EFFECT.UZ | Расмий канал
18.3K subscribers
67.8K photos
16.1K videos
31 files
68.2K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзини ФВВ ходими деб таништирган шахслар аҳолидан пул талаб қилмоқда

Ижтимоий тармоқларда тарқалаётган видеоларда махсус формадаги шахслар ўзини Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходими сифатида таништириб, фуқароларни гўёки ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузганликда айблаб, улардан пул талаб қилаётгани акс этган. Мазкур ҳолатлар бўйича Фавқулодда вазиятлар вазирлиги расмий баёнот бериб, аҳолига мурожаат билан чиқди.

Вазирлик маълум қилишича, видеолардаги шахсларнинг уларга ҳеч қандай алоқаси йўқ.

Фуқароларга шундай ҳолатларга дуч келганда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилиш ёки ФВВнинг (95) 772-10-50 ишонч телефонига хабар бериш тавсия этилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2👎2🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бухоро яҳудийлари ташрифи ва туҳматлар соясида қолган ҳоким

Сўнгги кунларда Хатирчи тумани ҳокими Умид Адизов шахси ижтимоий тармоқлар ва оммавий ахборот майдонида шов-шувли муҳокамалар марказига айланди. Мазкур ҳолат юзасидан «Дунё ўзбеклари» сайти раҳбари, таниқли журналист Исмат Хушов журналистик суриштирув ўтказиб, ижтимоий тармоқларда тарқалаётган иддаолар ва воқелик ўртасидаги зиддиятли жиҳатларга эътибор қаратди. Жумладан, ҳоким автомобилда бир аёлни уриб кетгани ва ҳодиса жойидан қочиб кетгани ҳақида турли даъволар илгари сурилди.

Журналистик таҳлил натижасида маълум бўлишича, воқеа содир бўлган, аёлни уриб юбориш ҳолати тасдиқланган. Бироқ ҳоким ҳодиса жойидан қочмаган, балки ўша заҳотиёқ тўхтаб, ёрдам кўрсатган. Энг муҳими, жабрланувчи аёлнинг ҳолати яхши, у оғир тан жароҳати олмаган. Аёлнинг ўзи ҳам бу ҳақда хотиржамлик билан сўзлаб, ҳодиса юзасидан тушунтириш берган.

Шунингдек, баъзи манбаларда ҳокимнинг спиртли ичимлик истеъмол қилгани ёки ҳодиса вақтида маиший муҳитда бўлгани ҳақидаги иддаолар ҳам тарқалди. Журналистик суриштирув давомида бу даъволар ҳам асоссиз экани, ҳоким ҳеч қандай спиртли ичимлик истеъмол қилмагани ва ҳеч қандай маиший йўлга йўл қўймагани аниқланган.

Шу билан бирга, ҳоким номи атрофидаги муҳокамалар тобора авж олган бир пайтда ижтимоий тармоқларда яна бир мавзу — туманга ташриф буюрган бухоро яҳудийлари ва уларни ҳоким томонидан кутиб олиниши ҳақида турлича, айрим ҳолларда салбий руҳдаги муносабатлар кенг тарқалди. Баъзи фикрларда бундай ташрифларга нисбатан нотўғри сиёсий ва диний талқинлар ҳам кузатилди.

Аслида эса, мазкур ташриф — Хатирчида асрлар давомида умр кечирган бухоро яҳудийларининг бугунги авлодлари томонидан амалга оширилган бўлиб, улар ўз тарихий илдизлари, аждодлар қадамжолари ва маданий меросини зиёрат қилиш, хотирани ардоқлаш мақсадида келган меҳмонлардир. Уларни расман кутиб олиш эса – юртимизга хос бағрикенглик, меҳмондўстлик ва инсонпарварлик анъаналарининг ёрқин ифодасидир.

Ўзбекистонда 130 дан зиёд миллат ва элат вакиллари, 16 та диний конфессия вакиллари тинч-тотув ҳаёт кечираётган бир шароитда бундай ташрифлар табиий ва ижобий ҳолат сифатида баҳоланиши лозим. Қолаверса, бу – мамлакатнинг очиқ, мулоқотга тайёр ва турфа жамият қуришга қаратилган сиёсати амалий тасдиғи саналади.

Шундай экан, бир шахсга нисбатан қилинган туҳматлардан тортиб, бутун жамиятнинг бағрикенгликка асосланган қадриятларига қарши йўналтирилган мутаассиб ёндошувлар — ҳушёрлик, таҳлилчанлик ва холис фикрлар орқали баҳоланиши лозим.

Хулоса қилиб айтганда, ҳар қандай воқеага муносабат билдиришда ҳиссиётга берилмасдан, холис маълумотлар асосида мулоҳаза юритиш – жамиятда соғлом муҳокама муҳитини шакллантириш ва сақлашнинг энг муҳим кафолатларидан биридир.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎18👍13🔥3😢1
Тошкент метросининг 13 та бекатидаги айрим кассалар ёпилди

Тошкент метрополитени ДУК ахборот хизматининг маълум қилишича, шаҳар метросининг қуйидаги 13 та бекатида — Мирзо Улуғбек, Халқлар дўстлиги, Пахтакор, Ҳамид Олимжон, Пушкин, Дўстлик, Тошкент, Ойбек, Тинчлик, Шаҳристон, Бодомзор, Минор ва Абдулла Қодирий — вестибюлларда жойлашган айрим кассалар фаолияти тўхтатилди.

Бу қарор, мазкур кассалар орқали чипта харид қилиш ҳолатлари сезиларли даражада камайгани боис қабул қилингани таъкидланди.

Айни пайтда ушбу жойларда чипта хариди учун автоматлаштирилган терминаллар синов тариқасида жойлаштирилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентдаги икки метро бекати оралиғида ҳаракат вақтинча тўхтатилгани ҳақида хабар берилган эди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎2
Самарқандда инспекция бош мутахассиси пора билан қўлга тушди

Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида назорат инспекциясининг Самарқанд вилояти бўлими бош мутахассиси Пахтачи туманидаги МЧЖлардан бирига қарашли ғишт заводида назорат текширувини амалга ошириш вақтида аниқланган камчиликларни бўрттириб, гўёки 226 млн сўмлик сифатсиз ғишт маҳсулотлари ишлаб чиқарилган ва реализация қилинганлигини айтади.

Сўнгра, у ўтказилган текширув юзасидан тузиши лозим бўлган баённомада ушбу 226 млн сўм жаримани 25 млн сўмгача камайтириш эвазига 3 000 АҚШ доллари талаб қилади.

ДХХ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирлар давомида бу уддабурон бош мутахассис ўз хизмат хонасида 2500 АҚШ долларини пора сифатида олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Ҳозирда ушбу мансабдор шахсга нисбатан Жиноят Кодексининг 210-моддаси 2-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди.


Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥10
Аттестациядан норози бўлган ўқитувчилар судга мурожаат қилди

2024 йил 15 апрелдан 14 майгача ўтказилган педагог кадрлар аттестацияси синов натижаларидан норози бўлган бир гуруҳ ўқитувчилар имтиҳонларни қайта ўтказишни сўраб, аввало Апелляция комиссиясига мурожаат қилган. Бироқ уларга деярли бир хил мазмундаги рад жавоблари берилган.

Шундан сўнг, ўқитувчилар томонидан Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда тегишли ташкилотларга нисбатан судга даъво аризаси тақдим этилгани ҳақида “Халқ таълим инфо” ахборот портали хабар берди.

Маълумотга кўра, даъво аризасида аттестация жараёнига оид 9 та эътирозли ҳолат баён этилган. Жумладан, тест саволларининг мураккаблик даражаси белгиланган вақтга мос келмаслиги, саволларни тузишда валидлик ва тестология талаблари сақланмагани таъкидланган.

Шунингдек, Педагогик маҳорат ва халқаро баҳолаш илмий-амалий маркази ҳузуридаги Апелляция комиссияси мурожаатларни асосли, ҳуқуқий ва далилий жиҳатдан баҳоламай, “асоссиз” деб рад этгани қайд этилган.

Ўқитувчилар суддан — тест ва малака синовларидаги хато ва камчиликлар, ташкилий-техник муаммолар ҳамда билимининг нотўғри баҳолангани учун аттестацияни қайта ўтказиш, шунингдек етказилган маънавий зарарни қоплаш бўйича қарор чиқаришни сўрамоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍23
Хатирчи – тараққиёт сари дадил қадамлар билан!

Сўнгги икки йил ичида Хатирчи туманида ижтимоий-иқтисодий ҳаётда катта ўзгаришлар рўй бермоқда. Туманда олиб борилаётган кенг кўламли бунёдкорлик ишлари туфайли нафақат марказ, балки энг чекка қишлоқлар ҳам таниб бўлмас даражада ўзгариб, замонавий қиёфа касб этмоқда.

Янги кўприк, турар жойлар, ички йўллар, Хотира майдони, музей, шунингдек, сайёҳларни жалб этишга хизмат қилувчи Лангар туризми лойиҳалари бунинг яққол исботидир.

Энг қувонарлиси, аҳолининг ижтимоий ҳаёти барқарорлашиб, камбағаллик ва ишсизлик даражаси камаймоқда. Бола пули олувчилар сонининг қисқараётгани эса аҳолининг турмуш даражаси ошаётганидан далолат беради.

Бугун Хатирчи – бу тараққиёт, ободлик ва имкониятлар тимсолига айланиб бормоқда. Ҳар бир қурилган иншоот, амалга оширилган лойиҳа ортида инсон манфаатлари, халқ фаровонлиги ётибди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ёзги таътил қандай ўтмоқда? — “Долзарб 90 кун” доирасидаги пресс-тур тафсилотлари

Жорий йилнинг 3 июль куни оммавий ахборот воситалари ва блогерлар учун Тошкент шаҳар ҳокимлигининг навбатдаги пресс-тури ташкил этилди.

Ушбу пресс-тур Ўзбекистон Республикаси Президенти ташаббуси билан бошланган “Долзарб 90 кун” лойиҳаси доирасида, 1 июндан 30 августга қадар мактаб ўқувчиларининг ёзги таътил кунларини мазмунли, қизиқарли ва самарали ташкил этиш мақсадида амалга оширилмоқда.

Пресс-турнинг биринчи манзили Шайхонтоҳур туманидаги 299-сонли умумтаълим мактаби бўлди. У ерда “Долзарб 90 кун” лойиҳаси доирасида “Book cafe” фаолияти йўлга қўйилган бўлиб, мазкур кафе Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасининг ахборот базасига тўғридан-тўғри уланган.

Муаллиф: Гулбиби Эшматова

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢3👎2
5 ойда 325,3 млн долларлик енгил автомобиль импорт қилинган

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистонга 2025 йилнинг январь-май ойларида хориждан қиймати 325,3 млн АҚШ долларига тенг бўлган 18 387 дона енгил автомобиль импорт қилинган.

Улардан 9 789 таси электромобиллардир.


Ўзбекистонга 2025 йилнинг 5 ойида энг кўп енгил автомобиль етказиб берган давлатлар:

Хитой – 15 873 та

Корея Республикаси – 1 882 та

Ҳиндистон – 168 та

Япония – 122 та

АҚШ – 82 та

Бошқа давлатлар – 260 та


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎3👍2
Турк нонуштасининг сири нимада?

Турк нонуштаси, шубҳасиз, кунни бошлашнинг энг ёқимли анъаналаридан биридир.


👉 https://effect.uz/6458

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3🔥2