Матбуот ва оммавий ахборот воситалари куни Навоийда муносиб тарзда нишонланди
27 июн — Матбуот ва оммавий ахборот воситалари куни муносабати билан Навоий вилояти ҳокимлиги ташаббуси билан вилоятда фаолият юритаётган ОАВ ходимлари ва ахборот хизматлари иштирокида байрам тадбири ташкил этилди.
Байрам тадбири доирасида жамоатчилик сўровномаси асосида оммавий ахборот воситалари ва матбуот соҳасида самарали фаолият юритаётган ходимлар аниқланди.
Уч босқичдан иборат ушбу танловда вилоятдаги барча туман ва шаҳар ҳокимликларининг ахборот хизматлари фаолияти ОАВ, ижтимоий тармоқлар, экспертлар ҳамда жамоатчилик фикри асосида баҳоланди.
Танлов натижасига кўра, “Энг фаол ҳудуд ҳокимлиги матбуот котиби” номинациясида Навоий шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари, шаҳар ҳокимининг матбуот котиби Аҳроров Бобур Салим ўғли ғолиб деб топилди.
Байрам тадбири давомида фаоллар Навоий вилояти ҳокими томонидан эсдалик совғалари ва ташаккурномалар билан тақдирланди. Шунингдек, ахборот сиёсати самарали олиб борилаётгани, жамоатчиликни тезкор, холис ва ишончли ахборот билан таъминлашдаги ҳиссаси учун фаол ходимлар алоҳида эътироф этилди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

👍2👎1🔥1😢1
Star House’нинг Олий судга киритган шикояти қаноатлантирилмасдан, асосли равишда рад этилган
Олий суд раиси ўринбосари Шуҳрат Полванов 2024 йилнинг 19 декабрь куни Star House-Organization МЧЖнинг тафтиш тартибидаги шикоятини судлов ҳайъатига кўриб чиқиш учун ўтказишни рад этиш тўғрисидаги ажримини маъмурий иш ҳужжатлари асосида ўрганиб чиққан ва Олий судгача бўлган суд инстанцияларининг ажримлари қонуний ва асосли қабул қилингани муносабати билан МЧЖнинг тафтиш тартибидаги шикоятини судлов ҳайъатига ўтказишни рад этган.
Маълумот ўрнида, уй қурилишига ўз сармояларини тикиб, эгалик ҳуқуқи, кадастр ҳужжатлари ва уй қурилишини лозим даражада талаб қилиб, бироқ бир неча йиллардан бери қурилиш компанияси томонидан алданиб келаётган фуқароларга ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларга мурожаат қилишлари тавсия этилади.
Effect.uz Star House томонидан оммага эълон қилинаётган маълумотларни мутлоқ инкор этади ва бу борада тегишли идораларга мурожаат қилинишини билдиради. Effect.uz воқеалар ривожини ёритиб боради.

🔥2😢1
EFFECT.UZ | Расмий канал
Star House’нинг Олий судга киритган шикояти қаноатлантирилмасдан, асосли равишда рад этилган Олий суд раиси ўринбосари Шуҳрат Полванов 2024 йилнинг 19 декабрь куни Star House-Organization МЧЖнинг тафтиш тартибидаги шикоятини судлов ҳайъатига кўриб чиқиш учун…
⚡️Судлар томонидан аризани қаноатлантириш ҳақида асосли тўхтамга келинган – Олий суд раиси ўринбосари Шуҳрат Полвонов Star House’нинг аризаси нега қаноатлантирмаганини изоҳлади
Бундан кўринадики, Star House компаниясининг судга шикоят қилиш бўйича имкониятлари якунига етган. Бироқ компания турли баҳоналар билан харидорларни чалғитишга уринмоқда. Улардан уй сотиб олган фуқароларга юлдузлар билан яшашни ваъда қилган Star House компанияси асосчиси – Рустам Ҳакимов нега бор ҳақиқатни ҳаммадан яширишда эпчиллик кўрсатяпти.
Айни кунларда «суд жараёнлари давом этяпти» деган баҳона билан уй сотиб олган фуқаролар ва оммани чалғитаётган Star House компаниясининг айрим муҳим бўлган параметлар бўйича судларга шикоят қилиш бўйича имкониятлари якунига етган.
Олий суд раиси ўринбосари Шуҳрат Полвоновнинг 19 декабрдаги жавоб хатини компания 2024 йилда қўлга киритган бўлса-да, ҳозиргача масъулиятни ўз зиммасидан соқит қилиб келмоқда. 400 нафарга яқин фуқароларнинг ҳақ-ҳуқуқларини поймол этиб, уларнинг қуруқ ваъдаларга ишонтиришга ҳаракат қиляпти.
Бунга асос шуки, Ўзбекистонда энг юқори турувчи – Олий суднинг жавоб хати бўлишига қарамасдан, компания мансабдорлари ҳуқуқий ҳужжатлари 2023 йилда бекор бўлган яъни бирор-бир давлат идорасида рўйхатдан ўтмаган ноқонуний қурилиш объекти учун фуқаролардан пулларни ундиришда давом этган ва ҳозирга қадар тўловлар вақтида амалга оширилишини талаб қилиб келмоқда.
Гарчи компания томонидан қурилган қурилиш объекти бундан икки йил аввал ноқонуний дея топилган бўлиб, тегишли суд томонидан қурилиш-монтаж ишларини амалга оширишга тақиқ ўрнатилган, бироқ компания ушбу суд қарорларини назарга илмасдан қурилишни давом эттириб, объектни давлат қабул комиссиясидан рўйхатга ўтказмаган ҳолда фуқароларга яшаш учун шароит яратган.
Вазиятга масъул идоралар на ҳуқуқий ҳужжати жойида бўлмаган, на қурилиш ишлари якунига етказилмаган, коммунал хизматларида бир қатор камчиликлари бўлган кўп қаватли уйнинг ҳақиқий ҳолати бўйича тегишли хулоса билдирмаган. Ҳолаттга панжа ортидан қаралиши оқибатида 400 га яқин фуқароларнинг айни кунда ҳақ-ҳуқуқлари оёқ-ости бўлиш билан бирга уларнинг кўп йилик орзу-умидлари армонга айланмоқда.
Маълумот ўрнида, «STAR-HOUSE-ORGANIZATION» МЧЖнинг бугунги кундаги директори Бахтиёр Маҳмудов ҳисобланади. Компаниянинг 69,20 фоиз улуши Ҳисамитдин Муҳитдиновга тегишли бўлса, қолган 30,80 фоиз улушга ўзини «асосчи» дея таништирган Рустам Ҳакимов эгалик қилади.
Effect.uz таҳририяти уй қурилишига ўз сармояларини тикиб, эгалик ҳуқуқи, кадастр ҳужжатлари ва уй қурилишини лозим даражада талаб қилиб, бироқ бир неча йиллардан бери қурилиш компанияси томонидан алданаётган фуқароларга ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларга мурожаат қилишлари тавсия этилади.
Effect.uz Star House томонидан оммага эълон қилинаётган маълумотларни кескин инкор этади ва бу борада тегишли идораларга мурожаат қилинишини билдиради. Сайт раҳбари Акмал Эшонхонов манзилига ёғдирилаётган турли бўхтон ва ёлғон ахборотлар бўйича жавобгарлик борлигини эслатган ҳолда, компания масъулларини огоҳлантиради.

😢5🔥3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Star House офисидаги жанжалга компания директорининг Effect.uz ходимларига тажовузи сабаб бўлган. Камералар синдирилиб, ОАВ ходими фаолиятига кескин қаршилик кўрсатилган
Бир неча кун аввал Star House компаниясининг Чилонзордаги офисига Сергели машина бозорига яқин ҳудудда қурилган кўп қаватли уйларни лозим камчиликларини якунлаш ва кадастр ҳужжатларини талаб қилган ҳолда бир гуруҳ фуқаролар боргани рост.
Балки бир умрлик сармоясини тикиб, юлдузлар билан бирга яшаш орзусида уй харид қилганларнинг айни кундаги ҳолатига ҳавас қилиб бўлмайди.
Компаниянинг ёлғон ваъдалари ва турли найрангларидан чарчаган аҳолининг сабри тугаган, устига-устак ҳаққини талаб қилган фуқаролар компаниянинг «кўча» йигитлари томонидан зўравонликка ҳам учрайди.
Таажубки, бу сафарги зўравонликда компаниянинг масъул шахслари иштирок этишган. Фуқаролар мурожаатига кўра, ўз хизмат вазифасини бажараётган Effect.uz операторига компания директори Бахтиёр Маҳмудов қаршилик кўрсатган бўлса, фуқаролардан бирига шу компания асосчиси Рустам Ҳакимов зўравонлик ишлатган.
Ҳакимов офисига келган аёллардан бирининг сочидан тортиб, унга оёқ билан бир нечта зарба берган. Маҳмудов эса таҳририят мулкига зарар етказиб, камера ва микрофонни тортиб олиш билан бирга уни синдириб, шикаст етказган, Б.Маҳмудов ОАВ ходимининг қонуний фаолиятига тўсқинлик қилишга уринган.
Видеолавҳада фуқароларнинг бу ҳолатга қаршилик билдириши, вазиятни кескинлашишига олиб келганини кўриш мумкин, директор уни камерага мухрлаётган фуқаронинг телефонинини ҳам қўлидан юлиб олган.
Ўзбекистонда бир неча йиллардан буён, сўз ва матбуот эркинлиги ҳақида такрор-такрор гапирилаётганига қарамасдан, журналист ва тасвирчиларга нисбатан тазйиқ ва бўҳтонлар кун ора авж оляпти.
Ўзбекистон аҳолиси шу кунгача операторларнинг камераси синдирилгани, флешкалари ютиб юборилганига ҳам гувоҳ бўлди.
Сенат ва бошқа ваколатли идоралар томонидан бу каби қаршиликларга муносабат билдирилаётганига қарамасдан, иш назоратда экани айтилаётган бўлсада, шу кунгача ОАВ ходимига босим қилган, фаолиятини чеклашга уринганларга етарлича чоралар кўрилмаяпти.
Бу каби шахсларга қонунда белгиланган жазо берилмас экан, журналистлар дахлсизлиги таъминланмас экан юқори минбарлардан туриб, сўз эркинлиги ҳақида гапиришнинг мантиғи бўлмайди.
Шуни алоҳида айтиш жоизки, Ўзбекистонда матбуот ва сўз эркинлигига нисбатан талаб ва уни таъминлашга бўлган ҳаракатларга мос равишда журналистика касби билан боғлиқ хавф даражаси ҳам кескин ошяпти. Шу билан бирга аҳолининг журналист ва блогерларга нисбатан эҳтиёжи ҳам ишончи ҳам ортмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Тошкент шаҳар ИИББнинг маълум қилишича, ҳозирда ҳолат юзасидан Чилонзор тумани ИИО ФМБ томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда. Текширув якуни бўйича қонуний қарор қабул қилиниши кутилмоқда.

EFFECT.UZ – Star House офисида содир бўлган ҳолатда таҳририят ходимлари ўз касб фаолиятини лозим даражада бажарган деб ҳисоблайди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥17👍8👎3
“Ўзсувтаъминот” Гулистон бўлими раҳбари ва инспектори 2 млн сўм пора учун жиноий жазога тортилди
Гулистон шаҳрида “Ўзсувтаъминот” АЖ маҳаллий бўлими бошлиғи ва инспектори 2 млн сўм пул олгани учун жавобгарликка тортилди.
Қизиғи шундаки, иккаласи ҳам аввал жиноий жавобгарликка тортилган:
▪️ Бўлим бошлиғи — товламачилик ва ноқонуний гиёҳванд моддаларни сақлаш моддалари билан;
▪️ Инспектор — мансабга совуққонлик билан қараш учун судланган.
Ҳозирда уларга нисбатан белгиланган жиноий жазо чоралари қўлланди.

🔥4
EFFECT.UZ | Расмий канал
Президентдан нажот кутаётган фуқаро Таҳририятимизга Тошкент шахар қурулиш уй-жой коммунал ҳўжалиги назорати соҳасида ишлаб келаётган фуқародан видео мурожаат келиб тушган. Фуқаронинг сўзларига кўра, оилавий можаролар катталашиб, унинг касбий фаолиятига ҳам…
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ёрдам ўрнига аксинча босим кучайди – Ботир Мусаев
Бир неча кун аввал Effect.uz таҳририяти томонидан «Босимлар қачон тугайди» номли видео мурожаат тақдим этилганди. Видеолавҳада фуқаро Ботир Мусаев асосан давлат раҳбаридан нажот кутаётганини билдирган.
Видеомурожаат ижтимоий тармоқларда эълон қилингач, ёрдам илинжида ўзини оммага кўрсатишга мажбур бўлган Ботир Мусаевга ёрдам ўрнига аксинча босимлар кучайганини билдирди.
Мусаевга кўра, ўзини «хавфсизлик» ходими деб таништирган номаълум шахслар унга тун чоғида қўнғироқ қилиб, турли сўзлар билан таҳдидлар қилган.

🔥10😢5👎1
Андижон шаҳар ҳокимлигида ҳоким ёрдамчилари босим ва адолатсизликдан норози: кадрлар бўлими раҳбаридан шикоятлар ортиб бормоқда
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Андижон шаҳар ҳокимлигида фаолият юритаётган бир гуруҳ ҳоким ёрдамчилари таҳририятимизга мурожаат қилиб, иш жараёнида учраётган адолатсизликлар, ишдан асоссиз бўшатишлар ва кадрлар сиёсатидаги ғалати усуллар ҳақида жамоатчиликка маълум қилишни сўрашди.
Мурожаатда таъкидланишича, ҳокимликдаги кадрлар билан ишлаш бўлими раҳбари Фурқатнинг шахсий муносабат ва қарашларига асосланган қарорлари сабабли кўплаб фаол, ташаббускор ёшлар ишдан бўшатилмоқда. Улар орасида шахсий сабаблар ёки оилавий ҳолатлар туфайли бир муддат ишларида узилиш бўлган, аммо ўз вазифасига сидқидилдан ёндашган ходимлар ҳам бор.
Мисол тариқасида, Баҳромжон (онасини Умра сафарида кутиб олгани учун), Жавоҳир (онасининг касаллигини сабаб қилгани учун), ҳамда Одилжон (қариндошлик боҳонаси билан) каби ёшлар ишдан четлатилгани айтиб ўтилган.
Шу билан бирга, мурожаатда кадрлар бўлимидаги ишга қабул қилиш жараёнлари ҳам жиддий шубҳаларга сабаб бўлаётгани қайд этилган. Хусусан, айрим ҳолатларда ишга жойлашиш учун муайян миқдорда пул талаб қилинаётгани, "таниш-билиш" орқали иш берилаётгани ҳақида фикрлар билдирилган.
Ёшлар таъкидлашича, яқинда шаҳарга тайинланган янги раҳбардан адолатли тизим, покланиш ва шаффоф иш тартиби кутилган. Бироқ, уларнинг сўзларига қараганда, амалиётда эски тизим ва ўша раҳбарлар ҳали ҳам таъсирини йўқотмаган.
Айни вақтда, ҳоким ёрдамчилари уларга раҳбарлик қилаётган салоҳиятли шахслар — хусусан, Шоҳруҳ Абдурахмонов каби инсофли кадрлар ҳам турли босимлар билан ишдан олинаётганини маълум қилишмоқда. Янги раҳбар олиб келган Озод номли шахс эса, мурожаатчилар таъбири билан айтганда, етарли салоҳиятга эга эмас ва жамоада ишонч уйғота олмаяпти.
Мурожаатчилар фикрича, ҳозирги вақтда ҳоким ёрдамчилари шаҳарнинг асосий ижтимоий-иқтисодий кўрсаткичларини таъминлашдаги асосий таянч ҳисобланади. Улар ишлаш учун имконият, адолатли раҳбарлик ва нормал муҳит талаб қилишмоқда, холос.
Мурожаатда билдирилган ҳолатлар бўйича масъул идоралар — жумладан, Андижон вилояти ҳокимлиги, Адлия бошқармаси ва Давлат хизматлари агентлигини ҳолатни ўрганишга чақирамиз. Шунингдек, мутасаддилар томонидан шахсий манфаат эмас, давлат манфаати устувор бўлиши таъминланишини талаб этамиз.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍12
1 июлдан пенсия ва ижтимоий тўловлар 10 фоизга оширилади
2025 йил 1 июлдан бошлаб амалдаги қонунчиликка мувофиқ, пенсия ва нафақалар, шунингдек, кам таъминланган оилалар учун болалар нафақалари ва моддий ёрдам тўловлари 10 фоизга оширилади.
🔹 Ёшга доир энг кам пенсия миқдори – ойига 918 000 сўм этиб белгиланди.
🔹 Ногиронлик пенсияларининг энг кам миқдори – ойига 1 012 000 сўмни ташкил этади.
🔹 Кам таъминланган оилаларга болалар нафақаси ойлик миқдори қуйидагича белгиланди:
3 ёшгача бўлган битта фарзанд учун – 360 000 сўм,
3 ёшдан 18 ёшгача бўлган битта фарзанд учун – 275 000 сўм,
иккинчи фарзанд учун қўшимча – 165 000 сўм,
учинчи ва ундан кейинги ҳар бир фарзанд учун қўшимча – 110 000 сўм.
🔹 Кам таъминланган оилалар учун моддий ёрдам тўлови – ойига 420 000 сўм миқдорида белгиланади.
Мазкур ўзгаришлар аҳолининг ижтимоий ҳимоясини кучайтиришга қаратилган.

😢5👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Россияга сафар қилиш режасидаги хорижий фуқаролар учун ruID иловаси орқали онлайн рўйхатдан ўтиш имкони яратилди
2025 йил 30 июндан бошлаб, Россия ҳудудига киришни режалаштираётган хорижий фуқаролар ruID мобил иловаси орқали ихтиёрий равишда онлайн рўйхатдан ўтиши мумкин.
Бу жараён мажбурий эмас, бироқ у қатор қулайликларни тақдим этади. Жумладан:
▪️ шахсга нисбатан мамлакатга киришга тақиқ қўйилган-қўйилмаганини текшириш,
▪️ СНИЛС олиш имконияти,
▪️ давлат хизматларидан фойдаланиш каби имкониятлар яратилади.
📲 Иловани юклаб олиш:
Google Play → ссылка
App Store → ссылка
🎥 Видеолавҳада иловадан фойдаланиш тартиби батафсил ёритилган. Хусусан:
▪️ ruID иловасининг жорий этилиш мақсади,
▪️ ариза тўлдириш қоидалари,
▪️ рўйхатдан ўтиш орқали қандай қулайлик ва имтиёзлар яратилиши ҳақида маълумот берилади.

🔥3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Хоразмдда ИИБ ЖХХ ЙҲХБнинг "Call маркази" иш бошлади
Қайд этилишича, эндиликда Сиз мазкур марказ орқали қоидабузарликлар бўйича расмийлаштирилган баённомалар, жарима миқдори, чегирма муддати ҳамда автоматлаштирилган фото ва видео қайд этувчи мосламалар орқали аниқланган ҳолатлар ҳақида тўлиқ маълумот олишингиз мумкин бўлади.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Қайд этилишича, эндиликда Сиз мазкур марказ орқали қоидабузарликлар бўйича расмийлаштирилган баённомалар, жарима миқдори, чегирма муддати ҳамда автоматлаштирилган фото ва видео қайд этувчи мосламалар орқали аниқланган ҳолатлар ҳақида тўлиқ маълумот олишингиз мумкин бўлади.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2
Навоийда Швeциянинг етакчи компанияларидан бири фаолиятини бошлаш арафасида
Навоий шаҳри ҳокимининг биринчи ўринбосари Ўткир Ҳақбердиев Швециянинг «International Mästerbyggarna Sweden Ab» компаниясининг Ўрта Осиё бўйича вакиллари билан учрашув ўтказди.
Қайд этилишича, учрашувда томонлар ўртасида инвестиция ҳамкорлиги ва савдо-иқтисодий алоқаларни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинган. Хусусан, Навоий шаҳрида қурилиш соҳасида замонавий технологияларни жалб қилган ҳолда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, тиббиёт ускуналари ишлаб чиқариш, техник маслаҳат хизматлари кўрсатиш ҳамда қурилиш материаллари ва металл маҳсулотларининг импорт-экспорт салоҳиятини ошириш юзасидан таклифлар билдирилган.
Томонлар келгусида икки томонлама манфаатли инвестицион лойиҳаларни йўлга қўйиш борасида фикр алмашиб, амалий ҳамкорликни йўлга қўйиш юзасидан келишувга эришган.
Учрашув якунида шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари томонидан компания вакилларига Навоий шаҳридаги мавжуд инфратузилма, саноат зоналари ва қулай инвестицион муҳит бўйича маълумотлар берилган ҳамда инвесторлар келгусидаги ҳамкорлик юзасидан ўз фикр ва таклифларини билдирган.
Маълумот учун, «International Mästerbyggarna Sweden Ab» компанияси Швецияда фаолият юритувчи, қурилиш, реконструкция, том ёпиш, террасалар барпо этиш, консалтинг хизматлари, шунингдек қурилиш материаллари ва металл чиқиндилари билан савдо йўналишларида ихтисослашган ташкилот ҳисобланади.

👍3