This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қонун муҳофазаси ва халқ таянчи: Ички ишлар вазирлиги Академиясининг битирувчилари шарафли хизматга йўл олишди
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

👍3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Калласини кундага қўйган Пискент ҳокими: Ғаниев ва Мирзаев диққатига!
Маълумки, EFFECT.UZ томонидан “REAL AGRO COTTON” ва “PAXTAKOR SIFAT YOG'” МЧЖ ўртасидаги ҳодисалар ёритилмоқда.
Иш бўйича айтадиган бўлсак, Пискент туманида ҳам фаолият олиб борадиган “REAL AGRO COTTON”дан “PAXTAKOR SIFAT YOG'” МЧЖ фойдасига суд қарорига кўра 12 минг тонна техник чигит ва 1 200 тонна пахта толаси ундирилиши белгиланган бўлиб, ижро ҳаракатлари МИБ ходимлари томонидан лозим даражада бажарилмаган. Бунга эса турли сунъий тўсиқлар: «Агробанк»нинг Миллий гвардия билан «ҳамкорлиги», туман ҳокимининг ноқонуний тарзда вазиятга аралашиши сабаб бўлган бўлиши мумкин.
Бунгача эълон қилинган икки видеолавҳада сиз – жанжал, низо, ижро ҳаракатларининг пайсалга солиниши ва Миллий Гвардия ходимларининг асоссиз қаршилигини кўрдингиз.
Лекин бу ишга қарши бўлган асосий "рычаг"лар ҳақида гапирилмади – “Катта кучлар”! Келинг, бугун айнан далилларга таянган ҳолда “катталар”нинг "қора бизнеси" ҳақидаги айрим ҳолатларни эътиборга ҳавола этамиз.
Ўйлаймизки, видеолавҳада тақдим этилган далиллар Бош Прокурор Ниғматилла Йўлдошев, Миллий гвардия қўмондони Рустам Жўраев ва Тошкент вилояти ҳокими Зоир Мирзаевнинг иш столи устида тез орада кўриниш беради. Пискент ҳокими Музаффар Ариповнинг Шуҳрат Ғаниев борасида билдирган фикрлари ҳам кўпчиликни эътиборсиз қолдирмайди.
Effect.uz – бу видеолавҳа орқали сизларга суд қарори, ижрочининг талаби, қонун химоячиларини қонунни четлаган ҳолда вазиятга аралашуви ва кўплаб мансаб сохтакорлигига йўл қўйилишига оид далилларни кўрсатишга ҳаракат қилди. Агарда ушбу далиллар ўз исботини топса, бу жараёнларнинг жавоби қандай бўлиши ҳам оммага қизиқ?
👉 ТЎЛИҚ ВИДЕО

👎166🔥7😢3👍2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Нақд пулда уй-жой сотиш ва харид қилишга чек қўйилади — Солиқ қўмитаси раиси ўринбосари
Ҳукумат йирик ҳисоб-китоблар тизимини нақдсиз шаклга ўтказишни режалаштирмоқда.
Давлат солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Мубин Мирзаевнинг маълум қилишича, янги тизим кўчмас мулк савдосидан бошланади ва тўловлар фақатгина банк орқали амалга оширилади.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Ҳукумат йирик ҳисоб-китоблар тизимини нақдсиз шаклга ўтказишни режалаштирмоқда.
Давлат солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Мубин Мирзаевнинг маълум қилишича, янги тизим кўчмас мулк савдосидан бошланади ва тўловлар фақатгина банк орқали амалга оширилади.
Кўплаб давлатлар 2030 йилгача тўловларни тўлиқ нақдсиз шаклга ўтказишни мақсад қилган. Биз ҳам йирик ҳисоб-китоблар тизимини нақдсиз шаклга ўтказишни режалаштиряпмиз. Буни эса кўчмас мулк савдосидан бошлаймиз. Ҳозирда уй сотиш ва сотиб олиш жараёнлари, асосан, нақд пулда амалга оширилади. Янги тартибга кўра, тўловлар фақат банк орқали, қонуний шаклда амалга оширилиши кутилмоқда.
Қарор қабул қилинса, хуфиёна иқтисодиётга қарши тизимли кураш бошланади, — деди Мирзаев Сенат йиғилишида.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎21👍1😢1
Исроил армияси яна Ливанга ҳужум қилди
Исроил армияси Ливаннинг жанубида жойлашган Набатия вилоятидаги Айта аль-Шааб шаҳрига қуролли ҳужум уюштирди. Бу ҳақда Туркиянинг Anadolu агентлиги Ливан маҳаллий ОАВларига таяниб хабар берди.
Жабрланганлар ва ҳалок бўлганлар тўғрисида ҳозирча ҳеч қандай маълумот йўқ.
2024 йил 27 ноябрда кучга кирган Исроил ва Ливан ўртасидаги ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувга қарамасдан, Исроил қўшинлари деярли ҳар куни Ливаннинг жанубий ҳудудларига ер ва ҳаво орқали ҳужумлар уюштирмоқда.
Энг қизиғи, Исроил томони бу вақт ичида тинчлик битимини тахминан 3 минг марта бузишга ҳам улгурди, натижада камида 213 киши ҳалок бўлган ва яна 508 киши яраланган.
Бундан ташқари Исроил Ливан ҳудудини тўлиқ тарк этиш керак эди, аммо яҳудлар Ливан жанубидаги бешта стратегик баландликда ўз қўшинларини қолдирган.

👎4😢4👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Тимсоҳли Алкатрас” — АҚШда атрофи тимсоҳлар билан тўла мигрантлар маркази қурилмоқда
АҚШнинг Флорида штатида Эверглейдс миллий боғи ичида жойлашган эски ҳарбий аэродром ҳудудида “Тимсоҳли Алкатрас” деб номланган мигрантлар маркази қурилмоқда.
Бу ҳудуд ботқоқлар билан ўралган бўлиб, тимсоҳлар, питонлар ва бошқа ёввойи ҳайвонлар билан тўла.
Маҳаллий нашрларнинг маълум қилишича, ушбу марказ 5000 нафар мигрантни ўз ичига сиғдира олади.
Лойиҳанининг умумий қиймати 450 миллион долларга баҳоланмоқда ва уни молиялаштириш FEMA (Фавқулодда ҳолатлар агентлиги) зиммасига юклатилган.
Ташкилотчиларнинг таъкидлашича, ботқоқлар ва ёввойи ҳайвонлар қочишнинг олдини оладиган “табиий тўсиқ” сифатида фойдаланилади, бу эса қўриқчилар сонини камайтиради.
Экологлар, жамоатчилик гуруҳлари, ҳуқуқ ҳимоячилари лойиҳага қарши чиқмоқда.

“Кимки қочмоқчи бўлса — уни тимсоҳлар ёки питонлар кутади. Қўриқчи қўйишга ҳожат йўқ”, - дейди Флорида бош прокурори Жеймс Утмайер.
Экологлар, жамоатчилик гуруҳлари, ҳуқуқ ҳимоячилари лойиҳага қарши чиқмоқда.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4
Қирғизистонда футбол бўйича “Дўстлик” турнири ташкил этилди
26 июнь куни Ўзбекистоннинг Ўш шаҳридаги Бош консулхонаси ҳамда Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассоциациясининг Қирғизистондаги вакиллик жамоаси билан бирга 30 июнь – Ёшлар куни муносабати билан “Глобал Ёшлар Форуми” 2025 доирасида футбол бўйича “Дўстлик” турнири ташкил этилган.
Қайд этилишича, турнирда қуйидаги 6 та жамоа иштирок этди: Дипломатлар, Шифокорлар, Корман, Гелагородок, Механиклар, Тадбиркорлар. Ғолиблик “Шифокорлар” жамоасига насиб этган. Турнир Қаганат Футбол академияси майдонида бўлиб ўтган.
Турнирга Бош консул Зафарбек Аҳмедов ҳамда Қозоғистон Республикасининг Ўш шаҳридаги бош консули Карибай Муҳтор ташриф буюрган. Мусобақа сўнгида ғолиб ва совриндорлар Бош консул Зафарбек Аҳмедов ҳамда Ассоциация вакили Бобурмирзо Абдусамадовлар томонидан эсдалик совғалари ва сертификатлар билан тақдирланган.
100 нафарга яқин ўзбекистонлик ёшлар қатнашган ушбу тадбирда қирғиз ва қозоқ миллатига мансуб ёшлар ҳам фаол иштирок этган.
Турнир нафaқат спорт беллашуви, балки маданий ва дўстона муҳитга бой бўлди, дейилади Бош консулхона хабарида.

ҚаршиДУ байрам харажатлари учун яқин 33 минг долларлик тендер эълон қилди
Қарши давлат университети Хорижий тиллар факультети ўқув биносининг тантанали очилиш маросимини юқори савияда ўтказишлиши учун бино ёнида байрам тадбирини ташкил этишда бажариладиган хизматлар учун бошланғич нархи 417 миллион сўмлик ( 33 минг доллар) тендер эълон қилди.
Энг қизиғи, университет 10 апрелда ўтган очилиш маросими учун хизмат кўрсатган фирмага 4 ойдан кейин, яъни июнь ойи охирида тендер эълон қилгани жамоатчиликда шубҳа уйғотмоқда.
Рақобат қўмитаси ушбу ҳолатга тезлик билан муносабат билдириб, университет томонидан эълон қилинган танлов бекор қилингани тўғрисида маълумот берди. Бироқ, тендер савдоси қайси асосга кўра бекор қилингани сабаби кўрсатилмаган.

“Бу ҳолат "ишни аввал қилиб бер, кейин расмий тендерда ғолиб чиқасан" деган сценарийни эслатади. Бундай ҳолат рақобат қонунчилигига зид ҳисобланади ва мутасаддиларнинг аралашувини талаб қилади”, деб ёзди Отабек Артиков.
Рақобат қўмитаси ушбу ҳолатга тезлик билан муносабат билдириб, университет томонидан эълон қилинган танлов бекор қилингани тўғрисида маълумот берди. Бироқ, тендер савдоси қайси асосга кўра бекор қилингани сабаби кўрсатилмаган.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢2👎1
Чилонзорда икки аёл “доставка”чи йигитни зўрлагани тўғрисидаги хабарлар рад этилди
Ижтимоий тармоқларда “Чилонзорда “доставкачи” йигитни зўрлаган 2 аёл 15 суткага қамалди” каби хабарлар тарқалди. Мазкур хабар юзасидан Олий суд матбуот хизмати расмий баёнот берди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Ижтимоий тармоқларда “Чилонзорда “доставкачи” йигитни зўрлаган 2 аёл 15 суткага қамалди” каби хабарлар тарқалди. Мазкур хабар юзасидан Олий суд матбуот хизмати расмий баёнот берди.
“Бу каби хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди! Юртдошларимизни бу каби фейк маълумотларга ишонмасликка чақирамиз.
Ахборот ресурсларидан ҳаққонийлиги тасдиқланмаган, асоссиз маълумотларни тарқатмасликни сўраб қоламиз”, дейилади баёнотда.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Озарбайжон парламенти делегацияси Хивага келди
Бугун, 30 июнь куни, Озарбайжон Миллий Межлиси Раиси Саҳиба Гафарова бошчилигидаги парламент делегацияси Биринчи Ўзбекистон-Озарбайжон парламентлараро форумида иштирок этиш учун Хива шаҳрига келди.
Озарбайжон парламенти делегациясини Урганч халқаро аэропортида Сенати Раиси Танзила Нарбаева кутиб олган.
Маълум қилинишича, тадбирда икки мамлакат парламентлари аъзолари, аёл депутатлар ва ёшлар парламентлари вакиллари иштирок этади.

“Мазкур форум икки давлат ўртасидаги дўстона муносабатларни, хусусан, парламентлараро ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқишда муҳим қадам сифатида баҳоланмоқда.
Хива шаҳрида ўтказиладиган ушбу форум Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасидаги стратегик шерикликни янада мустаҳкамлашга хизмат қилади”, дейилади хабарда.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Оролқумда ноёб сайғоқлар фотоқопқонга тушди
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги тасарруфидаги “Оролқум” миллий табиат боғи ҳудудида ўрнатилган фотоқопқонга ноёб ҳайвонлардан бири — сайғоқлар муҳрланди.
Сайғоқ — Қизил китобга ҳамда Халқаро табиатни муҳофаза қилиш иттифоқи (IUCH) Қизил рўйхатига киритилган, йўқолиб кетиш хавфи остидаги ҳайвон ҳисобланади.
У, асосан, Қорақалпоғистондаги Устюрт платосида, Шарқий ва Жанубий Қорақалпоғистон ҳудудларида ҳамда Орол денгизи тубида учрайди.
2016 йилда чегара ҳудудлардаги устюрт популяцияси сони 1 900 бошни ташкил этган. Ҳозирда эса Қорақалпоғистоннинг Оролбўйи минтақаси ва Орол тубида яшовчи гуруҳлар сони тахминан 200 бошни ташкил қилади.
Маълумот учун, “Оролқум” миллий табиат боғи 2022 йил 4 март куни Қорақалпоғистон Республикасининг Мўйноқ туманида ташкил этилган. Боғ ҳудудида 25 турдаги ҳайвонот дунёси вакиллари яшайди, улардан 4 тури Ўзбекистон Қизил китобига киритилган.

👍4🔥4