EFFECT.UZ | Расмий канал
18.3K subscribers
67.8K photos
16.1K videos
31 files
68.2K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Хатирчи – тараққиёт сари дадил қадамлар билан!

Сўнгги икки йил ичида Хатирчи туманида ижтимоий-иқтисодий ҳаётда катта ўзгаришлар рўй бермоқда. Туманда олиб борилаётган кенг кўламли бунёдкорлик ишлари туфайли нафақат марказ, балки энг чекка қишлоқлар ҳам таниб бўлмас даражада ўзгариб, замонавий қиёфа касб этмоқда.

Янги кўприк, турар жойлар, ички йўллар, Хотира майдони, музей, шунингдек, сайёҳларни жалб этишга хизмат қилувчи Лангар туризми лойиҳалари бунинг яққол исботидир.

Энг қувонарлиси, аҳолининг ижтимоий ҳаёти барқарорлашиб, камбағаллик ва ишсизлик даражаси камаймоқда. Бола пули олувчилар сонининг қисқараётгани эса аҳолининг турмуш даражаси ошаётганидан далолат беради.

Бугун Хатирчи – бу тараққиёт, ободлик ва имкониятлар тимсолига айланиб бормоқда. Ҳар бир қурилган иншоот, амалга оширилган лойиҳа ортида инсон манфаатлари, халқ фаровонлиги ётибди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ёзги таътил қандай ўтмоқда? — “Долзарб 90 кун” доирасидаги пресс-тур тафсилотлари

Жорий йилнинг 3 июль куни оммавий ахборот воситалари ва блогерлар учун Тошкент шаҳар ҳокимлигининг навбатдаги пресс-тури ташкил этилди.

Ушбу пресс-тур Ўзбекистон Республикаси Президенти ташаббуси билан бошланган “Долзарб 90 кун” лойиҳаси доирасида, 1 июндан 30 августга қадар мактаб ўқувчиларининг ёзги таътил кунларини мазмунли, қизиқарли ва самарали ташкил этиш мақсадида амалга оширилмоқда.

Пресс-турнинг биринчи манзили Шайхонтоҳур туманидаги 299-сонли умумтаълим мактаби бўлди. У ерда “Долзарб 90 кун” лойиҳаси доирасида “Book cafe” фаолияти йўлга қўйилган бўлиб, мазкур кафе Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасининг ахборот базасига тўғридан-тўғри уланган.

Муаллиф: Гулбиби Эшматова

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢3👎2
5 ойда 325,3 млн долларлик енгил автомобиль импорт қилинган

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистонга 2025 йилнинг январь-май ойларида хориждан қиймати 325,3 млн АҚШ долларига тенг бўлган 18 387 дона енгил автомобиль импорт қилинган.

Улардан 9 789 таси электромобиллардир.


Ўзбекистонга 2025 йилнинг 5 ойида энг кўп енгил автомобиль етказиб берган давлатлар:

Хитой – 15 873 та

Корея Республикаси – 1 882 та

Ҳиндистон – 168 та

Япония – 122 та

АҚШ – 82 та

Бошқа давлатлар – 260 та


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎3👍2
Турк нонуштасининг сири нимада?

Турк нонуштаси, шубҳасиз, кунни бошлашнинг энг ёқимли анъаналаридан биридир.


👉 https://effect.uz/6458

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3🔥2
Комил Жалилов: Аттестация бўйича судга мурожаат тизим муаммоларини кўрсатиб бермоқда

Таълим масалалари бўйича эксперт Комил Жалиловнинг таъкидлашича, аттестация натижаларидан норози бўлган бир гуруҳ ўқитувчиларнинг Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигини судга бериши — якка ҳолат эмас, балки тизимли муаммоларни намоён қилувчи жараён сифатида баҳоланиши лозим.

Унинг фикрича, бу галги мурожаатлар фақат айрим тест саволларининг тўғри ёки нотўғрилиги масаласи эмас, балки аттестация жараёнларининг ташкил этилиши, унинг мазмуни, ҳуқуқий ва методик асослари бўйича кенг қамровли етишмовчиликларга эътибор қаратишни кўрсатмоқда.

Жалиловга кўра, педагоглар томонидан судга топширилган даъво аризасида кўтарилган асосий масалалар — тест саволларининг мураккаблик даражаси белгиланган вақт меъёрига мос келмаслиги, саволлар тузишда тестология ва валидлик талабларига тўлиқ риоя этилмагани, синов материалларида хатолар мавжудлиги ва ташкилий-техникавий камчиликлар кузатилганидир.

Шунингдек, у таъкидлайдики, ўқитувчиларнинг шикоятлари Апелляция комиссияси томонидан етарлича ҳуқуқий ва далилий таҳлил қилинмасдан, «асоссиз» дея инкор этилгани — вазиятни янада чигаллаштирган.

Комил Жалиловнинг фикрича, мазкур даъво аризаси — фуқаролик жамиятининг шаклланаётганидан, педагогларнинг ўз ҳуқуқларини қонуний йўллар билан ҳимоя қилишга интилаётганидан далолат беради.

