EFFECT.UZ | Расмий канал
18.3K subscribers
67.8K photos
16.1K videos
31 files
68.1K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Турк нонуштасининг сири нимада?

Турк нонуштаси, шубҳасиз, кунни бошлашнинг энг ёқимли анъаналаридан биридир.


👉 https://effect.uz/6458

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3🔥2
Комил Жалилов: Аттестация бўйича судга мурожаат тизим муаммоларини кўрсатиб бермоқда

Таълим масалалари бўйича эксперт Комил Жалиловнинг таъкидлашича, аттестация натижаларидан норози бўлган бир гуруҳ ўқитувчиларнинг Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигини судга бериши — якка ҳолат эмас, балки тизимли муаммоларни намоён қилувчи жараён сифатида баҳоланиши лозим.

Унинг фикрича, бу галги мурожаатлар фақат айрим тест саволларининг тўғри ёки нотўғрилиги масаласи эмас, балки аттестация жараёнларининг ташкил этилиши, унинг мазмуни, ҳуқуқий ва методик асослари бўйича кенг қамровли етишмовчиликларга эътибор қаратишни кўрсатмоқда.

Жалиловга кўра, педагоглар томонидан судга топширилган даъво аризасида кўтарилган асосий масалалар — тест саволларининг мураккаблик даражаси белгиланган вақт меъёрига мос келмаслиги, саволлар тузишда тестология ва валидлик талабларига тўлиқ риоя этилмагани, синов материалларида хатолар мавжудлиги ва ташкилий-техникавий камчиликлар кузатилганидир.

Шунингдек, у таъкидлайдики, ўқитувчиларнинг шикоятлари Апелляция комиссияси томонидан етарлича ҳуқуқий ва далилий таҳлил қилинмасдан, «асоссиз» дея инкор этилгани — вазиятни янада чигаллаштирган.

Комил Жалиловнинг фикрича, мазкур даъво аризаси — фуқаролик жамиятининг шаклланаётганидан, педагогларнинг ўз ҳуқуқларини қонуний йўллар билан ҳимоя қилишга интилаётганидан далолат беради.

«Эътиборли жиҳати шундаки, бу сафар судга алоҳида ўқитувчи эмас, балки аттестация жараёнларидан умумий норози бўлган кўпчилик мурожаат қилмоқда. Улар эътирозни тест мазмунига эмас, балки аттестация тизимидаги муаммоларга қаратмоқда. Бу эса бизни, жамоатчиликни ва мутасадди ташкилотларни жиддий ўйлантириши лозим»,
— дейди эксперт.

Шунингдек, Комил Жалилов суд жараёнининг холис ва очиқ ўтишига, ҳар икки томонга тенг ҳуқуқ ва имкониятлар берилишига умид билдирди. Унинг фикрича, судя ишга расмий ёндошмасдан, мазмунан ва чуқур таҳлил асосида қарор чиқариши жамиятда адолатга бўлган ишончни мустаҳкамлаши мумкин.

«Адолатга бўлган ишонч — фуқаролик онгининг асосий таянчи. Агар бу ишонч синиб қолса, оқибати нафақат ўқитувчи учун, балки жамият ва давлат учун ҳам салбий бўлади»,

— дейди Комил Жалилов.

Ҳозирда мазкур иш суд муҳокамасида. Қарор суд жараёни якунлари асосида белгиланади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍6😢1
Тошкентда 4 июль учун тарихдаги энг иссиқ кун қайд этилди

2025 йил 4 июль куни Тошкентда сўнгги 150 йил ичида ушбу сана учун ҳеч қачон кузатилмаган ҳарорат рекорди янгиланди. Uzb.Meteo таҳлилий портали маълумотига кўра, "Тошкент-Обсерватория" метеостанциясида ҳаво ҳарорати +43.5°C даражага етган.

Бу кўрсаткич 1868 йилдан буён 4 июль кунлари учун кузатилган энг юқори ҳарорат сифатида қайд этилди. Илгари эса Тошкентдаги энг юқори ҳарорат 1997 йил 18 июлда кузатилган бўлиб, у пайтда ҳарорат +44.6°C ни ташкил этган.

Кечаги ҳарорат бу рекордга фақат 1 даража етишмай қолди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2😢2
Ўзбекистон 5,6 млн долларлик сабзи экспорт қилган

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2025 йилнинг январь-май ойларида хорижга қиймати 5,6 млн АҚШ долларига тенг бўлган 28 348 тонна сабзи экспорт қилган.

Ўзбекистон 2025 йилнинг 5 ойида энг кўп сабзи экспорт қилган давлатлар:

Қирғиз Республикаси – 14 990 тонна

Қозоғистон – 7 197 тонна

Россия – 5 989 тонна

Украина – 64 тонна

Тожикистон – 61 тонна

Бошқа давлатлар – 47 тоннани ташкил этган.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4
Ўзбекистоннинг умумий ташқи қарзи 68 миллиард доллардан ошди

Марказий банкнинг маълум қилишича, 2025 йилнинг биринчи чораги якунларига кўра, Ўзбекистоннинг умумий ташқи қарзи 68,4 млрд долларни ташкил қилди.

Бунда давлат ташқи қарзи 35,8 млрд долларга, корпоратив ташқи қарз эса 32,6 млрд долларга етди.

Давлат ташқи қарзи асосан бюджет тақчиллигини қоплашга йўналтирилса, корпоратив ташқи қарз Ўзбекистондаги компаниялар олаётган қарзни англатади.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢22👎3👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Наркотик қабул қилаётган ёшлар

Ижтимоий тармоқларда ёш болалар наркотик истеъмол қилаётгани акс этган видеолар тарқалди.

Маълумотларга кўра. ҳолат Яшнобод тумани Маҳтумқули кўчасида содир бўлган. Ҳозирча болаларнинг шахсига аниқлик киритилмаган ва қандай модда истеъмол қилгани ҳақида расмий маълумотлар эълон қилингани йўқ.


Муаллиф: Динара Баҳромзода

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4🔥3😢1
EFFECT.UZ | Расмий канал
Наркотик қабул қилаётган ёшлар Ижтимоий тармоқларда ёш болалар наркотик истеъмол қилаётгани акс этган видеолар тарқалди. Маълумотларга кўра. ҳолат Яшнобод тумани Маҳтумқули кўчасида содир бўлган. Ҳозирча болаларнинг шахсига аниқлик киритилмаган ва қандай…
Ҳолат юзасидан расмий муносабат берилди

"Ижтимоий тармоқларда бир нечта шахслар гиёҳвандлик воситасини истеъмол қилаётгани акс этган видео тарқалиб турли муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Мазкур ҳолат юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз.

Жорий йилнинг 2 июль куни фуқаролар (1998 йилда туғилган А.Ф., 2005 йилда туғилган О.Ш., 2006 йилда туғилган М.И. ва 2006 йилда туғилган М.У.) Яшнобод туманидаги маҳаллалардан бирида гиёҳвандлик воситасини истеъмол қилганликлари аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда. Текширув якуни бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади", деб маълумот берди Тошкент шаҳар
ИИББ расмий канали.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Туркияда кучли қор ёғди

Туркия шимоли-шарқида кучли қор ёғиши кузатилди. Мамлкактнинг бошқа томонида еса ормон ёнғинлари авж олаётгани ҳақида хабарлар пайдо бўлди.

Ризе ва Трабзон шаҳарларида ғалати табиат ҳодисаси юз берди, бу нафақат маҳаллий аҳоли, балки у ерда бўлган сайёҳларни ҳам ҳайратда қолдирмоқда, деб хабар берди маҳаллий ОАВ.


Муаллиф: Динара Баҳромзода

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ИИББ фуқароларни дача ижарасидаги сохта эълонлардан огоҳ бўлишга чақиради

Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармаси фуқароларни дача ижараси билан боғлиқ сохта эълонларга ишонмасликка, олдиндан тўлов қилишда эса жуда эҳтиёт бўлишга чақирмоқда.

Маълум қилинишича, айрим фуқаролар мавсумдан фойдаланиб, интернетда дача ижарасига оид сохта эълонлар жойлаштиришмоқда. Уларда ҳақиқий дачаларга оид сурат ва видеолардан фойдаланилади, таклиф этилаётган нархлар эса анча арзон бўлади.

Эълон берувчи шахслар брон қилиш учун олдиндан пул талаб қилади. Бироқ, тўлов амалга оширилгандан сўнг, на дача, на алоқага чиқиш мумкин бўлган аккаунт қолади.

ИИББ фуқароларни бундай ҳолатларда жиноятчилик қурбони бўлмаслик учун ҳар қандай тўловни амалга оширишдан олдин эълон берувчининг ишончлилигига тўлиқ ишонч ҳосил қилишни тавсия этади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2👎1🔥1
Бухоро ва Қорақалпоғистонда ноқонуний валюта айирбошлаш билан шуғулланган шахслар қўлга олинди

Ички ишлар органлари томонидан олиб борилган тадбирлар натижасида Бухоро вилояти ва Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудларида валюта қимматликларини ноқонуний тарзда айирбошлаш билан шуғулланган бир нечта шахслар аниқланди.

Жумладан, Бухоро вилоятида фуқаро О.Ғ. фуқаро М.Ш.дан 330 минг рублни 51,1 миллион сўмга сотиб олган пайтда ушланган.

Қорақалпоғистон Республикасининг Чимбой туманида эса фуқаролар А.Б. ва Б.А. фуқаро М.Х.га 4 000 АҚШ долларини 50,4 миллион сўмга сотган вақтда қўлга олинган.

Шунингдек, Амударё туманида фуқаро Ҳ.Е. фуқаро М.Х.дан 3 600 АҚШ долларини 44,85 миллион сўмга сотиб олган вақтида ушланган.

Ушбу ҳолатлар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Фарғона вилояти ЙҲХБ бошлиғи лавозимидан олинди.

Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси раҳбари, подполковник Акмал Аҳмедов лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати хабар берди.

Маълумотларга кўра, подполковник А.Аҳмедов турмуш ўртоғига тегишли Malibu-2 русумли, 40 081 SBA давлат рақамидаги автотранспорт воситасига тегишли 100 дан ортиқ қоидабузарлик ҳолатларини қонунга хилоф равишда бекор қилдиришга уринган.

Ички ишлар вазирининг тегишли буйруғи асосида А.Аҳмедов лавозимидан озод этилган. Шунингдек, Malibu транспорт воситасига тегишли барча жарималар тўлиқ ундирилгани маълум қилинди.

Айни вақтда мазкур ҳолат юзасидан ҳуқуқий баҳо бериш мақсадида қўшимча суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

ИИВ таъкидлашича, тизимда шаффофлик ва қонун устуворлигини таъминлаш, шунингдек, коррупциявий ҳолатларга қарши кескин курашиш чоралари кўрилиб бормоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍19🔥1😢1
Келаси ҳафтада об-ҳаво салқинроқ бўлади

"Ўзгидромет" маълумотига кўра, 7–9 июль кунлари Ўзбекистонда об-ҳаво анча иссиқ, аммо айрим ҳудудларда ҳарорат бир оз пасайиши кутилмоқда.

Қорақалпоғистон ва Хоразмда ҳаво асосан кам булутли ва баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади. Ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7–12 м/с тезликда эсади, айрим жойларда 13–18 м/с гача кучайиши ва чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин. Ҳарорат:

7–8 июль кечаси 18–23°,

9 июль кечаси 20–25°,

кундузи 32–37° бўлади.


Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво кам булутли ва ўзгарувчан, ёмғир кутилмайди. Шамол шарқдан 7–12 м/с, баъзи жойларда 13–18 м/с гача бўлиб, чанг кўтарилиши мумкин. Ҳарорат:

7–8 июль кечаси 25–30°,

9 июль кечаси 22–27°,

кундузи 34–40° атрофида бўлади.


Тошкент, Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида ҳаво кам булутли, ўзгарувчан. Ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7–12 м/с, баъзи жойларда 13–18 м/с гача кучайиши ва чанг бўлиши мумкин. Ҳарорат:

кечаси 22–27°,

кундузи 34–41° бўлиши кутилмоқда.


Қашқадарё ва Сурхондарёда ҳаво кам булутли, ўзгарувчан. Ёғингарчилик кузатилмайди. Шамол шарқдан 7–12 м/с, айрим жойларда 13–18 м/с гача кучи билан эсиши мумкин, чанг бўлади. Ҳарорат:

7–8 июль кечаси 25–30°,

9 июль кечаси 23–28°,

кундузи 38–43° гача кўтарилади.


Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳам ҳаво кам булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади. Ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5–10 м/с, баъзи жойларда 13–18 м/с гача бўлиши ва чанг кўтарилиши мумкин. Ҳарорат:

кечаси 20–27°,

кундузи 32–40° бўлади.


Тоғли ҳудудларда об-ҳаво кам булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан. Ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7–12 м/с, айрим жойларда 13–18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат:

7–8 июль кечаси 17–22°,

9 июль кечаси 15–20°,

кундузи 28–33°, 8–9 июль кунлари 25–30° бўлиши кутилмоқда.


Telegram I
Facebook I YouTube I Instagram
👍2
Ўзбекистон аёллар терма жамоаси 23 йиллик танаффусдан сўнг Осиё кубогига йўл олди

Осиё Кубоги–2026 саралаш босқичи доирасида Ўзбекистон аёллар терма жамоаси ҳал қилувчи учрашувда Непалга қарши майдонга тушди. «Ф» гуруҳи 3-тур баҳси 3:3 ҳисобида якунланди.

Ўйинда Ўзбекистон жамоаси дастлаб 10 дақиқа ичида икки гол уриб устунликка эришди. Диёрахон Ҳабибуллаева (3-дақиқа) ва Людмила Карачик (10) гол муаллифлари бўлди. 24-дақиқада рақиблар жавоб тўпини киритди, аммо 39-дақиқада Мафтуна Шойимова пенальтидан гол уриб фарқни яна икки тўпга етказди. Бироқ биринчи бўлимга қўшиб берилган дақиқаларда Эргашева қизил карточка олиб, жамоани кам сонда қолдирди.

Иккинчи бўлимда Непал термаси икки бор тўп киритиб, ҳисобни 3:3 га тенглаштирди. Саралашда ҳар икки жамоа 7 очкодан тўплади ва тўплар нисбати ҳам (20:3) бир хил бўлгани боис йўлланма тақдири пенальти сериясида ҳал бўлди.

Ўзбекистон футболчилари барча зарбаларни аниқ ижро этди. Рақиб жамоа эса бир зарбани устунга уриб юборди, яна бирини дарвозабон қайтарди — 4:2.

Шу тариқа, Ўзбекистон аёллар терма жамоаси 23 йиллик танаффусдан сўнг Осиё Кубогининг финал босқичига чиқди. Қитъа биринчилиги 2026 йилнинг 1–21 март кунлари Австралияда ўтказилади.

Саралашда жами 34 жамоа иштирок этди. Финалда мезбон Австралия билан бирга Хитой, Япония ва Жанубий Корея термалари тўғридан-тўғри иштирок этади. Саралаш босқичи 2027 йилги аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионати ва 2028 йилги Олимпиадага ҳам саралаш сифатида хизмат қилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍5👎3
Абитуриент рухсатномаларини юклаб олиш жараёни бошланди

2025–2026 ўқув йили учун олий ва профессионал таълим муассасаларига кириш мақсадида онлайн рўйхатдан ўтган абитуриентлар тест синовларида иштирок этишлари учун рухсатномаларни юклаб олишлари мумкин.

Рухсатномани my.uzbmb.uz сайти орқали шахсий идентификация рақами ҳамда паспорт серияси ва рақамини киритган ҳолда олиш мумкин.

Тест синовларига фақат паспорт (ID-карта) ва рухсатнома билан белгиланган вақтда етиб келган абитуриентларгина киритилади.

❗️Паспорт нусхаси, бошқа ҳужжат билан келган ёки белгиланган вақтга кечиккан абитуриентлар имтиҳонларга қўйилмайди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Ихтисослаштирилган мактабларга кириш имтиҳонлари 7–9 июль кунлари 3 сменада ўтказилади

7, 8 ва 9 июль кунлари ихтисослаштирилган мактабларга қабул имтиҳонлари ташкил этилади. Имтиҳонлар 3 сменада бўлиб ўтади:

▪️ 1-смена — 08:00
▪️ 2-смена — 12:00
▪️ 3-смена — 17:00

Талабгорлар имтиҳон бошланишидан 1,5 соат олдин туғилганлик ҳақидаги гувоҳноманинг асл нусхаси ва рухсатнома билан белгиланган манзилга келишлари талаб этилади.

Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги ота-оналарга қуйидаги тавсияларни бермоқда:

🔹 Фарзандингиз билан бирга келиш ва имтиҳондан сўнг уни олиб кетиш
🔹 Об-ҳаво шароитига мос ҳолда либос танлаш
🔹 Имтиҳон олдидан енгил, ҳазм бўладиган овқатлар билан таъминлаш

Ушбу тавсияларга амал қилиш фарзандингиз учун имтиҳон жараёнини янада қулайлаштиради.

Барча саволлар бўйича 1206 қисқа рақами орқали маълумот олиш мумкин.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1
Ўзбекистон ва Озарбайжон 2027 йилги U-20 Жаҳон чемпионатини биргаликда ўтказиш бўйича ФИФАга ариза юборди

Бу ҳақда УФА ўз расмий телеграм каналида хабар берди.


👉 https://effect.uz/6459

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍9👎2
EFFECT.UZ | Расмий канал
Фарғона вилояти ЙҲХБ бошлиғи лавозимидан олинди. Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси раҳбари, подполковник Акмал Аҳмедов лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати хабар берди. Маълумотларга кўра, подполковник…
Тизимнинг куни сўтакларга қолганми?

Фарғона “ГАИ”нинг каттаси ишдан ҳайдалишида кўпчилик унинг аёлини айблаяпти, гўёки “ёмон хотин эрни қаро ер қилади”.

Аслидачи, муаммо биз ўйлаганимиздан анча чуқур экани фош бўлиб қолди. Қонун устиворлигини сўзсиз таъминлаши керак бўлган тизимнинг мустаҳкамлиги амалдор хотинининг “яхши” ёки “ёмон”лигига боғлиқ бўладиган даражада мўрт экан.

Шу ўринда кўплаб саволлар туғилади. Қандай қилиб, хотинининг измидан чиқа олмайдиган одам қонун устиворлигини таъминлаш ва уни назорат қилишдек масъулятли лавозим эгаси бўлиб қолди?

Тизим шуни филтирлай олмай бир сўлдим адашиб лавозим эгаси ҳам бўлиб қолди дейлик. Қандай қилиб, виждонсиз амалдор бир эмас, икки эмас юзлаб мартта ўз мансаб ваколатини суистеъмол қилиб жиноят содир этадию ҳеч ким уни олдини ололмайди? Бу қандай тизим?

Ёки биз ишонган тизимнинг куни хотинию бола-чақасини назорат қила олмайдиган сўтакларга қолганми? Бундайлардан яна нечта бор? Ҳаммасини қуритиш керак эмасми?

У бетамиз валломат Робинзонга ўхшаб бир ўзи ишламаганку. Халқимга, ватанимга, президентимга садоқат билан хизмат қиламан деб қасам ичиб форма кийган атрофдаги ўринбосарлар, бошқарма бошлиқлари ва бошқа масъуллар кар, кўр ёки соқовми? Нега ноқонуний топшириқни индамай бажариб кетаверади.

Ваколат ва ойликни давлатдан олиб давлатга эмас нега бир сўтакнинг хотинига хизмат қилади? Нега ичкарида муҳит бу даражада расво? Нега ходимларнинг қонунсизликка нисбатан иммунитети йўқ? Буларнинг устидан назорат қилувчи тузилмаларчи, шунча иш бўлгунича қаерга қараган?

Ўрни келганда танганинг иккинчи томонига ҳам қараб қўйсак ёмон бўлмасди. Қонунларга тупирган, жамиятнинг юзига оёқ қўйган ўша нусхаларнинг ота-она, ака-ука, опа-сингил, қариндош уруғи, қуда-андасию ёру-биродарлари йўқми? Бор, улар “ҳей фалончи, ярамас иш қилибсан, сени оқ қилдим, сен билан қўл бериб саломлашишдан хазар қиламан, улфатда қайта кўринма, юзимизни ерга қаратдинг “ деб шу ярамасларни башарасига туфлай оладими? Минг афсуски, йўқ.

Қай биримиз яқинларимиздан биронтаси шундай ифлослик қилса ундан юз ўгира оламиз?

Биз давлатдан кўп нарсалар талаб қиламиз, аммо ўзимиз аксар ҳолатда уларга амал қилмаймиз. Ишонинг жамият ҳар бир ярамасга шундай муносабат қилса, қилган қинғирлиги фош бўлиб қолганида одамлар орасида бош кўтариб юролмайдиган даражага олиб боролсак унча мунча ярамас ишлар камайиб кетади. Ҳар ким қилган қилмиши учун ҳаёти ва обрўси билан бадал тўлайдиган муҳит ҳосил қилолсак энг катта ютуғимиз шу бўлади.

Зеро, жамиятлар ёмонларнинг кўплиги учун эмас, ёмонларнинг ифлос ишларига индамай рози бўлиб турадиган бефарқ (ўзларича яхши) инсонларнинг кўплиги учун таназулга юз тутади.

 Обиджон Латипов
👍50🔥3👎2
GoTürkiye янги мини сериални тақдим этади: Istanbul My Love

Istanbul My Love (İstanbul Aşkım) – бу бизнес келишувини севги билан бирлаштирган визуал шеърий мини-сериал. Истанбулнинг тарихий ва замонавий жойларида суратга олинган ушбу сериал томошабинларни ноодатий севги ҳикоясига чорлайди.

👉 https://effect.uz/6460

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4👎2🔥1