Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Нақд пулда уй-жой сотиш ва харид қилишга чек қўйилади — Солиқ қўмитаси раиси ўринбосари
Ҳукумат йирик ҳисоб-китоблар тизимини нақдсиз шаклга ўтказишни режалаштирмоқда.
Давлат солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Мубин Мирзаевнинг маълум қилишича, янги тизим кўчмас мулк савдосидан бошланади ва тўловлар фақатгина банк орқали амалга оширилади.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

Кўплаб давлатлар 2030 йилгача тўловларни тўлиқ нақдсиз шаклга ўтказишни мақсад қилган. Биз ҳам йирик ҳисоб-китоблар тизимини нақдсиз шаклга ўтказишни режалаштиряпмиз. Буни эса кўчмас мулк савдосидан бошлаймиз. Ҳозирда уй сотиш ва сотиб олиш жараёнлари, асосан, нақд пулда амалга оширилади. Янги тартибга кўра, тўловлар фақат банк орқали, қонуний шаклда амалга оширилиши кутилмоқда.
Қарор қабул қилинса, хуфиёна иқтисодиётга қарши тизимли кураш бошланади, — деди Мирзаев Сенат йиғилишида.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎21👍1😢1
Исроил армияси яна Ливанга ҳужум қилди
Исроил армияси Ливаннинг жанубида жойлашган Набатия вилоятидаги Айта аль-Шааб шаҳрига қуролли ҳужум уюштирди. Бу ҳақда Туркиянинг Anadolu агентлиги Ливан маҳаллий ОАВларига таяниб хабар берди.
Жабрланганлар ва ҳалок бўлганлар тўғрисида ҳозирча ҳеч қандай маълумот йўқ.
2024 йил 27 ноябрда кучга кирган Исроил ва Ливан ўртасидаги ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувга қарамасдан, Исроил қўшинлари деярли ҳар куни Ливаннинг жанубий ҳудудларига ер ва ҳаво орқали ҳужумлар уюштирмоқда.
Энг қизиғи, Исроил томони бу вақт ичида тинчлик битимини тахминан 3 минг марта бузишга ҳам улгурди, натижада камида 213 киши ҳалок бўлган ва яна 508 киши яраланган.
Бундан ташқари Исроил Ливан ҳудудини тўлиқ тарк этиш керак эди, аммо яҳудлар Ливан жанубидаги бешта стратегик баландликда ўз қўшинларини қолдирган.

👎4😢4👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Тимсоҳли Алкатрас” — АҚШда атрофи тимсоҳлар билан тўла мигрантлар маркази қурилмоқда
АҚШнинг Флорида штатида Эверглейдс миллий боғи ичида жойлашган эски ҳарбий аэродром ҳудудида “Тимсоҳли Алкатрас” деб номланган мигрантлар маркази қурилмоқда.
Бу ҳудуд ботқоқлар билан ўралган бўлиб, тимсоҳлар, питонлар ва бошқа ёввойи ҳайвонлар билан тўла.
Маҳаллий нашрларнинг маълум қилишича, ушбу марказ 5000 нафар мигрантни ўз ичига сиғдира олади.
Лойиҳанининг умумий қиймати 450 миллион долларга баҳоланмоқда ва уни молиялаштириш FEMA (Фавқулодда ҳолатлар агентлиги) зиммасига юклатилган.
Ташкилотчиларнинг таъкидлашича, ботқоқлар ва ёввойи ҳайвонлар қочишнинг олдини оладиган “табиий тўсиқ” сифатида фойдаланилади, бу эса қўриқчилар сонини камайтиради.
Экологлар, жамоатчилик гуруҳлари, ҳуқуқ ҳимоячилари лойиҳага қарши чиқмоқда.

“Кимки қочмоқчи бўлса — уни тимсоҳлар ёки питонлар кутади. Қўриқчи қўйишга ҳожат йўқ”, - дейди Флорида бош прокурори Жеймс Утмайер.
Экологлар, жамоатчилик гуруҳлари, ҳуқуқ ҳимоячилари лойиҳага қарши чиқмоқда.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4
Қирғизистонда футбол бўйича “Дўстлик” турнири ташкил этилди
26 июнь куни Ўзбекистоннинг Ўш шаҳридаги Бош консулхонаси ҳамда Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассоциациясининг Қирғизистондаги вакиллик жамоаси билан бирга 30 июнь – Ёшлар куни муносабати билан “Глобал Ёшлар Форуми” 2025 доирасида футбол бўйича “Дўстлик” турнири ташкил этилган.
Қайд этилишича, турнирда қуйидаги 6 та жамоа иштирок этди: Дипломатлар, Шифокорлар, Корман, Гелагородок, Механиклар, Тадбиркорлар. Ғолиблик “Шифокорлар” жамоасига насиб этган. Турнир Қаганат Футбол академияси майдонида бўлиб ўтган.
Турнирга Бош консул Зафарбек Аҳмедов ҳамда Қозоғистон Республикасининг Ўш шаҳридаги бош консули Карибай Муҳтор ташриф буюрган. Мусобақа сўнгида ғолиб ва совриндорлар Бош консул Зафарбек Аҳмедов ҳамда Ассоциация вакили Бобурмирзо Абдусамадовлар томонидан эсдалик совғалари ва сертификатлар билан тақдирланган.
100 нафарга яқин ўзбекистонлик ёшлар қатнашган ушбу тадбирда қирғиз ва қозоқ миллатига мансуб ёшлар ҳам фаол иштирок этган.
Турнир нафaқат спорт беллашуви, балки маданий ва дўстона муҳитга бой бўлди, дейилади Бош консулхона хабарида.

ҚаршиДУ байрам харажатлари учун яқин 33 минг долларлик тендер эълон қилди
Қарши давлат университети Хорижий тиллар факультети ўқув биносининг тантанали очилиш маросимини юқори савияда ўтказишлиши учун бино ёнида байрам тадбирини ташкил этишда бажариладиган хизматлар учун бошланғич нархи 417 миллион сўмлик ( 33 минг доллар) тендер эълон қилди.
Энг қизиғи, университет 10 апрелда ўтган очилиш маросими учун хизмат кўрсатган фирмага 4 ойдан кейин, яъни июнь ойи охирида тендер эълон қилгани жамоатчиликда шубҳа уйғотмоқда.
Рақобат қўмитаси ушбу ҳолатга тезлик билан муносабат билдириб, университет томонидан эълон қилинган танлов бекор қилингани тўғрисида маълумот берди. Бироқ, тендер савдоси қайси асосга кўра бекор қилингани сабаби кўрсатилмаган.

“Бу ҳолат "ишни аввал қилиб бер, кейин расмий тендерда ғолиб чиқасан" деган сценарийни эслатади. Бундай ҳолат рақобат қонунчилигига зид ҳисобланади ва мутасаддиларнинг аралашувини талаб қилади”, деб ёзди Отабек Артиков.
Рақобат қўмитаси ушбу ҳолатга тезлик билан муносабат билдириб, университет томонидан эълон қилинган танлов бекор қилингани тўғрисида маълумот берди. Бироқ, тендер савдоси қайси асосга кўра бекор қилингани сабаби кўрсатилмаган.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢2👎1
Чилонзорда икки аёл “доставка”чи йигитни зўрлагани тўғрисидаги хабарлар рад этилди
Ижтимоий тармоқларда “Чилонзорда “доставкачи” йигитни зўрлаган 2 аёл 15 суткага қамалди” каби хабарлар тарқалди. Мазкур хабар юзасидан Олий суд матбуот хизмати расмий баёнот берди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Ижтимоий тармоқларда “Чилонзорда “доставкачи” йигитни зўрлаган 2 аёл 15 суткага қамалди” каби хабарлар тарқалди. Мазкур хабар юзасидан Олий суд матбуот хизмати расмий баёнот берди.
“Бу каби хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди! Юртдошларимизни бу каби фейк маълумотларга ишонмасликка чақирамиз.
Ахборот ресурсларидан ҳаққонийлиги тасдиқланмаган, асоссиз маълумотларни тарқатмасликни сўраб қоламиз”, дейилади баёнотда.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Озарбайжон парламенти делегацияси Хивага келди
Бугун, 30 июнь куни, Озарбайжон Миллий Межлиси Раиси Саҳиба Гафарова бошчилигидаги парламент делегацияси Биринчи Ўзбекистон-Озарбайжон парламентлараро форумида иштирок этиш учун Хива шаҳрига келди.
Озарбайжон парламенти делегациясини Урганч халқаро аэропортида Сенати Раиси Танзила Нарбаева кутиб олган.
Маълум қилинишича, тадбирда икки мамлакат парламентлари аъзолари, аёл депутатлар ва ёшлар парламентлари вакиллари иштирок этади.

“Мазкур форум икки давлат ўртасидаги дўстона муносабатларни, хусусан, парламентлараро ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқишда муҳим қадам сифатида баҳоланмоқда.
Хива шаҳрида ўтказиладиган ушбу форум Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасидаги стратегик шерикликни янада мустаҳкамлашга хизмат қилади”, дейилади хабарда.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Оролқумда ноёб сайғоқлар фотоқопқонга тушди
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги тасарруфидаги “Оролқум” миллий табиат боғи ҳудудида ўрнатилган фотоқопқонга ноёб ҳайвонлардан бири — сайғоқлар муҳрланди.
Сайғоқ — Қизил китобга ҳамда Халқаро табиатни муҳофаза қилиш иттифоқи (IUCH) Қизил рўйхатига киритилган, йўқолиб кетиш хавфи остидаги ҳайвон ҳисобланади.
У, асосан, Қорақалпоғистондаги Устюрт платосида, Шарқий ва Жанубий Қорақалпоғистон ҳудудларида ҳамда Орол денгизи тубида учрайди.
2016 йилда чегара ҳудудлардаги устюрт популяцияси сони 1 900 бошни ташкил этган. Ҳозирда эса Қорақалпоғистоннинг Оролбўйи минтақаси ва Орол тубида яшовчи гуруҳлар сони тахминан 200 бошни ташкил қилади.
Маълумот учун, “Оролқум” миллий табиат боғи 2022 йил 4 март куни Қорақалпоғистон Республикасининг Мўйноқ туманида ташкил этилган. Боғ ҳудудида 25 турдаги ҳайвонот дунёси вакиллари яшайди, улардан 4 тури Ўзбекистон Қизил китобига киритилган.

👍4🔥4
Ўзбекистонда қидирувга берилган шахс Туркияда қўлга олинди
Фирибгарлик жинояти бўйича айбланиб қидирувга берилган шахс Истанбулда қўлга олинди. Бу ҳақда ИИВ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, 29 ёшли Е.Д шахс ЖКнинг 168-моддаси 3-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбланиб, Тошкент шаҳар ИИББ томонидан қидирувга берилган.
ИИВ Тезкор-қидирув департаменти ҳамда Истанбул шаҳридаги Бош консулхона билан ҳамкорликда олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, у Истанбул шаҳрида қўлга олиниб, Ўзбекистонга депортация қилинган.

“Агар ушбу шахснинг ноқонуний ҳаракатларидан жабрланган фуқаролар бўлса, яқин орадаги ички ишлар органларига ёки 102 қисқа рақамига мурожаат қилишларини сўраймиз” дейилади хабарда.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1🔥1
Боланинг ёмони бўлмайди – Президент
Мисол учун, Тадбиркорлик жамоатчилик кенгаши аъзолари – 108 нафар “чемпион” тадбиркор ўзларининг 308 та корхонаси атрофидаги мактабларга бориб, юқори синф ўқувчиларини касбга қизиқтираётгани мамнуният билан қайд этилди.
Энг муҳими, бу ўқувчиларнинг аксарияти келажакда ҳаётини қайси касбга боғлаш ҳақида аниқ тасаввурга эга бўлмоқда.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
“Бир нарсани аниқ тушуниб олиш зарур. Болани ёмони бўлмайди. Уларга катталарнинг меҳри, имкониятларини намоён қилиш учун шароит, ўзига ишонч бўлиши учун мотивация керак”, – деди Президент.
Мисол учун, Тадбиркорлик жамоатчилик кенгаши аъзолари – 108 нафар “чемпион” тадбиркор ўзларининг 308 та корхонаси атрофидаги мактабларга бориб, юқори синф ўқувчиларини касбга қизиқтираётгани мамнуният билан қайд этилди.
Энг муҳими, бу ўқувчиларнинг аксарияти келажакда ҳаётини қайси касбга боғлаш ҳақида аниқ тасаввурга эга бўлмоқда.
“Бундай ташаббускор, фидойи, ватанпарвар тадбиркорлар – менинг қанотларим. Айтинг, ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларни касбга етаклаш, ишли ва даромадли қилиш учун сизларга яна қандай шароит қилиб берай? Катта-катта тадбиркорларимиз ҳокимлар билан учрашиб, таклифларини тез кунда шакллантириб берсалар, буларни барчасини кўриб чиқишга тайёрман”, – деди Президент.

👍67