EFFECT.UZ | Расмий канал
18.3K subscribers
67.8K photos
16.1K videos
31 files
68.1K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Кореяда уч ўзбекистонлик эркак кўчада паловли дастурхон ўрнатишди

Ижтимоий тармоқларда ўзбекистонлик уч нафар эркак Корея кўчасига дастурхон ёзиб, анъанавий ўзбек паловини истеъмол қилаётгани акс этган видео тарқалди. Видео муаллифи ҳозирда Кореяда бўлиб турган фарғоналик блогер.

Маҳаллий йўловчилар бунга бошқача муносабатда бўлишди. Баъзилар диққат билан қараш учун тўхтаса, кимдир нима бўлаётганини телефонига суратга олди.


Муаллиф: Камола Қурбонова

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎24😢2
Абитуриентлар учун тест синовлари 14 июлдан старт олади

2025/2026 ўқув йилида Ўзбекистонда давлат ОТМлари ва касб-ҳунар таълими муассасаларига кириш тест имтиҳонлари 14 июлдан 23 июлгача бўлиб ўтади. Бу ҳақда Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги маълумот берди.

Имтиҳонлар икки сменада ташкил этилади ва 10 кун мобайнида амалга оширилади. Абитуриентлар ID-карта (ёки паспорт) ҳамда ўз шахсий кабинетларидан юклаб олинган чоп этилган рухсатнома билан синов куни белгиланган манзилга камида 1,5 соат олдин етиб келишлари шарт.

Рухсатномада кўрсатилмаган кун, ҳудуд ёки сменада иштирок этиш қатъиян тақиқланади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Индонезияда Левотоби Лаки-лаки вулқони яна одамларни қўрқитмоқда

Вулқондан баландлиги 19 км.га кул отилиши ортидан ҳавфнинг юқори даражаси эълон қилинди, маҳаллий аҳоли ва сайёҳларга кратерга 6 км.дан яқинроқ бориш тақиқланди.

Ҳозирча қурбонлар ҳақида маълумот йўқ. Вулқоннинг хавфлилик даражаси охирги марта 18 июнь куни отилишидан бери энг юқори даражага кўтарилди.

Маълумот учун 2024 йилнинг ноябрида содир бўлган вулқон отилиши тўққиз кишининг ҳаётига зомин бўлган, яна ўнлаб кишилар жароҳатланган. 1584 метр баландликдаги бу тоғ Флорес Тимур округидаги Левотоби Перемпуан тоғининг эгизак вулқони ҳисобланади.


Муаллиф: Камола Қурбонова

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1
Ижодий имтиҳонлар учун рухсатномалар эълон қилинди

Республикадаги 52 та олий таълим муассасасида ўтказиладиган касбий (ижодий) имтиҳонлар бўйича рухсатномалар абитуриентларнинг шахсий кабинетига жойлаштирилди.

Имтиҳоннинг аниқ санаси, вақти ва манзили абитуриентнинг my.uzbmb.uz сайтидаги шахсий кабинетида кўрсатилган.

Абитуриентлардан рухсатномани юклаб олиш ва имтиҳон ўтказиладиган жойга белгиланган вақтдан камида бир соат олдин етиб бориш сўралади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Чақирилувчиларни танлаб олиш тартиби белгиланди

Ҳукумат қарори билан “Чақирилувчиларни танлаб олиш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди

Низом чақирилувчиларни ҳарбий-техника мутахассисликлари бўйича тайёргарликка жалб этиш, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафидаги муддатли ҳарбий хизматни ўташ учун танлаб олиш тартибини белгилайди.

Чақирилувчилар танловда 1 йилда фақат 1 марта иштирок этиши мумкин.

Танлов чақирув йилидан аввалги йилнинг 10 августидан чақирув йилининг 10 февралига қадар ўтказилади.

Чақирилувчи билан суҳбат ўтказиш орқали унинг қуйидаги маълумотларига аниқлик киритилади:

ҳарбий хизматга бўлган қизиқиши ва иштиёқи;
ҳуқуқбузарликлар содир этгани, жавобгарликка тортилгани ва судлангани билан боғлиқ ҳолатлар;
соғлиғининг ҳолати;
билим даражаси;
оилавий шароити ва бошқалар.

Чақирилувчиларнинг умумжисмоний тайёргарлик даражаси қуйидаги умумжисмоний нормативларни қабул қилиш орқали баҳоланади:

▪️ турникда тортилиш;
▪️ 100 метрга югуриш;
▪️ 3000 метрга югуриш.

Танлов якунлари бўйича чақирилувчини тавсия этиш ёки тавсия этмаслик бўйича тегишли хулоса қабул қилинади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Фермерларда муаммо кўп: Кенгаш «Фермер минбари» телеграм гуруҳи орқали Сиз билан очиқ мулоқотга тайёр!

Ҳурматли фермерлар, Сиз билан очиқ мулоқот қилиш, таклиф, тавсияларингизни ўрганиш ва амалий ёрдам кўрсатиш учун Ўзбекистон фермерлари кенгашининг – «Фермер минбари» телеграм гуруҳи узлуксиз ишламоқда. Кенгаш вакиллари сиз билан очиқ мулоқот қилишга тайёр!

– Сизнинг қонунчиликни такомиллаштириш ҳақидаги таклиф ва тавсияларингизни тегишли тартибда расмийлаштириб кўриб чиқиш учун киритишга;

– мурожаатингизни ўрганиб муаммоларингизни тезкор ҳал этишга;

– соҳага оида қабул қилинган қонунчилик ҳужжатларини тушунтиришга кенгаш юрисконсультлари доим тайёр.

«Fermer minbari» @minbarfermer телеграм гуруҳи орқали сиз учун қулай вақтда онлайн мулоқот қилинг.
😢2👍1👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Star House вакили Effect.uz’нинг саволларига жавоб беришдан бош тортди

Ўзини Star House компанияси ҳуқуқшуноси деб таништирган шахс Қурилиш вазирлигида бўлиб ўтган муҳокама йиғилишида Effect.uz раҳбари Акмал Эшонхоновнинг саволларига жавоб беришдан бош тортди.

Дастлаб, ҳуқуқшунос ўз сўзларини камерага айтишдан тортинмади, кейинчалик эса Effect.uz мухбирининг айрим саволларига жавоб бериш навбати келганда «камерага олаётганда сўраб олиш керак», деган баҳона билан нарсаларини йиғиштириб, жуфтакни ростлади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3🔥2
Болаларни мактабга қабул қилишда чекловлар мавжуд эмас – вазирлик

Ижтимоий тармоқлар орқали «Тошкент шаҳрида вақтинчалик рўйхатда турганлар мактабга қабул қилинмаяпти» сарлавҳаси остида тарқалаётган хабарлар бўйича Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги қуйидагиларни маълум қилди.

Умумтаълим мактабларига болаларни 1-синфга қабул қилиш жараёнлари жорий йил 20 июндан бошланган. Маъмурий регламентга кўра, қабул жараёни 2 босқич (20 июндан 1 августга қадар бириктирилган микроҳудуд доирасида, 1 августдан 15 августга қадар микроҳудуддан ташқари қабул доираси)да амалга оширилади.

Айни вақтда 1-синфга қабул бўйича электрон платформалар Ички ишлар вазирлигининг «Яшаш манзил реестри» ва Адлия вазирлигининг тегишли электрон тизимларига интеграция қилинган ҳамда шу асосда мактабга бириктирилган микроҳудудда доимий яшовчи фуқароларнинг фарзандлари мактабга қабул қилинмоқда.

Бундан кўзланган асосий мақсад, ўқувчиларни мактабга хавфсиз қатнаши учун уларни яшаш манзилидаги мактабга биринчи навбатда қабул қилиш, бошқа ҳудуддаги мактабларга қатнашда болаларнинг хавфсизлигини таъминлаш ва тирбандликларни олдини олишдан иборат.

1 августдан бошлаб микроҳудуддан ташқари қабул доирасида, шу жумладан вақтинчалик рўйхатга қўйилган фуқароларнинг фарзандлари ҳам мактабга қабул қилинади.

Ҳурматли ота-оналар!

Вақтинчалик рўйхатда турган фуқароларнинг фарзандларини мактабга қабул қилишда чекловлар мавжуд эмас.

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ҳамда «Таълим тўғрисида»ги Қонунга мувофиқ, мактаб ёшига етган ҳар бир боланинг билим олиш ҳуқуқи кафолатланади ва ҳеч бир бола таълимга жалб этилмасдан — мактабга жойлашмасдан қолмайди.

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ушбу қонуний талаблардан келиб чиққан ҳолда, болаларнинг билим олиш ва мактабга жалб этишда бирдек масъул ва манфаатдордир.

Ота-оналардан фарзандларини жорий йил 31 июлга қадар доимий яшаш манзили бўйича мактабга жойлаштиришларини сўраган ҳолда, 1 августдан эътиборан микроҳудуддан ташқари мактабларга бериш имконияти борлигини эслатиб ўтамиз.

Маълумот учун, жорий ўқув йилида 738 минг нафар бола биринчи синфга қабул қилиниши режалаштирилган. Бугунги кунга қадар умумий ўрта таълим мактабларининг 1-синфига 512 минг нафардан ортиқ болалар қабул қилинган.

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Ахборот хизмати
👍2
"Насаф" клуби ходими мухлисларни ҳақорат қилгани учун ишдан бўшатилди

"Насаф" футбол клуби матбуот хизмати ходими Сарвар Бобоназаров томонидан ижтимоий тармоқдаги шахсий саҳифасида "Динамо" – "Насаф" учрашуви бўйича билдирилган номақбул ва ҳақоратомуз фикрлар юзасидан клуб расмий баёнот берди.

Маълумотга кўра, у Андижон ҳамда Самарқанд жамоалари мухлисларига нисбатан қўпол сўзлар ишлатган. Мазкур ҳолат клуб ички тартиб-қоидалари ва ходимлар учун белгиланган одоб-ахлоқ мезонларини бузган ҳол сифатида баҳоланган.

Шу муносабат билан клуб раҳбарияти йиғилиш ўтказиб, Сарвар Бобоназаров билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилган.

Клуб томонидан таъкидланишича, мазкур ходим ушбу воқеа содир бўлган пайтда меҳнат таътилида бўлган ва ушбу учрашувда на бевосита, на билвосита иштирок этмаган. Шунингдек, у шахсий фикрини билдирган бўлса-да, бу “Насаф” клубининг расмий позицияси ҳисобланмайди.

Баёнотда қайд этилишича, “Насаф” футбол клуби ҳар қандай шаклдаги ҳақорат, камситиш ва ҳурматсиз муносабатни кескин қоралайди. Клуб барча ўзбек жамоалари ва уларнинг мухлисларига нисбатан доимий ҳурмат ва дўстона муносабатда бўлиб келган ва шундай қолишини таъкидлайди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4👎1🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳоким ўринбосари ҳамда агентлик ва инспекция ходимлари ушланди — ДХХ

Қорақалпоғистон Республикаси Беруний тумани ҳокимининг ўринбосари Тахиатошдаги МЧЖ раҳбарига 150 гектар ер ажратиш эвазига 12 минг доллар олган пайтида ушланди.

Наманганда эса Косонсой туманида фермер хўжалиги раҳбари 24 гектар ерни расмийлаштириб бериш учун 240 минг доллар талаб қилиб, 50 минг доллар олган вақтда қўлга тушди. Унга кўмаклашган Агросаноатни ривожлантириш агентлиги бош мутахассиси ҳам 10 минг доллар олган пайтида ушланган.

Андижонда эса Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси бўлим бошлиғи фермерга тегишли 6 сотих ердаги ноқонуний қурилишлар бўйича зарарни камайтириб хулоса бериш учун 1000 доллар олган вақтида ушланди.

Барча ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4👎1🔥1
Саида Мирзиёева Зойид халқаро мукофоти ҳакамлар ҳайъати таркибига киритилди

Зойид номидаги инсоният биродарлиги халқаро мукофоти ташкилотчилари 2026 йилги мукофот соҳибини аниқлайдиган ҳакамлар ҳайъатини эълон қилди. Улар сафидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева ҳам ўрин олди. Унинг номзоди Ал-Азҳар бош имоми Аҳмад ал-Тойиб томонидан илгари сурилган.

Мукофот дунёда инсонпарварлик, ҳамжиҳатлик ва биродарликни илгари суришга ҳисса қўшаётган шахслар ва ташкилотларни рағбатлантириш мақсадида таъсис этилган бўлиб, унга Бирлашган Араб Амирликлари асосчиси, марҳум Шайх Зойид бин Султон Ал Наҳаён номи берилган.

Ҳайъат аъзолари 60 дан ортиқ давлатлардан келиб тушган номзодларни ижтимоий ривожланиш, иқлим ўзгариши, камбағалликка қарши кураш ва инсонпарварлик йўналишларида баҳолайди.

Саида Мирзиёеванинг таъкидлашича, Марказий Осиёдан биринчи ҳакам сифатида ушбу нуфузли ташаббусга қўшилиши — глобал муаммолар ечимига ҳисса қўшиш имкониятидир.

Мукофот суммаси 1 миллион АҚШ долларини ташкил қилади. Аризалар 2025 йил 1 октябрга қадар қабул қилинади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍72🔥37👎7
Магистратурага қабул бошланди

2025–2026 ўқув йили учун давлат ОТМларининг магистратурасига ҳужжат қабул қилиш бошланди.

Аризалар my.edu.uz орқали 30 июлгача (шу куни ҳам) қабул қилинади.

Танловда белгиланган талаб даражасидаги миллий ёки халқаро сертификатга эга бўлганлар иштирок этиши мумкин.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
EFFECT.UZ | Расмий канал
Тадбиркор Анвар Абдуқаюм қўшниларини норози қилган ҳолда қурилиш кўтарди: Бош прокуратура бир эмас икки марта суд қарорларига нисбатан протест келтирган Аввалроқ Учтепада таниқли тадбиркор Анвар Абдуқаюм қўшнилар билан келишмаган ҳолда кўп қаватли иморат…
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тадбиркор Анвар Абдуқаюм қурган якка тартибдаги уйнинг ҳужжатлари ноқонуний – Прокурор Олий судда Бош прокуратуранинг протестини қўллаш учун бир нечта асослар келтирди

Учтепа туманида таниқли тадбиркор Анвар Абдуқаюм қўшнилар билан келишмаган ҳолда кўп қаватли иморат қурилишини бошлаб, деярли якунлаган. Бундан норози бўлган ён қўшни М.Касимов қурилишга ноқонуний равишда рухсат берган идорани судга берган.

Effect.uz’га маълум бўлишича, мазкур ҳолат юзасидан бир неча марта суд жараёнлари бўлиб ўтган. Қабул қилинган суднинг ҳал қилув қарорлари устидан Бош прокуратура раҳбарияти томонидан икки марта протест келтирилган.

Шунга кўра, 2 июль куни Олий суднинг Маъмурий ишлар бўйича судьяси Дилмурод Каримов раислигида мазкур ишни кўриб чиқиш давом эттирилди.

Ишда Бош прокуратурада қатнашаётган бўлим бош прокурори протестни қўллаб, аввалги суд қарорларини бир нечта асосларга кўра бекор қилиш лозимлигини таъкидлаб, Бош прокурор ўринбосари Светлана Артикова томонидан киритилган протестни қўллашини қайд этди.

Маълумот ўрнида, кейинги суд жараёни 9 июль куни Олий судда бўлиб ўтади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢2🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ахсикент тиллолари, янги топилган топилмалар, унинг 3000 йиллик юбилейи

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1
Телефонларни IMEI базасига қўшиш нархи норасмй бозорда 250 долларгача чиқди

Тошкентдаги "Малика" бозорида IMEI кодини ноқонуний тарзда рўйхатдан ўтказиш нархи 250 долларгача ошган. Илгари бу хизмат 30–40 доллар атрофида бажариларди. Potrebitel.uz'нинг маълумот беришича, бундай хизматларга асосан чет элдан телефон олиб келиб, божхонада декларация қилмаганлар ёки биринчи марта E-SIM ўрнатган фойдаланувчилар эҳтиёж сезмоқда. Чунки тизим бундай қурилмаларни “янги” деб қабул қилади ва рўйхатдан ўтказишни талаб қилади.

Нархларнинг кескин ўсишига сабаб қилиб, божхона йиғимлари ва декларация талабларининг қатъийлашгани кўрсатилмоқда. Бу эса кўпчиликни расмий йўл билан эмас, ноқонуний хизматлардан фойдаланишга мажбур қилмоқда.

Аслида, IMEI рўйхатидан ўтказиш тартиби кулранг бозорни қисқартириш учун жорий этилганди. Аммо амалиётда бу ислоҳот ноқонуний фаолиятнинг янада ривожланишига сабаб бўлаётгани қайд этилмоқда.

Маълумот учун: 2024 йил 1 октябрдан бошлаб IMEI кодини 30 кун ичида рўйхатдан ўтказиш учун тўлов 75 000 сўм, 30 кундан кейин эса 93 750 сўм этиб белгиланган. Шу билан бирга, рўйхатдан ўтказишдан аввал телефоннинг божхона қийматининг 30 фоизи миқдорида бож тўлаш ҳам шарт қилиб белгиланган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍5👎5😢2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Ташаббусли бюджет”нинг 2-мавсуми 15 июлдан бошланади

“Ташаббусли бюджет” жараёнларининг 2025 йилги 2-мавсуми 15 июлдан бошланиб, 31 август куни охирига қадар давом этади.

Бунда:
1️⃣ Лойиҳа киритиш босқичи — 15 июль – 3 август;
2️⃣ Саралаш босқичи — 4–18 август;
3️⃣ Тарғибот босқичи — 19–21 август;
4️⃣ Овоз бериш босқичи — 22–31 август кунлари ўтказилади.

Жорий йилдаги 2-мавсум ғолиблари 1 сентябрь — Мустақиллик байрами куни эълон қилинади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎1
Туркияда юз берган отишмада ўзбекистонлик аёл ҳалок бўлди

Туркиянинг Айдин вилоятидаги ресторанда официант сифатида ишлаб келган 35 ёшли Ўзбекистон фуқароси қуролли ҳужум оқибатида бош қисмига оғир тан жароҳати олган ва воқеа жойида вафот этган. Бу ҳақда Истанбулдаги Бош консулхона ахборот хизмати маълум қилди.

Ҳодиса юзасидан ҳозирда Туркия ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Жиноятни содир этганликда гумон қилинган 5 нафар шахс қўлга олинган.

Марҳума жасадини Ўзбекистонга юбориш ҳамда унинг яқинларига зарур ҳуқуқий ва амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида Бош консулхона ва Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлигининг Туркиядаги ваколатхонаси томонидан тегишли чоралар кўрилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢4🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда 19 ёшли қиз ҳаракатдаги автомобилдан тушиб қолди

Тошкент шаҳрида 19 ёшли қиз ҳаракатланаётган Nexia русумли автомобилдан тушиб кетиши оқибатида тан жароҳати олди. Ҳодисага қиз билан автомашина бошқарувида бўлган таниш йигит ўртасида юз берган тортишув сабаб бўлган.

Тиббий текширув натижасига кўра, жабрланган шахсга «пешона ва чап юз қисмидаги юмшоқ тўқималар лат етиши ҳамда тери остидаги гематома» ташхиси қўйилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎5👍2
Фермерлар кенгаши Қишлоқ хўжалиги вазирлигига ғаллани вақтинча сақлаш шартномасига тузатиш киритиш бўйича мурожаат киритди

Фермерлар кенгаши Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг “AgroDocs” ахборот тизимида рўйхатдан ўтказилган 30 мингдан ортиқ ғалла етиштирувчиларнинг 2025 йил ҳосили “Буғдойни вақтинча сақлаб бериш учун қабул қилиш шартномаси”ни кўриб чиқди. Шу боис айрим шартномаларга амалдаги қонунчиликка мувофиқ тузатишлар киритиш зарурати борлиги ойдинлашди.

Биринчидан, шартноманинг 4.3-бандида ушбу шартноманинг 2.2-бандида назарда тутилган мажбуриятни бажармаган тақдирда маҳсулот топширувчининг ер ижара шартномаси бекор қилиниши белгиланган. Ваҳоланки, Ер кодексининг 36-моддасида қайси ҳолларда ер участкаларига бўлган ҳуқуқларининг бекор қилиниши тартиблари аниқ белгиланган.

Иккинчидан, маҳсулот сақловчининг ўз зиммасидаги қўшимча харажатлари, жумладан, сақлаш учун топширилган товарни бир жойдан иккинчи жойга лента орқали кўчириш, очиқ майдондан ёпиқ сиғимларга кўчириш, маҳсулотни ёғингарчиликдан ҳимоя қилиш билан боғлиқ кўзда тутилмаган харажатлар ҳам маҳсулот топширувчи зиммасига юклатилади.

Учинчидан, шартнома хўжалик юритувчи субъектларнинг юридик хизмати ёки жалб этилган адвокатлар томонидан қонунчиликка мувофиқлиги юзасидан текшириш ўтказмаган ва шартнома уларнинг имзоларисиз тузилишига йўл қўйилган.

“Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонуннинг 21-моддасида хўжалик шартномалари уларни имзолашга тайёрлаш жараёнида хўжалик юритувчи субъектларнинг юридик хизмати ёки жалб этилган адвокатлар томонидан қонунчиликка мувофиқлиги юзасидан текшириб кўрилиши кераклиги, шартномаларни уларнинг имзоларисиз тузишга йўл қўйилмаслиги белгиланган.

Шунга кўра, Ўзбекистон фермерлари кенгаши Қишлоқ хўжалиги вазирлигига “AgroDocs” ахборот тизимидан рўйхатдан ўтказилган “Буғдойни вақтинча сақлаб бериш учун қабул қилиш шартномаси”га қонунчиликка мувофиқ тузатишлар киритишни сўраб мурожаат киритган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢5👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АДУнинг собиқ ректори 6 йилга озодликдан маҳрум қилинди

Ушбу жиноят иши доирасида 13 киши айбланган. Улар орасида 1998 йилдан бери Андижон давлат университетида бош ҳисобчи лавозимида ишлаб келган Алимжон Маҳмудов, собиқ ректор Акром Йўлдошев, ҳисобчилар, бош аудитор, ўқитувчи ва бошқалар бор.

Улар 2019-2023 йиллар давомида талабаларнинг стипендия, контракт, рағбатлантириш, ётоқхона пуллари, давлат харидлари, ходимларнинг устама ва рағбатлантириш маблағларини (жами 53,6 млрд сўм) сохта ҳужжатлар орқали талон-торож қилиб келган.

Суд ҳукми билан, бош ҳисобчи 6,5 йилга, собиқ ректор эса 6 йилга озодликдан маҳрум қилинди. Шунингдек, қолган айбланувчиларга нисбатан ҳам тегишли жазолар тайинланди.


Муаллиф: Камола Қурбонова

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Туркиядаги отишмада ўзбекистонлик фуқаро ҳалок бўлди

5 июль куни Туркиянинг Айдıн вилоятида жойлашган ресторанда официант сифатида фаолият юритиб келган, 35 ёшли аёл ватандошимиз отишма оқибатида бош қисмидан оғир жароҳат олиб, воқеа жойида вафот этди.

Мазкур жиноятни содир этганликда гумон қилинаётган 5 нафар шахс ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан қўлга олинган бўлиб, айни пайтда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Муаллиф: Камола Қурбонова

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢4👍2