Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сурхондарёдаги Тўпаланг сув омборида 420 миллион куб метр сув тўпланган
Effect.uz жамоаси Сурхондарё вилоятида жойлашган Тўпаланг сув омборида бўлиб, унинг ҳолати ҳақида маълумот берди.
Маълум қилинишича, сув омборининг умумий узунлиги 22 километрга етади. Омбор 500 миллион куб метргача сув сиғдира олади. Ҳозирги кунда ушбу сув омборида 420 миллион куб метрга яқин сув захираси мавжуд.
Тасвирлардан ҳам кўриниб турибдики, сув омборида сув етарли миқдорда тўпланган. Бу эса сув таъминоти ва қишлоқ хўжалиги эҳтиёжлари учун муҳим аҳамият касб этади.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

👍14👎2
Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни юритишда хусусий айблов институти жорий этилади
Қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Қонун билан Кодексга айрим ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий жавобгарликни бекор қилишга қаратилган ўзгартиришлар киритилди, жумладан:
🔹 автомат телефонларни шикастлантирганлик;
🔹 рухсатсиз радиоузаткич шохобчаси ўрнатиш ва (ёки) ундан фойдаланганлик.
Шунингдек, айрим белгиланган маъмурий ҳуқуқбузарликлар (хусусан, туҳмат, ҳақорат қилиш ва бошқалар) жабрланувчининг ҳуқуқбузарни жавобгарликка тортиш ҳақидаги аризасига кўра жавобгарликка сабаб бўлиши белгиланди.
Бироқ, жабрланувчи ночор аҳволда бўлганлиги, вояга етмаганлиги ёки бошқа сабабларга кўра ўз ҳуқуқларини ҳимоя қила олмаса, ваколатли органнинг мансабдор шахси жабрланувчининг аризасисиз иш юритишни бошлаши шарт.
Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Чиқинди хизматларидан қарздор абонентларнинг август ойидан бошлаб электр энергияси тўловига чеклов ўрнатилади
«Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш хизматларини кўрсатиш соҳасида тўлов интизомини мустаҳкамлашга қаратилган қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги 2025 йил 7 мартдаги 1044-сонли Қонунига асосан чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш хизматлари бўйича тўлов интизомини кучайтириш мақсадида янги тартиб жорий этилмоқда.
👉 https://effect.uz/6468

👎18👍3🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
678 нафар абитуриент барча фанлардан тест синовларидан озод қилинган
Улар барча фанлардан миллий ёки халқаро сертификатга эга бўлгани учун тест синовларидан озод қилиниб, бевосита танлов босқичига ўтказилган. Қизиғи, ўтган йили фақат 1 нафар абитуриентда барча фандан сертификати бўлган.
Шунингдек, бу йил 85 минг 140 нафар абитуриент умумтаълим фанларидан, 58 минг 216 нафари эса чет тилларидан миллий ёки халқаро сертификатга эга. Ушбу кўрсаткичлар 2024 йилда мос равишда 13 минг 180 ва 44 минг 834 нафарни ташкил этган.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Улар барча фанлардан миллий ёки халқаро сертификатга эга бўлгани учун тест синовларидан озод қилиниб, бевосита танлов босқичига ўтказилган. Қизиғи, ўтган йили фақат 1 нафар абитуриентда барча фандан сертификати бўлган.
Бундай вазиятда одатда абитуриентлар максимал 189 баллни тестга кирмасдан нақд қилиб қўяди. Аммо айрим абитуриентларда миллий сертификат фоизли чиққан бўлса, унда максимал балл эмас, фоизга мутаносиб балл берилиши мумкин.
Шунингдек, бу йил 85 минг 140 нафар абитуриент умумтаълим фанларидан, 58 минг 216 нафари эса чет тилларидан миллий ёки халқаро сертификатга эга. Ушбу кўрсаткичлар 2024 йилда мос равишда 13 минг 180 ва 44 минг 834 нафарни ташкил этган.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда сунъий интеллектли камералар ишга тушди
Пойтахтдаги 10 та пиёдалар ўтиш жойида AI (сунъий интеллект) асосида ишловчи камералар фаолият бошлади.
Эндиликда пиёдага йўл бермаган ҳайдовчилар автоматик равишда жаримага тортилади. Камералар ишга тушган биринчи 3 кундаёқ 1700 та қоидабузарлик аниқланган!
Яқин кунларда бундай камералар яна 30 та чорраҳада ўрнатилади.
Пиёдаларни ўтказинг – акс ҳолда катта жарима тўлайсиз!

👍16🔥4
“Участкавой” жасорати эътироф этилди — президент унга капитан унвонини берди
Шавкат Мирзиёев пойтахтнинг Шайхонтоҳур туманидаги Янги Камолон маҳалласига ташрифи чоғида у ерда хизмат қилаётган маҳалла инспектори — катта лейтенантга капитан унвонини бериш ҳақида топшириқ берди.
“Ислоҳотлар штаби” фаолияти тақдимотида мазкур инспектор ррезидентга маҳаллада яшовчи аҳоли тўғрисидаги статистик маълумотлар — ёш, жинс, қайси ҳудуддан келгани, кўп қаватли уйларда яшовчилар сони ва бошқа маълумотлар жамланган электрон тизимни намойиш қилди.
Давлат раҳбари ундан жиноятларнинг олдини олиш бўйича қандай ишлар амалга оширилаётганини сўради. Инспектор маҳаллада ҳеч қандай хавфли гуруҳ ёки муаммо йўқлигини таъкидлади ва 2025 йил охиригача ҳудудда бирорта ҳам жиноят содир этилмаслигига ваъда берди.
Шундан сўнг президент бош вазирга инспекторга капитан унвонини беришни буюрди:
деди президент.

“Агар ҳар бир ‘участкавой’ шундай ҳаракат қилса, бизда жиноят бўлмайди. Сен ҳаётингни бу ишга бағишлагансан. Мана, сен назоратга олинган кадр бўлдинг. Капитанлик билан табриклайман!”
деди президент.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍68🔥43😢2
Тошкент ва Фарғона шаҳарларида ОТМга ноқонуний ўқишга киритиш ҳолатлари аниқланди
Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент шаҳар бўйича бошқармаси ходимлари томонидан Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг кафедра ўқитувчиси ўзининг мансабдор танишлари орқали пойтахтлик фуқарони мазкур олий таълим муассасасига ўқишга киритиб қўйиш эвазига 4000 АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Бошқа ҳолатда эса Фарғона давлат университетининг кафедра ўқитувчиси ўз хизмат мавқеидан фойдаланиб, юқори лавозимда ишловчи ҳамкасблари орқали Фарғона шаҳрида яшовчи фуқарони бокс бўйича даражали унвони мавжудлиги ҳақида ҳужжат тайёрлаб, мазкур университетнинг ҳарбий таълим факультетига ўқишга киритиб қўйиш эвазига 3800 АҚШ доллари олган вақтида ДХХ ва ички ишлар органлари ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланди.
Ҳозирда мазкур ўқитувчиларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

🔥1
Июнь ойида энг кўп нарх ошиши озиқ-овқат, ёқилғи ва дори воситаларда кузатилди — Марказий банк сўровномаси
Марказий банк томонидан аҳоли ўртасида ўтказилган сўровнома натижаларига кўра, июнь ойида гўшт, сут, электр энергияси, табиий газ, ёқилғи ва дори воситаларининг нархи энг кўп ошгани аниқланган. Шу билан бирга, тадбиркорлик субъектларининг инфляцион кутилмалари май ойига нисбатан секинлашиб, 11,8 фоизни ташкил этган.
Сўров натижаларига кўра, нархлар ўсиши:
гўшт ва сут маҳсулотларида — июнь ойида 53%, май ойида 55%,
электр энергияси ва табиий газда — июнда 37%, майда 45%,
бензин ва ёқилғида — июнда 31%, майда 39%,
дори воситаларида эса — июн ойида 25% даражасида кузатилган.
Аҳолининг инфляцион кутилмалари бўйича энг юқори кўрсаткич Тошкент шаҳрида қайд этилган, энг паст даражаси эса Навоий вилоятида кузатилган.
Нарх ошишини энг кўп ҳис қилган тоифа — ойлик даромади 15 миллион сўмдан юқори бўлган фуқаролар бўлиб, уларнинг 16,5 фоизи инфляцияни сезган (май ойида бу кўрсаткич 17,4% эди). 7−10 миллион сўм даромадлилар орасида бу кўрсаткич 14,8% (майда — 16,4%), 10−15 миллион сўмлик тоифада эса 14,6% (майда — 16,8%)ни ташкил этди.
2 миллион сўмгача даромадга эга бўлганлар орасида инфляцияни ҳис қилганлар 11,8% (май ойида 13,6%)ни ташкил қилган бўлса, даромадсизлар тоифасида бу кўрсаткич 13,8% (майда — 13,5%)ни ташкил этди.

😢4
Туҳмат ва ҳақорат учун маъмурий иш энди фақат жабрланувчининг аризасига асосан қўзғатилади
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекска қонун билан ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Унга мувофиқ, айрим ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий жавобгарлик бекор қилинди ҳамда баъзилари фақат жабрланувчининг аризасига биноан кўриб чиқиладиган бўлди.
Хусусан, қуйидаги ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий жавобгарлик бекор қилинди:
автомат телефон станцияларини шикастлантириш;
рухсатсиз радиоузаткич қурилмани ўрнатиш ёки ундан фойдаланиш.
Шунингдек, туҳмат, ҳақорат ва айрим бошқа ҳуқуқбузарликлар бўйича маъмурий иш фақат жабрланувчининг аризасига асосан қўзғатилиши мумкинлиги белгилаб қўйилди.
Бироқ, агар жабрланувчи вояга етмаган, ногирон, ёлғиз ёки ўз ҳуқуқларини мустақил ҳимоя қила олмайдиган ҳолда бўлса, ваколатли органлар аризасиз ҳам иш юритишни бошлаши шарт қилиб белгиланди.
Қонун расмий эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.

👍2
ЖССТ: Ўзбекистонда антибиотиклардан нотўғри фойдаланиш хавфли даражада
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) 2024–2025 йилларга оид Ўзбекистон бўйича оралиқ ҳисоботни эълон қилди. Ҳужжатда мамлакатда антибиотикларнинг нотўғри қўлланилиши, эмланиш қамровининг пасайиши ва тиббий хизматдаги қатор муаммолар алоҳида таъкидланган.
Хусусан:
2024 йилда болаларни асосий касалликларга қарши эмлаш даражаси 1997 йилдан бери энг паст кўрсаткичга тушган. Бу инфекцияларнинг тарқалиш хавфини ошириши мумкин.
Инфекцияларни эрта аниқлаш ва кузатиш имкониятлари чекланган, лабораториялар етарли техник жиҳозлар билан таъминланмаган.
Электрон рецепт ва рақамли мониторинг тизимлари асосан шаҳарларда мавжуд, қишлоқ ҳудудларида эса шифокор ва беморлар ўртасида рақамли саводхонлик етишмовчилиги қайд этилган.
Ўзбекистонда антибиотиклардан нотўғри фойдаланиш даражаси юқори бўлиб, ЖССТ бу ҳолатни келажакдаги эпидемиологик хавф сифатида баҳоламоқда.
Шу билан бирга, ташкилот “One Health” (Бир соғлиқ) ёндашувини тўлиқ жорий этиш, инсон ва ҳайвон соғлиғини боғлайдиган механизмларни кучайтиришни тавсия қилган.

😢3
Қўшни мамлакатларда куйдирги аниқланди — Ўзбекистон чегараларида назорат кучайтирилди
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Тожикистон ва Қозоғистонда куйдирги билан боғлиқ ҳолатлар қайд этилгани муносабати билан, Ўзбекистон ҳудудига инфекциянинг кириб келишининг олдини олиш мақсадида 55 та чегара назорат пунктида кучайтирилган санитария-эпидемиологик чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Бу ҳақда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси эпидемиология ва ўта хавфли юқумли касалликлар бўлими бошлиғи Фарҳод Қурбонбеков маълум қилди.
Июль ойи бошларида Тожикистонда куйдирги касаллиги бўйича 41 та ҳолат аниқланган, Қозоғистонда эса икки қишлоқ карантинга олинган.
Қурбонбековнинг таъкидлашича, чегара орқали ўтувчи шахслар чуқур тиббий кўрикдан ўтказилмоқда. Эҳтимолий хавф юзага келган тақдирда ташхислаш, даволаш ҳамда эпидназорат ишларини амалга ошириш учун барча зарур шароитлар яратилган.
Шунингдек, касаллик ўчоқларида тупроқдан намуналар олиниб, лаборатория шароитида таҳлил қилиб борилади.
Маълумот учун: Куйдирги — Bacillus anthracis бактерияси туфайли юзага келадиган ўта хавфли инфекцион касаллик бўлиб, асосан ҳайвонлардан инсонга юқади. У организмни заҳарлантиради, тери, ўпка ва ичакларни зарарлайди.
Касаллик асосан қуйидаги ҳолатларда юқади:
касал ҳайвонни парвариш қилиш;
текширилмаган ҳайвонни сўйиш, гўштини етиш;
териси, жуни ва мўйна маҳсулотлари билан алоқа қилиш;
яхши пиширилмаган гўштни истеъмол қилиш.
Мутасаддилар аҳолини эҳтиёткорликка, гигиена қоидаларига амал қилишга ва шубҳали ҳолатларда шифокорларга мурожаат этишга чақирмоқда.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢4🔥1
Тошкентдаги “Уз металл” савдо корхонасида ёнғин чиқди
Кеча, 11 июл куни Тошкент шаҳар ФВБ томонидан, видеокузатув камералари орқали Олмазор тумани Уста ширин кўчасидаги “Уз метал” савдо корхонасида ёнғин содир бўлаётгани аниқланди.
Мазкур хабарга асосан, ёнғин қутқарув экипажлари воқеа жойига соат 19:34 да етиб бориб, ёнғин соат 19:53 да тўлиқ ўчирилган.
Айтилган манзилда корхона ҳудудида қурилиш чиқиндилари 30 кв.м майдонда ёниб зарарлангани аниқланди.
Ёнғин натижасида тан жароҳати олганлар йўқ. Ҳозирда ёнғин сабаби ва зарари аниқланмоқда.

👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент мулоқотига тайёргарлик: 7 ҳудуд тадбиркорлари муаммоларни муҳокама қилмоқда
Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда Андижон, Фарғона, Наманган, Хоразм, Сирдарё ва Тошкент вилоятларида қишлоқ хўжалиги соҳасида фаолият юритаётган тадбиркорлар иштирокида учрашув бўлиб ўтмоқда.
Ушбу тадбир 2025 йил август ойида бўлиб ўтадиган Президентнинг тадбиркорлар билан очиқ мулоқотига тайёргарлик доирасида ташкил этилмоқда. Учрашувдан кўзланган асосий мақсад — тадбиркорларнинг муаммоларини тўғридан-тўғри ўрганиш, манзилли ечим топиш ва тизимли тарзда ҳал этишдан иборат.
Мулоқотда Савдо-саноат палатаси, Бизнес-омбудсман, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, тижорат банклари ҳамда бошқа мутасадди ташкилотлар вакиллари иштирок этмоқда. Тадбир давомида ишлаб чиқарувчи ва экспортёр тадбиркорлар юзага келаётган тўсиқлар, молиялаштириш, ер, сув, логистика ҳамда экспорт жараёнларидаги муаммоларни очиқ баён этмоқдалар.

👍12
Судлар нима қилса ҳам тўғри келаверадими?
Таҳририятимизга Қорақалпоғистон Республикаси Жиноят ишлари буйича Қонликўл туман судининг раиси М.Бекимбетовнинг ҳатти-ҳаракатларидан норози бўлиб, жиноят иши буйича жабрланувчи Р.Нажимовадан "Судлар нима қилса ҳам қонунга тўғри келеверадида, дегани шу бўлса керак" сарлавҳали мурожаат келиб тушди.
Жабрланувчининг ушбу мурожаатни йўллашидан мақсад Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Судьялар олий кенгаши томонидан судья М.Бекимбетовнинг ҳатти-ҳаракатларини қонуний ёки ноқонунийлигини текшириб бериш ҳисобланади.
Судья жабрланувчи ҳеч қандай кечирим бермаса ҳам ўз ташаббуси билан ишни ЖКнинг 66-моддасига асосон тугатганлигига тушунтириш беришни сўрамоқда.

👍8🔥2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ИИВ томонидан 24 соатлик Call-марказ фаолияти йўлга қўйилди
Ички ишлар вазирлиги томонидан гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний муомаласига чек қўйиш, шунингдек, аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш мақсадида 24 соатлик Call-марказ фаолияти йўлга қўйилди.
Гиёҳвандлик билан боғлиқ ҳолатлар ва жиноятлар тўғрисида қуйидаги телефон рақамлари орқали хабар бериш мумкин: 📞 71 231-55-54
📞 71 231-55-00
📞 77 353-55-00
📞 77 454-55-00
Шунингдек, телеграмдаги @stopnarko_bot орқали ҳам маълумот юбориш имконияти мавжуд.

👍1🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда уй ҳавзасида 7 бола чўкиб кетди: 2 нафари ҳалок бўлди
Тошкент шаҳрида уйдаги сунъий ҳавзада 7 нафар бола чўкиб кетди. Бу ҳақда “Millar” дастурида хабар берилди.
Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази болалар шифокорларининг маълум қилишича, болалар оғир аҳволда шифохонага етказилган. Афсуски, улардан иккитаси шифохонага етгунча вафот этган. Қолган 5 нафар бола реанимация бўлимига ётқизилган.
Беш боладан уч нафари соғлиги барқарорлашиб, умумий бўлимга ўтказилган. Икки нафар бола эса ҳалигача оғир кома ҳолатида шифохонада қолмоқда. Улардан бирининг юрак фаолияти реанимацион чоралар кўрилганидан кейин — 40 дақиқа давомидаги муолажалардан сўнг тикланган.
Маълумот учун, сўнгги ойларда болаларнинг сувда чўкиб кетиши билан боғлиқ ҳолатлар мамлакатнинг бир нечта ҳудудларида ҳам қайд этилган. Жумладан, Самарқанд, Фарғона, Тошкент ва Андижон вилоятларида болаларнинг ҳалокати билан якунланган фожиали ҳолатлар содир бўлган.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Тошкент шаҳрида уйдаги сунъий ҳавзада 7 нафар бола чўкиб кетди. Бу ҳақда “Millar” дастурида хабар берилди.
Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази болалар шифокорларининг маълум қилишича, болалар оғир аҳволда шифохонага етказилган. Афсуски, улардан иккитаси шифохонага етгунча вафот этган. Қолган 5 нафар бола реанимация бўлимига ётқизилган.
Беш боладан уч нафари соғлиги барқарорлашиб, умумий бўлимга ўтказилган. Икки нафар бола эса ҳалигача оғир кома ҳолатида шифохонада қолмоқда. Улардан бирининг юрак фаолияти реанимацион чоралар кўрилганидан кейин — 40 дақиқа давомидаги муолажалардан сўнг тикланган.
Маълумот учун, сўнгги ойларда болаларнинг сувда чўкиб кетиши билан боғлиқ ҳолатлар мамлакатнинг бир нечта ҳудудларида ҳам қайд этилган. Жумладан, Самарқанд, Фарғона, Тошкент ва Андижон вилоятларида болаларнинг ҳалокати билан якунланган фожиали ҳолатлар содир бўлган.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда сунъий интеллектли камералар ишга тушди
Пойтахтдаги 10 та пиёдалар ўтиш жойида AI (сунъий интеллект) асосида ишловчи камералар фаолият бошлади.
Эндиликда пиёдага йўл бермаган ҳайдовчилар автоматик равишда жаримага тортилади. Камералар ишга тушган биринчи 3 кундаёқ 1700 та қоидабузарлик аниқланган!
Яқин кунларда бундай камералар яна 30 та чорраҳада ўрнатилади.
Муаллиф: Камола Қурбонова

👍5👎1