EFFECT.UZ | Расмий канал
18.3K subscribers
67.8K photos
16K videos
31 files
68.1K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Ўзбекистонликларнинг Шенген визасига аризалари кескин кўпайди

2024 йилда Ўзбекистон фуқаролари томонидан Шенген визаси учун 58 691 та ариза топширилди. Бу 2023 йилга нисбатан 26,2 фоизга кўпроқдир.

Шенген келишуви портали маълумотларига кўра, дунё бўйича берилган виза аризаларининг 0,50 фоизи Ўзбекистон фуқаролари ҳиссасига тўғри келган. Бу кўрсаткич бўйича Ўзбекистон 35-ўринда қайд этилган.

Германия ўзбекистонликлар учун энг оммалашган йўналиш бўлиб, бу мамлакатга 19 329 та ариза берилган. Швейцария эса Ўзбекистондан бирорта ҳам виза аризасини қабул қилмаган.

Шенген давлатлари томонидан жами 9250 та ариза рад этилган бўлиб, виза беришдан энг кўп бош тортган давлат — Полша бўлган.

Ўзбекистонлик фуқароларга 51 604 та Шенген визаси берилган. Улардан 15 205 таси Германия ҳиссасига тўғри келган. Болгария эса виза маъқуллашда энг юқори даражани — 133,4 фоизни қайд этган.

Умумий ҳисобда Шенген визасига топширилган аризалар учун ўзбекистонликлар тахминан 4,7 миллион евро маблағ сарфлаган. Виза рад этилган аризалар эвазига 740 минг еврога яқин пул йўқотилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢6👍1
Иккинчи мутахассислик учун онлайн қабул бошланди

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги 2025/2026 ўқув йили учун иккинчи ва ундан кейинги олий маълумот олиш бўйича қабул жараёнлари бошланганини маълум қилди.

Бу босқичда талабгорлар 10 августга қадар my.edu.uz ягона таълим хизматлари портали орқали онлайн рўйхатдан ўтишлари мумкин.

Ариза топшириш жараёнида абитуриентлар:

🔶шахсий (паспорт ва ЖШШИР) маълумотларини киритиши;

🔶диплом ва унинг иловасининг сканерланган нусхасини юклашлари;

🔶ўқишни хоҳлаган ОТМ ва таълим йўналишини танлашлари керак.


Иккинчи ва ундан кейинги мутахассисликка ўқиш тўлов-контракт асосида ташкил этилади.

Шунингдек, қабул квоталари ҳар бир олий таълим муассасасининг моддий-техник имкониятлари ва илмий-педагогик салоҳиятидан келиб чиқиб, уларнинг кенгаши томонидан белгиланади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2
Тошкентда 26 та кўча “ҳаёт тўхтамайдиган” масканга айланади

Президент Шавкат Мирзиёев 10 июль куни Тошкент шаҳрида амалга оширилаётган қурилиш ва ободонлаштириш ишлари, аҳолининг турмуш даражаси, саноат корхоналари фаолияти билан танишди. Сафар Шайхонтоҳур ва Чилонзор туманларини қамраб олди. Ушбу туманларни боғлаб турувчи Бунёдкор кўчаси пойтахтнинг муҳим марказларидан бири ҳисобланади.

Кўчада санъат ва маданият муассасалари, давлат идоралари, кўп қаватли турар жойлар, ресторан ва супермаркетлар жойлашган. Мавжуд инфратузилмадан фойдаланиб, Бунёдкор кўчасининг 1,5 километр қисми хизмат кўрсатиш ва гастротуризм кўчасига айлантирилди.

Президент ташрифи давомида 90 та тадбиркорлик субъектларидан иборат ҳудуд туну-кун ишлаш режимига ўтказилгани маълум қилинди. Уларнинг 45 таси янги ташкил этилган бўлиб, 500 нафар фуқаро иш билан таъминланган. Бугунги кунда бу ерга йилига 255 мингга яқин меҳмон келмоқда. Яқин келажакда бу кўрсаткични 1 миллионга етказиш кўзда тутилган.

Охирги йилларда туризм соҳаси жадал ривожланмоқда — 2 мингдан ортиқ янги тадбиркор фаолият бошлади, хорижий сайёҳлар сони 10 миллиондан ошди. Меҳмон уйлари, қишлоқ туризми ва гастрономик йўналишлар давлат томонидан қўллаб-қувватланмоқда.

Пойтахтнинг Миробод, Олмазор, Чилонзор, Яккасарой ва Янгиҳаёт туманларида ҳам шундай фаол ҳаёт қайнайдиган кўчалар ташкил этилмоқда. Умуман, Тошкент шаҳрида 26 та кўчани 24 соат фаолият юритувчи масканга айлантириш ва мингтага яқин савдо нуқталарини очиш режалаштирилган. Шунингдек, замонавий бекатлар ва автотураргоҳлар қурилиши ҳам режада бор.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍59
Ўзбекистонда уруғлик сифати баҳоланишида янги рақамли тизим жорий этилади

Ўзбекистон Республикаси президентининг 2025 йил 7 июлдаги ПФ-109-сонли фармонига мувофиқ, қишлоқ хўжалиги экинлари уруғликларининг сифати баҳоланишида янги шффоф ва рақамли тизим йўлга қўйилади.

Янги тизимга кўра, ҳар бир уруғлик қадоқлари махсус QR-кодли ёрлиқлар билан таъминланади. Ушбу QR код орқали:

🔷уруғлик навининг тавсифномаси;

🔷навдорлик ва экишга яроқлилик хусусиятлари;

🔷ишлаб чиқарувчи ҳақидаги маълумотлар онлайн тарзда бир зумда кўриш имкони яратилади.

“Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сифати баҳолаш маркази” мазкур тизим доирасида Ўзбекистонда ягона ваколатли ташкилот этиб белгиланди.

Баҳолаш икки босқичда амалга оширилади:

1. Навдорлик сифатларини баҳолаш;

2. Экинбоплик сифатларини баҳолаш.

Эндиликда фермер ва деҳқон хўжаликлари, томорқа ер эгалари сифати кафолатланган, QR-кодли уруғликлардан фойдаланиш имконига эга бўлади.

Шунингдек, агрохизмат.uz расмий сайти орқали:

🔷маҳаллий ва хорижий уруғлик ишлаб чиқарувчилар реестри;

🔷уруғликлар сифат баҳоси натижалари ва рейтинглари билан танишиш имкони яратилади.

Янгиланган тизим ISTA ва OECD халқаро талаблари асосида янгиланган норматив ҳужжатларга таянади.

Натижада, экспортбоп ва юқори сифатли қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш кенгайтирилади, озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4
Мустақиллигимизнинг 34 йиллиги юксак савияда нишонланади

“Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз тўрт йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, миллий истиқлолимизнинг 34 йиллик шонли санаси Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт даражаси, жаҳон майдонидаги обрў-эътиборига ҳар томонлама муносиб тарзда, юксак савияда нишонланади.

Мустақилликнинг 34 йиллигига бағишланган байрам тадбирлари “Ватан учун, миллат учун, халқ учун!” деган эзгу ғояни ўзида мужассам этган ҳолда ўтказилади.

Мустақиллик байрами Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар марказлари ва Тошкент шаҳрида, шунингдек, барча шаҳар ҳамда туманлар, қишлоқ ва овулларда муносиб нишонланиши таъминланади.

“Она диёр – ранглар жилосида”, “Ватан учун яшайлик!”, “Энг улуғ, энг азиз” каби анъанавий кўрик-танловлар юқори даражада ўтказилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍5👎3😢3
Сеул суди собиқ президент Юн Сок Ёлни қайта ҳибсга олишга қарор қилди

Жанубий Корея махсус прокуратураси томонидан олиб борилаётган тергов доирасида Сеул суди мамлакатнинг собиқ президенти Юн Сок Ёлни ҳибсга олиш бўйича ордерни маъқуллади. Бу ҳақда Ёнҳап агентлиги хабар берди.

Маълумотларга кўра, Юн Сок Ёлга нисбатан бешта жиддий айблов қўйилган. Улар орасида ҳарбий ҳолат жорий этилишидан аввал Вазирлар Маҳкамаси аъзоларининг ҳуқуқлари бузилгани, расмий ҳужжатларни сохталаштириш ҳамда ҳарбий ҳолат тўғрисида ёлғон ахборот тарқатиш ҳолатлари қайд этилган. Ҳимоя тарафи ушбу айбловларни асоссиз деб ҳисобламоқда.

Суд ордерни маъқуллар экан, собиқ давлат раҳбари терговга оид далилларни йўқ қилиши мумкинлигини асос сифатида келтирган. Айни пайтда Юн Сок Ёл Сеулдаги қамоқхонага жойлаштирилган ва суднинг кейинги қарорини кутмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 2024 йил декабрида Юн Сок Ёл мамлакатда ҳарбий ҳолат жорий этганидан сўнг унга нисбатан импичмент эълон қилинган ва 2025 йил январ ойида ҳибсга олинган эди. Март ойида у ҳибсдан озод қилинган бўлса-да, исён ташкил этиш билан боғлиқ жиноят иши ҳануз кўриб чиқилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3
Президент билан очиқ мулоқот арафасида қишлоқ хўжалиги тадбиркорлари билан учрашув бўлиб ўтмоқда

Айни пайтда Қорақалпоғистон, Фарғона, Андижон, Хоразм ва бошқа вилоятлардаги фаол қишлоқ хўжалиги тадбиркорлари иштирокида Президент билан очиқ мулоқот арафасида учрашув ўтказилмоқда.

Савдо-саноат палатаси, Бизнес-омбудсман, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва бошқа тегишли идоралар, тижорат банклари тадбиркорларнинг муаммо ва таклифларини тингламоқда.

Соҳадаги амалий муаммо ва тўсиқлар бевосита масъуллар томонидан эшитилиб, уларга ечим топиш бўйича ишлар олиб борилади.

Мазкур мулоқотни жонли эфир орқали кузатиш мумкин.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢4
Магистратурага ҳужжат топшириш давом этмоқда – 6 мингдан ортиқ ариза келиб тушди

Магистратура йўналишлари учун аризалар қабул қилиниши давом этмоқда. Ҳозирга қадар 6 270 нафар талабгор my.edu.uz сайти орқали ҳужжат топширган. Қабул 30 июль куни ҳам ўз якунига етади.

Ариза топшириш учун талаб этиладиган ҳужжатлар:

Бакалавр дипломи;

Чет тилини билиш сертификати.

Бироқ, қуйидаги тоифалардан чет тили бўйича сертификат талаб этилмайди:

Мос йўналиш бўйича ютуқларга эга бўлганлар;

Кўриш, эшитиш ёки нутқида нуқсони бўлган ногиронлиги мавжуд шахслар.

Эслатиб ўтамиз, ҳужжатлар фақат my.edu.uz сайти орқали қабул қилинади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Улуғбек Рашидов антидопинг қоидаларини бузгани учун икки йилга мусобақалардан четлатилди

Ўзбекистон таэквондо жамоасининг етакчи аъзоси, икки карра Олимпиада чемпиони Улуғбек Рашидов антидопинг талабларини бузгани сабабли 2027 йил 12 майгача спорт мусобақаларида иштирок этиш ҳуқуқидан маҳрум этилди. Бу ҳақда Халқаро допинг тестдан ўтказиш агентлиги (ITA) маълум қилди.

ТА маълумотига кўра, 23 ёшли спортчи 12 ой ичида уч марта ўз жойлашуви ҳақида маълумот бермаган. Бу ҳолат антидопинг қоидаларини бузиш сифатида баҳоланади, чунки бу спортчиларни олдиндан огоҳлантирмасдан текшириш имкониятини чеклайди.

Рашидов ўзининг хатти-ҳаракатларига эътироз билдирмаган ва ITA таклиф этган жавобгарлик чораларини қабул қилган. Шунинг учун иш «оқибатларни қабул қилиш» тартибида якунланган.

Дисквалификация 2025 йил 13 майдан бошланиб, 2027 йил 12 майгача амал қилади. Шунингдек, 2025 йил 3 февралдан бошлаб 13 майгача бўлган даврдаги барча натижалари бекор қилинади.

Маълумот учун, Рашидов Рўйхатдан ўтган тест дастури (RTP) аъзоси бўлиб, у ҳар куни ўз жойлашуви ҳақида маълумот бериши ва 60 дақиқалик тест учун вақт ажратиши талаб этилган. Бу талаблар спортчиларни тасодифий текшириш орқали допингдан холи эканини кафолатлашга қаратилган.

Қарор устидан Спорт арбитраж судига (CAS) шикоят бериш мумкин.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎2👍1
Seul Moonʼдаги ресторанда ёнғин чиқди, жабрланувчилар йўқ

11 июль куни соат 09:43 да Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармасига Яккасарой туманидаги Баҳодир кўчасида жойлашган Seul Moon овқатланиш муассасаларидан бирида ёнғин содир бўлгани ҳақида хабар тушган.

Қутқарув жамоалари ҳодиса жойига соат 09:47 да етиб борган ва ёнғинни соат 09:49 да назоратга олиб, 09:53 да тўлиқ ўчиришга муваффақ бўлишган.

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар ҳақида хабар келиб тушмаган. Айни пайтда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва етказилган зарар миқдори ўрганилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢1
Самарқандда бурун операциясидан сўнг 16 ёшли қиз вафот этди

Самарқандга хориждан ёзги таътилга келган 16 ёшли мактаб ўқувчиси бурунга ўтказилган жарроҳлик амалиётидан сўнг вилоят марказий шифохонасида вафот этди. Бу ҳақда «Миллий» телеканали орқали хабар берилди.

Маълумотларга кўра, 1 июль куни у бўғилиб нафас олаётгани учун бувиси билан шифохонага мурожаат қилган. Текширувдан сўнг, шифокорлар унга операция зарурлигини айтган.

«Қизимни учта шифокор кўрди. Ҳаммаси операция қилиш керак деди. Бурнида муаммо бор, сал қийшиқ экан. Соат 11 да операцияга олиб киришди. Бир неча соат кутиб турдим, лекин ҳушига келмади. Кейинчалик шифокорлар аппарат билан шошилинч равишда кириб кетишди»,

дейди марҳуманинг бувиси.

Шифохона маълумотига кўра, операциядан кейин беморнинг аҳволи кескин ёмонлашган ва шундан сўнг вафот этган. Марҳума яқинлари шифокорлар ҳаракатларидан норози бўлиб, ҳодисада уларни айбламоқда.

Ҳозирда вилоят прокуратураси томонидан суд-тиббий экспертиза тайинланган ва терговгача текширув ишлари олиб борилмоқда.

Қайд этиш жоизки, бу каби операциялар давомида содир бўлган ўлим ҳолати аввал ҳам қайд этилган. Хусусан, Фарғона шаҳрида жойлашган хусусий клиникада 33 ёшли прокуратура ходими бурнини операция қилдирганидан сўнг вафот этган эди. У ҳам шифохонага ўз оёғи билан кириб, амалиётдан қайтиб чиқмаган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢3👎2
Биткоин яна рекорд янгилади — 116 минг доллардан ошди

Сўнгги савдолар натижасида биткоин нархи 4,5% га ошиб, 116 минг доллар чегарасини босиб ўтди ва навбатдаги рекордни ўрнатди.

Кеча ҳам криптовалюта 113 минг доллардан юқори савдо қилинган эди.

Инвесторлар томонидан катта талаб ва бозордаги юқори фаоллик биткоиннинг нархини янги баландликларга етказмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1
Академик лицейларга 49 мингдан ортиқ, техникумларга 134 мингдан зиёд ариза қабул қилинди

2024/2025-ўқув йили учун академик лицейларга қабул жараёнида фаоллик юқори — бугунги кунгача 49 мингдан ортиқ абитуриентдан ариза келиб тушган.

Шу билан бирга, 9-синф битирувчилари учун техникумларга ҳужжат топшириш жараёни ҳам қизғин кечмоқда. Ҳозиргача 134 568 нафар абитуриент ариза топширган. Қабул 20 июлгача (шу куни ҳам) давом этади.

Техникумни муваффақиятли якунлаганлар учун олий таълим муассасаларига суҳбат асосида қабул бўйича ҳозиргача 1 370 та ариза қабул қилинди. Бу жараён 25 июлгача давом этади.

Шунингдек, магистратурага қабул ҳам давом этмоқда — жами 6 373 та ариза келиб тушган. Қабул 30 июлгача (шу куни ҳам) амалга оширилади.

Иккинчи мутахассислик бўйича аризалар қабул қилиш жараёни кеча тунда бошланди ва ҳозиргача 2 070 та ариза келиб тушган. Қабул 10 августгача (шу куни ҳам) давом этади.

Таълимни бир олийгоҳдан бошқасига кўчириш учун аризалар эса 15 июлдан 5 августгача қабул қилинади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎1
Фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтказиш тартиби белгиланди

“Ўзбекистон Республикаси фуқароларини, чет эл фуқароларини ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахсларни яшаш жойи ва турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказиш тўғрисида”ги қонун қабул қилинди.

Қонунга кўра, шахсларнинг яшаши учун уй-жой майдонини берувчи турар жой мулкдори ёки уни тасарруф этиш ҳуқуқига эга шахс ушбу шахсларни яшаш жойи ёки турган жойи бўйича ўз вақтида рўйхатдан ўтказиши керак.

Жойлаштириш воситаларида турган шахсларни турган жойи бўйича хабардор қилиш тартибида рўйхатдан ўтказиш масъул ходимлар томонидан “E-mehmon” тизими орқали амалга оширилади.

Ўзбекистоннинг хорижда доимий яшовчи фуқаролари Ўзбекистонга кирган кундан 10 иш кунидан кечиктирмай яшаш жойи ёки турган жойи бўйича рўйхатдан ўтиши шарт.

Ўзбекистон фуқароларини яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтказиш қуйидагиларда амалга оширилади:

▪️ ички ишлар органларининг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмаларида;
▪️ давлат хизматлари марказларида;
▪️ ЯИДХП (my.gov.uz) орқали.

Яшаш жойи ва турган жой бўйича рўйхатдан ўтказишда уй-жой майдонининг ижтимоий нормасига риоя этиш талаб қилинади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎2😢1
Анқара “2026 йил Турк дунёсининг туризм пойтахти” деб эълон қилинди

Анқарада Туркий Давлатлар Ташкилоти (ТДТ) Туризм вазирларининг 10-йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда ТДТ Бош котиби Кубаничбек Ўмуралиев, Маданият ва туризм вазири Меҳмет Нури Эрсой, ТДТга аъзо ва кузатувчи давлатлардан делегация раҳбарлари ҳамда АК Партия раиси ўринбосари Куршад Зорлу иштирок этди.


👉 https://effect.uz/6467

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍5👎1🔥1