Микроқарз ва автокредитлар бўйича ўртача фоиз ставкалари очиқланди
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан тижорат банклари кесимида микроқарзлар ва автокредитлар бўйича ўртача кредит фоиз ставкалари эълон қилинди.
Маълумотларга кўра, микроқарзлар бўйича ўртача фоиз ставкаси 34,9 фоизни, автокредитлар бўйича эса 24,1 фоизни ташкил этмоқда.
Энг юқори фоизли микроқарзлар “Apex Bank” томонидан (40 фоиз), энг паст фоизли микроқарзлар эса “Алоқабанк” томонидан (21,4 фоиз) таклиф этилмоқда.
Шу билан бирга, аҳолига ажратилаётган кредитлар бўйича (микроқарзлардан ташқари) ўртача фоиз ставкаси яна ўсиб, 23,7 фоизга етди.
Марказий банкнинг таъкидлашича, мазкур маълумотлар фуқароларга банклар таклифларини солиштириш ва ўзларига қулай шартларни танлаш имконини беради.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

😢2
Реклама қонунчилиги бузилган 17 та ҳолат юзасидан молиявий жарималар қўлланди
Рақобат қўмитаси ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан республика миқёсида 20 га яқин субъектлар фаолиятида “Реклама тўғрисида”ги Қонун талабларини бузиш аломатлари аниқланиб, тегишли таъсир чоралари қўлланди.
Оммавий ахборот воситалари, интернет тармоқлари ва ташқи реклама воситаларида жойлаштирилган реклама материалларининг қонунчиликка мувофиқлигини ўрганиш ишлари доимий асосда амалга оширилди.
Ўрганишлар натижасида қуйидаги субъектлар томонидан реклама қонунчилиги бузилган ҳолатлар қайд этилди:
🔹 Қорақалпоғистон – “VORIS GAZ OIL” МЧЖ
🔹 Хоразм – “OSTONA ASL BARAKA” МЧЖ
🔹 Бухоро – “OMAD BUKHARA MAJMUA” МЧЖ
🔹 Навоий – “HUMOYUNSHOX HOTEL” МЧЖ
🔹 Самарқанд – “NIGINA ISMATILLOYEVNA” ХК
🔹 Сурхондарё – “Davr Bank” ХАТБ Термиз БХМ
🔹 Қашқадарё – АЖ “Infinbank” Қашқадарё филиали, АБТ “Tengebank” Қарши БХМ
🔹 Жиззах – “AZIZ OSMON SERVIS” МЧЖ
🔹 Сирдарё – “TIRE WORLD” МЧЖ
🔹 Тошкент вилояти – “GGM AND JEM” МЧЖ, “IDEA CONCEPT GROUP” МЧЖ, “MOON TRAVEL” МЧЖ
🔹 Наманган – “UMRA CONSALTING XIZMATI” МЧЖ, “AL-SAFO TOUR” МЧЖ
Мазкур субъектлар бўйича Рақобат қўмитасининг ҳудудий бошқармалари ҳузуридаги Махсус комиссия томонидан Вазирлар Маҳкамасининг 225-сонли қарорига мувофиқ иш қўзғатилиб, 17 та ҳолатда молиявий жарималар қўллаш бўйича қарорлар қабул қилинди.
Шунингдек, қонунбузилиш ҳолатларини бартараф этиш ва келгусида бундай ҳолатларга йўл қўймаслик юзасидан аниқ кўрсатмалар берилди.

🔥1
VMQ-403 Nodavlat ta'lim 30062025_250703_102907.pdf
1.4 MB
Нодавлат олий таълим муассасалари учун лицензиялаш тартибида қўшимча талаблар белгиланди
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 403-сонли қарорига мувофиқ, нодавлат олий таълим муассасасини очиш учун талабгорлар учун янги қўшимча талаблар жорий этилди.
Эндиликда лицензия олиш учун ариза берувчи қуйидаги шартларни бажариши зарур:
🔹 Таълим муассасасининг тўлиқ концепцияси (номи, мақоми, бошқарув тузилмаси, таълим йўналишлари, қабул параметрлари, таълим сифати, ўқув тўлови миқдори, 5 йиллик ривожланиш режаси ва бошқалар) тақдим этилиши;
🔹 Камида 2 миллион АҚШ доллари эквивалентида устав фонди шакллантирилиши;
🔹 350 минг доллар миқдорида маблағ махсус депозитга жойлаштирилиши;
🔹 Камида 5 минг квадрат метрлик таълим биносига эгалик қилиш ёки 5 йилдан кам бўлмаган муддатга ижара шартномасига эга бўлиш;
🔹 Илк 5 йил мобайнида йиллик фойданинг 80 фоизини, кейинги йилларда эса камида 50 фоизини таълим муассасасини ривожлантиришга йўналтириш мажбуриятини олиш.
Қарор расмий эълон қилинган санадан 3 ой ўтгач кучга киради. Шу билан бирга, ушбу муддатгача лицензия олган нодавлат ОТМлар 2026 йил 1 январгача ўз фаолиятини янги талабларга мослаштириши шарт.

👍1👎1
Тошкент вилоятида сифатсиз дори воситалари ва буюмларининг савдосига чек қўйилди
Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ҳамда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ҳамкорлигида Зангиота туманида тезкор тадбир ўтказилди.
Унда Тошкент шаҳрида яшовчи, 1996 й.т. шахс сифатини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган 9 минг 500 дона "Менавазин", 1300 дона "Глицерин" ва 2 минг дона "Метралин" дори воситалари ҳамда инфузион эритмалар қуйиш учун мўлжалланган 56 минг 880 дона система тиббий буюмларини жами 9 минг 700 АҚШ доллари ва 2 млн 550 минг сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Текширув давомида "Глицерин" суюқлиги қўлбола усулда тайёрланиб, қадоқланганлиги маълум бўлди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги "Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги" Давлат марказининг тегишли хулосасига кўра, мазкур тиббий дори воситалари ва буюмларини республика ҳудудида сотиш, ташиш ва амалиётда қўллаш тақиқланади.
Ҳолат юзасидан мазкур фуқарога нисбатан Жиноят кодексининг 1863-моддаси 2-қисми "а" банди билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

👍1🔥1
Таянч ихтисослаштирилган мактабларга қабул имтиҳонлари 10–12 июль кунлари ўтказилади
2025 йил 10–12 июль кунлари Таянч ихтисослаштирилган мактабларга қабул имтиҳонлари ўтказилиши режалаштирилган.
Имтиҳонлар барча ҳудудларда — Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида ташкил этилади. Бу эса талабгорлар ўз яшаш жойларида иштирок этишлари мумкинлигини билдиради — улар учун Тошкентга келиш талаб этилмайди.
Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган мактаб ҳамда унинг Нукус, Андижон, Бухоро, Фарғона, Гулистон, Жиззах, Самарқанд ва Урганч шаҳарларидаги филиаллари учун қабул имтиҳонлари бир вақтда бўлиб ўтади.
Талабгорларга имтиҳон топшириқларини бажариш учун 105 дақиқа вақт берилади. Шу билан бирга, жавоблар варағини тўлдириш учун алоҳида қўшимча вақт ажратилмайди.
Имтиҳон рухсатномасини юклаб олиш учун талабгорлар аризада кўрсатган телефон рақамларига махсус SMS-хабарнома юборилади. Рухсатномани шахсий кабинет орқали юклаб олиш мумкин бўлади. Унда имтиҳон ўтказиладиган жой ва вақт ҳақида аниқ маълумотлар кўрсатилади.

👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда банк ҳисобидан 90 минг доллар ўғирлаган жиноий гуруҳ қўлга олинди
2025 йил 18 июнь куни Тошкент шаҳрида бир неча шахс посттерминал орқали сохта маълумот киритиш орқали Tenge Bank’ка тегишли банк картасидан 90 000 АҚШ долларини нақд пулга айлантириб, қонунга хилоф равишда ўзлаштириб юборишган.
Мазкур ҳолат юзасидан ички ишлар органлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир натижасида, жиноий гуруҳнинг барча 9 нафар аъзоси қўлга олинди.
Тинтув жараёнларида ашёвий далил сифатида 12 дона мобил телефон, 9 та банк картаси, посттерминал қурилмаси, 36 495 АҚШ доллари ҳамда 1 670 000 сўм маблағ мусодара қилинди.
Айни пайтда мазкур иш юзасидан терговгача бўлган суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

🔥2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қоракўлда арзон кўмир тарқатиш ортидан суиистеъмолчиликлар келиб чиқмоқда
Таҳририятимизга келиб тушган мурожаатга кўра, Бухоро вилояти Қоракўл туманида аҳоли, мактаб ва боғчаларга мўлжалланган арзон кўмир тарқатиш жараёнида жиддий суиистеъмолчилик ҳолатлари кузатилмоқда.
Маълумот учун, Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 29 сентябрдаги 551-сонли қарорига асосан, табиий газ етиб бормаган чекка ҳудудларда истиқомат қилувчи аҳоли ҳамда ижтимоий соҳа объектларига бюджет ҳисобидан арзон нархларда кўмир етказиб бериш тартиби жорий қилинган. Мазкур қарор юксак инсонпарварлик асосида қабул қилинган бўлиб, аҳолининг ҳаёт сифатини оширишга хизмат қилиши лозим эди.
Бироқ ихтиёримизга келиб тушган мурожаатда қайд этилишича, Қоракўл туманидаги кўмир тарқатиш шохобчаси айрим манфаатпараст шахслар қўлида қолиб, улар томонидан бир нечта коррупцион схемалар йўлга қўйилган:
Кўмир тўкиладиган майдонга аввалдан қум ва шағал ёздирилиб, кейинчалик у кўмир билан аралаштирилиб тарқатилмоқда;
15 тонна ёкка мўлжалланган юк машиналари расман 12,5 тонна деб кўрсатилиб, қолган оғирлик "ортиқча" кўмир сифатида ноқонуний сотилмоқда;
Келган кўмирнинг йирик бўлаклари ажратилиб, 1 килоси 1000 сўмдан пулга сотилаётгани айтилади.
Мурожаатда айтилишича, ҳужжатларда тарқатилган деб кўрсатилган бўлса-да, ҳозирда шохобча ҳудудида тахминан 200 тоннадан ортиқ кўмир сақланмоқда. Бу ортиқча миқдор юқорида зикр этилган сохтакорликлар натижасида юзага келган бўлиши мумкин.
Аҳоли ва ижтимоий объектлар эса, ўз навбатида, керакли миқдордаги ва сифатли ёқилғидан маҳрум қолмоқда. Бу эса, қиш фаслида катта муаммолар келтириб чиқариши мумкин.
Бу борада мутасадди ташкилотлардан изоҳ кутиб қоламиз.
Сизда ҳам муаммо борми? @Effectgamurojaat ботига ёки +998971663232 рақамига қўнғироқ қилинг.
Муаллиф: Камола Қурбонова

😢5👎4👍2
Диогу Жота ва унинг укаси автоҳалокат натижасида ҳалок бўлди
Португалия ва “Ливерпуль” ҳужумчиси Диегу Жота ва унинг укаси Андре автоҳалокат натижасида ҳалок бўлишди. Мазкур машъум хабарни бир қатор испан нашрлари, хусусан “Ливерпуль” ҳам тасдиқлади.
Ушбу ҳодиса тунги соат 00:30 атрофида A-52 трассасининг 65-чақириқ қисмида, Самора ҳудида содир бўлган.
Гувоҳларга кўра, Жота бир машинани қувиб ўтаётган вақтида бошқарувни йўқотган ва автоулов йўл четига чиқиб кетган. Натижада ёнғин юзага келиб, салондаги йўловчилар тириклайин ёниб кетган.
Қайд этиш керак, Диегу 22 июнь куни Руте Кардосо билан оила қурганди...
Маълумот ўрнида, португалиялик футболчи фаолияти давомида “Пасуш де Ферейра”, “Порту”, “Атлетико”, “Вулверхэмптон” ва “Ливерпуль” каби жамоалар сафида тўп сурган.

“Ливерпуль» футбол клуби Диогу Жотанинг фожиали вафотидан қаттиқ қайғуда. Ҳозирча клуб ҳеч қандай қўшимча изоҳ бермайди”, - дейилади “қизиллар” баёнотида.
Қайд этиш керак, Диегу 22 июнь куни Руте Кардосо билан оила қурганди...
Маълумот ўрнида, португалиялик футболчи фаолияти давомида “Пасуш де Ферейра”, “Порту”, “Атлетико”, “Вулверхэмптон” ва “Ливерпуль” каби жамоалар сафида тўп сурган.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢9
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Самарқанд яна бир катта тадбирга мезбонлик қилмоқда
Бугун, 3 июль куни Самарқанд шаҳрида “Ипак йўли” Бутунжаҳон сайёҳлик иттифоқи мулоқоти (“WTA Silk Road Dialogue”) бўлиб ўтмоқда. Тадбир Ўзбекистон Туризм қўмитаси ва Бутунжаҳон сайёҳлик иттифоқи (WTA) томонидан Хитой Халқ Республикаси Маданият ва туризм вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги кўмагида ташкил этилмоқда.
Шунингдек, Rocket DMC Uzbekistan, Silk Road Samarkand, Хитой сайёҳлик агентликлари уюшмаси ва бошқа ҳамкорлар билан ҳамкорликда ўтказилди.
Ипак йўлидаги мулоқот Бутунжаҳон сайёҳлик иттифоқининг асосий йиллик тадбирини ташкил этиб, у сайёҳлик соҳасида халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш, инновацион ечимлар алмашиш, истеъдодларни ривожлантириш, қишлоқ ҳудудларини қайта жонлантириш ва маданий интеграцияга қаратилган.

😢2👎1
Тошкентда “Долзарб 90 кун” лойиҳаси доирасидаги ишлар ОАВ эътиборида
Айни дамда ОАВ вакиллари ва блогерлар Тошкент шаҳар ҳокимлигининг навбатдаги пресс-турига етиб келишди.
Мазкур пресс-турда "Долзарб 90 кун" лойиҳаси доирасида бажарилаётган ишлар билан таништирилади.
Унда:
• Лойиҳа доирасида ташкил этилган тўгараклар фаолияти
• Лойиҳада иштирок этаётган ўқитувчи ва ўқувчиларнинг фикрлари
• Эришилган ютуқлар
• Ҳунар тўгараклари ва уларнинг самараси
ҳақида батафсил маълумот оласиз.
Муаллиф: Гулбиби Эшматова

😢4👎1
Anorbank акциядори Парижда ўғирлаб кетилди – банк воқеага изоҳ берди
23 июнь куни Франция пойтахти Парижда Anorbank’нинг ягона акциядори, ўзбекистонлик 48 ёшли молиячи Қаҳрамонжон Олимов ўғирлаб кетилди.
Le Monde нашри хабарига кўра, 23 июнь куни Франция пойтахти Парижда Anorbank’нинг ягона акциядори, ўзбекистонлик 48 ёшли молиячи Қаҳрамонжон Олимов ўғирлаб кетилди. Кейинчалик у товон пули тўланганидан сўнг озод этилган.
Юз берган воқеа жамоатчиликда катта қизиқиш уйғотди. Шу муносабат билан Anorbank расмий баёнот билан чиқди.
Банк таъкидлашича, ушбу ҳодиса шахсий ва корпоратив бўлмаган хусусиятга эга бўлиб, Anorbank’нинг операцион фаолиятига ҳеч қандай алоқаси йўқ.
— дейилади банк баёнотида.
Шунингдек, банк ОАВ ва блогерлардан ахлоқий меъёрларга амал қилишни, шахсий ҳаёт дахлсизлигини ҳурмат қилишни ва текширилмаган маълумотларни тарқатмасликни сўради.
Ортиқча муҳокамалар ва асоссиз маълумотлар расмий тергов жараёнига ҳам, жабрланувчининг шахсий ҳаётига ҳам салбий таъсир кўрсатиши мумкинлиги уқтирилди.

«Anorbank ўз фаолиятини одатдаги тартибда давом эттирмоқда. Барча бўлимлар, хизматлар ва рақамли каналлар тўлиқ ишламоқда. Жорий ва стратегик лойиҳалар белгиланган режалар асосида амалга оширилмоқда»,
— дейилади банк баёнотида.
Шунингдек, банк ОАВ ва блогерлардан ахлоқий меъёрларга амал қилишни, шахсий ҳаёт дахлсизлигини ҳурмат қилишни ва текширилмаган маълумотларни тарқатмасликни сўради.
Ортиқча муҳокамалар ва асоссиз маълумотлар расмий тергов жараёнига ҳам, жабрланувчининг шахсий ҳаётига ҳам салбий таъсир кўрсатиши мумкинлиги уқтирилди.
«Anorbank барқарор, профессионал ва масъулиятли молиявий ҳамкор сифатида ҳар бир мижоз ишончини оқлашга содиқ қолмоқда. Бизга билдирилаётган ҳамдардлик ва қўллаб-қувватлов учун мижозлар, ҳамкорлар ва жамоатчиликка миннатдорчилик билдирамиз»,— дейилади баёнотда.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎4🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Фермерлар учун яна жарима ва уч карра солиқ
Ўзбекистонда фермерлар учун жазо ва мажбурият чоралари навбатдаги марта кучайтирилмоқда.
Эндиликда дала, ариқ ва зовур чет майдонларига экин экмаган фермер хўжаликлари учун 10 БҲМ миқдорда жарима қўлланилади, шунингдек, айбдор кўрилганлар учун уларнинг бутун ер майдонига ер солиғи 3 карра оширилади (айтайлик, ярим гектар чет майдонига экин экмаган фермер 200 гектар майдонига 3 карра солиқ тўлашга мажбур бўлади).

👎30😢3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Хивада "Қовун сайли" фестивали ўтказилади
Ўзбекистоннинг туризм салоҳиятини янада кенг тарғиб этиш, айниқса, Хоразм вилоятига ташриф буюрувчи маҳаллий ва хорижий сайёҳлар сонини ошириш мақсадида жорий йилнинг 8–10 август кунлари Хива шаҳридаги “Ичан қалъа” ва “Арда Хива” туризм мажмуаларида анъанавий “Қовун сайли” фестивали бўлиб ўтади.
Туризм қўмитаси ва Хоразм вилояти ҳокимлиги ҳамкорлигида ташкил этилаётган ушбу фестивалда вилоятнинг барча туман ва шаҳарлари ўз ҳудудларида етиштирилган ширин қовунларнинг кўргазма-савдосини ўтказади. Павилонлар ҳудудий ранг-баранглик асосида байрамона безатилади.
Шунингдек, театрлаштирилган саҳна кўринишлари, қўғирчоқ театри ва миллий либослар намойиши, миллий таомлар, Хоразм нонлари ва ҳунармандчилик маҳсулотлари кўргазмалари, фольклор жамоаларнинг жонли ижро чиқишлари, маҳорат дарслари, тасвирий ва амалий санъат намойишлари ташкил этилади.
Фаол иштирок этганлар Хоразм вилояти ҳокимлиги ва ҳомийлар томонидан турли номинациялар бўйича қимматбаҳо совғалар билан тақдирланади.
Фестиваль доирасидаги асосий тадбирлар 8–9 август кунлари “Ичан қалъа”да, 10 август куни эса “Арда Хива”да маҳаллий ва хорижий юлдузлар иштирокидаги гала концертлар билан ўтказилади.

👍2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Anorbank акциядори Парижда ўғирлаб кетилгани ҳолати юзасидан изоҳ берди
23 июнь куни Парижда Anorbank’нинг ягона акциядори, ўзбекистонлик 48 ёшли молиячи Қаҳрамонжон Олимов ўғирлаб кетилди. Le Monde маълумотига кўра, товон пули тўланганидан сўнг у озод этилган.
Воқеа жамоатчиликда катта қизиқиш уйғотди. Шу муносабат билан Anorbank расмий баёнот бериб, ҳодиса шахсий хусусиятга эга эканини ва банкнинг операцион фаолиятига ҳеч қандай таъсир қилмаслигини маълум қилди.
Банк ОАВ ва блогерлардан ахлоқий меъёрларга риоя қилиш, шахсий ҳаёт дахлсизлигини ҳурмат қилиш ва текширилмаган маълумотлардан воз кечишни сўради.
Шунингдек, ортиқча муҳокамалар расмий тергов ва жабрланувчининг шахсий ҳаётига салбий таъсир кўрсатиши мумкинлиги қайд этилди.
— дейилади баёнот якунида.

«Anorbank ўз ишини одатдаги тартибда давом эттирмоқда. Барча бўлимлар ва рақамли каналлар барқарор ишлаяпти»,— дейилади баёнотда.
Банк ОАВ ва блогерлардан ахлоқий меъёрларга риоя қилиш, шахсий ҳаёт дахлсизлигини ҳурмат қилиш ва текширилмаган маълумотлардан воз кечишни сўради.
Шунингдек, ортиқча муҳокамалар расмий тергов ва жабрланувчининг шахсий ҳаётига салбий таъсир кўрсатиши мумкинлиги қайд этилди.
«Anorbank мижозлар ва ҳамкорлар ишончини оқлашга содиқ қолмоқда»,
— дейилади баёнот якунида.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент вилоятида давлат рўйхатидан ўтмаган кўп қаватли уй қурилиши тўхтатилди
Тошкент вилояти Қуйи Чирчиқ туманида рухсатсиз равишда қурилаётган кўп қаватли турар жой биносининг айрим блоклари бўйича ноқонуний ҳолатлар аниқланди ва қурилиш ишлари тўхтатилди.
Ўтказилган мониторинг жараёнида ушбу объект давлат рўйхатидан ўтказилмагани, белгиланган тартибдаги лойиҳа-смета ҳужжатларисиз ҳамда назоратсиз равишда қурилаётгани маълум бўлди.
Шунингдек, қурилишнинг бошқа қисмларида ишчилар хавфсизлиги талаб даражасида таъминланмагани, бетон конструкцияларда жиддий нуқсонлар — ғоваклар мавжудлиги ва пойдевор қисмида сув тўплангани қайд этилди.
Ҳозирда тегишли мутасадди ташкилотлар томонидан ушбу ҳолат юзасидан ҳуқуқий чоралар кўрилмоқда.

👍3
Ипотека субсидиялари учун аризалар 10 июлдан қабул қилинади
2025 йил учун белгиланган мақсадли кўрсаткичлар доирасида ипотека кредитлари бўйича субсидиялар ажратилиши учун аризаларни қабул қилиш 2025 йил 10 июль куни соат 09:00 дан бошланади.
Субсидия олиш учун фуқаролар:
🔹 Давлат хизматлари марказларига бевосита мурожаат қилишлари мумкин;
🔹 ёки электрон тарзда my.gov.uz портали орқали ариза юборишлари мумкин.
Ариза топширувчи ва (зарур ҳолда) аризада кўрсатилган яқин қариндошларининг ўртача ойлик даромади қуйидаги меъёрлар доирасида бўлиши талаб этилади:
▪️ Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда — 3,12 млн сўмдан 9,24 млн сўмгача;
▪️ Тошкент шаҳрида — 3,12 млн сўмдан 10,63 млн сўмгача.
Субсидиялар 2025 йил учун белгиланган хабарномаларнинг фойдаланилмаган қисми ҳисобидан ажратилади.

“Sevimli” телеканали муаллифлик ҳуқуқини бузгани учун жаримага тортилди
Адлия вазирлиги хабарига кўра, “Sevimli” телеканали муаллифлик ҳуқуқини бузгани сабабли маъмурий жавобгарликка тортилди.
Таъкидланишича, муаллиф Р. Худойбердиевга тегишли мусиқий асарлар телеканал томонидан бир нечта теленовеллаларда муаллифнинг розилигисиз ва шартнома тузмасдан фойдаланилган ҳамда ушбу видеолар Splay ва YouTube платформаларига жойлаштирилган.
Миробод туман суди мазкур ҳолат юзасидан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 177−1-моддаси 1-қисмига асосан телеканалга нисбатан жарима жазосини қўллади.
Маълумот учун, амалдаги қонунчиликка мувофиқ, муаллиф қонунбузардан етказилган зарар ўрнини қоплаш ўрнига 20 БҲМдан 1000 БҲМгача (тақрибан 7,5 млн сўмдан 375 млн сўмгача) товон тўлашни талаб қилиш ҳуқуқига эга.

👍5👎1
EFFECT.UZ | Расмий канал
⚡️Хоразмда судья олган порасини қайтараётганда ушланди Олий суд ташаббуси билан ҳуқуқни мухофаза қилувчи орган ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда жиноят ишлари бўйича Янгиариқ туман судининг тергов судьяси М. С. фуқаро О. Р.га оид жиноят иши бўйича…
Янгиариқда ушланган тергов судяси иши бўйича қўшимча маълумот берилди
Жиноят ишлари бўйича Янгиариқ туман судининг тергов судьяси Музаффар Самандаров Урганч шаҳрида яшовчи фуқарога нисбатан ЖИБ Тупроққалъа туман судида кўрилаётган, Жиноят Кодексининг 210-моддаси билан қўзғатилган жиноят ишини ваколатли ҳамкасблари орқали унинг фойдасига ҳал қилиб, оқлов ҳукмини чиқартириб бериш эвазига 15 минг АҚШ доллари талаб қилган.
Шундан сўнг, тергов судьяси 2 минг АҚШ долларини нақд пулда ва 24 млн. сўмни эса пластик карта орқали олади. Аммо, берган ваъдасининг устидан чиқмаган судья муқаддам олган пулларини қайтарган вақтида ДХХ, Олий суд ва Бош прокуратура ходимлари томонидан қўлга олинган.
Ҳозирда Бош прокуратура томонидан унга нисбатан Жиноят Кодексининг 168 ва 211-моддаси билан жиноят иши кўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

🔥4