This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ички ишлар ходимлари қачон ўз вазифаси билан шуғулланади?
Фарғона вилоятидаги биринчи минтақанинг ички ишлар раҳбари, подполковник Абдурасул Метиновнинг пахта даласида фермерга таълим бериб тургани тасвирланган ҳолат жамоатчиликда турли саволларни ўртага ташламоқда.
Аслида ички ишлар органлари жиноятчиликка қарши кураш, жамоат тартибини таъминлаш, фуқаролар хавфсизлигини сақлаш билан банд бўлиши керак эмасми? Фермернинг пахтасига, унинг ҳосилига раҳбарларнинг бундай "эътибори" нима учун керак?
Бу ҳолат ички ишлар органларининг вазифалари билан мутлақо боғлиқ бўлмаган фаолиятга аралашувини кўрсатмоқда. Жамоатчилик орасида эса шундай савол пайдо бўлмоқда: агар подполковниклар ҳам пахта майдонларида юрса, қонунбузарликка ким қарши курашади?
Ҳар ким ўз вазифасини қилсагина тизим ишлайди. Йўқса, тартибни ким сақлайди — фермерми?
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

😢8👎4👍2🔥2
Умра сафарлари бўйича рекламада қонунбузилиши аниқланди
Рақобат қўмитасининг Фарғона вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан интернетдаги рекламалар “Реклама тўғрисида”ги қонун талабларига мослиги юзасидан текширилди.
Текширув натижасига кўра, қуйидаги Telegram каналларда лицензия ҳужжатларисиз “Умра” сафарларига оид реклама тарқатилгани аниқланди:
▪️ "Умра Сафари 2025" – Рахматуллаев А.А. (Фарғона шаҳри)
▪️ "Саудияга Саёҳат Муҳаммадюсуф" – Одилжонов М.Ғ. (Марғилон шаҳри)
▪️ "Макка Мадина Саёҳат" – Рахимов А.А. (Ёзёвон тумани)
Мазкур шахсларга нисбатан қонунбузилиш ҳолати бўйича иш қўзғатилиб, материаллар судга юборилди.
Шунингдек, лицензиясиз реклама тарқатган бошқа шахсларни аниқлаш мақсадида Ички ишлар вазирлиги ва Киберхавфсизлик марказига мурожаат қилинди.
Қонунни бузганларга нисбатан белгиланган чоралар қўлланади.

👍5
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Барча Telegram фойдаланувчиларини огоҳлантирамиз!
Теlegramʼда “APK” форматида вирусли файл тарқалмоқда!
Илтимос, номаълум аккаунтлардан юборилган файлларни очманг ва юклаб олманг. Бу турдаги файллар телефон ёки компьютерингизга зарар етказиши, шахсий маълумотларингизни ўғирлашга олиб келиши мумкин.
Бундай шубҳали хабар ёки файлларга дуч келсангиз — уларни бир зумда ўчиринг ва фойдаланувчини блок қилинг.
Бошқаларни ҳам хабардор қилинг — хавфсизлик ҳар биримиздан бошланади!

🔥6
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
2030 йилгача қишлоқ ва овулларда асфальт қилинмаган йўллар қолмайди — Илҳом Маҳкамов
Транспорт вазири бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатасида берган ҳисоботида маълум қилди.
Унга кўра, ҳозирда 70 фоиз ички йўлларга асфальт ва шағал қоплама ётқизилган. Қолган 30 фоиз йўлларга келгуси 2 йилда шағал ётқизиш, 2030 йилгача эса тўлиқ асфальтлаш режалаштирилган.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Транспорт вазири бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатасида берган ҳисоботида маълум қилди.
Унга кўра, ҳозирда 70 фоиз ички йўлларга асфальт ва шағал қоплама ётқизилган. Қолган 30 фоиз йўлларга келгуси 2 йилда шағал ётқизиш, 2030 йилгача эса тўлиқ асфальтлаш режалаштирилган.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥10👎5😢3
Amirsoy Resort – минтақавий чанғи туризм марказига айланмоқда
2025 йил 11-13 июл кунлари Озарбайжоннинг Шаҳдаг курортида Туркий давлатлар чанғи курортлари иттифоқининг илк саммити бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон номидан Amirsoy Resort ҳамда чанғи спорт турлари федерацияси иштирок этди.
Саммит доирасида бир қатор муҳим йўналишлар – рақамли платформалар, ягона skipass тизими, халқаро маркетинг, экологик меъёрлар ва кадрлар алмашинуви масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, Silk Road халқаро университети томонидан туркий курортлар учун махсус таълим кластерини ташкил этиш таклифи илгари сурилди.
Эслатиб ўтамиз, Amirsoy Resort мазкур иттифоқ фаолиятининг бошланиш нуқтасига айланган бўлиб, 2025 йил февраль ойида биринчи Туркий чанғи кубогига мезбонлик қилган эди.
Кейинги саммит 2026 йил феврал ойида Туркиянинг Улудаг курортида бўлиб ўтади.

“Ҳамкорлик–2025”: Россиялик ҳарбийлар Термизда ўзбек ҳарбийлари билан машғулот ўтказмоқда
Россия Мудофаа вазирлигининг маълум қилишича, Тожикистонда жойлашган 201-ҳарбий база жангчилари Тожикистон ва Ўзбекистон тоғли йўллари орқали 300 километр масофани босиб ўтиб, “Термиз” полигонига етиб келишди.
Мазкур полигонда Ўзбекистон ва Россия ҳарбий хизматчилари “Ҳамкорлик–2025” деб номланган қўшма ҳарбий машғулотларда иштирок этмоқда. Машғулотлар бир ҳафта давом этади.

👎9👍2😢1
Лифтларни техник кўрикдан ўтказиш тартиби белгиланди
Ҳукумат қарори билан “Лифтларни техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди.
Низомга кўра, бино ва иншоотларда ўрнатилган, доимий равишда фойдаланишда бўлган лифтлар 12 ойдан ошмаган ҳолда камида 1 марта тартибда мажбурий даврий техник кўрикдан ўтказилади.
Фойдаланишга топширилган ва янги ўрнатилган ҳар қандай лифт махсус электрон ахборот тизимида рўйхатга олинишидан аввал дастлабки техник кўрикдан ўтказилиши шарт.
Дастлабки техник кўрик лифт пудратчисининг мурожаатига биноан 10 иш кунидан кечиктирмай ихтисослашган ташкилот томонидан амалга оширилади.
Бунда техник кўрик натижаларининг тоифасига қараб қуйидаги рангларда маълумот ёрлиғи лифтга ёпиштирилади:
🟢 фойдаланишга яроқли лифтга “яшил”;
🔵 қисман носоз лифтга “мовий”;
🟡 носоз лифтга “сариқ”;
🔴 фойдаланиш учун хавфли лифтга “қизил”.
Техник кўрик натижасида фойдаланиш учун хавфли ва қизил рангли маълумот ёрлиғи билан белгиланган лифтдан фойдаланиш тақиқланиши лозим.

👍6👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ёшларни заҳарлаётган дорифуруш қўлга олинди
Кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши курашиш доирасида Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Божхона идоралари ҳамкорлигида Тошкент шаҳрида тезкор тадбир ўтказилди.
Хусусан, Тошкент вилоятининг Оҳангарон шаҳрида истиқомат қилувчи, 1992 й.т. шахснинг Янгиҳаёт туманидаги ижарадаги яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганда, келгусида сотиш мақсадида сақлаб келинаётган 16249 дона “Зардекс” кучли таъсир қилувчи дори воситалари борлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олиб қўйилди.
Маълум бўлишича, у муқаддам “Телеграм” мессенжери орқали савдо қилувчи шахс томонидан Сергели тумани ҳудудидаги хуфия жойга қолдириб кетилган ушбу дори воситаларини олиб, келгусида мижозларга сотганидан сўнг, наркосавдогарга 16 минг АҚШ доллари бериши керак бўлган.
“Зардекс” дори воситалари таркибида “Прегабалин” кучли таъсир қилувчи моддаси мавжуд бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йилдаги 818-сон қарорига мувофиқ, “Прегабалин” моддаси кучли таъсир қилувчи моддалар туркумига киради.

Ҳозирда дорифуруш фуқарога нисбатан Жиноят кодексининг 251-1 моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланди.
Тергов ҳаракати олиб борилмоқда.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Фаластин масаласи муҳокамаси БМТ миқёсида давом этади
Фаластин муаммосини тинч йўл билан ҳал қилиш ва икки давлат тамойили асосида ечим топиш мақсадида халқаро конференция ташкил этилмоқда. У БМТнинг Нью-Йоркдаги бош қароргоҳи биносида 28–30 июль кунлари бўлиб ўтади. Бу ҳақда “Anadolu Agency” ахборот агентлиги маълум қилди.
Тадбирга БМТдаги Франция ва Саудия Арабистони доимий вакилликлари ҳамраислик қилади. Улар БМТга аъзо барча давлатларга расмий таклифномалар юборишган.
Аслида ушбу анжуманни июнь ойининг 17–20 саналари оралиғида ўтказиш режалаштирилган эди. Аммо 13 июнь куни Исроил томонидан Эронга амалга оширилган ҳужум ортидан конференция кечиктирилди.
Маълумотларга кўра, Ғазо секторида охирги олти ҳафтада давом этаётган ҳарбий ҳаракатлар оқибатида камида 798 нафар инсон ҳалок бўлган.

😢5👎2👍1
Тошкент шаҳри ва Наманган вилоятида ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган шахслар ушланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Учтепа тумани бўлими ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Д.Х. фуқаро Z.A.ning ишончига кириб, гўёки уни юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида Ўзбекистон давлат хореография академиясига кириш учун ўтказиладиган ижодий имтиҳондан юқори балл олиб бериб, давлат гранти асосида ўқишга киритиб қўйиши эвазига 2 минг АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Шу каби, департаментнинг Норин тумани бўлими ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро А.В. фуқаро J.U.ning ишончига кириб, уни Тошкент шаҳридаги хусусий университетлардан бирига 3 курсдан ўқишга киритиб қўйиши эвазига 2 минг АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

🔥2👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Марғилонда “Ласетти” болани уриб кетди — ҳайдовчига нисбатан жиноят иши қўзғатилди
10 май куни Марғилон шаҳрининг Зухро кўчасида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. 1970 йилда туғилган ҳайдовчи D.A. “Ласетти” русумли автомашинасида ҳаракатланиб кетаётган пайтда, кўчада ўйнаб юрган 2022 йилда туғилган А.А.ни уриб юборди.
Ҳодиса оқибатида бола тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган. Тиббий кўриклардан сўнг маълум бўлишича, боланинг аҳволи ҳозирда қониқарли.
Мазкур ҳолат юзасидан ҳайдовчига нисбатан Жиноят кодексининг 266-моддаси 1-қисми ва 117-моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилиб, тергов якунида иш судга юборилган.

😢10👍5👎1
Жаҳонгир Тўлагановга белгиланган қарийб 20 млнлик маъмурий жарима бекор қилинди
Тошкент шаҳар суди судьяси Зоир Камолов журналист (собиқ депутат) Жаҳонгир Тўлагановга оид очилган иш бўйича дастлабки инстанция судининг қарорини бекор қилди.
Бугун, 14 июль куни Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг қарори билан жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман судининг 2025 йил 3 июндаги Жаҳонгир Тўлагановга нисбатан чиқарилган қарори бекор қилиниб, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 202-2-моддаси (ёлғон ахборот тарқатиш) 1-қисми билан айбланган Ж.Тўлагановга оид маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш қарорнинг тавсиф қисмида кўрсатилган ҳолатларни аниқлаш юзасидан қўшимча суриштирув ҳаракатларини олиб бориш учун жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман суди орқали Шайхонтоҳур тумани ИИО ФМБга юборилиши белгиланди.
Суднинг дастлабки қарори билан Тўлагановга нисбатан БҲМнинг 50 баравар (18 млн 750 минг сўм) миқдорида маъмурий жарима қўлланилган, шунингдек, у томонидан Youtube платформасида юритилаётган канал фаолияти тўхтатилиши белгиланган эди.
Маълумот ўрнида, Ж.Тўлаганов Транспорт вазирлиги билан боғлиқ ишни ўрганиш жараёнида вазирликнинг бир қанча ходимларини сўроққа тутган ва ушбу ҳолат ижтимоий тармоқларда ёритилган, вазият танқид қилинган. Шундан сўнг, Бахтиёр Сафаров, Баҳодир Қурбонбоев, Фикрат Норхўжаев (ҳаммаси вазирлик ходимлари) Тўлаганов устидан ИИО ФМБга мурожаат киритган, ишни судга чиқарган ИИО ходими ҳам суриштирув жараёнида қўпол хатоликка йўл қўйган. Мисол, Ж.Тўлагановни маъмурий иш бўйича юритилган баённома ёки лингвистик экспертиза хулосаси билан таништирмаган. Суд қарорни бекор қилишда айнан мана шу каби омилларга эътибор қаратган.

👍27😢2🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Самарқандда фермер аёл кўтарган муаммога амалий ечим топилди
Самарқанд вилоятида фермерлар билан ўтказилаётган учрашувлар давомида кўтарилаётган масала ва муаммолар Фермерлар кенгаши ходимлари томонидан жойига чиқиб ўрганилмоқда ҳамда тегишли амалий ёрдам кўрсатилмоқда.
Жумладан, “Умиджон.уз” фермер хўжалиги раҳбари Ибодуллаева Наргиза томонидан кўтарилган масала ҳам Кенгаш ходимлари томонидан ўрганилиб, муаммони бартараф этиш бўйича амалий чоралар кўрилди.

👍11
Президент администрациясида янги тузилма тасдиқланди ва 284 та штат қисқартирилди
Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев томонидан "Давлат бошқаруви тизимида самарадорлик, проактивлик ва натижадорликни ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармон имзоланди. Ушбу фармонга мувофиқ, Президент администрациясининг янги тузилмаси тасдиқланди.
Натижада администрация ва унинг таркибидаги ташкилотларда 284 та штат қисқартирилди, такрорланувчи лавозимлар оптималлаштирилди.
Фармонга асосан, эндиликда Президент администрацияси фаолиятида 5 та устувор йўналиш белгиланди. Булар — таълим, бизнес, суд-ҳуқуқ тизими, тиббиёт ва сув ресурслари масалаларидир. Мазкур йўналишларда ислоҳотларни самарали амалга ошириш мақсадида Президент администрацияси раҳбарига 5 нафар ўринбосар лавозими жорий этилди.
Бундан ташқари, президентнинг стратегик ривожланиш ва ташқи сиёсат бўйича янги маслаҳатчи лавозимлари жорий этилди. Шунингдек, молиявий технологиялар, рақамлаштириш ва сунъий интеллект, креатив иқтисодиёт ва туризмни ривожлантириш, жамоат хавфсизлиги ва қонун устуворлиги, тадбирларни ташкиллаштириш ҳамда йиғилиш ва ҳудудларга ташрифлар учун таҳлилий контент тайёрлаш, шунингдек, коммуникация департаментлари ташкил этилди.

👍51👎4😢2
EFFECT.UZ | Расмий канал
Жаҳонгир Тўлагановга белгиланган қарийб 20 млнлик маъмурий жарима бекор қилинди Тошкент шаҳар суди судьяси Зоир Камолов журналист (собиқ депутат) Жаҳонгир Тўлагановга оид очилган иш бўйича дастлабки инстанция судининг қарорини бекор қилди. Бугун, 14 июль…
⚡️Журналистдан қўлингни торт! Судда адолат қарор топди, тарихий ғалабага эришилди…
Тошкент шаҳар суди судьяси Зоир Камолов журналист (собиқ депутат) Жаҳонгир Тўлагановга оид очилган маъмурий иш бўйича дастлабки инстанция судининг қарорини бекор қилди.
Маълумот ўрнида, суднинг дастлабки қарори билан Тўлагановга нисбатан БҲМнинг 50 баравар (18 млн 750 минг сўм) миқдорида маъмурий жарима қўлланилган, шунингдек, у томонидан Youtube платформасида юритилаётган канал фаолияти тўхтатилиши белгиланган эди. Бугун айнан мантиқсиз ва адолатсиз қарор бекор бўлди.
👉 https://youtu.be/EnMl7-us7r8

YouTube
ЖУРНАЛИСТДАН ҚЎЛИНГНИ ТОРТ! СУДДА АДОЛАТ ҚАРОР ТОПДИ, ТАРИХИЙ ҒАЛАБА – EFFECT UZ
Телеграмдаги обуна бўлинг: https://t.me/effectuz
Эслатма: EFFECT.UZ видео остига қолдирилаётган ҳар бир фикр учун жавобгар эмас. Интернет фойдаланувчиси ўз қолдирган изоҳи учун ўзи жавобгар бўлади. Илтимос, ҳурматли томошабинлар ҳақоратли сўзларни талқин…

👍12🔥2
АОКА тугатилиб, ўрнида Миллий контент маркази ташкил этилмоқда
Президент администрациясида амалга оширилаётган туб ислоҳотлар доирасида Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги (АОКА) фаолияти тугатилди. Эндиликда унинг ўрнида Миллий контент ишлаб чиқарувчи марказ ташкил этилмоқда.
Янги марказнинг асосий вазифаси – миллий манфаатларга мос, сифатли, рақобатбардош ва замонавий ахборот контентини яратиш ҳамда уни оммага етказишни таъминлашдан иборат бўлади. Бу марказ орқали жамиятда ахборот хабардорлигини ошириш, ҳаққоний маълумот тарқатиш ва ахборот маконидаги рақобатбардошликни таъминлаш кўзда тутилган.
Бундан ташқари, давлат идораларининг жамоатчилик олдидаги ҳисобдорлиги янада оширилмоқда. Матбуот котиблари институтини мустаҳкамлаш, аҳоли билан тўғридан-тўғри ва шаффоф коммуникацияни йўлга қўйиш ҳамда оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорлик қилишнинг янги тизими жорий этилмоқда.
Умуман, мазкур янгиликлар мамлакатдаги ахборот сиёсатида янги босқични бошлаб бериши, давлат ва жамият ўртасида очиқ мулоқотни кучайтириши кутилмоқда.

👍42🔥3😢1
Ҳукумат ижро аппарати ва ижро этувчи органларнинг штат-тузилмалари ҳам қайта кўриб чиқилади
Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари фаолияти бюрократик тўсиқларни бартараф этиш, такрорланувчи назорат функцияларини бекор қилиш, қарор қабул қилишда шаффофлик ва очиқликни таъминлаш нуқтаи назаридан самарадорлиги оширилади.
Ҳудудларни комплекс ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва даромадларини ошириш борасида маҳаллий ҳокимликларнинг иқтисодий, маъмурий ва молиявий ваколатлари янада кенгайтирилади.
Фармон талабларини инобатга олган ҳолда Ҳукумат ижро аппарати ва ижро этувчи органларнинг штат-тузилмалари ҳам қайта кўриб чиқилади ва мақбуллаштирилади.

👍6😢1
Президент Администрациясида муҳим тайинловлар амалга оширилди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонига мувофиқ, Президент администрацияси раҳбари Саида Мирзиёевага беш нафар янги ўринбосар тайинланди. Ушбу кадр ўзгаришлари таълим, тиббиёт, сув таъминоти, суд тизими ва тадбиркорлик соҳаларидаги ислоҳотларни самарали ташкил этишга қаратилган.
🔹 Ҳилола Ўктамовна Умарова Президент Администрацияси раҳбарининг таълимни ислоҳ қилиш бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди. Шу муносабат билан у Мактабгача ва мактаб таълими вазири лавозимидан озод этилди. Умарова 2022 йил декабридан буён мазкур вазирликда раҳбарлик қилиб келаётган эди.
🔹 Тамила Анваровна Алиева тиббиёт соҳасидаги ислоҳотлар бўйича Президент Администрацияси раҳбарининг ўринбосари лавозимига тайинланди.
🔹 Тимур Нурйигитович Бутунбоев сув таъминоти тизимини ислоҳ қилиш бўйича ўринбосар этиб тайинланди. У тайинловга қадар Сув хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари сифатида фаолият юритган.
🔹 Нодира Жалоловна Ҳакимова суд-ҳуқуқ тизимидаги ислоҳотлар бўйича Президент Администрацияси раҳбарининг ўринбосари этиб тайинланди.
🔹 Шерзод Фарход ўғли Озодзода тадбиркорлик лойиҳалари бўйича ўринбосар лавозимини эгаллади. Ушбу тайинлов муносабати билан у Президент Администрацияси иқтисодиёт ва тадбиркорлик соҳасида муҳим ташаббусларни ишлаб чиқиш бошқармаси бошлиғи лавозимидан озод этилди.
Шунингдек, Дилноза Мурадовна Зиямуҳамедова Президент Администрацияси раҳбари котибияти мудири лавозимига тайинланди. У аввал Президент ёрдамчиси котибияти мудири лавозимида ишлаб келган.
Мазкур тайинловлар давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш, соҳавий ислоҳотларни мувофиқлаштириш ва натижадорликни таъминлашга қаратилган муҳим қадам ҳисобланади.

👍35🔥11👎8😢1
Президент администрациясида бир қатор раҳбарларнинг лавозимлари ўзгаришсиз қолдирилди
Ўзбекистон Республикаси Президенти администрацияси таркибидаги қуйидаги раҳбар ходимлар ўз лавозимларида фаолият юритишни давом эттиради:
🔹 Хайриддин Мадриддинович Султонов – Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси – спичрайтери;
🔹 Шухрат Мадаминович Ғаниев – Ўзбекистон Республикаси Президентининг аграр ривожланиш масалалари бўйича маслаҳатчиси;
🔹 Турсинхан Айдарович Худайбергенов – Ўзбекистон Республикаси Президентининг Оролбўйи минтақасини барқарор ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси;
🔹 Виктор Владимирович Махмудов – Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби;
🔹 Алишербек Азизович Пайгамов – Президент Администрациясининг Ташқи алоқалар департаменти раҳбари;
🔹 Улугбек Учкунович Курбанов – Ўзбекистон Республикаси Президенти Протоколи раҳбари.

👍28🔥5👎4😢1