EFFECT.UZ | Расмий канал
18.1K subscribers
68.8K photos
16.8K videos
31 files
69.4K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Пойтахтда Бўзсув ва Бўрижар каналлари атрофи янги қиёфа касб этмоқда

Айни дамда пойтахтда экологияни яхшилаш, аҳоли учун қулай ва хавфсиз дам олиш масканларини яратиш мақсадида Бўзсув ва Бўрижар каналлари бўйлаб ободонлаштириш ишлари амалга оширилмоқда.

Шу муносабат билан Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан навбатдаги пресс-тур ташкил этилди.

Пресс-тур давомида журналистлар ва жамоатчилик вакиллари қуйидаги йўналишлар бўйича амалга оширилаётган ишлар билан танишдилар:

• Бўзсув ва Бўрижар каналлари қирғоқларида амалга оширилган ва ҳозирда давом этаётган ободонлаштириш ишлари;

• Гулханий кўчаси бўйлаб оқиб ўтувчи Бўзсув канали бўйида ташкил этилаётган замонавий сайилгоҳ лойиҳаси;

• Яшил ҳудудларни яратиш, дарахт ва гуллар экиш, кўкаламзорлаштириш ишлари;
• Каналлар атрофида жамоатчилик хавфсизлигини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар.

Таъкидлаш жоизки, ушбу лойиҳалар шаҳар аҳолиси учун қулай муҳит яратиш, пиёда сайр қилиш ва велойўллар тизимини ривожлантиришга хизмат қилади.

Шу билан бирга, атроф-муҳит муҳофазасига ҳам катта эътибор қаратилмоқда.

Муаллиф: Гулбиби Эшматова

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍5👎1
Ўзбекистонда ОТМга ҳужжат топширган абитуриентлар сони сўнгги етти йилда энг паст кўрсаткични қайд этди

2025 йилда олий таълим муассасаларига ҳужжат топширган абитуриентлар сони 732 411 нафарни ташкил этди. Бу сўнгги етти йилдаги энг кам кўрсаткич ҳисобланади.

Шунингдек, тўловларни 23:59 гача амалга оширмаганлар ҳисобидан тест синовларида иштирок этувчилар сони янада камайиши мумкин.

Абитуриентларнинг гендер таркиби қуйидагича тақсимланган:

эркаклар — 346 299 нафар;

аёллар — 386 112 нафар.

Сўнгги йилларда рўйхатдан ўтган абитуриентлар сони бўйича статистика:

2019 йил — 1 066 925 нафар

2020 йил — 1 484 085 нафар

2021 йил — 948 211 нафар

2022 йил — 1 214 232 нафар

2023 йил — 1 018 007 нафар

2024 йил — 894 279 нафар

2025 йил — 732 411 нафар

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍6😢2
ДХХ: Хорижда ёлланган курерлар орқали Ўзбекистонга наркотик моддалар олиб киришга уриниш ҳолатлари аниқланди

Давлат хавфсизлик хизмати маълумотларига кўра, интернет-наркогуруҳ ташкилотчилари томонидан хорижда ёлланган курерларни Ўзбекистонга юбориш ва уларни наркотик жиноятларга жалб этиш ҳолатлари кузатилмоқда.

ДХХ томонидан олиб борилган фаол тадбирлар натижасида 2024 йил давомида хориждан келган интернет-наркогуруҳнинг 6 нафар аъзоси қўлга олинди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎3🔥2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон орқали наркотик моддаларни Россия ва Қозоғистонга олиб ўтишга уринишлар фош этилди — ДХХ

Давлат хавфсизлик хизмати маълумотларига кўра, Афғонистон, Тожикистон ва Эронда яшовчи наркоишбилармонлар йирик миқдордаги гиёҳванд моддаларни Ўзбекистон ҳудуди орқали халқаро ўтказиш пунктларидан турли хил маҳсулотлар орасига яширган ҳолда Россия ва Қозоғистонга етказишга уринмоқда.

Бу борадаги тадбирлар давомида 141 килограммдан ортиқ наркотик моддалар мусодара қилинди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥3
Ўзбекистон президенти амалий ташриф билан Беларусда бўлади

Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев Беларусь Республикаси президенти Александр Лукашенконинг таклифига биноан 26-27 июнь кунлари амалий ташриф билан Минск шаҳрида бўлади.

Мамлакатимиз етакчиси Олий Евросиё иқтисодий кенгашининг навбатдаги йиғилишида кузатувчи давлат раҳбари мақомида иштирок этади.

Саммит кун тартибидан ташкилот доирасидаги кўп томонлама ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари ўрин олган. Амалий ҳамкорликнинг устувор йўналишлари кўриб чиқилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍59👎3🔥1😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бухоро педагогика институтида мактаб ўқувчилари учун очиқ ташриф ташкил этилди

“Долзарб 90 кун” лойиҳаси доирасида Бухоро вилояти Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Бухоро давлат педагогика институти ҳамкорлигида Бухоро шаҳридаги 13-, 35- ва 33-сонли умумтаълим мактаблари ўқувчилари учун очиқ ташриф ташкил этилди.

Ташриф чоғида ўқувчилар институтда мазкур лойиҳа доирасида йўлга қўйилган ижодий, илмий ва техник йўналишдаги тўгараклар фаолияти билан яқиндан танишди. Талабалар томонидан тайёрланган ижодий ишлар, илмий изланишлар ва интерфаол машғулотлар мактаб ўқувчиларида катта қизиқиш уйғотди.

Шунингдек, ўқувчилар учун институтнинг замонавий ўқув аудиториялари, лабораториялари, спорт иншоотлари ва кутубхонаси бўйлаб экскурсия ташкил этилди. Бу эса ёшларда олий таълим муассасаси ҳаёти ҳақида аниқ тасаввур шаклланишига хизмат қилди.

Тадбир орқали ўқувчиларда билимга чанқоқлик, келажакда касб танлашда онгли ёндашув ва илмга интилувчанлик руҳи янада мустаҳкамланди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍8
2 тоннадан ортиқ гиёҳвандлик воситалари йўқ қилинди

26 июнь — Халқаро гиёҳвандликка қарши кураш куни муносабати билан ДХХ ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан мусодара қилинган 2 тонна 135 кг 188 гр гиёҳванд моддалар ёқиш орқали йўқ қилинди.

Йўқ қилинган моддалар таркибида:
🔸 99 кг 882 гр — героин;
🔸 202 кг 555 гр — опий;
🔸 415 кг 124 гр — гашиш;
🔸 395 кг 739 гр — марихуана;
🔸 613 кг 94 гр — каннабис;
🔸 153 кг 15 гр — кўкнор бошоғи ва сомони;
🔸 57 кг 847 гр — мефедрон;
🔸 29 кг 603 гр — a-PVP;
🔸 5 кг 750 гр — спайс;
🔸 5 кг 544 гр — катинон;
🔹 ва бошқа турдаги моддалар ҳам бор.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢1
Ўзбекистонда доллар курси кескин ўсишга ўтди

Ўзбекистонда доллар курси бир неча кунлик пасайишдан сўнг, яна барқарор ўсиш тенденциясига кирди.

• 25 июнь куни курс +46 сўмга,
• 26 июнь куни +75 сўмга,
• 27 июнь куни эса яна +55 сўмга ошиши кутилаётгани хабар қилинмоқда.

Муттахассислар таъкидлашича, сўм мустаҳкамланмаган, бу ҳолатга жаҳон бозорларидаги беқарорлик таъсир кўрсатмоқда. Яқин кунларда доллар курси 13 минг сўм даражасигача кўтарилиши мумкин.

Шу билан бирга, тижорат банкларида долларни сотиш курси 12 645 сўмга етган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлигига директор тайинланди

Севара Шакирова Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги директори лавозимига тайинланди.

У бунга қадар мазкур агентлик директори ўринбосари сифатида фаолият юритган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎11👍1😢1
Қашқадарёда хусусий боғчага олиб кетилган 2,5 ёшли қизалоқ вафот этди

Қашқадарё вилояти Косон туманидаги хусусий мактабгача таълим муассасасида 2,5 ёшли қизалоқ вафот этди.

Ҳодиса 2024 йил 20 июнь куни Ушоқтепа маҳалласида жойлашган, Лола Ҳақназаровага тегишли хусусий боғчада содир бўлган. Қизалоқ — Зарина Иззатиллаева эрталаб боғчага етказилганидан кўп ўтмай, унинг яқинларига тоби бўлмай қолгани ҳақида хабар берилган.

Марҳуманинг яқинларининг маълум қилишича, уни шифохонага олиб борилган пайтда ҳаёт белгилари кузатилмаган. Расмий маълумотларга кўра, ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан тегишли органлар томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Қизалоқнинг бувисининг айтишича, болаларни ҳар куни боғча раҳбари шахсан Spark русумли машинада олиб кетиб, қайта уйларига олиб борган. Ҳодиса содир бўлган куни ҳам Зарина шу машинада боғчага етказилган.

Маълумотларга кўра, боланинг аниқ ўлим сабаби ҳозирча маълум эмас. Ушоқтепа маҳалласи раиси ҳолатни тасдиқлаб, иш туман прокуратураси томонидан ўрганилаётганини маълум қилди. Қизалоқ вафотидан сўнг хусусий боғчанинг фаолияти тўхтатилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢4👎2
26 июнь — Халқаро гиёҳвандликка қарши кураш куни

БМТ Бош Ассамблеяси томонидан 1987 йил 7 декабрда қабул қилинган резолюцияга асосан, ҳар йили 26 июнь санаси Халқаро гиёҳвандликка қарши кураш куни сифатида нишонланади.

Расмий маълумотларга кўра, ҳозирда дунё бўйича гиёҳванд моддаларга боғлиқ инсонлар сони 300 миллион нафардан ошиб кетган. Бу ҳолат, асосан, 15 ёшдан 64 ёшгача бўлган аҳоли ўртасида кузатилади.

Статистикага кўра, глобал миқёсда қайд этилган ўлим ҳолатларининг тахминан 1,3 фоизи гиёҳвандлик оқибатида рўй бермоқда. Жаҳонда ҳар йили 211 мингга яқин инсон айнан ушбу иллат туфайли ҳаётдан кўз юмаётгани таъкидланади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥2
Фермерларга таҳдид қилган амалдор лавозими кўтарилди

Ургут тумани ҳокимининг собиқ ўринбосари Зуҳриддин Амонов Самарқанд вилояти Ветеринария бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.

У яқинда фермерларга видеомурожаат қилиб, режани бажармаса, ерларини хитойликларга бериб юбориш билан таҳдид қилгани ортидан жамоатчилик муҳокамасига тушган эди.

Тайинлов 2025 йил 10 июнда амалга оширилган. Амоновга бошқарманинг барча молиявий ҳужжатларига биринчи имзо қўйиш ҳуқуқи берилган.

Ургут ҳокимлигининг уни озод этиш ҳақидаги қарори эса e-qaror.gov.uz платформасида “фойдаланиш чекланган” деб белгиланган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢13👎2
YouTube 16 ёшгача бўлган ўсмирлар учун янги чекловларни жорий этмоқда

2025 йил 22 июлдан бошлаб YouTube мустақил равишда жонли эфир олиб бориш учун энг кам ёш чегарасини 16 ёшга кўтармоқда.

13–15 ёшли ўсмирлар энди фақат катта ёшли шахс ҳамроҳлигида стрим қилишлари мумкин.

Бошқа ҳолда:
Жонли чат, комментария ва айрим функциялар улар учун ёпилади.

YouTube бу қарорни расман изоҳламаган, бироқ бундай чора ёш фойдаланувчиларни шахсий маълумотлар тарқалиши, зарарли чат мулоқотлари ва бошқа онлайн хатарлардан ҳимоя қилиш мақсадида қабул қилингани айтилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍5👎2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон президенти Беларусга етиб борди

"Минск" миллий аэропортида давлатимиз раҳбарини Беларус Бош вазирининг биринчи ўринбосари Николай Снопков ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍43👎1
Ҳурматли қалам аҳли!

Сизни касб байрамингиз — Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан чин қалбдан табриклаймиз!

Сизлар — жамиятнинг кўзгуси, ҳақиқатнинг овози, халқ ва давлат ўртасидаги мустаҳкам ахборот кўпригисиз. Сиз олиб бораётган холис, масъулиятли ва шижоатли фаолият юртимизда ошкораликни таъминлашда беқиёс аҳамият касб этади.

🔹 Шижоатингиз сўнмасин,
🔹 Қаламингиз доим ўткир бўлсин,
🔹 Ҳақиқат ва адолат йўлидаги хизматларингиз ҳамиша эътирофда бўлсин!

Effect.uz таҳририяти барча журналистлар ва оммавий ахборот воситалари ходимларини ушбу касб байрами билан самимий муборакбод этади.

Янги ижодий зафарлар, муваффақият ва бардавом илҳом ҳамроҳингиз бўлсин!

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3🔥1😢1
Солиқ маъмуриятчилиги янада такомиллаштирилади

Қонун билан айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди

Қонун ҳужжатларига киритилган қўшимчаларга кўра, солиқ муносабатларида фойдаланиладиган электрон ҳужжатларни шахснинг розилигини ифодалайдиган ва уни идентификация қилиш имконини берадиган электрон тасдиқлаш усуллари орқали тасдиқлаш электрон рақамли имзога тенглаштирилди.

Шунингдек, қишлоқ хўжалигида, шу жумладан балиқчилик хўжаликларида сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ҳисоботлари "Suv hisobi" ахборот тизими ва ушбу соҳадаги ваколатли органларнинг маълумотлари асосида автоматик тарзда шакллантирилади.

Киритилган ўзгартиришларга кўра, ортиқча ундирилган солиқ суммасини солиқ тўловчининг бошқа солиқлар бўйича келгуси тўловлари ҳисобидан ҳисобга олиш тартиби янада соддалаштирилди.

Унга кўра, бошқа солиқлар бўйича келгуси тўловлар учун ҳисобга олиш солиқ тўловчининг ёзма ёки электрон аризасига кўра солиқ органлари томонидан 3 кун ичида амалга оширилиши белгиланди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2
Матбуот тарихи – Уйғониш даври тарихининг бир бўлагидир!

Президент Шавкат Мирзиёев матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимларига табрик йўллади.

Қайд этилишича, Республикада 2 минг 400 га яқин оммавий ахборот воситалари фаолият олиб боради. Шундан 65 фоизи нодавлат сектор ҳиссасига тўғри келади. Улардан фойдаланувчилар сони 14,7 миллиондан 32,7 миллионга етган.

"Бепоён медиаоламда холис ва ҳаққоний ахборот тарқатиш билан бирга, миллий манфаатларимизни қатъий ҳимоя қиладиган журналист аҳлининг машаққатли меҳнатини муқаддас сарҳадларимизда сергак турган Ватан посбонларининг жасоратига қиёсласак, ўйлайманки, ўринли бўлади», дейилади табрикда.


Шунингдек, келгусидаги устивор йўналишларга ҳам урғу берилган:
- Оммавий ахборот воситалари ходимларининг машаққатли меҳнатини қадрлаш, ижодий жамоаларни қўллаб-қувватлаш, соҳанинг моддий-техник базаси ва кадрлар салоҳиятини мустаҳкамлаш бундан буён ҳам Янги Ўзбекистонда олиб борилаётган давлат сиёсатининг устувор йўналиши бўлиб қолади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍57😢3👎2
“Маҳалла сервис” компанияларига солиқ имтиёзлари берилади

Қонун билан айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди

Қонун билан киритилган қўшимчаларга кўра, “Маҳалла сервис” компаниялари томонидан маҳаллаларни обод қилиш билан боғлиқ ишларни бажариш ва аҳолига қонунчиликда белгиланган айрим ижтимоий пулли хизматлар кўрсатишдан олинган маблағлар солиқ солишда ҳисобга олинмайдиган даромадларга киритилди.

Шунингдек, мазкур хизматларни кўрсатишга мўлжалланган бинолар жойлашган ер участкалари ер солиғи солиш объекти ҳисобланмаслиги белгиланди.

Қуйидаги даромад турларига солиқ солинмаслиги кўзда тутилди:

🔹 Чернобиль АЭСдаги ҳалокат оқибатларини тугатишда иштирок этган фуқароларнинг, шунингдек улар хотини (эри)нинг даромадлари;

🔹 “Маҳалла сервис” компаниялари ходимларининг фаолияти натижасида олинган, уларнинг солиқ солиниши лозим бўлган иш ҳақи тарзидаги даромадлари.

Бундан ташқари, Жиззах вилоятининг Шароф Рашидов ва Тошкент вилоятининг Оҳангарон туманларида ташкил этилган чарм-пойабзал саноат зоналарини бошқариш дирекциялари мол-мулк, ер солиғи ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни тўлашдан 2025 йил 1 январдан 2026 йил 1 январгача озод этилиши кўрсатилди.

Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢3👎2