EFFECT.UZ | Расмий канал
18.3K subscribers
67.8K photos
16K videos
31 files
68.1K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Президент қарори билан халқаро шартномага киритилган ўзгартиришлар тасдиқланди

🔹 Ўзбекистон Республикаси президентининг “Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Унга мувофиқ, 2010 йил 10 декабрдаги Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо давлатлар ўртасидаги Шахсларни давлатлараро қидириш тўғрисидаги шартномага киритилган ўзгартиришлар акс этган баённома тасдиқланди. Мазкур баённома 2024 йил 18 октябрда Москва шаҳрида имзоланган.

🔸 Ички ишлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати ва Бош прокуратура ушбу халқаро шартномани амалга ошириш учун масъул ваколатли органлар этиб белгиланди.

🔸 Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идоралар раҳбарларига шартнома кучга киргач, унинг қоидаларини бажарилишини таъминлаш ва назорат қилиш вазифаси юклатилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍43👎2
Ўзбекистонда қимор ўйинларига қизиқувчиларнинг давлат реестри тузилади

ИЛМА эълон қилган низомга кўра, у ўйинчилар, ўйин ташкилотчилари, ютуқ тўловлари ва тикиш ўлчамлари ҳақида маълумотни ўз ичига олади.

Таваккалчиликка асосланган ўйинларга тикиш мумкин бўлган пул лимитлари ўрнатилади.

Лимитни ариза бериш орқали ошириш мумкин, лекин у ўйинчининг ўртача ойлик даромадининг 10% дан ошмаслиги керак.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎18👍1🔥1
Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси сони 38 миллионга яқинлашди

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистонда доимий аҳоли сони 1 июль ҳолатига 37,9 миллионни ташкил этмоқда.

Ҳудудлар кесимидаги статистика эса қуйидагича:

1. Самарқанд – 4,3 млн киши;
2. Фарғона – 4,1 млн киши;
3. Қашқадарё – 3,6 млн киши;
4. Андижон – 3,4 млн киши;
5. Наманган – 3,1 млн киши;
6. Тошкент шаҳри – 3,1 млн киши;
7. Тошкент вилояти – 3,1 млн киши;
8. Сурхондарё – 2,9 млн киши;
9. Бухоро – 2 млн киши;
10. Хоразм – 2 млн киши;
11. Қорақалпоғистон Республикаси – 2 млн киши;
12. Жиззах – 1,5 млн киши;
13. Навоий – 1,1 млн киши;
14. Сирдарё – 938,5 минг киши.


Telegram I
Facebook I YouTube I Instagram
👍4
Ўзбекистонда олтин-валюта захиралари 6 ой ичида биринчи марта камайди

Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари ҳажми 2024 йил декабридан буён биринчи марта пасайди.

👉 https://effect.uz/6463

Telegram I
Facebook I YouTube I Instagram
👍3👎3
Шавкат Мирзиёев раислигида йўл ҳаракати хавфсизлиги бўйича видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтади

Бироздан сўнг Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев раислигида йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш, инфратузилмани яхшилаш ва шаҳарлардаги тирбандликларни камайтириш бўйича видеоселектор йиғилиши бошланади.

Йиғилишда соҳага масъул вазирлик ва идоралар раҳбарлари, ҳудудий ҳокимлар ҳамда ички ишлар органлари мутасаддилари иштирок этади. Кун тартибида йўл инфратузилмасини замонавийлаштириш, интеллектуал бошқарув тизимларини жорий этиш, авариялар сонини камайтириш ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш масалалари кўриб чиқилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍65
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Автозапчаст” бозорида мижозларни алдаб пул ундирган гуруҳ фош этилди

Тошкент шаҳар Учтепа туманида жойлашган “Автомобил эҳтиёт қисмлари” бозорида ноқонуний фаолият билан шуғулланган 12 нафар шахсдан иборат жиноий гуруҳ фаолиятига чек қўйилди.

Гуруҳ аъзолари мижозларнинг розилигисиз ва олдиндан келишувсиз ҳолда автотранспорт воситаларини турли жиҳозлар билан таъминлаб, сўнг улардан пул талаб қилишган.

Хусусан, бозорда бозор нархи 600 АҚШ доллари бўлган хизмат учун бир фуқародан 13 300 АҚШ доллари миқдорида пул товланган. Эътироз билдирган мижоз таҳдид ва қўрқитиш орқали ўз ҳақини талаб қилгани учун босимга учраган.

Яна бир ҳолатда гуруҳ аъзолари 3 баробар юқори нархда хизмат нархини талаб қилиб, фуқаронинг автомашина калитини олиб қўйган ва тазйиқ ўтказиб, ундан 15 миллион сўмни ундиришган.

Шунингдек, икки фуқаронинг автомашинасини жиҳозлаш баҳонасида жами 70 миллион сўм пул олиб, ваъда қилинган ишни бажармаганлар.

Маълум бўлишича, гуруҳ аъзоларининг кўпчилиги 1988–2002 йиллар оралиғида Тошкент шаҳри, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида туғилган бўлиб, уларнинг аксарияти аввал судланган шахслардир.

👉 https://effect.uz/6464

Telegram I
Facebook I YouTube I Instagram
👍10🔥3
Президент раислигида йўл ҳаракати хавфсизлиги ва тирбандликни камайтириш масалалари муҳокама қилинмоқда

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш, инфратузилмани яхшилаш ва тирбандликларни камайтириш бўйича видеоселектор йиғилиши бошланди.

Йиғилишда сўнгги 7 йилда соҳага қаратилган эътибор ва амалга оширилган ишлар ҳақида маълумот берилди. Хусусан, йўлларни қуриш ва таъмирлаш учун 61 триллион сўм ажратилгани таъкидланди — бу 2017 йилгача ажратилган маблағлардан 3,5 баробар кўпдир.

Йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлинмаларига онлайн мурожаат тизими йўлга қўйилиб, фуқароларнинг бевосита келиш ҳолати 50 фоизга камайди.

Шунингдек, 3 365 нафар ЙҲХХ ходими замонавий электрон планшет ва бодикамералар билан таъминланди. Қоидабузарликларни сунъий интеллект орқали аниқлаш ва қарор қабул қилиш тизими амалиётга жорий этилди.

Ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш, йўл чизиқлари чизиш, техник кўрик каби 8 та хизмат тури хусусий секторга — аутсорсинг асосида тадбиркорларга топширилди.

Шаҳарлар кесимида жамоат транспорти ҳаракати учун махсус йўлаклар ташкил этилгани ҳам қайд этилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍36👎1🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бандихонликлар нимадан норози?

EFFECT.UZ'га Сурхондарё вилояти Бандихон туманида истиқомат қилувчи фуқаролар томонидан мурожаат келиб тушди.

Мурожаатчилар шундай дейди: "Ассалому алайкум EFFECT.UZ жамоаси! Биз Сурхондарё вилояти Бандихон тумани Бандихон маҳалласи Ачиқоқ кишлоғи фукаролари номидан мурожаат йулламокдамиз. Мурожаатимиз шундан иборатки, туманнинг Бандихон, Гулбоғ ва Қалдирғоч маҳаллаларидан ўтувчи 4Н-1627 маҳаллий автомобил йўли 2024 йилнинг июль ойида таъмирталаб аҳволга келиб қолганлиги сабабли туман ҳокими Абдумалик Алламурадов бошчилигида жорий таъмирлаш ишлари бошланган эди, лекин минг афсуски, орадан бир йил ўтса ҳам шу ҳолида ташлаб қўйилди.

Ҳозирги вақтда, айниқса, кечки пайт видеолавҳада акс этган ачинарли аҳволга кўзингиз тушади. Ушбу йўл ёқасида яшовчи фукаролар чанг тўзондан безор бўлдик. Туманимиз мутасаддиларидан йўлни тезроқ таъмирланишини сўраб қоламиз".

Telegram I
Facebook I YouTube I Instagram
👍8
ЙТҲ оқибатидаги иқтисодий зарар ЯИМнинг 0,4 фоизини ташкил этмоқда – президент

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш, транспорт инфратузилмасини яхшилаш ва тирбандликларни камайтиришга қаратилган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда.

Йиғилишда сўнгги 7 йилда амалга оширилган ишлар таҳлил қилинди. Жумладан, йўлларни қуриш ва таъмирлашга 61 триллион сўм йўналтирилгани қайд этилди. Бу 2017 йилгача ажратилган маблағларга нисбатан 3,5 баробар кўпдир.

Йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлинмаларига онлайн мурожаат қилиш тизими жорий қилинди, бу эса мурожаатчилар сонини 50 фоизга камайтиришга хизмат қилди.

Шунингдек, 3 365 нафар ЙҲХХ инспектори замонавий электрон планшет ва бодикамералар билан таъминланди. Қоидабузарликларни сунъий интеллект ёрдамида саралаш ва қарор қабул қилиш амалиёти йўлга қўйилди.

Ҳайдовчилик гувоҳномаси олиш, техник кўрик, йўл чизиқларини чизиш каби 8 та хизмат аутсорсинг асосида хусусий тадбиркорларга топширилди. Шаҳарларда жамоат транспорти учун махсус йўлаклар ташкил этилди.

Ўтган ойда ҳайдовчилар учун бир қатор енгилликлар жорий этилди:

Биринчи марта қоида бузган фуқаролар огоҳлантириладиган бўлди;

Йўл чизиғини босиш ҳолатларини камера орқали қайд этиш бекор қилинди;

Тунги вақтда жамоат транспорти йўлакларида бошқа ҳайдовчиларга ҳам ҳаракатланишга рухсат берилди;

Шаҳар ичида кундузи йўл таъмирлаш ишлари тақиқланди;

Радар ўрнатилган жойларда йўл белгисини ўрнатиш мажбурий бўлди.

Йиғилишда давлат раҳбари соҳада ҳали ўз ечимини кутаётган масалалар кўплигини таъкидлади. Хусусан, йўл-транспорт ҳодисалари (ЙТҲ) оқибатидаги иқтисодий зарар мамлакат ялпи ички маҳсулотига нисбатан ўртача 0,4 фоизни ташкил этаётгани қайд этилди.

2023 йили республика бўйлаб 9 364 та ЙТҲ содир этилган, уларда қарийб 9 000 нафар фуқаро тан жароҳати олган, 2 203 нафар инсон эса ҳаётдан кўз юмган. Энг кўп ўлим ҳолатлари Самарқанд, Тошкент ва Фарғона вилоятларида кузатилган.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍39😢1
“Ҳар тўртинчи аварияда 1 киши вафот этаяпти – бу барчани ташвишга солиши керак” – президент

Жорий йилнинг олти ойида 20 та ҳудудда авариялар сони юқорилигича қолмоқда.

Оғир оқибатли авариялар кескин камайган туманлар кўп. Мўйноқ, Нукус, Тахтакўпир, Қонликўл, Янгиобод, Тўрақўрғон, Оққўрғон, Сайхунобод, Булоқбоши, Улуғнор, Бандихон туманлари ва Оҳангарон, Ширин, Нурафшон, Хонобод шаҳарларида вазият яхшиланиб, бирорта ўлим ҳолати қайд этилмади.

Лекин Қизилтепа, Уйчи, Пахтачи, Чуст, Тойлоқ, Ургут, Шовот, Пастдарғом, Яккабоғ, Қўшкўпир, Хонқа, Денов, Пешку, Беруний, Олмазор, Бектемир туманларида тескари вазият кузатилмоқда.

Соҳа учун масъулларга шу даврда ҳар 100 минг аҳолига ўлим билан боғлиқ авариялар сони Ҳамдўстлик давлатлари ичида энг паст кўрсаткичда экани хотиржамликка сабаб бўлмаслиги кераклиги таъкидланди.

“Афсуски, ҳар тўртинчи аварияда 1 киши ёки кунига ўртача 6 киши вафот этаётгани барчани қаттиқ ташвишга солиши керак”,

— деди президент.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍53😢1
Гулнора Каримованинг жиноят содир этганлигини тасдиқловчи далиллар етарли – Ўзбекистон Ҳукуматининг ГК бўйича расмий позицияси эълон қилинди

Оммавий ахборот воситаларида тарқатилган БМТ Инсон ҳуқуқлари кенгашининг Ўзбошимчалик билан ҳибсга олишлар бўйича ишчи гуруҳи томонидан Г.Каримованинг жиноий жавобгарликка тортилиши юзасидан қабул қилинган 17/2025-сонли мулоҳазасига жавобан Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати айрим маълумотларни тақдим этди.


👉 https://effect.uz/6466

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍49👎3
Авария ўчоқларини бартараф этишга йўналтириладиган 400 млрд сўмлик жамғарма фаолияти қайта ташкил этилди

“Хавфсиз йўл” миллий дастури доирасида “Хавфсиз йўл ва хавфсиз пиёда” республика жамғармаси фаолияти қайта ташкил этилиб, Ҳукумат тасарруфига ўтказилди. Жамғарманинг ҳар бир вилоятда филиаллари бўлиб, бу йил барча манбалар ҳисобидан унга 400 миллиард сўм тушиши кутилмоқда.

Шунингдек, фото-видео радарлар орқали бюджетга тушадиган жарималарнинг 25 фоизи ҳам жамғармага ажратилади. Йўл белгилари, светофорлар ўрнатиш ва йўл чизиқларини чизиш билан шуғулланувчи корхоналар ҳудудий бошқармаларга ўтказилади.

Жамғарманинг фаолияти шаффофлик асосида ташкил этилади — унинг таркибига ЙҲХБ, йўл бошқармаси, ҳамда жамоатчилик вакиллари киради. Энг муҳими, маблағлар авария хавфи юқори бўлган участкаларни тартибга солишга йўналтирилади: йўлни ажратувчи тўсиқлар, белгилар, ёритгичлар, пиёда йўлаклари ва чорраҳаларни рақамлаштириш ишлари амалга оширилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍30
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Мен ҳам 15-20 минут тирбандликда турдим” – президент тирбандлик муаммосини шахсан кузатди

Президент Шавкат Мирзиёев транспорт тирбандликлари аҳоли учун қанчалик катта муаммога айланганини шахсан кузатганини маълум қилди.

“Ўтган шанба-бозор ўзим рулда юриб келдим. Рулда кимлигини ҳеч ким билмайди, лекин менам 15-20 минут тирбандликда турдим”,

— деди давлат раҳбари.

Шавкат Мирзиёев тирбандликдан ўтиб бўлганидан сўнг ички ишлар вазирига қўнғироқ қилиб, келиб шу йўлдан ўзи ўтиб кўриши кераклигини айтган.

Унинг таъкидлашича, одамлар тирбандликлар сабаб уйга жуда кеч қайтаяпти ва бу уларнинг кайфиятига салбий таъсир кўрсатмоқда. Президент шундай вазиятларга ечим топиш зарурлигини алоҳида таъкидлади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍49😢2
Марҳум майор Баҳодир Вайсов “Жасорат” медали билан мукофотланди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармонига мувофиқ, хизмат бурчини бажариш чоғида қаҳрамонларча ҳалок бўлган Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчиси майор Вайсов Баҳодир Ражаббоевич “Жасорат” медали билан мукофотланди.

Майор Баҳодир Вайсов хизмат вазифасини бажариш жараёнида Ватанга садоқат, жасорат ва фидойилик намунасини кўрсатди. У юрт тинчлиги, фуқаролар ҳаёти ва давлат мулкини ҳимоя қилиш йўлида жонини фидо қилди.

Бугун Шимоли-ғарбий ҳарбий округ қўшинлари қўмондони ва Хоразм вилояти ҳокимлиги вакиллари марҳум офицернинг Шовот туманида истиқомат қилувчи оила аъзоларига “Жасорат” медалини топширдилар.

Марҳум офицернинг оила аъзолари давлатимиз ва Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондонининг доимий эътибори ва ижтимоий ҳимоясида бўлади. Оилага қонунчиликда назарда тутилган барча имтиёзлар тақдим этилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢8
Қозоғистон фуқароси чегарада қўпол муомала ва куч ишлатилганини иддао қилди

2025 йил 5 июль куни соат 16:35 атрофида Ўзбекистон-Қозоғистон давлат чегарасида куч ишлатиш билан боғлиқ ҳолат юз берган. Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси фуқароси Назарбаев Жандос Ўразбайуғли “kazakhstan.media” ахборот порталига маълум қилган.

Унинг сўзларига кўра, у Қозоғистон томонига ўтишга уринаётган пайтда номаълум чегара хизмати ходими томонидан тўхтатилган ва унга телефон қурилмасини ўчириш ҳамда шахсий маълумотларини кўрсатиш талаб қилинган. Фуқаро талабларга итоат қилган ҳолда маълумотларни ўчирган, бироқ ходим овозини кўтариб, архивни ҳам ўчиришни талаб қилган ва босимни давом эттирган.

“Шундан сўнг, кўриниб турганидек, у менга нисбатан жисмоний куч ишлатди – мушт билан урди”,

– деди Жандос.

Жабрланувчи мазкур вазиятга эътибор қаратишни ҳамда ҳужум фактини тасдиқловчи видеоёзувни кўриб чиқишни сўраган.

Ҳозирга қадар Ўзбекистон томонидан расмий изоҳ берилмаган.
“Бизнинг биродар ўзбек халқига ҳеч қандай эътирозимиз йўқ – ёмон миллатлар бўлмайди!”

– дея таъкидлади Жандос.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥12😢5👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шароф Рашидов тумани ҳокими 10 минг доллар пора олаётганда қўлга олинди

Жиззах вилояти Шароф Рашидов тумани ҳокимлигининг бош мутахассиси қурилиш соҳасида фаолият юритувчи МЧЖ раҳбарига туман ҳудудидан кўп қаватли уй-жой қуриш учун ер майдони ажратиб беришни ваъда қилади ва эвазига 30 минг АҚШ доллари талаб қилади.

Жорий йилнинг 5 июль куни бош мутахассис сўралган пул маблағидан 10 минг АҚШ долларини олиб, туман ҳокимига беради. 8 июль куни эса тадбиркордан қолган 20 минг АҚШ долларини ҳам олади. Унга туман ҳокимининг тегишли қарори билан “Токчилик” МФЙ ҳудудида умумий ўрта таълим мактаб биносини барпо этиш учун ажратилган 1,7 гектар ер майдонида 8 та кўп қаватли уй қурилишига рухсат берилган ҳужжатларни тақдим этади.

Сўнгра, бош мутахассис ҳокимият биноси олдида туман ҳокимига 10 минг АҚШ долларини берган вақтида ДХХ ходимлари томонидан уларнинг ноқонуний ҳаракатларига чек қўйилди.

Ҳозирда Шароф Рашидов тумани ҳокими депутатлик дахлсизлик ҳуқуқидан маҳрум қилиниб, унга нисбатан Жиноят кодексининг 210-моддаси билан, бош мутахассисга эса Жиноят кодексининг 168 ва 211-моддалари билан жиноят иши қўзғатилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍10🔥2😢1