EFFECT.UZ | Расмий канал
⚡️Хоразмда судья олган порасини қайтараётганда ушланди Олий суд ташаббуси билан ҳуқуқни мухофаза қилувчи орган ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда жиноят ишлари бўйича Янгиариқ туман судининг тергов судьяси М. С. фуқаро О. Р.га оид жиноят иши бўйича…
Янгиариқда ушланган тергов судяси иши бўйича қўшимча маълумот берилди
Жиноят ишлари бўйича Янгиариқ туман судининг тергов судьяси Музаффар Самандаров Урганч шаҳрида яшовчи фуқарога нисбатан ЖИБ Тупроққалъа туман судида кўрилаётган, Жиноят Кодексининг 210-моддаси билан қўзғатилган жиноят ишини ваколатли ҳамкасблари орқали унинг фойдасига ҳал қилиб, оқлов ҳукмини чиқартириб бериш эвазига 15 минг АҚШ доллари талаб қилган.
Шундан сўнг, тергов судьяси 2 минг АҚШ долларини нақд пулда ва 24 млн. сўмни эса пластик карта орқали олади. Аммо, берган ваъдасининг устидан чиқмаган судья муқаддам олган пулларини қайтарган вақтида ДХХ, Олий суд ва Бош прокуратура ходимлари томонидан қўлга олинган.
Ҳозирда Бош прокуратура томонидан унга нисбатан Жиноят Кодексининг 168 ва 211-моддаси билан жиноят иши кўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

🔥4
Зангиота аёллар колониясида инсон ҳуқуқлари таъминланмоқдами?
Президент Шавкат Мирзиёев “Инсон қадри учун” тамойилини барча ислоҳотларнинг асосий мезони сифатида таъкидлаб келмоқда. Бироқ, Зангиота туманидаги аёллар жазони ижро этиш муассасасида юз берган ҳолатлар мазкур тамойил амалиётда қанчалик татбиқ этилаётганига шубҳа уйғотмоқда.
Андижонлик собиқ ўқитувчи У.Д. томонидан йўлланган мурожаатда қуйидаги масалалар кўтарилган: – зарур тиббий ёрдам кўрсатилмаётгани; – маданий фаолликка қарамасдан манфий хулоса берилаётгани; – манзил-колонияга ўтказиш муддати асоссиз равишда кечиктирилаётгани.
Мурожаатда қайд этилишича, “Сен ўлсанг, нархинг 72 минг сўм” деган камситувчи муносабат унинг руҳий ҳолатига жиддий таъсир кўрсатган.
Мазкур ҳолат юзасидан ҳуқуқ фаоли Зариф Мирзаахмедов ва адвокат Хуршида Насретдинова томонидан жамоатчилик назорати ўрнатилди. “Эзгулик” инсон ҳуқуқлари жамияти Ички ишлар вазирлиги Жазони ижро этиш департаментини қонунчиликка риоя этишга чақирмоқда.
Инсон қадрини ҳақиқий устувор қадрият сифатида таъминлаш учун бундай ҳолатларга бефарқ бўлмаслик ва масъулликни ошириш зарур.

😢11👎1🔥1
«Ўзбекгидроэнерго»нинг халқаро кредит рейтинги BB даражасига кўтарилди
«Fitch Ratings» халқаро рейтинг агентлиги «Ўзбекгидроэнерго» акциядорлик жамиятининг узоқ муддатли халқаро кредит рейтингини ББ (барқарор) даражасигача кўтарилганлигини қайд этди.
👉 https://effect.uz/6456
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
«Fitch Ratings» халқаро рейтинг агентлиги «Ўзбекгидроэнерго» акциядорлик жамиятининг узоқ муддатли халқаро кредит рейтингини ББ (барқарор) даражасигача кўтарилганлигини қайд этди.
👉 https://effect.uz/6456
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎2👍1
Ногиронлиги бўлган шахслар бандлигини таъминлаган тадбиркорларга субсидия ажратиш тартиби белгиланди
Ҳукумат қарори билан “Ногиронлиги бўлган шахслар бандлигини таъминлашга кўмаклашиш, уларнинг бандлигини таъминлаш ҳамда меҳнат қилишини қўллаб-қувватлашни рағбатлантириш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди.
Низом ногиронлиги бўлган шахслар бандлигини таъминлаган тадбиркорлар ҳамда хусусий бандлик агентликларига қуйидаги қўллаб қувватлаш чораларини тақдим этиш тартибини белгилайди:
🔹 бандликка кўмаклашиш субсидияси;
🔹 иш ўринларига мослаштириш субсидияси.
Низомга кўра, "Ногиронлиги бўлган шахслар бандлигига кўмаклашиш электрон реестри" ахборот модули юритилади.
Бандликка кўмаклашиш субсидияси қуйидаги талабларга жавоб берадиган тадбиркорларга ажратилади:
🔸 электрон реестрда турган I ва (ёки) II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсни камида 3 ой давомида узлуксиз расмий бандлигини таъминлаган;
🔸 мазкур даврда унга ҳар ойда меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 2 бараваридан кам бўлмаган миқдорда иш ҳақи тўлаган.
💵 Иш ўринларига мослаштириш субсидияси бандлиги таъминланган I ва (ёки) II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар учун сурдотаржимон, психолог ёки ҳамроҳлик хизматини ташкил қилган тадбиркорларга 50 млн сўмгача миқдорда ажратилади.
Субсидиянинг ҳар ойлик миқдори қуйидагича:
▪️сурдотаржимон хизмати учун БҲМнинг 8 баравари;
▪️психолог хизмати учун БҲМнинг 10 баравари;
▪️ҳамроҳлик хизмати учун БҲМнинг 5 баравари.
Тадбиркорлар ушбу субсидияларни олиш учун “Ягона миллий ижтимоий ҳимоя” ахборот тизим ёки ЯИДХП (my.gov.uz) орқали электрон сўровномани тўлдириш орқали мурожаат қилади.

“Жасорат мактаблари”га ўқувчиларни қабул қилиш тартиби белгиланди
“Жасорат мактаблари”га ўқувчиларни қабул қилиш ва ўқув-тарбиявий жараённи ташкил этиш тартиби тўғрисида”ги низом Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди.
Низом “Жасорат мактаблари”га (Жасорат синфлари) ўқувчиларни қабул қилиш ва ўқув-тарбиявий жараённи ташкил этиш тартибини белгилайди.
Жасорат синфларига ўқувчилар белгиланган йиллик қабул квотаси, яъни битта синфга 26 нафар ўқувчидан иборат тарзда 5-синфдан бошлаб қабул қилинади.
Жасорат синфларида ўқиш муддати 7 йилни ташкил қилади.
Жасорат синфларига кириш учун жисмоний тайёргарлик ҳамда тегишли фанлар йўналиши бўйича тест синовлари июль ойида ўтказилади.
Жасорат синфларининг 9-синфини якунлаган ўқувчиларга таянч ўрта таълим тўғрисидаги шаҳодатнома, 11-синфини тамомлаган ўқувчиларга умумий ўрта таълим тўғрисидаги шаҳодатнома берилади.

👍2👎1
ДХХ: Оҳангарон шаҳар ҳокимлигининг мансабдор ходими қўлга олинди
Тошкент вилоятининг Оҳангарон шаҳар ҳокимлигида бўлим бошлиғи лавозимида фаолият юритувчи мансабдор шахс хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда, 1958 й.т. маҳаллий фуқаронинг ишончига кириб, ҳозирда ҳокимият балансига ўтказилиши режалаштирилаётган 3 хонали хонадонни суд тизимидаги танишлари орқали унинг номига расмийлаштириб беришни маълум қилади.
Қўштирноқ ичида холис ёрдам бермоқчи бўлган мазкур мансабдор шахс уйнинг нархини 15 минг АҚШ долларига келишиб ҳамда суд органларидаги танишлари учун 3 минг 500 АҚШ доллари беришини айтиб, жами 18 минг 500 АҚШ доллари талаб қилади.
Аммо, у олдиндан 9 минг 500 АҚШ доллари олган вақтида Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ва ИЖҚКД ҳудудий бошқармаси ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланди.
Ҳозирда ҳокимият вакилига нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди.

🔥7👎2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хўжаободда ИИБ ходимини ўлдирган шахс қўлга олинди
Андижон вилоятининг Хўжаобод туманида содир бўлган мудҳиш ҳодиса юзасидан тергов ишлари олиб борилмоқда. 2025 йил 1 июль куни оила аъзоларига пичоқ билан таҳдид қилган 65 ёшли фуқаро воқеа жойига етиб келган профилактика инспектори, катта лейтенант Абдурасул Абдувалиевга пичоқ билан ҳужум қилган. Олинган оғир жароҳатлар туфайли ИИБ ходими шифохонага етиб боргунча вафот этган.
Ҳодиса содир этган шахс воқеа жойидан қочиб кетган. ИИВ матбуот хизматининг маълум қилишича, 4 июль куни соат 6:30 ларда гумонланувчи Ю.Холбозоров Хўжаобод туманидаги Юксалиш маҳалласининг қабристон ҳудудида, маккапоя ичида яширинган ҳолда топилган. Уни қўлга олиш вақтида ўзини қорин қисмидан пичоқлаб, ўз жонига қасд қилишга уринган. Ҳозирда у шифохонада тиббий кўрикдан ўтказилмоқда.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми "г" банди (ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимига нисбатан қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари бошланган.
Марҳум инспектор давлат мадҳияси садолари остида охирги манзилга кузатилди. Жаноза маросимида ички ишлар органлари ходимлари иштирок этиб, марҳумга ҳарбий эҳтиром кўрсатилди.

👍2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Фарғонада ноқонуний қурилиш ортида қонунбузарликлар яширинми?
EFFECT.UZ таҳририятига Фарғона вилояти Фарғона шаҳри Ифтихор МФЙда истиқомат қилувчи аёлдан мурожаат келиб тушди.
👉 https://effect.uz/6455
👉 Тўлиқ видео
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
EFFECT.UZ таҳририятига Фарғона вилояти Фарғона шаҳри Ифтихор МФЙда истиқомат қилувчи аёлдан мурожаат келиб тушди.
👉 https://effect.uz/6455
👉 Тўлиқ видео
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢4👍3
Ўзбекистонда нодавлат ОТМларни лицензиялаш учун қўшимча талаблар жорий этилди
Вазирлар Маҳкамасининг 403-сонли қарорига мувофиқ, энди нодавлат ОТМ очмоқчи бўлган талабгор:
➖ таълим ташкилотининг концепциясини (номи, мақоми, бошқаруви, йўналишлари, қабул параметрлари, таълим сифати, тўлов миқдори, 5 йиллик ривожланиш режаси ва бошқалар) тақдим этади;
➖ 2 млн доллар эквивалентидаги устав фондини шакллантиради;
➖ 350 минг доллар маблағни депозитга жойлаштиради;
➖ камида 5 минг кв.м таълим биносига эга бўлиши (ёки 5 йиллик ижара шартномасига эга бўлиши) лозим;
➖ илк 5 йилда йиллик фойданинг 80%, кейинги йилларда камида 50%ни ривожлантиришга йўналтиради.
Қарор расмий эълон қилинган санадан 3 ой ўтгач кучга киради.
Ушбу муддатгача лицензия олганлар 2026 йил 1 январгача фаолиятини янги талабларга мослаштириши шарт.

👍1👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Андижонда ИИБ ходимини пичоқлаб қўйган эркак қўлга олинди
Гумонланувчи бугун, 4 июль куни соат тахминан 06:30 ларда Хўжаобод туманида жойлашган «Юксалиш» маҳалласи «Сўқолоқ« қабристонидаги маккапоя ичида яшириниб ётганлиги аниқланган, қўлга олиш жараёнида у ўзининг қорин қисмига пичоқ билан жароҳат етказган ҳамда биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилиб, шифохонага олиб борилган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми «г» банди билан жиноят иши қўзғатилган ҳамда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Муаллиф: Камола Қурбонова

Соғлиқни сақлаш соҳасидаги хизматлар ҳажми 7,4 трлн сўмга етган
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь-май ойларида соғлиқни сақлаш соҳасида кўрсатилган бозор хизматлари ҳажми 7,4 трлн сўмни ташкил этган.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь-май ойларида соғлиқни сақлаш соҳасида кўрсатилган бозор хизматлари ҳажми 7,4 трлн сўмни ташкил этган.
Соғлиқни сақлаш соҳасида хизматларнинг 51,8 % и соғлиқни сақлаш соҳасидаги бошқа хизматларга, 31,7 % и шифохона муассасалари хизматларига ҳамда 16,5 % и эса тиббий амалиёт ва стоматология хизматлари ҳиссасига тўғри келмоқда.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Андижондаги сирли мурда
Андижон шахар 3-микрораёнда, аёл кишининг мурдаси кўчада қонга беланиб ётганлиги ҳақида видео хабарлар тарқалди
Ўша ҳудудда яшовчиларнинг айтишларича, аёлни кимдир қасддан пичоқлаб кетган, бунинг сабаби эса номаълум.
Воқеа жойига тезкор ходимлар етиб келган ва расмий муносабат кутилмоқда.

😢4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қўқонда «N1» тунги клуби раҳбарлари қўлга олинди. Улар фуқарога жиддий тан жароҳати етказган
Тунги клуб раҳбарлари Элёр Мадаминов ва Дониёр Мадаминовга нисбатан жиноят кодексининг 104-моддаси 2-қисми «к» банди билан жиноят иши очилган. Улар ЖПКнинг 221-моддаси тартибида ушланган.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Тунги клуб раҳбарлари Элёр Мадаминов ва Дониёр Мадаминовга нисбатан жиноят кодексининг 104-моддаси 2-қисми «к» банди билан жиноят иши очилган. Улар ЖПКнинг 221-моддаси тартибида ушланган.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍9🔥1
Мирзиёев: Яқин Шарқда тинчликка эришишнинг ягона йўли — адолатли ҳал қилиш ва дипломатия
Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти (ИҲТ) саммити доирасида президент Шавкат Мирзиёев нутқ сўзлади. Давлат раҳбари ўз чиқишида Эрон ва Исроил ўртасида ўт очишни тўхтатиш бўйича эришилган келишувни қўллаб-қувватлашини таъкидлади.
– Ушбу қарорни минтақадаги кескинликни юмшатиш, хавфсизликни тиклаш йўлидаги муҳим қадам сифатида баҳолаймиз, – деди президент.
Шунингдек, Шавкат Мирзиёев барча зиддиятларни дипломатик ва конструктив музокаралар орқали ҳал этиш зарурлигини қайд этди. У ядровий қуролларни тарқатмаслик ва улардан тийилиш халқаро хавфсизликнинг энг долзарб масалаларидан бири эканини алоҳида таъкидлади.
– Дунё ҳамжамиятини ядро қуролидан холи ҳудудлар географиясини кенгайтиришга чақирамиз, – дея билдирди давлат раҳбари.
Президентнинг сўзларига кўра, Фаластин-Исроил зиддиятини адолатли ҳал қилмасдан туриб, Яқин Шарқда барқарор тинчликка эришиб бўлмайди.
– Биз Ғазо секторида ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиш, аҳолига гуманитар ёрдам кўрсатишга ҳеч қандай тўсиқ бўлмаслигини талаб қиламиз. Шунингдек, БМТ резолюцияларига мувофиқ мустақил Фаластин давлатини ташкил этиш тарафдоримиз, – деди Шавкат Мирзиёев.

👍54🔥2
Туркия тиббиёт туризмидан 643 миллион доллар даромад олди
Туркиянинг тиббиёт туризмидаги даромади 2025 йилнинг биринчи чорагида 6,9 фоизга ортиб, 643 миллион 356 минг долларга етди.
👉 https://effect.uz/6457
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Туркиянинг тиббиёт туризмидаги даромади 2025 йилнинг биринчи чорагида 6,9 фоизга ортиб, 643 миллион 356 минг долларга етди.
👉 https://effect.uz/6457
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥5👍3👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзини ФВВ ходими деб таништирган шахслар аҳолидан пул талаб қилмоқда
Ижтимоий тармоқларда тарқалаётган видеоларда махсус формадаги шахслар ўзини Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходими сифатида таништириб, фуқароларни гўёки ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузганликда айблаб, улардан пул талаб қилаётгани акс этган. Мазкур ҳолатлар бўйича Фавқулодда вазиятлар вазирлиги расмий баёнот бериб, аҳолига мурожаат билан чиқди.
Вазирлик маълум қилишича, видеолардаги шахсларнинг уларга ҳеч қандай алоқаси йўқ.
Фуқароларга шундай ҳолатларга дуч келганда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилиш ёки ФВВнинг (95) 772-10-50 ишонч телефонига хабар бериш тавсия этилмоқда.

👍2👎2🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бухоро яҳудийлари ташрифи ва туҳматлар соясида қолган ҳоким
Сўнгги кунларда Хатирчи тумани ҳокими Умид Адизов шахси ижтимоий тармоқлар ва оммавий ахборот майдонида шов-шувли муҳокамалар марказига айланди. Мазкур ҳолат юзасидан «Дунё ўзбеклари» сайти раҳбари, таниқли журналист Исмат Хушов журналистик суриштирув ўтказиб, ижтимоий тармоқларда тарқалаётган иддаолар ва воқелик ўртасидаги зиддиятли жиҳатларга эътибор қаратди. Жумладан, ҳоким автомобилда бир аёлни уриб кетгани ва ҳодиса жойидан қочиб кетгани ҳақида турли даъволар илгари сурилди.
Журналистик таҳлил натижасида маълум бўлишича, воқеа содир бўлган, аёлни уриб юбориш ҳолати тасдиқланган. Бироқ ҳоким ҳодиса жойидан қочмаган, балки ўша заҳотиёқ тўхтаб, ёрдам кўрсатган. Энг муҳими, жабрланувчи аёлнинг ҳолати яхши, у оғир тан жароҳати олмаган. Аёлнинг ўзи ҳам бу ҳақда хотиржамлик билан сўзлаб, ҳодиса юзасидан тушунтириш берган.
Шунингдек, баъзи манбаларда ҳокимнинг спиртли ичимлик истеъмол қилгани ёки ҳодиса вақтида маиший муҳитда бўлгани ҳақидаги иддаолар ҳам тарқалди. Журналистик суриштирув давомида бу даъволар ҳам асоссиз экани, ҳоким ҳеч қандай спиртли ичимлик истеъмол қилмагани ва ҳеч қандай маиший йўлга йўл қўймагани аниқланган.
Шу билан бирга, ҳоким номи атрофидаги муҳокамалар тобора авж олган бир пайтда ижтимоий тармоқларда яна бир мавзу — туманга ташриф буюрган бухоро яҳудийлари ва уларни ҳоким томонидан кутиб олиниши ҳақида турлича, айрим ҳолларда салбий руҳдаги муносабатлар кенг тарқалди. Баъзи фикрларда бундай ташрифларга нисбатан нотўғри сиёсий ва диний талқинлар ҳам кузатилди.
Аслида эса, мазкур ташриф — Хатирчида асрлар давомида умр кечирган бухоро яҳудийларининг бугунги авлодлари томонидан амалга оширилган бўлиб, улар ўз тарихий илдизлари, аждодлар қадамжолари ва маданий меросини зиёрат қилиш, хотирани ардоқлаш мақсадида келган меҳмонлардир. Уларни расман кутиб олиш эса – юртимизга хос бағрикенглик, меҳмондўстлик ва инсонпарварлик анъаналарининг ёрқин ифодасидир.
Ўзбекистонда 130 дан зиёд миллат ва элат вакиллари, 16 та диний конфессия вакиллари тинч-тотув ҳаёт кечираётган бир шароитда бундай ташрифлар табиий ва ижобий ҳолат сифатида баҳоланиши лозим. Қолаверса, бу – мамлакатнинг очиқ, мулоқотга тайёр ва турфа жамият қуришга қаратилган сиёсати амалий тасдиғи саналади.
Шундай экан, бир шахсга нисбатан қилинган туҳматлардан тортиб, бутун жамиятнинг бағрикенгликка асосланган қадриятларига қарши йўналтирилган мутаассиб ёндошувлар — ҳушёрлик, таҳлилчанлик ва холис фикрлар орқали баҳоланиши лозим.
Хулоса қилиб айтганда, ҳар қандай воқеага муносабат билдиришда ҳиссиётга берилмасдан, холис маълумотлар асосида мулоҳаза юритиш – жамиятда соғлом муҳокама муҳитини шакллантириш ва сақлашнинг энг муҳим кафолатларидан биридир.

👎18👍13🔥3😢1