EFFECT.UZ | Расмий канал
18.1K subscribers
68.8K photos
16.8K videos
31 files
69.5K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Ўзбекистон президентини расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍68
Президент Шавкат Мирзиёев Мўғулистон давлат саройидаги Фахрий меҳмонлар китобига қайд ёзиб қолдирди

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍64
Ўзбекистон ва Мўғулистон етакчиларининг тор доирадаги ва расмий делегациялар иштирокидаги музокаралари бўлиб ўтди

▫️Имтиёзли савдо ва инвестицияларни ҳимоя қилиш тўғрисидаги битимларни қабул қилишни тезлаштириш муҳимлиги таъкидланди.

▫️ Ҳамкорликнинг қатор истиқболли йўналишлари устувор этиб белгилаб олинди. Бу, аввало, тоғ-кон соҳасидаги шериклик, жумладан, геология-қидирув дастурини ишлаб чиқиш, хомашё ресурслари конларини ўзлаштириш, технологиялар трансфери, тажриба алмашиш ва кадрлар тайёрлаш соҳалари.

Шу маънода, соҳадаги лойиҳаларни илгари суриш мақсадида Улан-Батор шаҳрида Ўзбекистон геология вазирлигининг ваколатхонаси очилгани мамнуният билан қайд этилди.

▫️Қўшма кластерлар ташкил этиш, гўшт-сут, жун ва чарм маҳсулотларини қайта ишлаш ва ишлаб чиқариш бўйича кооперация лойиҳаларини илгари суриш асосида қишлоқ хўжалигида комплекс ҳамкорликни чуқурлаштиришдан манфаатдорлик билдирилди.

▫️Йил якунига қадар пойтахтлар ўртасида тўғридан-тўғри авиақатновларни йўлга қўйиш режалаштирилган.

▫️Якунда давлатимиз раҳбари Мўғулистон Президентини жавоб ташрифи билан Ўзбекистонга келишга таклиф этди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍57👎1
Нодавлат ОТМларда қабул йилда икки марта ташкил этилиши мумкин

«Республикада нодавлат таълим хизматларининг сифатини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Ҳукумат қарор лойиҳаси жамоат муҳокамасига қўйилди.

Унга мувофиқ, нодавлат олий таълим ташкилотларига талабаларни 15 октябргача ва 15 февралгача – йилда икки марта қабул қилиш ҳуқуқи берилиши таклиф этилмоқда.

Шунингдек, қарорда қуйидаги талаблар назарда тутилган:

Қабул, ўқишни кўчириш ва битирувчиларни давлат аттестациясидан ўтказиш жараёнлари давлат ОТМлари учун белгиланган талабларга мувофиқ амалга оширилиши;

Ташкилотда таълим сифатини назорат қилувчи ахборот тизими бўлиши ва у вазирлик тизимига интеграция қилиниши;

Мавжуд лицензия асосида фаолият юритаётган ташкилотлар 5 йил ичида мулк ҳуқуқи асосида зарур инфратузилмага эга бўлиши шартлиги.

Президент қарорлари асосида ташкил этилган ОТМлар бу талабдан мустасно ҳисобланади.

Бундан ташқари, HEMIS тизимида рўйхатдан ўтмаган талабаларга давлат намунасидаги диплом берилишига йўл қўйилмайди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Андижонда мотоциклчиларга пичоқ билан таҳдид қилган шахс қамалди

Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеохабар ортидан Андижон вилояти ИИБ томонидан ҳолатга ойдинлик киритилди.

🔹 Пичоқ билан таҳдид қилган ва ўғирлик содир этган шахсга нисбатан Жиноят кодексининг 112 ва 169-моддалари асосида иш қўзғатилди.

Зўравон гумонланувчи сифатида қамоққа олинган. Иш Андижон вилояти прокуратураси назоратида.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥2
Кириш имтиҳонлари 14 июлдан бошланиши мумкин

Бу йил ҳам ОТМларга тест синовлари 14–25 июль оралиғида ўтказилиши мумкин. Бу ҳақда Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги вакили Жамшид Одилов маълум қилди.

Имтиҳон бинолари рўйхати шакллантирилган. Аниқ саналар ариза топшириш якунланганидан сўнг эълон қилинади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Банкларни санация қилиш ва тугатиш тартиби белгиланди

“Банкларни санация қилиш ва тугатиш тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ-1070-сон, 23.06.2025 й.) қабул қилинди.

Қонун банклар, банклар гуруҳлари ва банк акцияларининг назорат пакетига эгалик қилувчи холдинг компанияларига нисбатан татбиқ этилади.

Марказий банк банкларни санация қилиш ва тугатиш соҳасидаги ваколатли давлат органидир.

Қуйида санаб ўтилган барча асосларнинг мавжудлиги банкни санация қилишни бошлаш учун асос деб ҳисобланади:

🔹 банкнинг тўловга қобилиятсизлиги ёки тўловга қобилиятсизликнинг юзага келиш эҳтимоли юқорилиги;

🔹 банклар томонидан кўрилган чоралар, шунингдек Марказий банк томонидан қўлланган назорат чоралари тўловга қобилиятсизликни бартараф этишга қодир бўлмаганлиги ёхуд 6 ой ичида бунинг эҳтимоли мавжуд эмаслиги;

🔹 банкнинг тизимли аҳамиятга молик эканлиги ёки тизимли аҳамиятга молик бўлмаган банкни мажбурий тугатиш орқали белгиланган мақсадларга эришиб бўлмаслиги сабабли санация қилиш зарурлиги.

Марказий банк санация қилинаётган банкнинг махсус бошқарувчисини тайинлаш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақли.

Санация қилиш воситалари қуйидагилардан иборат:

🔸 активлар ва мажбуриятларни ўтказиш (сотиш);

🔸 оралиқ банкни ташкил этиш;

🔸 ҳисобдан чиқариш ва (ёки) конвертация қилиш.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram