EFFECT.UZ | Расмий канал
18.3K subscribers
67.7K photos
16K videos
31 files
68K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Фарғонада ҳайдовчи танишини қасддан уриб юборди — жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғона шаҳрида ҳайдовчи таниш шахс билан жанжалдан сўнг уни автомобилда уриб юборгани тасвирланган видеолар тарқалди. Бош прокуратура ушбу ҳолат юзасидан расмий маълумот берди.

Маълумотларга кўра, жорий йил 10 июль куни фуқаро Ф.З. Фарғона шаҳар “Ўзбекистон овози” кўчасида таниши М.А. билан ўзаро тортишиб, жанжаллашган. Жанжалдан сўнг у ўзининг “Lacetti” русумли автомобилида М.А.ни қасддан уриб юборган. Оқибатда жабрланувчи оғир тан жароҳати олган ва шифохонага ётқизилганига қарамасдан вафот этган.

Аввалроқ ушбу иш бўйича Жиноят кодексининг 104-моддаси (Қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган эди. Аммо кейинчалик прокуратура назорати остидаги ўрганишлар давомида айбланувчининг хатти-ҳаракатларида Жиноят кодексининг 97-моддаси (Қасддан одам ўлдириш) аломатлари мавжудлиги аниқланди. Шу сабабли иш қайта малакаланган.

Айни пайтда тергов ҳаракатлари прокуратура томонидан давом эттирилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Ён қўшни, жон қўшни: Анвар Абдуқаюм қурган баланд иморатга ким рухсат берган?

Тадбиркор Анвар Абдуқаюм Тошкент шаҳрининг Учтепа туманидаги Дегрез 4-тор кўчасида қўшнисига кўп қаватли иморат қурган, бунинг оқибатида ён қўшниси М.Касимов узоқ пайтдан бери жабр кўрмоқда.

Ҳолат ижтимоий тармоқларда ёритилгандан сўнг ҳар икки томон ҳақида турли фикрлар янграмоқда, хусусан айримлар тадбиркорнинг қурилиши қўшнисига чиндан ҳам жабр бўлаётганини айтса, бошқалар қўшни бахллик қилаётганини таъкидлашмоқда.

Йўқ, бу ҳолатда қўшни томонидан А.Абдуқаюмга ичи қоралик қилинмаяпти, ушбу жараёнда қонуний нуқтаи назардан дарҳақиқат ШНҚ бузилган, Тошкент шаҳар қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармаси Учтепа туман бўлими бошлиғи Бойбўсинов шубҳали тарзда қурилиш лойиҳасини амалга ошириш учун рухсат берган.

Қўшни эса ушбу вазиятда «қўшничилик ришталари бузилмасин» дея Анвар Абдуқаюмни эмас балки унинг қурилишига рухсат берган идорани жавобгар сифатида кўрсатиб, судга берган.

Ҳолат юзасидан айни кунларда суд жараёнлари бўлиб ўтяпти, иш Олий судда тафтиш тартибида кўрилмоқда. Қурилиш вазирлиги мазкур қурилиш объекти бўйича қўшниларнинг розилик хати олинмаганини билдирган. Бойбўсинов эса вазирлик мутахассисининг Олий суд ва Бош прокуратурага киритган маълумотномаси билан келишмаяпти. Бу ўта кулгили…

9 июль куни бўлиб ўтган суд мажлисида Бойбўсинов судья ва Бош прокуратура ходимининг айрим саволларига тушунарсиз жавоб берди, шу сабабдан 14 июль куни бўлиб ўтадиган судга Қурилиш вазирлигидан мутахассис ва шахсан Бойбўсиновнинг ўзи чақиртирилди.

Олий суднинг Маъмурий ишлар бўйича судьяси Дилмурод Каримов раислигида мазкур ишни кўриб чиқиш давом эттирилмоқда ва судья суд мажлисида оммавий ахборот воситаларининг иштироки бўйича киритилган илтимосномани қисман қаноатлантирган.

Хусусан, Effect.uz мухбирлари томонидан суд мажлиси аудио ёзув орқали ёзиб олинмоқда. Effect.uz воқеалар ривожини ёритиб боради.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍11👎1🔥1
Askiya City'дан жабр чеккан фуқаролар ДХХга мурожаат йўллаши ортидан МЧЖ мансабдорларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Тошкент шаҳри Яккасарой туманидаги Askiya City турар жой мажмуаси қурилиш ишлари «қотиб қолиши» ортидан кўплаб фуқаролар норози бўлишмоқда. Шу сабабдан қурилишдан уй сотиб олган харидорлар жамоавий равишда Давлат хавфсизлик хизматига мурожаат йўллаган.

Аниқланишича «Insoft Invest» МЧЖ мансабдор шахслари томонидан харидорлар билан тузилган шартнома шартлари вақтида бажарилмаган, бу эса фуқароларнинг ҳуқуқларини чеклашдан бошқа нарса эмас ҳамда қурилиш компаниясининг яна бир ёлғон ваъдаси ҳисобланади.

Шунга кўра, Яккасарой туман ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан 23 апрель куни «Insoft Invest» МЧЖ мансабдор шахслари ва бошқаларга нисбатан жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми (жуда кўп миқдорда фирибгарлик) «а» банди билан жиноят иши очилган. Ҳозирги кунда дастлабки тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Effect.uz’га маълум бўлишича, тергов органига мурожаат билан чиққан фуқаролар жабрланувчи сифатида эътироф этилиб, фуқаровий даъвогар ҳисобида рўйхатдан ўтказиляпти. Маълумот ўрнида, «Insoft Invest» МЧЖ директори ҳам таъсисчиси Азизбек Очилов бўлиб, 2017 йилда давлат рўйхатидан ўтказилган жамиятга бошқа шахсларнинг ҳам норасмий таъсири борлиги айтилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥7
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ургутда сифатсиз қурилиш ишлари фош этилди

Самарқанд вилояти Ургут туманида олиб борилган инспекция назорати натижасида бир қатор қурилиш объектларида сифат талабларига жавоб бермайдиган ишлар аниқланди.

Текширув давомида айрим иншоотларда қурилиш нормалари ва меъёрлари бузилгани маълум бўлди. Шу сабабли, белгиланган тартибда уларни бузиш бўйича қарор қабул қилинди.

Мазкур ҳолат бўйича масъул шахсларга нисбатан ҳуқуқий чоралар кўрилмоқда. Назорат ишлари давом эттирилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2
Сентябрдан бошлаб хорижий тил сертификати йўқ чет тили ўқитувчилари ишдан бўшатилиши мумкин

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 19 майдаги қарори билан, 2024/2025-ўқув йилидан бошлаб барча хорижий тиллар ўқитувчилари камида B2 сертификатига эга бўлиши шартлиги белгилаб қўйилган эди.

Аммо педагоглар ва жамоатчилик вакилларининг мурожаатлари сабабли қарор ижроси бир йилга узайтирилган. Яъни 2025/2026-ўқув йилидан бошлаб кучга киради.

Ушбу талаб барча умумий-ўрта, ўрта-махсус ва профессионал таълим муассасалари учун амал қилади. Бунда фақатгина инглиз тили эмас, балки барча хорижий тиллар қамраб олинади (2-хорижий тил устозлари мустасно).

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги янги талаб ҳақида педагогларга бир неча марта расмий эслатмалар берган. Ҳудудларда тушунтириш ишлари ҳам олиб борилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍5👎3
Ўзбекистонда суғуртанинг қайси тури кўпроқ қўлланилади?

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь-май ойларида суғурта хизматлари ҳажми 2024 йилнинг январь-май ойларига нисбатан 1,1 трлн сўмга ошиб, 4,5 трлн сўмни ташкил этган.

Суғурта хизматлари ҳажмида энг катта улушни бахтсиз ҳодисалардан суғурталаш, автотранспорт воситалари ва бошқа транспорт турларини суғурталаш, юк ва мулкни суғурталаш ва бошқалар эгаллаган. Уларнинг улуши 88,1 % ни ташкил этди.


2025 йилнинг январь-май ойларида ҳаётни суғурталаш бўйича хизматлар улуши 6,4 % ни, қайта суғурталаш хизматлари эса 5,5 % ни ташкил этган.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4
Зеленский ҳарбийлар билан йиғилишда Россияга қарши янги узоқ масофали зарбалар режалаштирилаётганини эълон қилди

Унинг сўзларига кўра, Украина Қуролли кучлари “урушни Россия ҳудудига кўчириш учун барча чораларни кўради.

"Россия ҳудудига янги узоқ масофали зарбаларимизни тайёрлаяпмиз. Россия армияси бу ёзда қўмондонлиги кутган даражадан анча орқада қолди. Душман ҳужумни ривожлантиришга уриняпти, лекин ҳар бир бундай уриниш бўлинмаларимизнинг қатъияти ва фаол мудофааси эвазига бостирилмоқда",

— деди Украина президенти учрашувда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍8👎2😢1
Bitcoin нархи рекорд даражада — $122 000 га яқинлашди

Маълумотларига кўра, 1 Bitcoin нархи $121 214 га етди.

Бу криптовалюта тарихи учун янги рекорд ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, апрел ойида АҚШ ва Хитой ўртасидаги божлар ортидан нарх $76 000 гача тушиб кетган эди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3
Солиққа оид низолар бўйича эксперт кенгаши ташкил этилади

“Солиққа оид низоларни судгача ҳал қилиш механизмларини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди.

Қарорни қабул қилишдан кўзланган мақсад этиб тадбиркорлар ва солиқ органлари ўртасидаги низоларни ҳал қилиш учун сарфланадиган вақт ва харажатларни камайтириш белгиланди.

Қарорга кўра, Савдо-саноат палатаси ҳузурида солиқ, иқтисодиёт, молия ва ҳуқуқ масалалари бўйича экспертлардан иборат Солиққа оид низолар бўйича эксперт кенгаши ташкил этилади.

Эксперт кенгашининг мажлислари 1 ойда камида 2 марта ўтказилади.

Эксперт кенгашига солиққа оид низоларни кўриб чиқишда қуйидаги ваколатлар берилади:

🔹 солиқ органларининг қарорларидан норози бўлган тадбиркорларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш, бундан жиноят иши доирасида ёки суд тартибида кўриб чиқилаётган солиққа оид низолар мустасно;

🔹 мурожаатларни кўриб чиқиш натижаси юзасидан хулоса қабул қилиш;

🔹 қабул қилинган хулосаларни мажбурий тартибда кўриб чиқиш учун солиқ, божхона ва тегишли давлат органларига юбориш ҳамда бу ҳақда тадбиркорни хабардор қилиш.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ички ишлар ходимлари қачон ўз вазифаси билан шуғулланади?

Фарғона вилоятидаги биринчи минтақанинг ички ишлар раҳбари, подполковник Абдурасул Метиновнинг пахта даласида фермерга таълим бериб тургани тасвирланган ҳолат жамоатчиликда турли саволларни ўртага ташламоқда.

Аслида ички ишлар органлари жиноятчиликка қарши кураш, жамоат тартибини таъминлаш, фуқаролар хавфсизлигини сақлаш билан банд бўлиши керак эмасми? Фермернинг пахтасига, унинг ҳосилига раҳбарларнинг бундай "эътибори" нима учун керак?

Бу ҳолат ички ишлар органларининг вазифалари билан мутлақо боғлиқ бўлмаган фаолиятга аралашувини кўрсатмоқда. Жамоатчилик орасида эса шундай савол пайдо бўлмоқда: агар подполковниклар ҳам пахта майдонларида юрса, қонунбузарликка ким қарши курашади?

Ҳар ким ўз вазифасини қилсагина тизим ишлайди. Йўқса, тартибни ким сақлайди — фермерми?

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢8👎4👍2🔥2
Умра сафарлари бўйича рекламада қонунбузилиши аниқланди

Рақобат қўмитасининг Фарғона вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан интернетдаги рекламалар “Реклама тўғрисида”ги қонун талабларига мослиги юзасидан текширилди.

Текширув натижасига кўра, қуйидаги Telegram каналларда лицензия ҳужжатларисиз “Умра” сафарларига оид реклама тарқатилгани аниқланди:

▪️ "Умра Сафари 2025" – Рахматуллаев А.А. (Фарғона шаҳри)
▪️ "Саудияга Саёҳат Муҳаммадюсуф" – Одилжонов М.Ғ. (Марғилон шаҳри)
▪️ "Макка Мадина Саёҳат" – Рахимов А.А. (Ёзёвон тумани)

Мазкур шахсларга нисбатан қонунбузилиш ҳолати бўйича иш қўзғатилиб, материаллар судга юборилди.

Шунингдек, лицензиясиз реклама тарқатган бошқа шахсларни аниқлаш мақсадида Ички ишлар вазирлиги ва Киберхавфсизлик марказига мурожаат қилинди.

Қонунни бузганларга нисбатан белгиланган чоралар қўлланади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍5
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Барча Telegram фойдаланувчиларини огоҳлантирамиз!

Теlegramʼда “APK” форматида вирусли файл тарқалмоқда!

Илтимос, номаълум аккаунтлардан юборилган файлларни очманг ва юклаб олманг. Бу турдаги файллар телефон ёки компьютерингизга зарар етказиши, шахсий маълумотларингизни ўғирлашга олиб келиши мумкин.

Бундай шубҳали хабар ёки файлларга дуч келсангиз — уларни бир зумда ўчиринг ва фойдаланувчини блок қилинг.

Бошқаларни ҳам хабардор қилинг — хавфсизлик ҳар биримиздан бошланади!

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥6
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
2030 йилгача қишлоқ ва овулларда асфальт қилинмаган йўллар қолмайди — Илҳом Маҳкамов

Транспорт вазири бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатасида берган ҳисоботида маълум қилди.

Унга кўра, ҳозирда 70 фоиз ички йўлларга асфальт ва шағал қоплама ётқизилган. Қолган 30 фоиз йўлларга келгуси 2 йилда шағал ётқизиш, 2030 йилгача эса тўлиқ асфальтлаш режалаштирилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥10👎5😢3
Amirsoy Resort – минтақавий чанғи туризм марказига айланмоқда

2025 йил 11-13 июл кунлари Озарбайжоннинг Шаҳдаг курортида Туркий давлатлар чанғи курортлари иттифоқининг илк саммити бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон номидан Amirsoy Resort ҳамда чанғи спорт турлари федерацияси иштирок этди.

Саммит доирасида бир қатор муҳим йўналишлар – рақамли платформалар, ягона skipass тизими, халқаро маркетинг, экологик меъёрлар ва кадрлар алмашинуви масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, Silk Road халқаро университети томонидан туркий курортлар учун махсус таълим кластерини ташкил этиш таклифи илгари сурилди.

Эслатиб ўтамиз, Amirsoy Resort мазкур иттифоқ фаолиятининг бошланиш нуқтасига айланган бўлиб, 2025 йил февраль ойида биринчи Туркий чанғи кубогига мезбонлик қилган эди.

Кейинги саммит 2026 йил феврал ойида Туркиянинг Улудаг курортида бўлиб ўтади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Ҳамкорлик–2025”: Россиялик ҳарбийлар Термизда ўзбек ҳарбийлари билан машғулот ўтказмоқда

Россия Мудофаа вазирлигининг маълум қилишича, Тожикистонда жойлашган 201-ҳарбий база жангчилари Тожикистон ва Ўзбекистон тоғли йўллари орқали 300 километр масофани босиб ўтиб, “Термиз” полигонига етиб келишди.

Мазкур полигонда Ўзбекистон ва Россия ҳарбий хизматчилари “Ҳамкорлик–2025” деб номланган қўшма ҳарбий машғулотларда иштирок этмоқда. Машғулотлар бир ҳафта давом этади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎9👍2😢1
Лифтларни техник кўрикдан ўтказиш тартиби белгиланди

Ҳукумат қарори билан “Лифтларни техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди.

Низомга кўра, бино ва иншоотларда ўрнатилган, доимий равишда фойдаланишда бўлган лифтлар 12 ойдан ошмаган ҳолда камида 1 марта тартибда мажбурий даврий техник кўрикдан ўтказилади.

Фойдаланишга топширилган ва янги ўрнатилган ҳар қандай лифт махсус электрон ахборот тизимида рўйхатга олинишидан аввал дастлабки техник кўрикдан ўтказилиши шарт.

Дастлабки техник кўрик лифт пудратчисининг мурожаатига биноан 10 иш кунидан кечиктирмай ихтисослашган ташкилот томонидан амалга оширилади.

Бунда техник кўрик натижаларининг тоифасига қараб қуйидаги рангларда маълумот ёрлиғи лифтга ёпиштирилади:

🟢 фойдаланишга яроқли лифтга “яшил”;

🔵 қисман носоз лифтга “мовий”;

🟡 носоз лифтга “сариқ”;

🔴 фойдаланиш учун хавфли лифтга “қизил”.

Техник кўрик натижасида фойдаланиш учун хавфли ва қизил рангли маълумот ёрлиғи билан белгиланган лифтдан фойдаланиш тақиқланиши лозим.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍6👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ёшларни заҳарлаётган дорифуруш қўлга олинди

Кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши курашиш доирасида Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Божхона идоралари ҳамкорлигида Тошкент шаҳрида тезкор тадбир ўтказилди.

Хусусан, Тошкент вилоятининг Оҳангарон шаҳрида истиқомат қилувчи, 1992 й.т. шахснинг Янгиҳаёт туманидаги ижарадаги яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганда, келгусида сотиш мақсадида сақлаб келинаётган 16249 дона “Зардекс” кучли таъсир қилувчи дори воситалари борлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олиб қўйилди.

Маълум бўлишича, у муқаддам “Телеграм” мессенжери орқали савдо қилувчи шахс томонидан Сергели тумани ҳудудидаги хуфия жойга қолдириб кетилган ушбу дори воситаларини олиб, келгусида мижозларга сотганидан сўнг, наркосавдогарга 16 минг АҚШ доллари бериши керак бўлган.

“Зардекс” дори воситалари таркибида “Прегабалин” кучли таъсир қилувчи моддаси мавжуд бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йилдаги 818-сон қарорига мувофиқ, “Прегабалин” моддаси кучли таъсир қилувчи моддалар туркумига киради.

Ҳозирда дорифуруш фуқарога нисбатан Жиноят кодексининг 251-1 моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланди.

Тергов ҳаракати олиб борилмоқда.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Фаластин масаласи муҳокамаси БМТ миқёсида давом этади

Фаластин муаммосини тинч йўл билан ҳал қилиш ва икки давлат тамойили асосида ечим топиш мақсадида халқаро конференция ташкил этилмоқда. У БМТнинг Нью-Йоркдаги бош қароргоҳи биносида 28–30 июль кунлари бўлиб ўтади. Бу ҳақда “Anadolu Agency” ахборот агентлиги маълум қилди.

Тадбирга БМТдаги Франция ва Саудия Арабистони доимий вакилликлари ҳамраислик қилади. Улар БМТга аъзо барча давлатларга расмий таклифномалар юборишган.

Аслида ушбу анжуманни июнь ойининг 17–20 саналари оралиғида ўтказиш режалаштирилган эди. Аммо 13 июнь куни Исроил томонидан Эронга амалга оширилган ҳужум ортидан конференция кечиктирилди.

Маълумотларга кўра, Ғазо секторида охирги олти ҳафтада давом этаётган ҳарбий ҳаракатлар оқибатида камида 798 нафар инсон ҳалок бўлган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢5👎2👍1
Тошкент шаҳри ва Наманган вилоятида ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган шахслар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Учтепа тумани бўлими ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Д.Х. фуқаро Z.A.ning ишончига кириб, гўёки уни юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида Ўзбекистон давлат хореография академиясига кириш учун ўтказиладиган ижодий имтиҳондан юқори балл олиб бериб, давлат гранти асосида ўқишга киритиб қўйиши эвазига 2 минг АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Шу каби, департаментнинг Норин тумани бўлими ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро А.В. фуқаро J.U.ning ишончига кириб, уни Тошкент шаҳридаги хусусий университетлардан бирига 3 курсдан ўқишга киритиб қўйиши эвазига 2 минг АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥2👍1