EFFECT.UZ | Расмий канал
18.4K subscribers
67.9K photos
16.1K videos
31 files
68.2K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш соҳаси қўллаб-қувватланади

“Заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш соҳасини қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора тадбирлар тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди.

Ушбу қарорни қабул қилишдан кўзланган асосий мақсадлар этиб қуйидагилар белгиланди, жумладан:

🔹 қимматбаҳо металларни қайта ишлашнинг йиллик ҳажмини 7 тоннага, заргарлик буюмларини экспорт қилиш кўрсаткичларини 300 млн АҚШ долларига етказиш;

🔹 қимматбаҳо металлар ва заргарлик буюмларининг норасмий айланмасини камида 50 фоизга қисқартириш.

Қарорга кўра, заргарлик марказларида фаолият юритаётган тадбиркорларга қуйидаги қўллаб-қувватлаш чоралари тақдим этилади, жумладан:

қимматбаҳо металларни кечиктириб тўлаш шарти билан сотишда 90 кун ичида амалга оширилган тўловлар қисмига фоиз ҳисобланмайди, 91-кундан бошлаб 180-кунгача амалга оширилган тўловлар қисмига – йиллик 3 фоиз миқдорида фоиз ҳисобланади;

заргарлик марказларида "Ўзбекзаргарсаноати" уюшмаси ва Давлат асиллик даражаси назорати инспекциясининг филиаллари фаолияти (сайёр хизмат кўрсатиш) йўлга қўйилади;

заргарлик марказларида фаолият юритаётган тадбиркорлар “Ўзбекзаргарсаноати” уюшмасига аъзо бўлганда аъзолик бадалини 50 фоизлик чегирма билан тўлайди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қашқадарёда Қизил китобдаги дарахтлар ноқонуний кесилмоқда – масъуллар нега сукутда?

Таҳририятимизга келиб тушган мурожаатга кўра, Қашқадарё вилояти Деҳқонобод туманидаги Давлат ўрмон хўжалигига қарашли “Бошчорбоғ” ҳамда “Дуоб” бўлимлари ҳудудларида Ўзбекистон Республикасининг Қизил китобига киритилган юзлаб зарафшон арчалари ноқонуний равишда кесиб ташланаётгани айтилмоқда.

Маҳаллий аҳоли томонидан ушбу ҳолат юзасидан тегишли маҳаллий ҳокимлик, Экология бўлими ва Ўрмон хўжалигига бир неча бор мурожаат қилинган, аммо уларнинг мурожаатлари етарли даражада кўриб чиқилмаган ва расмий жавоблар берилмагани қайд этилмоқда.

Фуқаро Шабонов Сунатиллонинг маълум қилишича, мазкур ҳудудда арчалар бир неча йиллардан буён тизимли равишда ноқонуний кесиб келинмоқда. Шунингдек, “Яшил макон” лойиҳаси доирасида экилган кўчатлар масъулларнинг етарлича эътибор қаратмаслиги оқибатида қуриб қолган.

Ажабланарлиси шундаки, айни вақтда Самарқандда ўтказилган халқаро иқлим форуми доирасида Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳамда Ўрмон хўжалиги агентлиги Жаҳон банки билан ҳамкорликда “Ўзбекистонда барқарор ландшафтларни тиклаш” лойиҳасини амалга оширишни бошлади. Бу лойиҳа учун Жаҳон банки томонидан 153 миллион АҚШ доллари миқдорида маблағ ажратилиши белгиланган.

Бундай кенг кўламли давлат ташаббуслари ва халқаро ҳамкорлик доирасида ўрмон ресурсларини муҳофаза қилиш, ландшафтларни тиклаш бўйича йирик ишлар амалга оширилаётган бир пайтда, вилоятдаги масъул ташкилотларнинг бефарқлиги, экологик қонунбузилишларга муносабати кузга ташланмоқда.

Маҳаллий фуқаролар ва таҳририятимиз мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Экология вазирлиги, Ўрмон хўжалиги агентлиги ва бошқа мутасадди ташкилотлардан тезкор чора кўришларини, кесилган арчалар масаласини ўрганиш ва жавобгар шахсларга нисбатан қонуний чоралар кўришларини сўраб қолади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍15🔥6😢5
EFFECT.UZ | Расмий канал
⚡️9 нафар айбдор, зарар – 50,1 млрд: Ички ишлар вазирлиги Umid Avto Lizing иши бўйича маълумот берди Суратда тасвирланган бир гуруҳ фуқаролар паст фоизда (6-12%) автомашина сотиб олиш ниятидаги фуқароларга исталган турдаги автомашинани етказиши тўғрисида…
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
9 нафар айбдор, зарар – 50,1 млрд: Ички ишлар вазирлиги Umid Avto Lizing иши бўйича маълумот берди

Суратда тасвирланган бир гуруҳ фуқаролар паст фоизда (6-12%) автомашина сотиб олиш ниятидаги фуқароларга исталган турдаги автомашинани етказиши тўғрисида ижтимоий тармоқлардаги тарғибот орқали Тошкент шаҳри ва республиканинг турли нуқталарида “Umid Avto Lizing” ва бошқа МЧЖларни ташкил этиб, мижозлар билан дастлаб бўнак (аванс) шартномаларини тузган ҳолда, 120 кун мобайнида автомашина етказилишини ваъда қилиб, шартнома шартларини бажармасдан, маблағларни ўзлаштириш билан шуғулланган.

Ҳолат юзасидан ЖКнинг 168-моддаси 4-қисми “а,в” бандлари билан қўзғатилган жиноят иши доирасида 843 нафар фуқаролар жабрланувчи деб топилган бўлиб, умумий 50,1 млрд. сўм зарар аниқланган. Жамиятларга тегишли 339 дона транспорт воситалари хатланган. Ишга алоқадор 9 нафар шахсга нисбатан айблов эълон қилиниб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилган.

Муаллиф: Камола Қурбонова

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍8🔥1
Ўқувчиларни мактабдан-мактабга кўчириш жараёни вақтинча тўхтатилади

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 1 июндаги 295-сон қарори билан тасдиқланган тегишли Маъмурий регламент асосида амалга оширилаётган ўқувчиларни бир мактабдан бошқасига кўчириш бўйича давлат хизмати жорий йилнинг 31 июлига қадар тўхтатилиши маълум қилинди.

Мазкур вақт оралиғида электрон платформа (erp.maktab.uz) орқали умумий ўрта таълим муассасаларини янги ўқув йилига ҳамда ўқувчиларни синфдан-синфга ўтказиш жараёни амалга оширилади.

Ўқувчиларни бир мактабдан бошқасига кўчириш бўйича давлат хизмати 2025 йил 1 августдан давом эттирилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Жиззахда канал сувининг тўхтатилиши оммавий балиқ нобуд бўлишига сабаб бўлди

Жиззах вилояти Шароф Рашидов туманида жойлашган сув омборидан чиқувчи канал сувининг тўхтатилиши оқибатида экологик муаммога олиб келувчи ҳолат юзага келди. 60 километр узунликдаги каналда сув сатҳининг кескин пасайиши, сув ҳароратининг ошиши ва кислород етишмаслиги туфайли миллионлаб балиқлар нобуд бўлди.

Маълумотларга кўра, сув омбори ҳудудида балиқчилик хўжалиги ташкил этилиши режалаштирилган. Маҳаллий аҳоли фикрига кўра, ана шу лойиҳа туфайли канал суви тўхтатилган. Бу нафақат балиқлар популяциясига, балки бутун экотизимга жиддий зарар етказмоқда.

Канал бўйлаб айрим йирик балиқларни сақлаб қолишнинг иложи бўлган бўлса-да, майда балиқлар деярли тўлиқ нобуд бўлган. Экологлар ва фуқаролик жамияти вакиллари ушбу ҳолат юзасидан расмий муносабат билдирилишини ва мутасадди ташкилотлар томонидан тезкор чоралар кўрилишини талаб қилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢12👍4👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Денов туман судининг собиқ раиси 5 йил муддатга қамалди

Жиноят ишлари бўйича Денов туман суди собиқ раиси Камолиддин Муродов маст ҳолатда машина бошқариб, ЙТҲ содир қилган. Машинада бўлган адвокат воқеа жойида ҳалок бўлган.

Бугун Қашқадарё вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатида Камолиддин Муродовга оид жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича очиқ суд жараёни якунланиб, суд ҳукми эълон қилинди.

