жавобгарлик қўлланилмайди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

👎8👍2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Оққўрғонда Labo’га сув тўлдириб чўмилганлар 12 суткага қамалди
Ижтимоий тармоқларда бир неча фуқаролар Labo’га сув тўлдириб, чўмилгани, овқатлангани акс этган видео тарқалди. Тошкент вилояти ЙҲХБ ҳолат юзасидан маълумот берди.
Оққўрғон туманида ҳаракатланиб кетаётган автоуловнинг юкхонасида турли хил ҳаракатларни амалга ошириб, жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимаган ва жамоат тартибини бузган, шунингдек, бу ҳолатларни тасвирга олиб, ижтимоий тармоққа жойлаган фуқароларга 12 сутка маъмурий қамоқ жазоси белгиланди.

👍8👎1🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Фермерлар учун давлат субсидиялари ўз вақтида ва автоматик тарзда тўланиши шарт
Айни пайтда қишлоқ хўжалиги соҳасида фаолият юритаётган фермерлар давлат томонидан ваъда қилинган субсидия ва компенсацияларни ўз вақтида қабул қилолмаётгани кузатилмоқда. Амалда субсидия бериш тўғрисида хулоса чиқарилган бўлса-да, маблағлар фермерларнинг ҳисоб рақамларига тушмаётган ҳолатлар мавжуд.
Фермерлар субсидия хулосасини олиш учун бир неча ой вақт, меҳнат ва маблағ сарфлайди — ҳужжат йиғади, суғориш тизимини ўрнатади, электр энергиясидан фойдаланади, инвестиция киритади. Бироқ, охир-оқибатда улар "ҳисоб рақами нотўғри", "ариза қайта юборилсин", ёки "тизимда техник хато бор" каби баҳоналар билан маблағдан маҳрум қолмоқда.
Шунингдек, "CORP-agro" ахборот тизимидаги муаммолар айрим ҳолларда фермерларни асоссиз равишда қарздор сифатида кўрсатмоқда ва улардан маблағ ундиришга уринишлар кузатилмоқда.
Давлат томонидан субсидия бериш тўғрисида қарор чиқарилган бўлса, тўловлар автоматик равишда фермернинг ҳисоб рақамига ўтказилиши шарт. Агар техник носозлик ёки ҳисоб рақамида хатолик кузатилса, бу ҳақда фермерга расмий ва ўз вақтида хабар берилиши лозим.
Қишлоқ хўжалиги соҳасини ривожлантиришда фермерларни қоғозбозлик эмас, амалий ва самарали қўллаб-қувватлаш зарур.

👍7
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Суд тадбиркор Анвар Абдуқаюм томонидан қурилган кўп қаватли уйнинг лойиҳа ҳужжатларини ноқонуний деб топди
Таниқли тадбиркор Анвар Абдуқаюм томонидан Учтепа туманида қурилган якка тартибдаги уйнинг қурилишига рухсат берган туман қурилиш бўлим бошлиғи Аброр Бойбўсиновнинг келишиш тўғрисидаги хулосасини ноқонуний деб топди.
Яъни, 500 кв метрдан юқори бўлган қурилиш лойиҳа ҳужжатлари аслида туман эмас балки шаҳар қурилиш бўлими билан келишилиши керак бўлсада, бу амал туман бўлими томонидан бажарилган. Қурилиш объекти майдони кичрайтирилиб кўрсатилган ҳолда маълумот берилган, яъни қурилишнинг ҳақиқий майдони 500 квдан ошган бўлишига қарамасдан, 1 та яхлит қурилиш учун 2 та ҳужжат расмийлаштирилган. Баланд уй эгаси Анвар Абдуқаюм қурилишни бошлашдан аввал ён қўшни М.Касимовнинг розилигини олмаган, фавқулотда ҳолатларни олдини олиш чораларини кўрмаган.
Маълумки, ШНҚ регламентида қурилиш бошлашдан аввал қўшниларнинг розилиги олиниши кераклиги кўрсатилган, қурилиш бўлими эса негадир қўшнининг розилиги олинмаганига эътибор қаратмасдан, қурилишга кўр-кўрона рухсат берган.
Бош прокуратура аввалги суд қарорлани бекор қилиш бўйича протест киритган, камчилиги аниқланган ҳужжат бекор қилиниши кераклиги бўйича хулоса берган. Маъмурий ишлар бўйича Олий суд судьялари кўриб чиққан иш бугун якунига етди.
Суд қарорига кўра, шубҳали тарзда рухсат берилган 2 лойиҳанинг фақат 1 таси ўз кучида қолдирилди. Суд Бош прокуратура томонидан киритилган протестни қисман қаноатлантирди. Эндиликда А.Абдуқаюм мажбурий равишда қўшниси билан келишиши ва қурилган уйни қайта лойиҳалаштириши керак бўлади.

👍6🔥1
Илк ривожланиш марказлари ташкил этилади
Ҳукумат қарори билан “Илк ривожланиш марказлари тўғрисида”ги низом тасдиқланди.
Низом мактабгача таълим билан қамраб олинмаган ҳамда алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларга таълим-тарбия хизматларини кўрсатиш бўйича Илк ривожланиш марказларини ташкил этиш тартибини белгилайди.
Марказлар 3–6 ёшли болаларни, хусусан, камбағаллик даражаси юқори ва алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган оилалар фарзандларини қамраб олган ҳолда ташкил этилади.
Марказлар қуйидаги 2 та модел асосида фаолият кўрсатади:
🔹 махсус мактабгача таълим хизмати модели – педагоглар томонидан алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган оилаларнинг 2–7 ёшли фарзандлари учун яшаш хонадонига борган ҳолда таълим-тарбия жараёнини ташкил этиш;
🔹 ўйин гуруҳи модели – 3–6 ёшли болалар учун Марказларда ташкил этилган қисқа муддатли (3,5–4 соат) гуруҳ.
Марказлар туман (шаҳар) мактабгача ва мактаб таълими бўлими ҳузурида ташкил этилади.
Марказларга қабул қилинган барча тарбияланувчилардан ота-она тўлови ундирилмайди.

Давлат ОТМларига ўқишни кўчириш учун онлайн ариза юбориш бошланди
2025/2026 ўқув йили учун республика давлат олий таълим муассасаларига талабалар ўқишини кўчириш бўйича аризалар қуйидаги электрон тизимлар орқали рўйхатдан ўтказилади:
▫️2 та узрли сабабга кўра республиканинг бир давлат олий таълим муассасасидан бошқа олий таълим муассасасига ёки бир олий таълим муассасаси доирасида – “transfer.edu.uz”;
▫️хорижий ва нодавлат олий таълим муассасаларидан давлат олий таълим муассасаларининг мос ва турдош таълим йўналишларига – “my.uzbmb.uz”.
Аризалар 2025 йил 5 августга (шу куни ҳам) қадар қабул қилинади.

“Сен итсан!” — Болаларни ҳақоратлаган “дифектолог”га жавобгарлик белгиланди
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Ижтимоий тармоқларда ўзини гўёки дифектолог-психолог деб таништирган Д.Ж. томонидан дудуқланиш муаммоси бор болаларни ҳақоратлаш, қўрқитиш ва зўравонликка асосланган “усуллар” орқали даволашга урингани акс этган видеолавҳа кенг муҳокамаларга сабаб бўлган эди.
Мазкур ҳолат юзасидан 2024 йилнинг охири ва 2025 йил январ ойида Болалар омбудсмани томонидан ўрганиш ўтказилган ва жамоатчиликка расмий маълумот берилган.
Болалар омбудсманининг расмий сўрови асосида малакали логопед ва дефектологлар иштирокида ташкил этилган ишчи гуруҳ Д.Ж.нинг фаолиятини атрофлича таҳлил қилган. Хулосага кўра, Д.Ж.нинг дудуқланиш муаммосини бартараф этишда қўллаётган услублари умуман илмий асосга эга эмас, болаларга нисбатан руҳий ва жисмоний босим кўрсатиш ҳолатлари қайд этилган. Бу эса болалар соғлиғи, руҳияти ва тарбиясига жиддий зарар етказиши, шунингдек, педагогик ва этик меъёрларга тўла зид экани таъкидланган.
Шу асосда Болалар омбудсмани прокуратурага ҳуқуқий баҳо бериш учун расмий сўров йўллаган ва Д.Ж.га нисбатан жиноий иш юритуви бошланган.
Бироз вақт ўтиб, Д.Ж. дудуқланиш муаммоси бор болалар билан ўз амалиётини яна давом эттиргани, бу фаолият илмий ва ҳуқуқий жиҳатдан мутлақо асосланмагани кузатилган.
Шу муносабат билан 2025 йил 2 июнь куни Бош прокуратурага қўшимча сўров юборилган.
Натижада, 2025 йил 25 июнь куни Тошкент шаҳри Юнусобод тумани прокуратураси томонидан 17.04.2025 санасида чиқарилган жиноят ишини тугатиш тўғрисидаги қарор бекор қилинди. Иш ҳужжатлари тергов ҳаракатлари учун Юнусобод тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлимига юборилди.
2025 йил 4 июль куни Тергов бўлими томонидан Д.Ж.нинг бола манфаатларига зид хатти-ҳаракатлари юзасидан жиноят иши қўзғатилди. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Болалар омбудсмани болалар ҳуқуқлари ва манфаатлари нуқтаи назаридан мазкур иш юзасидан ўз назоратини давом эттиради.
Ҳолат юзасидан қўшимча маълумотлар берилиши режалаштирилган.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍11🔥2
Анталия соҳилларида ҳалокатга учраган 2000 йиллик кемадан ноёб тарихий ашёлар топилди
Анталия қирғоқларидан сўнгги эллинистик-илк Рим даврига оид жуда яхши сақланган кема қолдиқлари топилди.
👉 https://effect.uz/6469
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Анталия қирғоқларидан сўнгги эллинистик-илк Рим даврига оид жуда яхши сақланган кема қолдиқлари топилди.
👉 https://effect.uz/6469
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍5🔥2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов Ахсикент археология паркида қурилиш ва қазишма ишлари билан танишди
Шунингдек, вилоят раҳбари мажмуага сайёҳатга келган бир гуруҳ андижонлик нуронийлар билан мулоқот қилган.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Шунингдек, вилоят раҳбари мажмуага сайёҳатга келган бир гуруҳ андижонлик нуронийлар билан мулоқот қилган.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шаҳар бедарвоза эмас! Анвар Абдуқаюм қурган салобатли иморатдан қўшнилар норози...
👉 https://youtu.be/IjU6MHwoWSA
👉 https://youtu.be/IjU6MHwoWSA
👍8👎1🔥1
Коррупция ҳолати фош этилди
Коррупцияга қарши курашиш йўналишида ДХХ ва Бош прокуратура ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида ички ишлар органлари тизимида қонунбузилиш ҳолати аниқланди.
Хусусан, Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Миробод тумани ички ишлар органлари фаолиятини мувоффиқлаштириш бошқармасининг бўлинма бошлиғи, подполковник ҳарбий унвонида бўлган У.С. Яккасарой тумани ИИО ФМБ Тергов бўлими томонидан Жиноят Кодексининг 273-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган фуқарога нисбатан қўлланилган қамоқ эҳтиёт чорасини гаров эҳтиёт чорасига ўзгартириб беришни ваъда қилиб, муқаддам айбланувчининг қариндошидан 18 минг АҚШ доллари олади.
Аммо, у берган ваъдасининг уддасидан чиқа олмагач, ушбу маблағнинг бир қисмини қайтараётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Ҳозирда мазкур мансабдор шахсга нисбатан Жиноят кодексининг 168 ва 211-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланди.
Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥1
EFFECT.UZ | Расмий канал
Бухорода қонунларни топтаётган қонун ҳимоячиларими? Таҳририятимизга Бухоро вилояти Шофиркон туманидан мурожаат келиб тушди. Маълум бўлишича, 2024 йил 8 октябрь куни ИИБ ходимлари Жўраев, Усмонов, Салимов ва Ҳайдаров ишлаётган жойга бостириб келиб, бирданига…
Суд очиқ, лекин камералар ўчиқ: Бухорода журналист суд залидан чиқариб юборилди
2025 йил 24 июнь куни Бухоро вилояти судининг жиноят ишлари бўйича апелляция инстанциясида Жўраев, Усмонов, Салимов ва Ҳайдаровга оид жиноят иши муҳокама қилинди. Мазкур иш бўйича аввалроқ Бухоро вилояти жиноят ишлари бўйича Шофиркон туман суди томонидан 2025 йил 5 майда ҳукм чиқарилган эди. Судланганлар бу қарордан норози бўлиб, апелляция шикояти билан мурожаат қилган.
Суд мажлиси очиқ шаклда ўтказилди. Адвокат томонидан ишга ойдинлик киритиш мақсадида “Навоий кон-металлургия комбинати” АЖ мутахассисини жалб этиш бўйича илтимоснома киритилди. Судлов ҳайъати мазкур илтимосномани қисман қаноатлантирди.
Томонлар вакиллари суд мажлисини ёпиқ тарзда ўтказишга қарши чиқмаган бўлса-да, оммавий ахборот воситалари ҳамда Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамоат ташкилоти вакилларига аудио ва видео ёзув олишга рухсат этилмади. Судьялар бу ҳолатни видеоёзувларнинг ижтимоий тармоқларга тарқалиши орқали уларнинг ўзларига нисбатан босим бўлиши мумкинлиги билан изоҳлади. Бироқ, ушбу эҳтимолий босим кимлар томонидан бўлиши ҳақида аниқ маълумот берилмади.
Effect.uz нашри мухбирининг “Агар журналистларга видеога олишга рухсат берилмаса, нега суд залидаги камералар ҳам ишламаяпти?” деган саволига жавоб сифатида судья Effect.uz вакилини суд залидан чиқариб юборди.
Суд мажлиси Бухоро вилояти суди жиноят ишлари бўйича апелляция инстанцияси ҳайъати — раиси Жураев Нозимжон Сатторович, маърузачи Ҳамрокулов Суҳроб Қурбонович ва ҳайъат аъзоси Тангриев Турсунбай Хўжабердиевич иштирокида ўтказилди.

