EFFECT.UZ | Расмий канал
18.4K subscribers
67.9K photos
16.1K videos
31 files
68.3K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Қирғизистонда футбол бўйича “Дўстлик” турнири ташкил этилди

26 июнь куни Ўзбекистоннинг Ўш шаҳридаги Бош консулхонаси ҳамда Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассоциациясининг Қирғизистондаги вакиллик жамоаси билан бирга 30 июнь – Ёшлар куни муносабати билан “Глобал Ёшлар Форуми” 2025 доирасида футбол бўйича “Дўстлик” турнири ташкил этилган.

Қайд этилишича, турнирда қуйидаги 6 та жамоа иштирок этди: Дипломатлар, Шифокорлар, Корман, Гелагородок, Механиклар, Тадбиркорлар. Ғолиблик “Шифокорлар” жамоасига насиб этган. Турнир Қаганат Футбол академияси майдонида бўлиб ўтган.

Турнирга Бош консул Зафарбек Аҳмедов ҳамда Қозоғистон Республикасининг Ўш шаҳридаги бош консули Карибай Муҳтор ташриф буюрган. Мусобақа сўнгида ғолиб ва совриндорлар Бош консул Зафарбек Аҳмедов ҳамда Ассоциация вакили Бобурмирзо Абдусамадовлар томонидан эсдалик совғалари ва сертификатлар билан тақдирланган.

100 нафарга яқин ўзбекистонлик ёшлар қатнашган ушбу тадбирда қирғиз ва қозоқ миллатига мансуб ёшлар ҳам фаол иштирок этган.

Турнир нафaқат спорт беллашуви, балки маданий ва дўстона муҳитга бой бўлди, дейилади Бош консулхона хабарида.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
ҚаршиДУ байрам харажатлари учун яқин 33 минг долларлик тендер эълон қилди

Қарши давлат университети Хорижий тиллар факультети ўқув биносининг тантанали очилиш маросимини юқори савияда ўтказишлиши учун бино ёнида байрам тадбирини ташкил этишда бажариладиган хизматлар учун бошланғич нархи 417 миллион сўмлик ( 33 минг доллар) тендер эълон қилди.

Энг қизиғи, университет 10 апрелда ўтган очилиш маросими учун хизмат кўрсатган фирмага 4 ойдан кейин, яъни июнь ойи охирида тендер эълон қилгани жамоатчиликда шубҳа уйғотмоқда.

“Бу ҳолат "ишни аввал қилиб бер, кейин расмий тендерда ғолиб чиқасан" деган сценарийни эслатади. Бундай ҳолат рақобат қонунчилигига зид ҳисобланади ва мутасаддиларнинг аралашувини талаб қилади”, деб ёзди Отабек Артиков.


Рақобат қўмитаси ушбу ҳолатга тезлик билан муносабат билдириб, университет томонидан эълон қилинган танлов бекор қилингани тўғрисида маълумот берди. Бироқ, тендер савдоси қайси асосга кўра бекор қилингани сабаби кўрсатилмаган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢2👎1
Чилонзорда икки аёл “доставка”чи йигитни зўрлагани тўғрисидаги хабарлар рад этилди

Ижтимоий тармоқларда “Чилонзорда “доставкачи” йигитни зўрлаган 2 аёл 15 суткага қамалди” каби хабарлар тарқалди. Мазкур хабар юзасидан Олий суд матбуот хизмати расмий баёнот берди.

“Бу каби хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди! Юртдошларимизни бу каби фейк маълумотларга ишонмасликка чақирамиз.

Ахборот ресурсларидан ҳаққонийлиги тасдиқланмаган, асоссиз маълумотларни тарқатмасликни сўраб қоламиз”, дейилади баёнотда.


Telegram
I Facebook I YouTube I Instagram
👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Озарбайжон парламенти делегацияси Хивага келди

Бугун, 30 июнь куни, Озарбайжон Миллий Межлиси Раиси Саҳиба Гафарова бошчилигидаги парламент делегацияси Биринчи Ўзбекистон-Озарбайжон парламентлараро форумида иштирок этиш учун Хива шаҳрига келди.

Озарбайжон парламенти делегациясини Урганч халқаро аэропортида Сенати Раиси Танзила Нарбаева кутиб олган.

Маълум қилинишича, тадбирда икки мамлакат парламентлари аъзолари, аёл депутатлар ва ёшлар парламентлари вакиллари иштирок этади.

“Мазкур форум икки давлат ўртасидаги дўстона муносабатларни, хусусан, парламентлараро ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқишда муҳим қадам сифатида баҳоланмоқда.

Хива шаҳрида ўтказиладиган ушбу форум Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасидаги стратегик шерикликни янада мустаҳкамлашга хизмат қилади”, дейилади хабарда.


Telegram
I Facebook I YouTube I Instagram
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Оролқумда ноёб сайғоқлар фотоқопқонга тушди

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги тасарруфидаги “Оролқум” миллий табиат боғи ҳудудида ўрнатилган фотоқопқонга ноёб ҳайвонлардан бири — сайғоқлар муҳрланди.

Сайғоқ — Қизил китобга ҳамда Халқаро табиатни муҳофаза қилиш иттифоқи (IUCH) Қизил рўйхатига киритилган, йўқолиб кетиш хавфи остидаги ҳайвон ҳисобланади.

У, асосан, Қорақалпоғистондаги Устюрт платосида, Шарқий ва Жанубий Қорақалпоғистон ҳудудларида ҳамда Орол денгизи тубида учрайди.

2016 йилда чегара ҳудудлардаги устюрт популяцияси сони 1 900 бошни ташкил этган. Ҳозирда эса Қорақалпоғистоннинг Оролбўйи минтақаси ва Орол тубида яшовчи гуруҳлар сони тахминан 200 бошни ташкил қилади.

Маълумот учун, “Оролқум” миллий табиат боғи 2022 йил 4 март куни Қорақалпоғистон Республикасининг Мўйноқ туманида ташкил этилган. Боғ ҳудудида 25 турдаги ҳайвонот дунёси вакиллари яшайди, улардан 4 тури Ўзбекистон Қизил китобига киритилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4🔥4
Ўзбекистонда қидирувга берилган шахс Туркияда қўлга олинди

Фирибгарлик жинояти бўйича айбланиб қидирувга берилган шахс Истанбулда қўлга олинди. Бу ҳақда ИИВ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, 29 ёшли Е.Д шахс ЖКнинг 168-моддаси 3-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбланиб, Тошкент шаҳар ИИББ томонидан қидирувга берилган.

ИИВ Тезкор-қидирув департаменти ҳамда Истанбул шаҳридаги Бош консулхона билан ҳамкорликда олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, у Истанбул шаҳрида қўлга олиниб, Ўзбекистонга депортация қилинган.

“Агар ушбу шахснинг ноқонуний ҳаракатларидан жабрланган фуқаролар бўлса, яқин орадаги ички ишлар органларига ёки 102 қисқа рақамига мурожаат қилишларини сўраймиз” дейилади хабарда.


Telegram
I Facebook I YouTube I Instagram
👍1🔥1
Боланинг ёмони бўлмайди – Президент

“Бир нарсани аниқ тушуниб олиш зарур. Болани ёмони бўлмайди. Уларга катталарнинг меҳри, имкониятларини намоён қилиш учун шароит, ўзига ишонч бўлиши учун мотивация керак”, – деди Президент.


Мисол учун, Тадбиркорлик жамоатчилик кенгаши аъзолари – 108 нафар “чемпион” тадбиркор ўзларининг 308 та корхонаси атрофидаги мактабларга бориб, юқори синф ўқувчиларини касбга қизиқтираётгани мамнуният билан қайд этилди.

Энг муҳими, бу ўқувчиларнинг аксарияти келажакда ҳаётини қайси касбга боғлаш ҳақида аниқ тасаввурга эга бўлмоқда.

“Бундай ташаббускор, фидойи, ватанпарвар тадбиркорлар – менинг қанотларим. Айтинг, ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларни касбга етаклаш, ишли ва даромадли қилиш учун сизларга яна қандай шароит қилиб берай? Катта-катта тадбиркорларимиз ҳокимлар билан учрашиб, таклифларини тез кунда шакллантириб берсалар, буларни барчасини кўриб чиқишга тайёрман”, – деди Президент.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍67
Метрополитенда хавфсизликни таъминлаш бошқармаси ходимларига “Isuzu” ва “Cobalt” топширилди

Ички ишлар вазирлиги раҳбарияти томонидан Метрополитенда хавфсизликни таъминлаш бошқармаси ходимларига замонавий хизмат автомашиналари топширилди.

Бугун, 30 июнь куни Ички ишлар вазир ўринбосари генерал майор Баходир Мирзарахимов томонидан Метрополитенда хавфсизликни таъминлаш бошқармаси маъмурий биносидаги бинога кириш постлари ва ходимларга яратилган шароитлар, қурилиш ишларини кўздан кечириб, Метрополитен Давлат унитар корхонаси ходимлари билан ҳамкорликда бу борада амалга оширилиши лозим бўлган ишлар юзасидан кўрсатмалар берди.

Шунингдек ИИВ томонидан Метрополитенда хавфсизликни таъминлаш бошқармаси ходимларига ҳудудларда ҳуқуқбузарликлар ва жиноятларни олдини олиш, жамоат ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш ишларида тезкорликни таъминлаш мақсадида “Isuzu” русумли автобус ва “Cobalt” хизмат автомашиналар ажратилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎1
Исроил армияси гуманитар ёрдам кутаётган фаластинликларга ҳужум қилди

Исроил армияси Ғазо сектори жанубида жойлашган Рафаҳ шаҳрида гуманитар ёрдамни кутаётган фаластинликларга қуролли ҳужум уюштирди.

Ҳужум натижасида 5 киши ҳалок бўлди, яна 25 киши яраланди. Ҳодиса Рафаҳнинг шимоли–ғарбидаги Шакуш маҳалласининг гуманитар ёрдам тақсимлаш маркази яқинида содир бўлган.

БМТ маълумотларига кўра, сўнгги бир ой ичида 550 дан ортиқ фаластинлик шундай ёрдам нуқталари яқинида ҳалок бўлган.

Бу нуқталар АҚШ ва Исроил томонидан ташкил этилган бўлиб, халқаро ҳамжамият томонидан уларнинг легитимлиги тан олинмаяпти.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎5😢5
⚡️9 нафар айбдор, зарар – 50,1 млрд: Ички ишлар вазирлиги Umid Avto Lizing иши бўйича маълумот берди

Суратда тасвирланган бир гуруҳ фуқаролар паст фоизда (6-12%) автомашина сотиб олиш ниятидаги фуқароларга исталган турдаги автомашинани етказиши тўғрисида ижтимоий тармоқлардаги тарғибот орқали Тошкент шаҳри ва республиканинг турли нуқталарида (Андижон, Наманган, Фарғона, Сирдарё, Самарқанд, Бухоро, Навоий, Хоразм, Сурхондарё, Қашқадарё вилоятлари ҳамда Нукус шаҳрида) "Umid avto companies", “Umid Savdo Fayz Invest”, “Umid Avto Lizing”, “Umid Auto”, “Group Of Companies Ual”, “Umid Avto-Tashkent”, “Orient Auto”, “Umid Lizing Tashkent” ва бошқа МЧЖларни ташкил этиб, мижозлар билан дастлаб бўнак (аванс) шартномаларини тузган ҳолда, 120 кун мобайнида автомашина етказилишини ваъда қилиб, шартнома шартларини бажармасдан, фуқаролардан келиб тушган маблағларни ўзлаштириш билан шуғулланган.

Ҳолат юзасидан ЖКнинг 168-моддаси 4-қисми “а,в” бандлари билан қўзғатилган жиноят иши доирасида 843 нафар фуқаролар жабрланувчи деб топилган бўлиб, умумий 50,1 млрд. сўм зарар аниқланган. Жамиятларга тегишли 339 дона транспорт воситалари хатланган. Ишга алоқадор 9 нафар шахсга нисбатан айблов эълон қилиниб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилган.

Ҳозирда, Ички ишлар вазирининг ўринбосари полковник Рамазон Ашропов бошчилигида тегишли мутахассислар жалб этилган ҳолда Махсус тезкор штаб тузилган бўлиб, ИИВ Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаменти биносида ҳар куни соат 09:00дан 21:00га қадар иш олиб бормоқда.

Суратдаги шахсларнинг жиноий фаолиятидан хабардор бўлган, шунингдек юқоридаги МЧЖларнинг ноқонуний фаолиятидан жабрланган фуқаролардан Тезкор штабга ёки 102 қисқа рақамига мурожаат қилишларини сўраймиз.

Манзил: Тарас Шевченко кўчаси, 62.
Тел.: (71) 256-79-39

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥1😢1
Денов туман судининг собиқ раиси 5 йил муддатга қамалди

Жиноят ишлари бўйича Денов туман суди собиқ раиси Камолиддин Муродов маст ҳолатда машина бошқариб, ЙТҲ содир қилган. Машинада бўлган адвокат воқеа жойида ҳалок бўлган.

Бугун Қашқадарё вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатида Камолиддин Муродовга оид жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича очиқ суд жараёни якунланиб, суд ҳукми эълон қилинди.

Қайд этилишича, собиқ судья 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинган. Жиноят иши Қашқадарё вилоят суди раисининг ўринбосари - жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси Ў. Мамадалиевнинг раислигида биринчи инстанцияда кўриб чиқилган.

Суд ҳукмига мувофиқ К.М. Жиноят кодексининг 266-моддаси (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 2-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, унга 3 йил муддатга транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилган ҳолда 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. Тайинланган жазони манзил-колонияларда ўташлик белгиланган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍7👎2
1 июлдан Ўзбекистонда нималар ўзгаради?

Пенсиялар ва нафақалар ҳамда кам таъминланган оилаларга болалар нафақалари ва моддий ёрдам тўловлари миқдорлари 10 фоизга оширилади;

Уй сотиб олишда эскроу тизими жорий этилади. Шартномалар фақат давлат рўйхатидан ўтган қурилиш объектлари бўйича тузилади;

Ногиронлик пенсиялари проактив шаклда тайинланади;

Соғлиқни сақлаш соҳасида янги модел жорий этилади. "Тиббиётда 90 кунлик ўзгаришлар" дастури амалга оширилади;

Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлиги ташкил қилинади. Агентлик ташқи сифат назоратини амалга оширувчи махсус ваколатли давлат органи ҳисобланади;

Хусусий назорат тизими механизмлари шакллантирилади.

Айрим давлат хизматлари ва функциялари хусусий секторга ўтказилади;

«Эл-юрт умиди» жамғармаси стипендиатларига халқаро ташкилотлар, хорижий муассасалар ва йирик компанияларида стажировка ўташига рухсат берилади;

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2😢1
9 синф ўқувчилари академик лицейларига онлайн ҳужжат топширишлари мумкин

9 синф ўқувчилари my.gov.uz портали орқали Ўзбекистоннинг исталган академик лицейларига онлайн ҳужжат топширишлари мумкин.

Маълум қилинишича, жорий йилда ҳам ҳужжат топшириш жараёнида ўқувчилар бир вақтнинг ўзида 3 та академик лицейни устуворлигидан келиб чиқиб, белгилаш имкониятига эга.

Бу дегани, агар биринчи танлаган лицейингизга кира олмасангиз, навбатдаги устуворликдаги лицейга кириш имкониятингиз сақланиб қолади.

Кириш имтиҳонлари июль ойида бўлиб ўтади. Имтиҳон учун йўлланмаларни «Менинг аризаларим» бўлимидан юклаб олиш мумкин бўлади.

Академик лицейларга қабул жараёни икки босқичда ўтказилади:

1-босқич: Иккита фан бўйича кириш тест синовлари.

2-босқич: Интеллектуал қобилият даражасини аниқлаш бўйича тест синови.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1
Исроилнинг Эронга қилган ҳужуми ортидан мингга яқин одам ҳалок бўлган

Исроилнинг Эронга қарши амалга оширган 12 кунлик ҳарбий зарбалари оқибатида камида 935 нафар инсон ҳалок бўлди. Бу ҳақда Эрон Ислом суд ҳокимияти вакили Исҳоқ Жаҳонгир маълум қилди.

“Суд-тиббиёт идораси берган сўнгги маълумотларга кўра, сионистик режим (Исроил – таҳр.) томонидан юртимизга қарши олиб борилган 12 кунлик уруш пайтида 935 нафар фуқаронинг ҳалок бўлгани тасдиқланди. Улар орасида 38 нафар бола ва 132 нафар аёл бор, улардан баъзилари ҳомиладор бўлган”, — деди Жаҳонгир IRNA агентлигига.


Исҳоқ Жаҳонгир сўзларига кўра, Исроилнинг Теҳронда жойлашган Эвин қамоқхонасига уюштирган зарбаси оқибатида ҳам ҳалок бўлганлар сони ошган. Ҳозирга келиб 79 нафар инсон ҳалок бўлган, улар орасида қамоқхона ходимлари, маҳкумларнинг қариндошлари ва меҳмонлар ҳам бор.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢10🔥3
НАТОнинг 2026 йилги саммити Туркияда бўлиб ўтади

НАТОнинг 2026 йилги давлат ва ҳукумат раҳбарлари саммити Туркия пойтахти Анқарада бўлиб ўтади. Бу ҳақда Эрдўғон вазирлар маҳкамаси йиғилишида маълум қилди.

“2026 йилдаги НАТО саммити, умид қиламизки, июль ойида Туркияда ўтади. Биз НАТО етакчиларини пойтахтимиз Анқарада қабул қиламиз ва муҳим қарорлар қабул қилиниши учун замин яратиб берамиз,” — деди Эрдўғон.


Қайд этиш керак, НАТО саммити 24–25 июнь 2025 йилда Нидерландиянинг Гаага шаҳрида ўтказилган.

Саммитда 32 та аъзо-давлат ва Янги Зеландия ҳамда Япониядан делегациялар иштирок этган.

Шунингдек, саммит доирасида АҚШ президенти Трамп, Украина президенти Зеленский ва Туркия президенти Эрдўғон билан мулоқотлар бўлиб ўтганди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент параспортчи қизга уй совға қилди

Ёшлар куни муносабати билан бўлиб ўтган учрашувда Президент Шавкат Мирзиёев велоспорт бўйича Паралимпия терма жамоаси аъзоси Фотима Саиповани шахсан табриклади.

Давлат раҳбари уни уй-жой билан таъминлаш бўйича Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаевга топшириқ берди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍93😢9