EFFECT.UZ | Расмий канал
18.3K subscribers
67.8K photos
16K videos
31 files
68.1K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
“Ташаббусли бюджет” жараёнларининг 2-мавсуми бошланди

Бугун, 15 июлдан “Очиқ бюджет” порталида “Ташаббусли бюджет” жараёнларининг 2025 йилги 2-мавсуми доирасида лойиҳа киритиш босқичи бошланди.

Эслатиб ўтамиз, жараёнлар қуйидаги саналарда:

▫️Лойиҳа киритиш босқичи — 15 июл – 3 август;
▫️Саралаш босқичи — 4–18 август;
▫️Тарғибот босқичи — 19–21 август;
▫️Овоз бериш босқичи — 22–31 август кунлари ўтказилади.

Ўз ҳудудингиздаги мавжуд муаммоларни ҳал этиш бўйича ташаббус кўрсатинг, фаол бўлинг!

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎1
Эркин Йўлдошев Тошкент шаҳар прокурори лавозимидан озод этилди

Эркин Йўлдошев Тошкент шаҳар прокурори лавозимидан озод этилди ва Президент Администрацияси Комплаенс хизмати раҳбари этиб тайинланди.

У 2023 йил январидан бери Тошкент шаҳар прокурори сифатида фаолият юритиб келаётган эди. Бундан ташқари, у прокуратура тизимида турли лавозимларда ишлаган — жумладан, 2017 йил апрелида Бош прокурор ўринбосари лавозимига тайинланган.

2023 йил 14 январь куни Президент фармони билан Эркин Йўлдошевга «III даражали давлат адлия маслаҳатчиси» махсус унвони берилган. Бу унвон генерал-майор мақомига тенглаштирилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍14🔥2
Республикада мойли экинларни етиштириш ривожлантирилади

“Республикада мойли экинлар етиштиришни ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (438-сон, 14.07.2025 й.) қабул қилинди.

Қарор билан республика ҳудудларида мойли экинлар уруғликларини етиштиришга ихтисослаштириладиган туманлар тасдиқланди.

Қарорга кўра, ҳудудларнинг тупроқ-иқлим шароитидан келиб чиққан ҳолда, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган суғориладиган майдонларнинг 5 фоизигача алмашлаб экиш тизимида мойли экинлар экилишига рухсат берилади.

Кунгабоқар экинининг тупроқ унумдорлигига таъсирини инобатга олиб, асосий ва такрорий майдонларга экилган кунгабоқар экинидан кейин сидерат экинларини экиш ва тупроқ остига шудгор қилиш амалиёти қўлланилади.

Қайта ишловчи ёғ-мой корхоналари билан маҳсулот етиштирувчи субъектлар ўртасида мойли экинлар ҳосилини харид қилиш бўйича шартномалар "Агроплатформа" ахборот тизими орқали тузилади.

2026 йил ҳосилидан бошлаб, мойли экинлар етиштириладиган майдонларнинг аниқ ҳисоб-китоби юритилади ва ушбу экин майдонларининг 500 гектарида илмий асосланган алмашлаб экиш тизими жорий қилинади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Адвокатнинг ўзи адвокат ҳимоясига муҳтож

Сурхондарё вилоятининг Жарқўрғон туманида фаолият юритувчи адвокатлик ҳайъати адвокати ички ишлар идоралари томонидан қўзғатилиб, ҳозирда жиноят ишлари бўйича мазкур туман судида кўрилаётган жиноят иши бўйича суд идораларидаги мансабдор танишлари орқали айбланувчига нисбатан озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинланишида ёрдам бериш эвазига 60 минг АҚШ доллари талаб қилади.

ДХХ ва прокуратура ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда адвокат сўралган пул маблағидан 50 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Ҳозирда унга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди ва 28,211-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди.
Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎1🔥1
Дала четига экин: Фермерлар кенгаши қонун лойиҳаси бўйича тушунтириш берди

Бугун, 15 июль куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси мажлисида депутатлар қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш тизимини такомиллаштиришга қаратилган Қонун лойиҳасини иккинчи ўқишда қўриб чиқмоқда.

Фермерлар кенгаши мутахассисларининг ўрганишича, ижтимоий тармоқларда Қонун лойиҳаси билан танишмасдан ҳақиқатга тўғри келмайдиган постлар жойлаштирилган.

– Биринчидан, лойиҳага кўра дала четига экин экилмаганда фермерга эмас, балки дала четини иккиламчи ижарага олган шахсга нисбатан жарима қўлланилади.

– Иккинчидан, дала четига экин экилмаганда 3 карра солиқ умумий ерга эмас балки экилмаган дала четига нисбатан қўлланилади.

– Учинчидан, дала чети расмий ҳужжатлар билан, кадастр ҳужжати, ер ижара шартномасига асосан фермернинг зиммасига топширилмаган бўлса, ҳеч қандай жавобгарлик қўлланилмайди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎8👍2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Оққўрғонда Labo’га сув тўлдириб чўмилганлар 12 суткага қамалди

Ижтимоий тармоқларда бир неча фуқаролар Labo’га сув тўлдириб, чўмилгани, овқатлангани акс этган видео тарқалди. Тошкент вилояти ЙҲХБ ҳолат юзасидан маълумот берди.

Оққўрғон туманида ҳаракатланиб кетаётган автоуловнинг юкхонасида турли хил ҳаракатларни амалга ошириб, жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимаган ва жамоат тартибини бузган, шунингдек, бу ҳолатларни тасвирга олиб, ижтимоий тармоққа жойлаган фуқароларга 12 сутка маъмурий қамоқ жазоси белгиланди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍8👎1🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Фермерлар учун давлат субсидиялари ўз вақтида ва автоматик тарзда тўланиши шарт

Айни пайтда қишлоқ хўжалиги соҳасида фаолият юритаётган фермерлар давлат томонидан ваъда қилинган субсидия ва компенсацияларни ўз вақтида қабул қилолмаётгани кузатилмоқда. Амалда субсидия бериш тўғрисида хулоса чиқарилган бўлса-да, маблағлар фермерларнинг ҳисоб рақамларига тушмаётган ҳолатлар мавжуд.

Фермерлар субсидия хулосасини олиш учун бир неча ой вақт, меҳнат ва маблағ сарфлайди — ҳужжат йиғади, суғориш тизимини ўрнатади, электр энергиясидан фойдаланади, инвестиция киритади. Бироқ, охир-оқибатда улар "ҳисоб рақами нотўғри", "ариза қайта юборилсин", ёки "тизимда техник хато бор" каби баҳоналар билан маблағдан маҳрум қолмоқда.

Шунингдек, "CORP-agro" ахборот тизимидаги муаммолар айрим ҳолларда фермерларни асоссиз равишда қарздор сифатида кўрсатмоқда ва улардан маблағ ундиришга уринишлар кузатилмоқда.

Давлат томонидан субсидия бериш тўғрисида қарор чиқарилган бўлса, тўловлар автоматик равишда фермернинг ҳисоб рақамига ўтказилиши шарт. Агар техник носозлик ёки ҳисоб рақамида хатолик кузатилса, бу ҳақда фермерга расмий ва ўз вақтида хабар берилиши лозим.

Қишлоқ хўжалиги соҳасини ривожлантиришда фермерларни қоғозбозлик эмас, амалий ва самарали қўллаб-қувватлаш зарур.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍7
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Суд тадбиркор Анвар Абдуқаюм томонидан қурилган кўп қаватли уйнинг лойиҳа ҳужжатларини ноқонуний деб топди

Таниқли тадбиркор Анвар Абдуқаюм томонидан Учтепа туманида қурилган якка тартибдаги уйнинг қурилишига рухсат берган туман қурилиш бўлим бошлиғи Аброр Бойбўсиновнинг келишиш тўғрисидаги хулосасини ноқонуний деб топди.

Яъни, 500 кв метрдан юқори бўлган қурилиш лойиҳа ҳужжатлари аслида туман эмас балки шаҳар қурилиш бўлими билан келишилиши керак бўлсада, бу амал туман бўлими томонидан бажарилган. Қурилиш объекти майдони кичрайтирилиб кўрсатилган ҳолда маълумот берилган, яъни қурилишнинг ҳақиқий майдони 500 квдан ошган бўлишига қарамасдан, 1 та яхлит қурилиш учун 2 та ҳужжат расмийлаштирилган. Баланд уй эгаси Анвар Абдуқаюм қурилишни бошлашдан аввал ён қўшни М.Касимовнинг розилигини олмаган, фавқулотда ҳолатларни олдини олиш чораларини кўрмаган.

Маълумки, ШНҚ регламентида қурилиш бошлашдан аввал қўшниларнинг розилиги олиниши кераклиги кўрсатилган, қурилиш бўлими эса негадир қўшнининг розилиги олинмаганига эътибор қаратмасдан, қурилишга кўр-кўрона рухсат берган.

Бош прокуратура аввалги суд қарорлани бекор қилиш бўйича протест киритган, камчилиги аниқланган ҳужжат бекор қилиниши кераклиги бўйича хулоса берган. Маъмурий ишлар бўйича Олий суд судьялари кўриб чиққан иш бугун якунига етди.

Суд қарорига кўра, шубҳали тарзда рухсат берилган 2 лойиҳанинг фақат 1 таси ўз кучида қолдирилди. Суд Бош прокуратура томонидан киритилган протестни қисман қаноатлантирди. Эндиликда А.Абдуқаюм мажбурий равишда қўшниси билан келишиши ва қурилган уйни қайта лойиҳалаштириши керак бўлади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍6🔥1
Илк ривожланиш марказлари ташкил этилади

Ҳукумат қарори билан “Илк ривожланиш марказлари тўғрисида”ги низом тасдиқланди.

Низом мактабгача таълим билан қамраб олинмаган ҳамда алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларга таълим-тарбия хизматларини кўрсатиш бўйича Илк ривожланиш марказларини ташкил этиш тартибини белгилайди.

Марказлар 3–6 ёшли болаларни, хусусан, камбағаллик даражаси юқори ва алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган оилалар фарзандларини қамраб олган ҳолда ташкил этилади.

Марказлар қуйидаги 2 та модел асосида фаолият кўрсатади:

🔹 махсус мактабгача таълим хизмати модели – педагоглар томонидан алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган оилаларнинг 2–7 ёшли фарзандлари учун яшаш хонадонига борган ҳолда таълим-тарбия жараёнини ташкил этиш;

🔹 ўйин гуруҳи модели3–6 ёшли болалар учун Марказларда ташкил этилган қисқа муддатли (3,5–4 соат) гуруҳ.

Марказлар туман (шаҳар) мактабгача ва мактаб таълими бўлими ҳузурида ташкил этилади.

Марказларга қабул қилинган барча тарбияланувчилардан ота-она тўлови ундирилмайди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Давлат ОТМларига ўқишни кўчириш учун онлайн ариза юбориш бошланди

2025/2026 ўқув йили учун республика давлат олий таълим муассасаларига талабалар ўқишини кўчириш бўйича аризалар қуйидаги электрон тизимлар орқали рўйхатдан ўтказилади:

▫️2 та узрли сабабга кўра республиканинг бир давлат олий таълим муассасасидан бошқа олий таълим муассасасига ёки бир олий таълим муассасаси доирасида – “transfer.edu.uz”;

▫️хорижий ва нодавлат олий таълим муассасаларидан давлат олий таълим муассасаларининг мос ва турдош таълим йўналишларига – “my.uzbmb.uz”.

Аризалар 2025 йил 5 августга (шу куни ҳам) қадар қабул қилинади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
“Сен итсан!” — Болаларни ҳақоратлаган “дифектолог”га жавобгарлик белгиланди

Ижтимоий тармоқларда ўзини гўёки дифектолог-психолог деб таништирган Д.Ж. томонидан дудуқланиш муаммоси бор болаларни ҳақоратлаш, қўрқитиш ва зўравонликка асосланган “усуллар” орқали даволашга урингани акс этган видеолавҳа кенг муҳокамаларга сабаб бўлган эди.

Мазкур ҳолат юзасидан 2024 йилнинг охири ва 2025 йил январ ойида Болалар омбудсмани томонидан ўрганиш ўтказилган ва жамоатчиликка расмий маълумот берилган.

Болалар омбудсманининг расмий сўрови асосида малакали логопед ва дефектологлар иштирокида ташкил этилган ишчи гуруҳ Д.Ж.нинг фаолиятини атрофлича таҳлил қилган. Хулосага кўра, Д.Ж.нинг дудуқланиш муаммосини бартараф этишда қўллаётган услублари умуман илмий асосга эга эмас, болаларга нисбатан руҳий ва жисмоний босим кўрсатиш ҳолатлари қайд этилган. Бу эса болалар соғлиғи, руҳияти ва тарбиясига жиддий зарар етказиши, шунингдек, педагогик ва этик меъёрларга тўла зид экани таъкидланган.

Шу асосда Болалар омбудсмани прокуратурага ҳуқуқий баҳо бериш учун расмий сўров йўллаган ва Д.Ж.га нисбатан жиноий иш юритуви бошланган.

Бироз вақт ўтиб, Д.Ж. дудуқланиш муаммоси бор болалар билан ўз амалиётини яна давом эттиргани, бу фаолият илмий ва ҳуқуқий жиҳатдан мутлақо асосланмагани кузатилган.

Шу муносабат билан 2025 йил 2 июнь куни Бош прокуратурага қўшимча сўров юборилган.

Натижада, 2025 йил 25 июнь куни Тошкент шаҳри Юнусобод тумани прокуратураси томонидан 17.04.2025 санасида чиқарилган жиноят ишини тугатиш тўғрисидаги қарор бекор қилинди. Иш ҳужжатлари тергов ҳаракатлари учун Юнусобод тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлимига юборилди.

2025 йил 4 июль куни Тергов бўлими томонидан Д.Ж.нинг бола манфаатларига зид хатти-ҳаракатлари юзасидан жиноят иши қўзғатилди. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Болалар омбудсмани болалар ҳуқуқлари ва манфаатлари нуқтаи назаридан мазкур иш юзасидан ўз назоратини давом эттиради.

Ҳолат юзасидан қўшимча маълумотлар берилиши режалаштирилган.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍11🔥2
Анталия соҳилларида ҳалокатга учраган 2000 йиллик кемадан ноёб тарихий ашёлар топилди

Анталия қирғоқларидан сўнгги эллинистик-илк Рим даврига оид жуда яхши сақланган кема қолдиқлари топилди.

👉 https://effect.uz/6469

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍5🔥2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов Ахсикент археология паркида қурилиш ва қазишма ишлари билан танишди

Шунингдек, вилоят раҳбари мажмуага сайёҳатга келган бир гуруҳ андижонлик нуронийлар билан мулоқот қилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шаҳар бедарвоза эмас! Анвар Абдуқаюм қурган салобатли иморатдан қўшнилар норози...

👉 https://youtu.be/IjU6MHwoWSA
👍8👎1🔥1
Коррупция ҳолати фош этилди

Коррупцияга қарши курашиш йўналишида ДХХ ва Бош прокуратура ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида ички ишлар органлари тизимида қонунбузилиш ҳолати аниқланди.

Хусусан, Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Миробод тумани ички ишлар органлари фаолиятини мувоффиқлаштириш бошқармасининг бўлинма бошлиғи, подполковник ҳарбий унвонида бўлган У.С. Яккасарой тумани ИИО ФМБ Тергов бўлими томонидан Жиноят Кодексининг 273-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган фуқарога нисбатан қўлланилган қамоқ эҳтиёт чорасини гаров эҳтиёт чорасига ўзгартириб беришни ваъда қилиб, муқаддам айбланувчининг қариндошидан 18 минг АҚШ доллари олади.

Аммо, у берган ваъдасининг уддасидан чиқа олмагач, ушбу маблағнинг бир қисмини қайтараётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Ҳозирда мазкур мансабдор шахсга нисбатан Жиноят кодексининг 168 ва 211-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланди.
Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥1
EFFECT.UZ | Расмий канал
Бухорода қонунларни топтаётган қонун ҳимоячиларими? Таҳририятимизга Бухоро вилояти Шофиркон туманидан мурожаат келиб тушди. Маълум бўлишича, 2024 йил 8 октябрь куни ИИБ ходимлари Жўраев, Усмонов, Салимов ва Ҳайдаров ишлаётган жойга бостириб келиб, бирданига…
Суд очиқ, лекин камералар ўчиқ: Бухорода журналист суд залидан чиқариб юборилди

2025 йил 24 июнь куни Бухоро вилояти судининг жиноят ишлари бўйича апелляция инстанциясида Жўраев, Усмонов, Салимов ва Ҳайдаровга оид жиноят иши муҳокама қилинди. Мазкур иш бўйича аввалроқ Бухоро вилояти жиноят ишлари бўйича Шофиркон туман суди томонидан 2025 йил 5 майда ҳукм чиқарилган эди. Судланганлар бу қарордан норози бўлиб, апелляция шикояти билан мурожаат қилган.

Суд мажлиси очиқ шаклда ўтказилди. Адвокат томонидан ишга ойдинлик киритиш мақсадида “Навоий кон-металлургия комбинати” АЖ мутахассисини жалб этиш бўйича илтимоснома киритилди. Судлов ҳайъати мазкур илтимосномани қисман қаноатлантирди.

Томонлар вакиллари суд мажлисини ёпиқ тарзда ўтказишга қарши чиқмаган бўлса-да, оммавий ахборот воситалари ҳамда Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамоат ташкилоти вакилларига аудио ва видео ёзув олишга рухсат этилмади. Судьялар бу ҳолатни видеоёзувларнинг ижтимоий тармоқларга тарқалиши орқали уларнинг ўзларига нисбатан босим бўлиши мумкинлиги билан изоҳлади. Бироқ, ушбу эҳтимолий босим кимлар томонидан бўлиши ҳақида аниқ маълумот берилмади.

Effect.uz нашри мухбирининг “Агар журналистларга видеога олишга рухсат берилмаса, нега суд залидаги камералар ҳам ишламаяпти?” деган саволига жавоб сифатида судья Effect.uz вакилини суд залидан чиқариб юборди.

Суд мажлиси Бухоро вилояти суди жиноят ишлари бўйича апелляция инстанцияси ҳайъати — раиси Жураев Нозимжон Сатторович, маърузачи Ҳамрокулов Суҳроб Қурбонович ва ҳайъат аъзоси Тангриев Турсунбай Хўжабердиевич иштирокида ўтказилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢9👎2👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
2025 йил 20 июлдан божхонада янги тартиблар амалга киритилади

Шахсий эҳтиёж учун божсиз олиб кириш нормалари қуйидагича белгиланди:

Ҳаво транспортида1000 АҚШ доллари;
Темирйўл ва дарё транспортида500 АҚШ доллари;
Автомобил ва пиёда ўтиш пунктларида300 АҚШ долларигача қийматдаги товарлар божсиз олиб кирилади.

Бироқ ишончли шартлар ҳам белгиланган:
🔹 Темир йўл, дарё ва автомобил йўли орқали келган шахс 2 календар кундан кам хорижда бўлган бўлса,
🔹 Ҳаво транспортида қайтган шахс 3 календар кундан кам муддат хорижда бўлган бўлса —
божсиз норма қўлланилмайди.

Бу ҳолатда, олиб келинаётган товарлар тўлиқ тижорат мақсадида деб қаралади ва товарнинг барча қиймати бўйича ягона божхона тўлови ундирилади.

Эслатма: Ушбу тартиблар 2025 йил 20 июлдан амалга киритилади!

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎5👍3😢2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистонда ўрнатилган лифтларнинг катта қисми техник талабларга жавоб бермайди

Сўнгги 2 йилда республика бўйича 11,4 мингта лифт ўрнатилган бўлса-да, уларнинг 8,9 мингтаси (78%) техник синовдан ўтказилмаган. Бу ҳақда Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги расмийси Рауфжон Расулов маълум қилди.

6 мингта лифтда (52%) техник паспорт йўқ, 7,4 мингта лифтга (65%) техник хизмат кўрсатувчи мавжуд эмас.

Европа ва Туркия тажрибаси асосида, лифт хавфсизлиги ва бутун ҳаёт циклини назорат қилувчи янги тизим жорий этилмоқда.

Ҳозирги сервис ва техник кўрик тизими самарасиз деб баҳоланмоқда. Янги тизим Туркия, Хитой ва БАА каби давлатлар амалиёти асосида шакллантирилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢8👎2