EFFECT.UZ | Расмий канал
18.3K subscribers
67.8K photos
16K videos
31 files
68.1K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
EFFECT.UZ | Расмий канал
Тадбиркор Анвар Абдуқаюм қўшниларини норози қилган ҳолда қурилиш кўтарди: Бош прокуратура бир эмас икки марта суд қарорларига нисбатан протест келтирган Аввалроқ Учтепада таниқли тадбиркор Анвар Абдуқаюм қўшнилар билан келишмаган ҳолда кўп қаватли иморат…
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тадбиркор Анвар Абдуқаюм қурган якка тартибдаги уйнинг ҳужжатлари ноқонуний – Прокурор Олий судда Бош прокуратуранинг протестини қўллаш учун бир нечта асослар келтирди

Учтепа туманида таниқли тадбиркор Анвар Абдуқаюм қўшнилар билан келишмаган ҳолда кўп қаватли иморат қурилишини бошлаб, деярли якунлаган. Бундан норози бўлган ён қўшни М.Касимов қурилишга ноқонуний равишда рухсат берган идорани судга берган.

Effect.uz’га маълум бўлишича, мазкур ҳолат юзасидан бир неча марта суд жараёнлари бўлиб ўтган. Қабул қилинган суднинг ҳал қилув қарорлари устидан Бош прокуратура раҳбарияти томонидан икки марта протест келтирилган.

Шунга кўра, 2 июль куни Олий суднинг Маъмурий ишлар бўйича судьяси Дилмурод Каримов раислигида мазкур ишни кўриб чиқиш давом эттирилди.

Ишда Бош прокуратурада қатнашаётган бўлим бош прокурори протестни қўллаб, аввалги суд қарорларини бир нечта асосларга кўра бекор қилиш лозимлигини таъкидлаб, Бош прокурор ўринбосари Светлана Артикова томонидан киритилган протестни қўллашини қайд этди.

Маълумот ўрнида, кейинги суд жараёни 9 июль куни Олий судда бўлиб ўтади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢2🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ахсикент тиллолари, янги топилган топилмалар, унинг 3000 йиллик юбилейи

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1
Телефонларни IMEI базасига қўшиш нархи норасмй бозорда 250 долларгача чиқди

Тошкентдаги "Малика" бозорида IMEI кодини ноқонуний тарзда рўйхатдан ўтказиш нархи 250 долларгача ошган. Илгари бу хизмат 30–40 доллар атрофида бажариларди. Potrebitel.uz'нинг маълумот беришича, бундай хизматларга асосан чет элдан телефон олиб келиб, божхонада декларация қилмаганлар ёки биринчи марта E-SIM ўрнатган фойдаланувчилар эҳтиёж сезмоқда. Чунки тизим бундай қурилмаларни “янги” деб қабул қилади ва рўйхатдан ўтказишни талаб қилади.

Нархларнинг кескин ўсишига сабаб қилиб, божхона йиғимлари ва декларация талабларининг қатъийлашгани кўрсатилмоқда. Бу эса кўпчиликни расмий йўл билан эмас, ноқонуний хизматлардан фойдаланишга мажбур қилмоқда.

Аслида, IMEI рўйхатидан ўтказиш тартиби кулранг бозорни қисқартириш учун жорий этилганди. Аммо амалиётда бу ислоҳот ноқонуний фаолиятнинг янада ривожланишига сабаб бўлаётгани қайд этилмоқда.

Маълумот учун: 2024 йил 1 октябрдан бошлаб IMEI кодини 30 кун ичида рўйхатдан ўтказиш учун тўлов 75 000 сўм, 30 кундан кейин эса 93 750 сўм этиб белгиланган. Шу билан бирга, рўйхатдан ўтказишдан аввал телефоннинг божхона қийматининг 30 фоизи миқдорида бож тўлаш ҳам шарт қилиб белгиланган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍5👎5😢2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Ташаббусли бюджет”нинг 2-мавсуми 15 июлдан бошланади

“Ташаббусли бюджет” жараёнларининг 2025 йилги 2-мавсуми 15 июлдан бошланиб, 31 август куни охирига қадар давом этади.

Бунда:
1️⃣ Лойиҳа киритиш босқичи — 15 июль – 3 август;
2️⃣ Саралаш босқичи — 4–18 август;
3️⃣ Тарғибот босқичи — 19–21 август;
4️⃣ Овоз бериш босқичи — 22–31 август кунлари ўтказилади.

Жорий йилдаги 2-мавсум ғолиблари 1 сентябрь — Мустақиллик байрами куни эълон қилинади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎1
Туркияда юз берган отишмада ўзбекистонлик аёл ҳалок бўлди

Туркиянинг Айдин вилоятидаги ресторанда официант сифатида ишлаб келган 35 ёшли Ўзбекистон фуқароси қуролли ҳужум оқибатида бош қисмига оғир тан жароҳати олган ва воқеа жойида вафот этган. Бу ҳақда Истанбулдаги Бош консулхона ахборот хизмати маълум қилди.

Ҳодиса юзасидан ҳозирда Туркия ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Жиноятни содир этганликда гумон қилинган 5 нафар шахс қўлга олинган.

Марҳума жасадини Ўзбекистонга юбориш ҳамда унинг яқинларига зарур ҳуқуқий ва амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида Бош консулхона ва Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлигининг Туркиядаги ваколатхонаси томонидан тегишли чоралар кўрилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢4🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда 19 ёшли қиз ҳаракатдаги автомобилдан тушиб қолди

Тошкент шаҳрида 19 ёшли қиз ҳаракатланаётган Nexia русумли автомобилдан тушиб кетиши оқибатида тан жароҳати олди. Ҳодисага қиз билан автомашина бошқарувида бўлган таниш йигит ўртасида юз берган тортишув сабаб бўлган.

Тиббий текширув натижасига кўра, жабрланган шахсга «пешона ва чап юз қисмидаги юмшоқ тўқималар лат етиши ҳамда тери остидаги гематома» ташхиси қўйилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎5👍2
Фермерлар кенгаши Қишлоқ хўжалиги вазирлигига ғаллани вақтинча сақлаш шартномасига тузатиш киритиш бўйича мурожаат киритди

Фермерлар кенгаши Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг “AgroDocs” ахборот тизимида рўйхатдан ўтказилган 30 мингдан ортиқ ғалла етиштирувчиларнинг 2025 йил ҳосили “Буғдойни вақтинча сақлаб бериш учун қабул қилиш шартномаси”ни кўриб чиқди. Шу боис айрим шартномаларга амалдаги қонунчиликка мувофиқ тузатишлар киритиш зарурати борлиги ойдинлашди.

Биринчидан, шартноманинг 4.3-бандида ушбу шартноманинг 2.2-бандида назарда тутилган мажбуриятни бажармаган тақдирда маҳсулот топширувчининг ер ижара шартномаси бекор қилиниши белгиланган. Ваҳоланки, Ер кодексининг 36-моддасида қайси ҳолларда ер участкаларига бўлган ҳуқуқларининг бекор қилиниши тартиблари аниқ белгиланган.

Иккинчидан, маҳсулот сақловчининг ўз зиммасидаги қўшимча харажатлари, жумладан, сақлаш учун топширилган товарни бир жойдан иккинчи жойга лента орқали кўчириш, очиқ майдондан ёпиқ сиғимларга кўчириш, маҳсулотни ёғингарчиликдан ҳимоя қилиш билан боғлиқ кўзда тутилмаган харажатлар ҳам маҳсулот топширувчи зиммасига юклатилади.

Учинчидан, шартнома хўжалик юритувчи субъектларнинг юридик хизмати ёки жалб этилган адвокатлар томонидан қонунчиликка мувофиқлиги юзасидан текшириш ўтказмаган ва шартнома уларнинг имзоларисиз тузилишига йўл қўйилган.

“Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонуннинг 21-моддасида хўжалик шартномалари уларни имзолашга тайёрлаш жараёнида хўжалик юритувчи субъектларнинг юридик хизмати ёки жалб этилган адвокатлар томонидан қонунчиликка мувофиқлиги юзасидан текшириб кўрилиши кераклиги, шартномаларни уларнинг имзоларисиз тузишга йўл қўйилмаслиги белгиланган.

Шунга кўра, Ўзбекистон фермерлари кенгаши Қишлоқ хўжалиги вазирлигига “AgroDocs” ахборот тизимидан рўйхатдан ўтказилган “Буғдойни вақтинча сақлаб бериш учун қабул қилиш шартномаси”га қонунчиликка мувофиқ тузатишлар киритишни сўраб мурожаат киритган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢5👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АДУнинг собиқ ректори 6 йилга озодликдан маҳрум қилинди

Ушбу жиноят иши доирасида 13 киши айбланган. Улар орасида 1998 йилдан бери Андижон давлат университетида бош ҳисобчи лавозимида ишлаб келган Алимжон Маҳмудов, собиқ ректор Акром Йўлдошев, ҳисобчилар, бош аудитор, ўқитувчи ва бошқалар бор.

Улар 2019-2023 йиллар давомида талабаларнинг стипендия, контракт, рағбатлантириш, ётоқхона пуллари, давлат харидлари, ходимларнинг устама ва рағбатлантириш маблағларини (жами 53,6 млрд сўм) сохта ҳужжатлар орқали талон-торож қилиб келган.

Суд ҳукми билан, бош ҳисобчи 6,5 йилга, собиқ ректор эса 6 йилга озодликдан маҳрум қилинди. Шунингдек, қолган айбланувчиларга нисбатан ҳам тегишли жазолар тайинланди.


Муаллиф: Камола Қурбонова

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Туркиядаги отишмада ўзбекистонлик фуқаро ҳалок бўлди

5 июль куни Туркиянинг Айдıн вилоятида жойлашган ресторанда официант сифатида фаолият юритиб келган, 35 ёшли аёл ватандошимиз отишма оқибатида бош қисмидан оғир жароҳат олиб, воқеа жойида вафот этди.

Мазкур жиноятни содир этганликда гумон қилинаётган 5 нафар шахс ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан қўлга олинган бўлиб, айни пайтда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Муаллиф: Камола Қурбонова

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢4👍2
Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путин телефон орқали мулоқот қилди

Суҳбатда икки мамлакат ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқчиликни янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, жорий йил кузида ўтказилиши режалаштирилган Ўзбекистон ва Россия ҳудудлари кенгашининг иккинчи йиғилишига пухта тайёргарлик кўриш ва уни самарали ташкил этиш муҳимлиги таъкидланди.

Халқаро кун тартиби ва бўлажак тадбирлар юзасидан ҳам фикр алмашилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍40👎11😢2🔥1
Туркия ўрмон ёнғинларига қарши курашишда қандай йўлдан бормоқда?

Туркия бугунги кунда ёнғинларга қарши курашда дунёда ўрнак бўладиган давлатга айланди. Дунёнинг кўплаб давлатлари Туркия тажрибасидан фойдаланишни истамоқда. Хусусан, Туркия Ўрмон хўжалиги Бош Бошқармаси бу йўналишда турли мамлакатларда малака оширмоқда. 2002 йилда 73 тонна бўлган ҳаво сувини сепиш қуввати бугунги кунга келиб 27 самолёт ва 105 вертолёт билан жами 438 тоннага етди.

👉 https://effect.uz/6461

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2
Қишлоқ хўжалиги экинлари уруғликларининг сифатини баҳолаш тизими тубдан ислоҳ қилинади

“Қишлоқ хўжалиги экинлари уруғликларининг сифатини баҳолаш тизимини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент фармони қабул қилинди.

Фармонга кўра, қишлоқ хўжалиги экинлари уруғликларининг сифатини баҳолашда рақамли QR кодли ёрлиқлаш, шунингдек, уруғликларни етиштириш ва реализация қилиш билан шуғулланувчи тадбиркорлар реестрини юритишга асосланган янги тизим жорий этилади.

“Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сифатини баҳолаш маркази” давлат муассасаси қишлоқ хўжалиги экинлари уруғликларининг сифатини баҳоловчи ягона ваколатли ташкилот сифатида белгиланди.

2026 йил 1 январдан Божхона қўмитаси томонидан рақамли QR кодли ёрлиқланмаган ва ижобий экинбоплик хулосаси олинмаган импорт қилинаётган қишлоқ хўжалиги экинларининг уруғликларини “эркин муомалага чиқариш” божхона режимига расмийлаштириш тақиқланади.

2026 йилдан QR кодли ёрлиқланмаган ва ижобий экинбоплик хулосаси олинмаган қишлоқ хўжалиги экинларининг уруғликларини реализация қилган тадбиркорларга БҲМнинг 150 бараваригача маъмурий жарима қўлланади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎1😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Чилонзорда кўп қаватли уйнинг юк кўтарувчи конструкциялари ноқонуний равишда бузилган ҳолатда аниқланди

Пойтахтнинг Чилонзор туманида ўтказилган навбатдаги назорат тадбирлари давомида “Оқтепа” маҳалласидаги кўп қаватли турар-жой биносида содир этилган қонунбузарлик ҳолати фош этилди.

Хусусан, ушбу бинода яшовчи фуқаро томонидан уйнинг пастки қисми ковланиб, асосий юк кўтарувчи бетон конструкциялар бузилган ва ертўла томонга ўзбошимчалик билан эшик очилгани аниқланди.

Шунингдек, ертўла қисмида жойлашган муҳандислик-коммуникация тармоқларининг жойлашуви ҳам ўзбошимчалик билан ўзгартирилган.

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекциясининг республика ишчи гуруҳи томонидан пойтахт ҳудудида кучайтирилган тартибда назорат тадбирлари давом эттирилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4😢2
Иссиқхона газларининг чиқарилиши чекланади

“Иссиқхона газларининг чиқарилишини чеклаш тўғрисида”ги қонун қабул қилинди.

Қонунга кўра, иссиқхона газларининг чиқарилишини чеклаш чоралари қуйидагиларни ўз ичига олади:

🔹 давлат ҳисобини юритиш;

🔹 мақсадли кўрсаткичларни белгилаш;

🔹 иссиқхона газларининг чиқарилишини қисқартириш ва уларнинг тутиб қолинишини ошириш бўйича фаолиятни қўллаб-қувватлаш.

Шунингдек, юридик шахслар, ЯТТ ва жисмоний шахслар “яшил” лойиҳаларни амалга ошириш ҳуқуқига эга.

Ўзбекистон ҳудудида амалга ошириладиган “яшил” лойиҳалар натижасида қисқартирилган иссиқхона газлари давлат томонидан тўлиқ тасарруф этилади.

"Яшил" лойиҳалар тўғрисидаги маълумотлар углерод бирликлари реестрига киритилади.

Бундан ташқари, Қонунда “яшил” лойиҳани амалга ошириш тўғрисидаги ҳисоботда кўрсатилган “яшил” лойиҳани бажариш натижасида ҳосил бўлган углерод бирликлари верификация қилиниши кўзда тутилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1
Президент қарори билан халқаро шартномага киритилган ўзгартиришлар тасдиқланди

🔹 Ўзбекистон Республикаси президентининг “Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Унга мувофиқ, 2010 йил 10 декабрдаги Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо давлатлар ўртасидаги Шахсларни давлатлараро қидириш тўғрисидаги шартномага киритилган ўзгартиришлар акс этган баённома тасдиқланди. Мазкур баённома 2024 йил 18 октябрда Москва шаҳрида имзоланган.

🔸 Ички ишлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати ва Бош прокуратура ушбу халқаро шартномани амалга ошириш учун масъул ваколатли органлар этиб белгиланди.

🔸 Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идоралар раҳбарларига шартнома кучга киргач, унинг қоидаларини бажарилишини таъминлаш ва назорат қилиш вазифаси юклатилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍43👎2
Ўзбекистонда қимор ўйинларига қизиқувчиларнинг давлат реестри тузилади

ИЛМА эълон қилган низомга кўра, у ўйинчилар, ўйин ташкилотчилари, ютуқ тўловлари ва тикиш ўлчамлари ҳақида маълумотни ўз ичига олади.

Таваккалчиликка асосланган ўйинларга тикиш мумкин бўлган пул лимитлари ўрнатилади.

Лимитни ариза бериш орқали ошириш мумкин, лекин у ўйинчининг ўртача ойлик даромадининг 10% дан ошмаслиги керак.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎18👍1🔥1
Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси сони 38 миллионга яқинлашди

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистонда доимий аҳоли сони 1 июль ҳолатига 37,9 миллионни ташкил этмоқда.

Ҳудудлар кесимидаги статистика эса қуйидагича:

1. Самарқанд – 4,3 млн киши;
2. Фарғона – 4,1 млн киши;
3. Қашқадарё – 3,6 млн киши;
4. Андижон – 3,4 млн киши;
5. Наманган – 3,1 млн киши;
6. Тошкент шаҳри – 3,1 млн киши;
7. Тошкент вилояти – 3,1 млн киши;
8. Сурхондарё – 2,9 млн киши;
9. Бухоро – 2 млн киши;
10. Хоразм – 2 млн киши;
11. Қорақалпоғистон Республикаси – 2 млн киши;
12. Жиззах – 1,5 млн киши;
13. Навоий – 1,1 млн киши;
14. Сирдарё – 938,5 минг киши.


Telegram I
Facebook I YouTube I Instagram
👍4
Ўзбекистонда олтин-валюта захиралари 6 ой ичида биринчи марта камайди

Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари ҳажми 2024 йил декабридан буён биринчи марта пасайди.

👉 https://effect.uz/6463

Telegram I
Facebook I YouTube I Instagram
👍3👎3
Шавкат Мирзиёев раислигида йўл ҳаракати хавфсизлиги бўйича видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтади

Бироздан сўнг Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев раислигида йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш, инфратузилмани яхшилаш ва шаҳарлардаги тирбандликларни камайтириш бўйича видеоселектор йиғилиши бошланади.

Йиғилишда соҳага масъул вазирлик ва идоралар раҳбарлари, ҳудудий ҳокимлар ҳамда ички ишлар органлари мутасаддилари иштирок этади. Кун тартибида йўл инфратузилмасини замонавийлаштириш, интеллектуал бошқарув тизимларини жорий этиш, авариялар сонини камайтириш ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш масалалари кўриб чиқилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍65
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Автозапчаст” бозорида мижозларни алдаб пул ундирган гуруҳ фош этилди

Тошкент шаҳар Учтепа туманида жойлашган “Автомобил эҳтиёт қисмлари” бозорида ноқонуний фаолият билан шуғулланган 12 нафар шахсдан иборат жиноий гуруҳ фаолиятига чек қўйилди.

Гуруҳ аъзолари мижозларнинг розилигисиз ва олдиндан келишувсиз ҳолда автотранспорт воситаларини турли жиҳозлар билан таъминлаб, сўнг улардан пул талаб қилишган.

Хусусан, бозорда бозор нархи 600 АҚШ доллари бўлган хизмат учун бир фуқародан 13 300 АҚШ доллари миқдорида пул товланган. Эътироз билдирган мижоз таҳдид ва қўрқитиш орқали ўз ҳақини талаб қилгани учун босимга учраган.

Яна бир ҳолатда гуруҳ аъзолари 3 баробар юқори нархда хизмат нархини талаб қилиб, фуқаронинг автомашина калитини олиб қўйган ва тазйиқ ўтказиб, ундан 15 миллион сўмни ундиришган.

Шунингдек, икки фуқаронинг автомашинасини жиҳозлаш баҳонасида жами 70 миллион сўм пул олиб, ваъда қилинган ишни бажармаганлар.

Маълум бўлишича, гуруҳ аъзоларининг кўпчилиги 1988–2002 йиллар оралиғида Тошкент шаҳри, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида туғилган бўлиб, уларнинг аксарияти аввал судланган шахслардир.

👉 https://effect.uz/6464

Telegram I
Facebook I YouTube I Instagram
👍10🔥3