EFFECT.UZ | Расмий канал
18.3K subscribers
67.8K photos
16K videos
31 files
68.1K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
“Ҳар тўртинчи аварияда 1 киши вафот этаяпти – бу барчани ташвишга солиши керак” – президент

Жорий йилнинг олти ойида 20 та ҳудудда авариялар сони юқорилигича қолмоқда.

Оғир оқибатли авариялар кескин камайган туманлар кўп. Мўйноқ, Нукус, Тахтакўпир, Қонликўл, Янгиобод, Тўрақўрғон, Оққўрғон, Сайхунобод, Булоқбоши, Улуғнор, Бандихон туманлари ва Оҳангарон, Ширин, Нурафшон, Хонобод шаҳарларида вазият яхшиланиб, бирорта ўлим ҳолати қайд этилмади.

Лекин Қизилтепа, Уйчи, Пахтачи, Чуст, Тойлоқ, Ургут, Шовот, Пастдарғом, Яккабоғ, Қўшкўпир, Хонқа, Денов, Пешку, Беруний, Олмазор, Бектемир туманларида тескари вазият кузатилмоқда.

Соҳа учун масъулларга шу даврда ҳар 100 минг аҳолига ўлим билан боғлиқ авариялар сони Ҳамдўстлик давлатлари ичида энг паст кўрсаткичда экани хотиржамликка сабаб бўлмаслиги кераклиги таъкидланди.

“Афсуски, ҳар тўртинчи аварияда 1 киши ёки кунига ўртача 6 киши вафот этаётгани барчани қаттиқ ташвишга солиши керак”,

— деди президент.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍53😢1
Гулнора Каримованинг жиноят содир этганлигини тасдиқловчи далиллар етарли – Ўзбекистон Ҳукуматининг ГК бўйича расмий позицияси эълон қилинди

Оммавий ахборот воситаларида тарқатилган БМТ Инсон ҳуқуқлари кенгашининг Ўзбошимчалик билан ҳибсга олишлар бўйича ишчи гуруҳи томонидан Г.Каримованинг жиноий жавобгарликка тортилиши юзасидан қабул қилинган 17/2025-сонли мулоҳазасига жавобан Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати айрим маълумотларни тақдим этди.


👉 https://effect.uz/6466

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍49👎3
Авария ўчоқларини бартараф этишга йўналтириладиган 400 млрд сўмлик жамғарма фаолияти қайта ташкил этилди

“Хавфсиз йўл” миллий дастури доирасида “Хавфсиз йўл ва хавфсиз пиёда” республика жамғармаси фаолияти қайта ташкил этилиб, Ҳукумат тасарруфига ўтказилди. Жамғарманинг ҳар бир вилоятда филиаллари бўлиб, бу йил барча манбалар ҳисобидан унга 400 миллиард сўм тушиши кутилмоқда.

Шунингдек, фото-видео радарлар орқали бюджетга тушадиган жарималарнинг 25 фоизи ҳам жамғармага ажратилади. Йўл белгилари, светофорлар ўрнатиш ва йўл чизиқларини чизиш билан шуғулланувчи корхоналар ҳудудий бошқармаларга ўтказилади.

Жамғарманинг фаолияти шаффофлик асосида ташкил этилади — унинг таркибига ЙҲХБ, йўл бошқармаси, ҳамда жамоатчилик вакиллари киради. Энг муҳими, маблағлар авария хавфи юқори бўлган участкаларни тартибга солишга йўналтирилади: йўлни ажратувчи тўсиқлар, белгилар, ёритгичлар, пиёда йўлаклари ва чорраҳаларни рақамлаштириш ишлари амалга оширилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍30
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Мен ҳам 15-20 минут тирбандликда турдим” – президент тирбандлик муаммосини шахсан кузатди

Президент Шавкат Мирзиёев транспорт тирбандликлари аҳоли учун қанчалик катта муаммога айланганини шахсан кузатганини маълум қилди.

“Ўтган шанба-бозор ўзим рулда юриб келдим. Рулда кимлигини ҳеч ким билмайди, лекин менам 15-20 минут тирбандликда турдим”,

— деди давлат раҳбари.

Шавкат Мирзиёев тирбандликдан ўтиб бўлганидан сўнг ички ишлар вазирига қўнғироқ қилиб, келиб шу йўлдан ўзи ўтиб кўриши кераклигини айтган.

Унинг таъкидлашича, одамлар тирбандликлар сабаб уйга жуда кеч қайтаяпти ва бу уларнинг кайфиятига салбий таъсир кўрсатмоқда. Президент шундай вазиятларга ечим топиш зарурлигини алоҳида таъкидлади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍49😢2
Марҳум майор Баҳодир Вайсов “Жасорат” медали билан мукофотланди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармонига мувофиқ, хизмат бурчини бажариш чоғида қаҳрамонларча ҳалок бўлган Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчиси майор Вайсов Баҳодир Ражаббоевич “Жасорат” медали билан мукофотланди.

Майор Баҳодир Вайсов хизмат вазифасини бажариш жараёнида Ватанга садоқат, жасорат ва фидойилик намунасини кўрсатди. У юрт тинчлиги, фуқаролар ҳаёти ва давлат мулкини ҳимоя қилиш йўлида жонини фидо қилди.

Бугун Шимоли-ғарбий ҳарбий округ қўшинлари қўмондони ва Хоразм вилояти ҳокимлиги вакиллари марҳум офицернинг Шовот туманида истиқомат қилувчи оила аъзоларига “Жасорат” медалини топширдилар.

Марҳум офицернинг оила аъзолари давлатимиз ва Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондонининг доимий эътибори ва ижтимоий ҳимоясида бўлади. Оилага қонунчиликда назарда тутилган барча имтиёзлар тақдим этилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢8
Қозоғистон фуқароси чегарада қўпол муомала ва куч ишлатилганини иддао қилди

2025 йил 5 июль куни соат 16:35 атрофида Ўзбекистон-Қозоғистон давлат чегарасида куч ишлатиш билан боғлиқ ҳолат юз берган. Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси фуқароси Назарбаев Жандос Ўразбайуғли “kazakhstan.media” ахборот порталига маълум қилган.

Унинг сўзларига кўра, у Қозоғистон томонига ўтишга уринаётган пайтда номаълум чегара хизмати ходими томонидан тўхтатилган ва унга телефон қурилмасини ўчириш ҳамда шахсий маълумотларини кўрсатиш талаб қилинган. Фуқаро талабларга итоат қилган ҳолда маълумотларни ўчирган, бироқ ходим овозини кўтариб, архивни ҳам ўчиришни талаб қилган ва босимни давом эттирган.

“Шундан сўнг, кўриниб турганидек, у менга нисбатан жисмоний куч ишлатди – мушт билан урди”,

– деди Жандос.

Жабрланувчи мазкур вазиятга эътибор қаратишни ҳамда ҳужум фактини тасдиқловчи видеоёзувни кўриб чиқишни сўраган.

Ҳозирга қадар Ўзбекистон томонидан расмий изоҳ берилмаган.
“Бизнинг биродар ўзбек халқига ҳеч қандай эътирозимиз йўқ – ёмон миллатлар бўлмайди!”

– дея таъкидлади Жандос.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥12😢5👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шароф Рашидов тумани ҳокими 10 минг доллар пора олаётганда қўлга олинди

Жиззах вилояти Шароф Рашидов тумани ҳокимлигининг бош мутахассиси қурилиш соҳасида фаолият юритувчи МЧЖ раҳбарига туман ҳудудидан кўп қаватли уй-жой қуриш учун ер майдони ажратиб беришни ваъда қилади ва эвазига 30 минг АҚШ доллари талаб қилади.

Жорий йилнинг 5 июль куни бош мутахассис сўралган пул маблағидан 10 минг АҚШ долларини олиб, туман ҳокимига беради. 8 июль куни эса тадбиркордан қолган 20 минг АҚШ долларини ҳам олади. Унга туман ҳокимининг тегишли қарори билан “Токчилик” МФЙ ҳудудида умумий ўрта таълим мактаб биносини барпо этиш учун ажратилган 1,7 гектар ер майдонида 8 та кўп қаватли уй қурилишига рухсат берилган ҳужжатларни тақдим этади.

Сўнгра, бош мутахассис ҳокимият биноси олдида туман ҳокимига 10 минг АҚШ долларини берган вақтида ДХХ ходимлари томонидан уларнинг ноқонуний ҳаракатларига чек қўйилди.

Ҳозирда Шароф Рашидов тумани ҳокими депутатлик дахлсизлик ҳуқуқидан маҳрум қилиниб, унга нисбатан Жиноят кодексининг 210-моддаси билан, бош мутахассисга эса Жиноят кодексининг 168 ва 211-моддалари билан жиноят иши қўзғатилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍10🔥2😢1
Сирдарёда прокурор ўринбосари ушланди

Гулистон шаҳар прокурори ўринбосари ўз хизмат мавқеидан фойдаланиб, Боёвут туманида қишлоқ хўжалиги соҳасида фаолият юритувчи МЧЖ раҳбарига нисбатан Боёвут тумани ИИБ Тергов гуруҳи иш юритувидаги Жиноят кодексининг 168- ва 167-моддалари билан қўзғатилган жиноят иши доирасида "қамоқ" эҳтиёт чораси қўлламаслик ҳамда кейинчалик ишни гумонланувчи фойдасига ҳал қилиб бериш эвазига 10 минг АҚШ доллари миқдорида пора сўрайди.

Давлат ҳавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда қонун ҳимоячиси талаб қилинган пул маблағини ўз хизмат хонасида олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Ҳозирда прокурор ўринбосарига нисбатан Жиноят кодексининг 168 ва 28,211-моддаси билан жиноят иши қўзғатилди.

Ҳолат юзасидан мазкур мансабдор шахсга нисбатан "қамоқ" эҳтиёт чораси қўлланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍6🔥5😢2
Республика олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази фаолияти ривожлантирилади

“2028 йил Лос-Анжелес шаҳрида (АҚШ) бўлиб ўтадиган XXXIV ёзги Олимпия ва XVIII Паралимпия ўйинларига Ўзбекистон спортчиларини комплекс тайёрлаш тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, 2025/2026 ўқув йилидан Республика олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказида ўқиш жараёни 2 та босқичда амалга оширилади.

1-босқичда 8–11-синфлар учун Олимпия ва Паралимпия мактаби, 2-босқичда 1–2-курслар учун Олимпия ва Паралимпия коллежи фаолият кўрсатади.

2026 йилдан:

🔹 Марказ ўқувчи-спортчилари контингенти 800 нафарга етказилади;

🔹 Марказнинг Олимпия ва Паралимпия коллежи ўқувчи-спортчиларига Спорт вазирлигининг стипендияси учун назарда тутилган маблағлар доирасида ойлик стипендия таъсис этилади.

Олимпия ўйинлари ва ушбу мусобақа дастурига киритилган спорт турлари бўйича жаҳон чемпионатлари ғолиб ва совриндорлари олий ҳарбий (ихтисослаштирилган) таълим муассасаларига тўғридан-тўғри қабул қилинади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3👎1
⚡️Субсидияга ариза бериш бошланди

Бугун, 10 июлдан бошлаб Ўзбекистонда ипотека кредитлари бўйича субсидиялар учун ариза қабул қилиш қайтадан очилди.

Бунда субсидия хабарномаларининг фойдаланилмаган қисми учун шартномалар берилади. Аризаларни соат 9:00 дан бошлаб юбориш мумкин.

Бу учун Давлат хизматлари марказларига бевосита борган ҳолда ёки “my.gov.uz” орқали мустақил равишда ариза топшириш керак.

Субсидия ажратишда ижтимоий мезон ишлаб чиқилган. Бунда аризачилар бир нечта мезонлар бўйича балл тўплаши мумкин.

Ойлик маошга қараб ҳудудларда (Қорақалпоғистон ва вилоятлар) қуйидагича балл берилади:

МҲТEКМнинг 2,7 баробаридан 7 баробаригача ёки 3 118 500 сўмдан 8 085 000 сўмгача — 10 балл;
МҲТEКМнинг 7 баробаридан кўп ва 8 баробаригача ёки 8 085 000 сўмдан 9 240 000 сўмгача — 5 балл.

Тошкент шаҳрида эса қуйидагича:

МҲТEКМнинг 2,7 баробаридан 8 баробаригача ёки 3 118 500 сўмдан 9 240 000 сўмгача — 10 балл;
МҲТEКМнинг 8 баробаридан кўп ва 9,2 баробаригача ёки 9 240 000 сўмдан 10 626 000 сўмгача — 5 балл.

Бутун мамлакатда ариза берувчи ёки унинг оиласига тегишли мулк ёки турар-жой бўлмаслиги — 20 балл.

"Лабор-мигратион" дастурида рўйхатдан ўтган меҳнат мигранти — 10 балл.

Олис ёки чекка ҳудудларда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи мутахассислар, тиббиёт ходимлари — 5 балл.

30 ёшгача бўлган ёшлар — 5 балл.

Оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган аёллар (ажрашган, бева ёки ёлғиз оналар) — 5 балл.

“Тиббий ижтимоий экспертиза” тизимидан рўйхатдан ўтганлар — 5 балл.

Субсидия қанча миқдорда берилади?

2024 йилдан бошлаб янги уйлар учун ипотека кредитларига субсидиялар қатъий белгиланган 30 млн сўм миқдорида тўлаб берилмоқда.

Талабгор хоҳиши билан субсидия қуйидаги тартибда ҳам тўланиши мумкин:

дастлабки тўловнинг бир қисмини қоплаш учун — ажратиладиган кредитнинг 15 фоизи миқдорида;
фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаш учун — кредит муддатининг биринчи 5 йили давомида 12 фоиздан ошган қисмига.

Ўзбекистонликларга субсидия асосида ипотека кредити Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда 330 млн, Тошкент шаҳрида эса 420 млн сўмгача берилади.

Агарда дастлабки тўловнинг бир қисмини қоплаш танланадиган бўлса, 50 млн сўмгача субсидия олиш мумкин бўлади.

Субсидия бериш яна қай ҳолатда рад этилади?

тақдим этилган аризада кўрсатилган маълумотлар ижтимоий мезонларга мос келмаганда;
тақдим этилган маълумотлар нотўғри ёки сохта бўлганда;
илгари имтиёзли ипотека кредитларидан фойдаланган ҳолда субсидия олганлар (аввал олинган уй-жой бошқа шахсга бегоналаштириб юборилган тақдирда ҳам) такрорий мурожаат этганда;
жорий йилда ҳудуд учун ажратиладиган субсидия сони тугаганда.

Шундай қилиб, my.gov.uz порталига кириб, “Ипотека кредитига Давлат субсидиясини олишга ариза бериш” хизмати орқали дарҳол ариза топширинг!

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1😢1
Андижон ва Сурхондарёда Солиқ бошқармаларининг
бош инспекторларига нисбатан жиноят ишлари қўзғатилди


Андижон вилояти Солиқ бошқармасининг Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш – хизмат кўрсатиш бўлими бош инспектори мансаб мавқеидан фойдаланиб, Олтинкўл туманида радио ва телеаппаратуралар савдоси билан шуғулланувчи МЧЖ томонидан солиқ ва йиғимлар бўйича топширилган солиқ ҳисоботларида товарлар реализацияси тўғри акс эттирилмаганлиги натижасида МЧЖга жуда кўп миқдорда солиқ ҳисобланиши ҳамда солиқ текшируви ўтказилишини айтади.

Сўнгра Солиқ бошқармасидаги ҳамкасблари орқали ушбу текширувни ўтказмасликни ваъда қилиб, эвазига 3000 АҚШ доллари талаб қилади ва муқаддам МЧЖ таъсисчисидан 500 АҚШ доллари олади.

Аммо, у қолган 2500 АҚШ долларини олган вақтида ДХХ ва ИЖҚКД ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланди.

Бошқа ҳолатда эса Сурхондарё вилояти Солиқ бошқармасининг Солиқ органлари фаолияти устидан назорат қилиш бўлими бош инспектори Жарқўрғон туманида мотоцикллар ва эҳтиёт қисмлар савдоси билан шуғулланувчи МЧЖга нисбатан ўзининг ваколатли ҳамкасблари орқали сайёр солиқ текшируви ўтказиш билан қўрқитиб, мазкур текширувни амалга оширмаслик эвазига МЧЖ раҳбаридан 2500 АҚШ доллари олган вақтида ДХХ ва прокуратура органлари ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланди.

Ҳозирда ушбу солиқ идоралари ходимларига нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “в” банди ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят ишлари қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥6
Йўл ҳаракатида қўпол қоидабузарликларни бартараф этиш бўйича қатъий чоралар кўрилади

Ўзбекистонда йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш ва сурункали қоидабузарликларнинг олдини олиш мақсадида “Сурункали қоидабузарлар” электрон дастури жорий этилади. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 9 июль куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида маълум қилинди.

Йиғилишда қайд этилишича, 2023 йил давомида ҳайдовчилар томонидан 24 миллионта ҳуқуқбузарлик содир этилган бўлиб, уларнинг 81 фоизи оғир ва қўпол қоидабузарликлар сирасига киради. Самарқанд, Қашқадарё, Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳрида бундай ҳолатлар кўпроқ қайд этилмоқда.

Аҳоли, шу жумладан, айрим таниқли шахслар орасида “жаримани тўлаб қўйдим – хоҳлаганимдек ҳаракатланаман” деган хатарли тушунча авж олгани таъкидланди.

Шу боисдан, йўлларда интизом ва ҳайдовчилик маданиятини ошириш, ашаддий қоидабузарларга нисбатан қатъий чоралар кўриш мақсадида янги тизим амалга жорий этилади. Унга кўра:

Агар ҳайдовчи бир ой ичида қизил чироқда ўтиш ёки қарама-қарши йўлга чиқиш каби ҳаракатларни 2 марта содир этса ёки тезликни 5 марта оширса – унга 1 йил мобайнида жарималар бўйича имтиёзлар берилмайди;

Бир ойда 10 тадан ортиқ ҳуқуқбузарлик қайд этилса – ҳайдовчи 6 ойгача ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум этилиши мумкин.

Шунингдек, тезликни меъёрдан 2–3 баробар оширган ҳайдовчиларни гувоҳномадан маҳрум қилиш бўйича амалдаги қонунчиликка тегишли ўзгартиришлар киритиш таклифи билдирилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍29
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда катта диаметрли сув қувури ёрилиб кетди — 3 киши енгил жароҳат олди

2025 йил 10 июль куни соат 11:00 ларда Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур тумани, Фаробий кўчасида катта диаметридаги сув қувури ёрилиб кетиши оқибатида нохуш ҳолат юзага келди. Дастлабки маълумотларга кўра, диаметри 800 мм бўлган сув қувури босим остида ёрилиб, ер юзига сув ва тош парчалари отилишига сабаб бўлган.

Ҳодиса видеокузатув камералари орқали қайд этилган. Видеоларда бир нечта автомашина ҳалокатдан қочиш мақсадида қарама-қарши йўналишга чиққанини, айрим машиналар устига эса тош парчалари тушганини кўриш мумкин.

Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг расмий маълумотига кўра, ушбу ҳолат режавий коммунал-техник тадбирлар доирасида иссиқлик таъминоти қувурларини босим остида синовдан ўтказиш жараёнида юзага келган.

Ҳодиса жойига ФВБ, ССБ ҳамда тегишли коммунал хизматлар масъуллари ва махсус техник воситалар жалб қилинган. Айни пайтда носозликни бартараф этиш ва хавфсизликни таъминлаш ишлари амалга оширилмоқда.

Ўрганишларга кўра, ҳолат оқибатида 3 нафар фуқаро енгил тан жароҳати олган. Тиббий хизмат ходимлари томонидан воқеа жойида биринчи ёрдам кўрсатилган ва уларни шифохонага етказишга эҳтиёж туғилмаган. Жабрланувчиларга уйларига қайтишга рухсат берилган.

Мутасадди ташкилотлар томонидан ҳолат юзасидан тегишли хизмат текширувлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢5🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Андижон музқаймоғи” одамларга ичида ҳашаротлар билан сотилиши мумкин эди — Тошкент шаҳар СЭС

Шайхонтоҳур туманидаги хонадонда 220 кг музқаймоқ антисанитария шароитида ноқонуний тарзда сақланиб, аҳолига сотилаётгани аниқланди.

Маҳсулот бир неча марта эриб, қайта музлатилган, ичига ҳашаротлар тушган ва моғор босган идишларда сақланган.

Шуларни инобатга олган ҳолда, ноқонуний фаолият дарҳол тўхтатилди, 3 нафар шахсга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилди.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍8👎2