Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ургутда сифатсиз қурилиш ишлари фош этилди
Самарқанд вилояти Ургут туманида олиб борилган инспекция назорати натижасида бир қатор қурилиш объектларида сифат талабларига жавоб бермайдиган ишлар аниқланди.
Текширув давомида айрим иншоотларда қурилиш нормалари ва меъёрлари бузилгани маълум бўлди. Шу сабабли, белгиланган тартибда уларни бузиш бўйича қарор қабул қилинди.
Мазкур ҳолат бўйича масъул шахсларга нисбатан ҳуқуқий чоралар кўрилмоқда. Назорат ишлари давом эттирилмоқда.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

👍2
Сентябрдан бошлаб хорижий тил сертификати йўқ чет тили ўқитувчилари ишдан бўшатилиши мумкин
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 19 майдаги қарори билан, 2024/2025-ўқув йилидан бошлаб барча хорижий тиллар ўқитувчилари камида B2 сертификатига эга бўлиши шартлиги белгилаб қўйилган эди.
Аммо педагоглар ва жамоатчилик вакилларининг мурожаатлари сабабли қарор ижроси бир йилга узайтирилган. Яъни 2025/2026-ўқув йилидан бошлаб кучга киради.
Ушбу талаб барча умумий-ўрта, ўрта-махсус ва профессионал таълим муассасалари учун амал қилади. Бунда фақатгина инглиз тили эмас, балки барча хорижий тиллар қамраб олинади (2-хорижий тил устозлари мустасно).
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги янги талаб ҳақида педагогларга бир неча марта расмий эслатмалар берган. Ҳудудларда тушунтириш ишлари ҳам олиб борилган.

👍5👎3
Ўзбекистонда суғуртанинг қайси тури кўпроқ қўлланилади?
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь-май ойларида суғурта хизматлари ҳажми 2024 йилнинг январь-май ойларига нисбатан 1,1 трлн сўмга ошиб, 4,5 трлн сўмни ташкил этган.
Суғурта хизматлари ҳажмида энг катта улушни бахтсиз ҳодисалардан суғурталаш, автотранспорт воситалари ва бошқа транспорт турларини суғурталаш, юк ва мулкни суғурталаш ва бошқалар эгаллаган. Уларнинг улуши 88,1 % ни ташкил этди.

2025 йилнинг январь-май ойларида ҳаётни суғурталаш бўйича хизматлар улуши 6,4 % ни, қайта суғурталаш хизматлари эса 5,5 % ни ташкил этган.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4
Зеленский ҳарбийлар билан йиғилишда Россияга қарши янги узоқ масофали зарбалар режалаштирилаётганини эълон қилди
Унинг сўзларига кўра, Украина Қуролли кучлари “урушни Россия ҳудудига кўчириш учун барча чораларни кўради.
— деди Украина президенти учрашувда.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Унинг сўзларига кўра, Украина Қуролли кучлари “урушни Россия ҳудудига кўчириш учун барча чораларни кўради.
"Россия ҳудудига янги узоқ масофали зарбаларимизни тайёрлаяпмиз. Россия армияси бу ёзда қўмондонлиги кутган даражадан анча орқада қолди. Душман ҳужумни ривожлантиришга уриняпти, лекин ҳар бир бундай уриниш бўлинмаларимизнинг қатъияти ва фаол мудофааси эвазига бостирилмоқда",
— деди Украина президенти учрашувда.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍8👎2😢1
Bitcoin нархи рекорд даражада — $122 000 га яқинлашди
Маълумотларига кўра, 1 Bitcoin нархи $121 214 га етди.
Бу криптовалюта тарихи учун янги рекорд ҳисобланади.
Эслатиб ўтамиз, апрел ойида АҚШ ва Хитой ўртасидаги божлар ортидан нарх $76 000 гача тушиб кетган эди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Маълумотларига кўра, 1 Bitcoin нархи $121 214 га етди.
Бу криптовалюта тарихи учун янги рекорд ҳисобланади.
Эслатиб ўтамиз, апрел ойида АҚШ ва Хитой ўртасидаги божлар ортидан нарх $76 000 гача тушиб кетган эди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3
Солиққа оид низолар бўйича эксперт кенгаши ташкил этилади
“Солиққа оид низоларни судгача ҳал қилиш механизмларини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди.
Қарорни қабул қилишдан кўзланган мақсад этиб тадбиркорлар ва солиқ органлари ўртасидаги низоларни ҳал қилиш учун сарфланадиган вақт ва харажатларни камайтириш белгиланди.
Қарорга кўра, Савдо-саноат палатаси ҳузурида солиқ, иқтисодиёт, молия ва ҳуқуқ масалалари бўйича экспертлардан иборат Солиққа оид низолар бўйича эксперт кенгаши ташкил этилади.
Эксперт кенгашининг мажлислари 1 ойда камида 2 марта ўтказилади.
Эксперт кенгашига солиққа оид низоларни кўриб чиқишда қуйидаги ваколатлар берилади:
🔹 солиқ органларининг қарорларидан норози бўлган тадбиркорларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш, бундан жиноят иши доирасида ёки суд тартибида кўриб чиқилаётган солиққа оид низолар мустасно;
🔹 мурожаатларни кўриб чиқиш натижаси юзасидан хулоса қабул қилиш;
🔹 қабул қилинган хулосаларни мажбурий тартибда кўриб чиқиш учун солиқ, божхона ва тегишли давлат органларига юбориш ҳамда бу ҳақда тадбиркорни хабардор қилиш.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ички ишлар ходимлари қачон ўз вазифаси билан шуғулланади?
Фарғона вилоятидаги биринчи минтақанинг ички ишлар раҳбари, подполковник Абдурасул Метиновнинг пахта даласида фермерга таълим бериб тургани тасвирланган ҳолат жамоатчиликда турли саволларни ўртага ташламоқда.
Аслида ички ишлар органлари жиноятчиликка қарши кураш, жамоат тартибини таъминлаш, фуқаролар хавфсизлигини сақлаш билан банд бўлиши керак эмасми? Фермернинг пахтасига, унинг ҳосилига раҳбарларнинг бундай "эътибори" нима учун керак?
Бу ҳолат ички ишлар органларининг вазифалари билан мутлақо боғлиқ бўлмаган фаолиятга аралашувини кўрсатмоқда. Жамоатчилик орасида эса шундай савол пайдо бўлмоқда: агар подполковниклар ҳам пахта майдонларида юрса, қонунбузарликка ким қарши курашади?
Ҳар ким ўз вазифасини қилсагина тизим ишлайди. Йўқса, тартибни ким сақлайди — фермерми?

😢8👎4👍2🔥2
Умра сафарлари бўйича рекламада қонунбузилиши аниқланди
Рақобат қўмитасининг Фарғона вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан интернетдаги рекламалар “Реклама тўғрисида”ги қонун талабларига мослиги юзасидан текширилди.
Текширув натижасига кўра, қуйидаги Telegram каналларда лицензия ҳужжатларисиз “Умра” сафарларига оид реклама тарқатилгани аниқланди:
▪️ "Умра Сафари 2025" – Рахматуллаев А.А. (Фарғона шаҳри)
▪️ "Саудияга Саёҳат Муҳаммадюсуф" – Одилжонов М.Ғ. (Марғилон шаҳри)
▪️ "Макка Мадина Саёҳат" – Рахимов А.А. (Ёзёвон тумани)
Мазкур шахсларга нисбатан қонунбузилиш ҳолати бўйича иш қўзғатилиб, материаллар судга юборилди.
Шунингдек, лицензиясиз реклама тарқатган бошқа шахсларни аниқлаш мақсадида Ички ишлар вазирлиги ва Киберхавфсизлик марказига мурожаат қилинди.
Қонунни бузганларга нисбатан белгиланган чоралар қўлланади.

👍5
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Барча Telegram фойдаланувчиларини огоҳлантирамиз!
Теlegramʼда “APK” форматида вирусли файл тарқалмоқда!
Илтимос, номаълум аккаунтлардан юборилган файлларни очманг ва юклаб олманг. Бу турдаги файллар телефон ёки компьютерингизга зарар етказиши, шахсий маълумотларингизни ўғирлашга олиб келиши мумкин.
Бундай шубҳали хабар ёки файлларга дуч келсангиз — уларни бир зумда ўчиринг ва фойдаланувчини блок қилинг.
Бошқаларни ҳам хабардор қилинг — хавфсизлик ҳар биримиздан бошланади!

🔥6
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
2030 йилгача қишлоқ ва овулларда асфальт қилинмаган йўллар қолмайди — Илҳом Маҳкамов
Транспорт вазири бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатасида берган ҳисоботида маълум қилди.
Унга кўра, ҳозирда 70 фоиз ички йўлларга асфальт ва шағал қоплама ётқизилган. Қолган 30 фоиз йўлларга келгуси 2 йилда шағал ётқизиш, 2030 йилгача эса тўлиқ асфальтлаш режалаштирилган.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Транспорт вазири бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатасида берган ҳисоботида маълум қилди.
Унга кўра, ҳозирда 70 фоиз ички йўлларга асфальт ва шағал қоплама ётқизилган. Қолган 30 фоиз йўлларга келгуси 2 йилда шағал ётқизиш, 2030 йилгача эса тўлиқ асфальтлаш режалаштирилган.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥10👎5😢3
Amirsoy Resort – минтақавий чанғи туризм марказига айланмоқда
2025 йил 11-13 июл кунлари Озарбайжоннинг Шаҳдаг курортида Туркий давлатлар чанғи курортлари иттифоқининг илк саммити бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон номидан Amirsoy Resort ҳамда чанғи спорт турлари федерацияси иштирок этди.
Саммит доирасида бир қатор муҳим йўналишлар – рақамли платформалар, ягона skipass тизими, халқаро маркетинг, экологик меъёрлар ва кадрлар алмашинуви масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, Silk Road халқаро университети томонидан туркий курортлар учун махсус таълим кластерини ташкил этиш таклифи илгари сурилди.
Эслатиб ўтамиз, Amirsoy Resort мазкур иттифоқ фаолиятининг бошланиш нуқтасига айланган бўлиб, 2025 йил февраль ойида биринчи Туркий чанғи кубогига мезбонлик қилган эди.
Кейинги саммит 2026 йил феврал ойида Туркиянинг Улудаг курортида бўлиб ўтади.

“Ҳамкорлик–2025”: Россиялик ҳарбийлар Термизда ўзбек ҳарбийлари билан машғулот ўтказмоқда
Россия Мудофаа вазирлигининг маълум қилишича, Тожикистонда жойлашган 201-ҳарбий база жангчилари Тожикистон ва Ўзбекистон тоғли йўллари орқали 300 километр масофани босиб ўтиб, “Термиз” полигонига етиб келишди.
Мазкур полигонда Ўзбекистон ва Россия ҳарбий хизматчилари “Ҳамкорлик–2025” деб номланган қўшма ҳарбий машғулотларда иштирок этмоқда. Машғулотлар бир ҳафта давом этади.

👎9👍2😢1
Лифтларни техник кўрикдан ўтказиш тартиби белгиланди
Ҳукумат қарори билан “Лифтларни техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди.
Низомга кўра, бино ва иншоотларда ўрнатилган, доимий равишда фойдаланишда бўлган лифтлар 12 ойдан ошмаган ҳолда камида 1 марта тартибда мажбурий даврий техник кўрикдан ўтказилади.
Фойдаланишга топширилган ва янги ўрнатилган ҳар қандай лифт махсус электрон ахборот тизимида рўйхатга олинишидан аввал дастлабки техник кўрикдан ўтказилиши шарт.
Дастлабки техник кўрик лифт пудратчисининг мурожаатига биноан 10 иш кунидан кечиктирмай ихтисослашган ташкилот томонидан амалга оширилади.
Бунда техник кўрик натижаларининг тоифасига қараб қуйидаги рангларда маълумот ёрлиғи лифтга ёпиштирилади:
🟢 фойдаланишга яроқли лифтга “яшил”;
🔵 қисман носоз лифтга “мовий”;
🟡 носоз лифтга “сариқ”;
🔴 фойдаланиш учун хавфли лифтга “қизил”.
Техник кўрик натижасида фойдаланиш учун хавфли ва қизил рангли маълумот ёрлиғи билан белгиланган лифтдан фойдаланиш тақиқланиши лозим.

👍6👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ёшларни заҳарлаётган дорифуруш қўлга олинди
Кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши курашиш доирасида Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Божхона идоралари ҳамкорлигида Тошкент шаҳрида тезкор тадбир ўтказилди.
Хусусан, Тошкент вилоятининг Оҳангарон шаҳрида истиқомат қилувчи, 1992 й.т. шахснинг Янгиҳаёт туманидаги ижарадаги яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганда, келгусида сотиш мақсадида сақлаб келинаётган 16249 дона “Зардекс” кучли таъсир қилувчи дори воситалари борлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олиб қўйилди.
Маълум бўлишича, у муқаддам “Телеграм” мессенжери орқали савдо қилувчи шахс томонидан Сергели тумани ҳудудидаги хуфия жойга қолдириб кетилган ушбу дори воситаларини олиб, келгусида мижозларга сотганидан сўнг, наркосавдогарга 16 минг АҚШ доллари бериши керак бўлган.
“Зардекс” дори воситалари таркибида “Прегабалин” кучли таъсир қилувчи моддаси мавжуд бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йилдаги 818-сон қарорига мувофиқ, “Прегабалин” моддаси кучли таъсир қилувчи моддалар туркумига киради.

Ҳозирда дорифуруш фуқарога нисбатан Жиноят кодексининг 251-1 моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланди.
Тергов ҳаракати олиб борилмоқда.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Фаластин масаласи муҳокамаси БМТ миқёсида давом этади
Фаластин муаммосини тинч йўл билан ҳал қилиш ва икки давлат тамойили асосида ечим топиш мақсадида халқаро конференция ташкил этилмоқда. У БМТнинг Нью-Йоркдаги бош қароргоҳи биносида 28–30 июль кунлари бўлиб ўтади. Бу ҳақда “Anadolu Agency” ахборот агентлиги маълум қилди.
Тадбирга БМТдаги Франция ва Саудия Арабистони доимий вакилликлари ҳамраислик қилади. Улар БМТга аъзо барча давлатларга расмий таклифномалар юборишган.
Аслида ушбу анжуманни июнь ойининг 17–20 саналари оралиғида ўтказиш режалаштирилган эди. Аммо 13 июнь куни Исроил томонидан Эронга амалга оширилган ҳужум ортидан конференция кечиктирилди.
Маълумотларга кўра, Ғазо секторида охирги олти ҳафтада давом этаётган ҳарбий ҳаракатлар оқибатида камида 798 нафар инсон ҳалок бўлган.

