EFFECT.UZ | Расмий канал
18.4K subscribers
67.9K photos
16.1K videos
31 files
68.2K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Йўллар техник ҳолати ва ҳаракат хавфсизлигига бағишланган ўқув семинарлари ўтказилди

Жорий йил май–июн ойларида Автомобиль йўллари техник ҳолати таҳлили ва ҳаракат хавфсизлиги маркази томонидан Тошкент, Сурхондарё, Наманган, Андижон, Фарғона, Сирдарё, Самарқанд ва Жиззах вилоятларида “Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш” мавзусида махсус ўқув семинарлари ташкил этилди.

Семинарлар ҳар бир ҳудуддаги йўлларнинг техник ҳолати ва мавжуд муаммоларни инобатга олган ҳолда ўтказилди. Марказ мутахассислари томонидан иштирокчиларга соҳанинг назарий ва амалий жиҳатларига оид билимлар берилди.

Машғулотларда йўлларда таъмирлаш ишларини амалга ошириш тартиби, йўл белгиларига давлат стандартлари асосида ўрнатиш қоидалари, йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш усуллари, хавфли ҳудудларни аниқлаш ва белги дислокациясини тўғри тузиш масалалари муҳокама қилинди.
Хусусан, таъмирлаш ишлари олиб борилаётган пайтда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш учун йўл белгилари ва воситаларини ўз вақтида ва тўғри ўрнатиш бўйича амалий кўникмалар шакллантирилди.

Иштирокчилар ўз ваколатлари доирасида иш жараёнларини қандай ташкил этиш лозимлиги, йўлларни таъмирлаш ва сақлаш жараёнларида хавфсизлик қоидаларига риоя этиш, йўл усталари ва ишчилар хавфсизлигини таъминлаш, шунингдек, таъмирлаш ишлари олиб борилаётган жойларда ҳаракат қатнашчиларининг хавфсизлигини таъминлаш бўйича зарур тушунчаларга эга бўлишди.

Семинарлар давомида йўл ҳудудларидаги ноқонуний савдо расталари ва рухсатсиз ўрнатилган реклама воситаларини бартараф этиш юзасидан ҳам тушунтириш ишлари олиб борилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2🔥1😢1
Шавкат Мирзиёев Озарбойжонга жўнаб кетди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Озарбойжон президенти Илҳом Алиев таклифига биноан 2 июл куни давлат ташрифи билан ушбу мамлакатга жўнаб кетди.

Ташриф дастурига мувофиқ, Боку шаҳрида Олий давлатлараро кенгашнинг иккинчи мажлиси ва бошқа олий даражадаги тадбирлар бўлиб ўтади. Ўзбекистон билан Озарбойжон ўртасидаги дўстлик, стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлаш масалалари кўриб чиқилади.

Мамлакат етакчиси Хонкенди шаҳрида ўтказиладиган Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг навбатдаги саммитида ҳам иштирок этади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍53
Ўзбекистон президенти Бокуга етиб борди

Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев Озарбайжон Республикаси президенти Илҳом Алиев таклифига биноан давлат ташрифи билан Боку шаҳрига борди.

Пойтахтдаги Ҳайдар Алиев номидаги аэропортда давлатимиз раҳбарини Озарбайжон бош вазирининг биринчи ўринбосари Яқуб Аюбов ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.

Олий мартабали меҳмон шарафига икки давлат байроқлари кўтарилди, фахрий қоровул саф тортди.

Дастурга мувофиқ, бугун Олий давлатлараро кенгашнинг иккинчи йиғилиши ва бошқа тадбирлар бўлиб ўтади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ҳийлаларинг энди ўтмайди – Star House’дан 4 та уй сотиб олган фуқаро алданганини кечроқ англаб етганидан афсусда

Instagram’да Motor Oil Maestro саҳифаси юритувчиси Бахтиёр Ҳамраевнинг Star House компанияси томонидан алдангани айтилган видеолавҳаси тарқалди.

«Энди хийлаларинг ўтмайди, ҳаққини талаб қилиб келган Халқни ўзини айбдор қилишга ҳаракат қилдинглар. 13 йил мусофирчиликда ишлаб, биринчи марта адашиб Star House’га 4 та уйга 100 фоиз тўлов қилгандим, шартнома бўйича уй 2025 йил 30 май куни тайёр бўлиши керак эди.

Лекин объект 3 этажда қотиб қолган, 2 йилда ҳам битмаса керак, чунки усталар пулини олмаганидан кейин кетиб қолган. Компанияни реклама қилган блогерлар қани? Бу ерга келиб масалани ҳал қилиб беринглар. Star House ва шу каби ёлғончи фирмаларга ишониб пул тўламанглар.

Ҳа, кириб музокара қилса бўлади дейсизларми? Йўқ, офисига 5-6 та қўриқчини қўйиб олган, киргизмаяпти, нима қилай? Булар «охрана»ларига ишонаётган бўлса, мен давлатимизга, халқимизга қолаверса, Президент Шавкат Мирзиёевга ишонаман. Мен буларни судга беришга қарор қилдим, суддаги барча жараёнларни сизлар билан улашиб бораман», дейди Бахтиёр Ҳамраев.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍10😢7
⚡️Тадбиркор Анвар Абдуқаюм Учтепада қўшнисига зулм қилиб, участка кўтаргани айтилмоқда

Таниқли тадбиркор Анвар Абдуқаюм Тошкент шаҳрининг Учтепа туманидаги Дегрез 4-тор кўчасида қўшнисига кўп қаватли иморат қурган, бунинг оқибатида ён қўшниси жабрланаётгани айтилмоқда.

Ҳолат юзасидан айни кунларда суд жараёнлари бўлиб ўтяпти, иш Олий судда тафтиш тартибида кўрилмоқда. Қурилиш вазирлиги мазкур қурилиш объекти бўйича қўшниларнинг розилик хати олинмаганини билдирган.

Маълумки, пойтахтда 500 квадрат метрдан ортиқ бўлган якка тартибдаги уй-жойлар лойиҳаси аслида Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармаси билан келишилиши керак бўлсада, ушбу объектнинг лойиҳа ҳужжатлари қонунга зид равишда Учтепа туман Қурилиш ва уй-жой коммунал бўлими томонидан келишиб берилган.

Қайд этиш керакки, шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари 2.07.01-03нинг 26-бандида «ҳар кандай бино курилиши кушни участка эгалари билан келишилиши» кўрсатилган, бироқ бу қоида Анвар Абдуқаюм эгалигида қурилаётган қурилишга таъсир ўтказмаяпти.

«Учтепа тумани Курилиш ва уй-жой коммунал бўлими томонидан 2023 йил 6 майдаги 109392 сон хамда 2023 йил 12 майдаги 111757 сон лойиҳа-смета ҳужжатларини келишиш жараёнида кўшнилар билан тўлиқ келишилмаган», дейилади Бош режаларга риоя этилиши устидан давлат архитектура назорати бўлими бош мутахассиси А.Холмўминовнинг Бош прокуратурага йўллаган жавоб хатида.


Фуқаро М.Касимовнинг мурожаатига кўра Бош прокурор Ниғматилла Йўлдошев томонидан қонунга хилоф равишда қурилган қурилиш бўйича чиққан суднинг ҳал қилув қарорига протест келтирилиши тўғрисидаги мурожаат қаноатлантирилган ва Бош прокурор ўринбосари Светлана Артикова томонидан бир эмас икки марта суднинг ҳал қилув қарори қонуний, асослантирилган ҳолда қарор қабул қилиш бўйича суд қарорига нисбатан протест келтирилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
CREDIT HOUSE машмашаси…

Муқаддам мурожаатчилар CREDIT HOUSE фаолиятидан норози бўлиб бизга мурожаат қилган ва биз бу материалларни ижтимоий тармоқларимизда сизларга ҳавола қилган эдик.

Бугунги кунда фуқароларда айнан CREDIT HOUSE иши ортидан турли саволлар туғилмоқда. Тергов департаментининг маълумотига кўра, жамият вакилларига қўзғатилган жиноят иши доирасида 800 нафар фуқаролар жабрланувчи деб топилган бўлиб, умумий 209 млрд. 263 млн. сўм зарар аниқланган. Ишга алоқадор 5 нафар шахсга нисбатан айблов эълон қилиниб, тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Effect.uz масалага батафсил ёндошиб, жамиятнинг кейинги фаолияти, тақдири ҳақида маълумот беришга ҳаракат қилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Тошкентда Роҳат айланма йўлида транспорт ҳаракати вақтинча чекланади

2025 йил 2 июль куни Тошкент шаҳар Яшнобод туманидаги Роҳат айланма йўлида йўл таъмирлаш ишлари олиб борилиши муносабати билан автотранспорт воситалари ҳаракати вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда шаҳар транспорт ва йўл-транспорт инфратузилмасини ривожлантириш бош бошқармаси маълум қилди.

Мазкур ҳолат сабабли 26-, 54-, 110-, 119-, 128-, ва 174-сонли автобус йўналишлари вақтинчалик равишда қуйидаги схема асосида ҳаракатланади:

➡️ Марказий шаҳар қисми томон: ТҲАЙ – Оҳанграбо – Уйсозлар – Уйсозлар-2 – Иззат – Шоҳимардон – Оҳангарон шоҳкўчаси орқали.

⬅️ Қайтиш йўналиши: Шоҳимардон – Катта Янгиобод – Шоҳсанам – Толқариқ – ТҲАЙ кўчалари орқали.

Таъмирлаш ишлари давомида айрим вақтларда ҳаракат чекланиши ва тирбандликлар юзага келиши мумкин. Заруратга кўра йўналишларга қўшимча ўзгартишлар киритилиши эҳтимолдан холи эмас.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Ўзини ўзи банд қилган такси ҳайдовчилари учун солиқлар эндиликда агрегаторлар томонидан тўланади

2025 йил 1 июль ҳолатига кўра, мамлакатимизда 776,7 минг нафар ўзини ўзи банд қилган шахс енгил автомобилларда йўловчи ташиш ва буюртма асосида товар етказиб бериш фаолияти билан қонуний шуғулланмоқда.

Уларнинг 430 минг нафардан ортиғи мижозларни топиш бўйича интерактив хизматлар кўрсатаётган 208 та онлайн такси агрегатори орқали фаолият олиб бормоқда. Мазкур агрегаторлар солиқ органларининг ахборот тизимларига тўлиқ интеграция қилинган бўлиб, улар томонидан давлат бюджетига 89,6 миллиард сўм миқдорида солиқ тўланган.

2025 йил 2 июлдан бошлаб, ўзини ўзи банд қилган шахснинг йиллик даромади 100 миллион сўмдан ошганда, унга тегишли солиқ суммаси солиқ органлари томонидан берилган хабарнома асосида юридик шахс – яъни агрегатор томонидан тўлов манбаида ушлаб қолиниш тартиби жорий этилади.

🔹 Маълумот учун: жорий йил давомида 189 нафар ўзини ўзи банд қилган шахснинг йиллик даромади 100 млн сўмдан ошган.

Мазкур тартиб соҳада фаолият юритаётган жисмоний шахсларни солиқларни ҳисоблаш, тўлаш ҳамда ҳисобот топшириш каби бюрократик жараёнлардан озод этади.

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, “Яндекс Ўзбекистон” мазкур тизимни автоматлаштирган биринчи компания бўлди — эндиликда унинг платформасида фаолият юритаётган ҳайдовчи ва курьерларнинг солиқлари автоматик равишда тўлаб борилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон президентини тантанали кутиб олиш маросими бўлди

"Загулба" қароргоҳида Озарбайжонга давлат ташрифи билан келган Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёевни расмий кутиб олиш маросими бўлди.

Қароргоҳ олдидаги майдонда икки давлат байроқлари кўтарилди, фахрий қоровул саф тортди.

Олий мартабали меҳмонни Озарбайжон Республикаси президенти Илҳом Алиев самимий кутиб олди.

Давлат мадҳиялари янгради. Ҳарбий оркестр садолари остида фахрий қоровул давлат раҳбарлари олдидан саф тортиб ўтди.

Биргаликда суратга тушишдан сўнг Ўзбекистон ва Озарбайжон президентларининг тор доирадаги учрашуви бошланди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍45