EFFECT.UZ | Расмий канал
18.3K subscribers
67.7K photos
16K videos
31 files
68K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
«Ғалабанинг номи — Туркия»дир: 15 июлдаги драматик тун нималар билан ёдда қолган?

2016 йил 15 июль кечаси нафақат Туркия, балки бутун жаҳон демократиясида тарихий бурилиш бўлган. Ўша машъум тун, демократик қадриятларга рахна солмоқчи бўлган фитнанинг нақадар ваҳший ва қонли тус олиши мумкинлигини бутун дунёга яққол намоён этган.

👉 https://effect.uz/6462

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2👎1
Тошкент пропискаси бекор қилинади: бутун мамлакат бўйлаб ягона рўйхатдан ўтиш тартиби жорий этилади

2025 йил 12 октябрдан бошлаб, Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олиниши лозим бўлган фуқаролар тоифалари ҳақидаги амалдаги қонун ўз кучини йўқотади. Унинг ўрнини Президент томонидан 2024 йил 10 июлда имзоланган янги қонун эгаллайди.

Янги қонунга мувофиқ, Ўзбекистоннинг барча ҳудудида яшаш ёки турган жой бўйича рўйхатдан ўтиш фуқаролар томонидан давлатни хабардор қилиш шаклида амалга оширилади. Яъни, рўйхатдан ўтиш учун давлатдан алоҳида рухсат олиш талаб этилмайди.

Фуқаролар яшаш жойини ўзгартирган тақдирда, янги манзилга кўчиб келган кундан бошлаб 10 иш куни ичида ички ишлар органларининг миграция бўлими, Давлат хизматлари маркази ёки ЯИДХП орқали онлайн тарзда рўйхатдан ўтишлари шарт.

Янги тартибда бир қатор енгилликлар ҳам назарда тутилган. Жумладан:

Агар ижара шартномаси мавжуд бўлса, мулкдорнинг розилиги талаб этилмайди;

Болаларни ота-онаси ёки улардан бири яшайдиган жойга рўйхатдан ўтказиш учун ҳам мулкдорнинг аризаси шарт эмас.

Ариза кўриб чиқиш муддати 1 иш кунидан ошмаслиги керак. Рўйхатдан ўтган шахсга электрон ёки қоғоз шаклида маълумотнома тақдим этилади.

Шунингдек, рўйхатдан ўтишда уй-жой майдонининг ижтимоий нормасига амал қилиниши зарур.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍9👎1😢1
Ўзбекистоннинг ташқи қарзи 70 млрд долларга яқинлашди

Марказий банкнинг 2025 йил биринчи чораги якунлари бўйича тақдим этган маълумотларига кўра, Ўзбекистоннинг умумий ташқи қарзи 68,4 млрд АҚШ долларини ташкил этди.

Шундан:

давлат ташқи қарзи — 35,8 млрд доллар;

корпоратив (хусусий сектор) ташқи қарзи — 32,6 млрд доллар.


Йил бошидан бери умумий ташқи қарз 4,3 млрд долларга кўпайган. Бу ўсишнинг 1,9 млрд доллари давлат қарзи, 2,4 млрд доллари эса корпоратив қарз ҳисобига тўғри келади.

Қайд этилишича, 2025 йилнинг биринчи чораги давомида халқаро пул ўтказмалар ҳажмининг ортиши натижасида бирламчи ва иккиламчи даромадлар баланси мос равишда 148,9 млн доллар ва 2,2 млрд доллар ижобий сальдо билан шаклланган.

Шу билан бирга, жорий операциялар ҳисоби 160,7 млн доллар миқдорида манфий сальдо билан якунланган. Солиштириш учун, 2024 йилнинг шу даврида мазкур кўрсаткич 2,1 млрд доллар манфий сальдони ташкил этган эди.

Савдо балансидаги манфий сальдо ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 34 фоизга камайиб, 2,6 млрд долларни ташкил этди. Бу экспорт ҳажмининг кескин ўсиши ва импорт ҳажмининг деярли ўзгармасдан қолиши билан изоҳланади.

Жумладан:

жами экспорт ҳажми 22 фоизга ортиб, 8 млрд долларга етган;

жами импорт ҳажми эса 10,5 млрд доллар атрофида қолган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎13😢8
"Абитуриентларни пора эвазига ўқишга киритишга уринишлар кескин қораланади" – вазир

Июль ойида Тошкент ва Фарғона ҳудудларида айрим фуқаролар, хусусан, таълим тизими ходимлари томонидан абитуриентларни пора эвазига олий таълим муассасаларига ноқонуний равишда киритишга уриниш ҳолатлари аниқланди. Мазкур шахслар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан қўлга олинди.

Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Қўнғиротбой Шарипов ушбу ҳолатларга нисбатан кескин муносабат билдириб, қуйидагиларни таъкидлади:

«Бундай ноқонуний уринишлар мутлақо кечирилмас ва қораловга лойиқ. Улар бутун олий таълим тизимига доғ туширади. Вазирлик коррупцияга қарши муросасиз кураш тарафдори сифатида бу каби ҳолатларга мутлақо тоқат қилмайди. Айниқса, бундай ҳаракатлар давлат раҳбари томонидан устувор йўналиш сифатида белгиланган ҳалоллик ва адолат тамойилларига зид бўлиб, жамиятда ишончсизликни кучайтиради».

Вазир соҳа вакиллари, айниқса ўқитувчиларга мурожаат қилиб шундай деди:

«Ҳурматли ўқитувчилар! Сизлардан жамият билим ва тарбия кутяпти, жиноят эмас. Ҳар бир педагог бу муқаддас касб ортида инсон тақдири, юрт келажаги турганини чуқур ҳис қилиши керак».


Вазир таъкидлашича, ҳар бир раҳбар ва ходим шахсий масъулиятни ҳис қилган ҳолда, фақат қонун доирасида фаолият юритиши шарт.

«Барча абитуриентларга қатъий билдириб қўяман: ҳеч ким сизларни пора эвазига олийгоҳга киритиш ҳуқуқига эга эмас! Сиз фақат ўз билимингиз орқали, адолатли танлов асосида талаба бўлишингиз мумкин»,

– деди Қ. Шарипов.

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги барча таълим муассасаларида очиқлик, шаффофлик ва адолатли рақобат муҳитини мустаҳкамлаш бўйича иш олиб бормоқда.

❗️Қонунни бузганлар қонун олдида жавоб беради ва уларга муқаррар жазо қўлланади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥3
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Сангардак” санаторийси ҳақида махсус кўрсатув – бугун эфирда

Бугун, 13 июль, якшанба куни соат 18:30 да “Дунё бўйлаб” телеканалида “Сангардак” санаторийсига бағишланган махсус кўрсатув намойиш этилади.

Маълумот учун, Сангардак санаторийси Сурхондарё вилояти, Сариосиё туманида жойлашган бўлиб, у касаба уюшмалари тизимида фаолият юритади. Табиий гўзалликка бой бу масканда фуқароларнинг соғлиғини тиклаш ва дам олиш учун барча шарт-шароитлар яратилган.

Кўрсатувда санаторийнинг имкониятлари, табиий даво усуллари ҳақида батафсил маълумот оласиз. Эфирни ўтказиб юборманг.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1😢1
Эртага - 14 июлдан ОТМларга кириш имтиҳонлари бошланади

Тест синовлари ҳар куни 2 сменада ташкил этилади. 1-смена соат 08:00 да, 2-смена 15:00 да бошланади. Абитуриентлардан тест синовлари бошланишидан камида бир ярим соат олдин белгиланган ҳудудга етиб келишлари талаб этилади.

Паспорт (ID-карта) ва абитуриент рухсатномаси — тестга киришда талаб этилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Ўқув маркази очмоқчи бўлган ёшларга фоизсиз қарз берилади

1 августдан Ўзбекистоннинг олис ва чекка ҳудудларида хорижий тиллар бўйича ўқув маркази очмоқчи бўлган ёшларга 131,8 млн сўм миқдорида фоизсиз қарз берилади.

Талаблар:
камида C1 даражадаги тил сертификати (2 йилдан ошмаган бўлиши керак);
йиллик ўқувчиларнинг 20% “Ёшлар дафтари”дагилардан бўлиши шарт;
қарз муддати – 3 йилгача, 6 ой имтиёзли;
якка тадбиркорлар ва ёшларга тегишли юридик шахслар олиши мумкин.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥1
Фарғонада ҳайдовчи танишини қасддан уриб юборди — жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғона шаҳрида ҳайдовчи таниш шахс билан жанжалдан сўнг уни автомобилда уриб юборгани тасвирланган видеолар тарқалди. Бош прокуратура ушбу ҳолат юзасидан расмий маълумот берди.

Маълумотларга кўра, жорий йил 10 июль куни фуқаро Ф.З. Фарғона шаҳар “Ўзбекистон овози” кўчасида таниши М.А. билан ўзаро тортишиб, жанжаллашган. Жанжалдан сўнг у ўзининг “Lacetti” русумли автомобилида М.А.ни қасддан уриб юборган. Оқибатда жабрланувчи оғир тан жароҳати олган ва шифохонага ётқизилганига қарамасдан вафот этган.

Аввалроқ ушбу иш бўйича Жиноят кодексининг 104-моддаси (Қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган эди. Аммо кейинчалик прокуратура назорати остидаги ўрганишлар давомида айбланувчининг хатти-ҳаракатларида Жиноят кодексининг 97-моддаси (Қасддан одам ўлдириш) аломатлари мавжудлиги аниқланди. Шу сабабли иш қайта малакаланган.

Айни пайтда тергов ҳаракатлари прокуратура томонидан давом эттирилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Ён қўшни, жон қўшни: Анвар Абдуқаюм қурган баланд иморатга ким рухсат берган?

Тадбиркор Анвар Абдуқаюм Тошкент шаҳрининг Учтепа туманидаги Дегрез 4-тор кўчасида қўшнисига кўп қаватли иморат қурган, бунинг оқибатида ён қўшниси М.Касимов узоқ пайтдан бери жабр кўрмоқда.

Ҳолат ижтимоий тармоқларда ёритилгандан сўнг ҳар икки томон ҳақида турли фикрлар янграмоқда, хусусан айримлар тадбиркорнинг қурилиши қўшнисига чиндан ҳам жабр бўлаётганини айтса, бошқалар қўшни бахллик қилаётганини таъкидлашмоқда.

Йўқ, бу ҳолатда қўшни томонидан А.Абдуқаюмга ичи қоралик қилинмаяпти, ушбу жараёнда қонуний нуқтаи назардан дарҳақиқат ШНҚ бузилган, Тошкент шаҳар қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармаси Учтепа туман бўлими бошлиғи Бойбўсинов шубҳали тарзда қурилиш лойиҳасини амалга ошириш учун рухсат берган.

Қўшни эса ушбу вазиятда «қўшничилик ришталари бузилмасин» дея Анвар Абдуқаюмни эмас балки унинг қурилишига рухсат берган идорани жавобгар сифатида кўрсатиб, судга берган.

Ҳолат юзасидан айни кунларда суд жараёнлари бўлиб ўтяпти, иш Олий судда тафтиш тартибида кўрилмоқда. Қурилиш вазирлиги мазкур қурилиш объекти бўйича қўшниларнинг розилик хати олинмаганини билдирган. Бойбўсинов эса вазирлик мутахассисининг Олий суд ва Бош прокуратурага киритган маълумотномаси билан келишмаяпти. Бу ўта кулгили…

9 июль куни бўлиб ўтган суд мажлисида Бойбўсинов судья ва Бош прокуратура ходимининг айрим саволларига тушунарсиз жавоб берди, шу сабабдан 14 июль куни бўлиб ўтадиган судга Қурилиш вазирлигидан мутахассис ва шахсан Бойбўсиновнинг ўзи чақиртирилди.

Олий суднинг Маъмурий ишлар бўйича судьяси Дилмурод Каримов раислигида мазкур ишни кўриб чиқиш давом эттирилмоқда ва судья суд мажлисида оммавий ахборот воситаларининг иштироки бўйича киритилган илтимосномани қисман қаноатлантирган.

Хусусан, Effect.uz мухбирлари томонидан суд мажлиси аудио ёзув орқали ёзиб олинмоқда. Effect.uz воқеалар ривожини ёритиб боради.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍11👎1🔥1
Askiya City'дан жабр чеккан фуқаролар ДХХга мурожаат йўллаши ортидан МЧЖ мансабдорларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Тошкент шаҳри Яккасарой туманидаги Askiya City турар жой мажмуаси қурилиш ишлари «қотиб қолиши» ортидан кўплаб фуқаролар норози бўлишмоқда. Шу сабабдан қурилишдан уй сотиб олган харидорлар жамоавий равишда Давлат хавфсизлик хизматига мурожаат йўллаган.

Аниқланишича «Insoft Invest» МЧЖ мансабдор шахслари томонидан харидорлар билан тузилган шартнома шартлари вақтида бажарилмаган, бу эса фуқароларнинг ҳуқуқларини чеклашдан бошқа нарса эмас ҳамда қурилиш компаниясининг яна бир ёлғон ваъдаси ҳисобланади.

Шунга кўра, Яккасарой туман ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан 23 апрель куни «Insoft Invest» МЧЖ мансабдор шахслари ва бошқаларга нисбатан жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми (жуда кўп миқдорда фирибгарлик) «а» банди билан жиноят иши очилган. Ҳозирги кунда дастлабки тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Effect.uz’га маълум бўлишича, тергов органига мурожаат билан чиққан фуқаролар жабрланувчи сифатида эътироф этилиб, фуқаровий даъвогар ҳисобида рўйхатдан ўтказиляпти. Маълумот ўрнида, «Insoft Invest» МЧЖ директори ҳам таъсисчиси Азизбек Очилов бўлиб, 2017 йилда давлат рўйхатидан ўтказилган жамиятга бошқа шахсларнинг ҳам норасмий таъсири борлиги айтилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥7
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ургутда сифатсиз қурилиш ишлари фош этилди

Самарқанд вилояти Ургут туманида олиб борилган инспекция назорати натижасида бир қатор қурилиш объектларида сифат талабларига жавоб бермайдиган ишлар аниқланди.

Текширув давомида айрим иншоотларда қурилиш нормалари ва меъёрлари бузилгани маълум бўлди. Шу сабабли, белгиланган тартибда уларни бузиш бўйича қарор қабул қилинди.

Мазкур ҳолат бўйича масъул шахсларга нисбатан ҳуқуқий чоралар кўрилмоқда. Назорат ишлари давом эттирилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2
Сентябрдан бошлаб хорижий тил сертификати йўқ чет тили ўқитувчилари ишдан бўшатилиши мумкин

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 19 майдаги қарори билан, 2024/2025-ўқув йилидан бошлаб барча хорижий тиллар ўқитувчилари камида B2 сертификатига эга бўлиши шартлиги белгилаб қўйилган эди.

Аммо педагоглар ва жамоатчилик вакилларининг мурожаатлари сабабли қарор ижроси бир йилга узайтирилган. Яъни 2025/2026-ўқув йилидан бошлаб кучга киради.

Ушбу талаб барча умумий-ўрта, ўрта-махсус ва профессионал таълим муассасалари учун амал қилади. Бунда фақатгина инглиз тили эмас, балки барча хорижий тиллар қамраб олинади (2-хорижий тил устозлари мустасно).

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги янги талаб ҳақида педагогларга бир неча марта расмий эслатмалар берган. Ҳудудларда тушунтириш ишлари ҳам олиб борилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍5👎3
Ўзбекистонда суғуртанинг қайси тури кўпроқ қўлланилади?

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь-май ойларида суғурта хизматлари ҳажми 2024 йилнинг январь-май ойларига нисбатан 1,1 трлн сўмга ошиб, 4,5 трлн сўмни ташкил этган.

Суғурта хизматлари ҳажмида энг катта улушни бахтсиз ҳодисалардан суғурталаш, автотранспорт воситалари ва бошқа транспорт турларини суғурталаш, юк ва мулкни суғурталаш ва бошқалар эгаллаган. Уларнинг улуши 88,1 % ни ташкил этди.


2025 йилнинг январь-май ойларида ҳаётни суғурталаш бўйича хизматлар улуши 6,4 % ни, қайта суғурталаш хизматлари эса 5,5 % ни ташкил этган.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4
Зеленский ҳарбийлар билан йиғилишда Россияга қарши янги узоқ масофали зарбалар режалаштирилаётганини эълон қилди

Унинг сўзларига кўра, Украина Қуролли кучлари “урушни Россия ҳудудига кўчириш учун барча чораларни кўради.

"Россия ҳудудига янги узоқ масофали зарбаларимизни тайёрлаяпмиз. Россия армияси бу ёзда қўмондонлиги кутган даражадан анча орқада қолди. Душман ҳужумни ривожлантиришга уриняпти, лекин ҳар бир бундай уриниш бўлинмаларимизнинг қатъияти ва фаол мудофааси эвазига бостирилмоқда",

— деди Украина президенти учрашувда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍8👎2😢1
Bitcoin нархи рекорд даражада — $122 000 га яқинлашди

Маълумотларига кўра, 1 Bitcoin нархи $121 214 га етди.

Бу криптовалюта тарихи учун янги рекорд ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, апрел ойида АҚШ ва Хитой ўртасидаги божлар ортидан нарх $76 000 гача тушиб кетган эди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3
Солиққа оид низолар бўйича эксперт кенгаши ташкил этилади

“Солиққа оид низоларни судгача ҳал қилиш механизмларини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди.

Қарорни қабул қилишдан кўзланган мақсад этиб тадбиркорлар ва солиқ органлари ўртасидаги низоларни ҳал қилиш учун сарфланадиган вақт ва харажатларни камайтириш белгиланди.

Қарорга кўра, Савдо-саноат палатаси ҳузурида солиқ, иқтисодиёт, молия ва ҳуқуқ масалалари бўйича экспертлардан иборат Солиққа оид низолар бўйича эксперт кенгаши ташкил этилади.

Эксперт кенгашининг мажлислари 1 ойда камида 2 марта ўтказилади.

Эксперт кенгашига солиққа оид низоларни кўриб чиқишда қуйидаги ваколатлар берилади:

🔹 солиқ органларининг қарорларидан норози бўлган тадбиркорларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш, бундан жиноят иши доирасида ёки суд тартибида кўриб чиқилаётган солиққа оид низолар мустасно;

🔹 мурожаатларни кўриб чиқиш натижаси юзасидан хулоса қабул қилиш;

🔹 қабул қилинган хулосаларни мажбурий тартибда кўриб чиқиш учун солиқ, божхона ва тегишли давлат органларига юбориш ҳамда бу ҳақда тадбиркорни хабардор қилиш.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ички ишлар ходимлари қачон ўз вазифаси билан шуғулланади?

Фарғона вилоятидаги биринчи минтақанинг ички ишлар раҳбари, подполковник Абдурасул Метиновнинг пахта даласида фермерга таълим бериб тургани тасвирланган ҳолат жамоатчиликда турли саволларни ўртага ташламоқда.

Аслида ички ишлар органлари жиноятчиликка қарши кураш, жамоат тартибини таъминлаш, фуқаролар хавфсизлигини сақлаш билан банд бўлиши керак эмасми? Фермернинг пахтасига, унинг ҳосилига раҳбарларнинг бундай "эътибори" нима учун керак?

Бу ҳолат ички ишлар органларининг вазифалари билан мутлақо боғлиқ бўлмаган фаолиятга аралашувини кўрсатмоқда. Жамоатчилик орасида эса шундай савол пайдо бўлмоқда: агар подполковниклар ҳам пахта майдонларида юрса, қонунбузарликка ким қарши курашади?

Ҳар ким ўз вазифасини қилсагина тизим ишлайди. Йўқса, тартибни ким сақлайди — фермерми?

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢8👎4👍2🔥2
Умра сафарлари бўйича рекламада қонунбузилиши аниқланди

Рақобат қўмитасининг Фарғона вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан интернетдаги рекламалар “Реклама тўғрисида”ги қонун талабларига мослиги юзасидан текширилди.

Текширув натижасига кўра, қуйидаги Telegram каналларда лицензия ҳужжатларисиз “Умра” сафарларига оид реклама тарқатилгани аниқланди:

▪️ "Умра Сафари 2025" – Рахматуллаев А.А. (Фарғона шаҳри)
▪️ "Саудияга Саёҳат Муҳаммадюсуф" – Одилжонов М.Ғ. (Марғилон шаҳри)
▪️ "Макка Мадина Саёҳат" – Рахимов А.А. (Ёзёвон тумани)

Мазкур шахсларга нисбатан қонунбузилиш ҳолати бўйича иш қўзғатилиб, материаллар судга юборилди.

Шунингдек, лицензиясиз реклама тарқатган бошқа шахсларни аниқлаш мақсадида Ички ишлар вазирлиги ва Киберхавфсизлик марказига мурожаат қилинди.

Қонунни бузганларга нисбатан белгиланган чоралар қўлланади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍5
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Барча Telegram фойдаланувчиларини огоҳлантирамиз!

Теlegramʼда “APK” форматида вирусли файл тарқалмоқда!

Илтимос, номаълум аккаунтлардан юборилган файлларни очманг ва юклаб олманг. Бу турдаги файллар телефон ёки компьютерингизга зарар етказиши, шахсий маълумотларингизни ўғирлашга олиб келиши мумкин.

Бундай шубҳали хабар ёки файлларга дуч келсангиз — уларни бир зумда ўчиринг ва фойдаланувчини блок қилинг.

Бошқаларни ҳам хабардор қилинг — хавфсизлик ҳар биримиздан бошланади!

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥6
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
2030 йилгача қишлоқ ва овулларда асфальт қилинмаган йўллар қолмайди — Илҳом Маҳкамов

Транспорт вазири бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатасида берган ҳисоботида маълум қилди.

Унга кўра, ҳозирда 70 фоиз ички йўлларга асфальт ва шағал қоплама ётқизилган. Қолган 30 фоиз йўлларга келгуси 2 йилда шағал ётқизиш, 2030 йилгача эса тўлиқ асфальтлаш режалаштирилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥10👎5😢3