😢9👎2👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
2025 йил 20 июлдан божхонада янги тартиблар амалга киритилади
Шахсий эҳтиёж учун божсиз олиб кириш нормалари қуйидагича белгиланди:
Ҳаво транспортида — 1000 АҚШ доллари;
Темирйўл ва дарё транспортида — 500 АҚШ доллари;
Автомобил ва пиёда ўтиш пунктларида — 300 АҚШ долларигача қийматдаги товарлар божсиз олиб кирилади.
Бироқ ишончли шартлар ҳам белгиланган:
🔹 Темир йўл, дарё ва автомобил йўли орқали келган шахс 2 календар кундан кам хорижда бўлган бўлса,
🔹 Ҳаво транспортида қайтган шахс 3 календар кундан кам муддат хорижда бўлган бўлса —
божсиз норма қўлланилмайди.
Бу ҳолатда, олиб келинаётган товарлар тўлиқ тижорат мақсадида деб қаралади ва товарнинг барча қиймати бўйича ягона божхона тўлови ундирилади.
Эслатма: Ушбу тартиблар 2025 йил 20 июлдан амалга киритилади!

👎5👍3😢2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистонда ўрнатилган лифтларнинг катта қисми техник талабларга жавоб бермайди
Сўнгги 2 йилда республика бўйича 11,4 мингта лифт ўрнатилган бўлса-да, уларнинг 8,9 мингтаси (78%) техник синовдан ўтказилмаган. Бу ҳақда Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги расмийси Рауфжон Расулов маълум қилди.
6 мингта лифтда (52%) техник паспорт йўқ, 7,4 мингта лифтга (65%) техник хизмат кўрсатувчи мавжуд эмас.
Европа ва Туркия тажрибаси асосида, лифт хавфсизлиги ва бутун ҳаёт циклини назорат қилувчи янги тизим жорий этилмоқда.
Ҳозирги сервис ва техник кўрик тизими самарасиз деб баҳоланмоқда. Янги тизим Туркия, Хитой ва БАА каби давлатлар амалиёти асосида шакллантирилади.

😢8👎2
Давлат бошқаруви тизимида самарадорлик оширилади
“Давлат бошқаруви тизимида самарадорлик, проактивлик ва натижадорликни ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент фармони қабул қилинди
Фармонга кўра:
🔹Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги тугатилиб унинг ахборот соҳасида назорат ва мониторинг бўйича вазифа ва функциялари Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат инспекциясига ўтказилди;
🔹Оммавий коммуникациялар масалалари бўйича марказ Администрация бўйсунувига ўтказилди;
🔹Наркотикларни назорат қилиш миллий маркази негизида Наркотиклар ва ўқотар қуролларни назорат қилиш агентлиги ташкил этилди;
🔹Администрация Матбуот хизмати медиа-маркази негизида Оммавий ахборот воситалари учун контент тайёрлаш маркази ташкил этилди;
🔹Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги негизида Бошқарув самарадорлиги агентлиги ташкил этилди;
🔹Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси Администрация бўйсунувига ўтказилди.
2025 йил 1 сентябргача қуйидагиларга қаратилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари ишлаб чиқилади:
➖бюрократик тўсиқларни бартараф этиш, такрорланувчи назорат функцияларини бекор қилиш, қарор қабул қилишда шаффофлик ва очиқликни таъминлашга қаратилган республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари фаолияти самарадорлигини ошириш;
➖ ҳудудларни комплекс ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва даромадларини ошириш борасида маҳаллий ҳокимликлар иқтисодий, маъмурий ва молиявий ваколатларини янада кенгайтириш.

👍28😢3👎1
43 млрд сўмлик давлат харидларидаги қонунбузилишлар аниқланди ва танловлар бекор қилинди
Рақобатни тарғиб этиш ва давлат харидларида холис рақобат муҳитини таъминлаш мақсадида Рақобат қўмитаси томонидан амалга оширилган ўрганишлар натижасида умумий қиймати 43,0 млрд сўмга яқин бўлган давлат харидларида рақобатга зид ҳаракатлар аниқланиб, ушбу ҳолатлар буюртмачи ташкилотлар томонидан ихтиёрий равишда бекор қилинди.
Жумладан:
🔹 Андижон вилоятида ижтимоий қўллаб-қувватлаш маркази томонидан ўтказилган тендерда иштирокчилар нохолис баҳолангани учун танлов бекор қилинди.
🔹 Жиззах вилоятида футбол академияси томонидан белгиланган чекловчи талаблар туфайли савдолар бекор этилди.
🔹 Қашқадарё вилоятида Қамаши туман ободонлаштириш бошқармаси томонидан баҳолаш мезонларининг мавжуд эмаслиги ва нохолис баҳолаш ҳолатлари сабабли танлов бекор қилинди.
🔹 Самарқанд вилоятидаги 8 та давлат ташкилоти томонидан ўтказилган 12,4 млрд сўмлик танловларда рақобатга зид ҳолатлар аниқланиб, уларнинг барчаси бекор қилинди.
🔹 Хоразм вилоятида бир қатор ташкилотлар танловлари ҳам қонунбузилишлар сабабли тўхтатилди.
🔹 Тошкент шаҳрида эса 25,7 млрд сўмлик тендерларда аниқланган қоидабузарликлар асосида, Махсус комиссия иши давомида танловлар бекор қилинди.
Қўмита давлат харидларида шаффофлик ва тенглик тамойилларига амал қилиниши устидан назоратни кучайтиришда давом этади.

😢4👍3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Чорвоқ соҳилида қурилиш ишлари бошлангани айтилмоқда – Агаларов ваъдасини буздими?
Чорвоқ сув омбори қирғоғида озарбайжонлик инвестор Агаларовга тегишли бўлган “Чорвоқ” туристик дам олиш маскани доирасида айрим лойиҳалар бўйича ер ишлари бошлангани маълум қилинмоқда.
Шу билан бирга, Агаларовнинг Боку шаҳрида журналистлар билан ўтказган учрашувида у “Чорвоқ” мега-лойиҳаси фақат жамоатчилик билан келишув, экологик экспертизалар ва барча зарур ҳужжатлар тайёр бўлгачгина амалга оширилиши ҳақида ваъда берган эди.
Агар бу жараёнда мазкур ваъдалар инкор этиладиган бўлса, фаол фуқаролик жамияти ва жамоатчилик бу каби йирик қурилишларга қарши Орхус конвенцияси (Орксус) асосида петиция ва бошқа қонуний ташаббусларни кўтариши мумкин.

👍10👎6🔥1😢1
Қорақалпоғистонда кучли иссиқлар сабабли боғчалар фаолияти вақтинча тўхтатилди
Қорақалпоғистон Республикасининг Хўжайли туманида об-ҳаво шароити кескин иссиқлашгани муносабати билан барча давлат мактабгача таълим ташкилотлари вақтинча ўз фаолиятини тўхтатди. Бу туман ҳокимининг тегишли қарори асосида амалга оширилди.
Маълум қилинишича, 16–18 июль кунлари ҳаво ҳарорати +40 даражадан юқори бўлиши кутилмоқда. Бу борада аввалроқ «Ўзгидромет» томонидан ҳам республика ҳудудларига жуда иссиқ ҳаво оқимлари кириб келиши ҳақида огоҳлантирув эълон қилинган эди.
17 июль кунидан бошлаб мамлакат шимоли, жануби ва чўл ҳудудларида, шунингдек 18–20 июль кунлари Ўзбекистоннинг кенг ҳудудларида ҳаво ҳарорати +40...+43 даражагача, айрим жойларда эса +44...+45 даражагача кўтарилиши кутилмоқда.
Шу билан бирга, баъзи ҳудудларда шамол тезлиги 13–18 м/с гача кучайиши ва чанг-тўзонли ҳаво кузатилиши мумкин.

👍4😢1