EFFECT.UZ | Расмий канал
18.4K subscribers
67.9K photos
16.1K videos
31 files
68.2K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Мурожаат самара берди: Янги ҳаёт туманида ички йўллар таъмирланмоқда

Бундан бир муддат аввал EFFECT.uz таҳририятига Тошкент шаҳар Янги ҳаёт тумани Янги Дархон маҳалласидаги Наврўз кўчаси аҳолиси мурожаат қилиб, ички йўлларнинг таъмирталаб ва нотекис ҳолатда эканидан норозилик билдиришган эди.

Мурожаат жойига чиқилган, аҳоли фикри жамоатчиликка етказилган ва ушбу масала масъул ташкилотлар эътиборига ҳавола этилганди.

Эндиликда мурожаатчиларимиздан олинган сўнгги маълумотларга кўра, Наврўз кўчаси бўйлаб ички йўлларни асфальтлаш ва таъмирлаш ишлари бошлаб юборилган. Иш жараёнлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

Аҳоли амалий натижалар учун масъул идораларга, шунингдек, муаммони ёритган ОАВга миннатдорлик билдирмоқда.

Сизда ҳам муаммо борми? @Effectgamurojaat ботига ёки +998971663232 рақамига қўнғироқ қилинг.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4
Қирғиз университетидаги сохта талабалар масаласи юзасидан жиноят иши қўзғатилди

24.kg” нашрининг хабар беришича, Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси Ишенали Арабаев номидаги Қирғиз давлат университетида хизмат сохтакорлиги ҳолати аниқланган.

Текширув натижаларига кўра:

▪️ Университетга расман қабул қилинган 59 нафар хорижий талаба амалда Қирғизистонга келмаган;
▪️ Улар таълим жараёнида иштирок этмаган;
▪️ Ҳужжатлари эса фаол талабалар сифатида сақланган.

Ҳуқуқий чоралар:

▪️ Жиноят кодексининг “Хизмат сохтакорлиги” моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилган;
▪️ Комиссия қарорига асосан талабалар таълим муассасасидан четлатилган.

Четлатилганлар сони:

30 нафар — Ўзбекистон фуқароси
20 нафар — Қозоғистон фуқароси
9 нафар — Россия фуқароси.

Текширув ва тергов ишлари давом этмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍7
⚡️Тадбиркор Анвар Абдуқаюм Учтепада қўшнисига зулм қилиб, участка кўтаргани айтилмоқда

Таниқли тадбиркор Анвар Абдуқаюм Тошкент шаҳрининг Учтепа туманидаги Дегрез 4-тор кўчасида қўшнисига кўп қаватли иморат қурган, бунинг оқибатида ён қўшниси жабрланаётгани айтилмоқда.

Ҳолат юзасидан айни кунларда суд жараёнлари бўлиб ўтяпти, иш Олий судда тафтиш тартибида кўрилмоқда. Қурилиш вазирлиги мазкур қурилиш объекти бўйича қўшниларнинг розилик хати олинмаганини билдирган.

Маълумки, пойтахтда 500 квадрат метрдан ортиқ бўлган якка тартибдаги уй-жойлар лойиҳаси аслида Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармаси билан келишилиши керак бўлсада, ушбу объектнинг лойиҳа ҳужжатлари қонунга зид равишда Учтепа туман Қурилиш ва уй-жой коммунал бўлими томонидан келишиб берилган.

Қайд этиш керакки, шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари 2.07.01-03нинг 26-бандида «ҳар кандай бино курилиши кушни участка эгалари билан келишилиши» кўрсатилган, бироқ бу қоида Анвар Абдуқаюм эгалигида қурилаётган қурилишга таъсир ўтказмаяпти.

«Учтепа тумани Курилиш ва уй-жой коммунал бўлими томонидан 2023 йил 6 майдаги 109392 сон хамда 2023 йил 12 майдаги 111757 сон лойиҳа-смета ҳужжатларини келишиш жараёнида кўшнилар билан тўлиқ келишилмаган», дейилади Бош режаларга риоя этилиши устидан давлат архитектура назорати бўлими бош мутахассиси А.Холмўминовнинг Бош прокуратурага йўллаган жавоб хатида.


Фуқаро М.Касимовнинг мурожаатига кўра Бош прокурор Ниғматилла Йўлдошев томонидан қонунга хилоф равишда қурилган қурилиш бўйича чиққан суднинг ҳал қилув қарорига протест келтирилиши тўғрисидаги мурожаат қаноатлантирилган ва Бош прокурор ўринбосари Светлана Артикова томонидан бир эмас икки марта суднинг ҳал қилув қарори қонуний, асослантирилган ҳолда қарор қабул қилиш бўйича суд қарорига нисбатан протест келтирилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎5😢2🔥1
EFFECT.UZ | Расмий канал
⚡️Тадбиркор Анвар Абдуқаюм Учтепада қўшнисига зулм қилиб, участка кўтаргани айтилмоқда Таниқли тадбиркор Анвар Абдуқаюм Тошкент шаҳрининг Учтепа туманидаги Дегрез 4-тор кўчасида қўшнисига кўп қаватли иморат қурган, бунинг оқибатида ён қўшниси жабрланаётгани…
Тадбиркор Анвар Абдуқаюм қўшниларини норози қилган ҳолда қурилиш кўтарди: Бош прокуратура бир эмас икки марта суд қарорларига нисбатан протест келтирган

Аввалроқ Учтепада таниқли тадбиркор Анвар Абдуқаюм қўшнилар билан келишмаган ҳолда кўп қаватли иморат қурилишини олиб боргани ҳақида хабар берган эдик. Effect.uz’га маълум бўлишича, мазкур ҳолат юзасидан бир нечта суд жараёнлари бўлиб ўтган.

Тошкент туманлараро маъмурий суди судьяси Н.Кенжаева томонидан 25.07.2023 йил кўриб чиқилган биринчи инстанция судида ишда даъвогар М.Касимовнинг даъвосини қаноатлантирган ва қурилиш лойиҳасини тузишда ёрдам берган мансабдор шахсларнинг ҳатти-ҳаракатларини қонунга хилоф деб топган.

Кейинчалик воқеалар ривожи бошқача тус олиб, ушбу суднинг ҳал қилув қарори апелляция ва Олий судда бекор бўлган. Ваҳоланки, Қурилиш вазирининг ўринбосари Д.Адиловнинг Бош прокурор сўровига йўллаган жавоб хатига кўра, 2024 йил 16 апрель куни БП ўринбосари Светлана Артикова томонидан апелляция инстанциясининг 18.09.2023 йилда, Олий суднинг судлов ҳайъати томонидан 13.11.2023 йил қабул қилинган қарорларни бекор қилиб, биринчи инстанциянинг ҳал қилув қарорини кучида қолдириш тўғрисида протест келтирилган.

Шунга кўра, судья Ш.Болиев 2024 йил 29 май куни Олий суднинг маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъатида апелляция ва кассация инстанцияларининг қарорларини бекор қилиб, ишни янгидан кўриш учун қайтадан апелляция инстанция судига юборган. Гарчи бу ҳолатда ШНҚ нормалари бузилганлигини тегишли органлар ўз хулосаларида келтиришларига қарамасдан, қўшниларнинг розилиги олинмаганини инобатга олмаган ҳолда тадбиркор томонидан қурилиш ишлари давом эттирилган.

Иш Тошкент шаҳар апелляция ва тафтиш инстанциялари судлари хусусан, Б.Мўминов ва У.Алмамедов томонидан кўриб чиқилиб, бир қатор давлат идоралари хусусан, Қурилиш вазирлиги ва Учтепа фавқулотда вазиятлар бўлимининг иморат қонунга хилоф равишда қурилганлиги тўғрисидаги хулосаларини инобатга олмасдан фуқаролар манфаатига қарши қарор қабул қилган.

Бош прокурор Ниғматилла Йўлдошев қонун устуворлигини таъминлаш мақсадида ишни қайта кўриб чиқиш учун Олий суднинг судлов ҳайъатига протест келтирилишини билдирган ва натижада ўринбосар С.Артикова 29 апрель куни қонуний ва асослантирилган қарор қабул қилиш бўйича яна бир марта протест билдирган.

Бугун, 2 июль куни Олий суд судьяси Дилмурод Каримов раислигида мазкур ишни кўриб чиқиш давом эттирилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢3🔥1
EFFECT.UZ | Расмий канал
Президент параспортчи қизга уй совға қилди Ёшлар куни муносабати билан бўлиб ўтган учрашувда Президент Шавкат Мирзиёев велоспорт бўйича Паралимпия терма жамоаси аъзоси Фотима Саиповани шахсан табриклади. Давлат раҳбари уни уй-жой билан таъминлаш бўйича Тошкент…
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев параспортчи қизга Президент совғаcи – 2 хонали уй калитини топширди

Ёшлар куни муносабати билан бўлиб ўтган учрашувда Президент Шавкат Мирзиёев велоспорт бўйича Паралимпия терма жамоаси аъзоси Фотима Саиповани шахсан табриклаб, уни уй-жой билан таъминлаш бўйича Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаевга топшириқ берган эди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍31🔥2
Электрон ҳужжатлар жорий этилди, бироқ ҳайдовчи паспорт ёки ID-картанинг аслини тақдим этиши шарт” – ЙҲХХ

2024 йил бошида қабул қилиниб, 2025 йил 1 июлидан амалга киритилган Ҳукумат қарорига асосан 17 турдаги ҳужжатларнинг электрон шакли my.gov.uz портали, MyGov ва “Ижтимоий карта” мобил иловалари орқали тақдим этилиши мумкин.

Эндиликда мазкур ҳужжатлар электрон шаклда банклар, нотариал идоралар, вокзал ва аэропортлар, давлат ва корпоратив хизматлар кўрсатиладиган жойларда ҳамда фуқароларни қабул қилиш жараёнларида қоғоз шакли билан тенг ҳуқуқда қабул қилиниши керак.

Ушбу тартиб ЙҲХХнинг рўйхатлаш ва имтиҳон олиш бўлимлари, маъмурий амалиёт марказларида ҳам амал қилади.

Бироқ, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 135-моддаси 4-қисмига мувофиқ, транспорт воситасини бошқариш давомида ҳайдовчи ЙПХ инспекторига биометрик паспорт ёки ID-картанинг асл нусхасини тақдим этиши шарт. Агар ушбу ҳужжатлар тақдим этилса, ҳайдовчилик гувоҳномаси ва бошқа ҳужжатларни кўрсатиш талаб этилмайди.

Олдинроқ 1 июлдан бошлаб ички авиарейслар учун рўйхатдан ўтишда паспортнинг рақамли шаклини қабул қилиш амалиёти жорий этилгани ҳақида ҳам хабар берилган эди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎6
“ROODELL” МЧЖга нисбатан реклама қонунчилиги бузилгани учун молиявий жарима қўлланди

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси томонидан олиб борилган мониторинг ишлари давомида “ROODELL” МЧЖ фаолиятида реклама соҳасидаги қонунчилик талабларига риоя этилмагани аниқланди.

Хусусан, оммавий ахборот воситалари ҳамда интернет тармоқларида жойлаштирилган “KIA SONET” автомашинасига оид рекламада “муддатли тўлов учун 0%” деган маълумотлар берилган бўлиб, унда “Реклама тўғрисида”ги Қонуннинг 43-моддаси талабларига зид равишда шартноманинг муҳим шартлари ва қўшимча тўловлар тўғрисида аниқ маълумотлар келтирилмаган.

Ушбу ҳолат истеъмолчиларда чалғитувчи тасаввур уйғотиши ва нотўғри қарор қабул қилинишига олиб келиши мумкинлиги сабабли, Қўмита ҳузуридаги махсус комиссия томонидан “ROODELL” МЧЖга нисбатан қонунбузилиш ҳолати юзасидан иш қўзғатилди.

Кўриб чиқиш натижаларига кўра, корхонага нисбатан молиявий жарима қўллаш ҳамда бундай ҳолатларни бартараф этиш ва келгусида йўл қўймаслик юзасидан тегишли кўрсатма бериш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Рақобат қўмитаси барча хўжалик юритувчи субъектларни амалдаги қонунчилик талабларига, жумладан реклама фаолиятида ошкора ва ишончли маълумотларни тақдим этишга қатъий риоя қилишга чақириб қолади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2
ДХХ: 3 миллион АҚШ доллари миқдорида кредит олиб беришни ваъда қилган фирибгарлар ушланди

Тошкент шаҳрида савдо фаолияти билан шуғулланувчи масъулияти чекланган жамият раҳбари, 1979 йилда туғилган, илгари судланган аёл Тошкент вилояти Қибрай туманида яшовчи фуқаронинг ишончига кириб, таниш мансабдор шахслари орқали акциядорлик тижорат банкларидан биридан 3 миллион АҚШ доллари миқдорида мақсадсиз кредит олиб беришни ваъда қилган. Эвазига эса кредитнинг 33 фоизи, яъни 990 минг АҚШ доллари миқдорида пул талаб қилган.

Давлат хавфсизлик хизмати Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир вақтида мазкур шахс олдиндан 150 минг АҚШ доллари олган пайтда ашёвий далиллар билан ушланган.

Тезкор тадбир давомида, ўзини банк ходими сифатида таништириб, фуқарога кредит маблағини ажратиб беришни ваъда қилган, мазкур ноқонуний келишувнинг асосий ташкилотчиси — Урганч шаҳрида яшовчи, 1983 йилда туғилган шахс ҳам процессуал тартибда қўлга олинган.

Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди ва 28, 211-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥1