Бокунинг марказида “Ўзбекистон боғи” бунёд этилади
Озарбайжонга давлат ташрифи доирасида Президент Шавкат Мирзиёев Боку шаҳрида «Ўзбекистон боғи»га тамал тоши қўйиш маросимида иштирок этди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Янги боғ пойтахт Бокунинг нуфузли ва жадал ривожланаётган “Оқ шаҳар” мавзесида жойлашади. Лойиҳага мувофиқ, 8,5 гектар майдонда Ўзбекистоннинг бой маданияти ва миллий анъаналарини акс эттирувчи йирик мажмуа барпо этилади.
Боғ ҳудудида юртимиз меъморий ёдгорликларининг нусхалари, сайилгоҳлар, кўплаб яшил ҳудудлар, меҳмонхона, савдо ва кўнгилочар масканлар ташкил этилиши режалаштирилган. Иншоотларнинг қурилишида ва безагида ўзбек миллий меъморчилиги ва анъанавий нақшлардан фойдаланилади.
Маросимда Ўзбекистон ва Озарбайжон раҳбарлари биргаликда боғ пойдеворига рамзий капсула қўйиб, мазкур муҳим лойиҳанинг амалий босқичини бошлаб берди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

👍63
Автобус бекати бузилиб, қайта қурилмаган — аҳоли ноқулайликка дуч келмоқда
Effect.uz таҳририятига Тошкент шаҳридан келиб тушган мурожаатга кўра, Олмазор туманида жойлашган Қорақамиш 2/5 маҳалласи, Чиғатой стадиони олдидаги автобус бекати бузиб ташланган, аммо ўрнига янгиси қуриб берилмаган.
Маҳаллий аҳолининг таъкидлашича, бекатнинг йўқлиги кундалик ҳаётда катта ноқулайликлар туғдирмоқда. Шунингдек, атрофдаги дарахтлар суғорилмагани сабабли қуриб қолгани қайд этилмоқда.
Effect.uz мазкур ҳолат юзасидан масъул шахслардан расмий изоҳ кутиб қолади.

👍5😢3🔥2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасида стратегик ҳамкорлик янги босқичга кўтарилди
Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида бўлиб ўтган учрашувлар давомида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев Олий давлатлараро кенгашнинг иккинчи йиғилиши қарорини қабул қилдилар.
Музокаралар якунлари бўйича қатор муҳим икки томонлама ҳужжатлар имзоланди, жумладан:
🔹 2025–2029 йилларда Иттифоқчилик муносабатларини амалга ошириш бўйича "йўл харитаси";
🔹 Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, фан, касб-ҳунар ва олий таълим соҳаларида ҳамкорликка оид ҳукуматлараро битимлар;
🔹 2025–2026 йилларга мўлжалланган саноат кооперацияси дастури ҳамда 2030 йилгача товар айирбошлаш ҳажмини 1 миллиард долларга етказиш режаси;
🔹 Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат таъминоти соҳаларидаги ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган 2025–2027 йилларга мўлжалланган амалий ҳаракатлар режаси;
🔹 Ижтимоий ҳимоя соҳасидаги ҳамкорлик бўйича чора-тадбирлар режаси;
🔹 Кемачилик ва кемасозлик соҳасида ҳамкорлик тўғрисида баённома.
Шунингдек, Тошкент вилояти ва Сумгаит, Навоий ва Габала шаҳарлари ўртасида биродарлик муносабатлари ўрнатилди.

👍1
Микроқарз ва автокредитлар бўйича ўртача фоиз ставкалари очиқланди
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан тижорат банклари кесимида микроқарзлар ва автокредитлар бўйича ўртача кредит фоиз ставкалари эълон қилинди.
Маълумотларга кўра, микроқарзлар бўйича ўртача фоиз ставкаси 34,9 фоизни, автокредитлар бўйича эса 24,1 фоизни ташкил этмоқда.
Энг юқори фоизли микроқарзлар “Apex Bank” томонидан (40 фоиз), энг паст фоизли микроқарзлар эса “Алоқабанк” томонидан (21,4 фоиз) таклиф этилмоқда.
Шу билан бирга, аҳолига ажратилаётган кредитлар бўйича (микроқарзлардан ташқари) ўртача фоиз ставкаси яна ўсиб, 23,7 фоизга етди.
Марказий банкнинг таъкидлашича, мазкур маълумотлар фуқароларга банклар таклифларини солиштириш ва ўзларига қулай шартларни танлаш имконини беради.

😢2
Реклама қонунчилиги бузилган 17 та ҳолат юзасидан молиявий жарималар қўлланди
Рақобат қўмитаси ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан республика миқёсида 20 га яқин субъектлар фаолиятида “Реклама тўғрисида”ги Қонун талабларини бузиш аломатлари аниқланиб, тегишли таъсир чоралари қўлланди.
Оммавий ахборот воситалари, интернет тармоқлари ва ташқи реклама воситаларида жойлаштирилган реклама материалларининг қонунчиликка мувофиқлигини ўрганиш ишлари доимий асосда амалга оширилди.
Ўрганишлар натижасида қуйидаги субъектлар томонидан реклама қонунчилиги бузилган ҳолатлар қайд этилди:
🔹 Қорақалпоғистон – “VORIS GAZ OIL” МЧЖ
🔹 Хоразм – “OSTONA ASL BARAKA” МЧЖ
🔹 Бухоро – “OMAD BUKHARA MAJMUA” МЧЖ
🔹 Навоий – “HUMOYUNSHOX HOTEL” МЧЖ
🔹 Самарқанд – “NIGINA ISMATILLOYEVNA” ХК
🔹 Сурхондарё – “Davr Bank” ХАТБ Термиз БХМ
🔹 Қашқадарё – АЖ “Infinbank” Қашқадарё филиали, АБТ “Tengebank” Қарши БХМ
🔹 Жиззах – “AZIZ OSMON SERVIS” МЧЖ
🔹 Сирдарё – “TIRE WORLD” МЧЖ
🔹 Тошкент вилояти – “GGM AND JEM” МЧЖ, “IDEA CONCEPT GROUP” МЧЖ, “MOON TRAVEL” МЧЖ
🔹 Наманган – “UMRA CONSALTING XIZMATI” МЧЖ, “AL-SAFO TOUR” МЧЖ
Мазкур субъектлар бўйича Рақобат қўмитасининг ҳудудий бошқармалари ҳузуридаги Махсус комиссия томонидан Вазирлар Маҳкамасининг 225-сонли қарорига мувофиқ иш қўзғатилиб, 17 та ҳолатда молиявий жарималар қўллаш бўйича қарорлар қабул қилинди.
Шунингдек, қонунбузилиш ҳолатларини бартараф этиш ва келгусида бундай ҳолатларга йўл қўймаслик юзасидан аниқ кўрсатмалар берилди.

🔥1
VMQ-403 Nodavlat ta'lim 30062025_250703_102907.pdf
1.4 MB
Нодавлат олий таълим муассасалари учун лицензиялаш тартибида қўшимча талаблар белгиланди
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 403-сонли қарорига мувофиқ, нодавлат олий таълим муассасасини очиш учун талабгорлар учун янги қўшимча талаблар жорий этилди.
Эндиликда лицензия олиш учун ариза берувчи қуйидаги шартларни бажариши зарур:
🔹 Таълим муассасасининг тўлиқ концепцияси (номи, мақоми, бошқарув тузилмаси, таълим йўналишлари, қабул параметрлари, таълим сифати, ўқув тўлови миқдори, 5 йиллик ривожланиш режаси ва бошқалар) тақдим этилиши;
🔹 Камида 2 миллион АҚШ доллари эквивалентида устав фонди шакллантирилиши;
🔹 350 минг доллар миқдорида маблағ махсус депозитга жойлаштирилиши;
🔹 Камида 5 минг квадрат метрлик таълим биносига эгалик қилиш ёки 5 йилдан кам бўлмаган муддатга ижара шартномасига эга бўлиш;
🔹 Илк 5 йил мобайнида йиллик фойданинг 80 фоизини, кейинги йилларда эса камида 50 фоизини таълим муассасасини ривожлантиришга йўналтириш мажбуриятини олиш.
Қарор расмий эълон қилинган санадан 3 ой ўтгач кучга киради. Шу билан бирга, ушбу муддатгача лицензия олган нодавлат ОТМлар 2026 йил 1 январгача ўз фаолиятини янги талабларга мослаштириши шарт.

👍1👎1
Тошкент вилоятида сифатсиз дори воситалари ва буюмларининг савдосига чек қўйилди
Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ҳамда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ҳамкорлигида Зангиота туманида тезкор тадбир ўтказилди.
Унда Тошкент шаҳрида яшовчи, 1996 й.т. шахс сифатини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган 9 минг 500 дона "Менавазин", 1300 дона "Глицерин" ва 2 минг дона "Метралин" дори воситалари ҳамда инфузион эритмалар қуйиш учун мўлжалланган 56 минг 880 дона система тиббий буюмларини жами 9 минг 700 АҚШ доллари ва 2 млн 550 минг сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Текширув давомида "Глицерин" суюқлиги қўлбола усулда тайёрланиб, қадоқланганлиги маълум бўлди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги "Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги" Давлат марказининг тегишли хулосасига кўра, мазкур тиббий дори воситалари ва буюмларини республика ҳудудида сотиш, ташиш ва амалиётда қўллаш тақиқланади.
Ҳолат юзасидан мазкур фуқарога нисбатан Жиноят кодексининг 1863-моддаси 2-қисми "а" банди билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

👍1🔥1
Таянч ихтисослаштирилган мактабларга қабул имтиҳонлари 10–12 июль кунлари ўтказилади
2025 йил 10–12 июль кунлари Таянч ихтисослаштирилган мактабларга қабул имтиҳонлари ўтказилиши режалаштирилган.
Имтиҳонлар барча ҳудудларда — Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида ташкил этилади. Бу эса талабгорлар ўз яшаш жойларида иштирок этишлари мумкинлигини билдиради — улар учун Тошкентга келиш талаб этилмайди.
Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган мактаб ҳамда унинг Нукус, Андижон, Бухоро, Фарғона, Гулистон, Жиззах, Самарқанд ва Урганч шаҳарларидаги филиаллари учун қабул имтиҳонлари бир вақтда бўлиб ўтади.
Талабгорларга имтиҳон топшириқларини бажариш учун 105 дақиқа вақт берилади. Шу билан бирга, жавоблар варағини тўлдириш учун алоҳида қўшимча вақт ажратилмайди.
Имтиҳон рухсатномасини юклаб олиш учун талабгорлар аризада кўрсатган телефон рақамларига махсус SMS-хабарнома юборилади. Рухсатномани шахсий кабинет орқали юклаб олиш мумкин бўлади. Унда имтиҳон ўтказиладиган жой ва вақт ҳақида аниқ маълумотлар кўрсатилади.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда банк ҳисобидан 90 минг доллар ўғирлаган жиноий гуруҳ қўлга олинди
2025 йил 18 июнь куни Тошкент шаҳрида бир неча шахс посттерминал орқали сохта маълумот киритиш орқали Tenge Bank’ка тегишли банк картасидан 90 000 АҚШ долларини нақд пулга айлантириб, қонунга хилоф равишда ўзлаштириб юборишган.
Мазкур ҳолат юзасидан ички ишлар органлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир натижасида, жиноий гуруҳнинг барча 9 нафар аъзоси қўлга олинди.
Тинтув жараёнларида ашёвий далил сифатида 12 дона мобил телефон, 9 та банк картаси, посттерминал қурилмаси, 36 495 АҚШ доллари ҳамда 1 670 000 сўм маблағ мусодара қилинди.
Айни пайтда мазкур иш юзасидан терговгача бўлган суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

🔥2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қоракўлда арзон кўмир тарқатиш ортидан суиистеъмолчиликлар келиб чиқмоқда
Таҳририятимизга келиб тушган мурожаатга кўра, Бухоро вилояти Қоракўл туманида аҳоли, мактаб ва боғчаларга мўлжалланган арзон кўмир тарқатиш жараёнида жиддий суиистеъмолчилик ҳолатлари кузатилмоқда.
Маълумот учун, Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 29 сентябрдаги 551-сонли қарорига асосан, табиий газ етиб бормаган чекка ҳудудларда истиқомат қилувчи аҳоли ҳамда ижтимоий соҳа объектларига бюджет ҳисобидан арзон нархларда кўмир етказиб бериш тартиби жорий қилинган. Мазкур қарор юксак инсонпарварлик асосида қабул қилинган бўлиб, аҳолининг ҳаёт сифатини оширишга хизмат қилиши лозим эди.
Бироқ ихтиёримизга келиб тушган мурожаатда қайд этилишича, Қоракўл туманидаги кўмир тарқатиш шохобчаси айрим манфаатпараст шахслар қўлида қолиб, улар томонидан бир нечта коррупцион схемалар йўлга қўйилган:
Кўмир тўкиладиган майдонга аввалдан қум ва шағал ёздирилиб, кейинчалик у кўмир билан аралаштирилиб тарқатилмоқда;
15 тонна ёкка мўлжалланган юк машиналари расман 12,5 тонна деб кўрсатилиб, қолган оғирлик "ортиқча" кўмир сифатида ноқонуний сотилмоқда;
Келган кўмирнинг йирик бўлаклари ажратилиб, 1 килоси 1000 сўмдан пулга сотилаётгани айтилади.
Мурожаатда айтилишича, ҳужжатларда тарқатилган деб кўрсатилган бўлса-да, ҳозирда шохобча ҳудудида тахминан 200 тоннадан ортиқ кўмир сақланмоқда. Бу ортиқча миқдор юқорида зикр этилган сохтакорликлар натижасида юзага келган бўлиши мумкин.
Аҳоли ва ижтимоий объектлар эса, ўз навбатида, керакли миқдордаги ва сифатли ёқилғидан маҳрум қолмоқда. Бу эса, қиш фаслида катта муаммолар келтириб чиқариши мумкин.
Бу борада мутасадди ташкилотлардан изоҳ кутиб қоламиз.
Сизда ҳам муаммо борми? @Effectgamurojaat ботига ёки +998971663232 рақамига қўнғироқ қилинг.
Муаллиф: Камола Қурбонова

😢5👎4👍2
Диогу Жота ва унинг укаси автоҳалокат натижасида ҳалок бўлди
Португалия ва “Ливерпуль” ҳужумчиси Диегу Жота ва унинг укаси Андре автоҳалокат натижасида ҳалок бўлишди. Мазкур машъум хабарни бир қатор испан нашрлари, хусусан “Ливерпуль” ҳам тасдиқлади.
Ушбу ҳодиса тунги соат 00:30 атрофида A-52 трассасининг 65-чақириқ қисмида, Самора ҳудида содир бўлган.
Гувоҳларга кўра, Жота бир машинани қувиб ўтаётган вақтида бошқарувни йўқотган ва автоулов йўл четига чиқиб кетган. Натижада ёнғин юзага келиб, салондаги йўловчилар тириклайин ёниб кетган.
Қайд этиш керак, Диегу 22 июнь куни Руте Кардосо билан оила қурганди...
Маълумот ўрнида, португалиялик футболчи фаолияти давомида “Пасуш де Ферейра”, “Порту”, “Атлетико”, “Вулверхэмптон” ва “Ливерпуль” каби жамоалар сафида тўп сурган.

“Ливерпуль» футбол клуби Диогу Жотанинг фожиали вафотидан қаттиқ қайғуда. Ҳозирча клуб ҳеч қандай қўшимча изоҳ бермайди”, - дейилади “қизиллар” баёнотида.
Қайд этиш керак, Диегу 22 июнь куни Руте Кардосо билан оила қурганди...
Маълумот ўрнида, португалиялик футболчи фаолияти давомида “Пасуш де Ферейра”, “Порту”, “Атлетико”, “Вулверхэмптон” ва “Ливерпуль” каби жамоалар сафида тўп сурган.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢9
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Самарқанд яна бир катта тадбирга мезбонлик қилмоқда
Бугун, 3 июль куни Самарқанд шаҳрида “Ипак йўли” Бутунжаҳон сайёҳлик иттифоқи мулоқоти (“WTA Silk Road Dialogue”) бўлиб ўтмоқда. Тадбир Ўзбекистон Туризм қўмитаси ва Бутунжаҳон сайёҳлик иттифоқи (WTA) томонидан Хитой Халқ Республикаси Маданият ва туризм вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги кўмагида ташкил этилмоқда.
Шунингдек, Rocket DMC Uzbekistan, Silk Road Samarkand, Хитой сайёҳлик агентликлари уюшмаси ва бошқа ҳамкорлар билан ҳамкорликда ўтказилди.
Ипак йўлидаги мулоқот Бутунжаҳон сайёҳлик иттифоқининг асосий йиллик тадбирини ташкил этиб, у сайёҳлик соҳасида халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш, инновацион ечимлар алмашиш, истеъдодларни ривожлантириш, қишлоқ ҳудудларини қайта жонлантириш ва маданий интеграцияга қаратилган.

😢2👎1
Тошкентда “Долзарб 90 кун” лойиҳаси доирасидаги ишлар ОАВ эътиборида
Айни дамда ОАВ вакиллари ва блогерлар Тошкент шаҳар ҳокимлигининг навбатдаги пресс-турига етиб келишди.
Мазкур пресс-турда "Долзарб 90 кун" лойиҳаси доирасида бажарилаётган ишлар билан таништирилади.
Унда:
• Лойиҳа доирасида ташкил этилган тўгараклар фаолияти
• Лойиҳада иштирок этаётган ўқитувчи ва ўқувчиларнинг фикрлари
• Эришилган ютуқлар
• Ҳунар тўгараклари ва уларнинг самараси
ҳақида батафсил маълумот оласиз.
Муаллиф: Гулбиби Эшматова

😢4👎1