Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Фарғонада ноқонуний қурилиш ортида қонунбузарликлар яширинми?
EFFECT.UZ таҳририятига Фарғона вилояти Фарғона шаҳри Ифтихор МФЙда истиқомат қилувчи аёлдан мурожаат келиб тушди.
👉 https://effect.uz/6455
👉 Тўлиқ видео
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

😢4👍3
Ўзбекистонда нодавлат ОТМларни лицензиялаш учун қўшимча талаблар жорий этилди
Вазирлар Маҳкамасининг 403-сонли қарорига мувофиқ, энди нодавлат ОТМ очмоқчи бўлган талабгор:
➖ таълим ташкилотининг концепциясини (номи, мақоми, бошқаруви, йўналишлари, қабул параметрлари, таълим сифати, тўлов миқдори, 5 йиллик ривожланиш режаси ва бошқалар) тақдим этади;
➖ 2 млн доллар эквивалентидаги устав фондини шакллантиради;
➖ 350 минг доллар маблағни депозитга жойлаштиради;
➖ камида 5 минг кв.м таълим биносига эга бўлиши (ёки 5 йиллик ижара шартномасига эга бўлиши) лозим;
➖ илк 5 йилда йиллик фойданинг 80%, кейинги йилларда камида 50%ни ривожлантиришга йўналтиради.
Қарор расмий эълон қилинган санадан 3 ой ўтгач кучга киради.
Ушбу муддатгача лицензия олганлар 2026 йил 1 январгача фаолиятини янги талабларга мослаштириши шарт.

👍1👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Андижонда ИИБ ходимини пичоқлаб қўйган эркак қўлга олинди
Гумонланувчи бугун, 4 июль куни соат тахминан 06:30 ларда Хўжаобод туманида жойлашган «Юксалиш» маҳалласи «Сўқолоқ« қабристонидаги маккапоя ичида яшириниб ётганлиги аниқланган, қўлга олиш жараёнида у ўзининг қорин қисмига пичоқ билан жароҳат етказган ҳамда биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилиб, шифохонага олиб борилган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми «г» банди билан жиноят иши қўзғатилган ҳамда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Муаллиф: Камола Қурбонова

👍2👎1
Соғлиқни сақлаш соҳасидаги хизматлар ҳажми 7,4 трлн сўмга етган
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь-май ойларида соғлиқни сақлаш соҳасида кўрсатилган бозор хизматлари ҳажми 7,4 трлн сўмни ташкил этган.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь-май ойларида соғлиқни сақлаш соҳасида кўрсатилган бозор хизматлари ҳажми 7,4 трлн сўмни ташкил этган.
Соғлиқни сақлаш соҳасида хизматларнинг 51,8 % и соғлиқни сақлаш соҳасидаги бошқа хизматларга, 31,7 % и шифохона муассасалари хизматларига ҳамда 16,5 % и эса тиббий амалиёт ва стоматология хизматлари ҳиссасига тўғри келмоқда.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Андижондаги сирли мурда
Андижон шахар 3-микрораёнда, аёл кишининг мурдаси кўчада қонга беланиб ётганлиги ҳақида видео хабарлар тарқалди
Ўша ҳудудда яшовчиларнинг айтишларича, аёлни кимдир қасддан пичоқлаб кетган, бунинг сабаби эса номаълум.
Воқеа жойига тезкор ходимлар етиб келган ва расмий муносабат кутилмоқда.

😢4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қўқонда «N1» тунги клуби раҳбарлари қўлга олинди. Улар фуқарога жиддий тан жароҳати етказган
Тунги клуб раҳбарлари Элёр Мадаминов ва Дониёр Мадаминовга нисбатан жиноят кодексининг 104-моддаси 2-қисми «к» банди билан жиноят иши очилган. Улар ЖПКнинг 221-моддаси тартибида ушланган.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Тунги клуб раҳбарлари Элёр Мадаминов ва Дониёр Мадаминовга нисбатан жиноят кодексининг 104-моддаси 2-қисми «к» банди билан жиноят иши очилган. Улар ЖПКнинг 221-моддаси тартибида ушланган.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍9🔥1
Мирзиёев: Яқин Шарқда тинчликка эришишнинг ягона йўли — адолатли ҳал қилиш ва дипломатия
Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти (ИҲТ) саммити доирасида президент Шавкат Мирзиёев нутқ сўзлади. Давлат раҳбари ўз чиқишида Эрон ва Исроил ўртасида ўт очишни тўхтатиш бўйича эришилган келишувни қўллаб-қувватлашини таъкидлади.
– Ушбу қарорни минтақадаги кескинликни юмшатиш, хавфсизликни тиклаш йўлидаги муҳим қадам сифатида баҳолаймиз, – деди президент.
Шунингдек, Шавкат Мирзиёев барча зиддиятларни дипломатик ва конструктив музокаралар орқали ҳал этиш зарурлигини қайд этди. У ядровий қуролларни тарқатмаслик ва улардан тийилиш халқаро хавфсизликнинг энг долзарб масалаларидан бири эканини алоҳида таъкидлади.
– Дунё ҳамжамиятини ядро қуролидан холи ҳудудлар географиясини кенгайтиришга чақирамиз, – дея билдирди давлат раҳбари.
Президентнинг сўзларига кўра, Фаластин-Исроил зиддиятини адолатли ҳал қилмасдан туриб, Яқин Шарқда барқарор тинчликка эришиб бўлмайди.
– Биз Ғазо секторида ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиш, аҳолига гуманитар ёрдам кўрсатишга ҳеч қандай тўсиқ бўлмаслигини талаб қиламиз. Шунингдек, БМТ резолюцияларига мувофиқ мустақил Фаластин давлатини ташкил этиш тарафдоримиз, – деди Шавкат Мирзиёев.

👍54🔥2
Туркия тиббиёт туризмидан 643 миллион доллар даромад олди
Туркиянинг тиббиёт туризмидаги даромади 2025 йилнинг биринчи чорагида 6,9 фоизга ортиб, 643 миллион 356 минг долларга етди.
👉 https://effect.uz/6457
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Туркиянинг тиббиёт туризмидаги даромади 2025 йилнинг биринчи чорагида 6,9 фоизга ортиб, 643 миллион 356 минг долларга етди.
👉 https://effect.uz/6457
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥5👍3👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзини ФВВ ходими деб таништирган шахслар аҳолидан пул талаб қилмоқда
Ижтимоий тармоқларда тарқалаётган видеоларда махсус формадаги шахслар ўзини Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходими сифатида таништириб, фуқароларни гўёки ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузганликда айблаб, улардан пул талаб қилаётгани акс этган. Мазкур ҳолатлар бўйича Фавқулодда вазиятлар вазирлиги расмий баёнот бериб, аҳолига мурожаат билан чиқди.
Вазирлик маълум қилишича, видеолардаги шахсларнинг уларга ҳеч қандай алоқаси йўқ.
Фуқароларга шундай ҳолатларга дуч келганда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилиш ёки ФВВнинг (95) 772-10-50 ишонч телефонига хабар бериш тавсия этилмоқда.

👍2👎2🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бухоро яҳудийлари ташрифи ва туҳматлар соясида қолган ҳоким
Сўнгги кунларда Хатирчи тумани ҳокими Умид Адизов шахси ижтимоий тармоқлар ва оммавий ахборот майдонида шов-шувли муҳокамалар марказига айланди. Мазкур ҳолат юзасидан «Дунё ўзбеклари» сайти раҳбари, таниқли журналист Исмат Хушов журналистик суриштирув ўтказиб, ижтимоий тармоқларда тарқалаётган иддаолар ва воқелик ўртасидаги зиддиятли жиҳатларга эътибор қаратди. Жумладан, ҳоким автомобилда бир аёлни уриб кетгани ва ҳодиса жойидан қочиб кетгани ҳақида турли даъволар илгари сурилди.
Журналистик таҳлил натижасида маълум бўлишича, воқеа содир бўлган, аёлни уриб юбориш ҳолати тасдиқланган. Бироқ ҳоким ҳодиса жойидан қочмаган, балки ўша заҳотиёқ тўхтаб, ёрдам кўрсатган. Энг муҳими, жабрланувчи аёлнинг ҳолати яхши, у оғир тан жароҳати олмаган. Аёлнинг ўзи ҳам бу ҳақда хотиржамлик билан сўзлаб, ҳодиса юзасидан тушунтириш берган.
Шунингдек, баъзи манбаларда ҳокимнинг спиртли ичимлик истеъмол қилгани ёки ҳодиса вақтида маиший муҳитда бўлгани ҳақидаги иддаолар ҳам тарқалди. Журналистик суриштирув давомида бу даъволар ҳам асоссиз экани, ҳоким ҳеч қандай спиртли ичимлик истеъмол қилмагани ва ҳеч қандай маиший йўлга йўл қўймагани аниқланган.
Шу билан бирга, ҳоким номи атрофидаги муҳокамалар тобора авж олган бир пайтда ижтимоий тармоқларда яна бир мавзу — туманга ташриф буюрган бухоро яҳудийлари ва уларни ҳоким томонидан кутиб олиниши ҳақида турлича, айрим ҳолларда салбий руҳдаги муносабатлар кенг тарқалди. Баъзи фикрларда бундай ташрифларга нисбатан нотўғри сиёсий ва диний талқинлар ҳам кузатилди.
Аслида эса, мазкур ташриф — Хатирчида асрлар давомида умр кечирган бухоро яҳудийларининг бугунги авлодлари томонидан амалга оширилган бўлиб, улар ўз тарихий илдизлари, аждодлар қадамжолари ва маданий меросини зиёрат қилиш, хотирани ардоқлаш мақсадида келган меҳмонлардир. Уларни расман кутиб олиш эса – юртимизга хос бағрикенглик, меҳмондўстлик ва инсонпарварлик анъаналарининг ёрқин ифодасидир.
Ўзбекистонда 130 дан зиёд миллат ва элат вакиллари, 16 та диний конфессия вакиллари тинч-тотув ҳаёт кечираётган бир шароитда бундай ташрифлар табиий ва ижобий ҳолат сифатида баҳоланиши лозим. Қолаверса, бу – мамлакатнинг очиқ, мулоқотга тайёр ва турфа жамият қуришга қаратилган сиёсати амалий тасдиғи саналади.
Шундай экан, бир шахсга нисбатан қилинган туҳматлардан тортиб, бутун жамиятнинг бағрикенгликка асосланган қадриятларига қарши йўналтирилган мутаассиб ёндошувлар — ҳушёрлик, таҳлилчанлик ва холис фикрлар орқали баҳоланиши лозим.
Хулоса қилиб айтганда, ҳар қандай воқеага муносабат билдиришда ҳиссиётга берилмасдан, холис маълумотлар асосида мулоҳаза юритиш – жамиятда соғлом муҳокама муҳитини шакллантириш ва сақлашнинг энг муҳим кафолатларидан биридир.

👎18👍13🔥3😢1
Тошкент метросининг 13 та бекатидаги айрим кассалар ёпилди
Тошкент метрополитени ДУК ахборот хизматининг маълум қилишича, шаҳар метросининг қуйидаги 13 та бекатида — Мирзо Улуғбек, Халқлар дўстлиги, Пахтакор, Ҳамид Олимжон, Пушкин, Дўстлик, Тошкент, Ойбек, Тинчлик, Шаҳристон, Бодомзор, Минор ва Абдулла Қодирий — вестибюлларда жойлашган айрим кассалар фаолияти тўхтатилди.
Бу қарор, мазкур кассалар орқали чипта харид қилиш ҳолатлари сезиларли даражада камайгани боис қабул қилингани таъкидланди.
Айни пайтда ушбу жойларда чипта хариди учун автоматлаштирилган терминаллар синов тариқасида жойлаштирилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентдаги икки метро бекати оралиғида ҳаракат вақтинча тўхтатилгани ҳақида хабар берилган эди.

👎2
Самарқандда инспекция бош мутахассиси пора билан қўлга тушди
Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида назорат инспекциясининг Самарқанд вилояти бўлими бош мутахассиси Пахтачи туманидаги МЧЖлардан бирига қарашли ғишт заводида назорат текширувини амалга ошириш вақтида аниқланган камчиликларни бўрттириб, гўёки 226 млн сўмлик сифатсиз ғишт маҳсулотлари ишлаб чиқарилган ва реализация қилинганлигини айтади.
Сўнгра, у ўтказилган текширув юзасидан тузиши лозим бўлган баённомада ушбу 226 млн сўм жаримани 25 млн сўмгача камайтириш эвазига 3 000 АҚШ доллари талаб қилади.
ДХХ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирлар давомида бу уддабурон бош мутахассис ўз хизмат хонасида 2500 АҚШ долларини пора сифатида олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳозирда ушбу мансабдор шахсга нисбатан Жиноят Кодексининг 210-моддаси 2-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди.
Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥10
Аттестациядан норози бўлган ўқитувчилар судга мурожаат қилди
2024 йил 15 апрелдан 14 майгача ўтказилган педагог кадрлар аттестацияси синов натижаларидан норози бўлган бир гуруҳ ўқитувчилар имтиҳонларни қайта ўтказишни сўраб, аввало Апелляция комиссиясига мурожаат қилган. Бироқ уларга деярли бир хил мазмундаги рад жавоблари берилган.
Шундан сўнг, ўқитувчилар томонидан Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда тегишли ташкилотларга нисбатан судга даъво аризаси тақдим этилгани ҳақида “Халқ таълим инфо” ахборот портали хабар берди.
Маълумотга кўра, даъво аризасида аттестация жараёнига оид 9 та эътирозли ҳолат баён этилган. Жумладан, тест саволларининг мураккаблик даражаси белгиланган вақтга мос келмаслиги, саволларни тузишда валидлик ва тестология талаблари сақланмагани таъкидланган.
Шунингдек, Педагогик маҳорат ва халқаро баҳолаш илмий-амалий маркази ҳузуридаги Апелляция комиссияси мурожаатларни асосли, ҳуқуқий ва далилий жиҳатдан баҳоламай, “асоссиз” деб рад этгани қайд этилган.
Ўқитувчилар суддан — тест ва малака синовларидаги хато ва камчиликлар, ташкилий-техник муаммолар ҳамда билимининг нотўғри баҳолангани учун аттестацияни қайта ўтказиш, шунингдек етказилган маънавий зарарни қоплаш бўйича қарор чиқаришни сўрамоқда.

👍23
Хатирчи – тараққиёт сари дадил қадамлар билан!
Сўнгги икки йил ичида Хатирчи туманида ижтимоий-иқтисодий ҳаётда катта ўзгаришлар рўй бермоқда. Туманда олиб борилаётган кенг кўламли бунёдкорлик ишлари туфайли нафақат марказ, балки энг чекка қишлоқлар ҳам таниб бўлмас даражада ўзгариб, замонавий қиёфа касб этмоқда.
Янги кўприк, турар жойлар, ички йўллар, Хотира майдони, музей, шунингдек, сайёҳларни жалб этишга хизмат қилувчи Лангар туризми лойиҳалари бунинг яққол исботидир.
Энг қувонарлиси, аҳолининг ижтимоий ҳаёти барқарорлашиб, камбағаллик ва ишсизлик даражаси камаймоқда. Бола пули олувчилар сонининг қисқараётгани эса аҳолининг турмуш даражаси ошаётганидан далолат беради.
Бугун Хатирчи – бу тараққиёт, ободлик ва имкониятлар тимсолига айланиб бормоқда. Ҳар бир қурилган иншоот, амалга оширилган лойиҳа ортида инсон манфаатлари, халқ фаровонлиги ётибди.

👍2🔥1