😢5👎2👍1
Тошкент шаҳри ва Наманган вилоятида ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган шахслар ушланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Учтепа тумани бўлими ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Д.Х. фуқаро Z.A.ning ишончига кириб, гўёки уни юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида Ўзбекистон давлат хореография академиясига кириш учун ўтказиладиган ижодий имтиҳондан юқори балл олиб бериб, давлат гранти асосида ўқишга киритиб қўйиши эвазига 2 минг АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Шу каби, департаментнинг Норин тумани бўлими ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро А.В. фуқаро J.U.ning ишончига кириб, уни Тошкент шаҳридаги хусусий университетлардан бирига 3 курсдан ўқишга киритиб қўйиши эвазига 2 минг АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

🔥2👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Марғилонда “Ласетти” болани уриб кетди — ҳайдовчига нисбатан жиноят иши қўзғатилди
10 май куни Марғилон шаҳрининг Зухро кўчасида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. 1970 йилда туғилган ҳайдовчи D.A. “Ласетти” русумли автомашинасида ҳаракатланиб кетаётган пайтда, кўчада ўйнаб юрган 2022 йилда туғилган А.А.ни уриб юборди.
Ҳодиса оқибатида бола тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган. Тиббий кўриклардан сўнг маълум бўлишича, боланинг аҳволи ҳозирда қониқарли.
Мазкур ҳолат юзасидан ҳайдовчига нисбатан Жиноят кодексининг 266-моддаси 1-қисми ва 117-моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилиб, тергов якунида иш судга юборилган.

😢10👍5👎1
Жаҳонгир Тўлагановга белгиланган қарийб 20 млнлик маъмурий жарима бекор қилинди
Тошкент шаҳар суди судьяси Зоир Камолов журналист (собиқ депутат) Жаҳонгир Тўлагановга оид очилган иш бўйича дастлабки инстанция судининг қарорини бекор қилди.
Бугун, 14 июль куни Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг қарори билан жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман судининг 2025 йил 3 июндаги Жаҳонгир Тўлагановга нисбатан чиқарилган қарори бекор қилиниб, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 202-2-моддаси (ёлғон ахборот тарқатиш) 1-қисми билан айбланган Ж.Тўлагановга оид маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш қарорнинг тавсиф қисмида кўрсатилган ҳолатларни аниқлаш юзасидан қўшимча суриштирув ҳаракатларини олиб бориш учун жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман суди орқали Шайхонтоҳур тумани ИИО ФМБга юборилиши белгиланди.
Суднинг дастлабки қарори билан Тўлагановга нисбатан БҲМнинг 50 баравар (18 млн 750 минг сўм) миқдорида маъмурий жарима қўлланилган, шунингдек, у томонидан Youtube платформасида юритилаётган канал фаолияти тўхтатилиши белгиланган эди.
Маълумот ўрнида, Ж.Тўлаганов Транспорт вазирлиги билан боғлиқ ишни ўрганиш жараёнида вазирликнинг бир қанча ходимларини сўроққа тутган ва ушбу ҳолат ижтимоий тармоқларда ёритилган, вазият танқид қилинган. Шундан сўнг, Бахтиёр Сафаров, Баҳодир Қурбонбоев, Фикрат Норхўжаев (ҳаммаси вазирлик ходимлари) Тўлаганов устидан ИИО ФМБга мурожаат киритган, ишни судга чиқарган ИИО ходими ҳам суриштирув жараёнида қўпол хатоликка йўл қўйган. Мисол, Ж.Тўлагановни маъмурий иш бўйича юритилган баённома ёки лингвистик экспертиза хулосаси билан таништирмаган. Суд қарорни бекор қилишда айнан мана шу каби омилларга эътибор қаратган.

👍27😢2🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Самарқандда фермер аёл кўтарган муаммога амалий ечим топилди
Самарқанд вилоятида фермерлар билан ўтказилаётган учрашувлар давомида кўтарилаётган масала ва муаммолар Фермерлар кенгаши ходимлари томонидан жойига чиқиб ўрганилмоқда ҳамда тегишли амалий ёрдам кўрсатилмоқда.
Жумладан, “Умиджон.уз” фермер хўжалиги раҳбари Ибодуллаева Наргиза томонидан кўтарилган масала ҳам Кенгаш ходимлари томонидан ўрганилиб, муаммони бартараф этиш бўйича амалий чоралар кўрилди.

👍11