EFFECT.UZ | Расмий канал
18.1K subscribers
68.8K photos
16.8K videos
31 files
69.4K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Кириш имтиҳонлари 14 июлдан бошланиши мумкин

Бу йил ҳам ОТМларга тест синовлари 14–25 июль оралиғида ўтказилиши мумкин. Бу ҳақда Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги вакили Жамшид Одилов маълум қилди.

Имтиҳон бинолари рўйхати шакллантирилган. Аниқ саналар ариза топшириш якунланганидан сўнг эълон қилинади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Банкларни санация қилиш ва тугатиш тартиби белгиланди

“Банкларни санация қилиш ва тугатиш тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ-1070-сон, 23.06.2025 й.) қабул қилинди.

Қонун банклар, банклар гуруҳлари ва банк акцияларининг назорат пакетига эгалик қилувчи холдинг компанияларига нисбатан татбиқ этилади.

Марказий банк банкларни санация қилиш ва тугатиш соҳасидаги ваколатли давлат органидир.

Қуйида санаб ўтилган барча асосларнинг мавжудлиги банкни санация қилишни бошлаш учун асос деб ҳисобланади:

🔹 банкнинг тўловга қобилиятсизлиги ёки тўловга қобилиятсизликнинг юзага келиш эҳтимоли юқорилиги;

🔹 банклар томонидан кўрилган чоралар, шунингдек Марказий банк томонидан қўлланган назорат чоралари тўловга қобилиятсизликни бартараф этишга қодир бўлмаганлиги ёхуд 6 ой ичида бунинг эҳтимоли мавжуд эмаслиги;

🔹 банкнинг тизимли аҳамиятга молик эканлиги ёки тизимли аҳамиятга молик бўлмаган банкни мажбурий тугатиш орқали белгиланган мақсадларга эришиб бўлмаслиги сабабли санация қилиш зарурлиги.

Марказий банк санация қилинаётган банкнинг махсус бошқарувчисини тайинлаш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақли.

Санация қилиш воситалари қуйидагилардан иборат:

🔸 активлар ва мажбуриятларни ўтказиш (сотиш);

🔸 оралиқ банкни ташкил этиш;

🔸 ҳисобдан чиқариш ва (ёки) конвертация қилиш.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Санация қилиш жамғармаси ташкил этилади

“Банкларни санация қилиш ва тугатиш тўғрисида”ги қонун қабул қилинди.

Қонунга кўра, санация қилиш тўғрисида қарор қабул қилингунига қадар Марказий банк банкнинг активлари ва мажбуриятлари, шунингдек балансдан ташқари моддалари баҳолашдан ўтказилишини таъминлайди.

Баҳоловчи Марказий банкка қуйидагиларни ўз ичига олган хулосани тақдим этади:

🔹 банкни санация қилиш бошланган кунда мазкур банкни мажбурий тугатиш ташаббус қилинган бўлса, санация қилинаётган банк акциядор ва кредиторлари кўриши мумкин бўлган зарарларнинг миқдори;

🔹 санация қилинаётган банкнинг акциядорлари ва кредиторлари кўрган ҳақиқий зарарлар миқдори;

🔹 юқорида кўрсатилган зарарлар ўртасидаги фарқ.

Шунингдек, Марказий банк ҳамда Омонатларни кафолатлаш агентлигининг қўшма қарори асосида санация қилиш жамғармаси ташкил этилади.

Марказий банк санация қилинаётган банк тузган шартномалар бўйича унинг тўлов ва ўтказмаларга доир муайян мажбуриятларини 6 ҳафтадан кўп бўлмаган муддатга тўхтатиб туришга ҳақли.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда яшовчи фуқаро уй шароитида Нил тимсоҳини сақлаётгани аниқланди

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги томонидан ижтимоий тармоқларда тарқалган видеолар асосида ўрганиш ишлари олиб борилди. Унда Тошкент шаҳрида яшовчи фуқаро ўз хонадонда Нил тимсоҳини сақлаётгани тасдиқланди.

Ўтказилган рейд давомида ушбу ҳолат бўйича Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 92−1-моддаси 1-қисмига мувофиқ маъмурий баённома расмийлаштирилди. Тўпланган ҳужжатлар суд органларига юборилди.

Айни пайтда, тимсоҳ Тошкент ҳайвонот боғига топширилди.

Эслатиб ўтамиз, Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 1 январдан амалга кирган 736-сонли қарорига мувофиқ, жисмоний шахслар томонидан рўйхат асосида ҳам ёввойи ҳайвонларни тутқунликда сақлаш ҳамда улардан цирк чиқишларида фойдаланиш тақиқланган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3
Россияда мигрантларга рус тилидан оғзаки имтиҳон жорий этилиши мумкин

Мигрантлар учун рус тилини билиш бўйича оғзаки синов 2026 йилдан бошланиши мумкин. Бу ҳақида Рособрнадзор раҳбари Музаев РИА Новостига маълум қилди.

“Ишчи гуруҳ тузилган, фаол иш олиб борилмоқда. Комиссия фаолиятини муҳокама қилиш ва оғзаки синовни жорий этиш бўйича қарор келгуси йил бошиданоқ қабул қилиниши мумкин”,

— деди Музаев.

Унинг сўзларига кўра, Россияда тил имтиҳонларини оғзаки шаклда ўтказиш технологияси мавжуд. Бу жараённи тез ва самарали ташкил этиш учун мутахассисларни жалб қилиш ва баҳолаш тизими бўйича иш олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2👎1
Банкни тугатишга оид қоидалар белгиланди

“Банкларни санация қилиш ва тугатиш тўғрисида”ги қонун қабул қилинди.

Қонунга кўра, банк фаолиятини тугатиш ихтиёрий ёки мажбурий тугатиш шаклида амалга оширилиши мумкин.

Агар банк тўловга қобилиятсиз бўлмаса ёки унинг тўловга қобилиятсизлиги юзага келиши эҳтимоли юқори бўлмаса, у ихтиёрий тугатилиши мумкин.

Банкни ихтиёрий тугатиш Марказий банкнинг розилигига асосан амалга оширилади.

Агар банк тизимли аҳамиятга молик деб эътироф этилмаган бўлса, у “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги Қонунда назарда тутилган ҳолларда мажбурий тугатилиши мумкин.

Банкни мажбурий тугатиш Марказий банк бошқарувининг лицензияни чақириб олиш ва банкни мажбурий тугатиш тўғрисидаги қарори асосида амалга оширилади.

Банкни мажбурий тугатиш суддан ташқари ва суд тартибида амалга оширилиши мумкин.

Банкни мажбурий тугатиш жараёнида мажбурий тугатилаётган банкнинг активлари ҳамда мажбуриятларини бошқа банкка ўтказиш ва (ёки) банкнинг активларини сотиш воситаларидан фойдаланилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2
Урганч шаҳар прокуратураси терговчисига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Урганч шаҳар прокуратураси катта терговчиси мансаб мавқеидан фойдаланиб, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг вилоят бошқармаси томонидан маҳаллий фуқарога нисбатан қўзғатилиб, ўзининг ҳамкасби томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилаётган жиноят ишини айблов хулосаси билан судга юборилмасдан, терговда тугатиб бериш эвазига 3000 АҚШ доллари талаб қилади.

Натижада, катта терговчи 2025 йилнинг 16-28 май оралиғида 1000 АҚШ доллари, 10 млн сўм, қиймати 1000 АҚШ долларига тенг бўлган 1 дона сейф ва 1 млн. 300 минг сўмлик 1 дона иш столи жамланмасини фирибгарлик йўли билан қўлга киритади.

Аммо, фуқаро ўзига нисбатан Жиноят кодексининг 25,168 моддаси 1-қисми ва 28,211-моддаси 1-қисми билан қўзғатилган жинояти иши дастлабки терговда тугатилмасдан, айблов хулосаси билан судга юборилганини билгач, терговчидан муқаддам берилган пул маблағлари ва ашёларни қайтариб беришини талаб қилади.

Шундан сўнг, терговчи 1000 АҚШ доллари, қиймати 1000 АҚШ долларига тенг бўлган 1 дона сейф ва 1 млн. 300 минг сўмлик 1 дона иш столи жамланмасини фуқарога қайтариб берган вақтида ДХХнинг Хоразм вилояти бўйича бошқармаси ҳамда вилоят прокуратураси ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланди.

Ҳозирда терговчига нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1🔥1
Тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этиш рағбатлантирилади

“Мамлакатимизга тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этишни рағбатлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент фармони қабул қилинди.

Фармонга кўра, Солиқ кодексида белгиланган алоҳида солиқлар бўйича имтиёзлар Тошкент вилоятидаги 4 ва 5-тоифадаги туманларда рўйхатдан ўтган ва шу ҳудудларда фаолият юритадиган тадбиркорларга ҳам татбиқ этилиши белгиланди.

Шунингдек, президент фармони билан тасдиқланган Тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестициялар учун бериладиган имтиёзлар жорий этиладиган иқтисодиёт тармоқлари рўйхатига “қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш” йўналиши киритилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Бугун — рўйхатдан ўтишнинг сўнгги куни!

25 июнь 23:59 гача олий ва профессионал таълим муассасаларига кириш тест синовлари учун my.uzbmb.uz орқали рўйхатдан ўтиш мумкин.

Тўловни эртага, 26 июнь 23:59 гача амалга ошириш лозим.

Фанлар мажмуаси, таълим тили ва тест топшириш ҳудудини тўғри танлашга алоҳида эътибор беринг!

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1
Маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органлари фаолияти янада ривожлантирилади

Президент фармони билан “Ўзбекистон Республикасида маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органлари фаолиятини 2030 йилга қадар ривожлантириш” концепцияси тасдиқланди.

Концепцияга кўра, маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органлари тизимини ривожлантиришнинг стратегик мақсадлари ва устувор йўналишлари этиб қуйидагилар белгиланди:

🔹 Маҳаллий Кенгашлар, уларнинг органлари ҳамда депутатларининг назорат фаолиятини такомиллаштириш, бюджет ва ҳудудларни режалаштириш жараёнларидаги иштирокини кучайтириш;

🔹 аҳоли муаммолари ва ҳудуд манфаатларига оид муҳим ва долзарб масалаларни ҳал этишни “маҳалла еттилиги” – туман (шаҳар) Кенгаши –вилоят Кенгаши – Сенат” тамойили асосида кучайтириш

🔹 Маҳаллий Кенгашларнинг норма ижодкорлиги соҳасидаги фаолиятини такомиллаштириш, қарорлар ишлаб чиқишда кенг жамоатчиликнинг кенг иштирокини таъминлаш;

🔹 Маҳаллий Кенгашлар депутатларининг мақоми ва фаолиятининг асосий кафолатларини янада кучайтириш

🔹 Маҳаллий Кенгашлар фаолиятининг ташкилий-институционал асосларини такомиллаштириш, уларнинг моддий-техника базаси ва кадрлар салоҳиятини мустаҳкамлаш;

🔹 Маҳаллий Кенгашлар фаолиятида ўзаро ва халқаро ҳамкорликни йўлга қўйиш;

🔹 Маҳаллий Кенгашлар фаолиятини тўлиқ рақамлаштириш, “E-Kengash” электрон платформасини такомиллаштириш.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍53
Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларига айрим ваколатлар ўтказилади

Президент фармонига кўра Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларига қуйидаги ваколатлар ўтказилади, жумладан:

🔹 давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун ижара тўловининг энг кам ставкаларини белгилаш;

🔹 дафн этиш жойларини сақлаш қоидаларини ва дафн этиш хизматларини кўрсатиш бўйича тарифлар миқдорини тасдиқлаш;

🔹 йўлларнинг айрим қисмларида ҳаракатланиш тезлигини оширишга ёки камайтиришга (тегишли йўл белгилари ўрнатиб) рухсат бериш.

Бюджет лойиҳасини ишлаб чиқишда маҳаллий бюджет харажатларининг муайян қисми маҳаллий Кенгаш депутатларининг бевосита ташаббуси асосида шакллантирилади.

Шунингдек, жамоатчилик асосида маҳаллий Кенгашлар қошида Ёшлар гуруҳлари ҳамда Маслаҳат гуруҳлари ташкил этилади.

Бундан ташқари, “E-Kengash” электрон платформаси “қулайлик – соддалик – хавфсизлик” тамойили асосида доимий такомиллаштириб борилади

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎3
Суд хатоси оқибатида фуқаро 8 ой асоссиз қамоқда сақланди

Хоразм вилоятида яшовчи Рустам Хўжаниёзов суд жараёнида йўл қўйилган хатолик туфайли 8 ой давомида асоссиз равишда жазони ижро этиш муассасасида сақланган. Бу ҳолат тафтиш инстанциясининг ажримида уни қамоқдан озод қилиш ҳақидаги қарор кўрсатилмагани сабаб юзага келган.

2023 йил октябрида Хўжаниёзов ва яна уч нафар шахс савдо дўкони олдида турли ёғ маҳсулотларини ўғирлашда айбланиб, қамоққа олинган. Урганч шаҳар суди 2024 йил 29 март куни Рустам Хўжаниёзовни Ўзбекистон Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми “а” банди бўйича айбли деб топиб, 3 йил озодликдан маҳрум этиш жазосини тайинлаган. Апелляция инстанцияси бу қарорни ўзгаришсиз қолдирган.

Бироқ 2024 йил 22 июл куни Хоразм вилояти судининг тафтиш инстанцияси ушбу ишни қайта кўриб чиқиб, Хўжаниёзовга нисбатан жиноят таркиби мавжуд эмаслиги тўғрисида қарор чиқарган ва уни оқлаб, ишни тугатган. Шунга қарамай, ажримда уни қамоқдан озод қилиш тўғрисида кўрсатма берилмагани сабабли, у яна 207 кун давомида асоссиз равишда қамоқда қолган.

Судьялар Олий кенгаши ушбу ҳолат юзасидан хизмат текшируви ўтказган. Унинг натижасига кўра, ишда иштирок этган уч нафар судьяга интизомий жазо сифатида ҳайфсан эълон қилинди. Шунингдек, мазкур ишни кўрган судья Улуғбек Бакдурдиев 2025 йил 23 июнда ўзининг ёзма аризаси асосида президент фармойиши билан лавозимидан озод этилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍19😢2
Россияда фарзандларини мактабга юбормаётган мигрантларга нисбатан депортация чоралари таклиф этилди

Россия Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши (СПЧ) раҳбари Валерий Фадеев болалари мактаб таълими билан қамраб олинмаган чет эллик фуқароларни мамлакатдан чиқариб юбориш таклифини билдирди.

Унинг сўзларига кўра, Марказий Осиё давлатларида ота-оналар фарзандини таълимдан маҳрум қилса, муайян ҳуқуқлардан маҳрум этилади. Худди шундай тартибни Россияда ҳам жорий этиш таклиф этилмоқда. Фадеев айрим мигрантлар Россияга келиб, фарзандларини мактабга юборишни керак деб ҳисобламаслигини танқид қилди.

СПЧ матбуот хизматининг маълумотига кўра, Ички ишлар вазирлиги расмий статистикаси асосида ҳозирда Россия ҳудудида 785 мингдан ортиқ вояга етмаган чет эл фуқароси рўйхатдан ўтган. Шундан фақат 192,2 минг нафар бола — тахминан 24,5 фоиз — мактаб таълими билан қамраб олинган.

Фадеев бу ҳолатни болаларнинг таълим олиш ҳуқуқи бузилаётганини, шунингдек, жамиятга мослашув жараёнига тўсиқ бўлаётганини таъкидлади. У тегишли идоралар томонидан қатъий чоралар кўриш зарурлигини қайд этди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎3
Пойтахтда Бўзсув ва Бўрижар каналлари атрофи янги қиёфа касб этмоқда

Айни дамда пойтахтда экологияни яхшилаш, аҳоли учун қулай ва хавфсиз дам олиш масканларини яратиш мақсадида Бўзсув ва Бўрижар каналлари бўйлаб ободонлаштириш ишлари амалга оширилмоқда.

Шу муносабат билан Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан навбатдаги пресс-тур ташкил этилди.

Пресс-тур давомида журналистлар ва жамоатчилик вакиллари қуйидаги йўналишлар бўйича амалга оширилаётган ишлар билан танишдилар:

• Бўзсув ва Бўрижар каналлари қирғоқларида амалга оширилган ва ҳозирда давом этаётган ободонлаштириш ишлари;

• Гулханий кўчаси бўйлаб оқиб ўтувчи Бўзсув канали бўйида ташкил этилаётган замонавий сайилгоҳ лойиҳаси;

• Яшил ҳудудларни яратиш, дарахт ва гуллар экиш, кўкаламзорлаштириш ишлари;
• Каналлар атрофида жамоатчилик хавфсизлигини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар.

Таъкидлаш жоизки, ушбу лойиҳалар шаҳар аҳолиси учун қулай муҳит яратиш, пиёда сайр қилиш ва велойўллар тизимини ривожлантиришга хизмат қилади.

Шу билан бирга, атроф-муҳит муҳофазасига ҳам катта эътибор қаратилмоқда.

Муаллиф: Гулбиби Эшматова

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍5👎1
Ўзбекистонда ОТМга ҳужжат топширган абитуриентлар сони сўнгги етти йилда энг паст кўрсаткични қайд этди

2025 йилда олий таълим муассасаларига ҳужжат топширган абитуриентлар сони 732 411 нафарни ташкил этди. Бу сўнгги етти йилдаги энг кам кўрсаткич ҳисобланади.

Шунингдек, тўловларни 23:59 гача амалга оширмаганлар ҳисобидан тест синовларида иштирок этувчилар сони янада камайиши мумкин.

Абитуриентларнинг гендер таркиби қуйидагича тақсимланган:

эркаклар — 346 299 нафар;

аёллар — 386 112 нафар.

Сўнгги йилларда рўйхатдан ўтган абитуриентлар сони бўйича статистика:

2019 йил — 1 066 925 нафар

2020 йил — 1 484 085 нафар

2021 йил — 948 211 нафар

2022 йил — 1 214 232 нафар

2023 йил — 1 018 007 нафар

2024 йил — 894 279 нафар

2025 йил — 732 411 нафар

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍6😢2
ДХХ: Хорижда ёлланган курерлар орқали Ўзбекистонга наркотик моддалар олиб киришга уриниш ҳолатлари аниқланди

Давлат хавфсизлик хизмати маълумотларига кўра, интернет-наркогуруҳ ташкилотчилари томонидан хорижда ёлланган курерларни Ўзбекистонга юбориш ва уларни наркотик жиноятларга жалб этиш ҳолатлари кузатилмоқда.

ДХХ томонидан олиб борилган фаол тадбирлар натижасида 2024 йил давомида хориждан келган интернет-наркогуруҳнинг 6 нафар аъзоси қўлга олинди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎3🔥2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон орқали наркотик моддаларни Россия ва Қозоғистонга олиб ўтишга уринишлар фош этилди — ДХХ

Давлат хавфсизлик хизмати маълумотларига кўра, Афғонистон, Тожикистон ва Эронда яшовчи наркоишбилармонлар йирик миқдордаги гиёҳванд моддаларни Ўзбекистон ҳудуди орқали халқаро ўтказиш пунктларидан турли хил маҳсулотлар орасига яширган ҳолда Россия ва Қозоғистонга етказишга уринмоқда.

Бу борадаги тадбирлар давомида 141 килограммдан ортиқ наркотик моддалар мусодара қилинди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥3
Ўзбекистон президенти амалий ташриф билан Беларусда бўлади

Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев Беларусь Республикаси президенти Александр Лукашенконинг таклифига биноан 26-27 июнь кунлари амалий ташриф билан Минск шаҳрида бўлади.

Мамлакатимиз етакчиси Олий Евросиё иқтисодий кенгашининг навбатдаги йиғилишида кузатувчи давлат раҳбари мақомида иштирок этади.

Саммит кун тартибидан ташкилот доирасидаги кўп томонлама ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари ўрин олган. Амалий ҳамкорликнинг устувор йўналишлари кўриб чиқилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍59👎3🔥1😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бухоро педагогика институтида мактаб ўқувчилари учун очиқ ташриф ташкил этилди

“Долзарб 90 кун” лойиҳаси доирасида Бухоро вилояти Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Бухоро давлат педагогика институти ҳамкорлигида Бухоро шаҳридаги 13-, 35- ва 33-сонли умумтаълим мактаблари ўқувчилари учун очиқ ташриф ташкил этилди.

Ташриф чоғида ўқувчилар институтда мазкур лойиҳа доирасида йўлга қўйилган ижодий, илмий ва техник йўналишдаги тўгараклар фаолияти билан яқиндан танишди. Талабалар томонидан тайёрланган ижодий ишлар, илмий изланишлар ва интерфаол машғулотлар мактаб ўқувчиларида катта қизиқиш уйғотди.

Шунингдек, ўқувчилар учун институтнинг замонавий ўқув аудиториялари, лабораториялари, спорт иншоотлари ва кутубхонаси бўйлаб экскурсия ташкил этилди. Бу эса ёшларда олий таълим муассасаси ҳаёти ҳақида аниқ тасаввур шаклланишига хизмат қилди.

Тадбир орқали ўқувчиларда билимга чанқоқлик, келажакда касб танлашда онгли ёндашув ва илмга интилувчанлик руҳи янада мустаҳкамланди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍8