EFFECT.UZ | Расмий канал
18.4K subscribers
67.9K photos
16.1K videos
31 files
68.2K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Илҳом Ниматуллаев «Ўзэнергоинспекция» бошлиғи лавозимидан озод этилди

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Электр энергияси, нефт маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси бошлиғи Ниматуллаев Илҳом Анварович лавозимидан озод этилди.

Эшқўзиев Хуршиджон Мусажонович Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Электр энергияси, нефт маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси бошлиғи лавозимига тайинланган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4
Айрим ёш мутахассисларнинг ойлик маошига устама тўланади

Эндиликда ТОП-300 талик рўйхатга киритилган хорижий олий таълим ташкилотларида таҳсил олган ёш мутахассисларга қўшимча устама берилади.

Президентнинг 19.06.2025 йилдаги ПФ-95-сонли фармони билан 13.07.2021 йилдаги ПФ-6260-сонли фармонига ўзгартириш киритилди.


Унга кўра, нуфузли халқаро рейтинг ташкилотларининг юқори 300 талик рўйхатига киритилган хорижий олий таълим ташкилотларини (бакалавриат, магистратура) тамомлаган ёки уларда илмий даража (PhD ва унга тенглаштирилган бошқа илмий даража) олган ёш мутахассисларнинг лавозим маошига қўшимча устамалар тўлаб борилади.

Маълумот учун: ушбу тўловлар аввалроқ ТОП-500 рейтингига кирувчи хорижий таълим муассасаларини тамомлаганларга нисбатан қўлланган.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1
Пахтаобод туманига янги ҳоким тайинланди

Саттаров Давронбек Ҳасанбоевич  Пахтаобод тумани ҳокими этиб тайинланди.

Давронбек Саттаров 1984 йилда Андижон вилоятининг Пахтаобод туманида туғилган.

У 2005 йилда Андижон давлат тиллар педагогика институтини (кундузги), 2020 йилда Ўзбекистон Республикаси Давлат бошқаруви академиясини (кундузги) тамомлаган.

Ушбу лавозимга тайинлангунига қадар, Андижон вилоят ҳокимининг туризм, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари вазифасида фаолият олиб борган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1
Йўллар техник ҳолати ва ҳаракат хавфсизлигига бағишланган ўқув семинарлари ўтказилди

Жорий йил май–июн ойларида Автомобиль йўллари техник ҳолати таҳлили ва ҳаракат хавфсизлиги маркази томонидан Тошкент, Сурхондарё, Наманган, Андижон, Фарғона, Сирдарё, Самарқанд ва Жиззах вилоятларида “Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш” мавзусида махсус ўқув семинарлари ташкил этилди.

Семинарлар ҳар бир ҳудуддаги йўлларнинг техник ҳолати ва мавжуд муаммоларни инобатга олган ҳолда ўтказилди. Марказ мутахассислари томонидан иштирокчиларга соҳанинг назарий ва амалий жиҳатларига оид билимлар берилди.

Машғулотларда йўлларда таъмирлаш ишларини амалга ошириш тартиби, йўл белгиларига давлат стандартлари асосида ўрнатиш қоидалари, йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш усуллари, хавфли ҳудудларни аниқлаш ва белги дислокациясини тўғри тузиш масалалари муҳокама қилинди.
Хусусан, таъмирлаш ишлари олиб борилаётган пайтда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш учун йўл белгилари ва воситаларини ўз вақтида ва тўғри ўрнатиш бўйича амалий кўникмалар шакллантирилди.

Иштирокчилар ўз ваколатлари доирасида иш жараёнларини қандай ташкил этиш лозимлиги, йўлларни таъмирлаш ва сақлаш жараёнларида хавфсизлик қоидаларига риоя этиш, йўл усталари ва ишчилар хавфсизлигини таъминлаш, шунингдек, таъмирлаш ишлари олиб борилаётган жойларда ҳаракат қатнашчиларининг хавфсизлигини таъминлаш бўйича зарур тушунчаларга эга бўлишди.

Семинарлар давомида йўл ҳудудларидаги ноқонуний савдо расталари ва рухсатсиз ўрнатилган реклама воситаларини бартараф этиш юзасидан ҳам тушунтириш ишлари олиб борилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2🔥1😢1
Шавкат Мирзиёев Озарбойжонга жўнаб кетди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Озарбойжон президенти Илҳом Алиев таклифига биноан 2 июл куни давлат ташрифи билан ушбу мамлакатга жўнаб кетди.

Ташриф дастурига мувофиқ, Боку шаҳрида Олий давлатлараро кенгашнинг иккинчи мажлиси ва бошқа олий даражадаги тадбирлар бўлиб ўтади. Ўзбекистон билан Озарбойжон ўртасидаги дўстлик, стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлаш масалалари кўриб чиқилади.

Мамлакат етакчиси Хонкенди шаҳрида ўтказиладиган Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг навбатдаги саммитида ҳам иштирок этади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍53
Ўзбекистон президенти Бокуга етиб борди

Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев Озарбайжон Республикаси президенти Илҳом Алиев таклифига биноан давлат ташрифи билан Боку шаҳрига борди.

Пойтахтдаги Ҳайдар Алиев номидаги аэропортда давлатимиз раҳбарини Озарбайжон бош вазирининг биринчи ўринбосари Яқуб Аюбов ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.

Олий мартабали меҳмон шарафига икки давлат байроқлари кўтарилди, фахрий қоровул саф тортди.

Дастурга мувофиқ, бугун Олий давлатлараро кенгашнинг иккинчи йиғилиши ва бошқа тадбирлар бўлиб ўтади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ҳийлаларинг энди ўтмайди – Star House’дан 4 та уй сотиб олган фуқаро алданганини кечроқ англаб етганидан афсусда

Instagram’да Motor Oil Maestro саҳифаси юритувчиси Бахтиёр Ҳамраевнинг Star House компанияси томонидан алдангани айтилган видеолавҳаси тарқалди.

«Энди хийлаларинг ўтмайди, ҳаққини талаб қилиб келган Халқни ўзини айбдор қилишга ҳаракат қилдинглар. 13 йил мусофирчиликда ишлаб, биринчи марта адашиб Star House’га 4 та уйга 100 фоиз тўлов қилгандим, шартнома бўйича уй 2025 йил 30 май куни тайёр бўлиши керак эди.

Лекин объект 3 этажда қотиб қолган, 2 йилда ҳам битмаса керак, чунки усталар пулини олмаганидан кейин кетиб қолган. Компанияни реклама қилган блогерлар қани? Бу ерга келиб масалани ҳал қилиб беринглар. Star House ва шу каби ёлғончи фирмаларга ишониб пул тўламанглар.

Ҳа, кириб музокара қилса бўлади дейсизларми? Йўқ, офисига 5-6 та қўриқчини қўйиб олган, киргизмаяпти, нима қилай? Булар «охрана»ларига ишонаётган бўлса, мен давлатимизга, халқимизга қолаверса, Президент Шавкат Мирзиёевга ишонаман. Мен буларни судга беришга қарор қилдим, суддаги барча жараёнларни сизлар билан улашиб бораман», дейди Бахтиёр Ҳамраев.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍10😢7
⚡️Тадбиркор Анвар Абдуқаюм Учтепада қўшнисига зулм қилиб, участка кўтаргани айтилмоқда

Таниқли тадбиркор Анвар Абдуқаюм Тошкент шаҳрининг Учтепа туманидаги Дегрез 4-тор кўчасида қўшнисига кўп қаватли иморат қурган, бунинг оқибатида ён қўшниси жабрланаётгани айтилмоқда.

Ҳолат юзасидан айни кунларда суд жараёнлари бўлиб ўтяпти, иш Олий судда тафтиш тартибида кўрилмоқда. Қурилиш вазирлиги мазкур қурилиш объекти бўйича қўшниларнинг розилик хати олинмаганини билдирган.

Маълумки, пойтахтда 500 квадрат метрдан ортиқ бўлган якка тартибдаги уй-жойлар лойиҳаси аслида Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармаси билан келишилиши керак бўлсада, ушбу объектнинг лойиҳа ҳужжатлари қонунга зид равишда Учтепа туман Қурилиш ва уй-жой коммунал бўлими томонидан келишиб берилган.

Қайд этиш керакки, шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари 2.07.01-03нинг 26-бандида «ҳар кандай бино курилиши кушни участка эгалари билан келишилиши» кўрсатилган, бироқ бу қоида Анвар Абдуқаюм эгалигида қурилаётган қурилишга таъсир ўтказмаяпти.

«Учтепа тумани Курилиш ва уй-жой коммунал бўлими томонидан 2023 йил 6 майдаги 109392 сон хамда 2023 йил 12 майдаги 111757 сон лойиҳа-смета ҳужжатларини келишиш жараёнида кўшнилар билан тўлиқ келишилмаган», дейилади Бош режаларга риоя этилиши устидан давлат архитектура назорати бўлими бош мутахассиси А.Холмўминовнинг Бош прокуратурага йўллаган жавоб хатида.


Фуқаро М.Касимовнинг мурожаатига кўра Бош прокурор Ниғматилла Йўлдошев томонидан қонунга хилоф равишда қурилган қурилиш бўйича чиққан суднинг ҳал қилув қарорига протест келтирилиши тўғрисидаги мурожаат қаноатлантирилган ва Бош прокурор ўринбосари Светлана Артикова томонидан бир эмас икки марта суднинг ҳал қилув қарори қонуний, асослантирилган ҳолда қарор қабул қилиш бўйича суд қарорига нисбатан протест келтирилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥1