EFFECT.UZ | Расмий канал
18.4K subscribers
67.9K photos
16.1K videos
31 files
68.2K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Радарлардан келган штраф бир ойдан кечиктириб чиқарилса жарима қўлланилмайди — Қонун лойиҳаси

Бугун, 30 июнь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Мажлисда “Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси кўриб чиқилди.

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга “маъмурий огоҳлантириш” жазо чорасини киритиш ва ижтимоий хавфлилиги кам бўлган йўл ҳаракати хавфсизлилиги билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар учун огоҳлантириш жазосини қўллаш белгиланмоқда.

Эндиликда фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали аниқланган ҳуқуқбузарлик учун қарор бир ойдан кечиктириб чиқарилган бўлса жазо қўлланилмайди.

Шунингдек, “полосани босганлик” ҳолати камера орқали қайд этилса, жарима қўлланилмайди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қурилиш ойналари чиқиндиларини қайта ишлаш учун утилизация йиғими жорий қилинади

Бугун, 30 июнь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Мажлисда қурилиш материаллари соҳасидаги техник жиҳатдан тартибга солишни янада такомиллаштиришга қаратилган қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилди.

Қонун лойиҳасининг асосий мақсади — чиқиндиларнинг фуқаролар ҳаёти ва соғлиғига, атроф-муҳитга зарарли таъсирининг олдини олиш, чиқиндилар ҳосил бўлишини камайтириш ва улардан оқилона фойдаланилишини таъминлашдан иборат.

Қурилиш ойнасидан фойдаланиш натижасида юзага келадиган чиқиндиларни қайта ишлаш ва қайта ишлаш харажатларини қоплаш учун утилизация йиғими жорий этилмоқда.

Шу билан бирга, қонун лойиҳаси қурилиш ойнаси сифатини яхшилаш баробарида, маҳаллий ишлаб чиқарилаётган қурилиш ойнаси экспорти ҳажмларини янада ошириш имконини беради.

Қонун лойиҳаси депутатлар томонидан биринчи ўқишда қабул қилинди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎16👍2
Сирдарё ва Сурхондарёда электр энергиядан ўғриликча фойдаланган шахслар қўлга олинди

Сирдарё ва Сурхондарё вилоятларида электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлик ҳолатлари аниқланди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Сирдарё тумани бўлими томонидан терговга қадар текширув ўтказилган.

Унда, А.Г фермер хўжалиги раҳбари Ғ.С. тижорат мақсадида сув насосини умумий фойдаланишдаги электр тармоғига ўзбошимчалик билан улаб, 211,6 млн сўм электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.

Шу каби Департаментнинг Узун тумани бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда «У.А.» МЧЖ раҳбари О.А. тижорат мақсадида сув насосини умумий фойдаланишдаги электр тармоғига ўзбошимчалик билан улаб, 100,1 млн сўмлик электр энергиясини ўғирлагани фош этилган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Нурафшонда лойиҳадан четга чиққан қурилишлар тўхтатилиб, белгиланган тартибда бузиб ташланди

Тошкент вилояти Нурафшон шаҳрида Республика ишчи гуруҳи томонидан амалга оширилган рейд тадбирлари давомида лойиҳа талабларига зид равишда қурилаётган бир қатор иншоотлар аниқланди.

Аниқланган ҳолатлар бўйича қурилиш ишлари дарҳол тўхтатилиб, объектлар белгиланган тартибда бузилди. Текширувлар жараёнида қонунбузарликлар, хавфсизлик ва меъёрий талабларга риоя этилишига алоҳида эътибор қаратилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍5
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Gold Center’да учига чиққан фирибгарлик содир этилди: Бош ролда аёллар…

Тошкентдаги “Chorsu Gold Center” савдо марказида тилла савдоси билан шуғулланувчи 14 нафар тадбиркор жами 187 минг долларга алдангани маълум бўлди. Уларнинг барчаси ўша ерда савдо қиладиган икки нафар аёл томонидан фирибга учраган.

Маълум бўлишича, фирибгарликда гумонланаётган аёллар аввал ҳар бир тиллачидан оз-оздан маҳсулот олиб, пулини берган. Шу йўл билан ишончини қозонгандан сўнг, улар тилла миқдорини ошириб, пулини кейинроқ беришини ваъда қилиб, уни бажармаган. Бу ҳолатни дастлаб жабрланувчилар бир-биридан яширган, аммо кейинчалик бири ҳолатни очиб бергач, қолганлар ҳам бир хил усулда алданганини тушуниб етган.

Тадбиркорлар томонидан Шайхонтоҳур тумани Ички ишлар органларига мурожаат қилинган. Олиб борилган тергов ҳаракатлари, видеокузатув ва аудиоёзувлар орқали ҳолат тасдиқланган. Айбдор деб гумон қилинган икки нафар аёлдан бири ўз қилмишини тан олган, аммо иккинчиси ҳалигача “мен тилла олмаганман” – дея даъво қилмоқда.

Тергов ишлари якунланган бўлиб, айбдор аёлларга нисбатан эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олиш чораси қўлланилган, иш тартиб бўйича судга ошиши кутиляпти. EFFECT.UZ воқеалар ривожини кузатиб боради.

👉 ТЎЛИҚ ВИДЕО

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍8👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Фермерлик қулликка айланмоқда – Фермерлар кенгаши Каттақўрғон ҳокимининг фермерлар фаолиятига аралашиши ортидан Бош прокуратурага мурожаат киритди

Каттақўрғон туманидаги “Саттор янги дурбиш” фермер хўжалиги бошлиғи Ж.Шодиев мурожаат қилиб, туман ҳокими Ж.Насриддиновнинг ўзига тегишли пахта ва ғаллачилик кластерларидан уруғлик чигит ва донни сотиб олиш ҳақида фермерларга босим ўтказаётганлигини, 25 минг сўмдан сотиб олган чигити ўсиб чиқмаганлигини, уруғчилик хўжалиги ташкил этишга рухсат бермаётганлигидан норозилигини билдирган.

Фермерлар кенгаши бу борада ўз муносабатини билдириб, “Фермер хўжалиги тўғрисида”ги Қонуннинг 22-моддасига кўра, фермер хўжаликларининг хўжалик фаолиятига давлат органлари ҳамда бошқа органлар ва ташкилотлар, шунингдек уларнинг мансабдор шахслари аралашувига йўл қўйилмаслигини эслатди.

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 241-4-моддасида назорат қилувчи, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ҳамда бошқа давлат органининг ва давлат ташкилотининг мансабдор шахси ёки хизматчиси томонидан тадбиркорлик субъектларини пул маблағлари ҳамда бошқа моддий қимматликларни ажратиш билан боғлиқ ҳомийликка ва бошқа тадбирларга мажбурий жалб этиш учун маъмурий жавобгарлик белгиланган.

Ҳокимият ёки мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш, мансабдор шахсининг ўзига қонун билан берилган ваколатлар доирасидан четга чиқадиган ҳаракатларни қасддан содир этиши, фуқароларнинг ҳуқуқларига ёки қонун билан қўриқланадиган манфаатларига ёхуд давлат ёки жамоат манфаатларига кўп миқдорда зарар ёхуд жиддий зиён етказилиши учун жиноий жавобгарлик белгиланган.

Шу боис, Ўзбекистон фермерлари кенгаши 1 июль куни Бош прокуратурага Каттақўрғон туман ҳокимининг фермер хўжаликларининг фаолиятига аралашуви ҳолатлари юзасидан қонунбузилишлар аниқланган тақдирда прокурор назорати ҳужжатини қўллаш масаласини кўриб чиқилишида амалий ёрдам сўраб мурожаат киритган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢8🔥3
Ўрикзор қурилиш бозори фаолияти вақтинча тўхтатилди — ФВВ вазиятга ойдинлик киритди

Бугун ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳар Учтепа туманида жойлашган “Ўрикзор” (“Stroy gorod”) қурилиш бозори электр таъминотидан ўзбошимчалик билан узилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ушбу ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги расмий изоҳ берди.

Маълумотга кўра, Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 13 июндаги 4-1001-2504/48104-сонли ҳал қилув қарорига асосан, “OZIQ-OVQAT STANDART KARTON” МЧЖга қарашли савдо бинолари ва хоналарида аниқланган ёнғинга қарши камчиликлар ҳамда қонунбузарликлар тўлиқ бартараф этилгунига қадар бозор фаолияти вақтинча тўхтатилган.

Мазкур қарор ижросини таъминлаш мақсадида 2025 йил 27 июндан бошлаб, мазкур қурилиш маҳсулотлари бозори Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси томонидан вақтинча ёпилди. Шу боис тарқалган хабарларда тилга олинган электр таъминотидан узиш ҳолати белгиланган тартибдаги иш юритуви доирасида амалга оширилгани таъкидланади.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги фуқароларни турли асоссиз маълумотларга ишонмасликка, расмий манбалар орқали тасдиқланган ахборотларга таянишга чақирди.

Шунингдек, ноқонуний ёки коррупцион ҳолатларга гувоҳ бўлган фуқаролардан ФВВнинг 1101 ишонч телефон рақамига мурожаат қилиш сўралди. Мурожаат этувчи фуқароларнинг шахсий маълумотлари сир сақланишига тўлиқ кафолат берилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎2😢1
Заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш соҳаси қўллаб-қувватланади

“Заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш соҳасини қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора тадбирлар тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди.

Ушбу қарорни қабул қилишдан кўзланган асосий мақсадлар этиб қуйидагилар белгиланди, жумладан:

🔹 қимматбаҳо металларни қайта ишлашнинг йиллик ҳажмини 7 тоннага, заргарлик буюмларини экспорт қилиш кўрсаткичларини 300 млн АҚШ долларига етказиш;

🔹 қимматбаҳо металлар ва заргарлик буюмларининг норасмий айланмасини камида 50 фоизга қисқартириш.

Қарорга кўра, заргарлик марказларида фаолият юритаётган тадбиркорларга қуйидаги қўллаб-қувватлаш чоралари тақдим этилади, жумладан:

қимматбаҳо металларни кечиктириб тўлаш шарти билан сотишда 90 кун ичида амалга оширилган тўловлар қисмига фоиз ҳисобланмайди, 91-кундан бошлаб 180-кунгача амалга оширилган тўловлар қисмига – йиллик 3 фоиз миқдорида фоиз ҳисобланади;

заргарлик марказларида "Ўзбекзаргарсаноати" уюшмаси ва Давлат асиллик даражаси назорати инспекциясининг филиаллари фаолияти (сайёр хизмат кўрсатиш) йўлга қўйилади;

заргарлик марказларида фаолият юритаётган тадбиркорлар “Ўзбекзаргарсаноати” уюшмасига аъзо бўлганда аъзолик бадалини 50 фоизлик чегирма билан тўлайди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қашқадарёда Қизил китобдаги дарахтлар ноқонуний кесилмоқда – масъуллар нега сукутда?

Таҳририятимизга келиб тушган мурожаатга кўра, Қашқадарё вилояти Деҳқонобод туманидаги Давлат ўрмон хўжалигига қарашли “Бошчорбоғ” ҳамда “Дуоб” бўлимлари ҳудудларида Ўзбекистон Республикасининг Қизил китобига киритилган юзлаб зарафшон арчалари ноқонуний равишда кесиб ташланаётгани айтилмоқда.

Маҳаллий аҳоли томонидан ушбу ҳолат юзасидан тегишли маҳаллий ҳокимлик, Экология бўлими ва Ўрмон хўжалигига бир неча бор мурожаат қилинган, аммо уларнинг мурожаатлари етарли даражада кўриб чиқилмаган ва расмий жавоблар берилмагани қайд этилмоқда.

Фуқаро Шабонов Сунатиллонинг маълум қилишича, мазкур ҳудудда арчалар бир неча йиллардан буён тизимли равишда ноқонуний кесиб келинмоқда. Шунингдек, “Яшил макон” лойиҳаси доирасида экилган кўчатлар масъулларнинг етарлича эътибор қаратмаслиги оқибатида қуриб қолган.

Ажабланарлиси шундаки, айни вақтда Самарқандда ўтказилган халқаро иқлим форуми доирасида Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳамда Ўрмон хўжалиги агентлиги Жаҳон банки билан ҳамкорликда “Ўзбекистонда барқарор ландшафтларни тиклаш” лойиҳасини амалга оширишни бошлади. Бу лойиҳа учун Жаҳон банки томонидан 153 миллион АҚШ доллари миқдорида маблағ ажратилиши белгиланган.

Бундай кенг кўламли давлат ташаббуслари ва халқаро ҳамкорлик доирасида ўрмон ресурсларини муҳофаза қилиш, ландшафтларни тиклаш бўйича йирик ишлар амалга оширилаётган бир пайтда, вилоятдаги масъул ташкилотларнинг бефарқлиги, экологик қонунбузилишларга муносабати кузга ташланмоқда.

Маҳаллий фуқаролар ва таҳририятимиз мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Экология вазирлиги, Ўрмон хўжалиги агентлиги ва бошқа мутасадди ташкилотлардан тезкор чора кўришларини, кесилган арчалар масаласини ўрганиш ва жавобгар шахсларга нисбатан қонуний чоралар кўришларини сўраб қолади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍15🔥6😢5
EFFECT.UZ | Расмий канал
⚡️9 нафар айбдор, зарар – 50,1 млрд: Ички ишлар вазирлиги Umid Avto Lizing иши бўйича маълумот берди Суратда тасвирланган бир гуруҳ фуқаролар паст фоизда (6-12%) автомашина сотиб олиш ниятидаги фуқароларга исталган турдаги автомашинани етказиши тўғрисида…
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
9 нафар айбдор, зарар – 50,1 млрд: Ички ишлар вазирлиги Umid Avto Lizing иши бўйича маълумот берди

Суратда тасвирланган бир гуруҳ фуқаролар паст фоизда (6-12%) автомашина сотиб олиш ниятидаги фуқароларга исталган турдаги автомашинани етказиши тўғрисида ижтимоий тармоқлардаги тарғибот орқали Тошкент шаҳри ва республиканинг турли нуқталарида “Umid Avto Lizing” ва бошқа МЧЖларни ташкил этиб, мижозлар билан дастлаб бўнак (аванс) шартномаларини тузган ҳолда, 120 кун мобайнида автомашина етказилишини ваъда қилиб, шартнома шартларини бажармасдан, маблағларни ўзлаштириш билан шуғулланган.

Ҳолат юзасидан ЖКнинг 168-моддаси 4-қисми “а,в” бандлари билан қўзғатилган жиноят иши доирасида 843 нафар фуқаролар жабрланувчи деб топилган бўлиб, умумий 50,1 млрд. сўм зарар аниқланган. Жамиятларга тегишли 339 дона транспорт воситалари хатланган. Ишга алоқадор 9 нафар шахсга нисбатан айблов эълон қилиниб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилган.

Муаллиф: Камола Қурбонова

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍8🔥1
Ўқувчиларни мактабдан-мактабга кўчириш жараёни вақтинча тўхтатилади

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 1 июндаги 295-сон қарори билан тасдиқланган тегишли Маъмурий регламент асосида амалга оширилаётган ўқувчиларни бир мактабдан бошқасига кўчириш бўйича давлат хизмати жорий йилнинг 31 июлига қадар тўхтатилиши маълум қилинди.

Мазкур вақт оралиғида электрон платформа (erp.maktab.uz) орқали умумий ўрта таълим муассасаларини янги ўқув йилига ҳамда ўқувчиларни синфдан-синфга ўтказиш жараёни амалга оширилади.

Ўқувчиларни бир мактабдан бошқасига кўчириш бўйича давлат хизмати 2025 йил 1 августдан давом эттирилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Жиззахда канал сувининг тўхтатилиши оммавий балиқ нобуд бўлишига сабаб бўлди

Жиззах вилояти Шароф Рашидов туманида жойлашган сув омборидан чиқувчи канал сувининг тўхтатилиши оқибатида экологик муаммога олиб келувчи ҳолат юзага келди. 60 километр узунликдаги каналда сув сатҳининг кескин пасайиши, сув ҳароратининг ошиши ва кислород етишмаслиги туфайли миллионлаб балиқлар нобуд бўлди.

Маълумотларга кўра, сув омбори ҳудудида балиқчилик хўжалиги ташкил этилиши режалаштирилган. Маҳаллий аҳоли фикрига кўра, ана шу лойиҳа туфайли канал суви тўхтатилган. Бу нафақат балиқлар популяциясига, балки бутун экотизимга жиддий зарар етказмоқда.

Канал бўйлаб айрим йирик балиқларни сақлаб қолишнинг иложи бўлган бўлса-да, майда балиқлар деярли тўлиқ нобуд бўлган. Экологлар ва фуқаролик жамияти вакиллари ушбу ҳолат юзасидан расмий муносабат билдирилишини ва мутасадди ташкилотлар томонидан тезкор чоралар кўрилишини талаб қилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢12👍4👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Денов туман судининг собиқ раиси 5 йил муддатга қамалди

Жиноят ишлари бўйича Денов туман суди собиқ раиси Камолиддин Муродов маст ҳолатда машина бошқариб, ЙТҲ содир қилган. Машинада бўлган адвокат воқеа жойида ҳалок бўлган.

Бугун Қашқадарё вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатида Камолиддин Муродовга оид жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича очиқ суд жараёни якунланиб, суд ҳукми эълон қилинди.

Қайд этилишича, собиқ судья 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинган. Жиноят иши Қашқадарё вилоят суди раисининг ўринбосари - жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси Ў. Мамадалиевнинг раислигида биринчи инстанцияда кўриб чиқилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍6🔥2
Мурожаат самара берди: Янги ҳаёт туманида ички йўллар таъмирланмоқда

Бундан бир муддат аввал EFFECT.uz таҳририятига Тошкент шаҳар Янги ҳаёт тумани Янги Дархон маҳалласидаги Наврўз кўчаси аҳолиси мурожаат қилиб, ички йўлларнинг таъмирталаб ва нотекис ҳолатда эканидан норозилик билдиришган эди.

Мурожаат жойига чиқилган, аҳоли фикри жамоатчиликка етказилган ва ушбу масала масъул ташкилотлар эътиборига ҳавола этилганди.

Эндиликда мурожаатчиларимиздан олинган сўнгги маълумотларга кўра, Наврўз кўчаси бўйлаб ички йўлларни асфальтлаш ва таъмирлаш ишлари бошлаб юборилган. Иш жараёнлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

Аҳоли амалий натижалар учун масъул идораларга, шунингдек, муаммони ёритган ОАВга миннатдорлик билдирмоқда.

Сизда ҳам муаммо борми? @Effectgamurojaat ботига ёки +998971663232 рақамига қўнғироқ қилинг.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4
Қирғиз университетидаги сохта талабалар масаласи юзасидан жиноят иши қўзғатилди

24.kg” нашрининг хабар беришича, Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси Ишенали Арабаев номидаги Қирғиз давлат университетида хизмат сохтакорлиги ҳолати аниқланган.

Текширув натижаларига кўра:

▪️ Университетга расман қабул қилинган 59 нафар хорижий талаба амалда Қирғизистонга келмаган;
▪️ Улар таълим жараёнида иштирок этмаган;
▪️ Ҳужжатлари эса фаол талабалар сифатида сақланган.

Ҳуқуқий чоралар:

▪️ Жиноят кодексининг “Хизмат сохтакорлиги” моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилган;
▪️ Комиссия қарорига асосан талабалар таълим муассасасидан четлатилган.

Четлатилганлар сони:

30 нафар — Ўзбекистон фуқароси
20 нафар — Қозоғистон фуқароси
9 нафар — Россия фуқароси.

Текширув ва тергов ишлари давом этмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍7
⚡️Тадбиркор Анвар Абдуқаюм Учтепада қўшнисига зулм қилиб, участка кўтаргани айтилмоқда

Таниқли тадбиркор Анвар Абдуқаюм Тошкент шаҳрининг Учтепа туманидаги Дегрез 4-тор кўчасида қўшнисига кўп қаватли иморат қурган, бунинг оқибатида ён қўшниси жабрланаётгани айтилмоқда.

Ҳолат юзасидан айни кунларда суд жараёнлари бўлиб ўтяпти, иш Олий судда тафтиш тартибида кўрилмоқда. Қурилиш вазирлиги мазкур қурилиш объекти бўйича қўшниларнинг розилик хати олинмаганини билдирган.

Маълумки, пойтахтда 500 квадрат метрдан ортиқ бўлган якка тартибдаги уй-жойлар лойиҳаси аслида Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармаси билан келишилиши керак бўлсада, ушбу объектнинг лойиҳа ҳужжатлари қонунга зид равишда Учтепа туман Қурилиш ва уй-жой коммунал бўлими томонидан келишиб берилган.

Қайд этиш керакки, шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари 2.07.01-03нинг 26-бандида «ҳар кандай бино курилиши кушни участка эгалари билан келишилиши» кўрсатилган, бироқ бу қоида Анвар Абдуқаюм эгалигида қурилаётган қурилишга таъсир ўтказмаяпти.

«Учтепа тумани Курилиш ва уй-жой коммунал бўлими томонидан 2023 йил 6 майдаги 109392 сон хамда 2023 йил 12 майдаги 111757 сон лойиҳа-смета ҳужжатларини келишиш жараёнида кўшнилар билан тўлиқ келишилмаган», дейилади Бош режаларга риоя этилиши устидан давлат архитектура назорати бўлими бош мутахассиси А.Холмўминовнинг Бош прокуратурага йўллаган жавоб хатида.


Фуқаро М.Касимовнинг мурожаатига кўра Бош прокурор Ниғматилла Йўлдошев томонидан қонунга хилоф равишда қурилган қурилиш бўйича чиққан суднинг ҳал қилув қарорига протест келтирилиши тўғрисидаги мурожаат қаноатлантирилган ва Бош прокурор ўринбосари Светлана Артикова томонидан бир эмас икки марта суднинг ҳал қилув қарори қонуний, асослантирилган ҳолда қарор қабул қилиш бўйича суд қарорига нисбатан протест келтирилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎5😢2🔥1