Қайд этилишича, собиқ судья 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинган. Жиноят иши Қашқадарё вилоят суди раисининг ўринбосари - жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси Ў. Мамадалиевнинг раислигида биринчи инстанцияда кўриб чиқилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍6🔥2
Мурожаат самара берди: Янги ҳаёт туманида ички йўллар таъмирланмоқда

Бундан бир муддат аввал EFFECT.uz таҳририятига Тошкент шаҳар Янги ҳаёт тумани Янги Дархон маҳалласидаги Наврўз кўчаси аҳолиси мурожаат қилиб, ички йўлларнинг таъмирталаб ва нотекис ҳолатда эканидан норозилик билдиришган эди.

Мурожаат жойига чиқилган, аҳоли фикри жамоатчиликка етказилган ва ушбу масала масъул ташкилотлар эътиборига ҳавола этилганди.

Эндиликда мурожаатчиларимиздан олинган сўнгги маълумотларга кўра, Наврўз кўчаси бўйлаб ички йўлларни асфальтлаш ва таъмирлаш ишлари бошлаб юборилган. Иш жараёнлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

Аҳоли амалий натижалар учун масъул идораларга, шунингдек, муаммони ёритган ОАВга миннатдорлик билдирмоқда.

Сизда ҳам муаммо борми? @Effectgamurojaat ботига ёки +998971663232 рақамига қўнғироқ қилинг.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4
Қирғиз университетидаги сохта талабалар масаласи юзасидан жиноят иши қўзғатилди

24.kg” нашрининг хабар беришича, Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси Ишенали Арабаев номидаги Қирғиз давлат университетида хизмат сохтакорлиги ҳолати аниқланган.

Текширув натижаларига кўра:

▪️ Университетга расман қабул қилинган 59 нафар хорижий талаба амалда Қирғизистонга келмаган;
▪️ Улар таълим жараёнида иштирок этмаган;
▪️ Ҳужжатлари эса фаол талабалар сифатида сақланган.

Ҳуқуқий чоралар:

▪️ Жиноят кодексининг “Хизмат сохтакорлиги” моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилган;
▪️ Комиссия қарорига асосан талабалар таълим муассасасидан четлатилган.

Четлатилганлар сони:

30 нафар — Ўзбекистон фуқароси
20 нафар — Қозоғистон фуқароси
9 нафар — Россия фуқароси.

Текширув ва тергов ишлари давом этмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍7
⚡️Тадбиркор Анвар Абдуқаюм Учтепада қўшнисига зулм қилиб, участка кўтаргани айтилмоқда

Таниқли тадбиркор Анвар Абдуқаюм Тошкент шаҳрининг Учтепа туманидаги Дегрез 4-тор кўчасида қўшнисига кўп қаватли иморат қурган, бунинг оқибатида ён қўшниси жабрланаётгани айтилмоқда.

Ҳолат юзасидан айни кунларда суд жараёнлари бўлиб ўтяпти, иш Олий судда тафтиш тартибида кўрилмоқда. Қурилиш вазирлиги мазкур қурилиш объекти бўйича қўшниларнинг розилик хати олинмаганини билдирган.

Маълумки, пойтахтда 500 квадрат метрдан ортиқ бўлган якка тартибдаги уй-жойлар лойиҳаси аслида Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармаси билан келишилиши керак бўлсада, ушбу объектнинг лойиҳа ҳужжатлари қонунга зид равишда Учтепа туман Қурилиш ва уй-жой коммунал бўлими томонидан келишиб берилган.

Қайд этиш керакки, шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари 2.07.01-03нинг 26-бандида «ҳар кандай бино курилиши кушни участка эгалари билан келишилиши» кўрсатилган, бироқ бу қоида Анвар Абдуқаюм эгалигида қурилаётган қурилишга таъсир ўтказмаяпти.

«Учтепа тумани Курилиш ва уй-жой коммунал бўлими томонидан 2023 йил 6 майдаги 109392 сон хамда 2023 йил 12 майдаги 111757 сон лойиҳа-смета ҳужжатларини келишиш жараёнида кўшнилар билан тўлиқ келишилмаган», дейилади Бош режаларга риоя этилиши устидан давлат архитектура назорати бўлими бош мутахассиси А.Холмўминовнинг Бош прокуратурага йўллаган жавоб хатида.


Фуқаро М.Касимовнинг мурожаатига кўра Бош прокурор Ниғматилла Йўлдошев томонидан қонунга хилоф равишда қурилган қурилиш бўйича чиққан суднинг ҳал қилув қарорига протест келтирилиши тўғрисидаги мурожаат қаноатлантирилган ва Бош прокурор ўринбосари Светлана Артикова томонидан бир эмас икки марта суднинг ҳал қилув қарори қонуний, асослантирилган ҳолда қарор қабул қилиш бўйича суд қарорига нисбатан протест келтирилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎5😢2🔥1
EFFECT.UZ | Расмий канал
⚡️Тадбиркор Анвар Абдуқаюм Учтепада қўшнисига зулм қилиб, участка кўтаргани айтилмоқда Таниқли тадбиркор Анвар Абдуқаюм Тошкент шаҳрининг Учтепа туманидаги Дегрез 4-тор кўчасида қўшнисига кўп қаватли иморат қурган, бунинг оқибатида ён қўшниси жабрланаётгани…
Тадбиркор Анвар Абдуқаюм қўшниларини норози қилган ҳолда қурилиш кўтарди: Бош прокуратура бир эмас икки марта суд қарорларига нисбатан протест келтирган

Аввалроқ Учтепада таниқли тадбиркор Анвар Абдуқаюм қўшнилар билан келишмаган ҳолда кўп қаватли иморат қурилишини олиб боргани ҳақида хабар берган эдик. Effect.uz’га маълум бўлишича, мазкур ҳолат юзасидан бир нечта суд жараёнлари бўлиб ўтган.

Тошкент туманлараро маъмурий суди судьяси Н.Кенжаева томонидан 25.07.2023 йил кўриб чиқилган биринчи инстанция судида ишда даъвогар М.Касимовнинг даъвосини қаноатлантирган ва қурилиш лойиҳасини тузишда ёрдам берган мансабдор шахсларнинг ҳатти-ҳаракатларини қонунга хилоф деб топган.

Кейинчалик воқеалар ривожи бошқача тус олиб, ушбу суднинг ҳал қилув қарори апелляция ва Олий судда бекор бўлган. Ваҳоланки, Қурилиш вазирининг ўринбосари Д.Адиловнинг Бош прокурор сўровига йўллаган жавоб хатига кўра, 2024 йил 16 апрель куни БП ўринбосари Светлана Артикова томонидан апелляция инстанциясининг 18.09.2023 йилда, Олий суднинг судлов ҳайъати томонидан 13.11.2023 йил қабул қилинган қарорларни бекор қилиб, биринчи инстанциянинг ҳал қилув қарорини кучида қолдириш тўғрисида протест келтирилган.

Шунга кўра, судья Ш.Болиев 2024 йил 29 май куни Олий суднинг маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъатида апелляция ва кассация инстанцияларининг қарорларини бекор қилиб, ишни янгидан кўриш учун қайтадан апелляция инстанция судига юборган. Гарчи бу ҳолатда ШНҚ нормалари бузилганлигини тегишли органлар ўз хулосаларида келтиришларига қарамасдан, қўшниларнинг розилиги олинмаганини инобатга олмаган ҳолда тадбиркор томонидан қурилиш ишлари давом эттирилган.

Иш Тошкент шаҳар апелляция ва тафтиш инстанциялари судлари хусусан, Б.Мўминов ва У.Алмамедов томонидан кўриб чиқилиб, бир қатор давлат идоралари хусусан, Қурилиш вазирлиги ва Учтепа фавқулотда вазиятлар бўлимининг иморат қонунга хилоф равишда қурилганлиги тўғрисидаги хулосаларини инобатга олмасдан фуқаролар манфаатига қарши қарор қабул қилган.

Бош прокурор Ниғматилла Йўлдошев қонун устуворлигини таъминлаш мақсадида ишни қайта кўриб чиқиш учун Олий суднинг судлов ҳайъатига протест келтирилишини билдирган ва натижада ўринбосар С.Артикова 29 апрель куни қонуний ва асослантирилган қарор қабул қилиш бўйича яна бир марта протест билдирган.

Бугун, 2 июль куни Олий суд судьяси Дилмурод Каримов раислигида мазкур ишни кўриб чиқиш давом эттирилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢3🔥1