EFFECT.UZ | Расмий канал
18.4K subscribers
67.9K photos
16.1K videos
31 files
68.2K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
⚡️Тадбиркор Анвар Абдуқаюм Учтепада қўшнисига зулм қилиб, участка кўтаргани айтилмоқда

Таниқли тадбиркор Анвар Абдуқаюм Тошкент шаҳрининг Учтепа туманидаги Дегрез 4-тор кўчасида қўшнисига кўп қаватли иморат қурган, бунинг оқибатида ён қўшниси жабрланаётгани айтилмоқда.

Ҳолат юзасидан айни кунларда суд жараёнлари бўлиб ўтяпти, иш Олий судда тафтиш тартибида кўрилмоқда. Қурилиш вазирлиги мазкур қурилиш объекти бўйича қўшниларнинг розилик хати олинмаганини билдирган.

Маълумки, пойтахтда 500 квадрат метрдан ортиқ бўлган якка тартибдаги уй-жойлар лойиҳаси аслида Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармаси билан келишилиши керак бўлсада, ушбу объектнинг лойиҳа ҳужжатлари қонунга зид равишда Учтепа туман Қурилиш ва уй-жой коммунал бўлими томонидан келишиб берилган.

Қайд этиш керакки, шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари 2.07.01-03нинг 26-бандида «ҳар кандай бино курилиши кушни участка эгалари билан келишилиши» кўрсатилган, бироқ бу қоида Анвар Абдуқаюм эгалигида қурилаётган қурилишга таъсир ўтказмаяпти.

«Учтепа тумани Курилиш ва уй-жой коммунал бўлими томонидан 2023 йил 6 майдаги 109392 сон хамда 2023 йил 12 майдаги 111757 сон лойиҳа-смета ҳужжатларини келишиш жараёнида кўшнилар билан тўлиқ келишилмаган», дейилади Бош режаларга риоя этилиши устидан давлат архитектура назорати бўлими бош мутахассиси А.Холмўминовнинг Бош прокуратурага йўллаган жавоб хатида.


Фуқаро М.Касимовнинг мурожаатига кўра Бош прокурор Ниғматилла Йўлдошев томонидан қонунга хилоф равишда қурилган қурилиш бўйича чиққан суднинг ҳал қилув қарорига протест келтирилиши тўғрисидаги мурожаат қаноатлантирилган ва Бош прокурор ўринбосари Светлана Артикова томонидан бир эмас икки марта суднинг ҳал қилув қарори қонуний, асослантирилган ҳолда қарор қабул қилиш бўйича суд қарорига нисбатан протест келтирилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
CREDIT HOUSE машмашаси…

Муқаддам мурожаатчилар CREDIT HOUSE фаолиятидан норози бўлиб бизга мурожаат қилган ва биз бу материалларни ижтимоий тармоқларимизда сизларга ҳавола қилган эдик.

Бугунги кунда фуқароларда айнан CREDIT HOUSE иши ортидан турли саволлар туғилмоқда. Тергов департаментининг маълумотига кўра, жамият вакилларига қўзғатилган жиноят иши доирасида 800 нафар фуқаролар жабрланувчи деб топилган бўлиб, умумий 209 млрд. 263 млн. сўм зарар аниқланган. Ишга алоқадор 5 нафар шахсга нисбатан айблов эълон қилиниб, тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Effect.uz масалага батафсил ёндошиб, жамиятнинг кейинги фаолияти, тақдири ҳақида маълумот беришга ҳаракат қилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Тошкентда Роҳат айланма йўлида транспорт ҳаракати вақтинча чекланади

2025 йил 2 июль куни Тошкент шаҳар Яшнобод туманидаги Роҳат айланма йўлида йўл таъмирлаш ишлари олиб борилиши муносабати билан автотранспорт воситалари ҳаракати вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда шаҳар транспорт ва йўл-транспорт инфратузилмасини ривожлантириш бош бошқармаси маълум қилди.

Мазкур ҳолат сабабли 26-, 54-, 110-, 119-, 128-, ва 174-сонли автобус йўналишлари вақтинчалик равишда қуйидаги схема асосида ҳаракатланади:

➡️ Марказий шаҳар қисми томон: ТҲАЙ – Оҳанграбо – Уйсозлар – Уйсозлар-2 – Иззат – Шоҳимардон – Оҳангарон шоҳкўчаси орқали.

⬅️ Қайтиш йўналиши: Шоҳимардон – Катта Янгиобод – Шоҳсанам – Толқариқ – ТҲАЙ кўчалари орқали.

Таъмирлаш ишлари давомида айрим вақтларда ҳаракат чекланиши ва тирбандликлар юзага келиши мумкин. Заруратга кўра йўналишларга қўшимча ўзгартишлар киритилиши эҳтимолдан холи эмас.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Ўзини ўзи банд қилган такси ҳайдовчилари учун солиқлар эндиликда агрегаторлар томонидан тўланади

2025 йил 1 июль ҳолатига кўра, мамлакатимизда 776,7 минг нафар ўзини ўзи банд қилган шахс енгил автомобилларда йўловчи ташиш ва буюртма асосида товар етказиб бериш фаолияти билан қонуний шуғулланмоқда.

Уларнинг 430 минг нафардан ортиғи мижозларни топиш бўйича интерактив хизматлар кўрсатаётган 208 та онлайн такси агрегатори орқали фаолият олиб бормоқда. Мазкур агрегаторлар солиқ органларининг ахборот тизимларига тўлиқ интеграция қилинган бўлиб, улар томонидан давлат бюджетига 89,6 миллиард сўм миқдорида солиқ тўланган.

2025 йил 2 июлдан бошлаб, ўзини ўзи банд қилган шахснинг йиллик даромади 100 миллион сўмдан ошганда, унга тегишли солиқ суммаси солиқ органлари томонидан берилган хабарнома асосида юридик шахс – яъни агрегатор томонидан тўлов манбаида ушлаб қолиниш тартиби жорий этилади.

🔹 Маълумот учун: жорий йил давомида 189 нафар ўзини ўзи банд қилган шахснинг йиллик даромади 100 млн сўмдан ошган.

Мазкур тартиб соҳада фаолият юритаётган жисмоний шахсларни солиқларни ҳисоблаш, тўлаш ҳамда ҳисобот топшириш каби бюрократик жараёнлардан озод этади.

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, “Яндекс Ўзбекистон” мазкур тизимни автоматлаштирган биринчи компания бўлди — эндиликда унинг платформасида фаолият юритаётган ҳайдовчи ва курьерларнинг солиқлари автоматик равишда тўлаб борилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон президентини тантанали кутиб олиш маросими бўлди

"Загулба" қароргоҳида Озарбайжонга давлат ташрифи билан келган Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёевни расмий кутиб олиш маросими бўлди.

Қароргоҳ олдидаги майдонда икки давлат байроқлари кўтарилди, фахрий қоровул саф тортди.

Олий мартабали меҳмонни Озарбайжон Республикаси президенти Илҳом Алиев самимий кутиб олди.

Давлат мадҳиялари янгради. Ҳарбий оркестр садолари остида фахрий қоровул давлат раҳбарлари олдидан саф тортиб ўтди.

Биргаликда суратга тушишдан сўнг Ўзбекистон ва Озарбайжон президентларининг тор доирадаги учрашуви бошланди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍45
Фарғонада чиқинди хизмати учун асоссиз ундирилган 2 млрд сўм қайтарилади

Жорий йилда чиқинди ташиш хизмати билан боғлиқ норозиликлар ортиб бораётгани қайд этилди. Рақобат қўмитаси ва унинг ҳудудий бўлинмаларига фуқаролар томонидан келиб тушаётган мурожаатлар таҳлил қилинганда, айрим ҳолатларда аҳолига хизмат кўрсатилмаган бўлса-да, тўловлар ундирилгани маълум бўлди.

Фарғона вилояти Қува туманидан келган ўндан зиёд мурожаатда хонадонлардан чиқинди олиб кетилмаётгани, тўловлар аҳолининг аниқ сонига мос равишда ҳисобланмаётгани ва хизматлар белгиланган график асосида амалга оширилмаётгани билдирилган. Масалан, икки нафар киши яшайдиган хонадондан чиқинди олиб кетилмаган, аммо беш киши учун ҳақ олинган.

Қонунчиликка кўра, маиший чиқинди хизматлари учун тарифлар ўзгарганда, хизмат кўрсатувчи ташкилот бу ҳақда аҳолини камида 15 кун олдин хабардор қилиши шарт. Бироқ “Tozalik Sanitar Servis” МЧЖ томонидан бундай тартибга риоя этилмагани туфайли Қува тумани филиали орқали 264 миллион сўмдан ортиқ, Фарғона шаҳар филиали орқали эса 17 миллион сўмга яқин ортиқча маблағ ундирилган.

Бундан ташқари, Қува туманидаги бир қатор маҳаллаларда — Байналминал, Жалаер, Ифтихор, Катта Қашқар, Мустақиллик, Намуна ва Суфи — хизматлар белгиланган тартибда кўрсатилмаган ва натижада 1,7 миллиард сўмга яқин маблағ ортиқча ундирилган.

Аниқланган ҳолатлар асосида умумий ҳисобда аҳолидан 2 миллиард сўмдан зиёд пул асоссиз равишда ундирилгани маълум бўлиб, ушбу маблағларни истеъмолчиларга қайтариш чоралари кўрилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Хоразмда судья олган порасини қайтараётганда ушланди

Олий суд ташаббуси билан ҳуқуқни мухофаза қилувчи орган ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда жиноят ишлари бўйича Янгиариқ туман судининг тергов судьяси М. С. фуқаро О. Р.га оид жиноят иши бўйича ёрдам бериш эвазига муқаддам олган пулларнинг бир қисмини аризачининг талаби билан қайтарган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Олий суд кенг жамоатчилик эътиборини суд органларида коррупцияга қарши муросасиз ва кескин кураш бўйича қатъий чоралар кўрилаётганига қаратиб, суд тизимини нопок кадрлардан тозалаш борасида барча зарур саъй-ҳаракатлар амалга оширилаётганлигини маълум қилган.

Олий суд ҳар бир фуқарони жамиятда, хусусан, суд органларида коррупцияни таг-томири билан бартараф этишда фаол ҳамкорликка чақирмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥3😢2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Андижонда профилактика инспектори пичоқлаб, ўлдирилди. Вилоят раҳбарлари марҳумнинг жанозасида иштирок этган

Андижон вилояти Хўжаобод туманида оила аъзоларига пичоқ билан таҳдид қилаётган 65 ёшли эркак, чақирувга асосан воқеа жойига етиб келган профилактика инспектори Абдурасул Абдувалиевни пичоқ билан жароҳатлаган. ИИБ ходими шифохонага олиб кетилаётган вақтда вафот этган.

Айни пайтда қотил қидирилмоқда. ИИВ унинг қаердалиги ҳақида маълумотга эга фуқаролардан зудлик билан хабар беришни сўраган.

Қотиллик қурбони бўлган профилактика инспекторини сўнгги манзилга кузатиш маросимида вилоят раҳбарлари ҳам иштирок этган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢15👎6👍1🔥1
Бокунинг марказида “Ўзбекистон боғи” бунёд этилади

Озарбайжонга давлат ташрифи доирасида Президент Шавкат Мирзиёев Боку шаҳрида «Ўзбекистон боғи»га тамал тоши қўйиш маросимида иштирок этди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Янги боғ пойтахт Бокунинг нуфузли ва жадал ривожланаётган “Оқ шаҳар” мавзесида жойлашади. Лойиҳага мувофиқ, 8,5 гектар майдонда Ўзбекистоннинг бой маданияти ва миллий анъаналарини акс эттирувчи йирик мажмуа барпо этилади.

Боғ ҳудудида юртимиз меъморий ёдгорликларининг нусхалари, сайилгоҳлар, кўплаб яшил ҳудудлар, меҳмонхона, савдо ва кўнгилочар масканлар ташкил этилиши режалаштирилган. Иншоотларнинг қурилишида ва безагида ўзбек миллий меъморчилиги ва анъанавий нақшлардан фойдаланилади.

Маросимда Ўзбекистон ва Озарбайжон раҳбарлари биргаликда боғ пойдеворига рамзий капсула қўйиб, мазкур муҳим лойиҳанинг амалий босқичини бошлаб берди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍63
Автобус бекати бузилиб, қайта қурилмаган — аҳоли ноқулайликка дуч келмоқда

Effect.uz таҳририятига Тошкент шаҳридан келиб тушган мурожаатга кўра, Олмазор туманида жойлашган Қорақамиш 2/5 маҳалласи, Чиғатой стадиони олдидаги автобус бекати бузиб ташланган, аммо ўрнига янгиси қуриб берилмаган.

Маҳаллий аҳолининг таъкидлашича, бекатнинг йўқлиги кундалик ҳаётда катта ноқулайликлар туғдирмоқда. Шунингдек, атрофдаги дарахтлар суғорилмагани сабабли қуриб қолгани қайд этилмоқда.

Effect.uz мазкур ҳолат юзасидан масъул шахслардан расмий изоҳ кутиб қолади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍5😢3🔥2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасида стратегик ҳамкорлик янги босқичга кўтарилди

Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида бўлиб ўтган учрашувлар давомида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев Олий давлатлараро кенгашнинг иккинчи йиғилиши қарорини қабул қилдилар.

Музокаралар якунлари бўйича қатор муҳим икки томонлама ҳужжатлар имзоланди, жумладан:

🔹 2025–2029 йилларда Иттифоқчилик муносабатларини амалга ошириш бўйича "йўл харитаси";

🔹 Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, фан, касб-ҳунар ва олий таълим соҳаларида ҳамкорликка оид ҳукуматлараро битимлар;

🔹 2025–2026 йилларга мўлжалланган саноат кооперацияси дастури ҳамда 2030 йилгача товар айирбошлаш ҳажмини 1 миллиард долларга етказиш режаси;

🔹 Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат таъминоти соҳаларидаги ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган 2025–2027 йилларга мўлжалланган амалий ҳаракатлар режаси;

🔹 Ижтимоий ҳимоя соҳасидаги ҳамкорлик бўйича чора-тадбирлар режаси;

🔹 Кемачилик ва кемасозлик соҳасида ҳамкорлик тўғрисида баённома.

Шунингдек, Тошкент вилояти ва Сумгаит, Навоий ва Габала шаҳарлари ўртасида биродарлик муносабатлари ўрнатилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1
Микроқарз ва автокредитлар бўйича ўртача фоиз ставкалари очиқланди

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан тижорат банклари кесимида микроқарзлар ва автокредитлар бўйича ўртача кредит фоиз ставкалари эълон қилинди.

Маълумотларга кўра, микроқарзлар бўйича ўртача фоиз ставкаси 34,9 фоизни, автокредитлар бўйича эса 24,1 фоизни ташкил этмоқда.

Энг юқори фоизли микроқарзлар “Apex Bank” томонидан (40 фоиз), энг паст фоизли микроқарзлар эса “Алоқабанк” томонидан (21,4 фоиз) таклиф этилмоқда.

Шу билан бирга, аҳолига ажратилаётган кредитлар бўйича (микроқарзлардан ташқари) ўртача фоиз ставкаси яна ўсиб, 23,7 фоизга етди.

Марказий банкнинг таъкидлашича, мазкур маълумотлар фуқароларга банклар таклифларини солиштириш ва ўзларига қулай шартларни танлаш имконини беради.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢2
Реклама қонунчилиги бузилган 17 та ҳолат юзасидан молиявий жарималар қўлланди

Рақобат қўмитаси ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан республика миқёсида 20 га яқин субъектлар фаолиятида “Реклама тўғрисида”ги Қонун талабларини бузиш аломатлари аниқланиб, тегишли таъсир чоралари қўлланди.

Оммавий ахборот воситалари, интернет тармоқлари ва ташқи реклама воситаларида жойлаштирилган реклама материалларининг қонунчиликка мувофиқлигини ўрганиш ишлари доимий асосда амалга оширилди.

Ўрганишлар натижасида қуйидаги субъектлар томонидан реклама қонунчилиги бузилган ҳолатлар қайд этилди:

🔹 Қорақалпоғистон – “VORIS GAZ OIL” МЧЖ
🔹 Хоразм – “OSTONA ASL BARAKA” МЧЖ
🔹 Бухоро – “OMAD BUKHARA MAJMUA” МЧЖ
🔹 Навоий – “HUMOYUNSHOX HOTEL” МЧЖ
🔹 Самарқанд – “NIGINA ISMATILLOYEVNA” ХК
🔹 Сурхондарё – “Davr Bank” ХАТБ Термиз БХМ
🔹 Қашқадарё – АЖ “Infinbank” Қашқадарё филиали, АБТ “Tengebank” Қарши БХМ
🔹 Жиззах – “AZIZ OSMON SERVIS” МЧЖ
🔹 Сирдарё – “TIRE WORLD” МЧЖ
🔹 Тошкент вилояти – “GGM AND JEM” МЧЖ, “IDEA CONCEPT GROUP” МЧЖ, “MOON TRAVEL” МЧЖ
🔹 Наманган – “UMRA CONSALTING XIZMATI” МЧЖ, “AL-SAFO TOUR” МЧЖ

Мазкур субъектлар бўйича Рақобат қўмитасининг ҳудудий бошқармалари ҳузуридаги Махсус комиссия томонидан Вазирлар Маҳкамасининг 225-сонли қарорига мувофиқ иш қўзғатилиб, 17 та ҳолатда молиявий жарималар қўллаш бўйича қарорлар қабул қилинди.

Шунингдек, қонунбузилиш ҳолатларини бартараф этиш ва келгусида бундай ҳолатларга йўл қўймаслик юзасидан аниқ кўрсатмалар берилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥1