EFFECT.UZ | Расмий канал
18.3K subscribers
67.8K photos
16.1K videos
31 files
68.2K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Самарқандда инспекция бош мутахассиси пора билан қўлга тушди

Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида назорат инспекциясининг Самарқанд вилояти бўлими бош мутахассиси Пахтачи туманидаги МЧЖлардан бирига қарашли ғишт заводида назорат текширувини амалга ошириш вақтида аниқланган камчиликларни бўрттириб, гўёки 226 млн сўмлик сифатсиз ғишт маҳсулотлари ишлаб чиқарилган ва реализация қилинганлигини айтади.

Сўнгра, у ўтказилган текширув юзасидан тузиши лозим бўлган баённомада ушбу 226 млн сўм жаримани 25 млн сўмгача камайтириш эвазига 3 000 АҚШ доллари талаб қилади.

ДХХ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирлар давомида бу уддабурон бош мутахассис ўз хизмат хонасида 2500 АҚШ долларини пора сифатида олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Ҳозирда ушбу мансабдор шахсга нисбатан Жиноят Кодексининг 210-моддаси 2-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди.


Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥10
Аттестациядан норози бўлган ўқитувчилар судга мурожаат қилди

2024 йил 15 апрелдан 14 майгача ўтказилган педагог кадрлар аттестацияси синов натижаларидан норози бўлган бир гуруҳ ўқитувчилар имтиҳонларни қайта ўтказишни сўраб, аввало Апелляция комиссиясига мурожаат қилган. Бироқ уларга деярли бир хил мазмундаги рад жавоблари берилган.

Шундан сўнг, ўқитувчилар томонидан Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда тегишли ташкилотларга нисбатан судга даъво аризаси тақдим этилгани ҳақида “Халқ таълим инфо” ахборот портали хабар берди.

Маълумотга кўра, даъво аризасида аттестация жараёнига оид 9 та эътирозли ҳолат баён этилган. Жумладан, тест саволларининг мураккаблик даражаси белгиланган вақтга мос келмаслиги, саволларни тузишда валидлик ва тестология талаблари сақланмагани таъкидланган.

Шунингдек, Педагогик маҳорат ва халқаро баҳолаш илмий-амалий маркази ҳузуридаги Апелляция комиссияси мурожаатларни асосли, ҳуқуқий ва далилий жиҳатдан баҳоламай, “асоссиз” деб рад этгани қайд этилган.

Ўқитувчилар суддан — тест ва малака синовларидаги хато ва камчиликлар, ташкилий-техник муаммолар ҳамда билимининг нотўғри баҳолангани учун аттестацияни қайта ўтказиш, шунингдек етказилган маънавий зарарни қоплаш бўйича қарор чиқаришни сўрамоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍23
Хатирчи – тараққиёт сари дадил қадамлар билан!

Сўнгги икки йил ичида Хатирчи туманида ижтимоий-иқтисодий ҳаётда катта ўзгаришлар рўй бермоқда. Туманда олиб борилаётган кенг кўламли бунёдкорлик ишлари туфайли нафақат марказ, балки энг чекка қишлоқлар ҳам таниб бўлмас даражада ўзгариб, замонавий қиёфа касб этмоқда.

Янги кўприк, турар жойлар, ички йўллар, Хотира майдони, музей, шунингдек, сайёҳларни жалб этишга хизмат қилувчи Лангар туризми лойиҳалари бунинг яққол исботидир.

Энг қувонарлиси, аҳолининг ижтимоий ҳаёти барқарорлашиб, камбағаллик ва ишсизлик даражаси камаймоқда. Бола пули олувчилар сонининг қисқараётгани эса аҳолининг турмуш даражаси ошаётганидан далолат беради.

Бугун Хатирчи – бу тараққиёт, ободлик ва имкониятлар тимсолига айланиб бормоқда. Ҳар бир қурилган иншоот, амалга оширилган лойиҳа ортида инсон манфаатлари, халқ фаровонлиги ётибди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ёзги таътил қандай ўтмоқда? — “Долзарб 90 кун” доирасидаги пресс-тур тафсилотлари

Жорий йилнинг 3 июль куни оммавий ахборот воситалари ва блогерлар учун Тошкент шаҳар ҳокимлигининг навбатдаги пресс-тури ташкил этилди.

Ушбу пресс-тур Ўзбекистон Республикаси Президенти ташаббуси билан бошланган “Долзарб 90 кун” лойиҳаси доирасида, 1 июндан 30 августга қадар мактаб ўқувчиларининг ёзги таътил кунларини мазмунли, қизиқарли ва самарали ташкил этиш мақсадида амалга оширилмоқда.

Пресс-турнинг биринчи манзили Шайхонтоҳур туманидаги 299-сонли умумтаълим мактаби бўлди. У ерда “Долзарб 90 кун” лойиҳаси доирасида “Book cafe” фаолияти йўлга қўйилган бўлиб, мазкур кафе Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасининг ахборот базасига тўғридан-тўғри уланган.

Муаллиф: Гулбиби Эшматова

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢3👎2
5 ойда 325,3 млн долларлик енгил автомобиль импорт қилинган

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистонга 2025 йилнинг январь-май ойларида хориждан қиймати 325,3 млн АҚШ долларига тенг бўлган 18 387 дона енгил автомобиль импорт қилинган.

Улардан 9 789 таси электромобиллардир.


Ўзбекистонга 2025 йилнинг 5 ойида энг кўп енгил автомобиль етказиб берган давлатлар:

Хитой – 15 873 та

Корея Республикаси – 1 882 та

Ҳиндистон – 168 та

Япония – 122 та

АҚШ – 82 та

Бошқа давлатлар – 260 та


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎3👍2
Турк нонуштасининг сири нимада?

Турк нонуштаси, шубҳасиз, кунни бошлашнинг энг ёқимли анъаналаридан биридир.


👉 https://effect.uz/6458

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3🔥2
Комил Жалилов: Аттестация бўйича судга мурожаат тизим муаммоларини кўрсатиб бермоқда

Таълим масалалари бўйича эксперт Комил Жалиловнинг таъкидлашича, аттестация натижаларидан норози бўлган бир гуруҳ ўқитувчиларнинг Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигини судга бериши — якка ҳолат эмас, балки тизимли муаммоларни намоён қилувчи жараён сифатида баҳоланиши лозим.

Унинг фикрича, бу галги мурожаатлар фақат айрим тест саволларининг тўғри ёки нотўғрилиги масаласи эмас, балки аттестация жараёнларининг ташкил этилиши, унинг мазмуни, ҳуқуқий ва методик асослари бўйича кенг қамровли етишмовчиликларга эътибор қаратишни кўрсатмоқда.

Жалиловга кўра, педагоглар томонидан судга топширилган даъво аризасида кўтарилган асосий масалалар — тест саволларининг мураккаблик даражаси белгиланган вақт меъёрига мос келмаслиги, саволлар тузишда тестология ва валидлик талабларига тўлиқ риоя этилмагани, синов материалларида хатолар мавжудлиги ва ташкилий-техникавий камчиликлар кузатилганидир.

Шунингдек, у таъкидлайдики, ўқитувчиларнинг шикоятлари Апелляция комиссияси томонидан етарлича ҳуқуқий ва далилий таҳлил қилинмасдан, «асоссиз» дея инкор этилгани — вазиятни янада чигаллаштирган.

Комил Жалиловнинг фикрича, мазкур даъво аризаси — фуқаролик жамиятининг шаклланаётганидан, педагогларнинг ўз ҳуқуқларини қонуний йўллар билан ҳимоя қилишга интилаётганидан далолат беради.

«Эътиборли жиҳати шундаки, бу сафар судга алоҳида ўқитувчи эмас, балки аттестация жараёнларидан умумий норози бўлган кўпчилик мурожаат қилмоқда. Улар эътирозни тест мазмунига эмас, балки аттестация тизимидаги муаммоларга қаратмоқда. Бу эса бизни, жамоатчиликни ва мутасадди ташкилотларни жиддий ўйлантириши лозим»,
— дейди эксперт.

Шунингдек, Комил Жалилов суд жараёнининг холис ва очиқ ўтишига, ҳар икки томонга тенг ҳуқуқ ва имкониятлар берилишига умид билдирди. Унинг фикрича, судя ишга расмий ёндошмасдан, мазмунан ва чуқур таҳлил асосида қарор чиқариши жамиятда адолатга бўлган ишончни мустаҳкамлаши мумкин.

«Адолатга бўлган ишонч — фуқаролик онгининг асосий таянчи. Агар бу ишонч синиб қолса, оқибати нафақат ўқитувчи учун, балки жамият ва давлат учун ҳам салбий бўлади»,

— дейди Комил Жалилов.

Ҳозирда мазкур иш суд муҳокамасида. Қарор суд жараёни якунлари асосида белгиланади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍6😢1
Тошкентда 4 июль учун тарихдаги энг иссиқ кун қайд этилди

2025 йил 4 июль куни Тошкентда сўнгги 150 йил ичида ушбу сана учун ҳеч қачон кузатилмаган ҳарорат рекорди янгиланди. Uzb.Meteo таҳлилий портали маълумотига кўра, "Тошкент-Обсерватория" метеостанциясида ҳаво ҳарорати +43.5°C даражага етган.

Бу кўрсаткич 1868 йилдан буён 4 июль кунлари учун кузатилган энг юқори ҳарорат сифатида қайд этилди. Илгари эса Тошкентдаги энг юқори ҳарорат 1997 йил 18 июлда кузатилган бўлиб, у пайтда ҳарорат +44.6°C ни ташкил этган.

Кечаги ҳарорат бу рекордга фақат 1 даража етишмай қолди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2😢2