This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда сунъий интеллектли камералар ишга тушди
Пойтахтдаги 10 та пиёдалар ўтиш жойида AI (сунъий интеллект) асосида ишловчи камералар фаолият бошлади.
Эндиликда пиёдага йўл бермаган ҳайдовчилар автоматик равишда жаримага тортилади. Камералар ишга тушган биринчи 3 кундаёқ 1700 та қоидабузарлик аниқланган!
Яқин кунларда бундай камералар яна 30 та чорраҳада ўрнатилади.
Муаллиф: Камола Қурбонова
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

👍5👎1
1,6 млн м³ қурилиш чиқиндилари махсус транспорт воситаларида олиб чиқилган
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2024 йилда махсус транспорт воситалари ёрдамида олиб чиқилган чиқиндилар миқдори қуйидагича:
— қаттиқ маиший чиқиндилар – 41,3 млн м³;
— суюқ маиший чиқиндилар – 1,9 млн м³;
— қурилиш чиқиндилари – 1,6 млн м³;
— қор – 0,9 минг тонна;
— бошқа чиқиндилар – 109,5 минг тонна.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2024 йилда махсус транспорт воситалари ёрдамида олиб чиқилган чиқиндилар миқдори қуйидагича:
— қаттиқ маиший чиқиндилар – 41,3 млн м³;
— суюқ маиший чиқиндилар – 1,9 млн м³;
— қурилиш чиқиндилари – 1,6 млн м³;
— қор – 0,9 минг тонна;
— бошқа чиқиндилар – 109,5 минг тонна.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎5👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент «прописка»си тўғрисидаги қонун бекор қилинди
Президент томонидан имзоланган янги қонун билан Тошкент шаҳри ва вилоятида доимий «прописка» олиш ҳуқуқига эга шахслар доирасини чекловчи амалдаги қонун ўз кучини йўқотмоқда.
Бунгача 12 тоифадаги фуқаролар Тошкент «прописка»сини олиш ҳуқуқига эга эди. Янги қонун билан ҳар бир фуқаро пойтахтда доимий яшаш ҳуқуқини олиши мумкин.
Фуқароларни яшаш жойи бўйича рўйхатга олишнинг хабардор қилиш тартибини жорий этишга қаратилган янги механизмлар ҳам жорий этилмоқда. Ушбу қонун шу йилнинг 11 октябридан кучга киради.

👍9👎1😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентдаги хусусий болалар боғчасида болаларни қўлларини кўтарган ҳолда деворга турғизилди
Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳар Яккасарой туманидаги хусусий боғчалардан бирида тарбиячи болаларни жазо сифатида қўлларини кўтарган ҳолда деворга тик тургизиб қўйгани акс этган видеолар тарқалди.
Бу ҳақда болалардан бирининг онаси видеолавҳа юбориб, тафсилотларни айтиб берган, бироқ тарбиячининг сўзларига кўра, бу оддий амалиётдир. Ҳолат бўйича расмий муносабат берилгани йўқ.
Муаллиф: Камола Қурбонова
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳар Яккасарой туманидаги хусусий боғчалардан бирида тарбиячи болаларни жазо сифатида қўлларини кўтарган ҳолда деворга тик тургизиб қўйгани акс этган видеолар тарқалди.
Бу ҳақда болалардан бирининг онаси видеолавҳа юбориб, тафсилотларни айтиб берган, бироқ тарбиячининг сўзларига кўра, бу оддий амалиётдир. Ҳолат бўйича расмий муносабат берилгани йўқ.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍6👎1😢1
EFFECT.UZ | Расмий канал
Тошкентда уй ҳавзасида 7 бола чўкиб кетди: 2 нафари ҳалок бўлди Тошкент шаҳрида уйдаги сунъий ҳавзада 7 нафар бола чўкиб кетди. Бу ҳақда “Millar” дастурида хабар берилди. Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази болалар шифокорларининг маълум қилишича…
Тошкентда 7 нафар бола ҳовузда чўкди — 1 нафар бола вафот этди
Бош прокуратура хабар беришича, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига жорий йилнинг 12 май кунидан 10 июль кунига қадар Тошкент шаҳрининг турли ҳудудлардаги яшаш манзилларидан 7 нафар вояга етмаган болани чўкиши билан боғлиқ мурожаатлар келиб тушган.
Шундан 4 нафар вояга етмаган даволанишдан сўнг яшаш манзилларига рухсат берилган, 2 нафар вояга етмаган бола даволанмоқда, шундан 1 нафарининг аҳволи ўта оғир.
Шунингдек, 1 нафар бола қаровсиз қолганлиги оқибатида хонадонда мавжуд бўлган бассейнга тушиб кетиши натижасида вафот этган. Вояга етмаган бола тиббий муассасага олиб борилган вақтда унда биологик ўлим қайд этилган.
Ушбу ҳолат юзасидан Чилонзор тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

😢3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Солиқ қўмитаси раҳбари ўринбосари ўз рақамини жонли эфирда эълон қилди
Солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Мубин Мирзаев жонли эфир давомида мардларча ўз шахсий телефон рақамини — +998 88 870 15 005 — очиқ эълон қилди. У шундай деган: “Солиқ билан боғлиқ савол, муаммо ёки таклиф бўлса, бемалол мурожаат қилинглар”.
Бу очиқлик ва халққа яқинлик сари ташланган муҳим қадам сифатида қабул қилинмоқда. Мубин Мирзаевнинг бу ҳаракати жамоатчилик орасида катта эътироф ва ҳурматга сабаб бўлди. Солиқ тизимига ишонч ва шаффофликни кучайтиришда бундай ёндашувлар албатта ижобий самара беради.

👍10😢4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бандихонликлар орзу қилган тоза ичимлик суви — энди реал воқеликка айланмоқда
Жорий йилнинг май ойида ҳам Effect.uz жамоаси Сурхондарё вилоятининг чекка ҳудудларидан бири — Бандихон туманига ташриф буюрган эди. Ўшанда маҳаллий аҳоли ичимлик суви етишмаслиги бўйича жиддий шикоятлар билдирган, бу муаммо йиллар давомида уларни қийноққа солиб келаётганини таъкидлашган эди.
Бугун эса ушбу муаммонинг ечими яқин. Туманда 10 минг метрлик ичимлик сувини сақлаш иншооти қурилиб, фойдаланишга топширилиш арафасида турибди. Бу лойиҳа орқали минглаб аҳоли тоза ичимлик сувига эга бўлади.

👍7🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Фарғонада Қирғизистондан олиб кирилган 14 700 дона кучли таъсир қилувчи дори воситалари мусодара қилинди
Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари божхона органлари билан ҳамкорликда Фарғона вилоятида кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши бир қатор тезкор тадбирлар ўтказди.
Қўқон шаҳрида 1983 ва 1993 йилларда туғилган, олдин судланган икки фуқаро Қирғизистондан 8 000 дона “Зардекс” дори воситасини олиб келиб, ижарадаги уйда сақлаётган пайтда ушланган.
Яна бир ҳолатда, маҳаллий адвокат ва унинг шериклари 4 400 дона “Регапен” дори воситасини 180 млн сўмга сотган вақтда ашёвий далиллар билан қўлга олинди.
Учкўприк туманида тўхтатилган машиналардан 100 дона “Тропикамид” ва 559 дона “Регапен”, яна бир ҳолатда эса 1 400 дона “Регапен” ва 250 дона “Тропикамид” дори воситалари топилди.
Барча ҳолатларда дори воситалари Қирғиз Республикасидан олиб кирилган. Ушбу жиноят иши бўйича бир неча шахсларга нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

🔥2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тахтақорача довонида пулли туннел қурилади
Унинг узунлиги 7 километр бўлади ва қурилиш давлат-хусусий шерикчилиги асосида амалга оширилади.
Самарқанд ва Қашқадарё вилоятлари орасидаги Тахтақорача довонида пулли туннел қурилади. Бу ҳақда транспорт вазири Илҳом Маҳкамов парламент йиғилишида маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, туннел узунлиги 7 километр бўлади ва қурилиш давлат-хусусий шерикчилиги асосида амалга оширилади.
«Туннел қуришга талабгорларда техник-иқтисодий асосларини тақдим қилиш масаласи қолди. Август ойида учта талабгордан бири ғолиб деб топилади ва у билан туннел қуриш ишлари бошланади. Мукаммал ишлаб чиқилаётган лойиҳавий ишларни бу йил битказиб, талабгорни аниқлаб, у билан шартнома тузамиз», деди вазир.
Тахтақорачада туннел қуриш бўйича президент Шавкат Мирзиёев 2019 йилда топшириқ берган эди. 2023 йил июлдаги йиғилишда у лойиҳа ҳамон йўқлигини танқид қилди. Шу йил октябр ойида Қашқадарё вилоятидаги йиғилишда туннел қуриш ишларини тезлаштириш бўйича топшириқ берди.

👎4👍1😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Гулнора Каримованинг қамоқдаги тақдири
Гулнора Исломовна Каримова — Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримовнинг тўнғич қизи, 1972 йил 8 июлда туғилган. У 2010–2012 йилларда Ўзбекистоннинг Испаниядаги элчиси лавозимида фаолият юритган. Дипломатик фаолиятдан кейинги йилларда эса коррупция, товламачилик ва давлат мулкини ўзлаштириш каби оғир жиноятлар бўйича тергов ва суд жараёнларида иштирок этган.
Оммавий ахборот воситаларида тарқатилган БМТ Инсон ҳуқуқлари кенгашининг Ўзбошимчалик билан ҳибсга олишлар бўйича ишчи гуруҳи томонидан Г. Каримованинг жиноий жавобгарликка тортилиши юзасидан қабул қилинган 17/2025-сонли мулоҳазасига жавобан Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати айрим маълумотларни тақдим этди...
Муаллиф: Нурилло Эркинов

👎14👍6
«Ғалабанинг номи — Туркия»дир: 15 июлдаги драматик тун нималар билан ёдда қолган?
2016 йил 15 июль кечаси нафақат Туркия, балки бутун жаҳон демократиясида тарихий бурилиш бўлган. Ўша машъум тун, демократик қадриятларга рахна солмоқчи бўлган фитнанинг нақадар ваҳший ва қонли тус олиши мумкинлигини бутун дунёга яққол намоён этган.
👉 https://effect.uz/6462
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
2016 йил 15 июль кечаси нафақат Туркия, балки бутун жаҳон демократиясида тарихий бурилиш бўлган. Ўша машъум тун, демократик қадриятларга рахна солмоқчи бўлган фитнанинг нақадар ваҳший ва қонли тус олиши мумкинлигини бутун дунёга яққол намоён этган.
👉 https://effect.uz/6462
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2👎1
Тошкент пропискаси бекор қилинади: бутун мамлакат бўйлаб ягона рўйхатдан ўтиш тартиби жорий этилади
2025 йил 12 октябрдан бошлаб, Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олиниши лозим бўлган фуқаролар тоифалари ҳақидаги амалдаги қонун ўз кучини йўқотади. Унинг ўрнини Президент томонидан 2024 йил 10 июлда имзоланган янги қонун эгаллайди.
Янги қонунга мувофиқ, Ўзбекистоннинг барча ҳудудида яшаш ёки турган жой бўйича рўйхатдан ўтиш фуқаролар томонидан давлатни хабардор қилиш шаклида амалга оширилади. Яъни, рўйхатдан ўтиш учун давлатдан алоҳида рухсат олиш талаб этилмайди.
Фуқаролар яшаш жойини ўзгартирган тақдирда, янги манзилга кўчиб келган кундан бошлаб 10 иш куни ичида ички ишлар органларининг миграция бўлими, Давлат хизматлари маркази ёки ЯИДХП орқали онлайн тарзда рўйхатдан ўтишлари шарт.
Янги тартибда бир қатор енгилликлар ҳам назарда тутилган. Жумладан:
Агар ижара шартномаси мавжуд бўлса, мулкдорнинг розилиги талаб этилмайди;
Болаларни ота-онаси ёки улардан бири яшайдиган жойга рўйхатдан ўтказиш учун ҳам мулкдорнинг аризаси шарт эмас.
Ариза кўриб чиқиш муддати 1 иш кунидан ошмаслиги керак. Рўйхатдан ўтган шахсга электрон ёки қоғоз шаклида маълумотнома тақдим этилади.
Шунингдек, рўйхатдан ўтишда уй-жой майдонининг ижтимоий нормасига амал қилиниши зарур.

Ўзбекистоннинг ташқи қарзи 70 млрд долларга яқинлашди
Марказий банкнинг 2025 йил биринчи чораги якунлари бўйича тақдим этган маълумотларига кўра, Ўзбекистоннинг умумий ташқи қарзи 68,4 млрд АҚШ долларини ташкил этди.
Шундан:
давлат ташқи қарзи — 35,8 млрд доллар;
корпоратив (хусусий сектор) ташқи қарзи — 32,6 млрд доллар.
Йил бошидан бери умумий ташқи қарз 4,3 млрд долларга кўпайган. Бу ўсишнинг 1,9 млрд доллари давлат қарзи, 2,4 млрд доллари эса корпоратив қарз ҳисобига тўғри келади.
Қайд этилишича, 2025 йилнинг биринчи чораги давомида халқаро пул ўтказмалар ҳажмининг ортиши натижасида бирламчи ва иккиламчи даромадлар баланси мос равишда 148,9 млн доллар ва 2,2 млрд доллар ижобий сальдо билан шаклланган.
Шу билан бирга, жорий операциялар ҳисоби 160,7 млн доллар миқдорида манфий сальдо билан якунланган. Солиштириш учун, 2024 йилнинг шу даврида мазкур кўрсаткич 2,1 млрд доллар манфий сальдони ташкил этган эди.
Савдо балансидаги манфий сальдо ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 34 фоизга камайиб, 2,6 млрд долларни ташкил этди. Бу экспорт ҳажмининг кескин ўсиши ва импорт ҳажмининг деярли ўзгармасдан қолиши билан изоҳланади.
Жумладан:
жами экспорт ҳажми 22 фоизга ортиб, 8 млрд долларга етган;
жами импорт ҳажми эса 10,5 млрд доллар атрофида қолган.

👎13😢8
"Абитуриентларни пора эвазига ўқишга киритишга уринишлар кескин қораланади" – вазир
Июль ойида Тошкент ва Фарғона ҳудудларида айрим фуқаролар, хусусан, таълим тизими ходимлари томонидан абитуриентларни пора эвазига олий таълим муассасаларига ноқонуний равишда киритишга уриниш ҳолатлари аниқланди. Мазкур шахслар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан қўлга олинди.
Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Қўнғиротбой Шарипов ушбу ҳолатларга нисбатан кескин муносабат билдириб, қуйидагиларни таъкидлади:
Вазир соҳа вакиллари, айниқса ўқитувчиларга мурожаат қилиб шундай деди:
Вазир таъкидлашича, ҳар бир раҳбар ва ходим шахсий масъулиятни ҳис қилган ҳолда, фақат қонун доирасида фаолият юритиши шарт.
– деди Қ. Шарипов.
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги барча таълим муассасаларида очиқлик, шаффофлик ва адолатли рақобат муҳитини мустаҳкамлаш бўйича иш олиб бормоқда.
❗️Қонунни бузганлар қонун олдида жавоб беради ва уларга муқаррар жазо қўлланади.

«Бундай ноқонуний уринишлар мутлақо кечирилмас ва қораловга лойиқ. Улар бутун олий таълим тизимига доғ туширади. Вазирлик коррупцияга қарши муросасиз кураш тарафдори сифатида бу каби ҳолатларга мутлақо тоқат қилмайди. Айниқса, бундай ҳаракатлар давлат раҳбари томонидан устувор йўналиш сифатида белгиланган ҳалоллик ва адолат тамойилларига зид бўлиб, жамиятда ишончсизликни кучайтиради».
Вазир соҳа вакиллари, айниқса ўқитувчиларга мурожаат қилиб шундай деди:
«Ҳурматли ўқитувчилар! Сизлардан жамият билим ва тарбия кутяпти, жиноят эмас. Ҳар бир педагог бу муқаддас касб ортида инсон тақдири, юрт келажаги турганини чуқур ҳис қилиши керак».
Вазир таъкидлашича, ҳар бир раҳбар ва ходим шахсий масъулиятни ҳис қилган ҳолда, фақат қонун доирасида фаолият юритиши шарт.
«Барча абитуриентларга қатъий билдириб қўяман: ҳеч ким сизларни пора эвазига олийгоҳга киритиш ҳуқуқига эга эмас! Сиз фақат ўз билимингиз орқали, адолатли танлов асосида талаба бўлишингиз мумкин»,
– деди Қ. Шарипов.
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги барча таълим муассасаларида очиқлик, шаффофлик ва адолатли рақобат муҳитини мустаҳкамлаш бўйича иш олиб бормоқда.
❗️Қонунни бузганлар қонун олдида жавоб беради ва уларга муқаррар жазо қўлланади.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Сангардак” санаторийси ҳақида махсус кўрсатув – бугун эфирда
Бугун, 13 июль, якшанба куни соат 18:30 да “Дунё бўйлаб” телеканалида “Сангардак” санаторийсига бағишланган махсус кўрсатув намойиш этилади.
Маълумот учун, Сангардак санаторийси Сурхондарё вилояти, Сариосиё туманида жойлашган бўлиб, у касаба уюшмалари тизимида фаолият юритади. Табиий гўзалликка бой бу масканда фуқароларнинг соғлиғини тиклаш ва дам олиш учун барча шарт-шароитлар яратилган.
Кўрсатувда санаторийнинг имкониятлари, табиий даво усуллари ҳақида батафсил маълумот оласиз. Эфирни ўтказиб юборманг.

👍1😢1
Эртага - 14 июлдан ОТМларга кириш имтиҳонлари бошланади
Тест синовлари ҳар куни 2 сменада ташкил этилади. 1-смена соат 08:00 да, 2-смена 15:00 да бошланади. Абитуриентлардан тест синовлари бошланишидан камида бир ярим соат олдин белгиланган ҳудудга етиб келишлари талаб этилади.
Паспорт (ID-карта) ва абитуриент рухсатномаси — тестга киришда талаб этилади.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Тест синовлари ҳар куни 2 сменада ташкил этилади. 1-смена соат 08:00 да, 2-смена 15:00 да бошланади. Абитуриентлардан тест синовлари бошланишидан камида бир ярим соат олдин белгиланган ҳудудга етиб келишлари талаб этилади.
Паспорт (ID-карта) ва абитуриент рухсатномаси — тестга киришда талаб этилади.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Ўқув маркази очмоқчи бўлган ёшларга фоизсиз қарз берилади
1 августдан Ўзбекистоннинг олис ва чекка ҳудудларида хорижий тиллар бўйича ўқув маркази очмоқчи бўлган ёшларга 131,8 млн сўм миқдорида фоизсиз қарз берилади.
Талаблар:
➖ камида C1 даражадаги тил сертификати (2 йилдан ошмаган бўлиши керак);
➖ йиллик ўқувчиларнинг 20% “Ёшлар дафтари”дагилардан бўлиши шарт;
➖ қарз муддати – 3 йилгача, 6 ой имтиёзли;
➖ якка тадбиркорлар ва ёшларга тегишли юридик шахслар олиши мумкин.

🔥1