EFFECT.UZ | Расмий канал
18.4K subscribers
67.9K photos
16.1K videos
31 files
68.2K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Зангиотадаги янги сув тармоғи қурилиши 4 йилдан бери якунланмай қолмоқда

Таҳририятимизга навбатдаги мурожаат Тошкент вилояти Зангиота туманидан келиб тушди.

Маълум бўлишича, туманга қарашли "Аччисой" маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида янги сув тармоғи қувурларини ўтказиш ишлари тўрт йилдан бери якунланмай келмоқда.

Маҳаллий аҳоли таъкидлашича, пудратчи ташкилотлар бир неча бор алмашган бўлиб, ҳар бири ишни яримта ҳолда қолдириб, ҳудудни тарк этган.

Охирги йилларда маҳалланинг асосий ва ички кўчалари "Очиқ бюджет" лойиҳаси доирасида асфалтланиб, йўллар яхшиланган. Бироқ сўнгги пайтларда сув тармоғи бўйича ишлар яна бошланиб, режасиз ва назоратсиз ҳолда амалга оширилаётгани натижасида янги таъмирланган йўллар қайтадан ковланган. Ишларнинг сифати паст, ҳолат эса аҳолида жиддий норозиликка сабаб бўлмоқда.

Маҳалла аҳли масъул идоралардан масалани жиддий назоратга олишларини, ишларни тизимли ва сифатли амалга оширишларини сўраб, ушбу муаммони тегишли ташкилотларга етказишда амалий ёрдам сўрамоқда.

Мазкур ҳолат мутасадди ташкилотларни бефарқ қолдирмайди деган умиддамиз.

Сизда ҳам муаммо борми? @Effectgamurojaat ботига ёки +998971663232 рақамига қўнғироқ қилинг.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3
Марказий банк банклар ва микромолия ташкилотларини огоҳлантирди

Марказий банк кредит ташкилотлари фаолиятида кузатилаётган инсофсиз амалиётларни тўхтатишга чақирди.

Регулятор ижтимоий нафақаларни кредит бўйича қарздорликни сўндириш мақсадида эгаларининг розилигисиз уларнинг банк карталаридан ечиб олинишини адолат тамойилларига зид эканлигини қайд этади ва уни инсофсиз амалиёт сифатида баҳолади.

Шу сабабли, Марказий банк кредит ташкилотларини истеъмолчилар билан ўзаро муносабатларда адолатли бўлишга ва бундай инсофсиз амалиётларни тўхтатишга чақирди.

Барча банклар ва кредит ташкилотлари бундай ҳолатлар олди олиниши ва бошқа кузатилмаслигини таъминлаши керак бўлади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍9
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
AARON – аутист болалар учун марказ!

Ушбу марказ аутизм, ЗРР ва ЗПРР ташхиси қўйилган болажонлар учун махсус дастурлар асосида ишлайди. Нутқ ва ақлий ривожланишдаги қийинчиликларни енгиб ўтишда ёрдам берамиз. Ҳар бир бола билан алоҳида ёндашув орқали ички имкониятларини очишга ҳаракат қиламиз.

Фарзандингизнинг илк муваффақиятларига гувоҳ бўлишни истайсизми? Биз билан бирга бу мумкин!

Бизга мурожаат қилинг – биргаликда келажакка йўл очамиз.

Манзил: Мирзо Улуғбек тумани, Буюк ипак йўли мавзеси, 5 а уй

☎️ +998 95-455-00-33
☎️ +998 71-210-33-33

👉 Instagram
👍2
2 июл – “Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тўғрисида”ги қонун қабул қилинган кун

Қонунга мувофиқ, Давлат герби Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг рамзидир.

Ўзбекистонда истиқомат қиладиган барча шахс давлатимиз гербини ҳурмат қилишлари шарт.

Жиноят кодексига асосан, Давлат гербига ҳурматсизлик қилиш БҲМнинг 25 бараваригача (9 млн 375 минг сўм) миқдорда жарима ёки 360 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍7
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Навоийда оилалар мустаҳкамлигини таъминлаш масалаларига бағишланган форум бўлиб ўтди

Навоий шаҳрида «Фаровон оила, маърифатли жамият сари» шиори остида «Оилалар мустаҳкамлигини таъминлашда Оқила аёллар ҳаракатининг ўрни» мавзусида форум ташкил этилди.

Тадбирда оилавий муносабатлар, ижтимоий барқарорлик ва маърифат масалаларида аёллар фаоллигини ошириш, уларнинг жамиятдаги ролини кучайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Форум давомида мутахассислар ва фаол аёллар томонидан оилаларда соғлом муҳит яратиш, ажримларнинг олдини олиш ҳамда ёшлар ўртасида маънавий тарбияни мустаҳкамлаш бўйича таклиф ва тавсиялар билдирилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2🔥1
Хитой—Қирғизистон—Ўзбекистон халқаро темирйўл қурилишига расман старт берилди

Хитой, Қирғизистон ва Ўзбекистон давлатлари ҳамкорлигида амалга оширилаётган халқаро темирйўл лойиҳасининг кенг кўламли қурилиш ишлари бошланди. Бу ҳақда Kaktus.media нашри маълум қилди.

Мазкур темирйўл йўлаги нафақат муҳим транспорт коммуникацияси, балки Шарқни Ғарб билан боғловчи стратегик аҳамиятга эга кўприк вазифасини ҳам бажаради. Лойиҳа Марказий Осиё давлатлари, Яқин Шарқ, шу жумладан Туркия ва Европа Иттифоқи билан иқтисодий ва логистика соҳаларидаги ҳамкорликни ривожлантиришга хизмат қилади.

Лойиҳа доирасида умумий узунлиги 12 километр бўлган туннел, 120 километр масофани ўз ичига олган 46 та кўприк ва 27 та туннел қурилиши режалаштирилган. Бу иншоотлар умумий темирйўл тармоғининг тахминан 40 фоизини ташкил этади. Қурилиш ишларини 2030 йилгача якунлаш мўлжалланмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍10👎3
Илҳом Ниматуллаев «Ўзэнергоинспекция» бошлиғи лавозимидан озод этилди

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Электр энергияси, нефт маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси бошлиғи Ниматуллаев Илҳом Анварович лавозимидан озод этилди.

Эшқўзиев Хуршиджон Мусажонович Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Электр энергияси, нефт маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси бошлиғи лавозимига тайинланган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4
Айрим ёш мутахассисларнинг ойлик маошига устама тўланади

Эндиликда ТОП-300 талик рўйхатга киритилган хорижий олий таълим ташкилотларида таҳсил олган ёш мутахассисларга қўшимча устама берилади.

Президентнинг 19.06.2025 йилдаги ПФ-95-сонли фармони билан 13.07.2021 йилдаги ПФ-6260-сонли фармонига ўзгартириш киритилди.


Унга кўра, нуфузли халқаро рейтинг ташкилотларининг юқори 300 талик рўйхатига киритилган хорижий олий таълим ташкилотларини (бакалавриат, магистратура) тамомлаган ёки уларда илмий даража (PhD ва унга тенглаштирилган бошқа илмий даража) олган ёш мутахассисларнинг лавозим маошига қўшимча устамалар тўлаб борилади.

Маълумот учун: ушбу тўловлар аввалроқ ТОП-500 рейтингига кирувчи хорижий таълим муассасаларини тамомлаганларга нисбатан қўлланган.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1
Пахтаобод туманига янги ҳоким тайинланди

Саттаров Давронбек Ҳасанбоевич  Пахтаобод тумани ҳокими этиб тайинланди.

Давронбек Саттаров 1984 йилда Андижон вилоятининг Пахтаобод туманида туғилган.

У 2005 йилда Андижон давлат тиллар педагогика институтини (кундузги), 2020 йилда Ўзбекистон Республикаси Давлат бошқаруви академиясини (кундузги) тамомлаган.

Ушбу лавозимга тайинлангунига қадар, Андижон вилоят ҳокимининг туризм, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари вазифасида фаолият олиб борган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1
Йўллар техник ҳолати ва ҳаракат хавфсизлигига бағишланган ўқув семинарлари ўтказилди

Жорий йил май–июн ойларида Автомобиль йўллари техник ҳолати таҳлили ва ҳаракат хавфсизлиги маркази томонидан Тошкент, Сурхондарё, Наманган, Андижон, Фарғона, Сирдарё, Самарқанд ва Жиззах вилоятларида “Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш” мавзусида махсус ўқув семинарлари ташкил этилди.

Семинарлар ҳар бир ҳудуддаги йўлларнинг техник ҳолати ва мавжуд муаммоларни инобатга олган ҳолда ўтказилди. Марказ мутахассислари томонидан иштирокчиларга соҳанинг назарий ва амалий жиҳатларига оид билимлар берилди.

Машғулотларда йўлларда таъмирлаш ишларини амалга ошириш тартиби, йўл белгиларига давлат стандартлари асосида ўрнатиш қоидалари, йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш усуллари, хавфли ҳудудларни аниқлаш ва белги дислокациясини тўғри тузиш масалалари муҳокама қилинди.
Хусусан, таъмирлаш ишлари олиб борилаётган пайтда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш учун йўл белгилари ва воситаларини ўз вақтида ва тўғри ўрнатиш бўйича амалий кўникмалар шакллантирилди.

Иштирокчилар ўз ваколатлари доирасида иш жараёнларини қандай ташкил этиш лозимлиги, йўлларни таъмирлаш ва сақлаш жараёнларида хавфсизлик қоидаларига риоя этиш, йўл усталари ва ишчилар хавфсизлигини таъминлаш, шунингдек, таъмирлаш ишлари олиб борилаётган жойларда ҳаракат қатнашчиларининг хавфсизлигини таъминлаш бўйича зарур тушунчаларга эга бўлишди.

Семинарлар давомида йўл ҳудудларидаги ноқонуний савдо расталари ва рухсатсиз ўрнатилган реклама воситаларини бартараф этиш юзасидан ҳам тушунтириш ишлари олиб борилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2🔥1😢1
Шавкат Мирзиёев Озарбойжонга жўнаб кетди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Озарбойжон президенти Илҳом Алиев таклифига биноан 2 июл куни давлат ташрифи билан ушбу мамлакатга жўнаб кетди.

Ташриф дастурига мувофиқ, Боку шаҳрида Олий давлатлараро кенгашнинг иккинчи мажлиси ва бошқа олий даражадаги тадбирлар бўлиб ўтади. Ўзбекистон билан Озарбойжон ўртасидаги дўстлик, стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлаш масалалари кўриб чиқилади.

Мамлакат етакчиси Хонкенди шаҳрида ўтказиладиган Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг навбатдаги саммитида ҳам иштирок этади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍53
Ўзбекистон президенти Бокуга етиб борди

Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев Озарбайжон Республикаси президенти Илҳом Алиев таклифига биноан давлат ташрифи билан Боку шаҳрига борди.

Пойтахтдаги Ҳайдар Алиев номидаги аэропортда давлатимиз раҳбарини Озарбайжон бош вазирининг биринчи ўринбосари Яқуб Аюбов ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.

Олий мартабали меҳмон шарафига икки давлат байроқлари кўтарилди, фахрий қоровул саф тортди.

Дастурга мувофиқ, бугун Олий давлатлараро кенгашнинг иккинчи йиғилиши ва бошқа тадбирлар бўлиб ўтади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3