EFFECT.UZ | Расмий канал
18.3K subscribers
67.8K photos
16K videos
31 files
68.1K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда катта диаметрли сув қувури ёрилиб кетди — 3 киши енгил жароҳат олди

2025 йил 10 июль куни соат 11:00 ларда Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур тумани, Фаробий кўчасида катта диаметридаги сув қувури ёрилиб кетиши оқибатида нохуш ҳолат юзага келди. Дастлабки маълумотларга кўра, диаметри 800 мм бўлган сув қувури босим остида ёрилиб, ер юзига сув ва тош парчалари отилишига сабаб бўлган.

Ҳодиса видеокузатув камералари орқали қайд этилган. Видеоларда бир нечта автомашина ҳалокатдан қочиш мақсадида қарама-қарши йўналишга чиққанини, айрим машиналар устига эса тош парчалари тушганини кўриш мумкин.

Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг расмий маълумотига кўра, ушбу ҳолат режавий коммунал-техник тадбирлар доирасида иссиқлик таъминоти қувурларини босим остида синовдан ўтказиш жараёнида юзага келган.

Ҳодиса жойига ФВБ, ССБ ҳамда тегишли коммунал хизматлар масъуллари ва махсус техник воситалар жалб қилинган. Айни пайтда носозликни бартараф этиш ва хавфсизликни таъминлаш ишлари амалга оширилмоқда.

Ўрганишларга кўра, ҳолат оқибатида 3 нафар фуқаро енгил тан жароҳати олган. Тиббий хизмат ходимлари томонидан воқеа жойида биринчи ёрдам кўрсатилган ва уларни шифохонага етказишга эҳтиёж туғилмаган. Жабрланувчиларга уйларига қайтишга рухсат берилган.

Мутасадди ташкилотлар томонидан ҳолат юзасидан тегишли хизмат текширувлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢5🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Андижон музқаймоғи” одамларга ичида ҳашаротлар билан сотилиши мумкин эди — Тошкент шаҳар СЭС

Шайхонтоҳур туманидаги хонадонда 220 кг музқаймоқ антисанитария шароитида ноқонуний тарзда сақланиб, аҳолига сотилаётгани аниқланди.

Маҳсулот бир неча марта эриб, қайта музлатилган, ичига ҳашаротлар тушган ва моғор босган идишларда сақланган.

Шуларни инобатга олган ҳолда, ноқонуний фаолият дарҳол тўхтатилди, 3 нафар шахсга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилди.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍8👎2
Президент Мирзиёев Шайхонтоҳур ва Чилонзор туманларига ташриф буюради

Бугун, 10 июль куни президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур ва Чилонзор туманларига ташриф буюради. Ташриф доирасида давлат раҳбари маҳаллаларда амалга оширилаётган бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари, шунингдек, саноат корхоналарининг фаолияти билан танишиши режалаштирилган.

Дастурга мувофиқ, президент маҳаллий аҳоли учун яратилаётган шарт-шароитлар, инфратузилмавий лойиҳалар, иш ўринлари яратилиши ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўйича олиб борилаётган ишлар билан яқиндан танишади.

Ташрифнинг асосий мақсади — жойлардаги ислоҳотларнинг амалий самарасини кўздан кечириш, мавжуд муаммоларни ўрганиш ва улар бўйича аниқ ечимлар ишлаб чиқишдан иборат.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍17
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ТошМИ чорраҳасидаги ерости қувури портлади

Воқеа бугун, 10 июль куни Тошкент шаҳар Фаробий кўчасида содир бўлган. Портлаш кучидан тошлар отилиб, одамлар жароҳат олган, машиналар шикастланган. Шунингдек, яқин атрофдаги биноларнинг ойнасига ҳам шикаст етган.

ФВВ хабарига кўра, диаметри 800 мм бўлган сув қувури ёрилган. Ҳодиса жойига ёнғин-қутқарув экипажлари етиб борган. Сўнгги
хабарларга қараганда, 3 киши енгил жароҳат олган.

Муаллиф: Камола Қурбонова

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢3
Раъно Шодиева ШҲТ давлатлари кинофестивалида “Энг яхши актриса” деб топилди

Хитойнинг Чунцин шаҳрида ўтказилган тадбирда таниқли актриса Аюб Шаҳобиддиновнинг “Баҳорни қувиб” фильмидаги роли учун мукофотланди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍7🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хоразмда даҳшатли воқеа

Хоразм вилояти Урганч шаҳрида 2 нафар вояга етмаган қиз 7 қаватли уйнинг томидан ўзини ташлаб ҳалок бўлди.

Қизлардан бири 2009 йилда яна бири эса 2010 йилда туғилган бўлиб улар бир-бирини қучоқлаб пастга ўзини ташлаган.

Муаллиф: Камола Қурбонова


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢10👍1
Қуръон қўлёзмалари ва тарихий артефактлар Ўзбекистонга қайтарилишидан аввал Лондонда намойиш этилди

Лондонда муҳим маданий воқеа бўлиб ўтди: Буюк Британияда илк бор Ўзбекистон тарихи билан боғлиқ, Ислом цивилизациясининг олтин даврларига оид ноёб Қуръон қўлёзмалари ва тарихий артефактлардан иборат коллекция намойиш этилди. Ушбу муқаддас ёдгорликлар йиллар давомида хусусий коллекциялар ва музейларда сақланган, эндиликда улар ўз диёри – Ўзбекистонга қайтмоқда.

Дунёнинг машҳур Sothebyʼs ва Christieʼs аукцион уйлари мезбонлигида ташкил этилган ушбу кўргазмалар 2017 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан БМТ Бош Ассамблеясида илгари сурилган ташаббус – Тошкентда Ислом цивилизацияси марказини яратиш бўйича кенг кўламли лойиҳанинг бир қисмидир. Сўнгги йилларда миллий ва халқаро мутахассислар томонидан йўқолган маданий меросни излаш ва аниқлаш бўйича кенг тадқиқот ишлари олиб борилмоқда.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍7
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Европада иссиқ ҳаво туфайли 2 мингдан ортиқ одам вафот этди

Британиялик олимлар 22 июндан 2 июлгача Европанинг 12 шаҳри, жумладан Барселона, Мадрид, Лондон ва Милан маълумотларини қамраб олган тадқиқот ўтказди.

Ҳисоб-китобларга кўра, 2,3 минг киши иссиқлик оқибатида вафот этган, шундан 1,5 мингтасининг ўлимига иқлим ўзгариши бевосита таъсир қилган.

Франция ва Испанияда ҳарорат +40 °C гача кўтарилган. Бу ўрмон ёнғинларига сабаб бўлмоқда. Марсельда эса тутун туфайли ҳатто аэропорт ёпилган.


Муаллиф: Камола Қурбонова

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ДХХ Чегара қўшинларининг учувчисиз авиация мажмуаси фойдаланишга топширилди

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍9
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент Мирзиёев Тошкентдаги гастротуризм ва бунёдкорлик ишлари билан танишди

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур ва Чилонзор туманларига ташриф буюриб, Бунёдкор кўчасида амалга оширилаётган бунёдкорлик ва гастротуризм лойиҳалари, маҳаллалардаги шарт-шароитлар, тадбиркорлик ва саноат фаолияти билан танишди.

Ушбу марказий кўчанинг 1,5 км қисми хизмат кўрсатиш ва гастротуризм йўналишига мослаштирилди. Бу ерда 90 та тадбиркорлик субъекти туну-кун ишлайди, шундан 45 таси янги ташкил этилган. 500 киши иш билан таъминланди.

Кўчага туташ Камолон маҳаллаларида 18 мингга яқин аҳоли истиқомат қилади. Ҳудудга ташриф буюрувчи сайёҳлар сонини йилига 1 миллионга етказиш режалаштирилган.

Президентга замонавий бекатлар ва автотураргоҳлар лойиҳалари ҳам тақдим этилди. Бунёдкор кўчаси Тошкентда ташкил этилаётган 24 соатлик гавжум туризм ҳалқаларининг муҳим қисмига айланади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍37😢1
Қодиров: 25–30 йиллик автомобилларни истеъмолдан чиқариш керак

“Миллий тикланиш” демократик партияси раиси Алишер Қодиров Президент раҳбарлигида ўтган видеоселектор йиғилиши тафсилотлари ҳақида маълумот берди.

Унинг айтишича, йиғилиш давомида Президент кўплаб муҳим масалаларни муҳокама қилган ва тегишли тавсияларни берган.

Қодиров, хусусан, йўлларда тезлик бўйича айрим чекловларни қайта кўриб чиқиш кераклигини таъкидлади. Унга кўра, аҳоли яшамайдиган узоқ масофали магистрал йўлларда тезликни 130 км/соатгача ошириш мақсадга мувофиқ бўлади.

Партия раҳбари, шунингдек, 40–50 йиллик автомобилларни босқичма-босқич истеъмолдан чиқариш таклифини қўллаб-қувватлади. У бу кўрсаткични 25–30 йилгача қисқартириш ҳам мантиқий бўлиши мумкинлигини таъкидлади.

Бундан ташқари, давлат хизмат автомобилларига эътиборни кучайтириш ва назоратни кучайтириш борасидаги қарорларни ҳам қўллаб-қувватлади. Унга кўра, бу қарорлар бироз кеч бўлса-да, ўз вақтида қабул қилинмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎24👍12😢2
Ўзбекистонликларнинг Шенген визасига аризалари кескин кўпайди

2024 йилда Ўзбекистон фуқаролари томонидан Шенген визаси учун 58 691 та ариза топширилди. Бу 2023 йилга нисбатан 26,2 фоизга кўпроқдир.

Шенген келишуви портали маълумотларига кўра, дунё бўйича берилган виза аризаларининг 0,50 фоизи Ўзбекистон фуқаролари ҳиссасига тўғри келган. Бу кўрсаткич бўйича Ўзбекистон 35-ўринда қайд этилган.

Германия ўзбекистонликлар учун энг оммалашган йўналиш бўлиб, бу мамлакатга 19 329 та ариза берилган. Швейцария эса Ўзбекистондан бирорта ҳам виза аризасини қабул қилмаган.

Шенген давлатлари томонидан жами 9250 та ариза рад этилган бўлиб, виза беришдан энг кўп бош тортган давлат — Полша бўлган.

Ўзбекистонлик фуқароларга 51 604 та Шенген визаси берилган. Улардан 15 205 таси Германия ҳиссасига тўғри келган. Болгария эса виза маъқуллашда энг юқори даражани — 133,4 фоизни қайд этган.

Умумий ҳисобда Шенген визасига топширилган аризалар учун ўзбекистонликлар тахминан 4,7 миллион евро маблағ сарфлаган. Виза рад этилган аризалар эвазига 740 минг еврога яқин пул йўқотилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢6👍1
Иккинчи мутахассислик учун онлайн қабул бошланди

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги 2025/2026 ўқув йили учун иккинчи ва ундан кейинги олий маълумот олиш бўйича қабул жараёнлари бошланганини маълум қилди.

Бу босқичда талабгорлар 10 августга қадар my.edu.uz ягона таълим хизматлари портали орқали онлайн рўйхатдан ўтишлари мумкин.

Ариза топшириш жараёнида абитуриентлар:

🔶шахсий (паспорт ва ЖШШИР) маълумотларини киритиши;

🔶диплом ва унинг иловасининг сканерланган нусхасини юклашлари;

🔶ўқишни хоҳлаган ОТМ ва таълим йўналишини танлашлари керак.


Иккинчи ва ундан кейинги мутахассисликка ўқиш тўлов-контракт асосида ташкил этилади.

Шунингдек, қабул квоталари ҳар бир олий таълим муассасасининг моддий-техник имкониятлари ва илмий-педагогик салоҳиятидан келиб чиқиб, уларнинг кенгаши томонидан белгиланади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2
Тошкентда 26 та кўча “ҳаёт тўхтамайдиган” масканга айланади

Президент Шавкат Мирзиёев 10 июль куни Тошкент шаҳрида амалга оширилаётган қурилиш ва ободонлаштириш ишлари, аҳолининг турмуш даражаси, саноат корхоналари фаолияти билан танишди. Сафар Шайхонтоҳур ва Чилонзор туманларини қамраб олди. Ушбу туманларни боғлаб турувчи Бунёдкор кўчаси пойтахтнинг муҳим марказларидан бири ҳисобланади.

Кўчада санъат ва маданият муассасалари, давлат идоралари, кўп қаватли турар жойлар, ресторан ва супермаркетлар жойлашган. Мавжуд инфратузилмадан фойдаланиб, Бунёдкор кўчасининг 1,5 километр қисми хизмат кўрсатиш ва гастротуризм кўчасига айлантирилди.

Президент ташрифи давомида 90 та тадбиркорлик субъектларидан иборат ҳудуд туну-кун ишлаш режимига ўтказилгани маълум қилинди. Уларнинг 45 таси янги ташкил этилган бўлиб, 500 нафар фуқаро иш билан таъминланган. Бугунги кунда бу ерга йилига 255 мингга яқин меҳмон келмоқда. Яқин келажакда бу кўрсаткични 1 миллионга етказиш кўзда тутилган.

Охирги йилларда туризм соҳаси жадал ривожланмоқда — 2 мингдан ортиқ янги тадбиркор фаолият бошлади, хорижий сайёҳлар сони 10 миллиондан ошди. Меҳмон уйлари, қишлоқ туризми ва гастрономик йўналишлар давлат томонидан қўллаб-қувватланмоқда.

Пойтахтнинг Миробод, Олмазор, Чилонзор, Яккасарой ва Янгиҳаёт туманларида ҳам шундай фаол ҳаёт қайнайдиган кўчалар ташкил этилмоқда. Умуман, Тошкент шаҳрида 26 та кўчани 24 соат фаолият юритувчи масканга айлантириш ва мингтага яқин савдо нуқталарини очиш режалаштирилган. Шунингдек, замонавий бекатлар ва автотураргоҳлар қурилиши ҳам режада бор.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍59
Ўзбекистонда уруғлик сифати баҳоланишида янги рақамли тизим жорий этилади

Ўзбекистон Республикаси президентининг 2025 йил 7 июлдаги ПФ-109-сонли фармонига мувофиқ, қишлоқ хўжалиги экинлари уруғликларининг сифати баҳоланишида янги шффоф ва рақамли тизим йўлга қўйилади.

Янги тизимга кўра, ҳар бир уруғлик қадоқлари махсус QR-кодли ёрлиқлар билан таъминланади. Ушбу QR код орқали:

🔷уруғлик навининг тавсифномаси;

🔷навдорлик ва экишга яроқлилик хусусиятлари;

🔷ишлаб чиқарувчи ҳақидаги маълумотлар онлайн тарзда бир зумда кўриш имкони яратилади.

“Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сифати баҳолаш маркази” мазкур тизим доирасида Ўзбекистонда ягона ваколатли ташкилот этиб белгиланди.

Баҳолаш икки босқичда амалга оширилади:

1. Навдорлик сифатларини баҳолаш;

2. Экинбоплик сифатларини баҳолаш.

Эндиликда фермер ва деҳқон хўжаликлари, томорқа ер эгалари сифати кафолатланган, QR-кодли уруғликлардан фойдаланиш имконига эга бўлади.

Шунингдек, агрохизмат.uz расмий сайти орқали:

🔷маҳаллий ва хорижий уруғлик ишлаб чиқарувчилар реестри;

🔷уруғликлар сифат баҳоси натижалари ва рейтинглари билан танишиш имкони яратилади.

Янгиланган тизим ISTA ва OECD халқаро талаблари асосида янгиланган норматив ҳужжатларга таянади.

Натижада, экспортбоп ва юқори сифатли қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш кенгайтирилади, озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4
Мустақиллигимизнинг 34 йиллиги юксак савияда нишонланади

“Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз тўрт йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, миллий истиқлолимизнинг 34 йиллик шонли санаси Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт даражаси, жаҳон майдонидаги обрў-эътиборига ҳар томонлама муносиб тарзда, юксак савияда нишонланади.

Мустақилликнинг 34 йиллигига бағишланган байрам тадбирлари “Ватан учун, миллат учун, халқ учун!” деган эзгу ғояни ўзида мужассам этган ҳолда ўтказилади.

Мустақиллик байрами Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар марказлари ва Тошкент шаҳрида, шунингдек, барча шаҳар ҳамда туманлар, қишлоқ ва овулларда муносиб нишонланиши таъминланади.

“Она диёр – ранглар жилосида”, “Ватан учун яшайлик!”, “Энг улуғ, энг азиз” каби анъанавий кўрик-танловлар юқори даражада ўтказилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍5👎3😢3