Метрополитенда хавфсизликни таъминлаш бошқармаси ходимларига “Isuzu” ва “Cobalt” топширилди
Ички ишлар вазирлиги раҳбарияти томонидан Метрополитенда хавфсизликни таъминлаш бошқармаси ходимларига замонавий хизмат автомашиналари топширилди.
Бугун, 30 июнь куни Ички ишлар вазир ўринбосари генерал майор Баходир Мирзарахимов томонидан Метрополитенда хавфсизликни таъминлаш бошқармаси маъмурий биносидаги бинога кириш постлари ва ходимларга яратилган шароитлар, қурилиш ишларини кўздан кечириб, Метрополитен Давлат унитар корхонаси ходимлари билан ҳамкорликда бу борада амалга оширилиши лозим бўлган ишлар юзасидан кўрсатмалар берди.
Шунингдек ИИВ томонидан Метрополитенда хавфсизликни таъминлаш бошқармаси ходимларига ҳудудларда ҳуқуқбузарликлар ва жиноятларни олдини олиш, жамоат ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш ишларида тезкорликни таъминлаш мақсадида “Isuzu” русумли автобус ва “Cobalt” хизмат автомашиналар ажратилди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

👎1
Исроил армияси гуманитар ёрдам кутаётган фаластинликларга ҳужум қилди
Исроил армияси Ғазо сектори жанубида жойлашган Рафаҳ шаҳрида гуманитар ёрдамни кутаётган фаластинликларга қуролли ҳужум уюштирди.
Ҳужум натижасида 5 киши ҳалок бўлди, яна 25 киши яраланди. Ҳодиса Рафаҳнинг шимоли–ғарбидаги Шакуш маҳалласининг гуманитар ёрдам тақсимлаш маркази яқинида содир бўлган.
БМТ маълумотларига кўра, сўнгги бир ой ичида 550 дан ортиқ фаластинлик шундай ёрдам нуқталари яқинида ҳалок бўлган.
Бу нуқталар АҚШ ва Исроил томонидан ташкил этилган бўлиб, халқаро ҳамжамият томонидан уларнинг легитимлиги тан олинмаяпти.

👎5😢5
⚡️9 нафар айбдор, зарар – 50,1 млрд: Ички ишлар вазирлиги Umid Avto Lizing иши бўйича маълумот берди
Суратда тасвирланган бир гуруҳ фуқаролар паст фоизда (6-12%) автомашина сотиб олиш ниятидаги фуқароларга исталган турдаги автомашинани етказиши тўғрисида ижтимоий тармоқлардаги тарғибот орқали Тошкент шаҳри ва республиканинг турли нуқталарида (Андижон, Наманган, Фарғона, Сирдарё, Самарқанд, Бухоро, Навоий, Хоразм, Сурхондарё, Қашқадарё вилоятлари ҳамда Нукус шаҳрида) "Umid avto companies", “Umid Savdo Fayz Invest”, “Umid Avto Lizing”, “Umid Auto”, “Group Of Companies Ual”, “Umid Avto-Tashkent”, “Orient Auto”, “Umid Lizing Tashkent” ва бошқа МЧЖларни ташкил этиб, мижозлар билан дастлаб бўнак (аванс) шартномаларини тузган ҳолда, 120 кун мобайнида автомашина етказилишини ваъда қилиб, шартнома шартларини бажармасдан, фуқаролардан келиб тушган маблағларни ўзлаштириш билан шуғулланган.
Ҳолат юзасидан ЖКнинг 168-моддаси 4-қисми “а,в” бандлари билан қўзғатилган жиноят иши доирасида 843 нафар фуқаролар жабрланувчи деб топилган бўлиб, умумий 50,1 млрд. сўм зарар аниқланган. Жамиятларга тегишли 339 дона транспорт воситалари хатланган. Ишга алоқадор 9 нафар шахсга нисбатан айблов эълон қилиниб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилган.
Ҳозирда, Ички ишлар вазирининг ўринбосари полковник Рамазон Ашропов бошчилигида тегишли мутахассислар жалб этилган ҳолда Махсус тезкор штаб тузилган бўлиб, ИИВ Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаменти биносида ҳар куни соат 09:00дан 21:00га қадар иш олиб бормоқда.
Суратдаги шахсларнинг жиноий фаолиятидан хабардор бўлган, шунингдек юқоридаги МЧЖларнинг ноқонуний фаолиятидан жабрланган фуқаролардан Тезкор штабга ёки 102 қисқа рақамига мурожаат қилишларини сўраймиз.
Манзил: Тарас Шевченко кўчаси, 62.
Тел.: (71) 256-79-39