«Эътиборли жиҳати шундаки, бу сафар судга алоҳида ўқитувчи эмас, балки аттестация жараёнларидан умумий норози бўлган кўпчилик мурожаат қилмоқда. Улар эътирозни тест мазмунига эмас, балки аттестация тизимидаги муаммоларга қаратмоқда. Бу эса бизни, жамоатчиликни ва мутасадди ташкилотларни жиддий ўйлантириши лозим»,
— дейди эксперт.

Шунингдек, Комил Жалилов суд жараёнининг холис ва очиқ ўтишига, ҳар икки томонга тенг ҳуқуқ ва имкониятлар берилишига умид билдирди. Унинг фикрича, судя ишга расмий ёндошмасдан, мазмунан ва чуқур таҳлил асосида қарор чиқариши жамиятда адолатга бўлган ишончни мустаҳкамлаши мумкин.

«Адолатга бўлган ишонч — фуқаролик онгининг асосий таянчи. Агар бу ишонч синиб қолса, оқибати нафақат ўқитувчи учун, балки жамият ва давлат учун ҳам салбий бўлади»,

— дейди Комил Жалилов.

Ҳозирда мазкур иш суд муҳокамасида. Қарор суд жараёни якунлари асосида белгиланади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍6😢1
Тошкентда 4 июль учун тарихдаги энг иссиқ кун қайд этилди

2025 йил 4 июль куни Тошкентда сўнгги 150 йил ичида ушбу сана учун ҳеч қачон кузатилмаган ҳарорат рекорди янгиланди. Uzb.Meteo таҳлилий портали маълумотига кўра, "Тошкент-Обсерватория" метеостанциясида ҳаво ҳарорати +43.5°C даражага етган.

Бу кўрсаткич 1868 йилдан буён 4 июль кунлари учун кузатилган энг юқори ҳарорат сифатида қайд этилди. Илгари эса Тошкентдаги энг юқори ҳарорат 1997 йил 18 июлда кузатилган бўлиб, у пайтда ҳарорат +44.6°C ни ташкил этган.

Кечаги ҳарорат бу рекордга фақат 1 даража етишмай қолди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2😢2
Ўзбекистон 5,6 млн долларлик сабзи экспорт қилган

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2025 йилнинг январь-май ойларида хорижга қиймати 5,6 млн АҚШ долларига тенг бўлган 28 348 тонна сабзи экспорт қилган.

Ўзбекистон 2025 йилнинг 5 ойида энг кўп сабзи экспорт қилган давлатлар:

Қирғиз Республикаси – 14 990 тонна

Қозоғистон – 7 197 тонна

Россия – 5 989 тонна

Украина – 64 тонна

Тожикистон – 61 тонна

Бошқа давлатлар – 47 тоннани ташкил этган.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4
Ўзбекистоннинг умумий ташқи қарзи 68 миллиард доллардан ошди

Марказий банкнинг маълум қилишича, 2025 йилнинг биринчи чораги якунларига кўра, Ўзбекистоннинг умумий ташқи қарзи 68,4 млрд долларни ташкил қилди.

Бунда давлат ташқи қарзи 35,8 млрд долларга, корпоратив ташқи қарз эса 32,6 млрд долларга етди.

Давлат ташқи қарзи асосан бюджет тақчиллигини қоплашга йўналтирилса, корпоратив ташқи қарз Ўзбекистондаги компаниялар олаётган қарзни англатади.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢22👎3👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Наркотик қабул қилаётган ёшлар

Ижтимоий тармоқларда ёш болалар наркотик истеъмол қилаётгани акс этган видеолар тарқалди.

Маълумотларга кўра. ҳолат Яшнобод тумани Маҳтумқули кўчасида содир бўлган. Ҳозирча болаларнинг шахсига аниқлик киритилмаган ва қандай модда истеъмол қилгани ҳақида расмий маълумотлар эълон қилингани йўқ.


Муаллиф: Динара Баҳромзода

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4🔥3😢1
EFFECT.UZ | Расмий канал
Наркотик қабул қилаётган ёшлар Ижтимоий тармоқларда ёш болалар наркотик истеъмол қилаётгани акс этган видеолар тарқалди. Маълумотларга кўра. ҳолат Яшнобод тумани Маҳтумқули кўчасида содир бўлган. Ҳозирча болаларнинг шахсига аниқлик киритилмаган ва қандай…
Ҳолат юзасидан расмий муносабат берилди

"Ижтимоий тармоқларда бир нечта шахслар гиёҳвандлик воситасини истеъмол қилаётгани акс этган видео тарқалиб турли муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Мазкур ҳолат юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз.

Жорий йилнинг 2 июль куни фуқаролар (1998 йилда туғилган А.Ф., 2005 йилда туғилган О.Ш., 2006 йилда туғилган М.И. ва 2006 йилда туғилган М.У.) Яшнобод туманидаги маҳаллалардан бирида гиёҳвандлик воситасини истеъмол қилганликлари аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда. Текширув якуни бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади", деб маълумот берди Тошкент шаҳар
ИИББ расмий канали.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢1