Президент администрациясида янги тузилма тасдиқланди ва 284 та штат қисқартирилди
Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев томонидан "Давлат бошқаруви тизимида самарадорлик, проактивлик ва натижадорликни ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармон имзоланди. Ушбу фармонга мувофиқ, Президент администрациясининг янги тузилмаси тасдиқланди.
Натижада администрация ва унинг таркибидаги ташкилотларда 284 та штат қисқартирилди, такрорланувчи лавозимлар оптималлаштирилди.
Фармонга асосан, эндиликда Президент администрацияси фаолиятида 5 та устувор йўналиш белгиланди. Булар — таълим, бизнес, суд-ҳуқуқ тизими, тиббиёт ва сув ресурслари масалаларидир. Мазкур йўналишларда ислоҳотларни самарали амалга ошириш мақсадида Президент администрацияси раҳбарига 5 нафар ўринбосар лавозими жорий этилди.
Бундан ташқари, президентнинг стратегик ривожланиш ва ташқи сиёсат бўйича янги маслаҳатчи лавозимлари жорий этилди. Шунингдек, молиявий технологиялар, рақамлаштириш ва сунъий интеллект, креатив иқтисодиёт ва туризмни ривожлантириш, жамоат хавфсизлиги ва қонун устуворлиги, тадбирларни ташкиллаштириш ҳамда йиғилиш ва ҳудудларга ташрифлар учун таҳлилий контент тайёрлаш, шунингдек, коммуникация департаментлари ташкил этилди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

👍51👎4😢2
EFFECT.UZ | Расмий канал
Жаҳонгир Тўлагановга белгиланган қарийб 20 млнлик маъмурий жарима бекор қилинди Тошкент шаҳар суди судьяси Зоир Камолов журналист (собиқ депутат) Жаҳонгир Тўлагановга оид очилган иш бўйича дастлабки инстанция судининг қарорини бекор қилди. Бугун, 14 июль…
⚡️Журналистдан қўлингни торт! Судда адолат қарор топди, тарихий ғалабага эришилди…
Тошкент шаҳар суди судьяси Зоир Камолов журналист (собиқ депутат) Жаҳонгир Тўлагановга оид очилган маъмурий иш бўйича дастлабки инстанция судининг қарорини бекор қилди.
Маълумот ўрнида, суднинг дастлабки қарори билан Тўлагановга нисбатан БҲМнинг 50 баравар (18 млн 750 минг сўм) миқдорида маъмурий жарима қўлланилган, шунингдек, у томонидан Youtube платформасида юритилаётган канал фаолияти тўхтатилиши белгиланган эди. Бугун айнан мантиқсиз ва адолатсиз қарор бекор бўлди.
👉 https://youtu.be/EnMl7-us7r8

YouTube
ЖУРНАЛИСТДАН ҚЎЛИНГНИ ТОРТ! СУДДА АДОЛАТ ҚАРОР ТОПДИ, ТАРИХИЙ ҒАЛАБА – EFFECT UZ
Телеграмдаги обуна бўлинг: https://t.me/effectuz
Эслатма: EFFECT.UZ видео остига қолдирилаётган ҳар бир фикр учун жавобгар эмас. Интернет фойдаланувчиси ўз қолдирган изоҳи учун ўзи жавобгар бўлади. Илтимос, ҳурматли томошабинлар ҳақоратли сўзларни талқин…

👍12🔥2
АОКА тугатилиб, ўрнида Миллий контент маркази ташкил этилмоқда
Президент администрациясида амалга оширилаётган туб ислоҳотлар доирасида Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги (АОКА) фаолияти тугатилди. Эндиликда унинг ўрнида Миллий контент ишлаб чиқарувчи марказ ташкил этилмоқда.
Янги марказнинг асосий вазифаси – миллий манфаатларга мос, сифатли, рақобатбардош ва замонавий ахборот контентини яратиш ҳамда уни оммага етказишни таъминлашдан иборат бўлади. Бу марказ орқали жамиятда ахборот хабардорлигини ошириш, ҳаққоний маълумот тарқатиш ва ахборот маконидаги рақобатбардошликни таъминлаш кўзда тутилган.
Бундан ташқари, давлат идораларининг жамоатчилик олдидаги ҳисобдорлиги янада оширилмоқда. Матбуот котиблари институтини мустаҳкамлаш, аҳоли билан тўғридан-тўғри ва шаффоф коммуникацияни йўлга қўйиш ҳамда оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорлик қилишнинг янги тизими жорий этилмоқда.
Умуман, мазкур янгиликлар мамлакатдаги ахборот сиёсатида янги босқични бошлаб бериши, давлат ва жамият ўртасида очиқ мулоқотни кучайтириши кутилмоқда.

👍42🔥3😢1
Ҳукумат ижро аппарати ва ижро этувчи органларнинг штат-тузилмалари ҳам қайта кўриб чиқилади
Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари фаолияти бюрократик тўсиқларни бартараф этиш, такрорланувчи назорат функцияларини бекор қилиш, қарор қабул қилишда шаффофлик ва очиқликни таъминлаш нуқтаи назаридан самарадорлиги оширилади.
Ҳудудларни комплекс ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва даромадларини ошириш борасида маҳаллий ҳокимликларнинг иқтисодий, маъмурий ва молиявий ваколатлари янада кенгайтирилади.
Фармон талабларини инобатга олган ҳолда Ҳукумат ижро аппарати ва ижро этувчи органларнинг штат-тузилмалари ҳам қайта кўриб чиқилади ва мақбуллаштирилади.

👍6😢1
Президент Администрациясида муҳим тайинловлар амалга оширилди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонига мувофиқ, Президент администрацияси раҳбари Саида Мирзиёевага беш нафар янги ўринбосар тайинланди. Ушбу кадр ўзгаришлари таълим, тиббиёт, сув таъминоти, суд тизими ва тадбиркорлик соҳаларидаги ислоҳотларни самарали ташкил этишга қаратилган.
🔹 Ҳилола Ўктамовна Умарова Президент Администрацияси раҳбарининг таълимни ислоҳ қилиш бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди. Шу муносабат билан у Мактабгача ва мактаб таълими вазири лавозимидан озод этилди. Умарова 2022 йил декабридан буён мазкур вазирликда раҳбарлик қилиб келаётган эди.
🔹 Тамила Анваровна Алиева тиббиёт соҳасидаги ислоҳотлар бўйича Президент Администрацияси раҳбарининг ўринбосари лавозимига тайинланди.
🔹 Тимур Нурйигитович Бутунбоев сув таъминоти тизимини ислоҳ қилиш бўйича ўринбосар этиб тайинланди. У тайинловга қадар Сув хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари сифатида фаолият юритган.
🔹 Нодира Жалоловна Ҳакимова суд-ҳуқуқ тизимидаги ислоҳотлар бўйича Президент Администрацияси раҳбарининг ўринбосари этиб тайинланди.
🔹 Шерзод Фарход ўғли Озодзода тадбиркорлик лойиҳалари бўйича ўринбосар лавозимини эгаллади. Ушбу тайинлов муносабати билан у Президент Администрацияси иқтисодиёт ва тадбиркорлик соҳасида муҳим ташаббусларни ишлаб чиқиш бошқармаси бошлиғи лавозимидан озод этилди.
Шунингдек, Дилноза Мурадовна Зиямуҳамедова Президент Администрацияси раҳбари котибияти мудири лавозимига тайинланди. У аввал Президент ёрдамчиси котибияти мудири лавозимида ишлаб келган.
Мазкур тайинловлар давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш, соҳавий ислоҳотларни мувофиқлаштириш ва натижадорликни таъминлашга қаратилган муҳим қадам ҳисобланади.

👍35🔥11👎8😢1
Президент администрациясида бир қатор раҳбарларнинг лавозимлари ўзгаришсиз қолдирилди
Ўзбекистон Республикаси Президенти администрацияси таркибидаги қуйидаги раҳбар ходимлар ўз лавозимларида фаолият юритишни давом эттиради:
🔹 Хайриддин Мадриддинович Султонов – Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси – спичрайтери;
🔹 Шухрат Мадаминович Ғаниев – Ўзбекистон Республикаси Президентининг аграр ривожланиш масалалари бўйича маслаҳатчиси;
🔹 Турсинхан Айдарович Худайбергенов – Ўзбекистон Республикаси Президентининг Оролбўйи минтақасини барқарор ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси;
🔹 Виктор Владимирович Махмудов – Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби;
🔹 Алишербек Азизович Пайгамов – Президент Администрациясининг Ташқи алоқалар департаменти раҳбари;
🔹 Улугбек Учкунович Курбанов – Ўзбекистон Республикаси Президенти Протоколи раҳбари.

👍28🔥5👎4😢1
Азиз Мағрупов президентнинг ташқи инвестициялар бўйича вакили этиб тайинланди
Президент администрациясидаги кадрлар ўзгариши доирасида Азиз Юлдашевич Мағрупов Ўзбекистон Республикаси президентининг ташқи инвестициялар масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимидан озод этилди ва президентнинг ташқи инвестициялар бўйича вакили этиб тайинланди. Мазкур лавозим Президент маслаҳатчиси ўринбосари мақомига тенглаштирилган.
Азиз Мағрупов 2023 йил августида президент ёрдамчиси этиб тайинланган, 2024 йил июн ойида эса президент маслаҳатчиси сифатида фаолият юритишни бошлаган эди. Янги тайинлов унинг ташқи иқтисодий алоқалар ва инвестициявий сиёсатдаги тажрибасини инобатга олган ҳолда амалга оширилди.
Мағрупов ўз вақтида Ташқи ишлар вазирининг савдо-иқтисодий масалалар бўйича маслаҳатчиси, шунингдек, Ўзбекистоннинг Россия Федерациясидаги элчихонасида иқтисодий масалалар бўйича маслаҳатчи сифатида ҳам фаолият юритган. Шунингдек, у Президент администрацияси собиқ раҳбари Сардор Умрзоқовнинг ўринбосари сифатида ишлаган.

🔥3👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Пароканда оила: Нафс устунми ёки фарзанд?
EFFECT.UZ таҳририятига Тошкент шаҳрида истиқомат қилувчи Мўминова Лайло исмли аёлдан мурожаат келиб тушди. Унинг сўзларига кўра, 2023 йил сентябрь ойида аёл эри билан ажрашиш мақсадида ариза берган. Шундан сўнг аёлнинг қайни опаси жиянини калтаклангани ҳақида сохта маълумотнома тайёрлаб, аёлнинг боласини мунтазам калтаклаб келаётгани ҳақида ИИБга шикоят ёзади.
Аёлга нисбатан 2024 йил жиноят иши очилади, бироқ тергов давомида шифокор аёлнинг касалхонага келиб ҳамманинг олдида бақир-чақир қилгани учун ва унинг онаси деб ўйлаб, маълумотнома ёзиб берган. Аслида бола калтакланган ҳолатда келмаган, бизга телефон аппаратидаги фотосуратни кўрсатди. Шунга кўра ҳулоса ёзиб берганмиз, деб бор ҳақиқатни тан олади. Батафсил воқеликларни видео давомида кўришингиз мумкин.
👉 Тўлиқ видео
Муаллиф: Динара Баҳромзода

Ҳоким ўринбосари, статистика ва пенсия жамғармаси
бўлимлари раҳбарларининг қилмишлари фош этилди
Андижон вилоятининг Хонобод шаҳар ҳокими ўринбосари ва спиртли ичимликлар савдоси билан шуғулланувчи МЧЖнинг муқаддам судланган раҳбари ўзаро тил бириктириб, маҳаллий тадбиркорга матрас, профнастил ва болалар тагликлари ишлаб чиқариш корхонасини ташкил этиши учун ҳокимлик захирасида бўлган 4 гектар ер майдонини алоҳида лот сифатида аукцион савдога қўйдириб, 2 млрд сўмга ютиб, унинг номига расмийлаштириб бериш эвазига 20 минг АҚШ доллари олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланди.
Андижон тумани ҳокимининг собиқ ўринбосари, Андижон шаҳар статистика бўлими бошлиғи ва 2 нафар шахс ўзаро тил бириктириб, келгусида болалар маҳсулотлари ишлаб чиқариш учун завод қурмоқчи бўлган тадбиркорга “Ипак йўли” эркин иқтисодий зонаси ҳудудидан 6 гектар ер майдонини аукцион савдо орқали олиб бериш эвазига 600 минг АҚШ доллари талаб қилишиб, олдиндан 150 минг АҚШ доллари олган вақтларида ушланди.
Шунингдек, мазкур ноқонуний ишга Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг Андижон вилояти бошқармаси бошлиғининг собиқ биринчи ўринбосари, ҳозирда хусусий бандлик агентлиги бошлиғи бўлиб ишлаб келаётган фуқаронинг ҳам алоқадорлиги аниқланиб, у ушбу масалада тадбиркорга ёрдам бериш эвазига муқаддам 11 минг АҚШ доллари олганлиги маълум бўлди.
Тошкент вилоятида қайд этилган ҳолатда, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари пенсия жамғармасининг Оҳангарон туман бўлими бошлиғи маҳаллий фуқаронинг йўқолган меҳнат дафтарчасини тиклаб, уни ёшга доир пенсияга чиқариб бериш эвазига 1500 АҚШ долларини пора сифатида олган вақтида унинг ноқонуний ҳаракатларига чек қўйилди.
Таъкидлаш лозимки, ушбу мансабдор шахс муқаддам Жиноят кодексининг 167-моддаси билан судланган бўлсада, ўз хатосидан тўғри хулоса чиқармаган.

Хозирда барча ҳолатлар юзасидан мазкур шахсларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди.
Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥5
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда 1 млрд сўм ўғирлаган кибержиноятчилар тўдаси қўлга тушди
Тошкент шаҳрида фаолият юритган ва киберҳужумлар орқали фуқароларнинг банк ҳисобларидан катта миқдорда маблағларни ўзлаштириб келган жиноий гуруҳ фаолиятига чек қўйилди.
Ички ишлар вазирлиги Киберхавфсизлик маркази хабарига кўра, ушбу жиноий тўда турли давлат фуқароларидан иборат бўлиб, улар Telegram орқали тарқатилган зарарли APK файллар ёрдамида одамларнинг смартфонларига кириб боришган.
Тахлилларга кўра, гуруҳ аъзолари махсус Telegram гуруҳи орқали фуқароларга вирусли дастурларни юбориб, уларнинг қурилмалари орқали шахсий маълумотларга — SMS-кодлар, алоқа маълумотлари, қўнғироқлар тарихи ва банк маълумотларига эга бўлишган. Шу йўл билан улар 177 нафар шахснинг банк карталаридан умумий ҳисобда қарийб 1 миллиард сўмни ноқонуний тарзда ўзлаштиришган. Улар ўз ҳаракатларини махсус Call-марказ орқали назорат қилиб боришган.
Ҳозирда жиноятга алоқадор бошқа шахсларни аниқлаш ва ишни тўлиқ очиш бўйича суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Факт юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари асосида иш қўзғатилиб, айбланувчилар процессуал тартибда қўлга олинган.

👍9🔥1
“Ташаббусли бюджет” жараёнларининг 2-мавсуми бошланди
Бугун, 15 июлдан “Очиқ бюджет” порталида “Ташаббусли бюджет” жараёнларининг 2025 йилги 2-мавсуми доирасида лойиҳа киритиш босқичи бошланди.
Эслатиб ўтамиз, жараёнлар қуйидаги саналарда:
▫️Лойиҳа киритиш босқичи — 15 июл – 3 август;
▫️Саралаш босқичи — 4–18 август;
▫️Тарғибот босқичи — 19–21 август;
▫️Овоз бериш босқичи — 22–31 август кунлари ўтказилади.
Ўз ҳудудингиздаги мавжуд муаммоларни ҳал этиш бўйича ташаббус кўрсатинг, фаол бўлинг!

👎1
Эркин Йўлдошев Тошкент шаҳар прокурори лавозимидан озод этилди
Эркин Йўлдошев Тошкент шаҳар прокурори лавозимидан озод этилди ва Президент Администрацияси Комплаенс хизмати раҳбари этиб тайинланди.
У 2023 йил январидан бери Тошкент шаҳар прокурори сифатида фаолият юритиб келаётган эди. Бундан ташқари, у прокуратура тизимида турли лавозимларда ишлаган — жумладан, 2017 йил апрелида Бош прокурор ўринбосари лавозимига тайинланган.
2023 йил 14 январь куни Президент фармони билан Эркин Йўлдошевга «III даражали давлат адлия маслаҳатчиси» махсус унвони берилган. Бу унвон генерал-майор мақомига тенглаштирилади.

👍14🔥2
Республикада мойли экинларни етиштириш ривожлантирилади
“Республикада мойли экинлар етиштиришни ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (438-сон, 14.07.2025 й.) қабул қилинди.
Қарор билан республика ҳудудларида мойли экинлар уруғликларини етиштиришга ихтисослаштириладиган туманлар тасдиқланди.
Қарорга кўра, ҳудудларнинг тупроқ-иқлим шароитидан келиб чиққан ҳолда, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган суғориладиган майдонларнинг 5 фоизигача алмашлаб экиш тизимида мойли экинлар экилишига рухсат берилади.
Кунгабоқар экинининг тупроқ унумдорлигига таъсирини инобатга олиб, асосий ва такрорий майдонларга экилган кунгабоқар экинидан кейин сидерат экинларини экиш ва тупроқ остига шудгор қилиш амалиёти қўлланилади.
Қайта ишловчи ёғ-мой корхоналари билан маҳсулот етиштирувчи субъектлар ўртасида мойли экинлар ҳосилини харид қилиш бўйича шартномалар "Агроплатформа" ахборот тизими орқали тузилади.
2026 йил ҳосилидан бошлаб, мойли экинлар етиштириладиган майдонларнинг аниқ ҳисоб-китоби юритилади ва ушбу экин майдонларининг 500 гектарида илмий асосланган алмашлаб экиш тизими жорий қилинади.

Адвокатнинг ўзи адвокат ҳимоясига муҳтож
Сурхондарё вилоятининг Жарқўрғон туманида фаолият юритувчи адвокатлик ҳайъати адвокати ички ишлар идоралари томонидан қўзғатилиб, ҳозирда жиноят ишлари бўйича мазкур туман судида кўрилаётган жиноят иши бўйича суд идораларидаги мансабдор танишлари орқали айбланувчига нисбатан озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинланишида ёрдам бериш эвазига 60 минг АҚШ доллари талаб қилади.
ДХХ ва прокуратура ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда адвокат сўралган пул маблағидан 50 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Ҳозирда унга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди ва 28,211-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди.
Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎1🔥1
Дала четига экин: Фермерлар кенгаши қонун лойиҳаси бўйича тушунтириш берди
Бугун, 15 июль куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси мажлисида депутатлар қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш тизимини такомиллаштиришга қаратилган Қонун лойиҳасини иккинчи ўқишда қўриб чиқмоқда.
Фермерлар кенгаши мутахассисларининг ўрганишича, ижтимоий тармоқларда Қонун лойиҳаси билан танишмасдан ҳақиқатга тўғри келмайдиган постлар жойлаштирилган.
– Биринчидан, лойиҳага кўра дала четига экин экилмаганда фермерга эмас, балки дала четини иккиламчи ижарага олган шахсга нисбатан жарима қўлланилади.
– Иккинчидан, дала четига экин экилмаганда 3 карра солиқ умумий ерга эмас балки экилмаган дала четига нисбатан қўлланилади.
– Учинчидан, дала чети расмий ҳужжатлар билан, кадастр ҳужжати, ер ижара шартномасига асосан фермернинг зиммасига топширилмаган бўлса, ҳеч қандай жавобгарлик қўлланилмайди.

👎8👍2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Оққўрғонда Labo’га сув тўлдириб чўмилганлар 12 суткага қамалди
Ижтимоий тармоқларда бир неча фуқаролар Labo’га сув тўлдириб, чўмилгани, овқатлангани акс этган видео тарқалди. Тошкент вилояти ЙҲХБ ҳолат юзасидан маълумот берди.
Оққўрғон туманида ҳаракатланиб кетаётган автоуловнинг юкхонасида турли хил ҳаракатларни амалга ошириб, жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимаган ва жамоат тартибини бузган, шунингдек, бу ҳолатларни тасвирга олиб, ижтимоий тармоққа жойлаган фуқароларга 12 сутка маъмурий қамоқ жазоси белгиланди.

👍8👎1🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Фермерлар учун давлат субсидиялари ўз вақтида ва автоматик тарзда тўланиши шарт
Айни пайтда қишлоқ хўжалиги соҳасида фаолият юритаётган фермерлар давлат томонидан ваъда қилинган субсидия ва компенсацияларни ўз вақтида қабул қилолмаётгани кузатилмоқда. Амалда субсидия бериш тўғрисида хулоса чиқарилган бўлса-да, маблағлар фермерларнинг ҳисоб рақамларига тушмаётган ҳолатлар мавжуд.
Фермерлар субсидия хулосасини олиш учун бир неча ой вақт, меҳнат ва маблағ сарфлайди — ҳужжат йиғади, суғориш тизимини ўрнатади, электр энергиясидан фойдаланади, инвестиция киритади. Бироқ, охир-оқибатда улар "ҳисоб рақами нотўғри", "ариза қайта юборилсин", ёки "тизимда техник хато бор" каби баҳоналар билан маблағдан маҳрум қолмоқда.
Шунингдек, "CORP-agro" ахборот тизимидаги муаммолар айрим ҳолларда фермерларни асоссиз равишда қарздор сифатида кўрсатмоқда ва улардан маблағ ундиришга уринишлар кузатилмоқда.
Давлат томонидан субсидия бериш тўғрисида қарор чиқарилган бўлса, тўловлар автоматик равишда фермернинг ҳисоб рақамига ўтказилиши шарт. Агар техник носозлик ёки ҳисоб рақамида хатолик кузатилса, бу ҳақда фермерга расмий ва ўз вақтида хабар берилиши лозим.
Қишлоқ хўжалиги соҳасини ривожлантиришда фермерларни қоғозбозлик эмас, амалий ва самарали қўллаб-қувватлаш зарур.

👍7
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Суд тадбиркор Анвар Абдуқаюм томонидан қурилган кўп қаватли уйнинг лойиҳа ҳужжатларини ноқонуний деб топди
Таниқли тадбиркор Анвар Абдуқаюм томонидан Учтепа туманида қурилган якка тартибдаги уйнинг қурилишига рухсат берган туман қурилиш бўлим бошлиғи Аброр Бойбўсиновнинг келишиш тўғрисидаги хулосасини ноқонуний деб топди.
Яъни, 500 кв метрдан юқори бўлган қурилиш лойиҳа ҳужжатлари аслида туман эмас балки шаҳар қурилиш бўлими билан келишилиши керак бўлсада, бу амал туман бўлими томонидан бажарилган. Қурилиш объекти майдони кичрайтирилиб кўрсатилган ҳолда маълумот берилган, яъни қурилишнинг ҳақиқий майдони 500 квдан ошган бўлишига қарамасдан, 1 та яхлит қурилиш учун 2 та ҳужжат расмийлаштирилган. Баланд уй эгаси Анвар Абдуқаюм қурилишни бошлашдан аввал ён қўшни М.Касимовнинг розилигини олмаган, фавқулотда ҳолатларни олдини олиш чораларини кўрмаган.
Маълумки, ШНҚ регламентида қурилиш бошлашдан аввал қўшниларнинг розилиги олиниши кераклиги кўрсатилган, қурилиш бўлими эса негадир қўшнининг розилиги олинмаганига эътибор қаратмасдан, қурилишга кўр-кўрона рухсат берган.
Бош прокуратура аввалги суд қарорлани бекор қилиш бўйича протест киритган, камчилиги аниқланган ҳужжат бекор қилиниши кераклиги бўйича хулоса берган. Маъмурий ишлар бўйича Олий суд судьялари кўриб чиққан иш бугун якунига етди.
Суд қарорига кўра, шубҳали тарзда рухсат берилган 2 лойиҳанинг фақат 1 таси ўз кучида қолдирилди. Суд Бош прокуратура томонидан киритилган протестни қисман қаноатлантирди. Эндиликда А.Абдуқаюм мажбурий равишда қўшниси билан келишиши ва қурилган уйни қайта лойиҳалаштириши керак бўлади.

👍6🔥1
Илк ривожланиш марказлари ташкил этилади
Ҳукумат қарори билан “Илк ривожланиш марказлари тўғрисида”ги низом тасдиқланди.
Низом мактабгача таълим билан қамраб олинмаган ҳамда алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларга таълим-тарбия хизматларини кўрсатиш бўйича Илк ривожланиш марказларини ташкил этиш тартибини белгилайди.
Марказлар 3–6 ёшли болаларни, хусусан, камбағаллик даражаси юқори ва алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган оилалар фарзандларини қамраб олган ҳолда ташкил этилади.
Марказлар қуйидаги 2 та модел асосида фаолият кўрсатади:
🔹 махсус мактабгача таълим хизмати модели – педагоглар томонидан алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган оилаларнинг 2–7 ёшли фарзандлари учун яшаш хонадонига борган ҳолда таълим-тарбия жараёнини ташкил этиш;
🔹 ўйин гуруҳи модели – 3–6 ёшли болалар учун Марказларда ташкил этилган қисқа муддатли (3,5–4 соат) гуруҳ.
Марказлар туман (шаҳар) мактабгача ва мактаб таълими бўлими ҳузурида ташкил этилади.
Марказларга қабул қилинган барча тарбияланувчилардан ота-она тўлови ундирилмайди.

Давлат ОТМларига ўқишни кўчириш учун онлайн ариза юбориш бошланди
2025/2026 ўқув йили учун республика давлат олий таълим муассасаларига талабалар ўқишини кўчириш бўйича аризалар қуйидаги электрон тизимлар орқали рўйхатдан ўтказилади:
▫️2 та узрли сабабга кўра республиканинг бир давлат олий таълим муассасасидан бошқа олий таълим муассасасига ёки бир олий таълим муассасаси доирасида – “transfer.edu.uz”;
▫️хорижий ва нодавлат олий таълим муассасаларидан давлат олий таълим муассасаларининг мос ва турдош таълим йўналишларига – “my.uzbmb.uz”.
Аризалар 2025 йил 5 августга (шу куни ҳам) қадар қабул қилинади.