EFFECT.UZ | Расмий канал
18.1K subscribers
68.8K photos
16.8K videos
31 files
69.4K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Тошкентда катта миқдорда синтетик гиёҳванд моддалар сақлаган шахс қўлга олинди

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси ахборотига кўра, Чилонзор туманида ўтказилган тезкор тадбир давомида фуқаро С. гиёҳванд моддалар сақлаганликда гумонланиб ушланган. Ундан шахсан кўздан кечириш вақтида 5 грамм гиёҳванд модда топилган.

Тадбир доирасида гумонланувчининг яшаш манзили ҳам текширилиб, холислар иштирокида мебел тагидан 3 та қора рангли целлофан халта ичидаги зип-пакетларга жойлаштирилган оқ рангли кукунсимон моддалар, кўк изолентага ўралган моддалар, электрон тарозилар ва бошқа ашёвий далиллар аниқланган.

Жами 1 кг 205 грамм синтетик гиёҳвандлик воситаси мусодара қилинган бўлиб, уларнинг умумий қиймати 1 млрд 506 млн сўм деб баҳоланмоқда. Мазкур моддалар тахминан 6000 нафар инсонни заҳарлаш хавфига эга бўлган.

Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Гумонланувчига нисбатан қамоқ тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
City Football Group Ўзбекистонда клуб сотиб олишни режалаштирмоқда

Дунё футболида кенг машҳур бўлган City Football Group (CFG) компанияси ўз таркибига яна бир янги жамоани қўшиш ниятида. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси раиси биринчи ўринбосари Отабек Умаров маълум қилди.

Унинг таъкидлашича, CFG раҳбарияти ҳозирда Ўзбекистондаги футбол клубларидан бирини харид қилиш масаласини ўрганмоқда. Ушбу масала юзасидан август ойида, Англияда янги мавсум бошланиши арафасида, Ўзбекистон ва City Football Group мутасаддилари ўртасида расмий учрашув ўтказилиши режалаштирилган.

Айни вақтда CFG томонидан аниқ қайси ўзбек клубига қизиқиш билдирилгани ҳақида расмий маълумот берилмаган.

Маълумот учун: City Football Group компанияси ҳозиргача қуйидаги жамоаларга эгалик қилади:
– Англиянинг “Манчестер Сити”,
– Испаниянинг “Жирона”,
– Италиянинг “Палермо”,
– Франциянинг “Труа”,
– Бельгиянинг “Ломмель”,
– АҚШнинг “Нью Йорк Сити”,
– Япониянинг “Йокогама Маринос”,
– Ҳиндистоннинг “Мумбай Сити”,
– Австралиянинг “Мельбурн Сити”,
– Хитойнинг “Шенжень Пен Сити”,
– Уругвайнинг “Монтевидео Сити Торке”.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎4👍2
Маҳаллий Кенгашлар фаолиятида янги босқич: ислоҳотлар ва имкониятлар

Ўзбекистонда маҳаллий Кенгашлар институти сўнгги йилларда тубдан янгиланди. Янги Конституцияда ва Президент фармонларида Кенгашларнинг ҳуқуқий мақоми ва ваколатлари кенгайтирилиб, улар жамият ва давлат бошқарувида муҳим ўрин эгаллаётган халқ вакиллик органига айланмоқда. Аҳоли муаммоларини ҳал этиш, ижро ҳокимияти фаолиятини назорат қилиш, очиқлик ва жавобгарликни таъминлашда маҳаллий Кенгашлар роли кескин ортиб бормоқда.

https://effect.uz/uz/6454

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бўзсув ва Бўрижар – энди фақат канал эмас, балки ҳордиқ жойими?

Жорий йилнинг 26 июн куни Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан ОАВ вакиллари ва блогерлар учун навбатдаги пресс-тур ташкил этилди.

Мазкур пресс-турда Бўзсув ва Бўрижар каналлари ҳудудида кўплаб лойиҳалар амалга оширилганлиги ва ушбу лойиҳаларнинг мақсади шаҳар инфратузилмасини яхшилаш, яшил майдонларни кўпайтириш, канал бўйи ҳудудларини дам олиш маскани сифатида фойдаланишни таъминлашдан иборат эканлиги ҳақида маълумот берилди.

Шунингдек, Бўзсув каналининг Шайхонтоҳур тумани Лабзак маҳалласи ҳудудидан ўтадиган қисмида амалга оширилган ишлар ҳамда Гулханий кўчасидаги сайилгоҳда амалга оширилган ишлар атрофлича ўрганилди.

Шундан сўнг, Бўрижар каналининг Чилонзор берк кўчасидан Чўпонoта кўчасига бўлган қисмида бажарилган ишлар билан танишиш мобайнида ушбу ҳудудда ҳам самарали ишлар қилинганлиги ҳақида айтилди.

Муаллиф: Гулбиби Эшматова

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2
Фуқаролар Кенгаш сессияларини эркин кузатиш ҳуқуқига эга бўлади

Президент фармони билан муҳим қарор қабул қилинди.

“Ўзбекистон Республикасида маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органлари фаолиятини 2030 йилга қадар ривожлантириш” концепцияси тасдиқланди.

Фуқаролар Кенгаш сессияларини эркин кузатиш ҳуқуқига эга бўлади.

Бу орқали маҳаллий қарорлар шаффоф ва очиқ муҳокама қилинади.


Йўл ҳаракати тезлиги маҳаллий даражада белгиланади.

Ҳар бир ҳудудда йўл шароитига қараб тезлик чекловлари белгиланиши мумкин.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍55
Хоразмда ФВВ тизимининг 2 нафар ходимининг ноқонуний ҳаракатларига чек қўйилди

Тупроққалъа тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими ходими Хазорасп туманида яшовчи фуқаронинг ишончига кириб, мансабдор танишлари орқали уни Хоразм вилояти фавқулодда вазиятлар бошқармасига ишга киритиб қўйиш эвазига 1500 АҚШ доллари талаб қилади.

ДХХнинг Хоразм вилояти бўйича бошқармаси ҳамда ИЖҚК Департаменти ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда у олдиндан 400 АҚШ доллари ва 1 млн 300 минг сўм олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Шовот тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими ходими ҳам ўзганинг ишончига кириб, ички ишлар органларидаги танишлари орқали унга ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб беришини айтиб, эвазига 1400 АҚШ доллари ва 1 млн 300 минг сўм олганлик ҳолати ҳужжатлаштирилди.

Ҳозирда мазкур фавқулодда вазиятлар қутқарувчиларига нисбатан Жиноят Кодексининг 168, 211-моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Telegram" орқали наркотик тарқатган гуруҳ фош этилди

Оҳангарон шаҳрида ДХХ ва ИИВ ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида “Telegram” орқали гиёҳванд моддалар савдоси билан шуғулланган наркодўконнинг 5 нафар аъзоси қўлга олинди.

Улар 400 грамм “Альфа-ПВП” моддасини 0,3 граммлик қадоқларга бўлиб, Андижонга етказиш мақсадида ҳаракатланаётган пайтда ушланган. Уларнинг кўрсатмаси асосида Андижондаги 53 та хуфия жойга яширилган моддалар ҳам топилди.

Шунингдек, гуруҳ оператори — 2003 йилда туғилган шахс ҳам Янгиҳаёт туманида ушланиб, унинг автомобилидан 986 грамм “гашиш” ва 7 килограмм “Альфа-ПВП” моддаси аниқланди.

Текширувларда маълум бўлишича, гуруҳ аъзолари контрабанда йўли билан олиб келинган гиёҳванд моддаларни Тошкент, Андижон, Фарғона, Наманган, Самарқанд ва Бухоро вилоятларида тарқатиш билан шуғулланган.

Ҳозирда уларга нисбатан Жиноят кодексининг 25,273-моддаси 5-қисми асосида иш қўзғатилиб, тергов ишлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥2👍1
Қамоққа олинганлар 2 соат ичида тиббий кўрикдан ўтади

Эндиликда тергов ҳибсхонасига жойлаштирилишдан аввал қамоққа олинган шахслар мажбурий тиббий кўрикдан ўтказилади. Қонунга киритилган янги тартибга кўра, бу кўрик қамоққа олинганлар ҳибсхонага келган пайтдан бошлаб 2 соат ичида амалга оширилиши шарт.

Кўрик давомида агар ушланган шахс танасида шикаст, жароҳат ёки яра белгилари аниқланса, бу ҳолатлар расмий қайд этилади, шахснинг ўзига маълум қилинади ва дарҳол прокурор хабардор қилинади.

Шунингдек, тиббий кўрикда қамоққа олинган шахснинг розилигига кўра, унинг адвокати ҳам иштирок этиши мумкин.

Кўрик натижалари асосида махсус тиббий маълумотнома тузилади ва тегишли тартибда расмийлаштирилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍11👎2😢1
"Маҳалла мустақилми ёки ҳокимиятнинг қўли остидаги орган?"

Қонун бор, аммо амал йўқ!
Конституцияда аниқ ёзилган: "Маҳаллар давлат ҳокимияти тизимига кирмайди." Аммо амалда бу норманинг аксини кўрамиз.

Фарғона шаҳридаги "Ал-Хоразмий" маҳалласи мисолида айни ҳолатни кўриш мумкин: болалар ўйингоҳи ўрнида кўп қаватли уй қуришга рухсат берилди. Аҳоли эътирози эътиборсиз қолди.

Савол туғилади:

Қачон маҳалла ҳақиқий мустақил тузилмага айланади?

Нега маҳалланинг ўз бюджети, мустақил қарор қабул қилиш имконияти йўқ?

Нима учун тадбиркорларга ерлар E-auksion орқали эмас, маҳаллий қарорлар орқали "муваққатан" берилади? Кейин эса "расмийлаштирилиб", хусусий мулкка айлантирилади?

Маҳалла "кенгаши", "бюджет", "ташаббус" каби сўзлар фақат қоғозда қолмоқда.
Амалда эса:

Бюджет йўқ,

Ваколат йўқ,

Ишонч йўқ.

Ислоҳотлар — шоуми?
Агар маҳалла ҳақиқатан мустақил бўлганида, у ўз биносини қурган, ўз маблағини бошқарган, ўз сўзини айтган бўларди.

Бироқ ҳозирча маҳалла ҳокимият буйруқларини бажарувчи органга айланган. Ва бу ҳолат на ислоҳот, на адолат келтиради.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍11👎2😢1
Олий суд биносида электр узилиши сабабли хизматлар вақтинча тўхтатилди

Пойтахт Тошкент марказида жойлашган Ўзбекистон Олий суди биносида электр таъминотида узилишлар кузатилмоқда.

Шу муносабат билан суднинг барча интерактив хизматлари фаолияти вақтинча тўхтатилгани маълум қилинди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎4😢1
⚡️Расмийлаштиришнинг имкони йўқ – Қурилиш вазирлиги Star House иши бўйича маълумот берди

Қурилган уйларга ҳужжат расмийлаштиришни кечиктираётган Star House қурилиш компанияси бўйича Қурилиш вазирлигининг маълумоти эълон қилинди.

Унга кўра, Deko Kron МЧЖ ва Star House Organization МЧЖ ўртасида 2024 йил 10 май куни бўлиб ўтган Тошкент шаҳар маъмурий суди тафтиш инстанцияси судлов ҳайъати очиқ суд мажлиси қарорига мувофиқ, Тошкент вилояти қурилиш бошқармасининг лойиҳа-смета ҳужжатларини келишиш бўйича архитектура-шаҳарсозлик кенгаши ишчи органининг 2019 йил 11 ноябрдаги 21-29/А-сонли берган хулосаси ҳақиқий эмас деб топилганлиги сабабли юқоридаги объект Тошкент шаҳар қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида ҳудудий назорат қилиш инспекциясига қайта расмийлаштиришнинг имкони йўқ.

Қайд этилишича, инспекция томонидан қурилиш ишларини тўхтатиш ва қайта расмийлаштириш юзасидан МЧЖ мансабдор шахсларига бир неча марта огоҳлантириш ва мажбурий равишда ёзма кўрсатма талаблари берилган, бироқ МЧЖ масъуллари талабларни бажарилмаганлиги ортидан маъмурий жавобгарликка тортилган.

Таҳририятдан қўшимча: Уй қурилишига ўз сармояларини тикиб, эгалик ҳуқуқи, кадастр ҳужжатлари ва уй қурилишини лозим даражада талаб қилиб, бироқ бир неча йиллардан бери қурилиш компанияси томонидан алданиб келаётган фуқароларга ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларга мурожаат қилишлари тавсия этилади.

Effect.uz Star House томонидан оммага эълон қилинаётган маълумотларни мутлоқ инкор этади ва бу борада тегишли идораларга мурожаат қилинишини билдиради. Effect.uz воқеалар ривожини ёритиб боради.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥3👍1
Матбуот ва оммавий ахборот воситалари куни Навоийда муносиб тарзда нишонланди

27 июн — Матбуот ва оммавий ахборот воситалари куни муносабати билан Навоий вилояти ҳокимлиги ташаббуси билан вилоятда фаолият юритаётган ОАВ ходимлари ва ахборот хизматлари иштирокида байрам тадбири ташкил этилди.

Байрам тадбири доирасида жамоатчилик сўровномаси асосида оммавий ахборот воситалари ва матбуот соҳасида самарали фаолият юритаётган ходимлар аниқланди.
Уч босқичдан иборат ушбу танловда вилоятдаги барча туман ва шаҳар ҳокимликларининг ахборот хизматлари фаолияти ОАВ, ижтимоий тармоқлар, экспертлар ҳамда жамоатчилик фикри асосида баҳоланди.

Танлов натижасига кўра, “Энг фаол ҳудуд ҳокимлиги матбуот котиби” номинациясида Навоий шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари, шаҳар ҳокимининг матбуот котиби Аҳроров Бобур Салим ўғли ғолиб деб топилди.

Байрам тадбири давомида фаоллар Навоий вилояти ҳокими томонидан эсдалик совғалари ва ташаккурномалар билан тақдирланди. Шунингдек, ахборот сиёсати самарали олиб борилаётгани, жамоатчиликни тезкор, холис ва ишончли ахборот билан таъминлашдаги ҳиссаси учун фаол ходимлар алоҳида эътироф этилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2👎1🔥1😢1