🔥1😢1
Денов туман судининг собиқ раиси 5 йил муддатга қамалди
Жиноят ишлари бўйича Денов туман суди собиқ раиси Камолиддин Муродов маст ҳолатда машина бошқариб, ЙТҲ содир қилган. Машинада бўлган адвокат воқеа жойида ҳалок бўлган.
Бугун Қашқадарё вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатида Камолиддин Муродовга оид жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича очиқ суд жараёни якунланиб, суд ҳукми эълон қилинди.
Қайд этилишича, собиқ судья 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинган. Жиноят иши Қашқадарё вилоят суди раисининг ўринбосари - жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси Ў. Мамадалиевнинг раислигида биринчи инстанцияда кўриб чиқилган.
Суд ҳукмига мувофиқ К.М. Жиноят кодексининг 266-моддаси (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 2-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, унга 3 йил муддатга транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилган ҳолда 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. Тайинланган жазони манзил-колонияларда ўташлик белгиланган.

👍7👎2
1 июлдан Ўзбекистонда нималар ўзгаради?
➖ Пенсиялар ва нафақалар ҳамда кам таъминланган оилаларга болалар нафақалари ва моддий ёрдам тўловлари миқдорлари 10 фоизга оширилади;
➖ Уй сотиб олишда эскроу тизими жорий этилади. Шартномалар фақат давлат рўйхатидан ўтган қурилиш объектлари бўйича тузилади;
➖ Ногиронлик пенсиялари проактив шаклда тайинланади;
➖ Соғлиқни сақлаш соҳасида янги модел жорий этилади. "Тиббиётда 90 кунлик ўзгаришлар" дастури амалга оширилади;
➖ Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлиги ташкил қилинади. Агентлик ташқи сифат назоратини амалга оширувчи махсус ваколатли давлат органи ҳисобланади;
➖ Хусусий назорат тизими механизмлари шакллантирилади.
➖ Айрим давлат хизматлари ва функциялари хусусий секторга ўтказилади;
➖ «Эл-юрт умиди» жамғармаси стипендиатларига халқаро ташкилотлар, хорижий муассасалар ва йирик компанияларида стажировка ўташига рухсат берилади;

👍2😢1
9 синф ўқувчилари академик лицейларига онлайн ҳужжат топширишлари мумкин
9 синф ўқувчилари my.gov.uz портали орқали Ўзбекистоннинг исталган академик лицейларига онлайн ҳужжат топширишлари мумкин.
Маълум қилинишича, жорий йилда ҳам ҳужжат топшириш жараёнида ўқувчилар бир вақтнинг ўзида 3 та академик лицейни устуворлигидан келиб чиқиб, белгилаш имкониятига эга.
Бу дегани, агар биринчи танлаган лицейингизга кира олмасангиз, навбатдаги устуворликдаги лицейга кириш имкониятингиз сақланиб қолади.
Кириш имтиҳонлари июль ойида бўлиб ўтади. Имтиҳон учун йўлланмаларни «Менинг аризаларим» бўлимидан юклаб олиш мумкин бўлади.
Академик лицейларга қабул жараёни икки босқичда ўтказилади:
1-босқич: Иккита фан бўйича кириш тест синовлари.
2-босқич: Интеллектуал қобилият даражасини аниқлаш бўйича тест синови.

👍1
Исроилнинг Эронга қилган ҳужуми ортидан мингга яқин одам ҳалок бўлган
Исроилнинг Эронга қарши амалга оширган 12 кунлик ҳарбий зарбалари оқибатида камида 935 нафар инсон ҳалок бўлди. Бу ҳақда Эрон Ислом суд ҳокимияти вакили Исҳоқ Жаҳонгир маълум қилди.
Исҳоқ Жаҳонгир сўзларига кўра, Исроилнинг Теҳронда жойлашган Эвин қамоқхонасига уюштирган зарбаси оқибатида ҳам ҳалок бўлганлар сони ошган. Ҳозирга келиб 79 нафар инсон ҳалок бўлган, улар орасида қамоқхона ходимлари, маҳкумларнинг қариндошлари ва меҳмонлар ҳам бор.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Исроилнинг Эронга қарши амалга оширган 12 кунлик ҳарбий зарбалари оқибатида камида 935 нафар инсон ҳалок бўлди. Бу ҳақда Эрон Ислом суд ҳокимияти вакили Исҳоқ Жаҳонгир маълум қилди.
“Суд-тиббиёт идораси берган сўнгги маълумотларга кўра, сионистик режим (Исроил – таҳр.) томонидан юртимизга қарши олиб борилган 12 кунлик уруш пайтида 935 нафар фуқаронинг ҳалок бўлгани тасдиқланди. Улар орасида 38 нафар бола ва 132 нафар аёл бор, улардан баъзилари ҳомиладор бўлган”, — деди Жаҳонгир IRNA агентлигига.
Исҳоқ Жаҳонгир сўзларига кўра, Исроилнинг Теҳронда жойлашган Эвин қамоқхонасига уюштирган зарбаси оқибатида ҳам ҳалок бўлганлар сони ошган. Ҳозирга келиб 79 нафар инсон ҳалок бўлган, улар орасида қамоқхона ходимлари, маҳкумларнинг қариндошлари ва меҳмонлар ҳам бор.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢10🔥3
НАТОнинг 2026 йилги саммити Туркияда бўлиб ўтади
НАТОнинг 2026 йилги давлат ва ҳукумат раҳбарлари саммити Туркия пойтахти Анқарада бўлиб ўтади. Бу ҳақда Эрдўғон вазирлар маҳкамаси йиғилишида маълум қилди.
Қайд этиш керак, НАТО саммити 24–25 июнь 2025 йилда Нидерландиянинг Гаага шаҳрида ўтказилган.
Саммитда 32 та аъзо-давлат ва Янги Зеландия ҳамда Япониядан делегациялар иштирок этган.
Шунингдек, саммит доирасида АҚШ президенти Трамп, Украина президенти Зеленский ва Туркия президенти Эрдўғон билан мулоқотлар бўлиб ўтганди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
НАТОнинг 2026 йилги давлат ва ҳукумат раҳбарлари саммити Туркия пойтахти Анқарада бўлиб ўтади. Бу ҳақда Эрдўғон вазирлар маҳкамаси йиғилишида маълум қилди.
“2026 йилдаги НАТО саммити, умид қиламизки, июль ойида Туркияда ўтади. Биз НАТО етакчиларини пойтахтимиз Анқарада қабул қиламиз ва муҳим қарорлар қабул қилиниши учун замин яратиб берамиз,” — деди Эрдўғон.
Қайд этиш керак, НАТО саммити 24–25 июнь 2025 йилда Нидерландиянинг Гаага шаҳрида ўтказилган.
Саммитда 32 та аъзо-давлат ва Янги Зеландия ҳамда Япониядан делегациялар иштирок этган.
Шунингдек, саммит доирасида АҚШ президенти Трамп, Украина президенти Зеленский ва Туркия президенти Эрдўғон билан мулоқотлар бўлиб ўтганди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент параспортчи қизга уй совға қилди
Ёшлар куни муносабати билан бўлиб ўтган учрашувда Президент Шавкат Мирзиёев велоспорт бўйича Паралимпия терма жамоаси аъзоси Фотима Саиповани шахсан табриклади.
Давлат раҳбари уни уй-жой билан таъминлаш бўйича Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаевга топшириқ берди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Ёшлар куни муносабати билан бўлиб ўтган учрашувда Президент Шавкат Мирзиёев велоспорт бўйича Паралимпия терма жамоаси аъзоси Фотима Саиповани шахсан табриклади.
Давлат раҳбари уни уй-жой билан таъминлаш бўйича Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаевга топшириқ берди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍93😢9
G7 давлатлари Исроил ва Эронни келишувга риоя қилишга чақирди
G7 гуруҳига аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирлари Эрон ва Исроилни сулҳга риоя қилишга, шунингдек, Теҳронни уранни “асоссиз бойитиш” ишларидан воз кечишга чақиришди.
G7 вазирлари Эронни МАГАТЭ (Халқаро атом энергияси агентлиги) билан тўлиқ ҳамкорлик қилишга ва барқарор келишув ишлаб чиқишга қаратилган музокараларни қайта бошлашга чақиришди.
Шунингдек, баёнотда Эрон ва Исроил минтақани издан чиқарадиган ҳаракатлардан тийилиши, ҳамда ўзаро сулҳни бузмаслиги зарурлиги қайд этилди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
G7 гуруҳига аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирлари Эрон ва Исроилни сулҳга риоя қилишга, шунингдек, Теҳронни уранни “асоссиз бойитиш” ишларидан воз кечишга чақиришди.
“Биз Эрон ҳеч қачон ядровий қуролга эга бўлмаслиги кераклигини яна бир бор таъкидлаймиз ва уни асоссиз бойитиш фаолиятини қайта бошлашдан тийилишга чақирамиз”, — дейилади вазирларнинг баёнотида.
G7 вазирлари Эронни МАГАТЭ (Халқаро атом энергияси агентлиги) билан тўлиқ ҳамкорлик қилишга ва барқарор келишув ишлаб чиқишга қаратилган музокараларни қайта бошлашга чақиришди.
Шунингдек, баёнотда Эрон ва Исроил минтақани издан чиқарадиган ҳаракатлардан тийилиши, ҳамда ўзаро сулҳни бузмаслиги зарурлиги қайд этилди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3😢3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон маҳалла модели БМТда эътироф этилди
Нью-Йоркдаги БМТ қароргоҳида бўлиб ўтган анжуманда Ўзбекистоннинг маҳалла институти халқаро даражада эътироф этилди.
Таъкидланишича, маҳалла халқ билан давлат ўртасидаги мулоқотни мустаҳкамлаш, инклюзив ривожланишни таъминлаш ва жиноятчиликни камайтиришда самарали механизмга айланган.
Анжуманда UNDP, ECOSOC, UNFPA, БМТ Ёшлар бошқармаси вакиллари ҳамда дунёнинг турли мамлакатларидан дипломатлар иштирок этди.
БМТ Тараққиёт дастури раҳбарининг ўринбосари Хаолян Шу таъкидлади:

“Биз Ўзбекистон раҳбариятининг маҳаллани тубдан ислоҳ қилиш борасидаги амбициоз ислоҳотларини юқори баҳолаймиз. Бу — маҳаллий бошқарувнинг кучли воситаси бўлиб, биз ушбу ислоҳотларни қўллаб-қувватлашга тайёрмиз.
Жумладан, қашшоқликка қарши кураш, фуқароларни бошқарув жараёнларига жалб этиш, маҳаллий лойиҳалар учун барқарор молия, шунингдек, яшил ва рақамли трансформация соҳаларида ҳамкорлик қилишни мақсад қилганмиз”
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎5👍2😢1
Энди шахсни тасдиқловчи ва бошқа ҳужжатларнинг электрон шакли ҳам расман тан олинади
1 июлдан шахсни тасдиқловчи ва бошқа ҳужжатларнинг my.gov.uz даги электрон шакли расман тан олинади. Уларнинг қоғоз нусхалари банкларда, нотариал идораларда, аэропорт, вокзал каби тегишли ҳужжатларни сўрайдиган ташкилотларда талаб этилмайди.
Бу президентнинг “Аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашда “ижтимоий карта” тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида назарда тутилган.
Ҳужжатга мувофиқ, “Рақамли ҳукумат” тизими идоралараро интеграциялашув платформаси доирасида шахсий ҳужжатларнинг унификацияланган рақамли сервислари жорий этилади.

👍7
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
3 нафар қизни Таиландга “пуллаган” “мамароза” Тошкент аэропортида ушланди
Тошкент халқаро аэропортида 3 нафар қизни фоҳишалик учун Таиландга юборишга уринган аёл ушланди.
Қайд этилишича, Тошкент шаҳрида яшовчи 53 ёшли аёл моддий жиҳатдан қийналган қизларнинг иш топиб пул ишлаш истагидан фойдаланиб, уларни фоҳишаликка жалб этиш мақсадида Таиландга юбормоқчи бўлган.
21 июн куни Ички ишлар вазирлиги Тезкор-қидирув департаменти, Самарқанд вилояти ИИБ ва Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари ҳамкорлигида аэропортда ўтказилган тезкор тадбир давомида гумонланувчи қизларни юбориш жараёнида ушланган.
Тергов маълумотларига кўра, гумонланувчи шахс, Таиланддаги эркак таниши билан келишиб, у ерда қизларга иш топиш шарти билан 5 минг доллар олиши керак бўлган.
Қизлар эса уч ой давомида фоҳишалик қилиб, аёл талаб қилган маблағни топиб беришга мажбур этилиши режалаштирилган.
Гумонланувчи процессуал тартибда қамоққа олинган.

🔥4
Радарлардан келган штраф бир ойдан кечиктириб чиқарилса жарима қўлланилмайди — Қонун лойиҳаси
Бугун, 30 июнь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.
Мажлисда “Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси кўриб чиқилди.
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга “маъмурий огоҳлантириш” жазо чорасини киритиш ва ижтимоий хавфлилиги кам бўлган йўл ҳаракати хавфсизлилиги билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар учун огоҳлантириш жазосини қўллаш белгиланмоқда.
Эндиликда фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали аниқланган ҳуқуқбузарлик учун қарор бир ойдан кечиктириб чиқарилган бўлса жазо қўлланилмайди.
Шунингдек, “полосани босганлик” ҳолати камера орқали қайд этилса, жарима қўлланилмайди.

👍4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қурилиш ойналари чиқиндиларини қайта ишлаш учун утилизация йиғими жорий қилинади
Бугун, 30 июнь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.
Мажлисда қурилиш материаллари соҳасидаги техник жиҳатдан тартибга солишни янада такомиллаштиришга қаратилган қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилди.
Қонун лойиҳасининг асосий мақсади — чиқиндиларнинг фуқаролар ҳаёти ва соғлиғига, атроф-муҳитга зарарли таъсирининг олдини олиш, чиқиндилар ҳосил бўлишини камайтириш ва улардан оқилона фойдаланилишини таъминлашдан иборат.
Қурилиш ойнасидан фойдаланиш натижасида юзага келадиган чиқиндиларни қайта ишлаш ва қайта ишлаш харажатларини қоплаш учун утилизация йиғими жорий этилмоқда.
Шу билан бирга, қонун лойиҳаси қурилиш ойнаси сифатини яхшилаш баробарида, маҳаллий ишлаб чиқарилаётган қурилиш ойнаси экспорти ҳажмларини янада ошириш имконини беради.
Қонун лойиҳаси депутатлар томонидан биринчи ўқишда қабул қилинди.

👎16👍2
Сирдарё ва Сурхондарёда электр энергиядан ўғриликча фойдаланган шахслар қўлга олинди
Сирдарё ва Сурхондарё вилоятларида электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлик ҳолатлари аниқланди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Сирдарё тумани бўлими томонидан терговга қадар текширув ўтказилган.
Унда, А.Г фермер хўжалиги раҳбари Ғ.С. тижорат мақсадида сув насосини умумий фойдаланишдаги электр тармоғига ўзбошимчалик билан улаб, 211,6 млн сўм электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.
Шу каби Департаментнинг Узун тумани бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда «У.А.» МЧЖ раҳбари О.А. тижорат мақсадида сув насосини умумий фойдаланишдаги электр тармоғига ўзбошимчалик билан улаб, 100,1 млн сўмлик электр энергиясини ўғирлагани фош этилган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Нурафшонда лойиҳадан четга чиққан қурилишлар тўхтатилиб, белгиланган тартибда бузиб ташланди
Тошкент вилояти Нурафшон шаҳрида Республика ишчи гуруҳи томонидан амалга оширилган рейд тадбирлари давомида лойиҳа талабларига зид равишда қурилаётган бир қатор иншоотлар аниқланди.
Аниқланган ҳолатлар бўйича қурилиш ишлари дарҳол тўхтатилиб, объектлар белгиланган тартибда бузилди. Текширувлар жараёнида қонунбузарликлар, хавфсизлик ва меъёрий талабларга риоя этилишига алоҳида эътибор қаратилди.

👍5
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Gold Center’да учига чиққан фирибгарлик содир этилди: Бош ролда аёллар…
Тошкентдаги “Chorsu Gold Center” савдо марказида тилла савдоси билан шуғулланувчи 14 нафар тадбиркор жами 187 минг долларга алдангани маълум бўлди. Уларнинг барчаси ўша ерда савдо қиладиган икки нафар аёл томонидан фирибга учраган.
Маълум бўлишича, фирибгарликда гумонланаётган аёллар аввал ҳар бир тиллачидан оз-оздан маҳсулот олиб, пулини берган. Шу йўл билан ишончини қозонгандан сўнг, улар тилла миқдорини ошириб, пулини кейинроқ беришини ваъда қилиб, уни бажармаган. Бу ҳолатни дастлаб жабрланувчилар бир-биридан яширган, аммо кейинчалик бири ҳолатни очиб бергач, қолганлар ҳам бир хил усулда алданганини тушуниб етган.
Тадбиркорлар томонидан Шайхонтоҳур тумани Ички ишлар органларига мурожаат қилинган. Олиб борилган тергов ҳаракатлари, видеокузатув ва аудиоёзувлар орқали ҳолат тасдиқланган. Айбдор деб гумон қилинган икки нафар аёлдан бири ўз қилмишини тан олган, аммо иккинчиси ҳалигача “мен тилла олмаганман” – дея даъво қилмоқда.
Тергов ишлари якунланган бўлиб, айбдор аёлларга нисбатан эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олиш чораси қўлланилган, иш тартиб бўйича судга ошиши кутиляпти. EFFECT.UZ воқеалар ривожини кузатиб боради.
👉 ТЎЛИҚ ВИДЕО

👍8👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Фермерлик қулликка айланмоқда – Фермерлар кенгаши Каттақўрғон ҳокимининг фермерлар фаолиятига аралашиши ортидан Бош прокуратурага мурожаат киритди
Каттақўрғон туманидаги “Саттор янги дурбиш” фермер хўжалиги бошлиғи Ж.Шодиев мурожаат қилиб, туман ҳокими Ж.Насриддиновнинг ўзига тегишли пахта ва ғаллачилик кластерларидан уруғлик чигит ва донни сотиб олиш ҳақида фермерларга босим ўтказаётганлигини, 25 минг сўмдан сотиб олган чигити ўсиб чиқмаганлигини, уруғчилик хўжалиги ташкил этишга рухсат бермаётганлигидан норозилигини билдирган.
Фермерлар кенгаши бу борада ўз муносабатини билдириб, “Фермер хўжалиги тўғрисида”ги Қонуннинг 22-моддасига кўра, фермер хўжаликларининг хўжалик фаолиятига давлат органлари ҳамда бошқа органлар ва ташкилотлар, шунингдек уларнинг мансабдор шахслари аралашувига йўл қўйилмаслигини эслатди.
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 241-4-моддасида назорат қилувчи, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ҳамда бошқа давлат органининг ва давлат ташкилотининг мансабдор шахси ёки хизматчиси томонидан тадбиркорлик субъектларини пул маблағлари ҳамда бошқа моддий қимматликларни ажратиш билан боғлиқ ҳомийликка ва бошқа тадбирларга мажбурий жалб этиш учун маъмурий жавобгарлик белгиланган.
Ҳокимият ёки мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш, мансабдор шахсининг ўзига қонун билан берилган ваколатлар доирасидан четга чиқадиган ҳаракатларни қасддан содир этиши, фуқароларнинг ҳуқуқларига ёки қонун билан қўриқланадиган манфаатларига ёхуд давлат ёки жамоат манфаатларига кўп миқдорда зарар ёхуд жиддий зиён етказилиши учун жиноий жавобгарлик белгиланган.
Шу боис, Ўзбекистон фермерлари кенгаши 1 июль куни Бош прокуратурага Каттақўрғон туман ҳокимининг фермер хўжаликларининг фаолиятига аралашуви ҳолатлари юзасидан қонунбузилишлар аниқланган тақдирда прокурор назорати ҳужжатини қўллаш масаласини кўриб чиқилишида амалий ёрдам сўраб мурожаат киритган.

😢8🔥3
Ўрикзор қурилиш бозори фаолияти вақтинча тўхтатилди — ФВВ вазиятга ойдинлик киритди
Бугун ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳар Учтепа туманида жойлашган “Ўрикзор” (“Stroy gorod”) қурилиш бозори электр таъминотидан ўзбошимчалик билан узилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ушбу ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги расмий изоҳ берди.
Маълумотга кўра, Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 13 июндаги 4-1001-2504/48104-сонли ҳал қилув қарорига асосан, “OZIQ-OVQAT STANDART KARTON” МЧЖга қарашли савдо бинолари ва хоналарида аниқланган ёнғинга қарши камчиликлар ҳамда қонунбузарликлар тўлиқ бартараф этилгунига қадар бозор фаолияти вақтинча тўхтатилган.
Мазкур қарор ижросини таъминлаш мақсадида 2025 йил 27 июндан бошлаб, мазкур қурилиш маҳсулотлари бозори Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси томонидан вақтинча ёпилди. Шу боис тарқалган хабарларда тилга олинган электр таъминотидан узиш ҳолати белгиланган тартибдаги иш юритуви доирасида амалга оширилгани таъкидланади.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги фуқароларни турли асоссиз маълумотларга ишонмасликка, расмий манбалар орқали тасдиқланган ахборотларга таянишга чақирди.
Шунингдек, ноқонуний ёки коррупцион ҳолатларга гувоҳ бўлган фуқаролардан ФВВнинг 1101 ишонч телефон рақамига мурожаат қилиш сўралди. Мурожаат этувчи фуқароларнинг шахсий маълумотлари сир сақланишига тўлиқ кафолат берилади.

👎2😢1