Навоийда Швeциянинг етакчи компанияларидан бири фаолиятини бошлаш арафасида
Навоий шаҳри ҳокимининг биринчи ўринбосари Ўткир Ҳақбердиев Швециянинг «International Mästerbyggarna Sweden Ab» компаниясининг Ўрта Осиё бўйича вакиллари билан учрашув ўтказди.
Қайд этилишича, учрашувда томонлар ўртасида инвестиция ҳамкорлиги ва савдо-иқтисодий алоқаларни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинган. Хусусан, Навоий шаҳрида қурилиш соҳасида замонавий технологияларни жалб қилган ҳолда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, тиббиёт ускуналари ишлаб чиқариш, техник маслаҳат хизматлари кўрсатиш ҳамда қурилиш материаллари ва металл маҳсулотларининг импорт-экспорт салоҳиятини ошириш юзасидан таклифлар билдирилган.
Томонлар келгусида икки томонлама манфаатли инвестицион лойиҳаларни йўлга қўйиш борасида фикр алмашиб, амалий ҳамкорликни йўлга қўйиш юзасидан келишувга эришган.
Учрашув якунида шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари томонидан компания вакилларига Навоий шаҳридаги мавжуд инфратузилма, саноат зоналари ва қулай инвестицион муҳит бўйича маълумотлар берилган ҳамда инвесторлар келгусидаги ҳамкорлик юзасидан ўз фикр ва таклифларини билдирган.
Маълумот учун, «International Mästerbyggarna Sweden Ab» компанияси Швецияда фаолият юритувчи, қурилиш, реконструкция, том ёпиш, террасалар барпо этиш, консалтинг хизматлари, шунингдек қурилиш материаллари ва металл чиқиндилари билан савдо йўналишларида ихтисослашган ташкилот ҳисобланади.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

👍3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
EFFECT.UZ – ҲАҚИҚАТ УЧУН!
Effect.uz ахборот агентлиги раҳбари Акмал Эшонхонов 26 июнь куни 31 ёшни қаршилади.
Қарийб 10 йилдан буён журналистика соҳасида фаолият юритиб келаётган Акмал Эшонхонов ўз ижодини аввал спорт журналистикаси орқали бошлаган, кейинчалик эса сиёсий ва ижтимоий йўналишда давом эттирган. 2019 йилда ўзининг катта лойиҳаси – Effect.uz’га асос солган.
Акмал Эшонхонов Халқ орасидаги фаолияти билан меҳр қозонган ва Effect.uz’ни айнан ушбу йўналишда шакллантириш йўлида, ташкилот ривожи учун кун-у тун меҳнатда, изланишда.
Оилали, уч фарзанднинг отаси. Рафиқаси Эшонхонова Рухсора Баҳромзода билан ҳам ижодда, ҳам оилада йўлларини боғлаган. Жуфтликнинг Амира ва Асмира исмли қизалоқлари, Фирдавс исмли ўғил фарзанди бор.
Бугунги кунда Акмал Эшонхонов ўнлаб ходимларга раҳбар ва устоз саналади. Унинг бир қатор шогирдлари жамиятда ўз ўрнига эга ва устози каби таниқли бўлишга улгурган.
Аҳоли мурожаатларини қабул қилиш ва ўрганиш, инсонларга ёрдам қўлини чўзиш, ўзини кўз-кўз қилмасдан доимий савоб ишларни бажариш, самимий ва камтар бўлиб қадам босиш бу инсонга хос бўлган хислат.
Акмал Эшонхоновни Effect uz жамоаси ва шогирдлари номидан самимий табриклаймиз. Унга ижодий юксалишлар, соғлик-саломатлик, оилавий бахт ва хотиржамлик, доимо эл юрт назаридан қолмай самимий инсон бўлиб қолишини тилаб қоламиз!

1👍41👎2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Амалий билим сари: ЎзМУ талабалари Чорвоқда
Куни кеча Effect.uz жамоаси Ўзбекистон Миллий университетининг Физика факультетига қарашли Чорвоқ дала ўқув-амалиёт базасида бўлди.
Ҳозирда мазкур базада Метеорология ва иқлимшунослик, Гидрология ҳамда Гидрометеорология йўналишларида таҳсил олаётган талабалар амалий машғулотлар ўтамоқда.
📚 Маълумот учун: университетнинг Физика факультети таркибидаги Гидрометеорология бўлимида қуйидаги бакалавриат йўналишлари мавжуд:
▪️ Метеорология ва иқлимшунослик
▪️ Гидрология
Ушбу йўналишларни тамомлаган битирувчилар қуйидаги ташкилотларда фаолият олиб бориш имкониятига эга:
✅ Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати агентлиги (Ўзгидромет);
✅ Фавқулодда вазиятлар вазирлиги;
✅ Қишлоқ хўжалиги вазирлиги:;
✅ Сув хўжалиги вазирлиги тизимлари.

👍7
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қонун муҳофазаси ва халқ таянчи: Ички ишлар вазирлиги Академиясининг битирувчилари шарафли хизматга йўл олишди
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Калласини кундага қўйган Пискент ҳокими: Ғаниев ва Мирзаев диққатига!
Маълумки, EFFECT.UZ томонидан “REAL AGRO COTTON” ва “PAXTAKOR SIFAT YOG'” МЧЖ ўртасидаги ҳодисалар ёритилмоқда.
Иш бўйича айтадиган бўлсак, Пискент туманида ҳам фаолият олиб борадиган “REAL AGRO COTTON”дан “PAXTAKOR SIFAT YOG'” МЧЖ фойдасига суд қарорига кўра 12 минг тонна техник чигит ва 1 200 тонна пахта толаси ундирилиши белгиланган бўлиб, ижро ҳаракатлари МИБ ходимлари томонидан лозим даражада бажарилмаган. Бунга эса турли сунъий тўсиқлар: «Агробанк»нинг Миллий гвардия билан «ҳамкорлиги», туман ҳокимининг ноқонуний тарзда вазиятга аралашиши сабаб бўлган бўлиши мумкин.
Бунгача эълон қилинган икки видеолавҳада сиз – жанжал, низо, ижро ҳаракатларининг пайсалга солиниши ва Миллий Гвардия ходимларининг асоссиз қаршилигини кўрдингиз.
Лекин бу ишга қарши бўлган асосий "рычаг"лар ҳақида гапирилмади – “Катта кучлар”! Келинг, бугун айнан далилларга таянган ҳолда “катталар”нинг "қора бизнеси" ҳақидаги айрим ҳолатларни эътиборга ҳавола этамиз.
Ўйлаймизки, видеолавҳада тақдим этилган далиллар Бош Прокурор Ниғматилла Йўлдошев, Миллий гвардия қўмондони Рустам Жўраев ва Тошкент вилояти ҳокими Зоир Мирзаевнинг иш столи устида тез орада кўриниш беради. Пискент ҳокими Музаффар Ариповнинг Шуҳрат Ғаниев борасида билдирган фикрлари ҳам кўпчиликни эътиборсиз қолдирмайди.
Effect.uz – бу видеолавҳа орқали сизларга суд қарори, ижрочининг талаби, қонун химоячиларини қонунни четлаган ҳолда вазиятга аралашуви ва кўплаб мансаб сохтакорлигига йўл қўйилишига оид далилларни кўрсатишга ҳаракат қилди. Агарда ушбу далиллар ўз исботини топса, бу жараёнларнинг жавоби қандай бўлиши ҳам оммага қизиқ?
👉 ТЎЛИҚ ВИДЕО

👎166🔥7😢3👍2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Нақд пулда уй-жой сотиш ва харид қилишга чек қўйилади — Солиқ қўмитаси раиси ўринбосари
Ҳукумат йирик ҳисоб-китоблар тизимини нақдсиз шаклга ўтказишни режалаштирмоқда.
Давлат солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Мубин Мирзаевнинг маълум қилишича, янги тизим кўчмас мулк савдосидан бошланади ва тўловлар фақатгина банк орқали амалга оширилади.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Ҳукумат йирик ҳисоб-китоблар тизимини нақдсиз шаклга ўтказишни режалаштирмоқда.
Давлат солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Мубин Мирзаевнинг маълум қилишича, янги тизим кўчмас мулк савдосидан бошланади ва тўловлар фақатгина банк орқали амалга оширилади.
Кўплаб давлатлар 2030 йилгача тўловларни тўлиқ нақдсиз шаклга ўтказишни мақсад қилган. Биз ҳам йирик ҳисоб-китоблар тизимини нақдсиз шаклга ўтказишни режалаштиряпмиз. Буни эса кўчмас мулк савдосидан бошлаймиз. Ҳозирда уй сотиш ва сотиб олиш жараёнлари, асосан, нақд пулда амалга оширилади. Янги тартибга кўра, тўловлар фақат банк орқали, қонуний шаклда амалга оширилиши кутилмоқда.
Қарор қабул қилинса, хуфиёна иқтисодиётга қарши тизимли кураш бошланади, — деди Мирзаев Сенат йиғилишида.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎21👍1😢1
Исроил армияси яна Ливанга ҳужум қилди
Исроил армияси Ливаннинг жанубида жойлашган Набатия вилоятидаги Айта аль-Шааб шаҳрига қуролли ҳужум уюштирди. Бу ҳақда Туркиянинг Anadolu агентлиги Ливан маҳаллий ОАВларига таяниб хабар берди.
Жабрланганлар ва ҳалок бўлганлар тўғрисида ҳозирча ҳеч қандай маълумот йўқ.
2024 йил 27 ноябрда кучга кирган Исроил ва Ливан ўртасидаги ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувга қарамасдан, Исроил қўшинлари деярли ҳар куни Ливаннинг жанубий ҳудудларига ер ва ҳаво орқали ҳужумлар уюштирмоқда.
Энг қизиғи, Исроил томони бу вақт ичида тинчлик битимини тахминан 3 минг марта бузишга ҳам улгурди, натижада камида 213 киши ҳалок бўлган ва яна 508 киши яраланган.
Бундан ташқари Исроил Ливан ҳудудини тўлиқ тарк этиш керак эди, аммо яҳудлар Ливан жанубидаги бешта стратегик баландликда ўз қўшинларини қолдирган.

👎4😢4👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Тимсоҳли Алкатрас” — АҚШда атрофи тимсоҳлар билан тўла мигрантлар маркази қурилмоқда
АҚШнинг Флорида штатида Эверглейдс миллий боғи ичида жойлашган эски ҳарбий аэродром ҳудудида “Тимсоҳли Алкатрас” деб номланган мигрантлар маркази қурилмоқда.
Бу ҳудуд ботқоқлар билан ўралган бўлиб, тимсоҳлар, питонлар ва бошқа ёввойи ҳайвонлар билан тўла.
Маҳаллий нашрларнинг маълум қилишича, ушбу марказ 5000 нафар мигрантни ўз ичига сиғдира олади.
Лойиҳанининг умумий қиймати 450 миллион долларга баҳоланмоқда ва уни молиялаштириш FEMA (Фавқулодда ҳолатлар агентлиги) зиммасига юклатилган.
Ташкилотчиларнинг таъкидлашича, ботқоқлар ва ёввойи ҳайвонлар қочишнинг олдини оладиган “табиий тўсиқ” сифатида фойдаланилади, бу эса қўриқчилар сонини камайтиради.
Экологлар, жамоатчилик гуруҳлари, ҳуқуқ ҳимоячилари лойиҳага қарши чиқмоқда.

“Кимки қочмоқчи бўлса — уни тимсоҳлар ёки питонлар кутади. Қўриқчи қўйишга ҳожат йўқ”, - дейди Флорида бош прокурори Жеймс Утмайер.
Экологлар, жамоатчилик гуруҳлари, ҳуқуқ ҳимоячилари лойиҳага қарши чиқмоқда.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4
Қирғизистонда футбол бўйича “Дўстлик” турнири ташкил этилди
26 июнь куни Ўзбекистоннинг Ўш шаҳридаги Бош консулхонаси ҳамда Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассоциациясининг Қирғизистондаги вакиллик жамоаси билан бирга 30 июнь – Ёшлар куни муносабати билан “Глобал Ёшлар Форуми” 2025 доирасида футбол бўйича “Дўстлик” турнири ташкил этилган.
Қайд этилишича, турнирда қуйидаги 6 та жамоа иштирок этди: Дипломатлар, Шифокорлар, Корман, Гелагородок, Механиклар, Тадбиркорлар. Ғолиблик “Шифокорлар” жамоасига насиб этган. Турнир Қаганат Футбол академияси майдонида бўлиб ўтган.
Турнирга Бош консул Зафарбек Аҳмедов ҳамда Қозоғистон Республикасининг Ўш шаҳридаги бош консули Карибай Муҳтор ташриф буюрган. Мусобақа сўнгида ғолиб ва совриндорлар Бош консул Зафарбек Аҳмедов ҳамда Ассоциация вакили Бобурмирзо Абдусамадовлар томонидан эсдалик совғалари ва сертификатлар билан тақдирланган.
100 нафарга яқин ўзбекистонлик ёшлар қатнашган ушбу тадбирда қирғиз ва қозоқ миллатига мансуб ёшлар ҳам фаол иштирок этган.
Турнир нафaқат спорт беллашуви, балки маданий ва дўстона муҳитга бой бўлди, дейилади Бош консулхона хабарида.

ҚаршиДУ байрам харажатлари учун яқин 33 минг долларлик тендер эълон қилди
Қарши давлат университети Хорижий тиллар факультети ўқув биносининг тантанали очилиш маросимини юқори савияда ўтказишлиши учун бино ёнида байрам тадбирини ташкил этишда бажариладиган хизматлар учун бошланғич нархи 417 миллион сўмлик ( 33 минг доллар) тендер эълон қилди.
Энг қизиғи, университет 10 апрелда ўтган очилиш маросими учун хизмат кўрсатган фирмага 4 ойдан кейин, яъни июнь ойи охирида тендер эълон қилгани жамоатчиликда шубҳа уйғотмоқда.
Рақобат қўмитаси ушбу ҳолатга тезлик билан муносабат билдириб, университет томонидан эълон қилинган танлов бекор қилингани тўғрисида маълумот берди. Бироқ, тендер савдоси қайси асосга кўра бекор қилингани сабаби кўрсатилмаган.

“Бу ҳолат "ишни аввал қилиб бер, кейин расмий тендерда ғолиб чиқасан" деган сценарийни эслатади. Бундай ҳолат рақобат қонунчилигига зид ҳисобланади ва мутасаддиларнинг аралашувини талаб қилади”, деб ёзди Отабек Артиков.

😢2👎1